Pages (2):    1 2
Abu Odil   03-11-2012, 02:24 AM
#11
Яманлик олим ва муҳаддис шайх Муқбил Саудия Арабистони ва унинг ҳукумати ҳақида

Яманлик олим ва муҳаддис шайх Муқбил Саудия Арабистони ва унинг ҳукумати ҳақида
Савол:
Шайх , баъзилар айтяптики сиз ал-Мақдисийнинг (Саудия) давлат(и)ни кофирликда айблаб ёзган китобига муқаддима ёзибсиз ва ўша муқаддимада сиз ҳам худди шу нарса (Саудияни кофир) деб айтибсиз. Шу ҳақиқатми?
Жавоб:
Бу ёлғон! Қачонки мен Мадинада бўлганимда, ҳамда Мадина ва Риёз қамоқхоналарида бўлиб, у ердан чиққанимда ҳам Саудия ҳукуматига такфир (кофирликда айблаш) қилмаганман. Қандай қилиб мен уларга такфир (кофирликда айблаш) қиламан?! Ахир Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларки: “Ким ўзини биродарига: “Эй кофир!” деса, у сўз улардан бирига қайтади” (Бухорий 6104, Муслим 60). Ҳа. Бизга уни (Саудия ҳукуматини) кофирликда айблаш мумкин эмас ва бу МУСУЛМОНЛАР давлатидир.
This post was last modified: 03-11-2012, 10:42 AM by Abu Odil.
Abu Odil   05-02-2012, 08:52 AM
#12
بسم الله الرحمن الرحيم
لا اله الّا الله шаҳодати ҳақида
Бугунги кунимизда кўпгина Исломий сайт ходимлари, араб тилидаги китоб ва мақолаларни ўзбекчага таржима қилишаётган, ҳамда мақола ёзаётган ёки даъват қилувчи биродарларимиз لا اله الّا اللهни таржима қилишяпганда бу гувоҳликни "Аллоҳдан ўзга худо йўқ", ёки "Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ" деб таржима қилишяпти. Албатта бу жуда қўпол хатодир. Биринчидан, Аллоҳнинг «Худо» деган исми йўқ(бу яна бир алоҳида масала). Иккинчидан, ўзбек тилидаги худо ва илоҳ икки ҳил тушунилади. «Худо» дейилганда яратувчи, ризқ берувчи каби Аллоҳнинг рубубият сифатлари тушунилади. Аммо арабий « إِلَهٌ» ( илоҳ) сўзи яратувчи деб таржима қилинмайди балки «ибодат қилинадиган», «сиғиниладиган обьект» деб таржима қилинади. لا اله الّا اللهнинг саҳиҳ таржимаси бўлса мана бундайдир:" Аллоҳдан ўзга хақ илоҳ йўқдир", яъни ,Аллоҳдан ўзга ибодатга лойиқ ҳақ Зот йўқдир.
Бунга далил:
1)Арабча сўз бўлган «إِلَهٌ» асл ўзаги « أَ لَ هَ» дан олинган. «أَ لَ هَ» ўзагининг асл маъноси – муҳаббат ва улуғлашлик билан ибодат қилмоқликдир. Шундай қилиб, ўзбек тилида айтиладиган «Худо» сўзи билан арабчада келган «إِلَهٌ» сўзининг орасида кaттaгина фарқ борлигига ўзингиз гувоҳ бўлиб турибсиз. Яъни ,«Худо» дейилганда фақат яратувчи назарда тутилса, «إِلَهٌ» дейилганда ибодат қилинадиган обьект тушунилади.
2) «إِلَهٌ» сўзи араб тилида «فِعا لٌ» вазнидадир, яъни «مَفْعُو لٌ» маъносида.
Шайхул Ислом роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: "Илоҳ - у сиғиниладиган Зотдир. Сиғиниладиган Зот эса ибодат қилинмоқликка лойиқдир". ("Мажъмуъ ал-Фатава" (10/249)).
Луғатда эса: "Киши қуллик бажо қилганда сиғинди деб айтилади. Феълдаги ҳамза, лом ва ҳа (алиҳа феъли) бир асл бўлиб, у қуллик бажо қилишдир". ("Муъжам мақойис ал-Луғо" (1/127), Абдуссалом Ҳарун таҳқиқи остида).

