Тавҳид форуми
Бекор қилинган постлар - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Умумий бўлим (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=5)
+--- Forum: Модераторлар учун (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=41)
+--- Thread: Бекор қилинган постлар (/showthread.php?tid=1499)

Pages: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13


«Авлиё Валентин куни»ни нишонлаш - Admin - 02-12-2010

Севишганлар куни
Хатиб: Шайх Солим Ажмий
Мутаржим: Абу Жаъфар ал-Бухорий
Асл сарлавҳа: خطبة عيد الحب
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Биринчи хутба

Барча махлуқни фанолик билан яратиб, Ўзигина иззат ва боқийлик билан якто бўлган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин. Мен: «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, барча гўзал исмлар Унингдир ва Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Аллоҳнинг бандаси ва расулидир» – дея гувоҳлик бераман. Аллоҳ Унга, Унинг халқларнинг йўлбошчилари ва зулматдаги маёқлари бўлган оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.
Сўнг ...
Ҳой мусулмонлар!
Биз фитнаю офатлар кўпайиб, халқлар ва жамиятлар ҳаётига сингиб, талайгина қийматларни ўзгартирган замонда яшамоқдамиз. Ҳатто, кўплаб мункар ишларни баҳсни қабул қилмайдиган, унга қарши бўлган одамни эса янгилик олиб кираётган одамдек кўрадиган даражада одат тусига айлантирди. Қачонлардир Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу: «Бошингизга фитналар келиб, уларнинг ичида болалар улғайиб, катталар кексайса, одамлар уни суннат дея ушлаб, уни ўзгартирилса: «Сиз суннатни ўзгартирдингиз!» дейилса нима қиласизлар?!» – деганида одамлар: «Ҳой Абу Абдурраҳмон, бу қачон бўлади?» – деб сўрадилар. Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу: «Қориларингиз кўпайиб, фақиҳларингиз камайса, раҳбарларингиз кўпайиб, омонатдорларингиз озайса, охират амаллари билан дунё талаб қилинса ва диндан бошқа нарсалар учун фақиҳ бўлинса» – деб жавоб берди (Доримий 185, 186).
Биз, ўша тавсифланган замонда яшамоқдамиз. Ҳар куни янги фитналар ва мункар ишлар пайдо бўлиб, унинг олдида аввалгилари ҳеч нарса бўлмай қолмоқда. Бу, аввалги мункарларнинг енгиллиги учун эмас, балки, уларнинг ўз ортидан оғирроғини ташлаб, ўзини енгилдек қилиб кўрсатиши сабабли шундай туюлмоқда.
Оғир ўтган кунлар учун кўз ёшимни тўкмайман,
Бироқ уни йўқотгач, йўқотганга йиғлайман.
Қўққисдан келган ўлим, сабабли кетса қадрдон дўстим
Йиғладим, аммо лаҳад ичра ётганига келди менинг ҳасадим.
Ўтган кунга мазамматим бўлмасада, янгилари келгани он
Ўтган кунга боқа-боқа, билдим, у кун экан менга доруломон!
Имом Шаъбий (раҳимаҳуллоҳ): «Йиғла(б ўтказ)ган кунларим учун (кошки яна қайтиб келса дея) кўп йиғладим» – деди. Бу қуйидаги жумлаларни айтган одамнинг сўзига муродифдир: «(Қийналганимдан) йиғлаб-йиғлаб ўтказган кунларим ўтиб, бошимга келган бошқа кунларда ўша кунларимни эслаб йиғладим».
Бизга барча яхшилик ва ёмонлик йўлларини очиқ баён қилган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: «Мендан аввал яшаб ўтган пайғамбарнинг, яхши эканини билган йўлга умматини йўллаши, ёмон деб билган йўлдан эса огоҳлантириши, ҳаққи эди. Бу умматингизнинг офияти, биринчиларида қилинди. Охиргилари(нинг боши)га эса сизлар суймаган фалокат ва ишлар келади. Бири бошқасини оз қилиб кўрсатадиган фитналар келади. Бир фитна келиб мўмин: «Бу менинг ҳалокатим» деб турган пайтида ўтиб кетади. (Бошқа) бир фитна келганида мўъмин: «Бу – ўша (ҳалокатим)!» – деб қолади. Жаҳаннамдан узоқлашиш ва жаннатга киришни истаган банда, ўлими келгани маҳал, Аллоҳга ва охират кунига иймон келтириб вафот этсин. Одамлар учун, ўзига қилинишини севган ишларни қилсин!» (Имом Муслим 3431; Насоий 4120; Имом Аҳмад 6214, 6503; Ибн Можа 3946).
Ислом ўлкаларига бостириб кириб, мусулмонларнинг эътиқод ва аҳлоқларини буза бошлаган фитналардан бири, куфр миллатлар тарафидан олиб келинган бидъат йиғинлар, жумладан, кофирлар 14 февралда тўпланишадиган ва афсуски айрим мусулмонлар ҳам ишнинг моҳиятини билмай ва «Мода» ёки «Янги тараққиёт» дея гумон қилиб кўр-кўрона тақлид қилишаётган «Севишганлар куни» (Муҳаббат байрами)дир.
Аллоҳ Ислом дини билан мукаррам қилган инсонгина «Севишганлар куни – иштирок этиш таъқиқланган буддавий ибодатлардан бири» эканини билади.
(Ҳой мусулмонлар, қуйидаги гапларимга) диққат билан қулоқ солиб, мағзини чақинглар!
Милодий 270 йил 14 февралда Рим императори Иккинчи Клавдий никоҳ қилишни таъқиқлайдиган фармон чиқаради. Чунки, у жанг майдонларида бўйдоқларнинг уйланганларга қараганда бардошли эканликларини, уйланганлар эса жанг майдонларига боришдан бош тортаётганини кўради ва мазкур фармонга имзо қўяди. Бироқ, Валентин исмли роҳиб бу фармонга қарши чиқиб, черковида хуфёна никоҳ қилишга давом этади. (Ҳануз христиан динини қабул қилмаган) император бундан хабар топгач, роҳибни банди қилиш фармонини беради ва уни зиндонга отилади. Қамоқда зиндонбонлардан бирининг қиз билан танишади. Унинг бир касалликка чалинганини эшитгач, даволайди. Бу орада қизни севиб қолади. Ўлимидан илгари маҳбубасига: «Халоскорингиз Валентиндан» дея бошланган мактубини ёзади. Қиз, Валентиннинг қўлида бир неча қариндошлари билан христиан дини қабул қилган ва Валентин христиан динига даъват қилар эди.
Айрим роҳиблар қуйидаги нарсани сезиб қолдилар: Европанинг баъзи қишлоқларидаги айрим ёшлар феврал ойининг ўрталарида ўзаро тўпланиб, қишлоқ қизларининг исмларини ёзиб бир сандиқ ичига отишар ва ҳар бир йигит қуръа чекар, қуръасига қайси қизнинг исми ёзилган бўлса ўша унинг йил давомидаги маъшуқасига айланар эди. Йигит қизга: «Тангрилар онасининг номи билан ...» дея мактуб ёзар ва у қиз билан келгуси йилгача бирга ўйнашиб юрар эди. Келгуси йили эса бошқа қизни ўзига ўйнаш қилиб олар эди.
Роҳиблар бу анъанани ёшлар онгидан чиқариш қийин эканини тушуниб етдилар ва бошқа йўлга бош урдилар. Улар ёшлар онгига христиан динини жойлаш мақсадида «Тангрилар онасининг номи билан» жумласи ўрнига, христианлик рамзи бўлсин дея: «Авлиё Валентин номи билан» жумласини истеъмол қилишга чақира бошладилар. Шу билан ёшларнинг ҳам христиан динини қабул қилиши мақсад қилинди.
Афсуски, ушбу буддавий «Севишганлар куни» байрамини мусулмонлар эгалик қилаётган сунъий йўлдошлардан узатилаётган теле ва радио каналлар, кундалик рўзнома ва алоқа воситалари ҳамда айрим мусулмонлар мусулмонлар ўртасида ёйиб, ривожлантириш учун ҳаракат қилмоқдалар.
Ушбу «Севишганлар куни» байрами мусулмонлар иштирок этиши бутунлай таъқиқланган буддавий байрам бўлиб, унга олиб борадиган барча йўл ва воситалар тўсиб қўйилиши керак. Чунки у, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бекор қилган жоҳилият байрамларидан биридир: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинага келганларида мадиналикларнинг шодиёналар уюштирадиган икки кунлари бор эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бу икки кун қандай кунлар?» – деб сўраганларида, мадиналиклар: «Жоҳилиятда биз бу кунлари шодиёналар ўтказар эдик» – деб жавоб бердилар. (Буни эшитган) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ таоло уларни улардан кўра яхшироқ бўлган Қурбон ва Рўза ҳайитига алиштирди» – дедилар» (Абу Довуд 959; Имом Аҳмад 13131, 13622).
Шу ҳадисга кўра ҳар йили такрорланадиган ва шариатгина белгилаб қўйган Курбон ва Рўза ҳайитларидан бошқа бирон кунда байрам қилиш ёки уни байрам қилиб олиш таъқиқланади.
Хусусан, Севишганлар кунида тўпланиш куфр ибодатларни жонлантириш, кофирларнинг будпарастлик кунларини улуғлаш ва қилаётган ибодатларида уларга менгзашдир. Ҳолбуки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким бир қавмга ўхшаса, у (ҳам) улардан биридир» – деганлар (Абу Довуд 3512; Баззор 2966; Абдурраззоқ 20986).
Бу байрам Ислом анъаналарига зид бўлиб, аҳли суннат ва жамоат эътиқодларининг асосларидан бири бўлган ва мўъминларга дўстлик, айрим кофирларга эса душманликда шаклланган дўстлик ва душманлик асосини задалайди.
Шунингдек, у кунда кофирларга тақлид қилиш мушрикларнинг ўзлари ва ишларига қалбан муҳаббат пайдо бўлишига олиб бориб, ўша кунни қутлаётган одамларга нисбатан меҳри ошади. Зеро, шахс ўзи каби иш қилаётган одамларни кўргач қувонади.
Шайхулислом Ибн Таймийя (раҳимаҳуллоҳ) бу ҳақда шундай дейди: «Аҳли китоб, ажам ва бошқаларга менгзаш, мусулмонда уларга бўлган қандайдир муҳаббат туйғуларини, энг камида, дўстлик гумоналарини пайдо қилади. Бу гумоналар ҳам, буларнинг ҳаром экани ҳақида келган осорларга кўра гуноҳга олиб борадиган даричани тўсиш, кофирларга муҳаббат унсурини йўқотиш нуқтаи назаридан ҳаром бўлади».
Мусулмон бу ва бундан бошқа, хусусан, яҳудий, насроний ва бошқа кофирлар улуғлаган кунлар ва бидъат байрамлар билан табриклашдан эҳтиёт бўлсин.
Ибн Қоййим (раҳимаҳуллоҳ) бу ҳақда шундай дейди: «Кофирларни кофирларга хос анъаналар, масалан, байрамлари ва рўзалари билан: «Байрамингиз муборак!», дея табриклаш – бутунлай ҳаромдир. Агар, буни талаффуз қилган инсон кофир бўлмаган тақдирда ҳам, ундай дейиш ҳаром бўлиб, у, хочга сажда қилган одамни табриклаш билан баробардир!! Бундай қилиш Аллоҳнинг даргоҳида ароқ ичган одамни ичиши, қотиллик қилган одамни қотиллиги билан табриклашдан кўра оғирроқ гуноҳ ва Аллоҳнинг қаттиқ интиқомини яқинлаштирувчи ҳодисадир».
«Мусулмонлигининг қадрини ҳамда қилаётган ишининг қабоҳатини билмаган ва бандани гуноҳ ёки бидъат ёхуд куфр ишлар билан табриклаган инсонлар каби одамларгина, бундай гуноҳларга қўл урадилар. Бундай одамлар, Аллоҳнинг интиқоми ва ғазабига дучор бўладилар»
(Аҳкааму аҳлиз зиммаҳ, 84 фасл, 1/441).
Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн (раҳимаҳуллоҳ) шундай дейди: «Севишганлар кунида шодиёналар ўтказиш қуйидаги сабабларга кўра жоиз эмасдир:
1. Севишганлар куни шариатда асоси бўлмаган байрамдир.
2. Севишганлар куни инсон қалбини салаф солиҳнинг турмуш тарзига мухолиф бўлган пасткаш ишлар билан шуғулланишга ундайди. У кунда ейиш, ичиш, кийиниш, совға алмашиш ва шунга ўхшаш байрам анъаналаридан биронтасини қилиш, жоиз эмас».

Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай дейди:
«Эй мўминлар, яҳудийлар ва насронийларни дўст тутмангиз! Уларнинг баъзилари баъзиларига дўстдирлар. Сизлардан ким уларга дўст бўлса, бас, у ўшалардандир. Албатта, Аллоҳ золим қавмни ҳидоят қилмас» (Моида: 51).
Аллоҳ таоло менга ва сизларга Қуръон Каримни баракали қилсин.


