Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳ!
Шайх Солиҳ ибн Фавзон ҳафизаҳуллоҳ
Электрон ускуналар орқали Қуръон қироат қилиш таҳоратга эҳтиёж сезадими?
Савол: Электрон ускуналар орқали Қуръон қироат қилиш таҳоратга эҳтиёж сезадими?
Жавоб: Йўқ. Электрон ускуна мусҳаф эмас. У мусҳаф эмас. У мусҳаф ҳукмини олмайди.
Манба: http://www.albaidha.net/vb/showthread.php?p=171777
Абдурроҳман ибн Носир ал-Баррок ҳафизаҳуллоҳ
Таҳоратсиз электрон жиҳоздан Қуръон ўқишликнинг ҳукми
Савол: Таҳоратсиз электрон жиҳоздан Қуръон ўқишликнинг ҳукми?
Жавоб: Барча мақтовлар Аллоҳга хосдир. Маълумки, ёддан Қуръон тиловат қилиш учун кичик таҳоратсизликдан покланиш шарт қилинмайди. Балки катта (таҳоратсизликдан покланиш шарт қилинади). Бироқ ёддан бўлсада Қуръон ўқишлик учун таҳорат афзалдир. Чунки у Аллоҳнинг Каломи. У фақат таҳорат билан ўқилишлиги, уни мукаммал улуғлашликдандир.
Уни мусҳафдан ўқишликка келсак, бас, мусҳафни ушлаш учун таҳорат мутлақ шарт қилинади. Машҳур ҳадисда ворид бўлганига кўра: “Қуръонни фақат пок одам ушлайди”. Ҳамда саҳоба ва тобеинлардан ворид бўлган асарларга биноан. Илм аҳлининг жумҳури ушбу қавлдадир. Таҳоратсиз кишига мусҳафни ушлашлик ҳаром бўлади. Тиловат ёки бошқаси учун бўлиши баробардир. Шунга кўра Қуръон ёзилган жиҳозлардан иборат электрон ускуна в шунга ўхшашлар мусҳаф ҳукмида эмаслиги зоҳир бўляпти. Чунки Қуръон ҳарфларининг ушбу жиҳозларда мавжуд экани мусҳафда мавжуд эканидан фарқлидир. У ўзининг ўқиладиган сифатида мавжуд бўлмайди. Балки талаб қилинган вақтда ўзининг суратидаги ҳарфлардан ташкил топган тебраниш сифатида мавжуд бўлади. Натижада экранда намоён бўлади ва бошқасига кўчиб ўтиш билан йўқ бўлади. Шунга кўра, Қуръон ёзилган электрон ускуна ва кассетани ушлашлик ва ундан қироат қилишлик жоиз бўлади. Гарчи таҳоратсиз бўлсада. Валлоҳу Аълам.
Манба: http://albarrak.islamlight.net/index.php...w&id=40704