3) لا اله الّا الله шаҳодати араб тилида бешта сўздан ташкил топган, таржима қилинганда бўлса олтитата сўз бўлади.
Биринчи бу “Ла” сўзидир, бу сўз араб тилида “Ла нафия лиджинс” деб номланади.
Араб тилида “Ла нафия лиджинс” нинг “Исм” ва “Хабар”и бор. Мана шунинг учун ҳам шаходатдаги “Ла” нинг исми бу “илоҳ”“ибодат қилиниладиган” ёки “сиғиниладиган” сўзидир.
Шаҳодатдаги учинчи сўз бу(“Ла”нинг) “Хабар”идир. Бу “Хабар”даги “Хаққун” сўзидир.
Тўртинчи сўз “илла”-ўзга маносида
Бешинчи сўз -“Аллoҳ” сўзидир.
Келинглар учинчи сўзга қайтайлик. Нима учун биз бу сўзни арабча гувоҳлик لا اله الّا الله да айтмаймиз ??? Чунки Ла илaҳа иллаллоҳ араб калимасидир, араб тилида бўлса (“Ла”нинг)“Хабар”(и)ни айтмасликка ва беркитишга рухсат бор. Бу хақда асли араб бўлган олим наҳушунос Ибни Молик айтганларидек:



وَشَاعَ فِي ذَا الْبَابِ إِسْقَاطُ الخَبَر
إِذَا الْمُرَادُ مَعْ سُقُوطِهِ ظَهَــر

Яъни:
«Албатта хабарни беркитишга рухсат бор бобда[1] маълум бўлгандек
Агарда беркитилган(хабар назарда тутиляпти)нарсадан сўнг маъъно очиқ бўлса гар!»

Араблар учун маъно очиқ- ойдин эди бунга Қуръон ва Суннатда далил келган.
Қуръондаги далилга келсак, Аллоҳ бизларга росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи вассаллам: «Ла илаҳа иллаллоҳ деб гувоҳлик берсангизлар нажот топасизлар "деганларида мушриклар мана бундай дейишган: “Наҳотки у шунча илоҳларни бир Илоҳ қилган бўлса?! Хақиқатда бу жуда қизиқ нарса!” (Сод сураси 5-оят) билдирди».
Шунингдек имом Ибни Хузайма мана бу маънодаги ҳадисни хабарини берадилар, Абу Суфён Рум подшоҳи билан учрашганда, подшоҳ ундан Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи вассалам хақларида, сўраб туриб ,шундай савол беради: «У сизларга нима қилишни буюради?». Абу Суфён шундай деб жавоб беради: «Якка Аллоҳнинг ўзигагина ибодат қилишни, Унга хеч кимни шерик қилмасликни ва оталарингиз гапираётган нарсани қолдиринглар…».
Юқорида айтиб ўтилганлардан маълум бўладики, араблар учун “Ла илаҳа иллаллоҳ” маъноси равшан ва тушунарлик эди, мана шу сабаб ҳам Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи вассаллам араб тили қоидаси бўйича хабардаги «хаққун» сўзини айтиб ўтмадилар.
Ўзбек тилига келсак у ерда имом Ибни Молик айтиб ўтган қоида “Ла-нафия лиджинс” (Ла инкор этувчи тури) йўқ, бу қоиданинг нозик жойлари билан боғлиқ нарсаларни гапирмаса ҳам бўлади, яъни «Агарда беркитилган(хабар назарда тутиляпти)нарсадан сўнг маъно очиқ бўлса гар!» Агарда ушбу қоида ўзбек тилида бўлганда ҳам, имом Моликни гапларидан бизга маълум бўлгани шуки, хабарни беркитгандан кейин маъно очиқ ва тушунарлик бўлса, унда хабарни олиб ташлаш мумкин. Бу сўзлардан шундай нарса келиб чиқади, агарда хабарни беркитгандан кейин маъно очиқ ойдин тушунарлик бўлмаса унда бу хабарни беркитиш алсо мумкин эмас. Хўш, энди لا اله الّا اللهни “Худодан бошқа Худо йўқ” ёки “Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ” деб таржима қилинса ўзбекзабон бўлган халқлар бу ерда Аллоҳдан ўзга ибодатга хақ Зот йўқ ва Ундан бошқа ибодат қилинадиган жамики нарсаларнинг ҳаммаси ботил деб тушуна олар эканмилар? Юқоридаги “Худодан бошқа худо йўқ” таржимадан ўзбекзабон халқлар узоғи тушунишадигани борлиқда Аллоҳдан бошқа яратувчи, ризқ берувчи Аллоҳдан бошқа бошқарувчи йўқ , яъни тавҳиднинг биринчи қисми бўлган рубубиятнигина тушунишади. Бундай тушунча бўлса адашган фирқалар ашарий-мотрудийлар , мутазилалар ва уларга ўхшайдиганлар тушунчасидир.
Шунинг учун ўзбек тилига لا اله الّا اللهни таржима қилинганда “хабар”ни олиб ташлаш асло мумкин эмас.
4)Шайх Фавзон ҳафизаҳуллоҳ لا اله الّا اللهни “Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ” деб тафсир қилаётганлар хақида шундай деб айтадилар:
«Кимда-ким لا اله الّا اللهни “Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ” деб тушунилади деб айтса, биз айтамизки, албатта бу катта адашишдир. Чунки бу билан киши жамики ибодат қилиняпган нарсани “Аллоҳ” сўзи остида жамлаяпган бўлиб чиқади. Бу эса ҳулулия (пантеизм) ақидасидир. Мана шунинг учун ҳам لا اله الّا اللهни тушунтиряпганда Аллоҳдан ўзга ибодатга хақ Зот йўқ деб тушунтириш зарур яъни “хақ” калимасини зоҳир қилиш керак. Чунки ибодат қилинадиган илоҳ икки ҳил бўлади. Бу ибодатга лойиқ бўлмаган холда унга ибодат қилиниладиган, иккинчиси эса ибодатга лойиқ бўлганлиги учун ибодат қилинади. Ибодатларнинг ҳаммасига эса фақат Аллоҳ хақлидир, ибодат қилинилишига хақли бўлмагани бу Аллоҳдан ўзга ибодат қилинадиган ботил нарсалардир. «Бунга сабаб, Аллоҳнинг Ўзигина ҳақ экани ва Уни қўйиб (мушриклар) дуо-илтижо қилаётган (бутлар) эса ботилнинг ўзи экани ҳамда шак-шубҳасиз, Аллоҳнинг Ўзигина энг Юксак ва Буюк Зот эканлигидир» (Ҳаж: 62). Мана шу “Ла илаҳа иллаллоҳнинг” маъносидир “Иънаятул-мустафид” 62-бет»
Юқорида ёзилганлардан келиб чиқиб, Аллоҳга даьват йўлида сайт юргизяпган ёки арабий китобларни таржима қилиш билан даъват қиляпган биродарларни لا اله الّا الله калимасини таржима қилишяпганда бунга яхшилаб эътибор беришларига чақираман. لا اله الّا اللهни" Аллоҳдан ўзга хақ ибодатга лойиқ Зот йўқ "деб таржима қилиниши керак ва бунга далилни юқорида келтириб ўтдик.

