Саломсиз савол бериш ёки гап бошлаш ҳақида - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Руҳий тарбия (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=19) +--- Forum: Одоб (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=43) +--- Thread: Саломсиз савол бериш ёки гап бошлаш ҳақида (/showthread.php?tid=409) |
Саломсиз савол бериш ёки гап бошлаш ҳақида - mutaallim - 02-27-2011 Assalamu alaykum wa rohmatullohi wa barokatuh! Rosululloh sollollohu alayhi va sallam gapni salom bilan boshlamagan odamga javob bermanglar deb buyurganlar bizni. Ibn Umar rodiyallohu anhumodan rivoyat qilinadi:" Rosululloh sollollohu alayhi va sallam shunday dedilar:" Salomni savol berishdan oldin berish lozim! Endi kimki salomlashishdan oldin savol bergan bo'lsa, unga javob qaytarmanglar!" Ibn an-Najjor, hasan hadis, Sohih al-Jame'ga qarang, 3699-raqamdagi hadis. Jobir rodiyallohu anhudan rivoyat qilinadi:" Rosululloh sollollohu alayhi va sallam aytdilarki:" Salom gap boshlashdan oldindir." Termizi-2699, Shayh Alboniy bu hadisni hasan darajasida deganlar. Yana bir hadisda Rosululloh sollollohu alayhi va sallam shunday deganlar:" Salom berishdan oldin gap boshlagan odamga javob qaytarmanglar" Tabaroniy, Abu Nu'aym, hadis hasan darajasida, Sahih al-Jome'ga qarang, 6122-raqam. Ba'zilar bugun salomni Rosululloh sollollohu alayhi va sallam o'rgatganlaridek bermaydigan bo'lib qolgan. Hossatan internet yozishmalarda va sms larda salomni mana bu ko'rinishda berishadi: A.a.w.w. yoki A.a.wr.wb. yoki Assalamu alaykum wr.wb. nima bu?! Qani sunnatga, salaflarimizga ergashish! Ahir bu bizga Alloh taolo tomonidan tushirilgan salom ediku (Tahiyyatan min indillah). Yuqoridagi salom berish ko'rinishlarini bari Rosululloh sollollohu alayhi va sallamni o'rgatgan salomlariga ziddir. Biz salomni musulmon odamga Assalamu alaykum deb beramiz, shunda u birodarimiz Niso surasidagi 86-oyatga muvofiq wa alaykumussalam wa rohmatulloh deb wa rohmatullohni ziyoda qilib berishligi o'ziga ajr hosil qilishligiga sabab bo'ladi. Endi biz Assalamu alaykum wa rohmatulloh desak, u birodarimiz wa alaykumussalam wa rohmatullohi wa barokatuhu deb wa barokatuhuni ziyoda qilishligi yana ajr ustiga ajr bo'ladi. Endi biz Assalamu alaykum wa rohmatullohi wa barokatuh desak, u birodarimiz wa alaykumussalam wa rohmatullohi wa barokatuhu wa mag'firotuh deb javob qaytarishligi yanada ajrini ziyoda bo'lishiga sabab bo'ladi. Shuni eslatib o'tish kerakki wa mag'firotuh qismi faqat alik olgangadir, salom beruvchini nihoya topadigan qismi va barokatuhu deb aytmog'ligidir. Men alik olganda va mag'firotuh deb ziyoda qilishlikni Shayh Alboniyni silsila huda va nur kassetalarida salom berganlarga shunday alik olganlarini bir necha bor eshitdim. Va Iskandariyalik salafiy tolibi ilmlardan bo'lgan shayh Tolaat Zahronni shu mavzuda gapirganlarini