Pages (10):    1 2 3 4 5 6 10   
mutaallim   05-17-2013, 08:10 AM
#31
18-боб:
Аллоҳ таолонинг ушбу: “(Эй Муҳаммад), аниқки, сиз ўзингиз суйган кишиларни ҳидоят қила олмассиз...” (Қасос/56), қовли ҳақидаги боб


Саҳиҳ (ҳадис)да Ибн Мусайяб (роҳимаҳуллоҳ)дан, у киши оталари (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилади: “Абу Толибга ўлим ҳозир бўлгач Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам келдилар. Унинг ҳузурида Абдуллоҳ ибн абу Умайя ва Абу Жаҳл бор эди. Шунда у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) унга (Абу Толибга): “Эй амаки! Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ деб айтингки, ушбу калимани Аллоҳнинг ҳузурида сизнинг фойдангизга ҳужжат қилай”,-дедилар”. Шунда анави иккиси унга: “Абдулмутталибнинг миллатидан бош тортасанми?”,-дедилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам (калима келтиришни) қайтардилар. У иккиси ҳам (ўз сўзларини) қайтардилар. Айтган охирги сўзи Абдулмутталиб миллатида экани бўлди. Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ деб айтишдан бош тортди. Шунда пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Модомики қайтарилмас эканман, сизнинг ҳаққингизга истиғфор айтаман”,-дедилар. Шунда Аллоҳ азза ва жалла ушбу (оят)ни нозил қилди: “На пайғамбар ва на бу мўминлар — агар мушриклар қариндошлари бўлса ҳам — уларнинг дўзах эгалари эканликлари аниқ маълум бўлганидан кейин, у мушриклар учун мағфират сўрашлари жоиз эмасдир”. (Тавба/113). Аллоҳ таоло Абу Толиб ҳақида (ушбу оятни) нозил қилди: “(Эй Муҳаммад), аниқки, сиз ўзингиз суйган кишиларни ҳидоят қила олмассиз, лекин Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишиларни ҳидоят қилур”. (Қасос/56)”. (Бухорий (3/273), Муслим (1/54)).
Мусанниф раҳимаҳуллоҳнинг ушбу бобни ёзишдан мақсадлари: пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақларида ғулувга кетганлар ҳамда авлиё ва солиҳларга топиниб, Аллоҳни қўйиб уларга дуо қилиб, ўтиниб мадад сўрайдиган мушрикларга қарши раддиядир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам амакилари Абу Толиб учун бирор нарсага эга бўлмас ва унинг ҳаққига истиғфор айтишдан қайтарилган эканлар, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бошқасининг ҳаққида (бундай бўлмаслиги) авлороқдир. Бу эса Аллоҳни қўйиб у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламга дуо қилинмаслиги ва Аллоҳгина қодир бўладиган ишлардан бирортаси ҳам у кишидан талаб қилинмаслигига далолат қилади. Чунки у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) амакилари Абу Толибга фойда бўлиши учун қанчалик ҳарис бўлмасинлар бунга эга бўлмадилар.
Аллоҳ таоло ушбу қавли билан у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни койиди: “(Эй Муҳаммад), аниқки, сиз ўзингиз суйган кишиларни ҳидоят қила олмассиз”. (Қасос: 56). Ва ушбу қавли: “На пайғамбар ва на бу мўминлар...у мушриклар учун мағфират сўрашлари жоиз эмасдир”. (Тавба: 113). Халқларнинг афзали бўла туриб пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақларида шундай бўлар экан, бу Аллоҳни қўйиб у кишига дуо қилинмаслиги ва Аллоҳгина қодир бўладиган ишлардан бирортаси у кишидан талаб қилинмаслигига далолат қилади. Авлиё, солиҳлар ва сағана соҳиблари ҳар қанча салоҳиятга етмасинлар, ҳар қанча диндаги ўринлари юқори бўлмасин, у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан ўзгалар(да бундай бўлмаслиги) лойиқроқдир. Ҳаётлик чоғларида дунё ишларидан қодир бўлган нарсаларигина улардан талаб қилинади. Аммо ҳидоят қилиш ва касалга шифо бериш, ёмғир ёғдириш, ризқ етказиш ва фарзанд ато этишдан иборат Аллоҳгина қодир бўладиган ҳожатларни ўташ ишларига келсак, ушбуларнинг бари Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодангина талаб қилинади, Ундан ўзгасидан эмас. На пайғамбар, на валий ва на ҳар қандай махлуқдан. Кимки уни Аллоҳдан ўзгасидан талаб қилса, бас, у миллатдан чиқарувчи катта ширкни қилган мушрикдир.
Ана шу мусанниф раҳимаҳуллоҳнинг ушбу бобни ёзишдан мақсадлари эди.
“Саҳиҳ (ҳадис)да”, дедилар. Яъни, саҳиҳайн бўлмиш Бухорий ва Муслимнинг саҳиҳларида.
“Ибн Мусайяб (роҳимаҳуллоҳ)дан”. У киши - Саъид ибн Мусайяб ибн Ҳазн ибн Абу Ваҳб ал-Махзумий. Кибор тобеъинлардан бири. У киши илмда улкан манзилатга эга ва тобеъинларнинг катта уламоларидан. Ҳамда ўз замоналарида фатво уларда тўхтайдиган етти фақиҳнинг бири.
Оталари Мусайяб ибн Ҳазн саҳобий, боболари Ҳазн ҳам саҳобий (розияллоҳу анҳумо). У киши тобеъинларнинг киборларидан. Ота ва боболари эса саҳобийлардир.
“Абу Толибга ўлим ҳозир бўлгач”. Яъни, вафоти яқинлашганда. Бундан мурод унга ўлим тушиши эмас. Чунки ўлим тўшагида ётган кишига ўлим тушиб, руҳ ҳалқумга етганда, ҳадисда келганидек ундан тавба қабул қилинмайди: “Модомки жон ҳалқумга келмаган экан, Аллоҳ банданинг тавбасини қабул қилади”. (Термизий (3537), Ибн Можжа (4253)). Бундан мурод -валлоҳу аълам- ўлим ҳозир бўлиб, жони ғарғарага етишдан ва тавба қабул қилинмайдиган вақт келишдан олдин ўлим аломатлари зоҳир бўлган вақтда. Ўлим ҳозир бўлди дея йўйиш ҳам мумкин. Яъни, жон чиқиши. Шунда бу Абу Толибга хос бўлади. Ундан бошқасига келсак, агар шу чегарага етса, батаҳқиқ, ундан тавба қабул қилинмайди. Аллоҳ билувчироқ.
