Тавҳид форуми
Бекор қилинган постлар - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Умумий бўлим (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=5)
+--- Forum: Модераторлар учун (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=41)
+--- Thread: Бекор қилинган постлар (/showthread.php?tid=1499)

Pages: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13


Бекор қилинган постлар - Abdulloh Salafiy - 08-21-2009

Бисмиллаҳ вассолату вассаламу ала Расулиллаҳ Саудия арабистони ва БАА Тошкент вақти билан 23:00 да Рамазоннинг биринчи куни шанба 22 август деб эълон қилдилар. Манба: Ал Ислам ал явм.

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ كُتِبَ عَلَيْكُمُ الصِّيَامُ كَمَا كُتِبَ عَلَى الَّذِينَ مِن قَبْلِكُمْ لَعَلَّكُمْ تَتَّقُونَ
Эй мўминлар, тақволи кишилар бўлишингиз учун сизлардан илгари ўтганларга фарз қилингани каби сизларга ҳам саноқли кунларда рўза тутиш фарз қилинди.
أَيَّامًا مَّعْدُودَاتٍ فَمَن كَانَ مِنكُم مَّرِيضًا أَوْ عَلَى سَفَرٍ فَعِدَّةٌ مِّنْ أَيَّامٍ أُخَرَ وَعَلَى الَّذِينَ يُطِيقُونَهُ فِدْيَةٌ طَعَامُ مِسْكِينٍ فَمَن تَطَوَّعَ خَيْرًا فَهُوَ خَيْرٌ لَّهُ وَأَن تَصُومُواْ خَيْرٌ لَّكُمْ إِن كُنتُمْ تَعْلَمُونَ

Энди сизлардан бирор киши хаста ёки мусофир бўлса, у ҳолда (рўза тутолмаган кунларининг) саноғини бошқа кунларда тутади. (Кексалик ёки заифлиги сабабли) рўза тутишга қийналадиган кишилар бир мискин-бечоранинг бир кунлик таоми миқдорида эваз тўлашлари лозим. Бас, ким ўз ихтиёри билан зиёда яхшилик қилса (лозим бўлганидан ортиқроқ эваз тўласа), ўзига яхши. Агар билсангиз, рўза тутишингиз ўзингиз учун (эваз бериш ёки ҳатто узрли ҳолатда рўза тутмасликка нисбатан) яхшироқдир.
(Бақара 183-184)


Мусулмон тижоратчининг одоб-ахлоқи ҳақида - Abdulloh Salafiy - 08-28-2009

Мусулмон тижоратчининг одоб-ахлоқи ҳақида

Доктор Абдуллоҳ ал-Фақиҳ раҳбарлигидаги фатво ҳайъати тайёрлаган
Ислом Нури таржимаси

Алҳамду лиллаҳ, вассолату вассаламу ала Росулиллаҳи ва ала алиҳи ва соҳбиҳ. Аммо баъд:
Аввало, мусулмон тожир яхши англаб олиши лозимки, мол Аллоҳнинг моли, одамларга эса уни омонат қилиб берилган ва уларни унга вакил қилинган, омонатдор-вакил мол эгасининг изни-иродасидан ташқарига чиқишга ҳақли эмас. Акс ҳолда у вакиллик лаёқатини йўқотган ҳисобланади ва мол унинг қўлидан бошқага олиб берилади, қўлида сақланиб қолган тақдирда ҳам унинг жавобгарлиги оғир бўлади.
Ислом шариати мусулмон тижоратчини покиза ва раббоний (художўй) бўлиши, бошқалар билан ўзаро меҳр-мурувватли бўлиб, худбинликдан йироқ бўлишига хизмат қилувчи бир неча қонун-қоидаларни тузиб берган. Қуйида ушбу қоидаларни қисқача баён қиламиз:
1) Солиҳ – яхши ният. У одатий ишларнинг ҳам ибодатга айланишига сабаб бўлади. Бу кишининг ўзи учун яхшилик исташида, ўзини ҳаромдан поклаш ва тиланиш хорлигидан сақлаб қолишида, шунингдек, тижоратни қариндошлар билан алоқа боғлаш ва яқинларга марҳамат кўрсатишга восита қилишида кўринади. Ундан ташқари, бошқаларга яхшилик исташ, омманинг эҳтиёжларини қондириш, умматни бошқаларга суянишдан қутқаришда ва шу каби мақсадларда кўринади.

2) Ростгўйлик, омонатдорлик, битимларга вафо қилиш,
ҳақларни чиройли адо этиш ва чиройли талаб қилиш, қийналиб қолган, камхарж одамдан қарзни қаттиқ қистамаслик, имкон бор бўла туриб қарзни тўламасдан чўзиб юрмаслик, алдов ва хиёнатдан сақланиш каби чиройли хулқлар.
Биз мусулмонлар чиройли хулқни дин ва дунёнинг устуни деб биламиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам гўзал ахлоқларни камолига етказиш учун юборилганлар. Мусулмон тижоратчи гўзал хулқ билан безанаркан, бошқалар қилаётганидек, фақат манфаат кетидан югурмайди, балки у Аллоҳга тоат, пайғамбарига эргашиш ва бунинг ортидан ажр исташ устига барпо бўлувчи собит диний кўзқарашдан келиб чиқиб ҳаракат қилади. Тижоратининг ривож топиши, ҳамкорларининг кўпайиши каби ҳосил бўлувчи бошқа манфаатлар у учун асл мақсад бўлмай, йўл-йўлакай амалга ошувчи мақсадлардан саналади.

3) Ҳалол-пок нарсалар билан тижорат қилиш. Мусулмон тижоратчи наздида пок билан нопок баробар ва фарқсиз эмас. Гарчи нопок нарсалардан кўпроқ даромад ва фойда кўрилса ҳам, у улардан воз кечади, ҳалолни ҳалол, ҳаромни эса ҳаром санайди, Аллоҳ таоло ўрнатган чегаралардан чиқмайди, мол-дунёнинг ширинлиги ва фойданинг кўзни қамаштириши уни Аллоҳ ҳаром қилган ишни қилишга етаклай олмайди. Маст қилувчи ичимлик, тўнғиз маҳсулотлари, ҳаром йўл билан сўйилган гўштлар каби ҳаром нарсалар ва бузуқлик тарқатувчи ҳар қандай кўринишдаги нарсалар савдосига қўл уриш у ёқда турсин, улар билан тижорат қилиш ҳақидаги фикр унинг кўнглига ҳам келмайди. Бу эса солиҳ тижоратчини ҳалол билан ҳаром-ҳариш ўртасини ажратмайдиган, фойда кетидан ҳар қандай тижоратдан тап тортмайдиган кимсалардан ажратиб турадиган белгилардир.

4) Ҳақларни чўзиб юбормай ва ортга сурмай адо қилиш ва бу борада энг аввал Аллоҳнинг молдаги ҳаққи бўлмиш фарз закотларни адо қилиш, сўнг хизматчиларнинг иш ҳақи ва қарз эгасининг ҳаққи каби бандаларнинг ҳақларини адо қилиш.

5) Судхўрликдан ва унга олиб борувчи бузуқ – ношаръий битимлардан эҳтиёт бўлиш. Судхўрлар Аллоҳ ва Расули тарафидан уруш эълон қилинган кишилардир. Рибо – судхўрлик еттита ҳалок қилувчи катта гуноҳнинг бири, унинг соҳиби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тиллари билан лаънатлангандир.

6) Одамларнинг молларини ботил ва ноҳақ ейишдан сақланиш. Зотан, мусулмон кишининг моли худди қони каби ҳаром – ҳурматлидир, мусулмоннинг моли унинг розилигисиз ҳеч кимга ҳалол бўлмайди. Хиёнат, алдов, қиморда ютиш, монополия, порахўрлик каби йўллар билан бировлар молини ейиш одамларнинг молларини ноҳақ ейишга киради.

7) Бошқаларга зиён етказишдан сақланиш. Мусулмон тижоратчи ўз тижоратида чиройли рақобат йўлини тутади, унинг барча тижорий ишларида «Зарарланиш ҳам, бировга зарар бериш ҳам йўқ» қоидаси ҳукм суради. Бу – саноқсиз фиқҳий масалалар унинг остига кириб кетадиган умумий фиқҳий қоидалардан биридир.

8) Шариати исломияга зид келмайдиган тартиб-қоидалар ва йўриқномаларга амал қилиш. Зеро, уларга риоя қилмаслик билан молиявий жазо ва жарималарга гирифтор бўлиб қолиш мумкин.