Ушбу ишдан нимаики яхшилик топсaнгиз, бу Аллоҳдан, нимаики хато бўлса бу мендан ва шайтондан. Таржимани охирига етказишга ёрдам берган Аллоҳга жамики ҳамдлар бўлсин.
Баъзи ўзгартиришлар билан русчадан Абу Одил таржимаси.
[/size]
-----------------------------------------------------------------------
[1]Яни «لا نا فية للجنس» «ла жинсни инкор этувчи» бўлимидаги
Ahluttavhid.95   10-18-2012, 03:57 AM
#13
masha alloh , sizlar ahli ilmsizlar ,ilmli odam har bir gapiga hujjat keltira oladi dep bilardik lekin bu yerdegi ilmlilar unday e'masga uhshayaptiku , ,, ilmlik bulselar hujjatilardi keltirilar abu muhammad maqdisiyga qarshi bitamta hujjatilar bormi , u kishini bitamta hato fatvosini keltirip allohdan taqvo qilgan holda tushinip kurilar ,,,,
Abu Odil   10-21-2012, 07:52 PM
#14
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва баркатуҳ Ҳурматлик Аҳлуттавҳид.95 нима учундир базида сизнинг услубингиз билан форумда постини ёзаётган биродарлар сўзларни саломсиз бошлашади, бунинг сабаби нима ? Ёки улар бу сайтдаги мусулмонларга салом бермаса ҳам бўлади деб билишадими, ёки улар гапни салом билан бошлашликдан бехавар? Нима бўлганда ҳам мана бу масала сизга эслатма бўлади деб ўйлайман.
Сиз ёзган постда бази нарсарни даво қилибсиз шуларни шулардан:
1- sizlar ahli ilmsizlar,
юқоридаги гапингиз билан сайтда фаоллият олиб бораётган биродарларни қасд қилган бўлсангиз, мен шу сайт азоларидан бири сифатида ўзим учун айтаманки: “Мен мутаалимман алҳамдулиллаҳ ва ўзимда бўлмаган сифатни ўзимда бордек кўрсатишимдан Аллоҳ асрасин”. Юқоридаги гапингизни қандай тушунайлик бу гапингиз киноями ёки тасдиқ? Биз олим бўлмаган холда бизни олим дейишлари бу тасдиқ эмас, балки, мен бу киноянинг айнан ўзидир дейман, бунга гапизнинг давоми далолат қиляпти. Киноялик гаплардан кўра аниқ далил асосидаги гап бўлса яхши бўлар эди, шунда ким далилга эргашёткани-ю, ким бўлса хавосига эргашгаётгани очиқ бўларди Аллоҳнинг изни билан. Айтинг (эй Муҳаммад): «Агар ростгўй бўлсангиз, ҳужжат келтиринг(бақара 111) Яна бир муҳим нарса ҳали ҳеч ким бу сайтда “фақат биз илимлик, биз аҳли илиммиз мана бизларда фатво берадиган” деб даво қилгани йўқ. Алҳамдулиллаҳ бу сайтда жавоб бераётган биродарлар ўзини кимлигини билишади ва уламолардан нақл қилишлик билан чегараланишади. Бунга уларнинг ишлари далолат қилади.