Севишганлар куни - Admin - 02-12-2010

Иккинчи хутба

Барча Оламлар Робби бўлган Аллоҳга ҳамду санолар, Аллоҳнинг бандаси ва расули бўлган Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг ...
(Ҳой мусулмонлар), унутмангларки, Севишганлар кунида иштирок этиш эътиқодни задалаш билан бирга, аҳлоқни ҳам бузади ва иштирокчининг фисқу фужурга берилганига далолат қилади.
Севишганлар куни гуллар бозорининг шу байрамнинг рамзи бўлган қизил рангга бурканиши, ёки бозорларни пасткаш йигит ва қизларгина интиладиган қизил рангдаги қўғирчоқ ва юрак шакллари билан безатилиши ва уларни харид қилиб бир-бирларига совға қилишларини кўриш, хорлик ва хўрликдир. Ушбу қабиҳ ишда иштирок этиш, эркак билан хотин ўртасидаги алоқага ғарбча шаклни олиб кириш ҳамда ҳаром алоқаларга асосланган ҳайвоний ишқни эълон қилишдан бошқа нарса эмас.
Бу ишда ўртоқ бўлаётган хотин-қизлар ўзларининг ҳаёсиз эканликларига ўзлари шоҳид, одамлар назарида ҳаёсиз бўлиб, покдомон бўлсаларда, одамларнинг шубҳаланишларига сабабчи бўладилар. Хотин-қизлар Севишганлар кунидаги шубҳа ва туҳмат жойлардан йироқ турсинлар!
Васийлар ҳам қарамоғидаги фарзандларига эҳтиёт бўлишлари, уларнинг, хусусан, қизларнинг бўйинларига ўралишидан илгари, шайтоннинг арқонларини кесиб ташлашлари керак. Бас, қизларингиз қаерда юрганидан бохабар бўлиб, ушбу қабиҳ ишдан огоҳлантиринглар!
Гул бозорлари ёки юрак шаклларини харид қилиш ва уларни машиналарга ёпиштириб олишга ҳарис қизларни кўргач, кўзларингизга ёш олинг! Чунки у гўё: «Мен фосиқаман», – деб ўзини эълон қилмоқда!!
Балки, айрим қизлар бу ишларни яхши нийят билан, жамиятга тақлидан қилишар. Ушбу буддавий байрам кунини билган одамлар, ундай қизларни бундай айбли ишлардан огоҳлантиришлари керак.
Ҳой мусулмонлар хусусан ёшлар, сизлар аждодларингизга насиб этмаган воситаларга эгасизлар. Оилангизни насиҳат ва йўллаш билан огоҳлантиринглар!
Севишганлар кунида қизларга қизил рангдаги кийимларни кийишлари, дугоналарига мактублар йўллашлари ёки улар билан совғалар ва гуллар ёхуд юрак расмини алишишларига ижозат берманглар. Чунки, бу асрдаги оғиш йигит ва қизларгагина чекланмай, балки, ҳалокатга элтгувчи қалбий муҳаббат билан қизлар ўртасида ҳам ўзаро пайдо бўлмоқда.
Ушбу хатарли ишга жиддий эътибор берингиз! Кофирларнинг аҳлоқни бузиш учун тузган ушбу режаларидан ғафлатда қолмангиз! Ўн саккизинчи ва ўн тўққизинчи асрларда италиялик роҳиблар Севишганлар кунига қарши чиқиб, уни бекор қилишган, ҳамда уни йигит ва қизлар аҳлоқини бузадиган «фасод» дея эълон қилган эдилар. Шундай экан, аҳлоқини маҳкам ушлаган оқил мусулмон, кофирлар диққат этган нарсага қаттиқроқ эътиборни қаратиши ва унга қарши курашиши керак.
Мусулмон савдогар ушбу буддавий байрамга тааллуқли нарсаларни сотиш ёки сотишга шерик бўлишда, Аллоҳдан тақво қилсин. Чунки ундан келган даромад ҳаром бўлиб, Аллоҳнинг унга барака бермаслиги аниқдир.
Шайхулислом Ибн Таймийя (раҳимаҳуллоҳ): «Мусулмон мусулмонларнинг кофирларга байрамларида менгзашларига ёрдамчи бўладиган пишириқ, кийим ва бошқа нарсаларни сотмаслиги керак. Чунки у, бундай қилиши билан кофирларга ёрдам берган бўлади» – деди (Иқтизоус сиротул мустақийм, 1/227).
Мусулмон мусулмон дўстларининг Аллоҳнинг амрларига қилаётган мухолиф ишларида ёрдамчи бўлмаслиги, балки, уларни бундай ишларнинг фалокатидан огоҳлантириши, дўстларининг динининг зое бўлишига қарамай озгина даромад ортидан югурмаслиги фарздир.
Айрим яхши нийятли муслим ва муслималаримиз хато ишларга йўл қўймоқдалар. Рафиқа ва умр йўлдошлар ҳам Севишганлар кунини қутлаш нийятида қизил рангдаги совғаларни харид қилиб, бир-бирига бермоқдалар. Ҳолбуки, улар бу совғаларни фосиқ эркак ва ҳаёсиз хотингина бир-бирларига беришлари ҳаром, деб ўйламоқдалар.
Бу – хато гумондир. Ҳаёсизлик ва аҳлоқсизликни ошкор қилаётган бегона эркак ва ажнабий хотин ўртасида совға алишиш ҳаром бўлганидек, эр ва хотин ўртасида совға алишиш ҳам ҳаромдир. Чунки бу – куфрга асосланган буддавий ибодатдир. Бу ишлар эркак ва хотинни уларга нолойиқ нарсалар билан туҳмат қилинишига ҳам сабабчи бўлиши мумкин. Зеро, эр ва хотин ўртасидаги муҳаббат, агар Аллоҳ уларни ислоҳ қилса, умрнинг бир улушига эмас, балки умрнинг охиригача давом этиши шартдир.
Ҳа, ушбу бидъат байрамлар диндан бўлмаслик билан бирга, худди Ғарб оламида бўлганидек, жамият қатламлари орасидаги алоқаларни бўшаштиришга олиб бориб, эр хотинини «Севишганлар куни»да, онасини «Оналар куни»да, ўлкасининиг фазилатларини эса «Мустақиллик куни»дагина эслайдиган бўлиб қолди.
Аллоҳнинг бандалари, Аллоҳдан тақво қилингиз! Фожир инсонлар динингиз ва аҳлоқингизга ғолиб келмасинлар! Кичик деб ўйлаган нарсаларингиздан ғафлатда қолманг! Чунки у каттайиб, эгасини қутула олмайдиган жарликка улоқтириши мумкин.
Аллоҳим, бизни мағфират қил ва бизга раҳм эт! Бизга тани соғлик бериб, бизни афв қил!




Мавлид - Admin - 02-16-2010

Мавлидни қутлаш Исломда борми?

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин, Расулуллоҳга, у кишининг аҳли байтларига ва барча асҳобларига салавоту саломлар ёғилсин.
Аммо баъд:
Албатта Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилган кунлари энг буюк кунлардандир. У зотни суйган ҳар бир мусулмон киши бу кунни эслаб, қалби хушнуд бўлади. Чунки ушбу кундан бошлаб, бутун коинотга Аллоҳнинг янги неъмати, энг буюк марҳамати ва энг улуғ нури тарқала бошлаган.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу дунёга келишлари ҳамда Аллоҳ азза ва жалла томонидан Пайғамбар қилиб юборилишлари сабабли миллиард-миллиард халоиқлар ҳидоят топиб, дунё ва охират бахту саодатига эришди.
Шу сабабли, бу зотнинг барча инсонлар, ҳатто жинлар ва ҳайвонлар зиммасида ҳам жуда кўп ҳақ-ҳуқуқлари бор. Ана шу ҳақ-ҳуқуқларнинг асосийлари қуйидагилар:
1. Расулуллоҳ алайҳиссалоту вассаломга ва у зотнинг суннатларига эргашиш.
Аллоҳ таоло марҳамат қиладики:
«(Эй Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, одамларга) Айтинг: Агар сизлар Аллоҳни яхши кўрадиган бўлсангиз, менга эргашинглар. Ана шунда сизларни Аллоҳ яхши кўради ва гуноҳларингизни мағфират қилади, Аллоҳ Ғафур (гуноҳларни кечирувчи) ва Раҳийм (раҳмли) Зотдир» (Оли Имрон сураси, 31-оят).
2. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг буйруқларини бажариш, у киши қайтарган нарсалардан йироқ бўлиш.
Аллоҳ таоло айтадики:
«Пайғамбар ўзи сизларга ато этган нарсани олинглар, у зот сизларни қайтарган нарсадан қайтинглар ва Аллоҳдан қўрқинглар! Албатта Аллоҳнинг жазоси қаттиқдир» (Ҳашр сураси, 7-оят).
3. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олиб келиб, бутун халойиққа етказган Ислом динига турли-туман янгиликлар киритмаслик.
Чунки Аллоҳ таоло марҳамат қиладики:
«Бугун сизларга динингизни комил қилдим, неъматимни бенуқсон, тўкис қилиб бердим ва сизлар учун (фақат) Исломни дин қилиб танладим» (Моида сураси, 3-оят).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифларида ҳам айтадиларки:
"من يعش منكم يرى بعدي اختلافا كثيرا فعليكم بسنتي وسنة الخلفاء الراشدين المهديين وعضوا عليها بالنواجذ وإياكم ومحدثات الأمور فان كل محدثة بدعة وان كل بدعة ضلالة"
«Мендан кейин яшайдиганлар жуда ҳам кўп ихтилофларни кўрадилар, ана шундай кунларда ҳам менинг суннатим ва Хулафои рошидийнларнинг суннатларини худди қозиқ тишларингиз билан тишлаб олгандай маҳкам ушланглар!!! Ҳар хил тўқима нарсалардан эса узоқ бўлинглар! Чунки (диндан деб пайдо қилинган) ҳар бир тўқиб чиқарилган нарса бидъатдир, ҳар бир бидъат залолатдир!»
Яна бир ҳадисда айтадиларки:
"من أحدث في أمرنا هذا ما ليس منه فهو ردّ"
«Кимки ушбу ишимизда (яъни Ислом динимизда) йўқ бўлган нарсани пайдо қилса, у нарса ўзига рад қилиб ташланади» (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).
Мутақаддим уламоларимизнинг барчалари иттифоқ қилишганки, мавлид байрамини бугунги кундаги одамлар қутлаётган тарзда қутлаш янги тўқиб чиқарилган бидъатлардандир, чунки бундай тарздаги байрам на Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва на саҳобаи киромлар даврларида бор эди. Бу нарса ҳатто улардан кейин бир неча асрлар ўтгунга қадар ҳам йўқ бўлган.
Минг афсуслар бўлсинки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавлидларини байрам қилаётган кўпдан-кўп мусулмонлар уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у кишининг буюк асҳоблари қутлагандай қутламасдан, турли-туман ширк ва бидъат йўлларни пайдо қилишди. Ваҳоланки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни биздан кўра кўпроқ яхши кўрган, у зотга биздан кўра яқинроқ бўлган зотлар бу байрамни ўзгача йўл билан қутлашар эди.
У зотлар Пайғамбаримиз мавлидлари байрами муносабати билан ҳар ҳафта душанба куни рўза тутардилар. Чунки Расулуллоҳ алайҳиссалоту вассалом душанба куни таваллуд топганлар ва бу ҳақда ўзлари хабар берганлар:
سُئِلَ عَنْ صَوْمِ يَوْمِ الاِثْنَيْنِ قَالَ « ذَاكَ يَوْمٌ وُلِدْتُ فِيهِ وَيَوْمٌ بُعِثْتُ أَوْ أُنْزِلَ عَلَىَّ فِيهِ»
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба куни рўза тутиш ҳақида сўралганларида, қуйидагича жавоб бердилар: «Мен ана шу куни таваллуд топдим ва ана шу куни пайғамбар қилиб юборилдим» (Имом Муслим ривоятлари).
Аммо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳижрий ҳисоб билан рабиул-аввал ойи 12-кунида таваллуд топганликлари саҳиҳ ривоятлар билан собит бўлмаган. Бу кунда на Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари ва на буюк асҳоблари рўза тутишгани ёки бошқача услубда мавлид қилишгани ривоят қилинмаган.
Шу ўринда мавлид байрамини қутлаш борасида одамлар орасида тарқаб кетган бидъат ва ҳаром нарсаларни қисқача эслаб, барча мусулмонларни бундай хато ишлардан огоҳлантириб ўтишимиз мақсадга мувофиқ бўлади:
1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавлидларини рўза тутишдан бошқача тарзда қутлаш бидъат бўлади.
2. Одамлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавлидларини қутлашда ҳар хил таомлар, пишириқлар пишириб, тўёналар ўтказишлари ҳам хатодир.
3. Аёл-эркак аралаш бўлган барча йиғилишлар ҳаромдир.
4. Байрамларда ҳам, тўйларда ҳам умуман рақсларга тушиб ўйнаш, мусиқа ҳаромдир.
5. Минглаб, балки миллионлаб одамлар очликдан ўлиб ётган бир пайтда, мавлид байрами баҳонасида турли-туман исрофгарчиликлар билан бидъат байрамлар ўтказиш ҳам жуда ачинарли аҳволдир.
Парвардигоримиз Аллоҳ таолодан сўраб қоламизки, Расулуллоҳга салоту саломлар йўлласин, Ислом умматига бугунги кундаги жаҳолат ботқоғидан ва зулму туғёнлардан Ўзи нажот берсин.
Вассалааму алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ.