Абу Толиб, у Абдулмутталибнинг ўғли, Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг амакилари. Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг боболари Абдулмутталиб ўлимидан кейин у кишини ўз қарамоғига олди. Абу Толиб пайғамбарликдан олдин ва кейин ҳам, пайғамбарликнинг саккизинчи йилигача Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг атрофларида қолиб, у кишини мудофа ва ҳимоя қилиб, асло ажралмади. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни қавмларининг азиятидан ҳимоя қилиб, мушрикларнинг тазйиқларига сабр қилди ва у киши билан кўп нарса-(имконият)ни сарф қилди. Шояд Аллоҳ уни дўзахдан қутқарса дея пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг ҳидоятига ҳарис эдилар. Ана шулардан бири, ўлими ҳозир бўлганда унинг ҳузурига бордилар. Бу у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Аллоҳ йўлига даъват қилишга ошиқманд эканларидандир, хоссатан қариндошларига нисбатан. Бу ўринда у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Аллоҳ йўлига даъват қилишга ошиқманд эканлари ва бунда сабр қилишлари (зикр қилинди).
“Унинг ҳузурида Абдуллоҳ ибн абу Умайя ва Абу Жаҳл бор эди”. Абдуллоҳ ибн абу Умайяга келсак, дарҳақиқат, Аллоҳ унга исломни марҳамат қилиб берди ва у мусулмон бўлди. Абу Жаҳл Амр ибн Ҳишом эса -Аллоҳ уни расво қилсин- бу исломнинг ашаддий душмани ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга азият берганларнинг энг каттаси. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни: “Ушбу умматнинг Фиръавни” деб атадилар. Бадр куни қатл қилинди. Мушрикларни Бадрга бошлаб келган, уларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга қарши қайраган ҳам у эди. Бадр ғазотида Қурайш баҳодирлари билан кофир ҳолатида қатл этилди, Аллоҳ сақласин.
“Шунда у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) унга (Абу Толибга): “Эй амаки!...”,-дедилар”. Бу ўринда кўнгилни юмшатишлик (қўлланди).
“Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ деб айтингки...”. Яъни, қалбингизда ушбу калимани эътиқод қилган ҳолда уни нутқ қилинг.
“Ушбу калимани Аллоҳнинг ҳузурида сизнинг фойдангизга ҳужжат қилай”. Яъни, дўзахдан нажот топишингиз учун қиёмат куни Аллоҳ ҳузурида у билан сизнинг фойдангизга гувоҳлик бераман. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни рағбатлантириш учун унга ушбу фойдани баён қилдилар.
Бу ерда (шу нарса зикр қилиняптики), Аллоҳнинг йўлига даъват қилувчи одамларни яхшиликка рағбатлантириб, ижобат қилсалар гўзал оқибат бўлишини айтиб, тарғибни баён қилади. Ҳамда ижобат қилмасалар хавфли оқибатлардан ҳазир бўлишларига чақиради. Демак, даъватчи хушхабар беради ва огоҳлантиради.
Бироқ ёмон суҳбатдошлар -Аллоҳ сақласин- ушбу кишининг бахтсиз бўлишига сабабчи бўлишди. “Шунда анави иккиси унга...-дедилар”. Абу Жаҳл ва Абдуллоҳ ибн Умайя Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга қарши чиққан ҳолатда Абу Толибга шундай дейишди: “Абдулмутталибнинг миллатидан бош тортасанми?”. Яъни, отангнинг миллатини ташлайсанми? Бу жоҳилият орияти ва қизиққонлигини қўзғашдандир. Ва у қораланган таассублик. Ушбу лаънати ҳужжатни келтирдилар. У ҳам бўлса: “Албатта бизлар ота-боболаримизни бир миллат – дин устида топганмиз”. (Зухруф: 22). Пайғамбарлар мушрикларнинг олдига келганда шуни ҳужжат қиладилар: биз ота-боболаримизни ушбу (йўл) устида топдик. Ота-боболаримиз динини ташлаб, сизларга эргашишга қодир эмасмиз. Фиръавннинг ҳузурига Мусо ва Ҳорун алайҳимассалом келишганда шундай деганди: “У ҳолда аввалги авлодларнинг ҳоли недир?”. (Тоҳа: 51). Уларга қарши аввалги авлодларнинг йўли бўлмиш куфр ва ширкни ҳужжат қилиб келтирди. Бу мушриклар наздида доимий айланадиган ҳужжатдир. Одамлар ва ота-боболарнинг йўлини ҳужжат қилишлик. Ушбу ҳужжат кўплаб одамлар билан иймон ўртасини ажратиб қўйди, Аллоҳ сақласин. Аллоҳ ҳидоят қилганлар бундан мустасно.
“Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам (калима келтиришни) қайтардилар”. Бу ўринда даъватчи ноумид бўлмаслигига (ишора қилиняпти). Яъни, ундан “Ла илаҳа иллаллоҳ” дейишини талаб қилдилар.
“У иккиси ҳам (ўз сўзларини) қайтардилар”. Ушбу икки кимса ҳам унга ўзларининг қабиҳ сўзларини қайтардилар: “Абдулмутталибнинг миллатидан бош тортасанми?”.
Ана шу дамда уни жоҳилият қизиққонлиги эгаллаб, шундай деди: “У Абдулмутталиб миллатида”.
“У”, учинчи шахс олмоши. Ровий ушбу лафзни ёмон кўриш бобидан уни ўзгартириб: “Мен”деб айтмаганлиги эҳтимолдан йироқ эмас.
Баъзи ривоятларда: “Мен Абдулмутталибнинг миллатидаман” дея ворид бўлган.
“Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ деб айтишдан бош тортди”. Ва ширкда вафот этди, Аллоҳ сақласин.
Шу вақт пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам амакиларига раҳм-шафқатли эканликлари ва унинг ширкда вафот этганини кўрганликлари ҳамда ҳаётларида у томондан ёрдам ва қўллаб-қувватлов бўлгани сабабли шундай дедилар: “Модомики қайтарилмас эканман, сизнинг ҳаққингизга истиғфор айтаман”. Буларнинг бари у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг меҳрибонликлари, яхшиликни муносиб тақдирлашликлари ва мукофотлашларидандир.
Шунда Аллоҳ азза ва жалла ушбу (оят)ни нозил қилди: “На пайғамбар ва на бу мўминлар — агар мушриклар қариндошлари бўлса ҳам — уларнинг дўзах эгалари эканликлари аниқ маълум бўлганидан кейин, у мушриклар учун мағфират сўрашлари жоиз эмасдир”. (Тавба/113). Аллоҳ таоло у киши ва мўминларни бундан қайтарди. Чунки мусулмонлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни амакилари учун истиғфор айтаётганларини кўришгач: ундай бўлса маййитларимиз учун истиғфор айтамиз, дедилар. Шунда Аллоҳ таоло юқоридаги оятни нозил қилди.
Мушрик ширк асосида вафот этса, унга истиғфор айтиб, раҳмат тилашлик жоиз эмас. Шунингдек, ҳаётлик чоғида ҳам. Мушрикка тириклик ҳолатида истиғфор айтиб, раҳмат тиланмайди. Балки унинг ҳаққига ҳидоят сўраб: Аллоҳим, уни ҳидоят қилгин, дейилади. Истиғфор айтиш ва раҳмат тилашга келсак, батаҳқиқ, у мушриклар учун жоиз эмас. На тирик ва на ўлик ҳолатларида. Чунки, модомики ширкда эканлар уларни яхши кўриб, дўст тутишлик жоиз эмас. Иброҳим алайҳиссалом оталари ҳаққига истиғфор айтдилар. Чунки у киши унинг ҳаққига истиғфор айтишга ваъда бергандилар. “Энди қачонки унга отаси Аллоҳнинг душмани эканлиги аниқ маълум бўлгач, ундан бутунлай тонди”. (Тавба: 114).
Аллоҳ таоло Абу Толиб ҳақида (ушбу оятни) нозил қилди: “(Эй Муҳаммад), аниқки, сиз ўзингиз суйган кишиларни ҳидоят қила олмассиз, лекин Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишиларни ҳидоят қилур”. (Қасос/56)”.  
“(Эй Муҳаммад), аниқки, сиз...ҳидоят қила олмассиз”. (Қасос: 56). Ҳидоятга эга эмассиз. “Ўзингиз суйган кишиларни”. (Қасос: 56). Қариндошлар ва амакингизни. Бу ердаги муҳаббатдан мурод: табиий муҳаббатдир, диний муҳаббат эмас. Мушрикка диний муҳаббат қўйиш жоиз эмас. Гарчи одамларнинг энг яқини бўлсада. “Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирадиган қавмнинг Аллоҳ ва Унинг пайғамбари чизган чизиқдан чиққан кимсалар билан — гарчи улар ўзларининг оталари, ёки ўғиллари, ёки оға-инилари, ёки қариндош-уруғлари бўлсалар-да, дўстлашаётганларини топмассиз”. (Мужодала: 22). Диний муҳаббат жоиз эмас. Табиий муҳаббатга келсак, бу диний ишлар остига дохил бўлмайди. “Лекин Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишиларни ҳидоят қилур. У ҳидоят топгувчи зотларни яхшироқ билгувчидир”. (Қасос: 56). У субҳанаҳу ва таоло пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бирор киши учун ҳидоятга эгалик қилишларини инкор этди. Аллоҳ таоло айтганидек: “Уларни ҳидоят қилиш Сизнинг зиммангизда эмас (эй Муҳаммад). Балки Аллоҳ ўзи истаган кишиларни ҳидоят қилади”. (Бақара: 272). Субҳанаҳу шундай деди: “Гарчи сиз (барча одамларнинг иймон келтиришларини) жуда истасангиз-да, одамларнинг кўплари мўмин бўлмайдилар”. (Юсуф: 103).
Агар айтсангизки: ахир Аллоҳ жалла ва аъла бошқа оятда шундай демаганми: “Албатта сиз (ўзингизга тушган ваҳий ёрдамида) Тўғри йўлга етаклайсиз”. (Шўро: 52). У Зот ушбу оятда Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам тўғри йўлга ҳидоят қилишларини исбот қилди?
Бунга жавоб шуки: ҳидоят икки турлидир: Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам эгалик қиладиган ва у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам эгалик қилмайдиган ҳидоят. Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам эгалик қиладиган ҳидоятга келсак, у: йўл-йўриқ кўрсатиш, даъват ва баён ҳидояти бўлиб, унга яхшиликка чақираётган ҳар бир олим эгалик қилади.
Рад этилган ҳидоятга келсак, у: қалблар ҳидояти, қалбларга иймон киргазишликдир. Бунга Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан ўзга бирортаси эгалик қилмайди.
