Ва алайкум ассалам ва роҳматуллоҳи баракатуҳ!
Ушбу масалада Шайх ал-Албоний роҳимаҳуллоҳ айтадилар:
"Аммо мен бугунги кунда мусулмон кишига Европа ёки Америка ёки бошқа куфр ва адашув мамлакатларига уйланиш учун бориши мумкин эмас дейман. Хатто у яхуд ёки насоро бўлса хам. Аллоҳ таолонинг мўминалар ичидан покиза(иффатли)ларига, худди шундай ахли китоблар ичидан покиза(иффатли)ларига мана бу оят "сизлар учун мўминалар орасидан ўзларини ҳаромдан сақлаган аёллар ва сизлардан илгари Китоб берилган кимсалардан бўлган ўзларини ҳаромдан сақлаган ақли-хушли аёллар ҳам ҳалолдир."(Моида 5) орқали уйланишга рухсат берганини била туриб.
Аммо шунга қарамай, бугунги кунда ман мусулмон кишига ахли китобларга уйланишни маслахат бермайман.
Нима учун? Икки сабаб учун.
Биринчи сабаб - бу у уйланишни истаган(қиз) куфр жамиятига тегишли.
Иккинчиси сабаб - бу уйланган қизини куфр жамиятидан олиб чиқиб мусулмонлар жамиятига олиб келишни исташига тегишли.
Бу икки жамиятнинг хар иккови(яъни мусулмонлар ва насронийлар) бошқа икки "сизлар учун мўминалар орасидан ўзларини ҳаромдан сақлаган аёллар ва сизлардан илгари Китоб берилган кимсалардан бўлган ўзларини ҳаромдан сақлаган ақли-хушли аёллар ҳам ҳалолдир."(Моида 5)ояти тушурилган жавмиятдан(мусулмонларнинг аввали ва ўшалар давридаги насороларнинг) фарқи бор.
Куфр жамиятига келсак улар аввалгилардан фарқ қилишади. Ва Ман уйлайманки бу ҳақда билмайдиган киши йўқдир. Чунки яхуд ва насороларнинг аввалгилари, айниқса Расуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам давридагилар ота-боболаридан мерос қолган одоб-ақлоқларга риоя қилишарди, ота-боболарига эса пайғамбарлардан етиб келган. Шунингдек уларда рашқ, номус, уят ва ҳ.к. каби нарсалар бор эди. Бу нарсалар хозирги Европа жамиятида унитилиб хаммаси тескари бўлди. Мана шундай жамиятдан мусулмон киши китоб аҳлига уйланиб қолиши мумкин.
Мусулмонлар жамиятига келсак Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам “Ислом ғариб бўлиб бошланган ва ғарибликка қайтади. Ғарибларга Тубо (яъни хушхабар бўлсин ёки Жаннатаги Тубо дарахти) бўлсин” деганларидек, ғарибдир.