2-ilmli odam har bir gapiga hujjat keltira oladi dep bilardik lekin bu yerdegi ilmlilar unday e'masga uhshayaptiku , ,,

Сиз бу гапиз билан мақолада исми зикр қилинган шайхларни қасд қилаётган бўлсангиз унда сизга яна бир марта мақолани диққат билан ўқиб чиқишингизни ва ундаги шайхларнинг гапларига(холис бўлган холда) этибор беришингизни тафсия қиламан Аллоҳ азза ва жалла бизларни холис бўлишимизани насиб этсин!
Мисол тарзида шайхларнинг бази сўзларини келтириб ўтаман
Ал-Мақдисий Саудия Арабистонини куфр давлати деб атаган «Кавашифул-жалия фи такфир ад-давла ас-суъудия» китобини ёзганида, шайх Абдулазиз ар-Ройс ибн ар-Ройс унга «Табдид кавашиф ал-анид» номли раддия ёзган. Унинг раддиясига тақриз ёзган шайх Солиҳ Фавзон китобининг бошида айтади: «Бу шайх Абдулазиз ибн ар-Ройс ар-Ройснинг раддиясини мен ажойиб, Аллоҳнинг раҳмати билан ушбу манфурни (ал-Мақдисийни) оғзини ёпувчи ва унинг макрларини рад қилувчи деб топдим».
Кейин давомида келган мана бу сўзлар
Шунингдек, шайх Абдуллоҳ ал-Убайлан худди шу раддия тақризига ёзади: «Мен муҳтарам биродаримиз - шайх Абдулазиз ибн ар-Ройс ар-Ройснинг «Табдид кавашиф ал-анид фи такфириҳи ли давла ат-тавҳид» номли китобини ўқиб чиқдим. Дарҳақиқат у, ўша ўзини илмга нисбат берувчининг (ал-Мақдисий) барча шубҳаларини изоҳлаб берган. Ўзининг Саудия Арабистони ҳимоясида, шаръий далилларни келтиришда ва ҳаворижона ғояларни парчалашда ростгўй бўлган!»
Eнди сизнинг мана бу:“илмли одам ҳар бир гапига ҳужжат келтира олади деп билардик лекин бу ердеги илмлилар ундай эъмасга уҳшаяптику” гапингиздан шайхлар далилсиз гапиришган деган даво келиб чиқяпти сиз шуни қасд қилиб ёзган бўлсангиз сизга савол: шарий далилларни келтириш, раддия бериш, шубҳаларни изоҳ қилиш нима асосида бўлади? Аҳир бу нарслар соғлом илм ва тушунча асосидаги далил билан айтилмайдими? Аллоҳ бизларни Ўзидан қорқувчи,мухлис ва содиқ бандаларидан қилсин.

