Абдуллоҳ, Абдурроҳман каби исмларни кичрайтириб (ёки қисқартириб) айтишликни ҳукми
Савол: «Кўпинча, оми-ю, саводхон кишилардан Абду...лик исмларни кичрайтиришганини ёки аввалги исмига зид келадиган (тарзда) ўзгартириб (айтишларини) эшитамиз. Бунда бирор ёмонлик борми? Шунга ўхшаш: Абдуллоҳни - «Убейд», «Абуд» ва айнни касрали, бани сукунли қилиб, «Ибдий-(Эбдий)» қилиб, Абдурроҳманни - (лафзини) камайтириб ва (ҳа ҳарфини) ташдидли қилиб «Даҳҳейм», Абдулазизда эса - «Азийз», «Азуз» ва «Азей» ва шунга ўхшаш (бошқалари). Муҳаммадни эса - «Муҳаймийд», «Ҳамдан», «Хамдий» ва шунга ўхшаш (бошқача номлашади)».
Жавоб (Аллома Абдулазиз ибн Боз роҳимаҳуллоҳ): «Абду...лик ва ундан бошқа исмларни кичрайтиришда ёмонлик йўқ. Ҳамда аҳли илмнинг бирортаси бундан қайтарганини билмайман. (Қайтанги бу усул) кўпгина ҳадислар ва асарларда бордир. «Унайс», «Хумайд», «Убайд» ва шунга ўхшаш (бошқалари).
Аммо, уни ёқтирмайдиган кишига қўллашга келсак, зоҳирроғи-(тўғрироғи) у ҳаромдир. Чунки у, агар шундан бошқа (ном) билан танилманган бўлмаса, Аллоҳнинг мукаррам Китобида наҳий қилган мазаҳ ва лақаблар жинсидан бўлади. Ҳадис имомлари (ровийлардан бўлган) кишиларни, Аъмаш, Аърож ва булардан бошқача номлаганидек, (исмларни қисқартиришда) ёмонлик йўқ».
Шайх Абдулазиз ибн Боз роҳимаҳуллоҳ
Манба: Шайх Муҳаммад Мусаннид тўплаган «Фатавий ал-Исламия» нашри, 4-жуз, 403-бет. «Мажмуъ ал-фатово» 18-мужаллад.
Линк:
حكم تصغير بعض الأسماء كعبد الله وعبد الرحمن |
http://www.binbaz.org.sa/mat/3833