eshitdim. (Shayh Tolaat Zahronni netdagi sahifalari www.rahek.com arab tilini biladiganlar kirib, foyda olishi mumkin). RE: Саломсиз савол бериш ёки гап бошлаш ҳақида - Муслим - 03-02-2011 Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Жазакаллоҳу хойр! Мутааллим биродаримизнинг гўзал насиҳатларига кичкина бир қўшимча қилмоқчиман. Абдуллоҳ Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Саломни савол беришдан аввал берилади. Саломдан аввал савол берганга эса жавоб берма!» (Ибн Нажжор. Ҳасан ҳадис. Қаранг: «Саҳиҳ ал-жомиъ» № 3699, «ас-Силсила ас-Саҳиҳа» № 816). Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Салом сўздан аввалдир!» (Термизий 2699. Шайх Албоний ҳадисни ҳасан деган). Яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: «Гапни саломдан аввал бошлаганга жавоб берманглар!» (Табароний, Абу Нуаъйм. Ҳасан ҳадис. Қаранг: «Саҳиҳ ал-жомиъ» № 6122). Аммо имом Абу Хотим ушбу ҳадисни заиф деб ҳисоблаган. Имом Абу Зуръа эса ушбу ҳадиснинг асоси йўқ деган (Қаранг: «ал-Иълал» 2/294, 2/331). Шундай бўлсада сўз очиш ёки саволдан аввал салом бериш кераклиги ҳақидаги суннат саҳиҳ асосга эгадир ва юқоридаги ҳадислар бир-бирини қувватлайди. Шу сабабдан ҳам шайх Албоний ушбу ҳадисни ҳасан деб ҳисоблаган (Қаранг: «Силсила ас-саҳиҳа» № 816). Ушбу ривоятни баъзи саҳобаларнинг сўзлари ҳам қувватлайди. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан салом беришдан аввал киришга изн сўраган одам ҳақида сўрашганида, у зот жавоб бердилар: «Салом билан бошлашлик калити билан келмагунича киришга изн берилмайди» (Бухорий «ал-Адаб ал-муфрад» 1066. Исноди саҳиҳ). Худди шундай ҳадисни Жобир розияллоҳу анҳу ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилганлар (Қаранг: «ас-Силсила ас-Саҳиҳа» № 817). Шайх Муборакфурий дедилар: «Гапни аввал салом билан бошлаш суннатдир. Чунки салом билан бошлашлик, тинчлик ва яхшилик аломати ҳақидаги хабар, мурожаат қилинаётган кимсага нисбатан дўстона муносабат изҳор қилиш ва Аллоҳнинг зикри билан бошлашлик сабабидан бўладиган баракотдир. Ал-Қори дедилар: «Салом билан бошлашлик – бу бошқа сўзлар билан бошлашлик орқали қўлдан бой бериладиган саломлашишликдир. Бу худди масжидда ўтиришдан аввал берилиши керак бўлган саломлашишлик кабидир»» («Туҳфатул-аҳвазий» 7/479). Азиз биродарлар, салом Исломда буюк ўрин эгаллаган, буни унутмаслигимиз керак! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дарҳақиқат, албатта мағфиратга сабаб бўлувчи нарсалардан – саломни ёйиш ва яхши сўздир!» (Ҳараитий 23, Қадаъий 2/94. Ҳофиз Ироқий ҳадис иснодини ҳасан, шайх Албоний эса саҳиҳ деди. Қаранг: «ас-Силсила ас-Саҳиҳа» № 1035). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дарҳақиқат, ас-Салом – Аллоҳнинг ерда қолдирган исмларидан бир исмдир. Шундай экан, орангизда уни ёйинглар! Агар инсон одамларга салом берса ва улар унинг саломига алик олишса, унда уларга нисбатан устунлик бўлади. Чунки у уларга бу ҳақида эслатди. Агар улар (саломига) алик олишмаса, унга улардан яхшироқ ва муносиброқ бўлганлар алик олишади» (Табароний 10391, Баззор 1999. Ҳофиз Мунзирий ва шайх Албоний ҳадисни саҳиҳ деди). RE: Саломсиз савол бериш ёки гап бошлаш ҳақида - Муслим - 03-21-2011 Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Мавзуга оид бир маълумотга дуч келиб қолдим. Шайх Ибн Усаймин раҳимаҳуллоҳ айтган эканларки, агар одамлар бир мажлис ёки дарсда бўлсалар, саволни салом билан бошлашлик суннат бўлмайди. Саҳобалар Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан мажлис мобайнида бирор нарса ҳақида сўрамоқчи бўлишганида тўғридан тўғри сўрашган экан, яъни салом бермай. (Силсила лика бабул-мафтуҳ, 70 А, 18:21). Валлоҳу аълам. RE: Саломсиз савол бериш ёки гап бошлаш ҳақида - Abu Solih - 06-16-2012
Бисмиллаҳ, Алҳамдулиллаҳ вассолату вассаламу 'ала Росулиллаҳ, ва ба'д... (02-27-2011, 06:11 AM)mutaallim Wrote: Ibn Umar rodiyallohu anhumodan rivoyat qilinadi:" Rosululloh sollollohu alayhi va sallam shunday dedilar:" Salomni savol berishdan oldin berish lozim! Endi kimki salomlashishdan oldin savol bergan bo'lsa, unga javob qaytarmanglar!" Ibn an-Najjor, hasan hadis, Sohih al-Jame'ga qarang, 3699-raqamdagi hadis. Абдуллоҳ Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Саломни савол беришдан (бошқа ривоятда: Саломни гапиришдан) аввал берилади. Саломдан аввал савол берганга эса жавоб берма!»
من بدأ بالكلام قبل السلام ؛ فلا تجيبوه 1. Ибн Сунний "Амалул явми валлайла" (1/215/273) да ва 2. Аби Ну'айм "Ҳиля" (8/199) да Бақийя ибнул Валиддан, у киши айтди: Менга Абдулазиз ибн Аби Раввад ривоят қилди, у Нофе'дан, у Ибн Умардан. Абу Ну'айм айтдилар: "Абдулазизнинг ҳадиси ғариб ҳадисдир, уни фақат Бақийядан ёздик." Абу Ҳотим "Илал" (2/294)да айтади: "Бу ҳадис ботилдир, Ибн Абу Равваднинг ҳадисидан эмас". Абу Зуръа "Илал"да (2/331) айтдилар: "Бу ҳадиснинг асли йўқдир. Бақийя буни Абдулазиздан эшитмаган. У Ҳимс аҳлидандир, Ҳимс аҳли буни фарқига бормайдилар." Ибнул Мадиний "Таҳзиб"да (1/478) айтдилар: "(Бақийя) Шом аҳлидан ривоят қилса тўғридир, Ҳижоз аҳлидан ва Ироқ аҳлидан ривоят қилса жуда заифдир." Ибн Адий "Камил"да (2/276) айтдилар: "(Бақийянинг) баъзи ривоятлари сиқотларга хилоф келади. Шом аҳлидан ривоят қилса у тўғридир. Булардан бошқасидан ривоят қилса аралаштириб юборади." Бу ҳадис Абдулазиз ибн Абу Раввад ал-Маккийдан (Ҳижозийдан) ривоят қилди. Ибн Ражаб "Шарҳ 'илал Термизий"да (2/611) Бақийяни шундайлар қаторига қўшдилар: "Миср аҳлидан ёки вилоятдан ривоят қилса ҳадисни тўғир ёдлаб олади, улардан бошқасидан тўғри ёдлаб қолмайди." Имом Суютий "Жоме ас-Соғир"да (4844) заиф, деганлар. Мана шу санадни мутааххир (кейинги замондаги) ба'зи олимлар ҳасан санашди, улардан Ибнул Қойюм, Ибн Ҳажар ва Албоний "Силсила Соҳиҳа"да (816): "Энг камида ҳасандир", дедилар. Бу ҳадис Бақийядан бошқа санад билан ҳам Ибн Умардан ривоят қилинган. Аммо у ривоятларнинг ҳаммаси ўта заифдир. (02-27-2011, 06:11 AM)mutaallim Wrote: Yana bir hadisda Rosululloh sollollohu alayhi va sallam shunday deganlar:" Salom berishdan oldin gap boshlagan odamga javob qaytarmanglar" Tabaroniy, Abu Nu'aym, hadis hasan darajasida, Sahih al-Jome'ga qarang, 6122-raqam. 