9) Мўминларни дўст тутиш. Мусулмон тожир ўз умматига холис муҳаббатли, уммат манфаатларига содиқ бўлади, унинг қаршисига душманларига ёрдам бермайди, унинг душманлари билан унга зарар етказувчи тижорий шерикчиликка қўл урмайди.

10) Шариати исломиядаги тижорат ва муомала ҳукмларини ўрганиш. Бу юқорида айтилган ишлар ичидан энг биринчи бўлиб бошлаш зарур бўлган ишдир. Зеро, илм йўлбошчи, амал эса унга эргашувчидир. Амирул-муъминийн Умар розияллоҳу анҳу олди-сотдига оид ҳукмларни билмаган ҳолда бозорда савдо билан шуғулланаётган кишиларга дарра урар ва: «Бозорларимизда фақат динимизни яхши билган кишилар савдо қилсин!» дердилар (Имом Термизий ривояти).
Валлоҳу аълам.
Доктор Абдуллоҳ ал-Фақиҳ раҳбарлигидаги фатво ҳайъати тайёрлаган



RE: Илмнинг фазилати ҳақида - Сулаймон - 08-30-2009

ОЛЛОХ рози булсин.


Шаввол ойида 6 кун нафл рўза тутишлик - Abdulloh Salafiy - 09-18-2009

Shavvol oyida 6 kun nafil ro'za tutishlikning fazilati

Sawol :
Shavvolning olti kunligida ro'za tutishlik hukmi qanday? Va u (6 kun ro’za tutishlik) vojibmi?
Jawob :
Alloh سُبْحَانَهُ وَ تَعَالىga hamdu sanolar bo'lsin.
Ramazon (oyidagi) farz ro'zasidan keyin keladigan Shavvol oyidagi olti kun (nafil) ro'za tutishlik vojib (ya’ni farz) emas, balki Sunna Mustahabdir. Musulmon kishi uchun Shavvol oyida olti kun (nafil) ro’za tutishlik mashru’ bo’lgandur va unda juda katta fazilatlar bordur. Rasululloh صلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَ سَلَّمَ dan rivoyat qilingan hadisga binoan, kimki shu (olti kunlik) ro'zani tutar ekan unga huddi yil davomida ro'za tutib yurganlikning savobi yozilar ekan. Abu Ayyub رَضِي اللهُ عَنْهُ Rasululloh صلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَ سَلَّمَ dan rivoyat qiladilar:
" مَنْ صَامَ رَمَضَانَ ثُمَّ أَتْبَعَهُ سِتًّا مِنْ شَوَّالٍ كَانَ كَصِيَامِ الدَّهْرِ " رواه مسلم وأبو داود والترمذي والنسائي وابن ماجه
"Kimdakim Ramazonda ro'za tutib, undan so’ng Shavvol oyida olti kun (nafil ro’za tutishlik bilan) davom ettirar ekan, u huddi yil bo'yi ro'za tutgan (kishi) misolida bo'ladi." [Muslim, Abu Davud, al-Termiziy, al-Nasoiy va Ibn Moja rivoyatlari]
Rasululloh صلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَ سَلَّمَ buning manosini tushuntirib shunday deganlar:
" مَنْ صَامَ سِتَّةَ أَيَّامٍ بَعْدَ الْفِطْرِ كَانَ تَمَامَ السَّنَةِ مَنْ جَاءَ بِالْحَسَنَةِ فَلَهُ عَشْرُ أَمْثَالِهَا"
"Kimki ('Id) al-Fitrdan so'ngra olti kun ro'za tutar ekan bir yil (ro'za tutishlikni) tamomlab qo’yibdi: Kimda kim bir hasanot bilan kelar ekan, unga o'n barobari yozib qo'yiladi." (Savban رَضِي اللهُ عَنْهُ dan Imom Ibn Mojalarning rivoyatlari)
Yana boshqa rivoyatga ko'ra:
" جَعَلَ اللهُ الْحَسَنَةَ بِعَشْرِ أَمْثَالِهَا فَشَهْرُ بِعَشْرَةٍ أَشْهُرٍ وَصِيَامُ سِتَّةُ أَيَّامٍ تَمَامَ الْسَّنَةِ " النسائي وابن ماجة وهو في صحيح الترغيب والترهيب 1/421
"Alloh سُبْحَانَهُ وَ تَعَالى har bir hasanotga o'n barobar (ajrini) yozib qo'ydi, shunday ekan bir oy o'n oylik ro'za tutishlikka barobardir, va olti kun ro'za tutishlik bir yilni tamomlab qo'yadi." [Al-Nasaiy va Ibn Moja rivoyatlari. Sahih al-Targ'ib va'l-Tarhibni ham qarang 1/421]
Ibn Huzayma رَضِي اللهُ عَنْهُ quyidagi lafz bilan rivoyatda (Rasululloh صلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَ سَلَّمَ) shunday degan ekanlar:
" صِيَامُ شَهْر رَمَضَانَ بِعَشْرَةِ أَمْثَالِهَا وَصِيَامُ سِتَّة أَيَّامٍ بِشَهْرَيْنِ فَذَلِكَ صِيَامُ السَّنَةِ "
"Ramazonda ro'za tutishlik huddi o'n oy ro'za tutganning misolidir, va olti kun ro'za tutishlik huddi ikki oy ro'za tutganning misolidir, anu shu bir yil ro'za tutishlikdir."
Hanbaliy va Shofiy (mazhabidagi) fuqaholar Shavvol oyida olti kun ro'za tutishlik bilan kishi bir yil farz ro'zasini tutganday bo'ladi deb tushuntirishadi, bunga sabab ajrlarning bir necha marota ko'paytirilishi nafl ro'za uchun ham tegishlikdur chunki har bir hasanotga o'n barobar savob yozilur.

Shavvol (oyi) da olti kun ro'za tutishlikning yana bir muhim o'rni shundaki, u kimsaning Ramazon oyidagi farz ro’zalarni tutishlikdagi kamchiliklarga kafforat bo’lib keladi, chunki hech kimsa tutayotgan ro'zasiga ta'sir qiladigan kamchilik va gunohlardan holi emasdir. Rasululloh صلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَ سَلَّمَ aytganlaridek, Qiyomat kunida odamlarning farz amallaridagi nuqsonlarni tamomlab qo’yish uchun ularning nafila amallaridan olib turilar ekan:
" إِنَّ أَوَّلَ مَا يُحَاسَبُ النَّاسُ بِهِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ مِنْ أَعْمَالِهِمْ الصَّلاَةُ قَالَ يَقُولُ رَبُّنَا جَلَّ وَعَزَّ لِمَلَائِكَتِهِ وَهُوَ أَعْلَمُ:" انْظُرُوا فِي صَلاَةِ عَبْدِي أَتَمَّهَا أَمْ نَقَصَهَا فَإِنْ كَانَتْ تَامَّةً كُتِبَتْ لَهُ تَامَّةً وَإِنْ كَانَ انْتَقَصَ مِنْهَا شَيْئًا قَالَ انْظُرُوا هَلْ لِعَبْدِي مِنْ تَطَوُّعٍ فَإِنْ كَانَ لَهُ تَطَوُّعٌ قَالَ أَتِمُّوا لِعَبْدِي فَرِيضَتَهُ مِنْ تَطَوُّعِهِ ثُمَّ تُؤْخَذُ الْأَعْمَالُ عَلَى ذَاكُمْ " رواه أبو داود
"Qiyomat Kunida odamlarning birinchi bo'lib hisob qilinadigan amallaridan - namozdir. Robbimiz, سُبْحَانَهُ وَ تَعَالى maloikalariga shunday deydi , albatta O'zi (ulardan) bilguvchiroqdur: 'Mening bandamning namoziga boqing (tekshiring), to'liqmikan yoki nuqsonlikmikan.' Agar to'liq bo'lsa to'liqligicha yozib qo’ying, va agar nuqsonlik bo'lsa, U سُبْحَانَهُ وَ تَعَالى aytadi, 'Qarangchi, Mening bandam biron nafila namozlarini oqiganmikan.' Agar nafila namozlarini o'qigan bo'lsa, [Alloh سُبْحَانَهُ وَ تَعَالى] aytadi, 'Uning farz amallarini nafila amallar bilan tamomlangar.' Uning qolgan amallari ham huddi shu misolida (hisob) qilinadi."
[Abu Davud rivoyatlari]
Alloh سُبْحَانَهُ وَ تَعَالى ning O'zi bilguvchiroqdir.
"Islom Sawol wa Jawoblar" dan olindi


Жаннатга элтувчи амаллар - Меҳмон - 10-06-2009

Жаннатга элтувчи амаллар

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим

Аллоҳ Таъолога ҳамду санолар, У Буюк Зотнинг Пайғамбари ҳазрати Муҳаммад ва аҳли байтларига, саҳобаларига ҳамда тобеийнларига дуруду салавотлар бўлсин!

