Бурунга дори томизиш рўзани бузадими? - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10) +--- Forum: Рўза (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=14) +---- Forum: Рўзани бузувчи амаллар (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=95) +---- Thread: Бурунга дори томизиш рўзани бузадими? (/showthread.php?tid=3530) |
Бурунга дори томизиш рўзани бузадими? - 0852 - 06-14-2016 Assalomu aleykum Burunga naftizin dori kuyilsa roza ochiladimi yoki ochilmidimi? RE: Бурунга дори томизиш рўзани бузадими? - Муслим - 05-08-2020 Рўзадор тиш пастаси, қулоқ ва кўз томизғиси истеъмол қилиши ҳукми
Савол: Рўзадорнинг тиш пастаси, қулоқ, бурун, кўз томизғиси истеъмол қилиши ҳукми нима? Агар рўзадор таъмини ҳалқумида хис қилса, нима қилиши керак?
Жавоб: Тишларни паста билан тозалашлик рўзадор рўзасини бузмайди, худди мисвок каби. Аммо у ундан бирор нарса қорнига ўтиб кетишидан эҳтиёт бўлмоғи лозим. Агар ундан бирор нарса қасдсиз ўтиб кетса, унга қазо тутиши лозим бўлмайди. Кўз ва қулоқ томизғиси ҳам худди шундай, уламоларнинг тўғрироқ сўзларига кўра, у билан рўзадорнинг рўзаси бузилмайди. Агар томизғи таъмини ҳалқумида хис қилудек бўлса, қазосини тутиб қўйиши эҳтиётлироқ бўлиб, вожиб эмас. Чунки бу иккови таом ва шаробга (яъни ошқозонга) олиб борувчи йўл эмас. Аммо бурун томизғисига келсак, у жоиз эмас. Чунки бурун (ошқозонга) олиб борувчи йўлдир. Шунинг учун ҳам Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Рўзадор бўлмаганингда бурнингга сувни чуқур торт» (Термизий (788), Абу Довуд (142)). Бундай қилган одам, ушбу ҳадисга кўра, қазо тутиб бериши керак бўлади. Шунингдек, унинг маъносида келган нарсалар ҳам шундай, агар таъмини ҳалқумида сезса (қазо лозим бўлади). Аллоҳ тавфиқ ато этувчи зотдир. Шайх Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз раҳимаҳуллоҳ
Фатво ва мақолалар тўплами (15/260). Quote: |