Ўз жонига қасд қилиш ҳукми - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Ақида (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=44) +--- Forum: Турли ақидавий мавзулар (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=2) +--- Thread: Ўз жонига қасд қилиш ҳукми (/showthread.php?tid=4349) |
Ўз жонига қасд қилиш ҳукми - Lestexx56xrrep - 05-03-2017 Одам узини узи улдирса Дузахга тушади дейишади ростми шу ? Или амалига караб белгиланадими Кирадиган жойи??? RE: Ўз жонига қасд қилиш ҳукми - Муслим - 05-08-2017 Ўз жонига қасд қилиш ҳукми
Савол: Укам ўз жонига қасд қилиб вафот этди. Лекин у (ўлими олдидан) шундай деди: «Жаннат ёки Дўзах, Жаннат ёки Дўзах», кўп бора (шу сўзларни такрорлади). У Қиёмат кунига, Жаннат ва Дўзахга иймон келтирган эди. Бироқ унинг қисматини билмаяпман. Онаси жуда қаттиқ изтиробда. У Аллоҳнинг қазо ва қадарига сабр қиляпти. Бироқ у ранжиган ҳолда айтадики: «У ўз жонига қасд қилиб ўлди. Ўз жонига қасд қилган эса Дўзах киради». Изтиробининг сири мана шу. Савол: унинг номидан Ҳаж қилсам, ёки ибодатнинг қандайдир бир турини қилиб унга бахшида қилсам бўладими?
Жавоб: Ўз жонига қасд қилиш гуноҳи кабираларнинг энг каттасидан биридир. Аллоҳ жалла ва аъла айтадики: «Ҳамда ўзингизни ўлдирмангиз! Албатта Аллоҳ сизларга меҳрибон бўлган зотдир. Ким ҳаддан ошиб, зўравонлик билан шундай ишларни қилса, биз уни дўзахга киритажакмиз. Бу Аллоҳ учун осон бўлган ишдир» (Нисо: 29-30). Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Кимда-ким ўзини бирор нарса билан ўлдирса, Қиёмат куни ўша билан азобланади» (Муслим 110). Ўз жонига қасд қилиш энг қабиҳ гуноҳи кабилалардан биридир. Бироқ аҳли сунна вал жамоа наздида у кофир эмас. Агар у мусулмон бўлган, намоз ўқиган, Исломи билан танилган, Аллоҳ азза ва жаллага муваҳҳид бўлган, (Аллоҳ) субҳанаҳуга иймон келтирган ва у ҳақида хабар берилганидек бўлса (у кофир эмас). Бироқ у қаттиқ касал бўлгани, ёки қаттиқ жароҳатлангани ёки шунга ўхшаш сабаблар билан ўз жонига қасд қилган бўлса, ушбу ўз жонига қасд қилишлик мункар иш ва гуноҳи кабираларнинг каттасидандир. Агарда у бундан аввал мусулмон бўлган бўлса, у исломдан (бу иши сабабли) чиқмайди. Ўз жонига қасд қилган исломдан чиқмайди (яъни кофир ҳисобланмайди). Балки у бошқа барча гуноҳлар сингари Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг хоҳиши остида бўлади. Агар Аллоҳ хоҳласа уни кечиради ва исломи, тавҳиди, иймони сабабидан Жаннатга киритади. Агар Роббимиз хоҳласа уни ўлдирган жинояти миқдорича Дўзахда азоблайди, у ҳам бўлса қатл жиноятидир. Сўнг покланиш ва тозаланишдан кейин Аллоҳ уни Дўзахдан Жаннатга чиқаради. Онаси унинг ҳаққига кўп дуо қилмоғи, раҳм қилинишини кўп сўрамоғи, унинг номидан кўп садақа қилмоғи лозим. Шояд Аллоҳ унга лутфини ато этса, шояд Аллоҳ унга раҳм қилса, агарда у мусулмон бўлган бўлса. Аммо агарда у мусулмон бўлмаган бўлса: намоз ўқимаса, ёки динни масхара қилса, ёки қабрларга ибодат қилса, ўликларга (қалби) боғланган бўлса, ўликларга дуо қилса, уларга истиғоса қилса (ўтиниб ёлборса), бундай одам ҳаққига дуо қилинмайди, у зоҳиран мусулмон эмас. Унинг иши эса Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога (топширилади). Аллоҳдан саломатлик ва офият сўраймиз. Аллоҳ сизга барака ато этсин ва яхшилик билан мукофотласин. Quote: |