Кейин…

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: У зот айтадилар: «(Бир кун) Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам (саҳобаларга савол қилиб): «Бугун қайси бирингиз рўзадор бўлиб тонг оттирди?» - дедилар. Абу Бакр разияллоҳу анҳу: «Мен», - дедилар.

- «Бугун қайси бирингиз жанозага эргашди? (яъни, жаноза маросимига иштирок этди?)» - дедилар. Абу Бакр разияллоҳу анҳу: «Мен», - дедилар.

- «Бугун қайси бирингиз камбағал - бечорани таомлантирди?» - дедилар. Абу Бакр разияллоҳу анҳу: «Мен», - дедилар.

- «Бугун қайси бирингиз касал кўргани борди?» - дедилар. Абу Бакр разияллоҳу анҳу: «Мен» - дедилар. Шунда, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қайси бир кишида мана шу амаллар жамланса, албатта у жаннатга киради» - дедилар» (Имом Муслим ривояти).

Бу ўзида гўзал хислатларни жамлаган буюк бир ҳадисдир. Ҳадиси шарифда баён қилинган мана шу гўзал хислатларга эга бўлган шахс (Аллоҳнинг марҳамати билан) албатта жаннатга киради. Жаннатга элтувчи бу гўзал хислат (амал)лар Аллоҳ Таъоло осон қилган кишиларга осондир. Инсон нафсини жиловласа бас, бу каби нафснинг қаршисига амал қилишнинг натижаси жаннатдир. Жаннат эса, Аллоҳ Таъолонинг моли. «Огоҳ бўлинсин! Аллоҳнинг моли қимматбаҳодир! Огоҳ бўлинсинки, Аллоҳнинг моли жаннатдир!» (Имом Термизий ривояти).

Шундай экан, эй азиз биродарлар! Раҳмон Таъолонинг қимматбаҳо моли жаннатни ҳарид қилиш учун саъй-ҳаракат қилайлик!

Дўстлар! Нафл рўза, жанозага қатнашиш, бечора - камбағални таомлантириш ва касал кўриш каби солиҳ амаллар буюк фазл соҳиби бўлмиш Аллоҳ Таъолонинг биз мўмин бандаларига бўлган фазли карамидандир. Юқоридаги ҳадиси шарифда айтиб ўтилганидек, қайси бир мусулмон шахс, ушбу улуғ амалларни бир кун ичида амалга оширса, у шубҳасиз жаннатга киради.

Мухтарам ўқувчи! Иншааллоҳу Таъоло, биз ушбу суҳбатимизда, мана шу тўрт хислат; рўза, жаноза, камбағал-бечорани таомлантириш ва касал кўриш ҳақида алоҳида-алоҳида тўхталиб, уларнинг фазилати ҳақида сўз юритмоқчимиз.

Биринчи:
Рўза

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:

«Аллоҳ азза ва жалла айтди: «Одам фарзандининг барча амали музоаф этилади (яъни, савобини зиёда этиб, кўпайтирилади) - қилинган биттагина солиҳ амал ўн баробардан етти юз баробаргача музоаф этилади. Магар рўза (ундай эмас). У Мен учундир, унинг мукофотини Ўзим бераман, (чунки, бандам) Мен учун шаҳватини, таомини тарк этади. Рўзадорга икки шодлик бор: бир шодлик ифтор пайтида, яна бири Парвардигорига учраган пайтда. Унинг оғзидаги (рўза сабабли пайдо бўладиган) ҳид Аллоҳ Таъоло наздида мушк-анбар ҳидидан кўра хушбўйроқдир» (Бухорий ва Муслим ривоятлари).

Абдуллоҳ ибн Амр ибн ал-Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:

«Рўза ва Қуръон қиёмат куни бандани шафоат қилади. Рўза айтади: «Эй Роббим! Мен бу (банданг)ни кундузлари таоми ва шаҳватидан ман қилдим. Энди мени унга шафоатчи қилгин!». Қуръон айтади: «Мен уни тунлари уйқудан қўйдим (яъни, тунлар мени тиловат қилиб уйқудан қолган) менинг унга қилган шафоатимни қабул қилгин (Эй Роббим)!» Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Иккисига ҳам шафоатга рухсат берилади» (Имом Аҳмад ривоятлари)

Абу Саид ал-Худрийдан ривоят қилинган ҳадисда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:

«Қайси бир банда Аллоҳ йўлида (яъни, холис Аллоҳ Таъоло учун) бир кун рўза тутса, Аллоҳ Таъоло шубҳасиз, манна шу кун баробарига унинг юзини дўзахдан етмиш ҳариф (яъни, етмиш йиллик масофа) йироқлаштиради»
(Муттафақун алайҳ).

Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

«Жаннатда бир эшик бор, уни «Райён» дейилади. Қиёмат куни ана шу эшикдан фақатгина рўзадорлар киришади, улардан бошқа биров (бу эшикдан) кирмайди. Рўзадорлар қаерда деб нидо қилинади, улар ўринларидан турадилар улардан бошқа биров (бу эшикдан) кирмайди. Улар киришгач (бу эшик) ёпилади ундан бошқа биров кирмайди»
(Муттафақун алайҳ).

Қаранг дўстим?! Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таъоло ушбу солиҳ амал бўлмиш рўзанинг ажру-савобини Ўзим бераман деб ваъда қилди. Ушбу ибодат нақадар буюк ибодат эканлиги ва унга бериладиган ажру-савобнинг нақадар улканлиги ҳақида сира сўраманг! Бу Аллоҳ Таъолонинг мўмин бандаларига ато этган буюк фазли-карамидир! Аллоҳ Таъоло «Рўзанинг мукофотини Ўзим бераман» - деди.

Рўзанинг фазилатлари жуда кўп бўлиб, улардан:

1 - Рўза дўзахдан қалқон.

2 - Рўза шаҳватни жиловловчи омил.

3 - У жаннатга элтувчи йўл.

4
- У рўзадорни қиёмат куни ўз шафоатига олади.

5 - Рўза гуноҳларнинг мағфират этилишига сабаб ва уларга каффорат ҳамдир.

6 - Рўза банданинг икки дунёда бахт-саодат топмоғига сабаб бўладиган омиллардандир.

7
- Рўзадор оғзида пайдо бўладиган ҳид Аллоҳ Таъоло наздида мушки-анбардан ҳам кўра хушбўйроқ.

8 - Рўзадорлар то ифтор қилгунларига қадар Фаришталар уларнинг гуноҳларига мағфират тилаб, дуо қилиб турадилар.

Иккинчиси: Жанозага эргашишнинг фазилати

Ибтидо интихо билан, учрашув айрилиғ билан тугамоғи ва тирик жонзотнинг бир кун келиб вафот топмоғи бўлиши муқаррар, инкор этиб бўлмайдиган ҳақиқатдир. Аллоҳ Таъоло айтади:

«Ҳар бир жон ўлимни тотгувчидир» (Оли Имрон: 185). Ўлим барча тирик жонзотнинг ниҳоясидир. Инсон ўлимдан кейин бу дунёда қилган амаллари қошига, ҳақиқий манзилига равона бўлади. Шундай экан, «Доно ўзини ўзи тергаган, ўлимдан кейинги ҳолат учун амал қилган кишидир». Ушбу ҳикмат Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак сўзларидир.

Аллоҳ Таъоло айтади:

«Бас, ким (ҳаётида) зарра мисқолича яхшилик қилса, (Қиёмат Куни) ўшани кўрур. Ким зарра мисқолича ёмонлик қилса уни ҳам кўрур!» (Залзала: 7, 8).

Мусулмон кишининг ҳуқуқларидан бири вафот топганидан кейин унинг жанозасида ҳозир бўлишдир (яъни, бу тирикларнинг вазифаси).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:

«Мусулмоннинг (бошқа) мусулмон (биродари) устидаги ҳаққи олтидир:

1 - Унга учрашганингда салом бер!

2 - Сени (зиёфат учун) чақирса, унга ижобат эт!

3 - Сендан насиҳат сўраса, унга (холис) насиҳат қил (яъни, унга холис маслаҳат бер)!

4 - Акса уриб, «алҳамду лиллаҳ» деса, сен унга (жавобан) «ярҳамукаллоҳ» де!

5 - Агар тоби қочиб касал бўлса, уни кўришга боргин!