Мавлид - Admin - 02-16-2010

Мавлудхонлик йиғилишлари:
уларнинг ҳақиқати, келиб чиқиши тарихи, ҳукми

Солиҳ ибн Абдуллоҳ ал-Ҳазлул (Жума хутбаси)

Алҳамду лиллаҳ, вассолату вассаламу ала росулиллаҳ.
Аммо баъд...
Мусулмон биродарлар! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам динимизнинг амалий ва татбиқий суратларидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни яхши танимасдан, у зотнинг йўллари, амаллари, амру наҳийлари қандай бўлганини, тинчлик ва уруш ҳолатларида, сафар ва муқимликда, савдо ва тижоратда, олди-берди ишларида тутган йўллари қандай бўлганини билмасдан туриб, Аллоҳнинг динини ҳақиқий суратда билиб бўлмайди, бусиз исломингиз саҳиҳ ва яроқли бўлмайди. У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам инсонлардан ёлғизланиб, узлатда яшамаганлар, бирон кун бўлсин одамлардан ғойиб бўлмаганлар, ёлғиз сафар қилмаганлар, анвои хил озорларга дуч келганлар, зулмнинг ҳар турини бошларидан ўтказганлар, оқибат ва нусрат у зот фойдаларига бўлган.
У зот аввалги пайғамбарлардан анча замонлар ўтиб, одамлар залолат ботқоқларига ботиб, табиатлари бузилиб кетган даврда пайғамбар қилиб юборилдилар ва залолат, йўлдан оғиш, Аллоҳдан узоқлашиш ва бутпарастликка ғарқ бўлишдек улкан уюмларга юзма-юз келдилар. Аллоҳнинг мадади билан уларни зулматлардан нурга, залолатдан ҳидоятга, бахтсизликдан саодатга олиб чиқдилар. Улар у зотга муҳаббат қўйиб, жонларини, молларини аҳли-оилаларини, ватанларини у зот йўлларида фидо қилдилар, катта-ю кичик ҳар бир ишда у зотга эргашдилар ва у зотни ўзлари учун маёқ билиб, нурлари билан нурландилар, йўллари билан йўлландилар ва охир-оқибат ҳидоят имомларига ва башариятнинг йўлбошчиларига айландилар. Шариатни қўлма-қўл, авлодма-авлод бўлиб, то бизгача етиб келиши улар сабабли бўлди. Улар ниманики қилмаган ва келгуси авлодга узатмаган бўлсалар, у нарса шариат эмасдир. Мусулмонлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашиш, у зотнинг йўлларини ушлаш ва суннатларига эргашишни тарк қилишлари сабаблигина бугунгидек ночор аҳволга келиб қолдилар. Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло:
«(Эй мўминлар), сизлар учун — Аллоҳ ва охират кунидан умидвор бўлган ҳамда Аллоҳни кўп ёд қилган кишилар учун Аллоҳнинг пайғамбари (иймон-эътиқоди ва хулқи атвори)да гўзал ибрат бордир» (Аҳзоб: 21) деган эди. Айрим мусулмонлар у зотнинг сийратларини (ҳаёт йўлларини) турли йиғин ва мажлисларда ўқиш билангина чекланадиган ва уни ўз ҳаётларида татбиқ қилиш ҳақида ўйлаб ҳам кўрмайдиган бўлиб кетдилар. Айримлар у зотнинг сийратларини фақат баракот учун ё ундаги воқеа ва ҳодисалардан хабардор бўлиш учун ёки ғазотлар ва жанглар тарихини ёдлаб олиш учунгина ўқийдиган бўлиб қолдилар.
Мусулмон биродарлар! Мавлудхонлик йиғинларининг моҳияти нима? Улар аслида қаердан келиб чиққан? Уларни биринчи бўлиб кимлар бошлаб берган? Улар асносида нималар қилинади? Шу каби саволларнинг тўғри жавоби бизни мавлудхонлик йиғинларининг ҳукмини билишга, бундай йиғинларни қилиш вожибми, суннатми, мубоҳми, ҳаромми эканини билиб олишга йўллайди.
Мавлудхонлик маъно, мазмун ва ҳақиқат жиҳатидан бир мусулмон ўлкаси билан бошқа мусулмон ўлкаси ўртасида унча фарқ қилмайди. Фақат номда бироз фарқ қилиб, турли ўлкаларда турлича атамалар билан аталади, холос. Масалан, узоқ Мағрибда мавосим деб аталса, ўрта Мағриб аҳли уни зурод деб атайдилар. Миср ва Шом аҳли, шунингдек, Арабистон ярим ороли диёрларида уни мавлид (маволид) деб номлайдилар. Масалан, Миср аҳлида «Саййида Зайнабнинг мавлиди», «Саййид ал-Бадвийнинг мавлиди» ва шу каби мавлидлар мавжуд. Баъзида бундай мажлисларга азиз-авлиё ўз руҳи билан ҳозир бўлиб, баракот ҳосил бўлади деган эътиқод билан уларни «ҳазрат» (ҳозир бўлиш) деб ҳам атайдилар. Покистон ва Ҳиндистон аҳли уни мийлод деб атайдилар.
Ушбу йиғинлар ичида қилинадиган ишлар эса ҳам кўриниш, ҳам катта-кичиклик жиҳатидан ўлкалар аҳлининг онги ва бой-камбағаллигидан келиб чиқиб, бир мунча фарқли бўлади. Пайғамбаримизнинг мавлуди шарифлари муносабати билан ўтказиладиган мавлудхонлик йиғинлари одатда масжидларда ёки бадавлат кишиларнинг хонадонларида ўтказиладиган йиғилишлардан иборат бўлиб, кўпинча бу ишнинг бошида турган кишилар меҳмонхоналар, тўйхоналар, истироҳат боғлари каби оммавий ўринларни ижарага оладилар. Мавлудхонлик кўпинча рабиъул-аввалнинг ҳилоли кўринганидан бошланиб, то шу ойнинг ўн иккинчи кунигача қилинади. Баъзан мавлудхонлик даври анча чўзилиб, рабиъул-аввал ойининг ҳаммасини ҳам қамраб олади ва уларда сийрати набавиянинг насаби шариф, мавлид (туғилишлари) қиссаси, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг покиза хилқатлари ва хулқ-атворлари тўғрисидаги айрим жиҳатлари ўқилади, шу билан бирга ушбу ойнинг ўн иккинчи кунини байрам қилиниб, унда бола-чақа ва аҳли-аёлга совға-саломлар улашилади, мактаб ва мадрасаларда дам берилади, болалар ўйнаб-куладилар.
Баъзи жойларда эса мавлудхонлик даврини бундан ҳам кенгроқ қилиниб, ўлим, тўй, ақиқа каби маросимларда ҳам мавлудхонлик қилиб, жонлиқлар бўғизланади, таомлар тортилади, ёру-биродарлар ва анча-мунча фақир-мискинлар ҳам таклиф этилади. Сўнгра ҳамма мавлуд ўқилишини тинглаш учун ўтиради. Хушовоз йигитлардан бири шеърлар ўқийди, мадҳиялар тараннум қилади, ўтирганлар унга қўшилиб, Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга жўр бўлиб саловот айтишади, мавлид қиссаси ўқилади, ўқувчи «Омина у зотни хатна қилинган ҳолларида туғди» деган жойига келганида ҳамма у зотни улуғлаб ва ҳурмат бажо келтириб, гур этиб ўринларидан туради, Омина Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни дунёга келтириши соатини кўз олдиларига келтириб, у зотнинг дунёга келишларига марҳабо айтиб, бир неча дақиқа турадилар. Сўнг хушбўй тутатқилар, исириқлар келтирилади, ҳамма у билан хушбўйланади. Сўнг шарбатлар берилади, таомлар тортилиб, ҳамма улардан тановул қилади. Шундан сўнг ҳамма уй-уйига тарқалади. Шу ишлари билан ажру-савобга эга бўлинадиган қурбат-ибодат амалини адо этдик деган эътиқодда бўладилар. Ҳатто, айримлар мана шу йиғинда қатнашиш билан – ҳатто жамоат намозидан қолиб кетган ва баъзи фарзу вожибларни адо этишда қосирлик қилган бўлса ҳам – шу билан гуноҳлари кечирилганини эътиқод қилади.
Мўмин биродарлар! Шу ўринда огоҳлантириб ўтиш ўринлики, мавлудхонлик йиғинларида ўқиладиган қасидалар ва оҳангга солинадиган мадҳиялар кўплаб ширкона лафзлардан ва ғулувга кетиш ибораларидан холи бўлмайди. Ҳолбуки, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам қуйидаги ҳадисларида сизу бизни бундай қилишдан қайтарганлар: «Мени насронийлар Ийсо ибн Марямни ҳаддан зиёд мадҳ этганларидек мадҳ этманглар. Мен (Аллоҳнинг) бандасиман, холос. «Аллоҳнинг қули ва элчиси» денглар» (Бухорий ва Муслим ривояти).
Ундан ташқари, бу мажлислар шаръан ножоиз тавассулни (воситачилик ва шафоатчилик сўрашни), ҳаром қилинган ширкона калималарни ўз ичига олган дуолар билан якунланади. Чунки, ҳозир бўлганларнинг жуда кўпчилиги авом кишилар ёки шариат қайтарган, фалончининг ҳаққи-ҳурматидан деб сўрайдиган ботил тавассулларга муккасидан кетган одамлар бўлади.
Баъзи исломий ва бошқа давлатларда ҳукуматлар бу каби йиғинларни ўтказишга ва уларни тўла-тўкис адо қилиш учун қулайликлар яратиб беришга бош-қош бўлади. Баъзан пул-мол, гўшт, таом ва бошқа нарсалар билан кўмак беришади. Ҳатто, насроний Франция Мағриб (Марокаш) мамлакатини мустамлака қилиб турган даврда мавлудхонлик мавсумида одамларнинг уларга боришларини осонлаштириш мақсадида поездларнинг чипта ҳақини пасайтирган ҳоллари ҳам бўлган. Ваҳоланки, бу мусулмонлар ўз диний ибодатларини адо этишда катта қийинчиликка дуч келиб турган пайтлар эди.
Бугунги кунда одамларнинг урфига кириб қолган бу мавлудхонликлар аслида ўзларини фотимийлар деб атайдиган убайдийлар томонидан пайдо қилинган бўлиб, унинг бошланиши ҳижрий тўртинчи асрнинг ўрталарида бўлган ва уни биринчи бўлиб 362 ҳижрийда, Мисрга ҳукмронлик қилиб турган кунларида Қоҳирада ўтказишган эди. Миқризий «Ал-хутотул-миқризийя» номли китобида (2/384) убайдийларнинг йил мобайнида бир неча мавлуд ва байрамлари бўлишини нақл қилган. Жумладан, янги йил кириб келиши байрами, ошуро куни, Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мавлидлари, Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳунинг мавлидлари, Ҳасан розияллоҳу анҳунинг мавлидлари, Ҳусайн розияллоҳу анҳунинг мавлидлари, Фотимаи заҳро розияллоҳу анҳонинг мавлидлари, ўша даврдаги халифанинг мавлиди, ражабнинг биринчи кечаси ва ўртасидаги кеча, шаъбоннинг биринчи кечаси ва ўртасидаги кеча, рамазоннинг бошланиши, рамазон дастурхони, хатм кечаси, ийдул-фитр байрами, ийди қурбон байрами, ийдул-ғадир (кўл байрами), кисватуш-шитоъ (қишки кийим кийдириш), кисватус-сойф (ёзги кийим кийдириш), кўрфазнинг очилиши байрами, наврўз байрами, чўқинтириш байрами, мийлод байрами, адас (ловия) пайшанбалиги, рукубот (сафар қилиш) кунлари (нақл тугади).
Миср диёрининг собиқ муфтийси Муҳаммад Бахийт ал-Мутийъий ал-Ҳанафий раҳимаҳуллоҳ ҳам мавлудхонликларни биринчи бўлиб чиқарганлар убайдийлар эканини айтган эди. Буни Миср уламоларидан шайх Алий Маҳфуз ва саййид Алий Фикрий ҳам айтганлар. Убайдийлар ботиний-исмоилий фирқалардан биридир. Имом Қозий ал-Боқиллоний аш-Шофеъий уларни «зоҳирлари рофизий-шиий, ҳақиқатлари эса очиқ куфр бўлган қавм» деб таърифлаган. Ботиний фирқаларни ўзаро ўрталарида баъзи ихтилофлар борлигига қарамай, Аллоҳга куфр келтириш, Уни инкор қилиш, кўпхудоликка эътиқод қилиш, пайғамбарларни танқид қилиш, шариатларни масхара қилиш, қайта тирилиш ва жазога тортилишни инкор қилиш, ҳаром ишларни ҳалол санаш каби сифатлар бирлаштириб туради. Ана шундай хусусиятлар эгаси бўлган қавм Исломнинг шариат ва маросимларини вайрон қилишга жидду жаҳд кўрсатиши ғариб саналмайди.
Мусулмон биродарлар! Мавлудхонлик ҳақида шу қадар маълумот берганимиздан сўнг энди хоҳ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг, хоҳ бошқа бировнинг туғилган куни муносабати билан мавлудхонлик йиғинларини ўтказиш ҳукми ҳақида айтиб ўтишимиз муносиб бўлса керак. Юқорида билиб ўтганимиздек, бундай йиғилишлар ҳижрий тўртинчи асрдан бошлаб қилина бошлаган. Ундан аввал ўтган муфаззал асрларда мавлудхонлик деган маросим маъруф бўлмаган. Маълумки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва у зотнинг саҳобалари даврида улар имконлари бўла туриб қилмаган ва диндан деб саналмаган ҳар қандай иш улардан кейингилар учун ҳам дин бўлмайди. Жумладан, мавлудхонлик йиғинлари ҳам на Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонларида, на саҳобалар, на тобейнлар ва на уларнинг тобеълари даврларида мавжуд бўлган. Шундай экан, бу иш қандай қилиб қилувчилари ажрга эга бўладиган дин бўлсин?! Бу иш бидъатдан бошқа нарса эмас, бидъат эса залолатдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «(Динда) янги пайдо қилинган ишлардан сақланинглар. Зеро, ҳар бир янги пайдо қилинган иш бидъат ва ҳар бир бидъат залолатдир», деганлар (Саҳиҳ сунан Аби Довуд: 3851). Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизларни динда янги пайдо қилинган ишлардан огоҳлантирган ва ҳар бир янги пайдо қилинган иш бидъат ва ҳар бир бидъат залолат деб хабар берган бўлсалар, имом Молик раҳимаҳуллоҳ шогирдлари имом Шофеъий раҳимаҳуллоҳга: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва асҳобларининг замонларида дин бўлмаган ҳар бир нарса бугун ҳам дин бўлолмайди», «Ким Исломда бир бидъатни чиқариб, уни ҳасана деб кўрса, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам рисолатга хиёнат қилганлар, деб даъво қилган бўлади, чунки, Аллоҳ таоло: «Бугун сизларга динингизни комил қилдим, неъматимни бенуқсон, тўкис қилиб бердим ва сизлар учун (фақат) Исломни дин қилиб танладим» (Моида: 3), деди», деб айтган бўлсалар, қандай қилиб урфий маънодаги мавлиди набавий бидъат бўлмасин, ваҳоланки у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларидан ҳам, хулафои рошидийнларнинг суннатларидан ҳам, салафи солиҳларнинг амалларидан ҳам бўлмаган бўлса, аксинча, уни исломий уламолар кофирлигига иттифоқ қилган, номи мусулмон бўлса ҳам ўзлари кофир бўлган бир фирқа пайдо қилган бўлса?!
Мусулмон биродарлар! Мавлуди шариф йиғинлари масаласида ҳавои нафсга эргашилган ва бунда шариатга эргашилмаган эканига уларни қиладиган одамларнинг даъволари ҳам ўзи далил бўлади. Қуйида уларнинг айрим даъволарига жавоб айтиб ўтамиз:
1) Уларнинг сўзларича, мавлудхонлик йиллик хотира маросими бўлиб, улар асосида мусулмонлар ўз пайғамбарлари соллаллоҳу алайҳи ва салламни ёдга оладилар ҳамда у зотни севишлари ва улуғлашлари зиёдалашади.
Бунга жавоб шуки, бу сабаб-баҳона ботилдир. Чунки, Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни бир йилда бир марта эмас, ҳар куни ўнлаб марта ёдга олинади. Мусулмон киши куннинг қайси қисмида бўлмасин, икки ракъат намоз ўқиса, шунинг ичида ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг номларини зикр қилади, намоз вақти кириб, азон ва иқомат айтилса, унда ҳам фарз намозларида ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг номлари зикр қилинади ва у зотга салавоту саломлар айтилади, минбарларда ва миноралар узра у зотнинг зикрлари янграйди.
2) Мавлудхонлик йиғинлари ўтказиш тарафдорлари даъвосича, бу йиғинларда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шамоилларига қулоқ тутилар ва уларда насаби шарифлари ўқилар экан.
Бунга жавоб шуки, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шамоиллари ва насаби шарифларини билиш учун йилда бир марта уни эшитиб қўйиш кифоя қилмайди. Бу нарса исломий ақиданинг бир жузъи, шундай экан, ҳар бир муслим ва муслима ўз пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг насаблари ва сифатларини билиши вожиб бўлади. Бу эса йилда бир мавлудхонлик кечасида уни бир бор эшитиб қўйиш билан эмас, балки пухта ўқиб ўрганиш билан амалга ошади.
3) Мавлудхонлик йиғилишлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг туғилишлари муносабати билан хурсандчилик изҳор қилиш рамзини англатади, бу нарса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга бўлган муҳаббат ва у зотга бўлган комил иймонга далолат қилади.
Бунга жавоб шуки, хурсандчилик ё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўзлари сабабли, ё эса у зот туғилган кун сабабли бўлиши мумкин. Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўзлари сабабли бўлса, ҳар доим, ҳар қачон у зотни зикр қилинганда бўлаверсин, уни муайян бир вақтга хослаб қўйилмасин. Агар у зотнинг туғилган кунлари сабабли бўлса, вафот этган кунлари ҳам айни ўша кун бўлган. Оқил киши ўзи суйган кишисининг вафот этган кунини хурсандчилик ва байрам қилиб олмайди асло! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг вафотлари мусулмонларга етган энг катта мусибат бўлган! Инсон табати тақозоси шуки, бировнинг дунёга келиши билан хурсанд бўлинади, вафоти билан маҳзун бўлинади. Субҳаналлоҳ! Инсон табиатини ўзгартириб бўладими?!
4) Мавлудхонлик йиғилишларида таомлар тортилади. Бу эса шариатда буюрилган ва катта савоблик ишлардан, хусусан, Аллоҳ таолога шукроналик нияти билан бўлса.
Бунга жавоб шуки, таом бериш зарурат тақозо қилганда ҳар доим марғуб ва мандуб ишлардан саналади. Мусулмон киши меҳмонни меҳмон қилади, очга таом беради, йил бўйи садақалар қилиб туради. Унинг таом едириш учун йилнинг махсус бир кунига эҳтиёжи йўқ.
5) Мавлудхонларнинг айтишларича, бу йиғилишлар Аллоҳнинг зикри билан, Қуръон тиловати ва Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавотлар айтиш билан ниҳояланар экан.
Бунга жавоб шуки, битта овозда қилинадиган зикр мажлисига йиғилишни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам, асҳоблари ҳам қилмаганлар, салафи солиҳларнинг ҳам бу ишни қилганлари маълум эмас. Агар бунда зиёда ажр бўлса эди, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг асҳоблари асло ундан таъхир қилмаган бўлардилар, аксинча, унга тарғиб қилган бўлардилар. Бу ҳам ўзига яраша бир бидъат, суннат эмас. Оҳангга солиб ўқиладиган қасида ва мадҳиялар эса ундан ҳам ўтган бидъатдир. Мусулмонлар йил давомида бир кеча-кундуз мобайнида беш маҳал масжидларда йиғиладилар. Ундан ташқари, илм мажлисларида иштирок этадилар. Улар аксарият қасидалар тинглаш ва еб-ичиш ундови билан йиғиладиган бундай йиллик йиғинларга муҳтож эмаслар.
6) Улар айтишади: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ошуро куни рўза тутганлар ва бу куни рўза тутишга буюрганлар. Сабабини сўралганда: «Бу бир яхши кундир, Аллоҳ таоло бу куни Мусога ва Бани Исроилга нажот берган», деб жавоб берганлар. Мусо алайҳиссалом бунинг учун Аллоҳга шукрона бажо келтириб, рўза тутганлар, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам шукрона учун рўза тутганлар ва умматларини ҳам Аллоҳга шукроналик бажо келтириб, рўза тутишга буюрганлар. Шундай экан, биз ҳам у зотнинг мавлудлари муносабати билан Аллоҳга шукроналик бажо келтириб, хурсандчилик қилсак, бунинг нимаси ёмон экан?!
Жавоб шуки, биринчидан, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ таолога шукроналикларини рўза билан изҳор қилганлар, ейиш-ичиш ва ўйин-кулги билан эмас. Иккинчидан, ўзимиз учун на рўза, на бошқа бир ишни шаръий қилиб олишга бизнинг ҳаққимиз йўқ. Бизнинг вазифамиз фақат эргашиш бўлмоғи лозим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ошуро куни рўза тутдилар ва бу куни рўза тутишга тарғиб қилдилар. Ўзларининг туғилган кунлари ҳақида лом-мим демадилар, бу ҳақда бирон нарсани шариат қилиб бермадилар, демак, биз ҳам бу хусусда сукут қилишимиз лозим бўлади.
Аллоҳ таоло пайғамбаримизга, у зотнинг аҳли-асҳобига ва то қиёматгача уларга яхшилик билан эргашганларга саловоту саломлар йўлласин.




