Lestexx56xrrep   05-03-2017, 06:56 PM
#1
Одам узини узи улдирса Дузахга тушади дейишади ростми шу ? Или амалига караб белгиланадими Кирадиган жойи???
Муслим   05-08-2017, 03:31 PM
#2
Ўз жонига қасд қилиш ҳукми

Савол: Укам ўз жонига қасд қилиб вафот этди. Лекин у (ўлими олдидан) шундай деди: «Жаннат ёки Дўзах, Жаннат ёки Дўзах», кўп бора (шу сўзларни такрорлади). У Қиёмат кунига, Жаннат ва Дўзахга иймон келтирган эди. Бироқ унинг қисматини билмаяпман. Онаси жуда қаттиқ изтиробда. У Аллоҳнинг қазо ва қадарига сабр қиляпти. Бироқ у ранжиган ҳолда айтадики: «У ўз жонига қасд қилиб ўлди. Ўз жонига қасд қилган эса Дўзах киради». Изтиробининг сири мана шу. Савол: унинг номидан Ҳаж қилсам, ёки ибодатнинг қандайдир бир турини қилиб унга бахшида қилсам бўладими?
Жавоб: Ўз жонига қасд қилиш гуноҳи кабираларнинг энг каттасидан биридир. Аллоҳ жалла ва аъла айтадики: «Ҳамда ўзингизни ўлдирмангиз! Албатта Аллоҳ сизларга меҳрибон бўлган зотдир. Ким ҳаддан ошиб, зўравонлик билан шундай ишларни қилса, биз уни дўзахга киритажакмиз. Бу Аллоҳ учун осон бўлган ишдир» (Нисо: 29-30). Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Кимда-ким ўзини бирор нарса билан ўлдирса, Қиёмат куни ўша билан азобланади» (Муслим 110).
Ўз жонига қасд қилиш энг қабиҳ гуноҳи кабилалардан биридир. Бироқ аҳли сунна вал жамоа наздида у кофир эмас. Агар у мусулмон бўлган, намоз ўқиган, Исломи билан танилган, Аллоҳ азза ва жаллага муваҳҳид бўлган, (Аллоҳ) субҳанаҳуга иймон келтирган ва у ҳақида хабар берилганидек бўлса (у кофир эмас). Бироқ у қаттиқ касал бўлгани, ёки қаттиқ жароҳатлангани ёки шунга ўхшаш сабаблар билан ўз жонига қасд қилган бўлса, ушбу ўз жонига қасд қилишлик мункар иш ва гуноҳи кабираларнинг каттасидандир. Агарда у бундан аввал мусулмон бўлган бўлса, у исломдан (бу иши сабабли) чиқмайди. Ўз жонига қасд қилган исломдан чиқмайди (яъни кофир ҳисобланмайди). Балки у бошқа барча гуноҳлар сингари Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг хоҳиши остида бўлади. Агар Аллоҳ хоҳласа уни кечиради ва исломи, тавҳиди, иймони сабабидан Жаннатга киритади. Агар Роббимиз хоҳласа уни ўлдирган жинояти миқдорича Дўзахда азоблайди, у ҳам бўлса қатл жиноятидир. Сўнг покланиш ва тозаланишдан кейин Аллоҳ уни Дўзахдан Жаннатга чиқаради.
Онаси унинг ҳаққига кўп дуо қилмоғи, раҳм қилинишини кўп сўрамоғи, унинг номидан кўп садақа қилмоғи лозим. Шояд Аллоҳ унга лутфини ато этса, шояд Аллоҳ унга раҳм қилса, агарда у мусулмон бўлган бўлса. Аммо агарда у мусулмон бўлмаган бўлса: намоз ўқимаса, ёки динни масхара қилса, ёки қабрларга ибодат қилса, ўликларга (қалби) боғланган бўлса, ўликларга дуо қилса, уларга истиғоса қилса (ўтиниб ёлборса), бундай одам ҳаққига дуо қилинмайди, у зоҳиран мусулмон эмас. Унинг иши эса Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога (топширилади).
Аллоҳдан саломатлик ва офият сўраймиз. Аллоҳ сизга барака ато этсин ва яхшилик билан мукофотласин.

Шайх Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз роҳимаҳуллоҳ
http://www.binbaz.org.sa/noor/3054
Quote:
حكم الانتحار وهل يحج ويدعى للمنتحر؟

توفي أخي منتحراً، لكنه ترك خطاباً يقول فيه: الجنة أم النار، الجنة أم النار، عدة مرات، فهو مؤمن بيوم القيامة، وبالجنة والنار لكنه لا يعرف مصيره، وقد تألمت والدته أشد الألم، فهي صابرة على قضاء الله وقدره، لكنها تتألم وتقول: إنه مات منتحراً والمنتحر في النار، وهذا سر عذابها، فالسؤال: هل يجوز لي أن أقوم بالحج عنه، أو أقوم بأي نوع من أنواع العبادات وأهبها له؟

الانتحار من أكبر الكبائر، وقد قال الله -جل وعلا-: وَلاَ تَقْتُلُواْ أَنفُسَكُمْ إِنَّ اللّهَ كَانَ بِكُمْ رَحِيمًا * وَمَن يَفْعَلْ ذَلِكَ عُدْوَانًا وَظُلْمًا فَسَوْفَ نُصْلِيهِ نَارًا وَكَانَ ذَلِكَ عَلَى اللّهِ يَسِيرًا[النساء: 29-30] وقال النبي -صلى الله عليه وسلم-: (من قتل نفسه بشيء عذب به يوم القيامة) فالانتحار من أقبح الكبائر، لكن عند أهل السنة والجماعة لا يكون كافراً، إذا كان مسلماً يصلي معروف بالإسلام موحداً لله -عز وجل- ومؤمناً به -سبحانه- وبما أخبر به، ولكنه انتحر لأسباب إما مرض شديد وإلا جراحات شديدة، وإلا أشبه ذلك من الأعذار، فهذا الانتحار منكر، وكبيرة من كبائر الذنوب، ولكنه لا يخرج به من الإسلام إذا كان مسلماً قبل ذلك، لا يخرج به الانتحار من الإسلام، بل يكون تحت مشيئة الله -سبحانه وتعالى- كسائر المعاصي، إن شاء الله عفا عنه وأدخله الجنة بإسلامه وتوحيده وإيمانه، وإن شاء ربنا عذبه في النار على قدر الجريمة التي مات عليها، وهي جريمة القتل. ثم بعد التطهير والتمحيص يخرجه الله من النار إلى الجنة، فينبغي لوالدته أن تدعو له كثيراً، وأن تترحم عليه كثيراً، وأن تتصدق عنه كثيراً، لعل الله يلطف به، ولعل الله يرحمه إذا كان مسلماً. أما إذا كان ليس بمسلم: لا يصلي، أو يستهزئ بالدين، أو يعبد القبور، ويتعلق بالأموات، ويدعو الأموات، ويستغيث بهم، هذا لا يدعى له، وليس بمسلم في الظاهر، فأمره إلى الله -سبحانه وتعالى-. نسأل الله السلامة والعافية. بارك الله فيكم وجزاكم الله خيراً

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.