6 - Агар вафот топса, ун(инг жанозаси)га эргаш (яъни, унинг жанозасида иштирок эт)!
(Муслим ривоятлари).

Яна Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:

«Кимки, иймон билан, савоб умидида мусулмоннинг жанозасига унга намоз ўқилиб, дафн қилингунга қадар қатнашса, икки қийрот савоб билан қайтади. Ҳар бир қийротнинг миқдори Уҳуд тоғичадир. Жаноза намозини ўқиб, дафндан аввал қайтса, унинг савоби бир қийротга тенгдир» (Бухорий ривоятлари).

Ҳурматли ўқувчи! Мана ўзингиз гувоҳ бўлганингиздек Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таъоло мусулмоннинг ҳаққини шу даражада эътиборга олдики, ҳатто унинг ўлганидан кейин ҳам қолган мусулмонлар устиларида ҳаққи бор эканлигини баён қилди. Улар ана шу ҳақни адо этишларига тарғиб этиб, уни бажаришга саъй-ҳаракат қилган мусулмонга ажри азийм ваъда қилди.
Учинчиси: Камбағал - бечорани таомлантиришнинг фазилати

Аллоҳ Таъоло айтади:

«Ва таомни суюб-хоҳлаб турсалар-да, (ўзлари емасдан) мискин, етим ва асирларни таомлантирурлар. (Улар айтурлар): «Биз сизларни Ёлғиз Аллоҳнинг Юзидан таомлантирурмиз. Сизлардан (бу ишимиз учун) бирон мукофот ва миннатдорчилик истамасмиз - кутмасмиз. Албатта бизлар Парвардигоримиз томонидан бўладиган, (даҳшатли азобдан юзлар) тиришиб, буришиб қолгувчи бир Кундан қўрқурмиз». Бас, Аллоҳ уларни ўша Куннинг ёмонлигидан сақлади ва улар(нинг юзлари)га жилва - нур, (дилларига) сурур бахш этди» (Инсон: 8 - 11).

Салафи солиҳлар таомлантириш (хоҳ очни тўйдириш, хоҳ солиҳ биродарни таомлантириш)ни бошқа кўп ибодатлардан олдинги ўринга қўйишарди. Таомлантиришда таомлатирилувчи шахснинг фақир бўлиши шарт эмас. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Қайси бир мўъмин киши бошқа мўминни очлик пайтида таомлантирса, Аллоҳ Таъоло уни жаннат меваларидан таомлантиради. Кимки, мўминни чанқоқлик устида (пайтида) суғорса (яъни, сув ичириб қондирса), Аллоҳ Таъоло уни «ар-Раҳиқ ал-Махтум»дан суғоради (яъни, Қиёмат Кунида)» (Имом Термизий ҳасан иснод билан ривоят қилдилар).

Баъзи салафлар айтган экан: «Дўстларимдан ўн кишини чақириб, уларни ўзлари ёқтиришган таом билан таомлантирмоғим, менга Исмоил алайҳиссаломнинг авлодларидан бўлган ўнта қулни озод қилганимдан кўра яхши - афзалроқдир». Салафлар кўплари, ўзлари рўзадор бўла туриб, ифторликларини муҳтожларга эҳсон қилиб юборишарди. Улардан баъзилари: Абдуллоҳ ибн Умар ибн ал-Ҳаттоб розияллоҳу анҳумо, Довуд ат-Тоий, Молик ибн Динор, Аҳмад ибн Ҳанбал ва булардан бошқа кўплар…

Ибн Умар розияллоҳу анҳумо фақат мискин, етим-есирлар билан бирга ифтор қилардилар, агар аҳллари улар (мискин, етим-есирлар)га рухсат этмаганлигини билиб қолсалар ўша кеча ифтор қилмас эканлар.

Салафлардан яна баъзилари, ўзи рўзадор ҳолатида дўстларини таомга таклиф этиб, уларга хизмат қилиб, кўнгилларини олар эди. Ҳасан ал-Басрий, Абдуллоҳ ибн ал-Муборак ана шулар жумласидан.

Абу Суввор ал-Адавий айтади: «Мана шу масжидда номоз ўқийдиган Баний Адий қабиласининг одамларидан биронталари уйларида меҳмонсиз ифтор қилмасди, унга меҳмон бўлиб ифтор қиладиган бирор киши бўлмаса, таомини масжидга олиб чиқиб масжид аҳли билан бирга ифтор қиларди».

Абдуллоҳ ибн Салом розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:

«Эй, Одамлар! (Ўрталарингда) саломни ошкор қилинглар, таом едиринглар, тунда одамлар ухлаб ётган пайтида (туриб, таҳажжуд) намоз ўқинглар (шундай қилсанглар, мукофотига) тинчлик - омонлик билан жаннатга кирасизлар» (Имом ат-Темизий ривоят қилди ва бу ҳасан саҳиҳ ҳадисдир дедилар).

Тўртинчиси: Касал кўришнинг фазилати

Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таъоло инсонга санаб тугатиб бўлмайдиган, ҳисобсиз неъмат ато этди. Ана шу неъматлардан бири тан сиҳатлик неъматидир. Инсон эртаю-кеч тан сиҳатлик неъмати ичига бурканиб юрса, у ушбу неъматдан ажрамагунча унинг қадрига асло етмайди. Бухорийда собит бўлган саҳиҳ ҳадисда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Икки неъмат - тан сиҳатлик ва бекорлик(бўшлик)дан кўп одамлар бепарводирлар (яъни, ушбу икки неъматдан файдаланишдан маҳрумдирлар)».

Салафлардан бири айтган эди: «Тан сиҳатлик соғломлар бошидага тождир, уни фақатгина беморлар кўра оладилар».

Мана шунинг учун Ислом динимиз, соғлом кишиларни Аллоҳ Таъолонинг неъмати ичида хотиржам юрганликларини хис этиб ва у неъматнинг қадрига етишлари ва бу неъмат учун Аллоҳ Таъолога шукр қилмоқларига ҳамда бемор биродарлари учун тан сиҳатлик, хотиржамлик тиламоқларига тарғиб қилди.

Касал кўришда ибратланиш, одам ўзининг тан сиҳатлигини эслаши булардан ҳам муҳимроғи касал кўриб, унинг кўнглини кўтарган кишига ваъда қилинган ажри азим бор.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:

«Аллоҳ азза ва жалла Қиёмат Куни дейди: «Эй Одам фарзанди! Касал бўлдим, мени кўгани келмадинг»».

У айтади:

«Эй Роббим! Қандай қилиб сени кўришга борайин, Сен бутун оламни тарбияловчи зот бўлсанг?».

- «Фалон бандам касал бўлди. Билмадингми? Уни кўришга бормадинг, агар сен уни кўришга борганингда, унинг ҳузурида Мени топган бўлардинг. Эй Одам фарзанди! Сендан таом талаб қилдим, сен Мени таомлантирмадинг».

- «Эй Парвардигор! Мен Сени қандай қилиб таомлантираман, Сен Ўзинг бутун оламни тарбият қилгувчиси бўлсанг?!».

- «Фалон бандам таом талаб қилди. Билмадингми? Сен эса уни таомлантирмадинг. Агар сен уни таомлантирганингда унинг ажрини Менинг ҳузуримда топган бўлардинг». Эй, Одам фарзанди! Сендан сув талаб қилдим, сен Мени суғормадинг.

- Эй Роббим! Қандай қилиб мен Сени суғорайин, Сен Ўзинг бутун оламнинг парвардигори бўлсанг!?.

- Фалончи бандам сендан сув талаб қилди, сен эса, уни суғормадинг, сен уни суғорганингда эди ана шуни (савобини) Менинг ҳузимда топардинг!»
(Имом Муслим ривоятлари).
Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:

«Касални кўришга боринглар, очни таомлантиринглар, қулни озод қилинглар!» (Бухорий ривоятлари).

Алий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Қайси бир мусулмон киши, (бошқа бемор) мусулмонни кундуз кун кўришга борса, то кеч киргунча етмиш минг фаришта унинг ҳаққига салавотлар ўқиб туради. Агар оқшом зиёрат қилса, етмиш минг фаришта то тонг отгунча унинг ҳаққига салавотлар ўқиб туради ва жаннатда унга бир бўстон (боғ) бўлади» (Имом Термизий ривоят қилиб, ҳасан ҳадисдир дедилар).