RE: Илмни кимдан олиш керак? - muhojir - 04-14-2010

(10-11-2009, 11:23 AM)Admin Wrote: Агар шундай қилмасак, қамровини Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайдиган улкан фитнага йўл очиб қўйган бўламиз.

Инна лиллахи ва инна илайхи рожиун!
Ха,бизни бошимизга шундай бало келиб булди.
Хозирги фитналарни ечиш у-н уч-кетини топиб булмайдигон булиб колди.


Наставление молодежи Кавказа - Abu Muhammad - 05-06-2010

НАСТАВЛЕНИЕ МОЛОДЕЖИ КАВКАЗА


Вопрос Шейху Машхуру ибн Хасану али Сальману - ученику шейха Альбани (рахимуЛлах):

«Почтенный шейх, да облагодетельствует вас Аллах, я бы хотел задать вопрос по порядку.
Вопрос первый:
Шейх, каким образом мы должны отстаивать свои убеждения перед приверженцами нововведения, учитывая, что каждый распространяющий призыв саляфии подвергается мучениям, заточается в тюрьму, лишается крова и обвиняется в ваххабизме? Также у нас нет ни материальной, ни физической силы, ни силы в смысловом ее значении, для того чтобы противостоять тирании правителей, принимающих решения вопреки тому, что ниспослал Аллах, следуя в этом установкам неверной России. Должны ли мы терпеть это несчастье или же мы должны бороться с ними, не смотря на то, что это борьба оборачивается для самих народов Кавказа, большинство которых мусульмане, явным вредом и убытком?! И каково будет ваше наставление относительно этого?

Шейх Машхур:

"Хвала Аллаху, мир и благословение посланнику Аллаха.
Такие важные вопросы, должны рассматриваться только большими учеными! Мы застали наших больших ученых, как шейх этого времени – шейх Ибн ’Усеймин, Ибн Баз и шейх Альбани (да смилуется над ними всеми Аллах), которые завещали своим ученикам изучение религии и обучение ей людей. Они обращали особое внимание обучению акыде, и не занимались призывом к борьбе с правителями. Также они обучали тому, что вопросы обвинения в неверии опасны, и что они не для молодых студентов, не обладающих достаточными знаниями. Обязательным же для требующих знание является только то, что им под силу, в соответствии с хадисом: «Если я повелел вам что-либо, то делайте из этого, что можете».
Необходимо изучение Корана и Сунны в понимании первого поколения этой общины, затем донесение этих знаний до людей.
По шариату не дозволяется выходить правителей мусульман, и даже если некоторые правители являются неверными, но выход против них повлечет за собой вред, в таком случае выход против них является запретным.
Что касается вас, то занимайтесь только изучением своей религии и по мере ваших возможностей обучайте ей людей, это и есть ваша обязанность. И остерегайтесь вопросов кровопролития! Имам Ахмад говорил: «Поистине, я боюсь вопросов кровопролития!» Также в достоверном сборнике аль-Бухари приводятся слова пророка, да благословит его Аллах и приветствует: «Человек будет пребывать в просторе своей религии до тех пор, пока не прольет запретной крови».
Сторонитесь подобных смут! Это время – время смут! Мы нуждаемся в том, чтобы крепко держатся Корана и Сунны".

Задающий вопрос:

Спасибо шейх. Вопрос второй:
Война (на Кавказе) сейчас носит характер гражданской, групповой войны между нардами Кавказа, которые убивают друг друга в горах и заявляют, что они исламисты. Они обобщенно обвиняют в неверии всех, кто причастен к местной власти, а также определенных личностей. Убивают их нападая на них, и не делают ни каких различий между ними. Они убивают как простых спасателей (аварийных работников), сотрудников ГАИ, так и работников службы безопасности. Также они убивают некоторых, определенных имамов мечетей, назначенных духовным управлением, по причине обвинения их в шпионаже против мусульман. Убивают торговцев спиртным, силой отбирают у бизнесменов деньги, угрожают проповедникам убийством, если те не поддерживают эти их порочные убеждения и идеи. Взрывают себя, под лозунгом джихада против муртадов, что приводит к уничтожению зданий и сооружений, гибели мирных жителей и вселению страха в мусульман. Нам ненавистно, и мы порицаем тех, кто на службе внедренных законов! Однако большинство работников службы безопасности, верят в Аллаха и Его посланника, да благословит его Аллах и приветствует, совершают пятикратную молитву, соблюдают пост, и если мы спросим их, согласны ли вы с принятием решений в соответствии с тем, что ниспослал Аллах? Большинство из них ответят положительно, но по причине незнания ими вопроса «дружба и любовь, поддержка и помощь неверным» они оказываются в таком опасном положении и совершают такой великий грех. Но является ли то, что делают эти, охваченные энтузиазмом молодые люди, правильным воплощением джихада на пути Аллаха, и каково ваше наставление им?"

Шейх Машхур:

"Мое увещевание им таково, мы не из тех, кто может обсуждать такие важные, имеющие большое значение вопросы! И «да помилует Аллах того, кто знает свое место», это первое. И второе, пророк, да благословит его Аллах и приветствует, в прощальном Хадже говорил: «Поистине, ваша жизнь, и ваше имущество и ваша честь являются столь же запретными, как запретен этот ваш день в этом вашем городе в этом вашем месяце». И такова основа, что кровь мусульманина запретна, и ее запрещается проливать! Обвинение людей в неверии, взрывы и убийства людей, сеяние ужаса, все это вид устрашения террор, которым Аллах не доволен и не любит.
Что касается глупой молодежи, охваченной энтузиазмом, которые совершают подобные вещи, и дают фетвы о пролитии крови, то подобные вещи не приемлемы от них. Обязательным для нас является обучение людей, распространение религии Аллаха, изучение тактики, приемов и способов призыва пророка, да благословит его Аллах и приветствует, и изучение той последовательности, которую он соблюдал в деле призыва к Аллаху – Пречист Он и Возвышен.
А чтобы самим способствовать массовому убийству мусульман, то это предосудительное дело и лживая речь. А Аллах об этом знает лучше!"