Биринчи мусулмонлар жамияти унгача бўлган бошқа барча жамиятларга нисбатан мукаммал эди, хатто набиийлар ва пайғамбарлар(Расуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалламгача) давридаги жамиятлардан хам, кейинги пайдо бўлган бошқа жамиятлар ҳақида оғиз очмасак ҳам бўлади. Одил жамиятда, агар мусулмон киши Китоб берилган кимсалардан бўлган ўзларини ҳаромдан сақлаган аёлга уйланса, бу аёл исломий жамиятда яшайди, исломий жамиятнинг қозонига ҳулқини, одатларини олиб уларга эргашиб(тақлиб қилиб) киради. Агарда кофира аёл, мукаммал жамиятга яқинлашиб, унда яшаб, уни яқиндан таниб мусулмон бўлмаса, унга Аллоҳ таоло айтканидек "Токи уларга (ушбу Куръон ростдан ҳам Аллоҳ томонидан нозил қилинган) Ҳақ (Китоб) эканлига аниқ маълум бўлгунича, албатта, Биз уларга атроф-офоқдаги ва ўз вужудларидаги (Бизнинг борлигимиз ва қудратимизга далолат қиладиган) оят-аломатларимизни кўрсатажакмиз"(Фуссилат 53) бошланади. Расуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам "Албатда, сенинг Роббингни жаннатга кишанланган ҳолда судраладиган ҳалқ ажаблантиради" деб, ҳаққа ишора бердилар. Расуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам биринчи мусулмонларнинг душманлари устидан берилган ғалаба, Исломий жиҳодининг изларига ишора қиладилар. Улар кофирларни ўлдирар ва асирликка олардилар. Бу асирлар амир(хукмдор)нинг қарорига асосан қўлликка ўтказилар эди. Асирларни Исломий мамлакатга олиб келиб ўлжага асосан тақсимлашар эди. Асирлардан кексайган эркакларни ёки ёш бақувват йигитларни ёки турмушга чиққат аёлларни ёки жувонларни танлашар эди. Шундан сўнг улар асирлиги туфайли исломий жамиятга киришга мажбур бўлар эдилар. Бу эса минглаб асирларни Исломни қабул қилишига сабаб бўлар эди. Чунки улар куфр(адолатсизликка, бузуқ аҳлоққа, гуноҳ амалларга асосланган) жамиятидан Исломий(Адолат ва юқори аҳлоққа асосланган) жамиятга олиб келинган эди. Қачонки улар бу иккала фарқни кўришганда(айтишадию, қарама-қаршилик асосида нарсалар аён бўлади), уларнинг қалбларига иймон киради ва улар мусулмон бўладилар.
Бугунги кунда эса мусулмон киши ёвропалик аёл билан келиб, барчаси тескари бўлади. Бу аёл эрининг болаларини тарбия қилади, балким эрини ўзини хам тарбия қилар. Уни насоро ёки яхуд қилиши шарт эмас, аммо у уни Исломий мамлакатда европача(яъни уларнинг удумларини бажариб, уларга тақлид қилиб ва ҳ.к.) хаёт кечиришига олиб келиши мумкин.
Бу Аллоҳ таолонинг " Китоб берилган кимсалардан бўлган ўзларини ҳаромдан сақлаган ақли-хушли аёллар ҳам ҳалолдир."Моида 5.оятининг мазмуни эмас, йўқ! Аллоҳ таоло бунга рухсат берди, чунки мушриклардан насоро ва яхудлар мусулмонларга энг яқинроқларидир. Яхуд ва насоролардан эса Исломга насоролар яқинроқдир(Қуръоннинг матнларидан келиб чиқиб).
Аммо ўша даврдаги Исломий жамиятдан қолдириладиган чиройли излар бугунги кунда кўринмаяпти. Бу натижаларни кузатишим орқали, ман айтаманки "Европалик ва Америкаликларга уйланманг!". Бу Аллоҳ таоло халол қилганини харом қилиш эмас. Аллоҳ таоло барча айбу нуҳсонлардан покдир. Бу никоҳ билан содир бўлиб қолиши мумкин бўлган гуноҳ устидан кузатишдир.
Мен нега бундай деяпман? Бизга мусулмонларни покиза бўлмаган ва ўзини кўз-кўз қиладиган аёлларга уйланишдан қайтариш буюрилган. Чунки у хаёти давомидаги йўлдоши ва кичик бир давлат(оила)даги ички ишлар вазири бўлади. У янги авлодни тарбиялайди. Қандай қилиб у уларни тарбия қилади ўзини аҳволи шу бўлса. Аҳир бир нарсаси бўлмаган(ёки ёқотган) қандай қилиб ўша нарсани бировга берсин?."
«Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши ваъз билан чақир, ҳамда улар билан энг гўзал услубда баҳс қилгин» (Наҳл: 125).
«Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур» (Нисо: 48).