Яна Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Кимки, бир касални кўришга борса, ёки Аллоҳ йўлидаги дўстини зиёрат қилса, унга бир жарчи нидо қилади: «Пок - хуш бўлдинг, босган ерларинг ҳам пок - хуш бўлди ва жаннатдан ўзинга жой ҳозирладинг!»» (Имом Термизий ва Ибн Можа ривоят қилдилар ва Термизий бу саҳиҳ ҳадис дедилар).

Эй азиз дўстим! Касалхоналардан бирига бориб, у ерда ётган касалларни ҳеч кўрганмисан? Қара! Мана бу касалнинг юраги хаста, бунисининг буйрагида тош бор, мана бунинг бутун аъзоси куйиб кетган ва мана бу беморнинг эса оёқ-қўли шол бўлиб қолган ва ҳоказо… Умуман олганда бу беморларни ушбу даргоҳга етаклаб келиб тўшакка михлаган касаллик юзларидаги табассум ўрнига хафачилик, нур ўрнига сўлгинликни алиштирган ҳамда кундалик ҳаётларини ҳам издан чиқариб юборганлигининг гувоҳи бўласан. Ўзинг ўйлаб кўр! Ҳозир сен соғломсан, бола-чақанг билан шод-ҳуррамликда ҳаёт кечирмоқдасан. Қани айтчи? Сенинг асло касал бўлмаслигингга ҳамда бу тан сиҳат, хотиржамлигинг абадий эканлигига ким кафолат бера олади? Ўша беморларни касалхонага келтирган хасталик сени ҳам уларнинг қаторига қўшиб қўйишлиги мумкин эканини ҳеч ўйлаб кўрдингми? Дўстим! Сўзларимни оғир олма, модомики сен ҳозир соғ-саломат экансан, бу неъматнинг қадрига ет! Аллоҳ Таъолодан савоб умид қилган ҳолингда хаста-беморларни зиёрат қилиб, уларнинг кўнгилларини кўтар! Ушбу амал жаннатга етакловчи амаллардан эканида асло шубҳа йўкдир.

Хотима ўрнида:

Ушбу муборак ҳадисда бу фоний дунёда яшашдан мақсад нима эканини идрок этиб, дунёларидан охиратлари учун захира ҳозирлаган, Аллоҳ Таъоло белгилаб қўйган чегарани босиб ўтмай, бутун аъзоларини маъсиятдан тийиб, ҳаром ва шаҳвониятдан ўзларини узоқ тутиб, бу дунё ҳақида оқилона фикр юргизган, «маданият» деб аталмиш бемаъни сафсата бўрони ва унинг макри ҳийлаларидан таъсирланмаган олий ҳиммат, ақли расо қишиларга ўз умматлари учун ота-оналариданда меҳрибонроқ бўлган ҳазратимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам томонларидан оталарча қилинган панду насиҳат ва жаннатга элтувчи йулга тарғибу ташвиқ мавжуддир.

Саҳобайи киром розияллоҳу анҳумлар ушбу панд-насиҳатларни у муборак зот соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўзларидан бевосита эшитиб, бу фоний дунёнинг қадрсиз бир нарса эканлигини идрок этиб, иймон ва ишонч, ихлос ва ростгўйлик билан охират томонга одим отиб, Аллоҳ Таъолонинг тоат-ибодатида жидду-жаҳд қилиб, хайрлик ишларни амалга оширишда - худди аҳли дунёлар дунё устида мусобақалашганлари каби балки, ундада кучлироқ - мусобақалашиб натижада Аллоҳ Таъолонинг ризосига сазовор бўлдилар.

Мухтарам ўқувчи! Юқорида сиз билан биргаликда жаннат боғларида сайр этиб, солиҳ амаллар соясида сояланиб, у боғ сайридан фориғ бўлганимиздан кейин, энди сизнинг фикрингизни бир муҳим нуқтага қаратмоқчимиз. У қандай нуқта эканлигини биласизми?! У ихлос … Ҳа! У солиҳ амаллар охиратда бандага фойдали бўлиши учун ана шу амалларни ихлос билан холисаллиллаҳ бажаришдир!

Қанча-қанча рўзадорлар борки, рўзаларидан кўрганлари фақатгина очлигу ташналик ва қанча-қанча касал кўрган, очни тўйдирган - таомлантирган кишилар борки, улар бу қилган ишлари билан фақатгина қийналиб уйқудан қоладилар холос. Сизни ҳам, мени ҳам шундай кишилардан бўлиб қолишдан Аллоҳ Таъоло Ўзи сақласин!

Салафи солиҳийн амаллари ҳабата бўлиб кетишидан қўрққанлари боис, амалларини яширишликка қаттиқ ҳаракат қилишарди.

Улуғ тобеин Айюб ас-Сихтиёний ҳақида Ҳаммод ибн Зайд шундай дейди: «Гоҳида Айюб ас-Сихтиёний бир ҳадисни айтиб, (таъсирланиб) қалби юмшаб, (кўзига ёш келарди) четга қайрилиб (бу ҳолатни яшириш учун) бурнини артиб, тумов жуда ёмон иллатда, деб, ўзида содир бўлган йиғини яшириш мақсадида, гўё ўзини тумовлаган киши қилиб кўрсатарди».

Муҳаммад ибн Восеъ айтади: «Мен шундай зотларни кўрганманки, баъзилари аёли билан бир жойда - бир ёстиққа бош қўйиб ётган пайтида, (охиратни эслаб, кўнгли юмшаб) кўз ёши қилар бироқ буни аёли ҳам сезмасди».

Баъзилари сафда туриб, кўзининг ёши соқолини юварди бироқ, буни ёнидаги кишига сездирмасди.

Айюб ас-Сихтиёний кечанинг ҳамма қисмида бедор бўлиб махфий равишда - бировга сездирмай, ибодат қилиб, тонг отган пайтда ўйқудан ҳозир уйғонган киши каби овозини баланд қилиб қўярди.

Ибн Абу Адий ўз ривоятида айтади: «Довуд ибн Аби Хинд қирқ йил нафл рўза тутди аммо бундан аҳли оиласи бехабар эди. У киши бўзчи эди, тонг саҳар оиласи ҳозирлаб берган тушлик таомини, уларнинг кўз ўнгида ўзи билан бирга олиб чиқиб кетар, йўлда эса уни садақа қилиб юборар, кечга қайтиб келиб, улар билан биргаликда ифтор қиларди».

Суфён ас-Саврий айтадилар: «Менга етиб келган (хабарда) айтилишича: «Банда амални яширинча - бировларга кўрсатмай амалга оширса, уни бу каби яхши ҳолатда қолишини хоҳламаган Шайтон уни васваса қилади, натижада (у банданинг баъзи бир нотўғри ҳатти-ҳаракати сабабли) унинг амаллари ошкора қилинган амаллар қаторига ёзилади. Кейин, Шайтон яна васваса этишда давом этади, натижада банда мана шу амали устида уни мақталишини хуш кўриб қолади, охир оқибат бу амал ошкор қилинган (холис) амаллар жумласидан махв этилиб, риё билан қилинган амаллар қаторидан жой олади». Аллоҳ Таъоло сизни ҳам, бизни ҳам бу каби зиёнкорликдан Ўз паноҳида асрасин!

Ҳурматли, қадрдон ўқувчи! Сўзимиз охирида Аллоҳ Таъолонинг Ўзига илтижолар қилиб, фойдали сўзларни эшитганда унга сидқи дилдан холисаллиллоҳ амал қилишни ҳаммамизга ҳам, У Буюк Зотнинг Ўзи насиб этмоғини ва нафсимизнинг ёмонлиги, лаънати Шайтоннинг макри ҳийласидан Ўзи паноҳ бериб, розилиги ва муҳаббатига мушарраф айламоғини сўраймиз ҳамда Пайғамбаримиз ҳазрати Муҳаммад, аҳли байтлари, саҳобалари ва Қиёмат кунигача уларга яхшилик билан эргашган зотларга дуруду салавотлар айтамиз ва сизларга эса, Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ деб суҳбатимизни якунлаймиз!



Манба: Ислом Нури


Суратли кийимлар кийиш - Admin - 10-15-2009

3. Суратли кийимлар кийиш


Ман қилинган кийим турларидан яна бири - жонзотлар расми туширилган кийимларни кийишдир. Ҳозирда суратли кийимлар шу қадар кенг тарқалдики, жуда кўп ёшлар ўшандай кийимларга одатланиб қолдилар. Ҳатто, баъзан катта ёшли кишилар ҳам суратли кийимлар кийиб олганини кўриш мумкин. Ундай кийимларда кўпинча беҳаё қўшиқчи йигит-қизларнинг ёки қайсидир соҳанинг «юлдуз»ларининг суратлари бўлади. Айримлар шундай кийимлар билан масжидларга намоз ўқиш учун ҳам киришади, масжидга шу ҳолда кирган одам уйида шундай ҳолда намоз ўқиши табиийдир. Ла’ ҳавла ва ла’ қуввата илла’ билла’ҳ.