Бизнинг зиммамизда даъват, йўл-йўриқ кўрсатиш ва етказишлик ҳидояти бор. Қалбларни ҳидоят қилишга келсак, бу Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг Қўлидадир. Аллоҳ азза ва жалладан бошқа бирортаси бирор кишининг қалбида иймонни вужудга келтиришликка қодир эмас. Ана шу (юқоридаги) икки ояти карима ҳақидаги жавобдир. “У ҳидоят топгувчи зотларни яхшироқ билгувчидир”. (Қасос: 56). Қалб ҳидоятини унга мустаҳиқ бўлган кишигагина жо қилади. Унга лойиқ бўлмаган кимсага келсак, аниқки, Аллоҳ у кимсани ундан маҳрум қилади. Аллоҳ жалла ва аъла Билувчи, Ҳикматлидир. Қалб ҳидоятини ҳар бир кишига ҳам ато қилмайди. Балки Субҳанаҳу уни, унга ҳақли ва лойиқ деб билган кишига ато қилади. Аммо у унга лойиқ ва ҳақли эмас деб билган кимса эса, батаҳқиқ, Аллоҳ у кимсани ундан маҳрум қилади. Абу Толибнинг маҳрум бўлиши ҳам шу жумладандир. Аллоҳ уни ҳидоятдан маҳрум қилди. Чунки у унга лойиқ эмасди. Шу сабабли уни ундан (ҳидоятдан) маҳрум қилди. Маҳрум бўлишликнинг бир қанча сабаблари бор:
Шулардан: Ботилга таассублик қилиш-(кўр-кўрона эргашиш) ва жоҳилий ҳамият. Ушбу иккиси инсоннинг Аллоҳ жалла ва аъла томонидан тавфиқ берилмаслигига сабаб бўлади. Кимга ҳақ аниқ бўлса ва у уни қабул қилмаса, батаҳқиқ, маҳрум бўлишлик билан жазоланади, Аллоҳ сақласин. Оғишиш ва залолат билан жазоланади. Ва шундан кейин ҳақни қабул қилмайди. Бу ўринда кимгаки ҳақ етса, секинаклик қилиб, ортга сурмай бевосита уни қабул қилишлиги вожиб эканига тарғиб қилиняпти. Чунки уни ортга суртса, бас, ундан маҳрум бўлишга лойиқ бўлади: “Бас, қачонки улар (Ҳақ йўлидан) оғишгач, Аллоҳ уларнинг дилларини (ҳидоятдан) оғдириб қўйди”. (Соф: 5). “Ва худди аввал-бошда иймон келтирмаганлари каби дил ва кўзларини айлантириб қўюрмиз”. (Анъом: 110). Ушбу ҳадис оят билан улкан масалаларга далолат қилади:
Биринчи масала: бу ерда Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг йўлига даъват қилишнинг машруъ эканлиги зикр қилинди. Чунки Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам амакилари ҳузурига, у вафот этар чоғида нима учун бордилар? Аллоҳ азза ва жалланинг йўлига даъват қилиш учун. Бу ерда: Аллоҳнинг йўлига даъват қилиш, даъватчи ноумид бўлмаслиги, қабул қилинишдан умид узмаслиги ёки тўхтовсиз даъват қилишдан дангасалик қилиб: одамлар қабул қилмаяпти, уларда яхшилик йўқ деб айтмаслиги уқтириляпти. Инсон Аллоҳнинг йўлига даъват қилаверади. Ким қабул қилса, алҳамдулиллаҳ. Ким қабул қилмаса унга ҳужжат қоим бўлади ва даъватчи ажрга эришади.
Иккинчи масала: Ҳадисда Аллоҳ азза ва жалланинг йўлига даъват қилиш учун мушрик бўлган беморни кўришга боришнинг машруъ эканига далил бор. Чунки Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам амакиларини мушрик ҳолатида, уни Аллоҳнинг йўлига даъват қилиш учун бориб кўрдилар.
Учинчи масала: -у жуда муҳим- кимки “Ла илаҳа иллаллоҳ” деса, батаҳқиқ, ундан қабул қилинади ва модомики ундан ушбу калимани бузадиган сўз ёки феъл зоҳир бўлмас экан у мусулмон дея ҳукм қилинади. Агар ундан ушбу калимани бузадиган нарса намоён бўлса муртад деб ҳукм қилинади. Модомики ундан ушбу калимани бузадиган нарса ошкор бўлмаган экан, батаҳқиқ, унга мусулмон деб ҳукм қилинади. Агар ўзи билан Аллоҳ ўртасидаги нарсада ростгўй бўлса, бас, у ҳақиқий мусулмондир. Агар ўзи билан Аллоҳ ўртасидаги нарсада ёлғончи бўлса, бас, у мунофиқ бўлиб, иши Аллоҳ азза ва жаллага ҳавола. Биз учун эса зоҳирининг ўзи кифоя.
Тўртинчи масала: Ҳадисда амаллар хотимасига кўра эътиборга олинишига далил мавжуд. Абу Толиб куфр ва ширк асосида ҳаёт кечирди. Бироқ у вафотидан олдин “Ла илаҳа иллаллоҳ” деб, Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламга ижобат қилганида мусулмон дея муҳр уриларди. Бу эса амаллар хотимасига қараб эътиборга олинишига далолат қилади. Буни Абдуллоҳ ибн Масуд розияллоҳу анҳунинг ҳадисларидаги Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қавллари тасдиқлайди: “Албатта сизлардан бирингиз жаннат аҳлининг амалини қилади. Ҳатто у билан унинг (жаннатнинг) ўртасида бир газ бўлганда-(қолганда) унга (амал) китоби ўтадида дўзах аҳлининг амалини қилиб, унга (дўзахга) киради. Ва албатта сизлардан бирингиз дўзах аҳлининг амалини қилади. Ҳатто у билан унинг (дўзахнинг) ўртасида бир газ бўлганда-(қолганда) унга (амал) китоби ўтадида жаннат аҳлининг амалини қилиб, унга (жаннатга) киради”. (Бухорий (6221), Муслим (2634), Термизий (2137), Абу Довуд (4708), Ибн Можжа (76) ва Аҳмад (1/414)). Декам, амаллар хотимаси биландир.
Бешинчи масала: Ёмон суҳбатдошлардан ҳазир бўлишга чақиришлик. Абу Толибни ўша суҳбатдошлар ниманинг домига тортиб кетишди? У иккисининг маслаҳати сабабли куфрда вафот этди, Аллоҳ сақласин.
Олтинчи масала: Ҳадисда шийъа ва хурофотга берилганлардан иборат Абу Толибнинг мусулмон эканини даъво қиладиганларга раддия бор. Чунки у охирида: у Абдулмутталиб миллатида, деди. Ва “Ла илаҳа иллаллоҳ” дейишдан бош тортди.
