Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Қулоқ ва кўзларга дори томизиш
Савол: Рўзадорнинг қулоқ ва кўзларига дори томчилатишининг ҳукми нима?
Жавоб: Кўз ва қулоқ ошқозонга олиб борадиган аслий йўллардан эмасдир. Яъни, қулоқ ва кўз ейиш, ичиш ва озиқланиш йўли эмасдир. Шунинг учун ҳам, эҳтиёж туғилиб қолганида кўз ва қулоқларга дори томчилатишнинг зарари йўқдир. Гарчи таъмини томоғида ҳис этсада, кўзни хина ва малҳамлар қўйиш билан даволашнинг зарари йўқдир. Бироқ, ўта қаттиқ эҳтиёж бўлмаган пайтда бундай даволаниш макруҳдир. Сабаби, хина, дори ва томчиларнинг асари одатда ҳалқумгача етиб келиши ва сўлакка аралашиб қолиши мумкин. Шунинг учун ҳам зарурат туғилганидагина бундай даволаниш мумкин. Зеро Сунан китобларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Исмид номли хинани ухлаш олдидан қўйишга буюрганлари ва:
«Рўзадор одам ундан сақлансин!» деганлари вориддир (Абу Довуд 2029). Бу ҳадис заифдир ва ҳатто айрим саҳобалар ёки улардан кейингиларнинг сўзларидан бўлиши ҳам мумкин.