1. Ибн Адий "Камил"да (5/291) ривояти жуда заиф. Унинг санадида иккита каззоб бор, Суррий ибн Осим ва Ҳафс ибн Умар. 2. Табаронийнинг "Муъжамул Авсот" (1/136) ривоятида санадида каззоб бор. Абдуллоҳ ибн Суррий Антокий ва Ҳарун Абу Тоййиблар ўта заиф. 3. Ибн Қоттаннинг "ал-Ваҳм вал-ийҳам" (5/181) ривоятида Ҳафс ибн Умар ал-Айлий бор, Абу Ҳатим ар-Розий айтди: "У каззоб шайх бўлган." 4. Ҳайсамийнинг "Мажма' аз-Заваид" (8/35) ривоятида Ҳарун ибн Муҳаммад Абу Тоййиб бор, у каззоб. (02-27-2011, 06:11 AM)mutaallim Wrote: Jobir rodiyallohu anhudan rivoyat qilinadi:" Rosululloh sollollohu alayhi va sallam aytdilarki:" Salom gap boshlashdan oldindir." Termizi-2699, Shayh Alboniy bu hadisni hasan darajasida deganlar. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Салом сўздан аввалдир!» (Термизий 2699)
السلام قبل الكلام Жобирнинг ҳадиси матрукдир – қабул қилинмайди, мавзуъдир – тўқима ҳадисдир. Бу Ҳадисни Имом Термизий ривоят қилдилар ва "Матрук" (қабул қилинмайди, ташланади), дедилар. (Термизий 2623). Албоний "Зо'ифа"да ва "Зо'иф ал-Жоме" (3373-3374)да: "Мавзуъ", дедилар. Имом Бухорий ҳам бу ҳадисни матрук дедилар. (Термизий 2623) Ибн Ҳажар Асқалоний "ат-Талхис ал-Хобир"да (3/1029) айтди: "Санадда Ҳафс ибн Умар ал-Айлий бор, у матрукдир (ҳадиси қабул қилинмайди, ташланади)." (02-27-2011, 06:11 AM)mutaallim Wrote: Rosululloh sollollohu alayhi va sallam gapni salom bilan boshlamagan odamga javob bermanglar deb buyurganlar bizni.Гапни салом билан бошлаш суннат, аммо ким салом бермаса унга жавоб берилмайди, деган сўзга саҳиҳ ҳадис йўқдир. Аллоҳумма солли васаллим 'ала набиййина Муҳаммад. Алҳамдулиллаҳи роббил 'аламийн! RE: Саломсиз савол бериш ёки гап бошлаш ҳақида - rinat80_09 - 06-17-2012 Ассаламу алейкум! шунда кайси фикр тугри деб хисобланади? Саломдан аввал савол берса хам булаверади ми? юкоридаги келтирилган хадисларнинг купчилиги заиф булиб колди ку? ёки кучлирок кавлни оламиз ми? Барак Аллоху фикум! RE: Саломсиз савол бериш ёки гап бошлаш ҳақида - mutaallim - 06-18-2012 Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳ! Биз юқоридаги ҳадисларни шайх Албоний роҳимаҳуллоҳ саҳиҳ ва ҳасан деб айтганлари сабабли нақл қилгандик. Чунки баъзан ворид бўлган ҳадис йўлларини бирма-бир кўрилганда заиф бўлиши ва ривоят йўлларининг мажмуаси эса бир-бирини қўллаб-қувватлаб камида ҳасан лиғойриҳи даражасига чиқиб, ҳужжатликка яраши мумкин. Шу сабабли шайх Албоний роҳимаҳуллоҳ ушбу ҳадисларни ҳасан даражасида деб билган бўлишлари мумкин. Майли агар ушбу юқоридаги ҳадислар заиф бўлди ҳам дейлик. Бироқ ушбу бўлим очилгандан ҳозирги кунгача қандай аҳамият касб этган бўлса, бундан кейин ҳам ўз кучида қолади ва биз салафий ўлароқ гапни салом билан бошламаган одамни ушбу бўлимга мурожаат қилишига ишора қилишда давом этамиз. Мурожаат ва гапни салом билан бошлашлик