Буҳутий айтади: Абу Талҳа ривоят қилган ҳадисга кўра эркак ва аёлга жониворлар сурати бор кийимларни кийиши ҳаромдир, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Сурат ёки ит бор уйга фаришта кирмайди» (Муттафақун алайҳ).

Шайхулислом айтади: Ҳайвон, қуш ёки бошқа жонзотларнинг сурати бор кийимни кийиш жоиз эмас, уни эркак ҳам, аёл ҳам киймайди. Суратли матони парда қилиб осилмайди, фақат уни ерга тўшаб қўйиш жоиз. Асҳобларимизнинг кўпчилиги шундай деганлар ва бу гап имом Аҳмад тарафидан айтилгани машҳур.

Солиҳнинг ривоятида: суратли нарсани кийиб бўлмайди. Асрамнинг ривоятида: Сурати бор парда ҳақида сўралганда «Йўқ, мумкин эмас, агар суратнинг боши бўлмаса бу енгилроқ, аммо боши бўлса умуман мумкин эмас», деб жавоб берди.


Кофирларга ўхшашга интилиш - Admin - 10-15-2009

4. Кофирларга ўхшашга интилиш


Аллоҳ мени ҳам, сизни ҳам Ўз розилигига муваффақ қилсин, билингки, кофирларга тақлид қилиш масаласи хусусан кийиниш бобида жуда нозик масалалардан бири бўлиб, бунда қадамлар кўп тойилди, ақллар кўп адашди, баъзилар чегарадан чиққан бўлсалар, баъзилар бунга бепарво бўлдилар. Бу борада Китоб ва Суннатдаги очиқ далилларга суяниб ҳамда бу умматнинг салафлари бўлган раббоний олимларнинг саҳиҳ тушунчасини маҳкам ушлаб, кофирларга ўхшашни тарк қилган ва масалани билимдон олимига қайтарган ҳамда ҳалол-ҳаром фатвоси билан авло ва тақво фатвоси ўртасини ажратган кишилар бахтлидирлар.

Билингки, кийимлар орасида кофирларга хос бўлган ва уларнинг кофирлигига аломат бўлиб турадиган кийимлар бор. Масалан, яҳудларнинг дўпписи, сингхларнинг салласи ёки насроний роҳибларнинг кийими ва шу кабилар уларнинг динига, эътиқодларига боғлиқ кийимлар бўлиб, мусулмонларнинг бундай кийимларни кийишлари ҳаром эканига шубҳа йўқ, ҳаттоки буни кийиш билан кофирга ўхшашни қасд қилмаган бўлса ҳам. Мўътабар аҳли илмлар мана шунга ижмоъ қилганлар.

Шу ўринда кофирлар мамлакатида кенг тарқалган кийимлар ҳақида сўз юритсак. Бундай кийимлар мусулмон диёрларига оқиб келди ва оммавий кийимга айланди. Аммо булар ичида кийиш ман қилинган кийимлар ҳам бор. Масалан: баданни сифатлаб турадиган ниҳоятда тор ёки ичи кўриниб турадиган юпқа ёки салиб (хоч), турли суратлари бор ёки фақат кофирларда машҳур бўлган бичимда (яъни фасонда) бўлган кийимларни кийиш мумкин эмас. Бундай кийимларни ана шу кофирларга мафтун бўлган фосиқ мусулмонларгина киядилар.

Энди костюм-шим, эркакларнинг европача кўйлаклари ва авратни тўсиб турадиган кенг шимлар ҳақида тўхталсак. Баъзи олимлар бундай кийимларни кийиш мумкин деса, баъзилари мумкин эмас дейдилар. Қисқасини айтадиган бўлсак, мусулмон киши ўзини ихтилофли нарсалардан сақлаши ва иложи борича бундай кийимлардан узоқ бўлиши керак, эҳтиёж бўлса кийиши ва ўзига мухолиф бўлган (мазкур кийимларни бемалол кийса бўлаверади дейидиган) кишига инкор қилмаслиги лозим. Бу масала гарчи ихтилофли бўлса-да, унинг устида талашиб-тортишиш ва фирқаларга ажралиб кетиш яхши эмас. Чунки салафлар ихтилофли масалаларда муроса қилганлар.

Аммо бўйинбоғ (галстук, капалаксимон галстук) кабиларда ихтилоф жуда кучли. Баъзилар айтганидек, насоролар хоч осиб юриш бўйинларига оғирлик қилгани учун унинг ўрнига галстукни ўйлаб топганлар, дейилган гап балки тўғридир, балки нотўғридир, нима бўлганда ҳам, бундай нарсалардан узоқ бўлиш, умуман яқинлашмаслик афзал.

Илмий баҳс ва фатволар доимий қўмитаси костм-шим ва шим кийишнинг ҳукми ҳақида берилган саволга қуйидагича жавоб берган:

«Шим, костюм ва шу каби кийимларни кийишга келсак, барча турдаги кийимларни кийиш аслида мубоҳ, чунки у одатий ишлардан. Аллоҳ таоло айтади:

«Айтинг (Эй Муҳаммад), Аллоҳ бандалари учун чиқарган безак (либосларни) ва ҳалол-пок ризқларни ким ҳаром қилди?!» Айтинг: «Улар (яъни безак ва ҳалол ризқлар) ҳаёти дунёда иймон эгалари учун (бўлиб, кофирлар ҳам уларга шерик бўлур), Қиёмат Кунида эса фақат (мўминларнинг) ўзларига хосдир» (Аъроф: 32). Ҳаром ёки макруҳ эканлигига шаръий далил келган кийимлар, эркакларнинг ипак кийим кийиши, тор бўлгани учун баданни сифатлаб турадиган, юпқалигидан баданни кўрсатиб турадиган кийимларни кийиш юқорида айтилган умумий мубоҳликдан мустасно, буларни кийиш ҳаромдир.

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам кофирларларга ўхшашдан қайтарганлари боис уларнинг аломатидан бўлган кийимларни эркаклар ҳам, аёллар ҳам кийишлари мумкин эмас. Шунингдек, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам эркакларни аёлларга ўхшаб олишдан, аёларни эркакларга ўхшаб олишдан қайтарганлари боис эркаклар аёллар кийимини, аёллар эса эркаклар кийимини кийишлари ҳам жоиз эмас.

Шим деб номланувчи кийим фақат кофирларга хос эмас, балки у кўп мамлакат ва давлатларда мусулмон ва кофирлар орасидаги умумий либос. Шим кийиш айрим мусулмонларнинг одатига мувофиқ бўлишига қарамасдан баъзи мамлакатларда одат бўлмагани, ўрганмаганлари учун уни ёқтирмайдилар. Шу боис мусулмон киши, агар ўзи яшаб турган диёрдаги кишилар ундай либосларни кийишга одатланмаган бўлсалар, намозга, умумий жамоат жойларига бундай кийимлар билан бормаслиги афзал. Тавфиқ Аллоҳдандир, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга, оила ва асҳобларига Аллоҳнинг салавот ва саломлари бўлсин. Илмий баҳс ва фатволар доимий қўмитаси».


Ипак кийим кийиш - Admin - 10-15-2009

5. Ипак кийим кийиш


Эркакларга ипак кийим кийиш ҳаром бўлиб, бунга Қуръон, Суннат ва ижмоъ далилдир.

Қуръонда Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашишга умумий буйруқ келган:

«Пайғамбар сизларга нимани келтирса уни олинглар, у зот сизларни қайтарган нарсадан қайтинглар» (Ҳашр: 7).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзлари Аллоҳ таоло томонидан ваҳийдир:

«У (сизларга келтираётган Қуръон ёки ҳадисни) ўз ҳавойи-хоҳиши билан сўзламас. У (Қуръон ва ҳадис) фақат (Аллоҳ томонидан пайғамбарга) ваҳий қилинаётган (туширилаётган) бир ваҳийдир» (Ван-нажм: 3-4).

Суннатда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам томонидан эркакларга ипак кийим кийишнинг ҳаромлигини баён қилувчи ва ундан огоҳлантирувчи кўплаб ҳадислар келган.

Алий ибн Аби Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўнг қўлларига ипакни, чап қўлларига тиллани олиб: «Бу иккиси умматимнинг эркакларига ҳаромдир» дедилар (Албоний, «Саҳиҳу сунани Аби Довуд»).

