Аҳли китоб аёлга уйланиш - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10) +--- Forum: Оила (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=23) +---- Forum: Никоҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=57) +---- Thread: Аҳли китоб аёлга уйланиш (/showthread.php?tid=1050) |
Аҳли китоб аёлга уйланиш - Admin - 01-31-2012 «Саҳифамизга келган савол» Wrote:assalamu alaykum varohmatulloh. ahli kitoblardan uylansa buladimi? va shartlari qanaqa.jazaakallohu hoyron. RE: Аҳли китобларга уйланиш - Abdulloh Salafiy - 02-04-2012 Ва алайкум ассалам ва роҳматуллоҳи баракатуҳ! Ушбу масалада Шайх ал-Албоний роҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Аммо мен бугунги кунда мусулмон кишига Европа ёки Америка ёки бошқа куфр ва адашув мамлакатларига уйланиш учун бориши мумкин эмас дейман. Хатто у яхуд ёки насоро бўлса хам. Аллоҳ таолонинг мўминалар ичидан покиза(иффатли)ларига, худди шундай ахли китоблар ичидан покиза(иффатли)ларига мана бу оят "сизлар учун мўминалар орасидан ўзларини ҳаромдан сақлаган аёллар ва сизлардан илгари Китоб берилган кимсалардан бўлган ўзларини ҳаромдан сақлаган ақли-хушли аёллар ҳам ҳалолдир."(Моида 5) орқали уйланишга рухсат берганини била туриб. Аммо шунга қарамай, бугунги кунда ман мусулмон кишига ахли китобларга уйланишни маслахат бермайман. Нима учун? Икки сабаб учун. Биринчи сабаб - бу у уйланишни истаган(қиз) куфр жамиятига тегишли. Иккинчиси сабаб - бу уйланган қизини куфр жамиятидан олиб чиқиб мусулмонлар жамиятига олиб келишни исташига тегишли. Бу икки жамиятнинг хар иккови(яъни мусулмонлар ва насронийлар) бошқа икки "сизлар учун мўминалар орасидан ўзларини ҳаромдан сақлаган аёллар ва сизлардан илгари Китоб берилган кимсалардан бўлган ўзларини ҳаромдан сақлаган ақли-хушли аёллар ҳам ҳалолдир."(Моида 5)ояти тушурилган жавмиятдан(мусулмонларнинг аввали ва ўшалар давридаги насороларнинг) фарқи бор. Куфр жамиятига келсак улар аввалгилардан фарқ қилишади. Ва Ман уйлайманки бу ҳақда билмайдиган киши йўқдир. Чунки яхуд ва насороларнинг аввалгилари, айниқса Расуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам давридагилар ота-боболаридан мерос қолган одоб-ақлоқларга риоя қилишарди, ота-боболарига эса пайғамбарлардан етиб келган. Шунингдек уларда рашқ, номус, уят ва ҳ.к. каби нарсалар бор эди. Бу нарсалар хозирги Европа жамиятида унитилиб хаммаси тескари бўлди. Мана шундай жамиятдан мусулмон киши китоб аҳлига уйланиб қолиши мумкин. Мусулмонлар жамиятига келсак Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам “Ислом ғариб бўлиб бошланган ва ғарибликка қайтади. Ғарибларга Тубо (яъни хушхабар бўлсин ёки Жаннатаги Тубо дарахти) бўлсин” деганларидек, ғарибдир. Биринчи мусулмонлар жамияти унгача бўлган бошқа барча жамиятларга нисбатан мукаммал эди, хатто набиийлар ва пайғамбарлар(Расуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалламгача) давридаги