Еттинчи масала: Ва у шайх роҳимаҳуллоҳ айтганларидек жуда улкан масала бўлмиш “Ла илаҳа иллаллоҳ”нинг изоҳидир. Унинг маъноси: Аллоҳдан ўзгасига ибодат қилишни ташлаш. Чунки Абу Жаҳл ва унинг шериги, у (Абу Толиб) “Ла илаҳа иллаллоҳ” деса, дарҳақиқат, Абдулмутталибнинг миллатини тарк этишини тушундилар. Ва у “Ла илаҳа иллаллоҳ” дейишдан бош тортди. У (шунчаки) айтиладиган қуруқ калима эмас. Балки у ҳозирги замондаги хурофотчиларнинг кўпи эътиқод қилганига хилоф ўлароқ тоғутга куфр келтириш ва Аллоҳ азза ва жаллага иймон келтиришликдир. Улар (хурофотчилар) “Ла илаҳа иллаллоҳ” дейдилар ва яна “Эй Ҳусайн”, “Эй фалончи” деб, ўликлар учун жонлиқ сўйиб, “Ла илаҳа иллаллоҳ” деган ҳолларида улардан ўтиниб мадад сўрайдилар. Балки уларнинг эрталаб ва кечқурун юз мартта айтадиган вирдлари бор. Сўнг сағаналар учун жонлиқ сўйиб, уни тавоф қилиб, ундан ўтиниб мадад сўрайдилар.
Бу эса Абу Жаҳл “Ла илаҳа иллаллоҳ”нинг маъносини уларданда тушунувчан эканига далолат қилади. Чунки Абу Жаҳл “Ла илаҳа иллаллоҳ”нинг маъноси бутларга ибодат қилишни ташлаш эканини тушунди. Мана булар эса буни тушунишмади. “Ла илаҳа иллаллоҳ”нинг маъноси қабрларга ибодат қилишни ташлаш эканини тушунишмади. Бу улкан фиқҳ жумласидан ва бу саҳиҳ ақидадир. Аллоҳнинг йўлига даъват қилувчи ушбу фиқҳни тушунишлиги вожиб бўлади. Чунки бу даъват фиқҳидир.
Саккизинчи масала: Бу ўринда иймон фақат маърифат-(билишлик) ёки эътиқод қилишлик деб айтадиган муржиаларга раддия бор. (Улар): агар инсон қалбида Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчиси деб билса ёки эътиқод қилса, гарчи амал қилмасада, батаҳқиқ, у мусулмон бўлади. Чунки амаллар иймоннинг шарти эмас дейдилар. Балки шунчаки билишлик ёки қалбдаги эътиқод уларнинг наздида етарлидир. Бо ботил. Чунки Абу Толибнинг пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг рисолатларини билиши-(таниши) эътиборга олинмади. У мусулмон дея эътибор қилинмади. Аллоҳ таоло мушриклар ҳақида шундай деди: “Зотан, улар сизни ёлғончи қилмайдилар, балки бу золимлар Аллоҳнинг оятларини инкор қиладилар”. (Анъом: 33).
Улар у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни Аллоҳнинг элчиси эканликларини билардилар. Бироқ кибр ва жоҳилият ҳамияти уларни даъватни қабул қилмайдиган қилиб қўйди. Ҳолбуки улар уни қалблари билан билиб турардилар. Аллоҳ жалла ва аъла Мусо алайҳиссалом ҳақларида Фиръавнга шундай деганликларини ҳикоя қилади: “(Мусо) деди: «(Эй Фиръавн), сен анави очиқ-равшан (мўъжизаларни) фақат осмонлар ва Ернинг Парвардигоригина нозил қилганини аниқ билурсан...”. (Исро: 102). Фиръавн Мусо (алайҳиссалом) олиб келган нарсанинг саҳиҳ эканини қалби билан билган эди. Бироқ уни кибр ва қайсарлик тўсиб қолди. Аллоҳ таоло мушриклар ҳақида шундай деди: “Ва ўзлари аниқ билган ҳолларида зулм ва кибр қилиб, у (мўъжизаларни) инкор этдилар”. (Намл: 14). Ва яна Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: “Улар шундай кишилардирки, уммий (саводсиз) пайғамбарга — номини ўз олдиларидаги Таврот ва Инжилда ёзилган ҳолда топишадиган — элчимизга эргашадилар. У пайғамбар уларни яхшиликка буюради, ёмонликдан қайтаради ва пок нарсаларни улар учун ҳалол қилиб, нопок нарсаларни уларга ҳаром қилади ҳамда улардан юкларини ва устларидаги кишанларини олиб ташлайди (яъни ислом динидан аввалги динларда бўлган оғир, машаққатли ибодатларни олиб ташлаб, уларнинг ўрнига осон ва енгилларини келтиради). Бас, унга иймон келтирган, уни улуғлаб, унга ёрдам қилган ҳамда унинг (келиши) билан нозил қилинган нурга (яъни Қуръонга) эргашган зотлар...”. (Аъроф: 157). Яҳудлар ҳам у кишини Аллоҳнинг элчиси эканликларини билишарди. Аллоҳ таоло айтганидек: “Биз китоб ато этган кимсалар (яҳудий ва насронийлар) Уни (Муҳаммад пайғамбарни) ўз фарзандларини таниган каби танийдилар”. (Бақара: 146). У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни Аллоҳнинг элчиси эканликларини биладилар.
Абу Толиб у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни Аллоҳнинг элчиси эканликларини биларди. Буни ўзининг қасидасида очиқ айтган:
Дарҳақиқат, Муҳаммаднинг дини борлиқдаги динларнинг энг яхшиси эканини билдим,
Агар маломат ёки ҳақорат ҳавотири бўлмаганда, албатта, мени очиқ-ойдин бунга бағрикенглик қилган ҳолатда кўрардинг.
Уни тўсган нарса, у ушбу ҳадисда келганидек: “Ла илаҳа иллаллоҳ” дейишдан бош тортди ва “У Абдулмутталибнинг миллатида” деди. Ҳолбуки у, у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни Аллоҳнинг элчиси эканликларини билганди.