Ўш ва Жалолободдаги хунрезликлар (Иккинчи хутба) - Admin - 06-24-2010

Иккинчи хутба

Аллоҳ таолога ҳамду санолар, севимли Пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг ...
Аллоҳнинг бандалари!
Ўш ва Жалолободдаги хунрезликлар сабабли ўз юртидан жудо бўлган талайгина мусулмон халқимиз, Ўзбекистон ҳудудида жойлашган жамлоқларда яшамоқдалар. У ерда яратилган шароитлар нақадар давр талабида бўлмасин, юз эллик мингдан ортиқ инсоннинг барча эҳтиёжини қондириш давлат мутасаддилари учун ҳам осон иш эмас. Шу боис у қардошларимизга ёрдам қўлини узатишимиз, бизнинг инсонийликдан аввал мусулмонлик бурчимиздир.
Бундай пайтда ёрдам қўлини узатиш Макка шаҳридан Мадинага янги ҳижрат қилиб келган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва маккалик саҳобаларга ўз турарـжойлари ва моддий имконларини улашган илк мусулмон аждодимиздан бизга қолган меросдир. Аллоҳ таоло уларнинг бу саховатларидан хурсанд бўлган ва ушбу оятларни нозил қилган эди:
«Улардан (муҳожирлардан) илгари (Мадина) диёрига ўрнашган ва иймон-эътиқодни (маҳкам ушлаган) зотлар (ансорлар) эса ўзлари(нинг ёнлари)га ҳижрат қилиб келган кишиларни суюрлар ва дилларида уларга (муҳожирларга) берилган нарса-ўлжалар сабабли бирон ҳасад туймаслар ҳамда гарчи ўзларида эҳтиёж бўлса-да, ўзларини қўйиб (ўзгаларни) ийсор-ихтиёр қилурлар. Кимки ўз нафсининг бахиллигидан сақлана олса, бас, ана ўшалар нажот топгувчи зотлардир» (Ҳашр: 9).
Quote:Изоҳ: Мазкур оятларда ўзларининг уй-жой ва мол-мулкларини тарк этиб пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан Мадинайи Мунавварага ҳижрат қилиб келган муҳожирларнинг орзу-ниятлари фақат Аллоҳнинг ризолигини исташ ҳамда Аллоҳ ва пайғамбарга ёрдам қилиш бўлганлиги таъкидланди ва ғазотлардан тушадиган ўлжаларнинг бир қисми ўшаларнинг ҳақлари эканлиги уқтирилди. Шунингдек уларнинг йўлларига уй-жой ва иймон-эътиқод билан пешвоз чиққан ансорлар-ёрдамчилар (улар пайғамбаримизга ва бошқа муҳожирларга ҳар бир ишда кўмак берганлари учун мана шу номга сазовор бўлганлар), ва уларнинг бағрикенгликлари, ўз манфаатларидан ўзгаларнинг манфаатини устун қўя олишлари таърифланди.
Азиз дўстлар, «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизни еттита нарсани қилишга: жанозага эргашиш (жаноза ўқиш), касални кўриш, чақирган одамга ижобат қилиш, мазлумга ёрдам бериш, қасамни оқлаш, саломга алик олиш ва чучкирган одамга раддия беришга амр этдилар» (Имом Бухорий 1239).
Азиз биродарлар ва ҳамюртлар!
Яқинда рамазон ойи келади ва унда Аллоҳ таоло қодир қилган мусулмонлар закот берадилар. Агар сизлар закот беришга қодир бўлсангизлар, закотингизни ушбу жабрдийдаларга беринг! Садақаларингиз, эҳсон ва ионаларингизни шуларга қилинг!
Эй сиз, оиласи қучоғида қувониб Ўзбекистонда яшаётган биродар! Оиласидан ажралиб юртингизга келган бечора жувонлар, кўзлари мўлтираб турган болажонлар ва кўзларидан ёшлари тинмай оқаётган қарияларга ёрдам қўлини узатинг! Уларнинг кўнглини олинг! Имконингизда бўлган бир бурда нонми, кечалари очиқ ҳавода узанган пайтида устига ташлайдиган кўрпа ёки кўрпачами, чақалоқлар учун сут кукуними ёхуд болалар учун ўйинчоқми, олиб келинг ва жамлоқдаги қардошларингиз қайғусига ўртоқ бўлинг!
Бугун сиз уйингизда тинчгина ором олдингиз! Аммо сизга жуда ҳам яқин жойда хунрезликдан қочиб келган ва юраги эзилиб тунларини мижжа қоқмай ўтказаётган минглаб қардошингиз оромга, хотиржамликка ва маънавий кўмакка муҳтож! Уларнинг қайғуларини енгиллатиш учун шошилинг! Балки, қўлингизда уларга берадиган юз сўмингиз йўқдир! Балки эллик сўмингиз бордир! Биласизми, ҳозирги уларнинг шу ҳолатларида Аллоҳ учун берган эллик сўмингиз, кимларнингдир минг, балки миллион сўмидан кўра баракалидир! Чунки, сиз ундан ортиғига қодир эмассиз!!
Эй сиз, Ўзбекистондан хорижда яшаётган мусулмон биродар!
Сизнинг муҳожирлик ҳаётингиз оғир кечаётган бўлиши мумкин. Бироқ, шундай бўлсада, сизга ҳам чақириқларимиз бор. Шояд қулоқ берарсиз!
Муҳтарам дўстим! Турарـжой, иссиқ овқат, қавму қариндош, ёру биродарларнинг ўрнини сиз жуда яхши биласиз. Сиз бугунги кунда хунрезликлардан қочиб жамлоқда жамланган опаларингиз, сингилларингиз, отахонларингиз, онахонларингиз ва митти жиянларингизнинг қайғу ва ёшга тўлган кўзларини, ичларидаги аламларини, юракларидаги ҳижрат кечинмаларини, она шаҳридаги ёнган уйлари, кулга айланган мулклари ичида юраклари тирналиб фарёд чекаётган қардошларимизни жуда яхши ҳис этасиз. Келинг, дўстларингиз билан биргалашиб юрагимизнинг бир парчаси бўлган ўша мусулмон қардошларимизга кўнглингиздан чиқарган ёрдамларингизни тўпланг ва Ўш, Жалалолобод ва Ўзбекистондаги жабрдийдаларга етказинг! Бу кун – барчамиз учун синов кунидир!
Бу қардошларимиз – мазлумдирлар. Мазлумлар оҳидан қўрқайлик. Уларга ёрдам беришга шошилайлик! Савоблар ёғиладиган бундай фурсатни қўлдан чиқармайлик!
Азиз дўстлар!
Тирик қолган жабрдийда қардошларимиз ҳақида ғамхўрлик қилар эканмиз, бу хунрезликда ҳалок бўлган мусулмон қардошларимизни ҳам унутмайлик. Улар учун Ўзбекистон, Қирғизистон ва дунёнинг барча жойларида ғоибона жаноза намозларини ўқийлик. Ўзимиз турган шаҳар ёки қишлоқ масжидларининг имом ва хатибларига бу мавзуни тушунтириб, мазлум ўлароқ вафот этган қардошларимиз учун жаноза намози ўқиб, ҳақларига дуо қилайлик!
Шу муносабат билан, хорижда яшаётган ўзбек ва қирғиз биродарларимизнинг вазиятга тўғри баҳо бериб, Ўш ва Қирғизистонда бўлган хунрезликни хорижга ташимасликларини, балки, ҳар икки уюшма вакилларининг бир-бирига яна ҳам яқинлашиб, Қирғизистондаги хунрезликни бутунлай бартараф этиш учун биргалашиб ҳаракат қилишга, бу хунрезликни қоралашга, матбуот конференциялари уюштириб ўз вакилларига тинчлик ва осудалик барқарорлиги йўлида тавсия ва йўриқлар беришга чақирамиз. Чунки:
«Ҳеч бир кўтаргувчи (яъни, гуноҳкор) ўзга жоннинг юкини (яъни, гуноҳини) кўтармас. Сўнгра ёлғиз Парвардигорларингизга қайтишларингиз бордир. Бас, У зот сизларга қилиб ўтган амалларингизнинг хабарини берур. Албатта У диллардаги сирларни билгувчидир» (Зумар: 7).
Аллоҳим, Ислом дини ва мусулмонларага ёрдам эт!
Аллоҳим, бутун дунё халқларини жумладан халқимизни Ислом динига ҳидоят эт ва унда устувор қил!
Аллоҳим, Ер юзидаги барча мазлумларга ёрдам айла! Аллоҳим, Ўш ва Жалолободдаги хунрезликлар оқибатида иймон билан вафот этган барча қардошларимизни раҳмат, гуноҳларини мағфират ва маконларини жаннат айла!
Аллоҳим, бу хунрезликда жабрдийда бўлган барча ёшу қари, эркагу хотин-қизларларга бақувват иймон, сабру матонат, келажакларига умид инъом этиб, ўз юртларига соғـсаломат қайтишларига, ўзларининг қариндошлари ва ёру биродарлари ҳамда молу мулкларига қайта қовушишга муяссар айла!
Аллоҳим, уларни бу кадарларини қилган гуноҳларига каффорот айла ва юракларидаги ғаму андуҳларини ўзинг кўтар!
Аллоҳим, бутун бир халқнинг пароканда бўлишига сабабчи бўлган золимларга Ўзинг кифоя қилиб, уларни бу дунё ва охиратда шарманда қил! Аллоҳим, уларни Ўзингнинг энг ашаддий бало ва азобларингга гирифтор қил! Сен барча нарсага Қодирсан! Биздан дуолар, Сендан эса ижобат!