Нофеъ Абдуллоҳ ибн Умардан ривоят қилади: Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ипакдан бўлган ҳуллани (якатак-иштон) сотилаётганини кўрди ва: «Ё Расулаллоҳ, бу ҳуллани сотиб олсангиз, элчилар келганида ва жумъа кунларида кияр эдингиз», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Буни охиратда насибаси йўқ кимсалар кияди», дедилар (Бухорий ривояти).

Ҳузайфа розияллоҳу анҳу айтадилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитдим: «Ипакни, шойини кийманглар, тилла ва кумуш идишларда еманглар ва ичманглар. Чунки, булар дунёда улар (кофирлар)га, охиратда эса сизларгадир» (Муттафақун алайҳ).

Умар, Анас, Ибн Зубайр ва Абу Умома розияллоҳу анҳумдан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ким дунёда ипак кийим кийса, охиратда киймайди» (Муттафақун алайҳ).

Бу ҳақдаги ижмоъга келсак, уни бир неча имомлар нақл қилганлар.

Шайхулислом айтади: «Эркакларнинг ипак кийим кийишлари, гарчи унга пахта ёки каноп аралашган бўлса ҳам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам суннатларига ва уламолар ижмоъсига кўра ҳаромдир. Ипакнинг эркакларга ҳаром қилинишидаги иллат-сабаб ҳақида кўпчилик аҳли илмлар сўз юритганлар, бироқ унга бир чек-чегара тайин қилишда ихтилоф қилганлар».

Ибнул Қоййим айтади: Агар савол берилсаки: Ипак кийим энг мўътадил ва баданга ёқимли кийим бўлса, нима учун комил ва фозил шариатимиз уни ҳаром қилди, ахир у пок нарсаларга рухсат бериб, жирканч нарсаларни ҳаром қилган-ку?

Бу саволга мусулмонларнинг турли тоифалари турлича жавоб беришган.

Айримлар айтади: Шариат буни ҳаром қилишининг сабаби - нафслар унга сабр қилиши ва Аллоҳ учун ундан воз кечиши учундир, натижада инсон бу амалига савоб олади, хусусан унинг ўрнига бошқа кийим ҳам бор бўлган ҳолатда.

Баъзилар айтади: Ипак аслида худди тилла тақинчоқлар каби аёлларга хослаб яратилган, унда эркакларнинг аёлларга ўхшаб қолиш иллати борлиги учун ҳам эркакларга ҳаром қилинган.

Айримлар айтади: Фахр, кибр, манманликни пайдо қиладиган нарса бўлгани учун ҳаром қилинган.

Айримлар айтади: Ипак юмшоқ бўлганидан баданга аёлларга хос юмшоқлик ва нозикликни, яъни мардлик ва эркакликка зид сифатларни пайдо қилгани учун ҳаром қилинган. Чунки, уни кийилса қалбга аёллик сифатларидан қандайдир бир сифат вужудга келади. Шунинг учун ипак кийим киядиган кишиларга қарасангиз, кўпинча уларнинг хулқ-атворида, кўринишида нозикойимлик, аёлларга хослик яққол кўриниб туради. Гарчи у энг мард, паҳлавон, жасур йигит бўлса ҳам ипак кийим кийиш унинг бу сифатларини бутунлай кетказиб юбормаса-да, албатта уларга нуқсон етказади.

Кимнинг табиати айниган бўлса ва буни тушунишга фаросати етмаётган бўлса, шариат соҳиби бўлмиш Ҳаким Зотга таслим бўлсин. Зеро, мусулмончилик Аллоҳнинг буйруғига ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг амру фармонларига лаббай деб таслим бўлишдир. Буйруқнинг ҳикмати зоҳиран кўринмаётган бўлса-да, бу нарса таслим бўлиш ва бўйсиниш тақозосидир.

Аллоҳ таоло айтади:

«Аллоҳ ва Унинг пайғамбари бир ишни ҳукм қилган - буюрган вақтида бирон мўмин ва мўмина учун ўз ишларида ихтиёрли бўлиш жоиз эмасдир» (Аҳзоб: 36).

Аёлларга ипак кийими кийиш эҳтиёж сабабли, яъни эрига зийнатланиш учун мубоҳ бўлди. Худди шунингдек у эркакларга ҳам эҳтиёж сабабли мубоҳ бўлди, яъни қичима каби касалликлардан даволаниш учун ёки бошқа кийим бўлмаган ҳолда қаттиқ совуқдан сақланиш учун ёки жангда шу нарса Аллоҳнинг душманларининг кўнглига қўрқув солиш учун ва шу каби эҳтиёж тушадиган ўринларда кийишга рухсат берилди, шарти шуки, эҳтиёждан ўтиб кетмаслиги керак. Шариат шуларга рухсат берган.

Шайхулислом айтади: Агар киши иссиқ ё совуқдан сақланиш учун ёки авратини ёпиш учун ёки душмандан ҳимояланиш учун ипак кийим кийишга эҳтиёж сезса ва ўрнига бошқа нарса топмаса, кийишга рухсат берилади. Чунки аёлларга зийнатланишга умумий ҳожатлари борлиги сабабли рухсат берилган экан, эркаклар учун зарурат вақтида рухсат берилиши лойиқроқ ҳамда хос зарурат умумий эҳтиёждан кўра кучлироқ. Ҳаром қилинган таомларни истеъмол қилишга мажбурлик пайтида рухсат берилган экан, демак шунга ўхшаш, кийимлардан ҳаром қилинганларига ҳам мажбурий ҳолатида рухсат берилади.

Ибнул Қоййим айтади: Дарҳақиқат, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатидан аниқ маълум бўлдики, аёлларга ипак мутлақ ҳалол, эркакларга эса ҳаром, фақат эҳтиёж учун ёки манфаати кўпроқ бўлганда кийиш мумкин. Эҳтиёж деганда қаттиқ совуқда, аврати очилиб қолганда уни тўсиш учун ипакдан бошқа нарса топмаса ва яна урушда, касалликда, қичимада ва Анас розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда айтилганидек битлар кўпайганда кийиш тушунилади. Кийиш ҳаром бўлган нарсаларнинг барчасини тўшаш, устида ўтириш, уларга суяниш, дастрўмол ёки сочиқ қилиб фойдаланиш ҳам ҳаром бўлади.

Шайхулислом айтади: Кимга бир нарсани кийиш ҳаром бўлган бўлса, унга ўтириш, суяниш, парда қилиб осиш каби бошқа томонлама фойдаланиш хам ҳаромдир. Зеро, кийиш лафзи шуларнинг ҳаммасини ўз ичига олади. Бунга Анас розияллоҳу анҳунинг қуйидаги сўзлари далил бўлади: «Бизнинг узоқ кийилганидан (яъни, тутилганидан) қорайиб кетган бўйрамиз бор эди».

Абу Умома ривоят қилади: У Холид ибн Язидникига кирганида Холид унга тўшак тўшади. Шунда уни ипак деб ўйлаб ўзини четга олди ва деди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Аллоҳнинг кунларидан (охиратдан) умидвор бўлган киши ипакдан фойдаланмайди» (Аҳмад ривояти).

Имом Аҳмад Солиҳ ва Жаъфарнинг ривоятларида айтади: Ипакни тўшаш кийиш кабидир, шунингдек унга суяниш ҳам.

Ибн Сийрин айтади: Убайдадан: «Ипакни тўшак қилиш ҳам уни кийиш кабими?» деб сўрадим. «Ҳа», деб жавоб берди.

Ҳаром қилинган ипак - ипак қурти маҳсулоти бўлган табиий ипакдир, сунъий ипакни ипак деб номлансада ҳақиқий ипак ҳукмини олмайди. Аммо одамларга табиийдек кўриниб, фитналаниб қолишларига сабаб бўладиган нарсадан ёки уларни ғийбат қилишларига сабаб бўладиган нарсадан воз кечган афзал.


RE: Эркаклар кийинишида ман қилинган нарсалар - Admin - 10-15-2009

6. Қип-қизил кийим кийиш


Шайхулислом айтади: Қип-қизил кийим кийишни уламолар макруҳ санашган. Шунингдек, қизил кимҳоб ва бахмалдан ҳам қайтариқлар келган. Умар ибн Хаттоб айтади: «Бу барқутларни аёлларга қўйинглар». Бу каби ривоятлар кўп.

