Қунут дуосининг саҳиҳ матни - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Савол (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=99) +--- Forum: Саволлар (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=28) +--- Thread: Қунут дуосининг саҳиҳ матни (/showthread.php?tid=1587) |
Қунут дуосининг саҳиҳ матни - Admin - 10-01-2012 «Саҳифамизга келган савол» Wrote:Ассалому алайкум. Сизларга ёзган хамма саволларимга тугри жавоб олдим. Рахмат коттакон. Сизларга яна бир саволим бор эди. Ман кунут дуосини ётлаётган эдим (ётламаган дуоларимдан факат шуниси колган эди), лекин иккита китобда (албатта иккаласи хам Узбекистон босмахоналарида, муаллифлар томонидан чоп этилган) ушбу дуо икки хил ёзилибди. Кайсиниси тугри эканлигига манда шубха пайдо булди. Чунки ман бирон-бир нарсани ёдлашдан олдин хар доим бир неча китоблар билан солиштириб кураман. Илтимос, агар иложи булса манга ушбу дуони тугри вариантини жунатиб юборсангиз. Сизларни сайтингиздан эса топа олмадим. Олдиндан коттакон рахмат. RE: Қунут дуоси - Инсон - 10-01-2012 Ва алайкумуссалом ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ ВИТРДАГИ ҚУНУТ Кўпинча витр ракъатида қунут ўқир ва буни рукуъдан илгари қилар эдилар.[59] Ҳасан ибн Алий розияллоҳу анҳумога қуйидаги қунут дуосини ўқишни таълим берганлар: «اَللَّهُمَّ اهْدِنِي فِيمَنْ هَدَيْتَ، وَعَافِنِي فِيمَنْ عَافَيْتَ، وَتَوَلَّنِي فِيمَنْ تَوَلَّيْتَ، وَبَارِكْ لِي فِيمَا أَعْطَيْتَ، وَقِنِي شَرَّ مَا قَضَيْتَ، فَإِنَّكَ تَقْضِي وَلاَ يُقْضَى عَلَيْكَ، وَإِنَّهُ لاَ يَذِلُّ مَنْ وَالَيْتَ، [وَلاَ يَعِزُّ مَنْ عَادَيْتَ]، تَبَارَكْتَ رَبَّنَا وَتَعَالَيْتَ.»
«Аллоҳуммаҳдиний фийман ҳадайта, ва аафиний фийман аафайта, ва тавалланий фийман таваллайта, ва барик лий фиймаа аътойта, ва қиний шарро маа қозойта, иннака тақзий ва ла юқзо алайка, иннаҳу ла язиллу ман ваалайта ва ла яиззу ман аадайта, табарокта Роббана ва таъалайт». Эй Аллоҳ! Мени ҳидоят этган кишиларинг қатори ҳидоят этгин. Офият (соғлик) ато этганларинг қаторида офият бергин. Яқин тутганларинг қаторида мени ҳам Ўзинга яқин этгин. Ато қилган нарсаларингни мен учун баракотли этгин. Қазо-ҳукм этган нарсаларинг ёмонлигидан мени асрагин. Албатта, Сен ҳукм этасан. Сенга (қарши) ҳукм этилмас. Сен дўст тутган киши хор бўлмас [ва Сен душман тутган киши азиз бўлмас]. Роббим! Сен баракотли-буюк ва олий Зотдирсан.[60] [59] Ибн Абу Шайба, Абу Довуд, Насоий, Аҳмад, Табароний, Байҳақий, Ибн Асокир ривоятлари. [60] Абу Довуд, Термизий, Насоий, Ибн Можа ва бошқалар ривояти. "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам
намозларининг такбирдан саломгача худди кўриб турганингиздек бўлган кайфияти" китоби RE: Қунут дуосининг саҳиҳ матни - abdulxaq - 10-31-2014 Ассаламу алейкум ва рохматуллохи ва барокатуху! ханафий мазхабида укиладиган кунут дуоси сахихми е'ки сахих эмасми? Барокаллоху фийкум! |