Илм ва амал ҳақида - Admin - 07-10-2010

Илм ва амал ҳақида


Абдулазиз қори ибн Абдулфаттоҳ

Ислом Нури таржимаси

Барча мақтовлар Аллоҳгагина хос, У зотни мақтаймиз, Ундан мадад сўраймиз, Унга истиғфор айтамиз, Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимиз ёмонлигидан паноҳ тилаймиз. Аллоҳ кимни ҳидоят қилса уни адаштирувчи йўқ, кимни адаштирса уни ҳидоят қилувчи йўқ. Гувоҳлик бераманки, бир Аллоҳдан ўзга барҳақ илоҳ йўқ, У ёлғиз ва шериксиздир. Яна гувоҳлик бераманки, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам У зотнинг бандаси ва элчисидир.
Ким Аллоҳ ва Расулига итоат қилса, тўғри йўлга йўлланибди. Ким уларга итоатсизлик қилса, фақат ўзига зарар етказади ва Аллоҳга бирон нарса билан зарар етказолмайди.
«Эй мўминлар, Аллоҳдан ҳақ-рост қўрқиш билан қўрқинглар ва фақат мусулмон бўлган ҳолларингизда дунёдан ўтинглар!» (Оли Имрон: 102).
«Эй инсонлар, сизларни бир жондан (Одамдан) яратган ва ундан жуфтини (Ҳаввони) вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Парвардигорингиздан қўрқингиз! Яна ораларингиздаги савол-жавобларда ўртага номи солинадиган Аллоҳдан қўрқингиз ва қариндош-уруғларингиз (билан ажралиб кетишдан сақланингиз)! Албатта Аллоҳ устингиздан кузатувчи бўлган Зотдир» (Нисо: 1).
«Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўзланглар! (Шунда Аллоҳ) ишларингизни ўнглар ва гуноҳларингизни мағфират қилур. Ким Аллоҳга ва Унинг расулига итоат этса, бас, у буюк саодатга эришибди» (Аҳзоб: 70, 71).
Дарҳақиқат, сўзларнинг энг яхшиси Аллоҳнинг Китоби, йўлларнинг энг яхшиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўллари, ишларнинг ёмони (динда) янги пайдо қилинганидир. (Динда) янги пайдо қилинган ҳар бир иш бидъат, ҳар бир бидъат залолат, ҳар бир залолат дўзахдадир.
Quote:Бу хутбани «Ҳожат хутбаси» деб аталади. Бу хутбани ҳар бир ишни бошлашда ўқиш мумкин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салам саҳобаларга бу хутбани диний ишларида, у ишлар никоҳ, жума, маъруза ва бошқа бўлсин, сўзбоши қилиб ўқишлари мумкин эканини ўргатар эдилар. Бунинг аслини кўриш учун қуйидагиларга қаранг: «Сунан Ибн Можжа»: «Китабун Никаҳ: Баб Хутбатун Никаҳ», «Сунан ат-Термизий», «Сунан Аби Довуд», «Сунан Ан-Насоий», Абу Яълонинг «Сунан»и, Байҳақийнинг «Сунан»и, Табаронийнинг «ал-Муъжам ал-Кабир» ва Имом Аҳмаднинг «ал-Муснад» китоблари. Бу хутбанинг бир қисми Имом Муслимнинг «Саҳиҳ»ида «Китабул-жумуаъ: бабу хутбатиҳи соллаллоҳу алайҳи ва салам»да ривоят қилинган. Муфассал ўрганиш учун Шайх, Аллома, Муҳаддис Муҳаммад Носируддин Албонийнинг «Хутбатул Ҳожа» китобига мурожаат қилинсин.
Аммо баъд...
Иймон ҳақида айтиб ўтганимиз ҳадисларни эшитган бир биродардан: «Мен нима қилишим керак? Умуман, ҳар бир мусулмон зиммасидаги вазифа нималардан иборат?» деган савол тушибди.
Саҳобалар розияллоҳу анҳум Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан шу каби саволларни сўрардилар. Улардан бири: «Бизни жаннатга яқинлаштирадиган ва дўзахдан узоқлаштирадиган бир амалга йўлланг», деб сўраган эди (Бухорий «Саҳиҳ»ида «Закотнинг вожиб бўлиши ҳақидаги боб»да (2/502, №1396) ривоят қилган).
Абдулқайс элчилари у зотдан: «Бизга аниқ-равшан буйруқ беринг, уни ортимиздагиларга етказайлик ва шу билан жаннатга кирайлик», деб сўрашган эди (Бухорий «Саҳиҳ»ида «Иймон китоб»да (1/29, №53) ривоят қилган).
Хўш, ҳар бир мусулмон зиммасидаги вазифалар нималардан иборат?
Ҳар бир мусулмон зиммасида асосан иккита иш – илм ва амал фарздир.
Илмдан мурод – дин ишларида ўзи учун зарурий бўлган нарсаларни ўрганмоғи бўлиб, иймон ва эътиқодини тузатадиган, амалларини ислоҳ қиладиган нарсаларни таълим олиши фарз бўлади.
Шу қадар илмга эга бўлиш ҳар бир мусулмон эркак ва аёл зиммасида фарз бўлиб, уни тарк қилиш билан ҳеч ким – ким бўлишидан қатъий назар – узрли саналмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Илм талаб қилиш ҳар бир мусулмонга фарздир» (Ибн Абдилбар «Жомиъ баянил-илми ва фазлиҳи»да (1/23, №15) келтирган) деган сўзлари ҳам дин ишларидан ана шу зарурий миқдорни ўрганишга ишора қилади.
Мусулмон киши динидан бирон нарсани ўқиб-ўрганса, уни татбиқ қилишга шошилиши лозим бўлади. Асҳоби киром розияллоҳу анҳум ана шундай қилардилар. Қачон беш ё ўн оят нозил бўлса, дарҳол улардаги нарсаларни ўрганиш ва амал қилишга шошилардилар (Ибн Саъд «Табақот»да (6/172), Ал-Қасвий «Ал-маърифа ват-тарих»да (2/589) ва бошқалар Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар, исноди саҳиҳ).
Илм ва амал томонга йўл олган экансиз, билингки, ўқиб-ўрганиш ва иймон келтириш лозим бўлган нарсалар бор, ўқиб-ўрганиш ва амал қилиш лозим бўлган нарсалар бор.
Ўқиб-ўрганиш ва иймон келтириш вожиб бўлган ишлар иймонга тааллуқли олти иш, яъни иймоннинг олти рукнидир. Улар: Аллоҳ азза ва жаллага, Унинг малоикаларига, китобларига, пайғамбарларига, охират кунига ва қадарнинг яхши ва ёмонига иймон келтиришдир.
Ўқиб-ўрганиш ва амал қилиш вожиб бўлган ҳамда татбиқ қилишга ошиқиш лозим бўлган ишлар – Аллоҳнинг ўзигагина ибодат қилиш ва Унга бирон нарсани ширк келтирмаслик, намозни адо қилиш, закотни ўташ, Рамазон рўзасини тутиш, йўлига қодир бўлган одам ҳаж қилиши, Аллоҳ йўлида молу жон билан жиҳод қилишдир.
Бандаларга нисбатан зиммангизда вожиб бўлган ишлар эса, энг аввало мусулмонлар сизнинг тилингиз ва қўлингиздан саломат бўлишлари ҳамда озор ва ёмонликларингизни мусулмон биродарларингиздан тийишингиздир.
Шундан сўнг уларга нисбатан меҳр-мурувватли, холис насиҳатгўй бўлишингиз, уларга зулм қилмаслигингиз, хиёнат қилмаслигингиз, уларни ёрдамсиз қолдирмаслигингиздир.
Уларни Аллоҳ йўлида яхши кўришингиз ва дўст тутишингиз, куфр ва тоғутни ҳамда куфр аҳлини ва тоғутларга сиғинувчиларни ёмон кўришингиз, уларни душман деб билишингиз ва қодир бўлганингизча қўлингиз билан, молингиз билан, қаламингиз билан, тилингиз билан, саъй-ҳаракатингиз билан, ақлингиз билан, фикрингиз билан уларга қарши кураш олиб боришингиз фарздир.
Мусулмон биродар! Шу билан бир қаторда гуноҳи кабираларга тушиб қолишдан эҳтиёт бўлишингиз керак бўлади. Хусусан, гуноҳи кабираларнинг энг каттаси бўлмиш Аллоҳга ширк келтиришдан эҳтиёт бўлинг. Зеро, Аллоҳга ширк келтириш банданинг барча амалларини бекор қилиб ташлайди. Агар юқорида биз санаб ўтган ишларнинг ҳаммасини қилган бўлсангиз ва бу борада кўп куч-ҳаракатлар сарфлаган бўлсангиз-у, Аллоҳга ширк келтирган ҳолатда дунёдан ўтсангиз, барча амалларингиз бекор кетади.
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло барча гуноҳларни кечириши мумкин, аммо У Ўзига ширк келтирилишини асло кечирмайди.
Аллоҳ таоло айтади:
«Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур. Ким Аллоҳга (бирор кимса ёки нарсани) шерик келтирса, бас, у буюк гуноҳни тўқиб чиқарибди» (Нисо: 48).
Яна айтади:
«Дарҳақиқат сизга ҳам, сиздан аввалги (пайғамбарларга ҳам шундай) ваҳий қилингандир: Қасамки: агар мушрик бўлсанг, албатта қилган амалинг беҳуда кетур ва албатта зиён кўрувчилардан бўлиб қолурсан! Йўқ, сен ёлғиз Аллоҳгагина ибодат қилгин ва шукр қилувчилардан бўлгин!» (Зумар: 65, 66).
Шундай экан, мусулмон биродар, ширкка тушиб қолишдан эҳтиёт бўлинг, бу буюк гуноҳни қилган кишини Аллоҳ кечирмайди ва у Аллоҳнинг раҳматидан маҳрум бўлади. Бундан бошқа гуноҳларга тушиб қолган одамни эса Аллоҳ истаса Ўз адли билан азобга дучор қилади, истаса Ўз фазли билан уни кечириб юборади.
Парвардигор субҳанаҳу ва таоло ҳадиси қудсийда марҳамат қилади: «Қай бир киши Менга бирон нарсани шерик қилмаган ҳолида ер юзи тўла гуноҳлар билан Менга йўлиқса, Мен унга ер юзи тўла мағфират билан рўбарў бўламан» (Муслим «Саҳиҳ»ида «Зикр ва дуонинг фазли» бобида (4/2068) ривоят қилган).
Мусулмон биродар, шундай экан, иймонингизни ислоҳ қилинг, уни энг аввало ширк кирлигидан покланг. Токи Раббингизга ширк аралашмаган соф иймон билан рўпара бўлинг. Аввало иймонингизни тузатинг, шунда эътиқодингиз ва амалингиз тузалади. Қуръонда айтилгани каби:
«Ҳудди ўзи тўқиган нарсасини пишиқ-пухта бўлганидан сўнг парча-парча қилиб бузиб-чуватиб ташлаган хотинга ўхшаб қолмангиз!» (Наҳл: 92). Бу солиҳ амалларни ва яхшиликнинг ҳамма турларини қиладиган, бироқ жоҳиллигидан ё кимларгадир тақлид қилиб ё ота-боболарига эргашиб ширкка ва ширк амалларига аралашиб қолишдан сақланмайдиган одамнинг мисолидир. Аллоҳ сақласин, бундай одам ширки сабабли барча солиҳ амалларини ва ҳамма яхшиликларини бекор қилиб юборади. Аллоҳ азза ва жалла Ўзининг суюкли пайғамбарига хитоб қилиб деди:
«Қасамки, агар мушрик бўлсанг, албатта қилган амалинг беҳуда кетур ва албатта зиён кўрувчилардан бўлиб колурсан!» (Зумар: 65) ва бу хитоб билан у зотнинг умматлари мурод бўлди.
Мусулмон биродар! Энг аввал ўзингизни, сўнг қарамоғингиз остидагиларни жаннатга олиб борувчи йўлга йўлланг. Ўзингиз жаннат йўлига юриб, оилангиз, бола-чақангиз ва ёр-биродарларингизни унутманг, уларни ҳам ёнингизга чорланг, ҳалокат йўлида қолиб кетишларига йўл қўйманг!
«Эй мўминлар, сизлар ўзларингизни ва аҳли-оилаларингизни ўтини одамлар ва тошлар бўлган дўзахдан сақлангизки, у (дўзах) устида қаттиқдил ва қаттиққўл, Аллоҳ ўзларига буюрган нарсага итоатсизлик қилмайдиган, фақат ўзларига буюрилган нарсани қиладиган фаришталар турур» (Таҳрим: 6).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам энг аввал ўзларини ислоҳ қилишдан бошлаганлар. Ҳали болалик ва ўсмирлик пайтларидаёқ ўзларига тенгқур Макка ўспиринлари қиладиган ўйин-кулги ва беҳуда ишлардан юз ўгирган ва ўзларини ҳар қандай бўлмағур ишлардан пок тутган эдилар. Кейинроқ у зотга ёлғизлик суюмли қилинди, Ҳиро ғорига кетиб, кунларини ўша ерда Парвардигорга ибодат билан ўтказадиган бўлдилар, бир мунча вақт шу ҳолда давом этганларидан сўнг ваҳий у зотга мана шундай покиза ҳолатларида нозил бўлди. (Бухорий «Саҳиҳ»ида «Ваҳийнинг бошланиши» китобида (1/4, №3) ривоят қилган).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ваҳий қандай бошланганини эсланг. Илк бор у зотнинг ўзларига хос бўлган оятлар нозил бўлди ва у Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам илмга буюрилдилар:
«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам, барча мавжудотни) яратган зот бўлмиш Парвардигорингиз номи билан (бошлаб) ўқинг!» (Алақ: 1).
Кейин у зотнинг ўзларини амалга буюрувчи оятлар нозил бўлди:
«Эй (кийимларига) ўралиб олган зот, кечаси (бедор бўлиб, намозда) туринг!» (Муззаммил: 1, 2).
Кейин рисолатни етказиш ва бу вазифани даставвал ўз аҳлларидан ва қариндош-уруғларидан бошлаш буйруғи нозил бўлди:
«Яқин қариндош-уруғларингизни (Аллоҳнинг азобидан) огохлантиринг!» (Шуъаро: 214).
Шундан кейин даъватни бутун инсониятга етказиш буйруғи нозил бўлди:
«Бас, сиз ўзингизга буюрилган ишни (яъни, ҳақ динга даъват қилишни) юзага чиқаринг ва мушриклардан юз ўгиринг!» (Ҳижр: 94).
Бу ишнинг раббоний тартиби мана шудир. Биз ҳам ҳаётимизни Аллоҳ азза ва жалла буюрганидек тартибга солишимиз, тартибни Аллоҳ бошлаган нарса билан бошлаб, Аллоҳ тугатган нарса билан тугатишимиз лозим бўлади. Оқибат тақводорларникидир:
«Тақводор зотлар эса уларга Парвардигорлари ато этган нарсалар билан шод-ҳуррам бўлган ҳолларида шак-шубҳасиз жаннатлар ва неъматлар ичра барқарордирлар. Парвардигорлари уларни дўзах азобидан сақлагандир. (Уларга): «Сизлар қилиб ўтган (яхши) амалларингиз сабабли қатор тизилган сўрилар устида ястанган ҳолларингизда кўнгилдагидек еб-ичинглар», (дейилур) ва Биз уларга шаҳло кўзларни жуфти ҳалол қилиб бердик. Ўзлари иймон келтириб, зурриётлари ҳам уларга иймон билан эргашган зотларга (ўша) зурриётларини қўшдик ва уларга қилган амалларидан бирон нарсани ҳам камитмадик. Ҳар бир киши ўзи касб қилган иши билан гаровга олинувчидир – ушланувчидир» (Ват-тур: 17-21).
Аллоҳнинг бандалари! Албатта, Аллоҳ адолатга, чиройли амаллар қилишга ва қавм-қариндошга яхшилик қилишга буюради ҳамда бузуқлик, ёмон ишлар ва зўравонликлардан қайтаради. У зот шояд ибрат-эслатма оларсизлар, деб сизларга панд-насиҳат қилади. Улуғ Аллоҳни ёдга олингиз, У ҳам сизларни ёдга олади. Унинг неъматларига шукр бажо келтирингиз, неъматларини яна-да зиёда қилади. Аниқки Аллоҳни зикр қилмоқ барча нарсадан улуғроқдир. Аллоҳ қилаётан ишларингизни билиб туради.

03/04/2009




Муборак Рамазон ойини кутиб олиш - Admin - 07-21-2010

Дўстим, Рамазон ойи учун қандай тайёргарлик кўрдингиз?

