Аллоҳдан бошқа билан қасам ичиш - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Ақида (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=44) +--- Forum: Куфр ва ширк (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=47) +--- Thread: Аллоҳдан бошқа билан қасам ичиш (/showthread.php?tid=157) |
Аллоҳдан бошқа билан қасам ичиш - Admin - 11-03-2009 Аллоҳдан бошқа билан қасам ичиш Қасам – муаззам (улуғланувчи, таъзим қилинувчи) нинг номини зикр қилиш билан сўзни муайян кўринишда таъкидлаш демакдир. Таъзим (улуғлаш) – ёлғиз Аллоҳ таолонинг ҳаққидир, Унигина улуғланади, Ундан бошқаси билан қасам ичиш асло жоиз эмас. Уламолар қасам фақатгина Аллоҳ билан ёки Унинг исмлари ёки сифатлари билан бўлишига иттифоқ қилганлар, У зотдан бошқаси билан қасам ичишдан ман қилинишига ижмоъ қилганлар. Quote:Ҳошияту ибн Қосим ала китабит-тавҳид (303-б).Аллоҳдан бошқаси билан қасам ичиш ширкдир. Ибн Умар розияллоҳу анҳумо ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Ким Аллоҳдан бошқаси билан қасам ичса у кофир ёки мушрик бўлибди» (Аҳмад, Термизий, Ҳоким ривоятлари). У кичик куфр ва кичик ширк саналади, бироқ унинг номига қасам ичилаётган шахс қасам ичувчининг наздида сиғиниш даражасигача улуғланса, унда бу катта ширкка айланади. Бугунги кунда қабрларга сиғинувчиларнинг ҳолига ўхшашки, улар қабрда ётган улуғларидан Аллоҳдан кўра кўпроқ қўрқадилар. Масалан, улардан бировидан ўзи улуғ санайдиган азиз-авлиё номига қасам ичиш талаб қилинса, ёлғон қасам ичишдан қўрқади, фақат гапи рост бўлсагина қасам ичади. Аммо Аллоҳ номи билан қасам ичиш талаб қилинса, ёлғон қасам ичишдан ҳам тоймайди. Қасам ичиш – унинг номига қасам ичилаётганни улуғлаш бўлиб, у Алоҳдан бошқа ҳеч кимга муносиб эмас. Қасамнинг ҳурматини сақлаш ва кўп қасам ичмаслик лозим. Аллоҳ таоло айтади: «(Эй Муҳаммад), яна сиз ҳар бир тубан қасамхўр... кимсага итоат этманг!» (Қалам: 10). «Қасамларингизни (бузишдан) сақланингиз» (Моида: 89). Яъни фақат зарурат юзасидан, ростлик ва яхшилик ҳолатида қасам ичингиз! Чунки, кўп қасам ичиш ёки ёлғон қасам ичиш Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳурматсизлик ва У зотни улуғламасликка далолат қилади. Бу эса тавҳидни нуқсонли қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Уч тоифа одам борки, Аллоҳ уларга гапирмайди, уларни покламайди, уларга аламли азоб бордир» дедилар ва жумладан: «Бир кишики, Аллоҳни ўз матосига айлантириб олган, сотишда ҳам қасам ичади, олишда ҳам қасам ичади» дедилар (Табароний ривояти). Шу қадар қаттиқ огоҳлантиришларидан маълум бўлмоқдаки, кўп қасам ичиш Аллоҳнинг номини беҳурмат қилишдан сақлаш мақсадида ҳаром қилинган. Шунингдек, Аллоҳ номи билан ёлғон қасам ичиш ҳам ҳаромдир. Аллоҳ таоло мунофиқларни улар билатуриб ёлғон қасам ичишади, деб сифатлаган. Хулоса: 1) Аллоҳдан бошқа билан – масалан, омонатга ё Каъбага ёки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам номларига – қасам ичиш ҳаром ва ширкдир. 2) Аллоҳ номига қасддан ёлғон қасам ичиш ҳаромдир. 3) Рост бўлса-да, бирор заруратсиз Аллоҳ номига кўп қасам ичиш ҳаром, зеро бу Аллоҳ субҳанаҳу номини беҳурмат қилишдир. 4) Зарурат тушганда ва айтаётган сўзи рост бўлса Аллоҳнинг номига қасам ичиш жоиз. Аллоҳдан бошқа билан қасам ичиш - Admin - 11-03-2009 Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам исмлари билан қасам ичишлик Савол: Баъзи кишилар Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам исмлари билан қасам ичишади, ёки ўзларининг болаларинг исмлари билан қасам ичишади, уларнинг тиллари шу нарсага ўрганиб қолган. Улар ана шу ҳақида ҳам савол жавоб қилинадиларми? Жавоб: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам, ёки бошқа мавжудот исми билан қасам ичишлик мумкин эмасдур. Бу қайтарилган ширк амалларидандур. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: " مَنْ كَانَ حَالِفاً فَلاَ يَحْلِفْ إِلاَّ بِاللهِ أَوْ لِيَصْمُتْ" رواه البخاري و مسلم “Кимда ким қасам ичмоқчи бўлса, Аллохнинг исми билангина қасам ичсин, ёки сукут сақласин” (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари). Яна бошқа ерда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: "مَنْ حَلَفَ بِغَيْرِ اللهِ فَقَدْ كَفَرَ أَو أَشْرَكَ " رواه أبو داود و الترمذي “Кимда ким Аллоҳдан ўзганинг номи билан қасам ичса, у кимса куфр келтирибди ёки ширк қилибди” (Абу Довуд ва Термизий ривоятлари).Бундан бошка ривоятлар ҳам бор. Имом Абдул-Барр раҳимахулоҳ айтадиларки: “Аҳли илмлар иттифоқ қилишганки, Аллоҳдан ўзганинг номига қасам ичишлик мумкин эмасдур”. Мусулмонлар бундан эҳтиёт бўлмоқлари керакдур ва Аллоҳдан ўзгага қасам ичишликдан Аллоҳдан тавба қилишлари керак. Бундан ташқари, кимса ўтган барча гуноҳларига тавба қилмоғи керак ва Аллоҳнинг раҳматидан умидвор бўлган ҳолда ва Унинг азобидан ва ғазабидан паноҳ истаган ҳолда ҳаққа (яъни ҳақ динга) эргашмоқликлари керак. Тавфиқ бергувчи Аллоҳ Таолодур. Илмий тадқиқотлар ва фатволар доимий қўмитаси
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам исмлари билан қасам ичишлик Пайғамбар номига ёки омонатга қасам ичиш - Admin - 06-30-2011 Пайғамбар номига ёки омонатга қасам ичиш
Савол: Пайғамбар номига ёки омонатга қасам ичишнинг ҳукми нима? Жавоб: Махлуққа қасам ичиш жоиз эмасдир. Чунки «Саҳиҳ»да Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳунинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилган ушбу ҳадиси бор: «Қасам ичмоқчи бўлган киши Аллоҳ (номи) билан қасам ичсин ёки жим турсин!» (Имом Бухорий 2482, 6155). Муснад ва Сунан китобларида Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳунинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан қилган ушбу ривояти ҳам бор: «Аллоҳдан бошқаси учун қасам ичган одам кофир ёки мушрик бўлибди» («Муснаду саҳоба фил кутубит тисъаҳ» 16/21; Термизий 1455). Термизий бу ҳадисни «ҳасан», Ҳоким эса «саҳиҳ» деган. Ҳокимнинг лафзи эса шундай: «Аллоҳдан бошқасига онт ичиладиган барча қасам – ширкдир». Чунки, қасам ичаётган одам номига қасам ичилаётган зотнинг мартабаси ва улуғлигини эътиқод қилиб, уни шу қасами билан улуғлаган ва мартабасини махлуқлардан юқори кўрган бўлади. Улуғлашнинг Аллоҳ учунгина лойиқ эканида ҳеч шубҳа йўқдир. Аллоҳнинг буюк исмлари ичида ҳам бандалар улуғлаши, азамат ва олийлик билан сифатлаши фарз бўлганлари бордир. Бунинг осорлари эса бандаларнинг Аллоҳга итоат этишлари, Унинг ҳузурида тавозели бўлишлари, тасаввурларида дунё ва дунёдаги нарсалар арзимас бўлиши, қалбларида Холиқ субҳонаҳу ва таолодан бошқа бирон маҳлуққа ҳурмат, улуғлаш ва муқаддаслаш қолмаслигидир. Гоҳида шайтон заиф иймонли қалбларга кириб, уларга авлиёлар ва уларнинг ўрнини улуғлашни зийнатли қилиб кўрсатади. Шу даражадаки, улардан бири Аллоҳга ёлғондан ғализ онтлар ичса, авлиё номи билан эса валийнинг номи билан эса, интиқом олишидан қўрқиб, чин қасам ичади. Бу – ширк ва куфрнинг ўзгинасидир. Аллоҳ таолодан ширк, куфр, нифоқ ва ёмон аҳлоқдан паноҳ сўраймиз. Омонат билан қасам ичиш ҳақида эса, Абу Довуд (раҳимаҳуллоҳ) Бурайда разияллоҳу анҳудан ушбу ривоятни нақл қилган: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Омонатга қасам ичган одам биздан эмас» – дедилар» (Абу Довуд 2831). Мунзирий «Таҳзиб»ида ҳам бу ҳадисни айтиб ўтган ва буни тўғри деб ҳисоблаган. Сабаби, омонат – Аллоҳнинг шариати ва ҳукмидандир. Унинг номига қасам ичиш эса Аллоҳдан бошқасига қасам ичиш, демакдир. Айрим уламолар: «Аллоҳнинг омонати» деб қасам ичилган бўлса каффорот бериш кераклигини таъкидлаганлар. Тўғриси эса каффоротнинг вожиб эмаслигидир. Валлоҳу аълам. Аллома Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон Жибрин
«Фатаава фит-Тавҳид», савол № 15. Пайғамбар номига ёки омонатга қасам ичиш |