Тўққизинчи масала: Мушриклар ҳаққига истиғфор айтишлик, уларга (Аллоҳнинг) раҳматини тилашлик, уларни дўст тутиш ва яхши кўришликнинг ҳаром экани. Чунки Аллоҳ жалла ва аъла шундай дейди: “На пайғамбар ва на бу мўминлар — агар мушриклар қариндошлари бўлса ҳам — уларнинг дўзах эгалари эканликлари аниқ маълум бўлганидан кейин, у мушриклар учун мағфират сўрашлари жоиз эмасдир”. (Тавба: 113).
Ўнинчи масала: Ота-боболарнинг динига, пайғамбарлар олиб келган йўлга хилоф бўлганда кўр-кўрона эргашишликдан ҳазир бўлишга чақиришлик. Абу Толибни, у тушган ҳолатга ундаган нарса, у Абдулмутталибнинг динига кўр-кўрона эргашишликдир. Ва у ёмон хотима топишга сабаб, Аллоҳ сақласин. Мусулмон киши бундан ҳазир бўлсин. Мусулмонга ҳақни қабул қилиши вожиб бўлади. Гарчи ота-боболарнинг йўлига қарши келсада. Аммо ота-боболари ҳақда бўлсалар, бас, уларга эргашишлик ҳақдир. Юсуф алайҳиссалом шундай дегандилар: “Ва мен аждодларим Иброҳим, Исҳоқ ва Яъқубларнинг миллати — динига эргашганман. Биз (яъни пайғамбарлар) учун Аллоҳга бирон нарсани шерик қилиш жоиз эмасдир. Бу (яъни ёлғиз Аллоҳгагина бандалик қилиш неъмати) Аллоҳнинг биз — пайғамбарларга ва барча одамларга қилган фазл-марҳаматларидандир”. (Юсуф: 38).
Демак, ҳақда ота-боболарга эргашишлик машруъдир.
Ўн биринчи масала: У ушбу бобни тузишдан айни мақсаддир. У авлиё ва солиҳларга топиниб, Аллоҳни қўйиб, уларга дуо қиладиган мушрикларга раддиядир. Чунки Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам амакилари Абу Толиб учун ҳидоятга эга эмас эканлар, демак, ундан бошқаси (учун ҳидоятга эга эмасликлари) авлороқдир. Ана шу (боб) сарлавҳаси билан мувофиқ келиш ўрнидир.
Аллоҳ таоло Билувчироқ.
mutaallim   08-16-2013, 06:00 PM
#32
19-боб:
Одам болаларининг куфр келтириши ва динларини тарк этишнинг сабаби – (ўтган) солиҳ зотлар борасида ғулув кетиш эканлиги борасида келган (ҳужжат)лар ҳақидаги боб


Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: “Эй аҳли Китоб, динингизда ҳаддингиздан ошмангиз!”. (Моида: 77).
Шайх раҳимаҳуллоҳ: Одам болаларининг куфр келтириши ва … сабаби, дедилар. Сабаб луғатда: унинг воситасида бирор нарсага эришиладиган нарсадир. Шунинг учун арқон сабаб деб аталди. Аллоҳ таоло деди: “У ҳолда бир арқон билан осмонга-шифтга осилиб...”. (Ҳаж: 15).
“Одам болаларининг куфр келтириши”, яъни, Аллоҳ азза ва жаллага куфр келтиришлари.
“Ва динларини тарк этишнинг сабаби – (ўтган) солиҳ зотлар борасида ғулув кетиш”. Ғулув луғатда ҳад-(чегара)дан зиёда қилиш-(ошириш)ликдир. غلى القدر - Қозон қайнади дейилади, тошган вақтда. Яна غلى السعر - нарх кўтарилди дейилади, бозорларда (нарх-наво) ошган вақтда. Ғулув луғатда – чегарадан ошишликдир.
Шариатда эса: у жорий қилинган чегарадан ошишлик бўлиб, ғулув ва туғён деб аталади. Солиҳ зотлар борасида ғулув кетишлик, у уларни мақташда ошириб юборишлик ҳамда уларга ибодатдан бирор нарса-(улуш) қилишлик билан ўз ўринларидан юқорига кўтаришликдир.
“Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: “Эй аҳли Китоб, динингизда ҳаддингиздан ошмангиз!”. (Нисо: 171). Аҳли Китобдан мурод яҳуд ва насоролардир. Аҳли Китоб деб аталадилар. Чунки Аллоҳ субҳанаҳу уларнинг пайғамбарларига китоблар нозил қилди. Яҳудларнинг пайғамбари Мусо алайҳиссаломга Тавротни, насороларнинг пайғамбари Ийсо алайҳиссаломга эса Инжилни нозил қилди. Шу сабабли улар билан китоби йўқ бўлган уммий ва бутпарастлар ўртасида фарқ бўлсин деб аҳли Китоб деб номландилар.
Бу ўринда улардан ўзларига нозил қилинган Китобга чекланиб, ундан ошиб ўтмасликлари талаб қилинган эканига огоҳлантирув бўлиб, у ҳар бир олимга мўътадилликни лозим тутиши учун бир танбеҳдир. “Ҳаддингиздан ошмангиз!”. (Нисо: 171). Бу Аллоҳ таоло томонидан уларни ғулувдан қайтаришликдир. Чунки ғулув ё шахсда ёки динда бўлади.
Шахс борасида ғулув кетишга келсак, у уни мадҳ этишда муболаға қилиш ҳамда Аллоҳ унга берган манзилатдан юқорига кўтаришликдир.