жамиятлардан хам, кейинги пайдо бўлган бошқа жамиятлар ҳақида оғиз очмасак ҳам бўлади. Одил жамиятда, агар мусулмон киши Китоб берилган кимсалардан бўлган ўзларини ҳаромдан сақлаган аёлга уйланса, бу аёл исломий жамиятда яшайди, исломий жамиятнинг қозонига ҳулқини, одатларини олиб уларга эргашиб(тақлиб қилиб) киради. Агарда кофира аёл, мукаммал жамиятга яқинлашиб, унда яшаб, уни яқиндан таниб мусулмон бўлмаса, унга Аллоҳ таоло айтканидек "Токи уларга (ушбу Куръон ростдан ҳам Аллоҳ томонидан нозил қилинган) Ҳақ (Китоб) эканлига аниқ маълум бўлгунича, албатта, Биз уларга атроф-офоқдаги ва ўз вужудларидаги (Бизнинг борлигимиз ва қудратимизга далолат қиладиган) оят-аломатларимизни кўрсатажакмиз"(Фуссилат 53) бошланади. Расуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам "Албатда, сенинг Роббингни жаннатга кишанланган ҳолда судраладиган ҳалқ ажаблантиради" деб, ҳаққа ишора бердилар. Расуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам биринчи мусулмонларнинг душманлари устидан берилган ғалаба, Исломий жиҳодининг изларига ишора қиладилар. Улар кофирларни ўлдирар ва асирликка олардилар. Бу асирлар амир(хукмдор)нинг қарорига асосан қўлликка ўтказилар эди. Асирларни Исломий мамлакатга олиб келиб ўлжага асосан тақсимлашар эди. Асирлардан кексайган эркакларни ёки ёш бақувват йигитларни ёки турмушга чиққат аёлларни ёки жувонларни танлашар эди. Шундан сўнг улар асирлиги туфайли исломий жамиятга киришга мажбур бўлар эдилар. Бу эса минглаб асирларни Исломни қабул қилишига сабаб бўлар эди. Чунки улар куфр(адолатсизликка, бузуқ аҳлоққа, гуноҳ амалларга асосланган) жамиятидан Исломий(Адолат ва юқори аҳлоққа асосланган) жамиятга олиб келинган эди. Қачонки улар бу иккала фарқни кўришганда(айтишадию, қарама-қаршилик асосида нарсалар аён бўлади), уларнинг қалбларига иймон киради ва улар мусулмон бўладилар. Бугунги кунда эса мусулмон киши ёвропалик аёл билан келиб, барчаси тескари бўлади. Бу аёл эрининг болаларини тарбия қилади, балким эрини ўзини хам тарбия қилар. Уни насоро ёки яхуд қилиши шарт эмас, аммо у уни Исломий мамлакатда европача(яъни уларнинг удумларини бажариб, уларга тақлид қилиб ва ҳ.к.) хаёт кечиришига олиб келиши мумкин. Бу Аллоҳ таолонинг " Китоб берилган кимсалардан бўлган ўзларини ҳаромдан сақлаган ақли-хушли аёллар ҳам ҳалолдир."Моида 5.оятининг мазмуни эмас, йўқ! Аллоҳ таоло бунга рухсат берди, чунки мушриклардан насоро ва яхудлар мусулмонларга энг яқинроқларидир. Яхуд ва насоролардан эса Исломга насоролар яқинроқдир(Қуръоннинг матнларидан келиб чиқиб). Аммо ўша даврдаги Исломий жамиятдан қолдириладиган чиройли излар бугунги кунда кўринмаяпти. Бу натижаларни кузатишим орқали, ман айтаманки "Европалик ва Америкаликларга уйланманг!". Бу Аллоҳ таоло халол қилганини харом қилиш эмас. Аллоҳ таоло барча айбу нуҳсонлардан