Кимда-ким пайғамбар суннатини мулоҳаза қилиб кўрса, унда саломлашиш мавзуси ва уни фош қилишликка тарғиб қилинганига алоҳида аҳамият қаратилганини кўради. Ана шулардан, ҳадис имомлари ушбу бобга аҳамият қаратиб, салом ҳақида ворид бўлган ҳадисларни баён қилиб беришлик учун бир қанча китоб ва боблар битиб кетишди. Салом борасида алоҳида китоб битганлардан имом Муслим ибн Ҳажжож ўз саҳиҳларида, имом Молик ибн Анас “Муватто”да ҳамда имом Бухорий ўз саҳиҳларида “Изн зўрашлик” китоби ва “Адабул Муфрод”да саломга боғлиқ кўплаб изланишларни ёдга оладилар. Шунингдек, имом Абу Довуд ўз сунанларида одоб китобида “Салом боблари” ва бошқа ҳадисга оид китоб соҳиблари ўз китобларининг турли бобларида саломга боғлиқ ҳадисларни битиб кетишган. Дарҳақиқат, доктор Абдулазиз Жасим “Салом ва унинг пайғамбар суннатидаги аҳамияти” номли изланишида салом ҳақида ворид бўлган саҳиҳ ва ҳасан ҳадисларни санаб чиқди ва уларнинг (адади) қирқта ҳадисгача етди. Ибнул Қоййимнинг “Задул Маъад” (дея номланган) ажойиб китобида салом ва унинг ҳукмларига боғлиқ ажойиб боблар мавжуд бўлиб, у киши ўқиган кишига малол келмайдиган гўзал услубда салом ҳақида ворид бўлган ҳадисларни тўла (бир жойга) тўплашликка яқин борди. Имом Нававий “Азкор” китобида шундай дейди: “Маълуминг бўлсинким, саломнинг асли Китоб, Суннат ва ижмоъ билан собит бўлгандир. Хос ва фаръий масалаларини эса санаб адоғига етиб бўлмайди. Мен унинг (саломнинг олий) мақсадларини енгил бобларда мухтасар эслаб ўтаман, иншаАллоҳ”. Сўнг ўша бобларни келтирадилар. Ушбу аслда ворид бўлган улкан ҳадислардан: 1- Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Иймон келтирмагунингизча жаннатга кирмайсизлар. Ўзаро муҳаббатлашмагунингизча иймон келтирмайсизлар. Сизларни бир нарсага йўллаб қўймайми?, агар уни бажарсангиз ўзаро муҳаббатлашасизлар. Орангизда саломни фош қилинглар”. (Муслим (194)). 2- Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломни яратганда: бориб, анавиларга -ўтирган ҳолдаги бир қанча фаришталарга- салом бер. Ва сенга нима деб алик олишларига қулоқ сол, деди. Албатта, у сени ва зурриётингнинг саломлашишидир. (Одам алайҳиссалом): Ассаламу алайкум, дедилар. Улар (фаришталар) эса: Ассаламу алайка ва роҳматуллоҳ, деб “Ва роҳматуллоҳ”ни зиёда қилдилар”. (Бухорий (6227), Муслим (7163)). 3- Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят, бир киши Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга шундай савол берди: “Қайси ислом яхши?”. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Таомлантиришнг ва ўзинг таниган ҳамда танимаганларга салом беришинг”, дедилар”. (Бухорий (6236). Муслим (160)). 4- Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳу шундай дедилар: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизни етти нарсага буюрдилар: касалани бориб кўриш, жанозага эргашиш, акса уриб “Алҳамдулиллаҳ” деган кишига “Ярҳамукаллоҳ” дейиш, заифга ёрдам бериш, мазлумга кўмак бериш, саломни фош қилиш ва қасам ичувчига (қасамини амалга ошиши) учун яхшилик билан ёрдам бермоқлик”. (Бухорий (6235), Муслим (5388)). Шуни оголантириб ўтаманки, ушбу баҳсда салом борасидаги бошқа ҳадислар ҳам келтирилади. Бироқ мурожаат қилишлик одобига боғлиқ турли далолатларни истинбот қилишлик учун (келтирилади). Юқоридаги ҳужжатларда бир қанча фойдалар бор. Шулардан: - Салом исломнинг гўзалликларидандир. Юзма-юз учрашганларнинг ҳар бири бошқасига офат ва ёмонликлардан саломат қолишлик, раҳмат ва барча яхшиликни жалб қилувчи барака тилаб дуо қилади. Анавиниси ҳам илтифот ва ўзаро тотувлик, муҳаббат ҳамда жонсараклик ва ўзаро узилиб кетишликни бартараф этадиган муносиб алик оладиган лафзлар билан жавоб қайтаради. - Мусулмон киши биродари билан юзма-юз учрашганда ва сўзлашганда салом билан бошламоқлиги. Ва у мусулмонлар учун дунё ва охиратдаги улуғ бир саломлашишликдир. Ҳамда “Хайрли тонг” ва “Хуш келибсиз” каби мусулмонлар ўртасида кенг тарқалган бошқа саломлашувлардан ҳақлироқдир, ҳали ажнабий тиллардаги саломлашишликларни қўйиб турайлик. .. Ҳа, агар салом билан бошласа ушбу лафз ва олқиш-(табрик) нутқларидан хоҳлаганини (салом) кетидан айтишлигида монелик йўқ. - Саломни фош қилишлик ва уни тарқатишлик жаннатга киришни вожиб қилувчилардандир. - Салом мусулмон кишининг камтарлиги, юмшоқлиги ва хулқи гўзал эканлиги аломатидир. Манба: http://www.alifta.net/Fatawa/fatawaDetails.aspx?BookID=2&View=Page&PageNo=2&PageID=12250 Савол: “Бирор киши сизга салом беришдан аввал гап бошласа, сизга унга жавоб қайтаришингиз вожиб бўладими ёки йўқми?”. Жавоб: “Унга жавоб қайтаришим сўнг эса суннат (амал) бўлмиш мусулмон киши биродарига салом билан (гап) бошламоқлигига йўллаб қўйишим вожиб бўлади. Сўнгра у билан истаганча гаплашаверади. Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммадга, аҳли оилалари ва саҳобаларига саловат-у саломлар йўлласин”. Илмий изланишлар ва фатво бериш доимий қўмитаси Фатво: 5611-7, 24/123 Раис: Абдулазиз Ибн Абдуллоҳ Ибн Боз Раис ноиби: Абдураззоқ Афифий Аъзолар: Абдуллоҳ Ибн Ғудаён Абдуллоҳ Ибн Қоъуд Манба: http://alifta.net/Fatawa/FatawaSubjects.aspx?View=Page&HajjEntryID=0&HajjEntryName=&NodeID=7729&PageID=9443&SectionID=3&SubjectPageTitlesID=30477&MarkIndex=0&0#%d8%aa%d9%83%d9%84%d9%85%d9%85%d8%b9%d9%83%d9%82%d8%a8%d9%84%d8%b3%d9%84%d8%a7%d9%85%d9%87%d8%b9%d9%84%d9%8a%d9%83%d9%81%d9%87%d9%84%d9%8a%d8%ac%d8%a8 |