Муаллиф: Азҳарий Аҳмад Маҳмуд

Мутаржим: Абу Жаъфар ал-Бухорий

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Яхшиликка ҳидоят ва мўъминларга Китобини йўлбошчи қилган Аллоҳга ҳамдлар, Роббиси Қуръон билан безаган, Рамазон ойидаги Қадр кечаси билан мукаррам этган Расулга ва унинг оиласи, саҳобалари ҳамда уларга эргашган барча аҳли ҳаққа салавоту саломлар бўлсин.
Мусулмон дўстим, ҳар йили такрорланиб келаётган ва мусулмонлар қалблари ва жонлари билан севадиган ушбу кунлар сабабли мусулмонларнинг севинчига бир қаранг!
Дўстим, инсонга ҳар йили одатий кунларидан фарқли, ўзгача шуур билан ўтказадиган саноқли кунларни кечириши буюк неъмат эмасми?!
Дўстим, бу гўзал кунлар (рамазон кунлари)даги қувонч катталаргагина хос эмас, балки ҳали рўза тутишлари фарз бўлмаган жажжи болажонлар ҳам ҳис этган катта қувончдир!
Дўстим, агар сиз билган бўлсангиз рамазон кунларининг ўзига хос мазаси бор.
Кунлар такрорланаверади, ойлар кетма-кет келаверади, йиллар бир-бирини қувиб ўтаверади. Буларнинг ҳаммасида ва ҳатто инсонда ҳам, рамазон ўзининг уфурган бўйларини қолдиради.
Дўстим, рамазон ойи – сабр, Қуръон, тавба, раҳмат, мағфират, эҳсон, дуо ва жаҳаннам оловидан қутилиш ойидир.
Дўстим, сиз ҳам Рамазоннинг келиши муносабати билан севинганлар қаторида бўлдингизми?!
Ўтаётган кунлар муборак ойнинг келишидан хушхабар бериб, унинг йўлларига гуллар сочмоқда ва гўё Аллоҳнинг бандаларига: «Ҳузурингизга раҳмат ва мағфират ойи келмоқда, сиз унга қандай тайёргарлик кўрдингиз?» дея сўроқламоқда!
Азиз дўстим, Мадина деб аталмиш – Набиюллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шаҳрида ҳар йили саҳобаларга, Аллоҳ улардан рози бўлсин, хушхабар берилади. Мана Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам илоҳий башоратдан хушхабар бермоқда: «Ҳузурингизга рамазон – муборак ой кириб келди. Аллоҳ сизларга унинг рўзасини фарз қилди. Бу ойда само дарвозалари очилиб, жаҳаннам дарвозалари ёпилади ва унда шайтонларнинг энг катта ва кучлилари занжирбанд қилинади. Бу ойда Аллоҳнинг бир кечаси борки, у минг ойдан кўра яхшироқдир. Унинг яхшиликларидан маҳрум қолган одам, ҳақиқий маҳрумдир!» (Насоий ривояти. «Саҳиҳут-тарғиб», 985).
Имом ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ деди: «Ушбу ҳадис одамлар бир-бирларини рамазон ойи билан муборакбод этишларига асосдир. Ахир, мўъминга жаннат дарвозаларининг очилиши, гуноҳкорга жаҳаннам дарвозаларининг ёпилиши, оқилга эса шайтонларнинг занжирбанд қилиниши қандай муборакбод этилмасин?!»
Оҳ, бу қандай муборак ой! Бу ой учун «тақводорлар қалби талпиниб, кетиши билан инграйди» (Ибн Ражаб).
Ушбу мағфират, раҳмат, Қуръон ва тоат-ибодатлар мавсумига ҳамда Аллоҳ таъоло ҳайбат, тарорват, гўзалликлар билан пардозлаган кунларга етган инсонларга хушхабар бўлсин!
Сиз солиҳ бандаларнинг рамазон ойига етказиши учун Аллоҳ таъолога узоқ замонлар дуо қилганларини биласизми?!
Муъалло ибн Фазл раҳимаҳуллоҳ деди: «Улар рамазон ойига етказиши учун Аллоҳ таъолога олти ой, (рамазондаги ибодатларини) қабул қилиши учун эса (яна) олти ой дуо қилишар эди».
Яҳё ибн Абу Касир раҳимаҳуллоҳ деди: «Улар дуоларида: «Аллоҳим, мени рамазонга, рамазонни менга саломат етказ ва мендан уни Ўзинг қабул қил!» - дер эдилар».
Дўстим, сиз ҳам улардек дуо қилинг, севинганларидек севининг. Шояд Аллоҳ таъоло сизни ундаги марҳаматларига ўраб, гуноҳларингизни кечар ва рамазон ойидан жаҳаннамдан қутилганлар қаторида чиқарсиз!
Дўстим, сиз бирор кун рамазон ойига етган кишиниг фазли ва Аллоҳ таъолонинг унга берган савобининг буюклиги ҳақида ўйлаб кўрдингизми?
Агар рамазон ойига етган бўлсангиз, унинг келишига бўлган севинчингиз ушбу қисса билан камолига етсин:
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтди: «Қузоъа қабиласининг Балий уруғидан икки киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурида Ислом динини қабул килишди. Улардан бири шаҳид бўлди, иккинчси эса яна бир йил яшади. Талҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳу деди: «Мен тушимда Жаннатни кўрибман, унда кейингиси биринчиси (шаҳид бўлгани)дан аввал жаннатга киргизилганмиш, мен бундан ажабландим. Эрталаб тушимни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга айтиб бердим» ёки: «(Тушим) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга айтилди». Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ахир у (кейингиси) ундан кейин Рамазонда рўза тутмадими, олти минг ракаат (фарз) ҳамда фалонча ракаат суннат намози ўқимадими?!» - дедилар» (Имом Аҳмад ривояти. «Саҳиҳут-тарғиб», 365).
Дўстим, Аллоҳ таъоло ҳар иккимизни рамазон ойига йиллар давомида етказиб, рўза ва бошқа солиҳ амаллар билан бахтли ҳаёт кечиришни насиб этсин!

Азиз дўстим, сиз рамазон учун чин ният қилдингизми?!

Сиз рўзангиз олдидан чин ният ва мақсад қилдингизми?
Дўстим, рамазон ойини кутиб олар экансиз, қалбингиздаги мақсад ва садоқатни текшириб кўрдингизми?! Кўп кишилар рамазон ойига чин ниятсиз кирадилар. Мен бу ерда рамазон рўзасининг ниятини назарда тутмаяпман. У ниятни ҳамма қилади. Лекин сиз рўзани холис Аллоҳга бўлиши ва бу ойдаги ибодатларни сидқидилдан бажаришни ният қилдингизми?!
Дўстим, сизнинг рамазон ойидаги озиқ-овқатлар учун қиладиган ҳаражатларингизни ҳамма ҳам қилади. Бироқ, сизнинг руҳ озуқаси учун тайёргарлигингиз, нафсингизни поклаш ҳақида фикрлашингиз ва бу муборак ой давомида Аллоҳ таъолога юзланишингизгина фойдали тайёргарликдир.
Айтингчи, бу каби ниятли киши билан, бундай ният қилмаган киши тенг бўладими?!
Бу икки ният ўртасидаги фарқни билмоқчи бўлсангиз, мен билан бирга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу сўзларини тааммул қилинг: «Рамазон (рўзаси)ни иймон билан ва савоб умидида тутган одамнинг аввалги барча гуноҳлари кечирилади. Қадр кечасида иймон билан ва савоб умидида қоим бўлган кишининг аввалги гуноҳлари кечирилади» (Имом Бухорий ва имом Муслим ривоятлари).
Имом ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ деди: «Кучи етган нарсаси олдида жунбушга келган нафсни тийиб, Аллоҳдан бошқа ҳеч ким кўрмайдиган ерда Аллоҳ учун уни тарк қилиш иймоннинг дурустлигига далилдир».
Дўстим, агар рамазон ойи рўзасини самимий тавба ва солиҳ амаллар билан, рамазондан кейинги кунларни эса рамазон ойидаги ишларни давом эттириш билан кутиб олган бўлсангиз, демак, сиз рамазондаги зафарни ва унинг атосини қўлга киритибсиз!
Дўстим, рамазон ойини кутиб олиш учун қалбни тайёрлаш уни софлаш ва ибодатни Аллоҳ таъолонинг ўзи учунгина холис қилиш билан бўлади:
«Мен Аллоҳга динни холис қилиб ибодат қилиш учунгина буюрилдим», деб айтинг!» (Зумар: 11).
Дўстим, Аллоҳ мени ва сизни сўз ва амалдаги ихлосли ва барча садоқатли инсонлар сафида бўлишга муваффақ қилсин!

Дўстим, рамазон - мағфират ойидир. Сиз ўзингизни ҳисоб-китоб қилдингизми?

Мусулмон биродарим, қанчадан қанча рамазонлар ўтиб кетади, бироқ кўплаб инсонлар ундан ғафлатдадирлар. Уларни рамазон ойининг муҳимлиги ҳеч қизиқтирмайди!
Рамазон ойи сиз бўлсангиз ҳам, бўлмасангиз ҳам кириб келаверади. Кунлар ўтиб, рамазон ойи кириб келганида: «Вой, рамазон ойи келиб қолибди-ку?!» дея шошиб қолишдан олдин: «Мана рамазон ойига ҳам етиб келдим. Ажабо, Рамазондан бошқа қайси ойда шунчалик амалларни қила олдим?!» дейишингиз яхшироқ эмасми?!
Сиз ўтган ҳар бир рамазон ойи олдидан ўзингизни ҳисоб-китоб қилганмисиз?!
Буни қўйинг, ҳеч бўлмаса бир рамазон олдидан ўзингизни ҳисоб-китоб қилганмисиз?!
Ҳақиқий рўзадор ва рўзангиз мақбул бўлиши учун, рўзангиз олдидан ўзингизни ҳисоб-китоб қилинг!
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ шундай деган: «Банда модомики ўз нафсидан бир воиз бўлар экан, доимо яхшилик узра бўлур. Ўз-ўзини ҳисоб-китоб қилиш – банданинг ҳимматига далолатдир».
Баъзи инсонлар рамазон ойини ҳеч бир тайёргарликсиз, гуноҳлар уммонига ғарқ бўлган ҳолларида кутиб оладилар. Шунинг учун ҳам уларга тутган рўзалари таъсир қилмайди. Рамазон ойига қандай кирган бўлсалар, шундай чиқиб кетадилар!
Дўстим, гуноҳларнинг қалб қорайишига чуқур таъсири бордир. Рамазон нозик қалблар мавсумидир, Агар рамазон ойи учун гуноҳлардан тозаланган қалбни тайёрламаган бўлсангиз, унинг кемасига мина олмай, соҳилда ўзингиз маҳрум ва танҳо ҳолатда қутқарувчини кутганча қолиб кетасиз.

Дўстим, ҳаётингизда янги саҳифа очиш учун соф ният ҳозирладингизми?

Дўстим, агар ҳаётингизда гуноҳлар билан кирланган саҳифалар бўлса, рамазон ойи – янги, эзгу амаллар билан тўлдиришингиз учун сутдек оппоқ саҳифалар ато этадиган мавсумдир.
Дўстим, рамазон кунларини оддий кунларингиздек ўтказманг! Балки, у кунларни ҳаётингизда ажралиб турадиган нурафшон қилинг!
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу деди: «Агар рўза тутсанг қулоғинг, кўзинг ва оғзинг ёлғончилик ва ҳаром нарсалардан рўза тутсин! Қўшнига озор берма! Рўзадор кунларингда виқорли ва оғир бўл! Рўзадорлик кунларингни оддий кунларингга баробар қилма!»
Дўстим, рамазон ойидан аввал масжидларга жамоат намозларини адо этиш учун келмаган бўлсангиз, рамазон ойида Аллоҳнинг уйларини обод қилишга ният қилинг. Шояд Аллоҳ таъоло сизга мудом тавфиқни муяссар қилса, Аллоҳнинг уйларини доимо обод қилсангиз!
Дўстим, агар қурумсоқ ва бахил бўлсангиз, рамазон ойини ўзингиз учун инъом, эҳсон ва атоларни кўплаб берадиган мавсум қилиб олинг! Чунки, рамазон – эҳсон ва инъомлар ойидир. Агар Аллоҳнинг зикридан ғофил бўлсангиз, рамазон ойини зикр ва дуо, Қуръон тиловати кунларига айлантиринг! Чунки, рамазон – Қуръон ойидир.
Дўстим, кийимингизнинг озодалигига эътибор берганингиздек, рўзангизнинг поклигига ҳам эътибор беринг! Бас, беҳуда нарсалар, ҳаёсиз сўзлар ва разил ахлоқлардан йироқ бўлинг. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Рўза емоқ ва ичмоқдан (тийилишгина) эмас, балки, у – беҳуда ва ҳаёсиз сўзлардан (тийилишдир). Агар бирон киши сизни ҳақорат қилса (сўкса): «Мен рўзадорман!» - деб айтинг» (Ибн Хузайма ва Ҳоким ривояти. «Саҳиҳут-тарғиб», 1068).
Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу сўзларида сифатлаган кимсалар сафида бўлиб қолишдан эҳтиёт бўлинг: «Қанча-қанча рўзадорлар борки, уларга рўзаларидан фақатгина очлик ва чанқоқлик, қанча-қанча тунларни бедор ўтказганлар борки, уларга бедорликдан бошқа улуш йўқдир!» (Табароний ривояти, «Саҳиҳут-тарғиб», 1070).
Гуноҳларни қилишликдан ҳазир бўлмасам
Кўзларимни юммасам, тилим тиймасам,
Тутган рўзам мукофоти очлигу-чанқоқ,
Рўза тутдим десаму, рўза бўлмаса!
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ деди: «Аллоҳ таъоло рамазон ойини бандалари учун Аллоҳга итоат қилиб, Унинг розилигига етиш бобида мусобақа майдони қилиб қўйди. Улардан баъзилари ғолиб бўлиб зафар қучдилар, баъзилари эса ортда қолиб муваффақиятсизликка учрадилар. Эҳсонкорлар ғолиб ва зиёнкорлар зарар кўраётган бир дамда ўйин-кулгига берилган инсонга ажаб!»
Дўстим, рўзангиз - қалбингиз покланиб, сабоқ оладиган ва гўзал ахлоққа одатланиб, фазилат узра тарбияланадиган мактаб бўлсин! Токи рамазон ойи тугаб, тутган рўзангизнинг ширин натижаларини ҳис этинг ва бу муборак ой билан фойдаланганлардан бўлинг!

Дўстим, жаҳаннамдан қутулганлар сафида бўлишингиз учун тайёргарлик кўрдингизми?