Динда ғулув кетишликка келсак, у ибодатларда ё унинг миқдори ёки кайфийятида жорий қилинган чегарадан ошишликдир. “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ибодатлари ҳақида сўраб келган уч нафар (киши), бундан хабардор қилингач гўёки уни оз санадилар. Бироқ: Биз қайда-ю, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қайда? Дарҳақиқат у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ўтган ва кейинги гуноҳлари мағфират қилинган, дедилар. Шунда улардан бири: Мен намоз ўқиб, ухламайман деди. Бошқаси: Мен рўза тутиб, оғиз очмайман деди. Учинчиси: Мен эса аёлларга уйланмайман деди. Яъни, тарки дунёчилик қилади. Бир ривоятда эса: гўш емайман. (Тарки дунёчилик ва нафсни маҳрум қилиш бобидан). Бу ҳам ғулувдир. Ушбу (хабар) пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга етгач, шундай дедилар: “Шундай-шундай деган сизларми? Аллоҳга қасамки, мен Аллоҳ азза ва жаллани энг билувчироқ ва Аллоҳдан энг қўрқувчироқларингиз эканимни умид қиламан. Албатта мен намоз ўқийман ва ухлайман. Рўза тутаман ва оғзим очиқ ҳам бўлади. Ҳамда аёлларга уйланаман. Кимда-ким суннатимдан бош тортса, бас, у мендан эмас”. (Бухорий (4776), Муслим (1401), Насоий (3217) ва Аҳмад (3/285)). Бу ғулув бўлиб, Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам ундан қайтардилар. Ҳамда ўрта йўлни тутишга ва ғулув кетмасликка амр қилдилар.
У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламга (бармоқда) отиладиган тошлар мисличалик майда тошларни олиб бердим. Яъни, нўхотдан бироз каттароқ. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларни кафтларига олиб, шундай дедилар: “Шунга ўхшашларини отинглар. Ғулувдан тийилинглар. Албатта сизлардан олдингиларни ҳалок қилган – ғулувдир”. (Насоий (3059), Ибн Можжа (3029) ва Аҳмад (1/215)).
Яҳуд ва насоролар пайғамбарлари ва динларида ғулув кетдилар. Насоролар Масиҳ (алайҳиссалом)ни Аллоҳнинг ўғли дея пайғамбарлари борасида ғулув кетиб, у киши (алайҳиссалом)ни башарият манзилатидан рубубият манзилатига кўтариб, у кишини Раб деб атадилар. Яҳудларга келсак, дарҳақиқат, Узайр ҳақида ҳаддан ошиб: у Аллоҳнинг ўғли дедилар.
Шунингдек, насоролар динларида ҳаддан ошиб, раҳбоният бидъатини ўйлаб топдилар. У тарки дунёчилик, ибодат билан шуғулланиш, ҳужраларни лозим тутиб, ундан чиқмасликдир. Ана шу раҳбоният бидъатини ўйлаб топдилар. Аллоҳ таоло айтганидек: “Роҳибликни эса улар ўзлари чиқариб олдилар”. (Ҳадид: 27). Бу динда ғулув кетишликдандир. Аллоҳ таоло деди: “Динингизда нотўғри томонга тажовуз қилманг”. (Моида: 77). Нисо сурасидаги бошқа оятда эса шундай дейди: “Эй аҳли Китоб, (Ийсони илоҳ дейиш билан) динингизда ҳаддингиздан ошмангиз! Аллоҳ шаънига эса фақат ҳақ гапни айтингиз! Албатта, ал-Масиҳ Ийсо бинни Марям фақат Аллоҳнинг пайғамбари ва Унинг Марямга етказган сўзи ҳамда унинг томонидан бўлган руҳ (соҳибидир), холос. Бас, Аллоҳ ва Унинг пайғамбарларига иймон келтирингиз! «(Тангри) учта (яъни, Аллоҳ, Марям ва Ийсо учалалари ҳам тангрилардир)», демангиз! (Бундай ботил эътиқоддан) тўхтангиз, шунда ўзингиз учун яхши бўлур. Ҳеч шак-шубҳасиз Аллоҳ якка-ягонадир. У фарзандлик бўлишдан пок бўлган зотдир. Осмонлардаги ва Ердаги бор нарса Уникидир. Аллоҳнинг Ўзи етарли вакилдир”. (Нисо: 171).
Шунингдек, ушбу уммат орасидаги солиҳ зотлар борасида ғулув кетиб, ҳатто Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло билан бирга уларга ибодат қилиб, улар учун рубубият ва улуҳиятдан бирор нарса-(улуш) қилганлар (олдинги умматлардаги мушрикларнинг ширки билан) баб-баробардилар.
Саҳиҳ (ҳадис)да Аллоҳ таолонинг ушбу қавли борасида Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан қуйидагича ривоят қилинди: “Ва (ўзларига эргашган тубан-пасткаш кимсаларга): «Сизлар ҳаргиз ўз илоҳларингизни тарк қилманглар!» Вадни ҳам, Сувоъни ҳам, Яғусни ҳам, Яъуқни ва Насрни ҳам ҳаргиз тарк қилманглар!» дедилар” (Нуҳ: 23). Айтдиларки: “Ушбулар Нуҳ (алайҳиссалом) қавмидаги солиҳ кишиларнинг исмларидир. Улар вафот этишгач шайтон қавмларига: йиғилишиб ўтирадиган ўринларига уларнинг тимсолларини ўрнатинглар-да, уларнинг исми ила номланглар, дея васваса қилганди, шундай ҳам қилишди. То ўшалар (аввалги авлод) вафот этгунга қадар (уларга) ибодат қилинмасди. Ва илм унитилгач (ушбу тимсолларга) ибодат қилинди”. (Бухорий (3/316)).
Ибнул Қоййим (раҳимаҳуллоҳ) шундай дедилар: “Салафлардан бир қанчалари айтишдики: Вафот этишгач, уларнинг қабрлари атрофига (эътикоф) ўтириб олишди. Сўнг уларнинг тимсолларини чиздилар. Сўнг эса узоқ вақтлар ўтиши билан уларга ибодат қилишди”.

“Саҳиҳ (ҳадис)да”, яъни, “Саҳиҳул Бухорий”да.
“Аллоҳ таолонинг ушбу қавли борасида Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан қуйидагича ривоят қилинади”, яъни, Аллоҳ таолонинг ушбу қавли изоҳида: “Ва (ўзларига эргашган тубан-пасткаш кимсаларга): «Сизлар ҳаргиз ўз илоҳларингизни тарк қилманглар!» Вадни ҳам, Сувоъни ҳам, Яғусни ҳам, Яъуқни ва Насрни ҳам ҳаргиз тарк қилманглар!» дедилар”. (Нуҳ: 23). Айтдиларки: “Ушбулар Нуҳ (алайҳиссалом) қавмидаги солиҳ кишиларнинг исмларидир...”.