3- ilmlik bulselar hujjatilardi keltirilar abu muhammad maqdisiyga qarshi bitamta hujjatilar bormi , u kishini bitamta hato fatvosini keltirip allohdan taqvo qilgan holda tushinip kurilar ,,,,

Ростини айтсам мана бу сўзисдан “у кишини битамта ҳато фатвосини келтирип аллоҳдан тақво қилган ҳолда тушинип курилар” нимани қасд қилганингзни тўлиқ тушуна олмадим. Яни “у кишини битамта ҳато фатвосини келтирип” хато аҳли илмларда бўлади, сабаби улар илм асосида гапиришади, яни ижтиход қилиб хато қилишлиги мумкин. Абу Муҳаммад Мақдисийда бўлса очиқ залолатдир, сабаби аҳли илмлар у кишини ўжар жоҳил дейишяпти, жоҳиллик асосида хато эмас залолат келиб чиқади. Мана шу гапингиздаги “у кишини битамта ҳато фатвосини келтирип аллоҳдан тақво қилган ҳолда тушинип курилар” кимнидур амалини ёки гапини биз Қурьон Суннат салафи солиҳлар тушунчаси асосида тушунамиз Алҳамдулиллаҳ. Энди Қуръон ва Суннатни салафи солиҳларнинг тушунчасида қандай бўлганлигини одамларнинг ичидан олимларданда кўпроқ ким билиши мумкин? Албатта олим инсонлар бундай масалаларда кўпроқ билишларига шубҳа йўқ. Энди шахсан мен Абу Муҳаммад Мақдисийнинг хатоларидан огоҳ бўлишим учун унинг гапирган гапи ва хаққи бўлмаган холда берган фатволарининг, ёки ёзган китобларидаги залолатларини очиб беришлари учун умматнинг кўзга кўринган олим бандаларига кўрсатиб, сўраб билиб олишим мумкин инша Аллоҳ.
“илмлик булселар ҳужжатиларди келтирилар абу муҳаммад мақдисийга қарши битамта ҳужжатилар борми” афсуски бор.
Мана бу боғламада рус тилида Абу Муҳаммад Мақдийсийнинг залолати баён қилинган
Мана бу боғламада хоссатан Абу Муҳаммад Мақдисийнинг “Миллати Иброҳим” китобининг адашувларига раддия берилган
Мақолалар рус тилида. Бу мақолалар ўзбек тилига таржима қилинса ва одамлар ўзлиги, у одамнинг адашуви хақида ўқиб билиб олишса яхши бўлар эди, лекин бу ва бунга ўхшаган мақолаларни таржимасидан ҳам жуда-муҳим бўлган масала бор, у ҳам болса ўзимизани ва бошқаларни Ла илаҳа илллоҳда тарбия қилишликдур, ушбу шаходатни ўрганиб, у гувоҳлик биздан талаб қилган нарсаларни тасдиқ этиб, ўша гувоҳлик асосида ҳаётимизани қуришимиз ва одамларни шу шаходат асосида тарбия қилшимиз энг муҳим масала. Бунга сабаб ҳамма пайғамбарларнинг аввалги бўлган давати бу ла илаҳа иллаллоҳ бўлганлигидур
Далил:оят «Аниқки, биз ҳар бир умматга: «Аллоҳга ибодат қилинглар ва тоғут (шайтон)дан йироқ бўлинглар», (деган ваҳий билан) бир пайғамбар юборганмиз» (Наҳл: 36).
Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи вассалам сийратларини ўрганган инсонлар учун Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи вассалламни нимага даъват қилганлари малум ва машхурдир Аллоҳнинг изни билан. Аввалом бор тавҳид шу сабаб бу сайтда аввалом бор энг катта этибор тавҳид масаласига берилади.
Тавҳидга этибор бериш кераклиги ва Суннатга эргашишга даъват билан кўзга кўринган ўтган аср олимларидан бири Шайх Албоний роҳимаҳуллоҳ Уммат мана шу хорликдан нима қилиб чиқиши хақида сўралганида мана бу ерда ёзилган жавобни айтганлар http://tavhid.com/kitoblar/manhaj/ummatning-voqeligi Хозирда мен кўрган аксар “илмнинг давогарлари” уммат нинг ахволини ислоҳ қилишни гапиришадию лекин бу ишни нимдан бошлаш керак деганда Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи вассалам йўлларига хилоф иш қилишаётганликларига гувоҳ бўлдим.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак мен аввалам бор ўзимга ва мусулмон биродарларга насиҳатим шуки бизлар Аллоҳнинг динини тавҳидни ўрганишлик билан ўзимизада бунёд қилайлик, диннинг асоси тавҳид, шундай экан биз аввалом бор биздан талаб қилинган нарсаларнинг энг аввали Ла илаҳа иллаллоҳни ўрганиб иймон келтиришда, Аллоҳ фарз қилиб талаб қилгандек адо этишимизани Аллоҳ насиб этсин