покдир. Бу никоҳ билан содир бўлиб қолиши мумкин бўлган гуноҳ устидан кузатишдир. Мен нега бундай деяпман? Бизга мусулмонларни покиза бўлмаган ва ўзини кўз-кўз қиладиган аёлларга уйланишдан қайтариш буюрилган. Чунки у хаёти давомидаги йўлдоши ва кичик бир давлат(оила)даги ички ишлар вазири бўлади. У янги авлодни тарбиялайди. Қандай қилиб у уларни тарбия қилади ўзини аҳволи шу бўлса. Аҳир бир нарсаси бўлмаган(ёки ёқотган) қандай қилиб ўша нарсани бировга берсин?." RE: Аҳли китобларга уйланиш - Муслим - 02-16-2012 Аҳли китобларга уйланишдаги асос жоиз эканидир. Бунинг шарти улар покдомон бўлишларидир. Аллоҳ таоло бу ҳақида айтади:
«Бугун сизлар учун барча покиза нарсалар ҳалол қилинди. Китоб берилган кимсаларнинг таомлари сизлар учун ҳалолдир ва сизларнинг таомларингиз улар учун ҳалолдир. Сизлар учун мўминалар орасидан ўзларини ҳаромдан сақлаган аёллар ва сизлардан илгари Китоб берилган кимсалардан бўлган ўзларини ҳаромдан сақлаган аёллар ҳам ҳалолдир» (Моида: 5). Покдомон аёл – зинони билмайдиган афифадир. Бироқ баъзи салафлар мусулмонлар ҳукми остида бўлмаган ва кофирлар диёрида бўлган аҳли китоб аёлларга уйланишни таъқиқлашган. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу деди: “Агар аҳли китобларнинг аёллари душман ерларида бўлишса, уларга уйланиш мумкин эмас!” (Ибн Аби Шайба 16431). Яъни Ибн Аббос розияллоҳу анҳу мусулмонларнинг юртида яшайдиган ва жизя тўлайдиган аҳли китоб аёллардан бошқа аҳли китоб аёлларга уйланишдан қайтарганлар. Абдулкарим ривоят қилади: “Мужоҳид шартномаси бўлмаган румлик насронийяларга уйланишни қоралаган” (Ибн Аби Шайба 17964). Бунда улкан ҳикмат бор. Чунки сиз бундай аёл устидан ҳеч қандай ҳукмга эга бўлмайсиз. Сизнинг ундан бўлган фарзандингиз у билан қолади. Агар талоқ қиладиган бўлсангиз, ундай аёл сизга фарзандингизни бермаслиги аниқ ва ўзларининг қонунларига мувофиқ уни ўзи билан олиб қолади. Кейин эса сизнинг фарзандларингизни куфр асосида тарбиялаб, кофир қилиб бериши мумкин, Аллоҳ барчамизни бундан сақласин! Мусулмонлар ўлкасида яшовчи ва жизя тўловчи аҳли китобларнинг аёллари айни мана шу жиҳати билан ҳам фарқ қиладилар. Чунки бундайлари мусулмонларнинг ҳукми остида бўладилар ва фарзандингизни олиб кета олмайдилар ва ҳоказо. Ашъас ривоят қилади: “Ҳасан Басрий дорул харбда уларнинг аёлларига, ўз фарзандини улар орасида қолдириб, уйланишни қоралар эди” (Ибн Аби Шайба 17963). Имом Қуртубий деди: “Аҳли китобларнинг аёлларига уйланишга келсак, агар улар дорул харбда бўлсалар, у (никоҳ) жоиз эмас”. Шундан сўнг у киши Ибн Аббос ва имом Моликнинг қавлларини келтирди. У киши ҳам ўз ўрнида ҳеч қандай шартномаси бўлмаган куфр юртлари аёлларига уйланишни таъқиқлар эдилар. Бунинг сабаби қилиб эса фарзанд улар орасида қолишини айтганлар (Қаранг: “Тафсир ал-Қуртубий” 3/458). Шунингдек имом Шофеий ҳам айтадиларки: “Биз инсон ўз фарзандидан