Ўнг қўлни чап қўлнинг устига қўйиш ва шунга буюриш
Ўнг қўлини чап қўлининг устига қўярдилар.[132] Ва айтар эдиларки: “Ҳамма пайғамбарлар бизга ифторлик билан шошилишга, саҳарликни кечиктиришга ва намозда ўнг (қўлни) чап қўлга қўйишни буюрарди”.[133]
Намоз ўқиб турган кишининг олдидан ўтиб кетаётганларида унинг чап қўли ўнг қўли устида эди. Шунда Чап қўлини олиб, ўнг қўлини чап қўлига қўйдилар.[134]
Қўлни кўкракка қўйиш
Ўнг қўлларини чап кафтларининг орқа томонига ва билак бўғинига ва билакларига қўярдилар.[135]
“Саҳобаларини ҳам шунга буюрдилар”.[136] “Баъзан ўнг қўллари билан чап қўлларини ушлаб олардилар”.[137]
“Қўлларини кўкракка қўярдилар”.[138]
“Қўлларни белга қўйишдан қайтардилар”[139] , ва бу ул зот қилишдан қайтарган салиб (крест)дир. [140]
__________________________
132. Муслим, Абу Довуд. “Ирво” (352).
133. Ибн Ҳиббон ва Зиё саҳиҳ санад билан.
134. Аҳмад ва Абу Довуд саҳиҳ санад билан.
135. Абу Довуд,Насоий,Ибн Ҳузайма (2/54/1) саҳиҳ санад билан. Ибн Ҳиббон ҳам бу ҳадисни саҳиҳ деди (485).
136. Молик, Бухорий, Абу Авона.
137. Насоий ва Дорақутний саҳиҳ санад билан. Бу ҳадисда суннат бўйича ўнг қўли билан чап қўлини ушлаб олиш, ёки олдинги ҳадисдагидек ўнг қўлни чап қўлга қўйишга кўрсатма бор. Абу Ҳанифанинг кейинги (мутааххирин) эргашувчиларидан баъзилари айтганларидек (қ. “Ҳашия Ибн Обидин алад-Дар” 1/454) бу икки ҳолатнинг ўртасидаги ҳолат эса (бош бармоқ ва жимжилоқ билан чап қўлни ушлаб олиш ва қолган уч бармоқни чап қўлга қўйиш) нотўғри ва бидъатдир. Ва бу сўз мутааххиринларнинг сўзи деб ўз-ўзини алдаш керак эмас.
138. Абу Довуд ва Ибн Ҳузайма “Саҳиҳ”ида (2/54/1), Аҳмад ва Абуш-Шайх “Тарих асбахан”да (125-с.), Термизий ҳасан санад билан. Унинг маъноси Бухорийда ва “Муъта”да келган. Танбеҳ: қўлларни кўкракка қўйиш суннатда собит бўлган, унга қарши бўлган нарса ёки саҳиҳ эмас, ё унинг асоси йўқ. Бу фикрда Исҳоқ бин Роҳавайҳ бўлган: Ал-Марвазий “Масаил”да (225-с) айтди: “Исҳоқ биз билан витр ўқирди. У қўлларини қунут дуоси учун кўтарди, кунут дуосини у рукуъдан олдин қиларди, ва қўлларини кўкракка ёки кўкракнинг остига қўярди”. Шунга ўхшашни Қози Иёз Ал-Моликий “Ал-аълам” –“Мустаҳаббат ассала” (15-с. 3нчи нашр)да ривоят қилди: “Қўлларини – ўнгини чап устига бўйин олдига (яъни кўкракнинг тепа қисмига) қўярди”. Шунга ўхшашни Абдуллоҳ ибн Аҳмад “Масоил”да келтиради (62-с.): “Отам намоз ўқиганида ўнг қўлини чап қўлинингустига киндикдан баландроқ қўярдилар”. Қ. “Ирвоул-Ғолил” (353).
139. Бухорий, Муслим, “Ирво”да чиқарилган (374).
140. Абу Довуд, Насоий, “Ирво”да чиқарилган (374).
Manba: Муҳаммад Носириддин АЛБОНИЙ
« Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намозларини, худди сен кўриб турганингдек, такбирдан саломгача бўлган сифатлари» китобларидан