rinat80_09   12-09-2010, 09:48 AM
#1
Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!

Идрис алайхисслаомнинг жонларини 4 чи осмонда олинган деган хабарлар канчалик тугри?
Муслим   01-23-2011, 12:55 PM
#2
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Қуръони Каримда зикр қилинган пайғамбарларнинг Одам aтoдан кейинги энг қадимгилари Идрис алайҳиссаломдирлар. Аллоҳ таоло у зот ҳақларида «Мариям» сурасида марҳамат қилиб қуйидагиларни айтади: «Ва китобда Идрисни эсла. Албатта, у сиддиқ ва Набий бўлган эди. Ва уни олий мақомга кўтардик» (56-57 оятлар).
Шунингдек, «Анбиё» сурасида: «Ва Исмоил, Идрис ва Зул-кифлни эсла. Уларнинг ҳар бири сабр қилгувчилардандир. Ва уларни Ўз раҳматимизга киритдик. Албатта, улар солиҳлардандир», дейди (85-86 оятлар).
Қуръони Каримда Идрис алайҳиссалом ҳақларида бундан бошқа маълумот йўқ.
Бу маълумотни сиз қаердан олгансиз?

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
rinat80_09   01-28-2011, 12:10 AM
#3
Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!

Маълумотни аник бир манбадан олганим йук огизаки айтилиб юрган киссалардан эшитиб унга шубха билан караб? далилини билмокчи эдим Агар хакикат булса.
Муслим   11-21-2011, 07:22 PM
#4
Икки Саҳиҳда келганки, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Идрис алайҳиссалом билан Меърож кечасида тўртинчи осмонда учрашганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “У зот мени қутладилар ва яхшилик сўраб дуо қилдилар”. Кейин Аллоҳ айтди: “Биз уни олий маконга кўтардик”. Кейин биз Жаброил билан бешинчи осмонга чиқдик”…
Демак, олий макон, бу - тўртинчи осмон. Идрис алайҳиссалом осмонга тирик ҳолда кўтирилганмилар ёки йўқ? Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ айтганлар: “Идриснинг тирик ҳолда кўтарилганлари Расулуллоҳга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) уланадиган кучли йўл билан собит бўлмаган…”
Эътиқод қилиш вожиб бўлгани шуки, Аллоҳ таоло Идрис алайҳиссаломни олий маконга кўтарган ва у зот тўртинчи осмондадирлар. Бундан ортиғини, яъни у зот тирик ҳолда кўтарилганмилар, кейин вафот эттирилганмилар ёки вафот бўлмаганмилар, буларни Аллоҳ билади.

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.