SALIHAN   11-04-2012, 10:39 PM
#15
Ассаламу алайкум! Abu Odil. Сиз кўрсатган боғламалада сиз айтган мавзу йўқ экан. "Запрошенной темы не существует." демоқда. Сиз айтган мавзуни яна қаердан топса бўлади? Яъни, "Абу Муҳаммад Мақдисийнинг “Миллати Иброҳим” китобининг адашувларига раддия" ларни.

Аллоҳ таъоло айтади: "Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмас экан, бас, улар кофирлардир." (Моида, 44)
Abu Odil   11-05-2012, 02:37 PM
#16
Ва алайкум ассалам ва роҳматулоҳ! SALIHAN айтганингиздек боғлама ишламаяпган экан. Шу учун мана бу боғламага ўтинг. Сал пастроғида "Скачать книгу в формате PDF" деган боғлама турибди мен айтган китобни шу йердан топсангиз бўлади
Abu Odil   09-06-2013, 11:19 AM
#17
بسم الرحمان الرحيم
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга салоту-салом айтиш шариатдан экани ҳақида

Аллоҳ таоло шариат қилган Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг умматлари устидаги ҳақларидандир, у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламга салоту-саломлар айтишлик.
Аллоҳ таоло айтади: “Албатта Аллоҳ ҳам, Унинг фаришталари ҳам пайғамбарга салом ва салавот айтурлар. Эй мўминлар, сизлар ҳам у зотга саловот ва саломлар айтинглар!”(Аҳзаб:56).

Дарҳақиқат Аллоҳ таоло салот айтишининг маъноси ворид бўлган ва у фаришталарни олдида у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламга олқиш айтишлигидир. Фаришталарнинг солат айтишлари бу дуодир. Одамларнинг солат айтишлари бу мағфират(кечирим сўраб дуо қилиш хоҳ ўзи учун, хоҳ бошқаси учун) сўрашликдир. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бу оятда бандаси ва набийи соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Малаилаъло”даги манзилларини хабарини берди ва у яқин бўлган фаришталари олдида у киши соллаллоҳу алайҳи васалламга олқиш айтишлигидир. Фаришталар ҳам у киши соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтишади. Сўнг Аллоҳ таоло қуйи қатлам аҳлини ҳам у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламсалоту васалом айтишликка буюрди. Бунинг сабаби юқори ва қуйи қатламдаги оламларнинг олқишларини жамлаш учундир.

Оятдаги: “وَ سَلِّمُوا تَسْلِيمًا”“(у кишига) саломлар айтинглар”нинг маноси яъни у кишига исломий салом бериш билан йўналинглар. Агарда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтсангиз, у ҳолда саловат ва салом айтишликни орасини жамланглар. Биттасини этишлик билан уни қисқартирманглар. Бирон киши фақатгина: “соллаллоҳу алайҳи” ёки фақатгина “алайҳиссалом”ни ўзинигина айтмасин. ДарҳақиқатАллоҳ таоло у иккисини бир қилиб айтишликка буюрди.
Ибнул Қоййим роҳимаҳуллоҳ ўзларининг “Жилаул афҳам” китобларида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтишликдан ҳосил бўладиган самараларини зикр қилиб, унда 40 фойда келтириб ўтдилар.

Улардан баъзиларини зикр қилиб ўтамиз:
1. Аллоҳ таолонинг буйруғига бўйсуниш.
2. Бир марта саловат айтганга Аллоҳ таоло ўнг марта саловат айтиши.
3. Гуноҳларнинг кечирилишига сабаб бўлиши.
Ва яна бошқа фойдалар.
Пайғамбаримиз Муҳаммадга Қиёматгача салоту саломлар бўлсин.
Ушбу мавзу Шайx Фавзон ҳафизаҳуллоҳнинг ”Ақида Aт-Тавҳид" китобидан олинди.

This post was last modified: 09-06-2013, 07:55 PM by Abu Odil.
Pages (2):    1 2
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.