Тавҳид форуми
Тўйдан аввал никоҳсиз учрашув - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10)
+--- Forum: Оила (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=23)
+--- Thread: Тўйдан аввал никоҳсиз учрашув (/showthread.php?tid=935)



Тўйдан аввал никоҳсиз учрашув - Admin - 11-14-2011

«Саҳифамизга келган савол» Wrote:Дийнимизда туйдан олдин учрашиш мукинми?яни бе никох.хозирги ёшларни юриши тугрими? Бунга дийнимизда кандай хукмлар бор!



RE: Тўйдан аввал никоҳсиз учрашув - Муслим - 12-29-2011

Қаллиғим билан учрашсам бўладими?

Ливиялик Муҳаммад Усмон: Ҳурматли шайх, ўртамизда ҳали никоҳ ўқитилмаган бўлса ҳам, менга унаштирилган қиз билан кўришиб, гаплашсам бўладими?
Жавоб: Унаштирилган қиз ҳануз бегона ҳисобланади. У билан, никоҳ ўқилмагунича, унаштирилмаган бошқа қизлар ўртасида фарқ йўқ. Шунга кўра шариат рухсат берган миқдорча йигитнинг унаштирилган қизи билан кўришиши ёки гаплашиши мумкин. Шариат рухсат берган муддат эса, эркак бирон қиз ёки жувонга совчи қўйишни кўнглига туккан бўлса, ўша қиз (ёки жувон)нинг юзи, кафтлари, оёқлари ва бошига, эҳтиёждан ортиқча бирон сўз айтмай, қараши мумкин. Кўриш пайтида қизнинг биронта маҳрами ҳузурида зарурий нарсаларни гаплашиши мумкин. Масалан: Турмуш қурар эканмиз бирон шартингиз борми? Ундай ёки бундай шартларингиз борми?, деб сўраши мумкин.
Энди телефон орқали гаплашишга келсак, айрим одамлар борки, телефонда бир ёки икки соат гаплашадилар. Бундай қилиш ҳаромдир. Айрим унаштирилган йигит ёки қиз: Мен қарши тарафнинг ҳолатини, у эса менинг ҳолатимни ўрганиши учун гаплашаяпман!,– деб баҳона қиладилар. Бундай одамга: Модомики сиз совчи қўйибсиз, совчи қўйишдан илгари қизнинг ким эканини ўргангач қўйдингиз! У ҳам сизнинг ким эканингизни билгач рози бўлди. Энди, ҳадеб телефонда гаплашишга ўрин қолмади,– дейилади. Кўпинча, унаштирилган қиз билан бўлган телефон суҳбатлари жинсий шаҳват ва жинсий шаҳват билан лаззатланиш билан ўтади. Яъни, йигит унаштирилган қизга гапириш билан шаҳвоний лаззат олади. Ҳолбуки, қиз гаплашиши ёки лаззат олиши учун йигитга ҳануз ҳалол бўлмагандир.

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн
Манбаъ: «Йўлдаги ёғду» радио дастури фатволари.



RE: Тўйдан аввал никоҳсиз учрашув - abu Huzayfa - 12-01-2012

Шайх Муҳаммад Носириддин Албоний раҳимаҳуллоҳ
Келин билан никоҳдан аввал алоқа боғлаш



Шайх Албоний: Ҳа
Сўровчи: Ассаламу алайкум!
Шайх: Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳ!
Сўровчи: Шайх Албоний бормилар?
Шайх: Ҳа, менман.
Сўровчи: Яхши. Баъзи саволлар беришга изн берсангиз.
Шайх: Сўра.
Сўровчи: Қаллиғим билан телефонда гаплашсам жоизми?
Шайх: Никоҳ ўқитилганми?
Сўровчи: Йўқ ҳали.
Шайх: Жоиз эмас.
Сўровчи: Жоиз эмас?
Шайх: Жоиз эмас.
Сўровчи: Ҳатто унга насиҳат қилиш учун қўнғироқ қилсам ҳамми?
Шайх: Жоиз эмас.
Сўровчи: Яхши. (Ундай бўлса) уни зиёрат қилишим ва маҳрамлари ҳузурида муомала қилишим жоизми?
Шайх: Маҳрами ҳузурида, агар сенинг олдинга кўчага чиққани каби ҳижобда чиқса, унда жоиз. Акс ҳолда жоиз эмас.
Сўровчи: Юзини кўрсатса бўладими?
Шайх: (Кўрсатиши) мумкин, агар фақат юзи бўлса (мумкин).
Сўровчи: Фақат юзини?
Шайх: У безанган ёки калта ва ҳоказо кийим киймаган бўлиши керак.
Сўровчи: Яхши. У билан ўтириш ҳақида, у билан нима ҳақида гаплашсам бўлади?
Шайх: У билан фақат бегона билан нимани гаплашсанг, шундан бошқасини гаплашма.
Сўровчи: Яхши. Агарда у менинг суратимни сўраса берсам бўладими ёки йўқми?
Шайх: Агарда сен ундан суратини сўрасанг.
Сўровчи: Нима дейсиз?
Шайх: Агарда сен ундан суратини сўрасанг.
Сўровчи: Ҳа.
Шайх: Жоизми?
Сўровчи: Йўқ.
Шайх: Менинг жавобим ҳам йўқ.
Сўровчи: Жавобингиз “йўқ”ми?
Шайх: Йўқ, албатта йўқ.
Сўровчи: Нега?
Шайх: Нега?! Чунки, нима учун сен ундан суратини сўрай олмайсан.
Сўровчи: Яхши.
Шайх: Чундингми?
Сўровчи: Ҳа, ҳа.
Шайх: Агар тушунган бўлсанг, унга амал қил.
Сўровчи: Эй шайх, баъзида унга қўнғироқ қилиш керак бўлиб қолади, бу жоизми?
Шайх: Бунда зарурат бор деб билмайман. Сен унга уйланмоқчимисан?
Сўровчи: Масалан, уни зиёрат қилиш имконияти ёки фалон вақтда (учрашиш)ни билиш учун қўнғироқ қилсам бўладими?
Шайх: Нега у билан учрашмоқчисан? У билан бошқа аёлнинг ўртасида қандай фарқ бор?
Сўровчи: Сиз зиёрат қилиш жоиз эмас демоқчимисиз?
Шайх: Эй биродарим, мен айтмоқчиманки, у билан бошқа аёлнинг ўртасида қандай фарқ бор? Нега уни зиёрат қилмоқчисан? Агар қўлини сўрамоқчи бўлсанг валийсидан қўлини сўра.
Сўровчи: Агар валийси ҳозир бўлсачи?
Шайх: Агар қўлини сўрамоқчи бўлсанг валийсидан қўлини сўра. Агар уларнинг розилиги бўлса, унда уни кўриш ва у сени кўриши учун, унинг олдига валийси ҳозирлигида боришинг мумкин. Уни зиёрат қилишга келсак, йўқ (мумкин эмас).
Сўровчи: Яъни унаштирилгандан кейин ҳам зиёрат қилиш мумкинмасми?
Шайх: Унаштирилгандан кейин?
Сўровчи: Ҳа.
Шайх: У сен учун бегона одамлигича қолади, эй биродарим, ҳатто унга уйланмагунингча.
Сўровчи: Раҳмат, жазакаллоҳу хойрон шайх.
Шайх: Ва ийяк.
Сўровчи: Ассаламу алайкум!
Шайх: Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳ!

Манба: «Силсилатул ҳуда ва нур», № 269.