Буҳутий айтади: Абдуллоҳ ибн Умардан ворид бўлган ривоятга кўра, ҳамма ёғи қип-қизил кийим кийиш эркакларга макруҳдир, айтади: Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларидан қип-қизил икки либос кийган кийган киши салом бериб ўтди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларнинг саломига алик олмадилар (Абу Довуд ривоят қилган, Албоний заиф деган).

Имом Аҳмад айтади: Айтишларича, қизил кийимни илк бор Қорун ва Фиръавн оилалари кийган экан.

Алҳамду лиллаҳи аввалан ва охиран.




Ақидага оид уламоларнинг фатволари - Admin - 10-15-2009

Майкл Джексоннинг ўлими ҳақида

Савол: Ассалому алайкум. Майкл Джексон вафотидан сўнг тарқалган баъзи гаплар бизни ҳавотирга солмоқда. Джексонга Аллоҳнинг раҳматини сўраб дуо қилаётганлар ҳам бор…
Жавоб: Ваалайкум Ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Бу Аллоҳнинг синовларидан бири. Майкл Джексоннинг вафоти кишилар учун синов, фитна. Аллоҳ таоло айтади:
«Дарҳақиқат, Биз Сулаймонни синадик …» (Сод, 34).
Биз ундан кўра улуғроқмизми-ки, Аллоҳ бизни синамайди? Аллоҳ таоло ўз элчиларини синаб кўрган экан, оддий одамлар синовдан ўтмайдими? Хўш синов бу нима? Мана шу синов… Аллоҳ таоло бизни нима қилишмизни, нима дейишимизни текшириб кўрди.
Бу одам (Джексон) ҳақида турли гаплар айтилди: Исломни қабул қилган эмиш… акаси ҳам мусулмон эмиш… уни ҳам исломга таклиф қилган экан… рози бўлибди… Баҳрайнга яшагани кетармиш… ўша ерга кўчиб кетганмиш… ва ҳоказо.
Лекин бу миш-мишлар тасдиқландими? Кучли миш-мишлар тарқалгани рост. Бу гаплар турли жойларда тарқалгани ҳам ҳақ. Лекин бу миш-мишлар тасдиқландими? Аллоҳу аълам. Джексон ҳақиқатдан ҳам ислонми қабул қилдими? Аллоҳу аълам. Мусулмон бўлганидан сўнг исломда қолдими? Аллоҳу аълам. Исломни қабул қилган акаси «Аҳли сунна»данми ёки турли адашган Қодиёний, Ҳабаший ва бошқаларданми? Аллоҳу аълам.
Муаммо аслида бир гуруҳ кишиларда… Яъни шундай кишилар борки келиб «Аллоҳга қасамки, у мусулмон эди» дейишади. Сиз уни калимаи-шаҳодатни айтганини эшитдингизми? Сиз шахсан ўзингиз эшитдингизми? Ёки биронтаси Джексоннинг шаҳодат берганини эшитганига гувоҳлик бердими? Яъни бирон-бир ишончли кишидан унинг шаҳодат айтганини эшитдингизми? Йўқ! Аллоҳу аълам. Биз бу нарсани билмаймиз. Балки…
Биз зоҳирига қараймиз. Зоҳири эса қандай эди? Бу инсон улкан бир гуноҳлар устида вафот этди. Яъни оҳирида гуноҳга ботиб вафот топди. Турли ишончли манбаларга қараганда ўлимидан аввал Лондонда ўтказиладиган концертлари учун 100 000 га яқин, деярли 80 миллионлик билет сотган. Яъни гуноҳкор бўлган. Янги концертлари орқали яна саҳнага қайтмоқчи бўлган. Аллоҳу аълам. Лекин умумий хулоса, Джексон умрининг охиригача гуноҳлардан четланмаган. Бирон-бир манбаъдан қилган гуноҳлари учун тавба қилганини эшитмадик. Аллоҳ таоло «Магар тавба қилиб, аҳли солиҳ бўлиб …» дейди… Тавба қилгани тасдиқландими? Йўқ. Аксинча, зоҳиридан хулоса қилсак у гуноҳида давом этди. Хўп, майли (Исломни қабул қилди деб фараз қилинса ҳам). Унда ким? Фосиқми? Яъни Исломни қабул қилдику, лекин қўшиқда давом этмоқда. Нега? Пул. Пул. Пул. Хуллас, Аллоҳу аълам. Зоҳирига қарасак, фосиқ.
Умумий ҳукм қандай бўлади? Кофир. Яъни унинг кофирлиги зоҳир бўлиб турибди. Агар кишининг мусулмонлиги аниқ тасдиқланса биз унга мағфират ва раҳмат сўраб дуо қиламиз. Мусулмонлиги тасдиқланмаганлар эса ювилмайди, кафанланмайди ва уларнинг жанозаси ҳам ўқилмайди. Биз унинг ҳаққига мағфират ёки раҳмат сўраб дуо қилмаймиз ҳам.
Хуллас Майкл Джексоннинг ўлими кишилар учун фитна бўлди. Баъзилар ҳатто ўз жонларига суиқасд ҳам қилдилар. Кофирларнинг муаммоси шундаки, киши вафот этганидан сўнг унинг қўшиқларини яна машҳур қилиб юбордилар, бу билан маййитнинг қабрдаги азобига яна азоб қўшилади. Кофирларда меҳр йўқ! Ўлганнинг «маънавий» меросини, дунёқарашини, эришган ютуқларини ва ҳоказоларни кенг тарқатиш билан унга яқинлигини кўрсатмоқчи бўладилар.
Хуллас бу масалага бизнинг муносабатимиз қандай бўлиши керак? Алҳамдулиллаҳ, мусиқачи вафот этди. Инсоният учун катта фитна бўлган, «Поп-мусиқа қироли» номини олган киши вафот этди. Алҳамдулиллаҳ! Мусиқа қироли вафот этибди, бу жуда ҳам яхши хабар. Агарчи у мусулмон бўла туриб, гуноҳкор ҳолида вафот этган бўлса ҳам. Шундай бир гуноҳкор (фосиқ) вафот топгани учун алҳамдулиллаҳ деймиз. Мусиқа қироли вафот топди. Алҳамдулиллаҳ. Мусиқа оламининг энг катта йўлбошчиларидан бири ўлди. Йўқ бўлиб кетди. Жуда машҳур… балки энг машҳуридир… ундан машҳурроқ биронтаси борми-йўқми билмайман… йўқ бўлиб кетди. «Ёши бор йўғи 50 да эди» дейдиганларга ибрат бўлди. Ўлди-кетди. Бойлиги унга ёрдам бердими? Йўқ. Мусиқаси ёрдам бердими? Йўқ. Машҳурлиги фойда бердими? Йўқ. Ҳозир қаерда? Ҳали ҳам моргда, танаси ёрилиб ётибди. Танасини ёриб, ўлимининг сабабини қидиришмоқда. Балки кучли дориларлдан ўлгандур, балки юраги тўхтаб қолгандур… Аллоҳу аълам.
Биз уни дўзахга кетди деймизми? Йўқ. Жаннати деймизми? Йўқ. Тугади, тамом. Ўлим бу дарс. Биз фақатгина Аллоҳдан умримиз охири баҳайр бўлишини сўраймиз. Алҳамдулиллаҳ. Аллоҳдан қалбимизда иймон билан вафот топишимизни сўраймиз. Аллоҳга бўйинсунган ҳолда вафот топишимизни сўраймиз. Кўрдингизми унинг (Джексоннинг) охири нима бўлди? Қай ҳолатда ўлимини топди? Бу нарса биз учун бир ибрат бўлди.
Энди баъзилар Майкл Джексонинг ўлимига ачиниб, раҳмлари келмоқда… жуда кўп мақолалар ҳам ёзилди. Аминманки (Саудия) газеталарида ҳам Майкл Джексон ҳақида жуда кўп гаплар айтилади. Баъзилар уни ҳимоя қилади, баъзилар қалбида ҳамдардлик пайдо бўлади… Уни ҳимоя қиладиганлар: «Балки Исломни қабул қилгандур, нега одам ўлганига бунча хурсанд бўласизлар» дейишади. Баъзилар унга ачиниб ҳам қўядилар. Ўз ҳавои-нафсига эргашадиганлар унга раҳмдиллик билдирадилар. Ўзларича турли мисоллар келтирадилар…. Шарр (гуноҳ) қилувчиларнинг энг катталаридан бири вафот топди биз учун бу хушхабар. Тамом. Майкл Джексонга келадиган бўлсак, унинг ишлари Аллоҳга ҳавола, Аллоҳ ўзи ҳукм қилади. Биз бу нарсага чуқур кетмаймиз. Бизнинг бу билан ишимиз йўқ.