Идрис алайҳиссалом - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Сийрат (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=35) +--- Forum: Пайғамбарлар (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=24) +--- Thread: Идрис алайҳиссалом (/showthread.php?tid=360) |
Идрис алайҳиссалом - rinat80_09 - 12-09-2010 Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух! Идрис алайхисслаомнинг жонларини 4 чи осмонда олинган деган хабарлар канчалик тугри? RE: Идрис алайҳиссалом - Муслим - 01-23-2011 Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Қуръони Каримда зикр қилинган пайғамбарларнинг Одам aтoдан кейинги энг қадимгилари Идрис алайҳиссаломдирлар. Аллоҳ таоло у зот ҳақларида «Мариям» сурасида марҳамат қилиб қуйидагиларни айтади: «Ва китобда Идрисни эсла. Албатта, у сиддиқ ва Набий бўлган эди. Ва уни олий мақомга кўтардик» (56-57 оятлар). Шунингдек, «Анбиё» сурасида: «Ва Исмоил, Идрис ва Зул-кифлни эсла. Уларнинг ҳар бири сабр қилгувчилардандир. Ва уларни Ўз раҳматимизга киритдик. Албатта, улар солиҳлардандир», дейди (85-86 оятлар). Қуръони Каримда Идрис алайҳиссалом ҳақларида бундан бошқа маълумот йўқ. Бу маълумотни сиз қаердан олгансиз? RE: Идрис алайҳиссалом - rinat80_09 - 01-28-2011 Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух! Маълумотни аник бир манбадан олганим йук огизаки айтилиб юрган киссалардан эшитиб унга шубха билан караб? далилини билмокчи эдим Агар хакикат булса. Идрис алайҳиссалом ҳозир қаердалар? - Муслим - 11-21-2011 Икки Саҳиҳда келганки, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Идрис алайҳиссалом билан Меърож кечасида тўртинчи осмонда учрашганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “У зот мени қутладилар ва яхшилик сўраб дуо қилдилар”. Кейин Аллоҳ айтди: “Биз уни олий маконга кўтардик”. Кейин биз Жаброил билан бешинчи осмонга чиқдик”… Демак, олий макон, бу - тўртинчи осмон. Идрис алайҳиссалом осмонга тирик ҳолда кўтирилганмилар ёки йўқ? Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ айтганлар: “Идриснинг тирик ҳолда кўтарилганлари Расулуллоҳга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) уланадиган кучли йўл билан собит бўлмаган…” Эътиқод қилиш вожиб бўлгани шуки, Аллоҳ таоло Идрис алайҳиссаломни олий маконга кўтарган ва у зот тўртинчи осмондадирлар. Бундан ортиғини, яъни у зот тирик ҳолда кўтарилганмилар, кейин вафот эттирилганмилар ёки вафот бўлмаганмилар, буларни Аллоҳ билади. |