хавф қилган ҳолда дорул харбдан бўлган (аҳли китоб) аёлга уйланмаслиги керак деган қавлни ихтиёр қилдик” (Қаранг: “аль-Умм” 5/318). Шундай бўлсада баъзи имомлар ҳатто кофирлар юртида бўлган аҳли китоб аёлга уйланишга ижозат беришган. Аммо бунга у ерда муслималарнинг бўлмаслиги, ёки зинога қўл уриб қўйишдан қўрқиши ва ҳоказолар каби мажбурий ҳолатларни шарт қилишган. Валлоҳу аълам. RE: Аҳли китобларга уйланиш - rinat80_09 - 12-21-2012 Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух! «Бугун сизлар учун барча покиза нарсалар ҳалол қилинди. Китоб берилган кимсаларнинг таомлари сизлар учун ҳалолдир ва сизларнинг таомларингиз улар учун ҳалолдир. Сизлар учун мўминалар орасидан ўзларини ҳаромдан сақлаган аёллар ва сизлардан илгари Китоб берилган кимсалардан бўлган ўзларини ҳаромдан сақлаган аёллар ҳам ҳалолдир» (Моида: 5). бир киши ушбу оятга мувофик Ахли китобга уйланса (Москвада Християн динга мансуб аёл кишига) лекин у намоз укимаса, унга даъват килишса у тингламаса ва уз динида колса у аёл билан яшаса буладим и? Аллох рози булсин! RE: Аҳли китобларга уйланиш - Муслим - 12-23-2012 Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Ҳурматли rinat80_09. Юқорида аҳли китоб аёлларга уйланишликдаги асос жоиз экани, бироқ баъзи имомлар куфр юртида яшайдиган аҳли китоб аёлларга уйланишга рухсат бермаганликлари ҳақида етарлича маълумотлар келтирилди. Илтимос юқоридаги маълумотларни яна бир бор диққат билан ўқиб чиқинг. Кейин аҳли китобга уйланса, аммо намоз ўқимаса дебсиз. Ахир қандай қилиб кофир одам намоз ўқийди?! Ўқиган тақдирида ҳам унинг намози мусулмон бўлмагунича унга фойда келтирмайдику. Бундай аёлни энг аввало Исломга ва Тавҳидга даъват қилиш керак. Қабул қилса жуда яхши. Акс ҳолда у билан турмушни давом эттиришликнинг ҳукми ҳақида эса юқорида етарлича маълумотлар келтирилди. Валлоҳу аълам. RE: Аҳли китобларга уйланиш - SALIHAN - 12-26-2012 Аҳли китоб аёлга уйланган мусулмон эр, агар аёли ҳижобда бўлмаса, эркак-аёл аралаш жойда ишласа, бу ҳолатда мусулмон эрга гуноҳ бўладими? RE: Аҳли китоб аёлга уйланиш - Admin - 10-22-2017 Аҳли китоб аёлга уйланиш жоиз
Уларнинг аёллари мусулмонларга ҳалолдир ва мусулмон эркак учун яҳудий ва насроний аёлга уйланиш жоиз бўлади. Аммо муслима аёлга эса кофир эркакка турмушга чиқиш ҳар қандай ҳолда ҳам ҳалол эмас. Айтишадики, насоролардан бири мусулмон кишига: “Қандай қилиб сизларга аёлларимизга уйланиш ҳалол бўлиб бизларга аёлларингизга уйланиш ҳалол бўлмайди?” деб сўраганида, бояги мусулмон киши: “Тўғри. Биз аёлларингизга уйланамиз, чунки биз ўз пайғамбаримизга ва сизларнинг пағамбарингизга иймон келтирамиз. Сизлар эса ўз пайғамбарларингизга иймон келтириб бизнинг пайғамбаримизга иймон келтирмайсизлар” деб жавоб берди. Шунда (ҳалиги насроний одам) мот бўлди. Ҳар қандай ҳолда бу яҳудий ва насронийларга тегишли ҳукмлардандир.
|