Соқол ўстиришлик учун муолажа қўллаш ҳукми
[audio]http://binothaimeen.net/upload/ftawamp3/od_041_07.mp3[/audio]
Савол: Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Шайх: Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Савол: Аллоҳнинг номи билан (бошлайман). Расулуллоҳга саловат ва саломлар бўлсин! Шайх, охирги вақтларда (тана) аъзоларига оид фитналар бўй кўтарди. Мисол учун айтадики: Соқол бундай бўлиб қолди, яъни, муолажа билан тўлиқ бўлиб (ўсиб) борар экан (махсус) ёғлар билан. Ана шу жоизми ёки йўқми?
Жавоб: Айтяптики: Баъзи вақтларда соқол икки чаккада турлича ўсади. Гоҳида икки чаккада соқол бўлади. Икки (чакка) соқолининг жамланиш ўрни бўлмиш даханда соқол бўлмайди.
Айтамизки: Агар ўсиб чиқишидан умид бўлса (ўстиришга) ҳаракат қилинмайди. Ҳаракат қилинмайди агар ўзи ўсиб чиқса, ҳаракат қилинмайди. Чунки бу айб эмас. Зотан, соқоллари энди ўсиб чиқаётган кўплаб ёшларда соқолнинг бари баб-баробар ўсмайди. (Бундай одам) кутади.
Аммо айб бўладиган бўлса, ўзи ўсиб чиқмаслигини билсак ва умид узсак, бас, (соқолнинг) қолгани чиқиши учун муолажа қилишида ҳараж-(танглик) йўқ. Айниқса ҳунук бўладиган бўлса. Агар ҳунук бўлмаса, бирор нарса билан муолажа қилмаслиги афзалдир. Чунки мен бу (иш) Расулуллоҳ алайҳиссалоту вассалам лаънатлаган соч улаш жинсидан бўлишидан қўрқаман. (У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам): Соч уловчи ва соч улашни талаб қилган аёлларни (лаънатлаганлар). Ҳа (шундай).