Ва алайкумуссалом ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ
ВИТРДАГИ ҚУНУТ
Кўпинча витр ракъатида қунут ўқир ва буни рукуъдан илгари қилар эдилар.[59]
Ҳасан ибн Алий розияллоҳу анҳумога қуйидаги қунут дуосини ўқишни таълим берганлар:
«اَللَّهُمَّ اهْدِنِي فِيمَنْ هَدَيْتَ، وَعَافِنِي فِيمَنْ عَافَيْتَ، وَتَوَلَّنِي فِيمَنْ تَوَلَّيْتَ، وَبَارِكْ لِي فِيمَا أَعْطَيْتَ، وَقِنِي شَرَّ مَا قَضَيْتَ، فَإِنَّكَ تَقْضِي وَلاَ يُقْضَى عَلَيْكَ، وَإِنَّهُ لاَ يَذِلُّ مَنْ وَالَيْتَ، [وَلاَ يَعِزُّ مَنْ عَادَيْتَ]، تَبَارَكْتَ رَبَّنَا وَتَعَالَيْتَ.»
«Аллоҳуммаҳдиний фийман ҳадайта, ва аафиний фийман аафайта, ва тавалланий фийман таваллайта, ва барик лий фиймаа аътойта, ва қиний шарро маа қозойта, иннака тақзий ва ла юқзо алайка, иннаҳу ла язиллу ман ваалайта ва ла яиззу ман аадайта, табарокта Роббана ва таъалайт».
Эй Аллоҳ! Мени ҳидоят этган кишиларинг қатори ҳидоят этгин. Офият (соғлик) ато этганларинг қаторида офият бергин. Яқин тутганларинг қаторида мени ҳам Ўзинга яқин этгин. Ато қилган нарсаларингни мен учун баракотли этгин. Қазо-ҳукм этган нарсаларинг ёмонлигидан мени асрагин. Албатта, Сен ҳукм этасан. Сенга (қарши) ҳукм этилмас. Сен дўст тутган киши хор бўлмас [ва Сен душман тутган киши азиз бўлмас]. Роббим! Сен баракотли-буюк ва олий Зотдирсан.[60]
[59] Ибн Абу Шайба, Абу Довуд, Насоий, Аҳмад, Табароний, Байҳақий, Ибн Асокир ривоятлари.
[60] Абу Довуд, Термизий, Насоий, Ибн Можа ва бошқалар ривояти.
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам
намозларининг такбирдан саломгача
худди кўриб турганингиздек
бўлган кайфияти" китоби