Дўстим, Шу мақсад – жаҳаннамдан қутулиш учунгина рўзадорлар рўзаларини тутганлар, мўъминлар баҳслашганлар.
Дўстим, тутган рўзаси сабабли гуноҳлари кечирилган ва рамазондан жаннатга аҳл бўлиб чиққан кишигина ҳақиқий бахтли кишидир!
Сиз рамазон ойидан аввал ўзингизга Аллоҳ таъолонинг жаҳаннамидан қутулиш ҳақида гапирдингизми? Ўзингизни Аллоҳнинг азобидан қўрқишга тайёрладингизми?!
Дўстим, қани айтингчи, бирон бир эҳтиёжингизни қондириш мақсадида сафар қилиб ўттиз кун юрсангиз, пировардида чеккан машаққатларингиз ва қилган ҳаражатларингиз беҳуда кетиб, қуруқ қўл билан қайтсангиз, нима қиласиз?!
Дўстим, рамазон ойида рўза тутган одамнинг мақсади шунга ўхшайди. Унинг мақсади – Аллоҳнинг мағфиратига эришиш ва жаҳаннамдан қутулишдир. Айтингчи, буларга эриша олмаган одам ҳақиқий маҳрум эмасми?!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Ҳар бир ифтор олдидан Аллоҳнинг (жаҳаннамдан) қутуладиган (қул)лари бордир» (Имом Аҳмад ривояти. Табароний, «Саҳиҳут-тарғиб», 987).
Рамазон тугагач Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу дер экан: «Ичимиздан рўзаси қабул бўлган киши ким экан табрикласак ва қабул бўлмаган киши ким экан унга таъзия билдирсак».
Дўстим, бу муборак рамазон ойининг марҳаматларига етмоқ учун тиришинг, шояд Аллоҳ таъоло оқибатингизни хайрли айласа. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Ҳаётингиз давомида эзгу ишларни қилинг ва Аллоҳ раҳматининг атоларига йўлиқинг! Аллоҳ раҳматининг атолари борки, унга Аллоҳ хоҳлаган бандаларгина йўлиқадилар! Аллоҳ таъолодан айбларингизни пардалаши ва қўрқинчларингиздан хотиржамлик беришини сўрангиз!» (Табароний ривояти, «ас-Силсилатус-Саҳиҳа», 1890).
Мен ушбу саҳифаларни ёпар эканман, Аллоҳ таъолодан барчамизни рамазон ойига етказишини ҳамда бизларни тутган рўзалари билан Ўзининг раҳматига сазовор бўлганлар жумласидан қилишини сўрайман!
Дўстим, Аллоҳ таъоло менга ҳам сизга ҳам рўзадорларнинг садоқати, кечалари бедор бўлганларнинг (Аллоҳга) талпинишлари ва тақводорларнинг сифатларини насиб этсин! Қиёмат кунида неъматлар ато этилган кимсалар қаторида тургизсин! Ўз раҳмати ва розилиги билан Ўзига яқин бўлганлар мақомига етказсин!
Аллоҳ таъолога беадад ҳамду санолар, пайғамбаримиз, оиласи, асҳоблари ва уларга яхшилик билан эргашганларга салавоту саломлар бўлсин.

Таржима 25.09.2005 йилда якунланди




Рамазони каримни қучишдан олдин - Admin - 08-02-2010

Рамазони каримни қучишдан олдин


Мана Ислом уммати муборак Рамазон ойи келишини интиқлик билан кутмоқда. Сиз ҳам эй ёш-навқирон биродарим мана шу умматдан бирисиз. Рамазон ойининг кириб келиши мени кўп ўйга солди. Ички бир ҳис мени Рамазон билан табриклаш, бу улуғ ой билан муборакбод этишга ундади. Бироқ кўнглимда кўп орзулар кезиб юрарди, шу табрикни кимга, кишилардан қайси тоифага йўлласам экан дердим. Ўйлаб туриб умид ёшларда эканига инондим. Аллоҳ таолодан кейин улар зафарга эришишда ўз умматларига кўмакчидирлар.
Мен ушбу рисоламни ёш дўстларим билан менинг ўртамда садоқат гарови бўлишини умид этиб ёздим. Шунинг учун рисоладаги мурожаатларимда кўп орзуларим умматнинг мана шу тоифасига қаратилди ва ушбу нидоларим юзага чиқди:
Навқирон биродарим, ушбу илк танишувда сиз билан йўлак четида ёки тўп ўйин майдонида ёҳуд интернет кафеси-ю биллиардхоналарда учрашишга мажбур бўляпман. Токи Рамазон ойи ташрифи муносабати билан дилимда кечган, бутун туйғуларимда яшаган сизнинг улуғ шахсингизга бўлган муҳаббат шуурларимни ўзингизга баён этишим учун вақтингиздан озгина берасиз, ажратасиз деган умиддаман. Сиз гапимни эшитар экансиз ё сўзларимни ўқир экансиз, умид қиламанки ҳадафли сўз эшиги орқали мулоқтингизга мени етаклаган нарса фақат муҳаббат туйғуларигина эканлиги илғагайсиз.
Навқирон биродарим, эҳтимол шу кунларда муборак ойларининг истиқболига ошиқ бўлганларнинг ҳиргойиси қулоғингизга кўп чалингандир. Эҳтимол кўпчилик мусулмонлар лабларидаги табассумни ва бу улуғ меҳмон истиқболига бўлган шодиёна тайёргарликни ўз кўзингиз билан кўргандирсиз.
Сиз нима учун бу ҳиргойи? Бу табассумларнинг асл сабаби нима? Бу ой оламида нима янгилик нарса борки бунчалик тайёргарлик кўрилса? деб сўрарсиз.
Сизнинг ҳаққингизданки мен сизга ушбу сўзларни айтсам:
Ҳақиқатан, Рамазон ўз хусусиятига эга бир ойдир, ўз фазлига молик вақтдир. Ўз қадру қиммати бор бир замондир. Бу ой тўғрисида озгина фикр қилсангиз эди — Аллоҳ сизни Ўз ҳифзу-ҳимоясига олсин — Рамазон сирларидан баъзиси олам-олам қувонч, шодликка элтишини идрок этардингиз.
Навқирон биродарим, Рамазон келди. Энди ўтган Рамазон билан бу Рамазон ўртасида бир фикр юритиб кўринг. Қанча-қанча қавм бу дунёдан кетдилар. Кунларни бирга ўтказган қанча қанча биродарлар охират оламига кетдилар. Бугун улар қабрда гаров ва зулмат асирларидир. Азиз биродарим, нақадар муносиб ишки ана шундай кетишдан олдин ўзингизни текшириб, эътибор берсангиз. Чунки вақт бизга кўрсатдики ана ўшалар кўп орзулар билан яшардилар. Кўп истакларининг рўёбга чиқишига ҳаракат қилардилар. Шу орзулари ва истакларининг баъзисини ҳосил қилиш учун Рамазонни кутардилар. Бироқ ўлим уларга орзуларининг ушалишидан кўра тезроқ келди. Қазою қадар уларга кутилмаганда ҳужум қилди. Реҳлат тўсатдан бўлди.
Барчалари ўз жойларига жойлашдилар. Баъзилари хурсанд, шод. Улар учун жаннатга эшик очилган, жаннатда барча орзу қилган нарсаларини кўриб дедилар: «Илоҳо, қиёматни тезлат!» Бошқалари эса қабр уларга торайиб, қовурғалари бир-бирига кириб кетган, энг ёмон ҳамсуҳбат ёнида яшар. Жасадига осилган илон, чаёнлар манзарасини ўз кўзи билан кўриб, дер: «Илоҳо, қиёмат бўлмасин!»
Навқирон биродарим, юқорида мен зикр қилиб ўтган кишилар дунёдан кетдилар. Аҳлу қариндошлари уларни эсдан чиқарди.
Яна кимларгадир ўша Рамазон келди, улар даҳшатли автоҳалокатларга учраганлар. Улар оқ каравотларда михланиб ётганча кун ўтказганлар. Йиллаб қуёш ва ойни кўрмайдилар. Кеча ва кундузни билмайдилар. Бу йилги рамазон уларга ярани янгиланиши, кўз ёшининг қалқиши ҳамда аччиқ ҳасратдан ўзга нимани олиб келди.
Сиз эса энг кучга тўлган, яшнаган чоғиздасиз.
Айтингчи, сиз бу неъматлар соясида, бунга ўхшаш марҳаматлар муқобилида нима қилмоқчисиз?
Бу йилги Рамазон, мусулмон ўлкаларда кўриниб турган қайғу ҳасратлар ва ашаддий зулмат қоплаган ҳолда кириб келмоқда.
Рамазон келди, ҳолбуки уруш мусулмон юртларда ёрдам берувчи тополмай кўзларида ёш тирқираётган етимни қолдириб кетган. Бу уруш боқувчисидан айрилиб кечаларни ой билан бирга уйқусиз ўтказаётган оилани ҳам қолдирганки, у егулик сўраб ё кийгулик излаб бутун мусулмонларга дардини айтиш учун тонг ёришини кутмоқда.
Сиз эса ўз юртингизда хотиржам, ҳаётингизда ором, барча шодликларингиз билан масрурсиз. Айтингчи, бу муборак ташриф билан сиз нима қилмоқчисиз?
Навқирон биродарим, маъсиятга журъат этиш, унга киришиш хотиманинг ёмон бўлиш сабабларидан биридир, Аллоҳ сизни асрасин!
Ибнул Қоййим роҳимаҳуллоҳ буни баён этиб шундай дейди: Гуноҳларнинг жазоларидан яна шуки, улар банда ўз нафсига энг муҳтож бўлган пайтда хиёнат қилади. У ерда бунданда хавфлироқ, аччиқроқ, қўрқинчлироқ нарса борки у ҳам бўлса банданинг қалби ва тили ўлим келиб, Аллоҳ ҳузурига кетаётган вақтда унга хиёнат қилишидир. Калимайи шаҳодатни айтиш имконсиз бўлган ҳолатларни кишилар кўп учратган, ўз кўзлари билан кўришган. Ҳатто улардан бирига «Ла илаҳа иллаллоҳ» де, дейилганда «Оҳ! Оҳ! Буни айтолмайман!..» деган экан. Яна бошқа бирига айтилганда: «Бу айтаётганинг менга фойда бермайди, мен қилмаган ҳеч бир гуноҳ қолмади» деб, калимайи шаҳодатни айта олмай ўлиб кетган. Бошқасига «Ла илаҳа иллаллоҳ» де, дейилганда «Фойдаси йўқ, Аллоҳ учун бирор марта намоз ўқиганимни билмайман» деб, айтолмай ўлган. Гуноҳда давом этиш — Аллоҳ биз ва сизни асрасин — оқибати ачинарли бўлган бу каби аянчли ҳолатлар билан якунланади.
Кимки бу оқибатлардан ибрат олган бўлса ўз ҳолига боқиб фурсатни бой бермасдан нафсини муҳосаба қилади.
Қанчадан қанча гуноҳлар борки вақт ўтиши билан инсон уни ҳуш кўрадиган бўлиб қолади, унинг одатига айланади, унга боғланиб қолади. Ҳатто эртаю кеч унинг фикрига маҳкум бўлиб, хилватларда у билан гаплашади.
Ана шу ҳол зиёдалашиб, бутун ҳаётида шу билан танилиб қолганда, тўсатдан йўлда бир ҳодиса сабаб ўлим фожиаси бўлади. Бирдан у ўлим талвасасида ўзи боғланиб қолган шаҳватни такрор-такрор айта бошлайди ва шу ҳолатда то жон таслим қилгунча давом этади.
Бундай ютқизиқдан «Иннаа лиллаҳи ва иннаа илайҳи рожиуун» деймиз.
Навқирон биродарим, Рамазон ўзи ҳақида айтилган буюк ҳадислар билан кириб келмоқда. Мана бу ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Рамазон кирса Жаннат эшиклари очилади, Дўзах эшиклари бекилади, шайтонлар кишанланади». Жаннат эшиклари очилган бу ойда биз учун нақадар муносиб иш унинг кундузини рўза тутиш билан ғанимат билиб фойдалансакки, унинг фазли ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Ким Рамазонда иймон билан, Аллоҳдан ажр умид этиб рўза тутса ўтган гуноҳлари мағфират қилинади» ва Аллоҳнинг уйларида барча мусулмонлар билан кечалари қиёмул-лайл қилиб фойдалансакки, унинг фазли ҳақида ҳам Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Ким Рамазонда иймон билан, Аллоҳдан ажр умид этиб қиёмул-лайл қилса ўтган гуноҳлари мағфират қилинади».
Агар йўқ, ундоқ эмас, маъсиятга ҳарис бўлсангиз, тоатдаги камчиликда муқим турсангиз, у ҳолда сиз билан ҳидоят ўртасини тўсиб қўйилишидан қўрқаман ва бу вақтда сиз жуда катта зиён кўрасиз.
О, кошки тоат замонлари ўтиб кетишдан олдин ғафлатидан уйғонадиган кишини билсам! Чунки фойданинг ҳам тижоратнинг ҳам ўз кунлари, ўз вақтлари бор.
Ҳақиқий зиёнкор фазилатларни қўлдан бериб Аллоҳга қуруқ орзулар қилган кимсадир. Эҳтиёт бўлинг! Эҳтиёт бўлинг!
Ва ниҳоят навқирон биродарим, ушбу рисолам сизнинг олдингизда, буни сизга йўллашга ундаган нарса фақат азиз шахсингизга бўлган тўлиб тошган муҳаббат туйғулари ва ушбу сатрлардан сўнг ўтган кунларингиздан яхшироқ бўлишингизга умидларни дилимда алангалатган орзугинадир.
Аллоҳ таоло сизни ҳифзу ҳимоясига олсин. Айбларингизни бекитсин. Сизнинг тавбангиз ва салоҳиятга қайтишингиз билан умматингиз кўзини қувонтирсин. Албатта У энг саҳий сўралгувчидир.