Нуҳ қавмини Аллоҳнинг пайғамбари Нуҳ алайҳиссалоту вассалам ширкдан қайтариб, шериги йўқ, ёлғиз Аллоҳга ибодат қилишга буюрганларида ўзаро ўрталарида ушбу куфрона васиятга буюрдилар: “Ва (ўзларига эргашган тубан-пасткаш кимсаларга): «Сизлар ҳаргиз ўз илоҳларингизни тарк қилманглар!»...дедилар”. (Нуҳ: 23). Яъни, Нуҳга -алайҳиссалом- бўйинсунманглар. Аллоҳдан ўзга ибодат қилаётган олиҳаларигизни тарк этманглар. “Вадни ҳам, Сувоъни ҳам, Яғусни ҳам, Яъуқни ва Насрни ҳам ҳаргиз тарк қилманглар!”. (Нуҳ: 23). Ушбулар солиҳ кишиларнинг исмларидир. Бу аввалда шундай эди. Чунки одамлар Одам алайҳиссаломдан кейин тавҳид динида эдилар -Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо) айтганларидек-. Ўн аср оталари Одам алайҳиссаломнинг дини бўлмиш тавҳид динида эдилар. Ушбу солиҳ зотлар ана шу давр -тавҳид даврида- бўлдилар. Вафот этишганда -улар бир йилда вафот этишди дея ривоят қилинган- улар учун қаттиқ маҳзун бўлиб, йиғладилар. Шунда шайтон -унга Аллоҳнинг лаънати бўлсин- улардаги ушбу ҳиссиётдан “унумли” фойдаланди. Уларни ташқи кўринишдан самимийлик, ички томони эса алдов ва макр бўлган бир машваратга ишора қилди. Уларга ўша (ўтган солиҳ зот)ларнинг тимсолларини чизишга ишора қилди. Яъни, тимсоллар шаклида уларнинг суратларини солишга. Ҳар бирини ўз сурати бўлиб, ушбу тимсолларни ибодатда фаол-(тетик) бўлишлари учун мажлисларига ўрнатиб қўйишга ишора қилди. Уларни кўришганда ҳолатларини ёдга олиб, ибодатда фаол бўладилар. У (шайтон) улар олдига насиҳат-(самимийлик) бобидан келди. Ҳамда уларни бу ибодат, тақво ва салоҳиятда тетик бўлиш ҳамда ўша (зот)ларга иқтидо қилишда восита бўлади дея зоҳири хайр бўлган машваратга ишора қилди. Уларнинг суратларини кўришганда салоҳият ва ҳолатларини ёдга олиб, уларга иқтидо қилдилар. Бу унинг насиҳатини зоҳири эди. Бироқ у ички томондан уларга фириб ишлатди. Чунки у узоқ нишонни урганди -унга Аллоҳнинг лаънати бўлдин-. Оқибат-(натижа)лар, келгуси авлодларга қаради. Ушбу асосни келгуси авлодлар учун таъсис этди. Аслида эса у, мана булар -модомики илм мавжуд ва улар тавҳид асосида бўлар эканлар- Аллоҳ азза ва жаллага ибодат қилишни ҳаргиз тарк қилмасликларини биларди. Шунда ушбу маслаҳатни қабул қилдилар. Чунки унинг зоҳири хайр эди. Ҳамда ушбу бидъатни тўқиб чиқардилар.
Бу эса бидъатлар жоиз эмаслигига далилдир. Гарчи уларнинг зоҳири хайр ва бидъат соҳибларининг нияти яхши бўлсада.
Ушбу бидъатни пайдо қилдилар. Ана шу тимсолларни ўша солиҳ зотлар йиғилишган ўринларга чиздилар. Уларга ушбу авлодда ибодат қилинмади. Чунки улар илм ва динда эдилар. Бироқ ушбу авлод вафот этганда илм унутилди -бир ривоятда эса: уламолар ўлими сабаб илм ўчирилди-. Чунки шайтон кўпинча уламолар мавжуд бўлганда ҳукмрон бўлолмайди. Сабаби, уламолар унга қарши курашиб, унинг макрини қайтарадилар. Балки у уламолар йўқлигида ҳукмрон бўлиб олади.
“То ўшалар (аввалги авлод) вафот этгунга қадар (уларга) ибодат қилинмасди. Ва илм унитилгач...”, яъни, ширкдан ҳазир бўлишга чорлайдиган уламолар вафот этиши билан. “(Ушбу тимсолларга) ибодат қилинди”. Чунки шайтон уларга: оталарингиз ушбу суратларни уларга қурбат ҳосил қилиш ва улар воситасида ёмғир сўрашлик учун ўрнатгандилар, деди. Шунда уни бу (гапи)да тасдиқладилар.
Кейинги авлодга айтган сўзи олдинги авлодга айтган сўзига зид келяпти. Бу макр бобидандир. Шунда уни бу (сўзи)да тасдиқладилар ва уларга ибодат қилдилар. Ана шу дамда ер юзида ширк рўй бериб, Одам алайҳиссалоту вассалам дини ўзгартирилди. Шунда Аллоҳ элчиларнинг аввали, пайғамбари Нуҳ алайҳиссаломни юборди.
Нуҳ алайҳиссалом уларни бундан қайтариб, тавҳидга қайтишларини хоҳларди. Бироқ Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло айтганидек у киши билан озчилик иймон келтирди: “Ва (ўзларига эргашган тубан-пасткаш кимсаларга): «Сизлар ҳаргиз ўз илоҳларингизни тарк қилманглар!»...дедилар”. (Нуҳ: 23).
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларни ширкдан қайтарганларида Қурайш кофирлари айтганидек: “Улардан катталари (бир-бирларига шундай дея тарқалиб) кетдилар: «Юринглар ва ўз илоҳларингизга (сиғинишда) қаноат қилинглар (яъни устивор бўлинглар)!”. (Сод: 6). Муҳаммадга бўйинсунманглар! Мушрикларнинг дини аввалги ва ҳозирги замонда бирдир.
“Ибнул Қоййим (раҳимаҳуллоҳ) шундай дедилар”. У киши Муҳаммад ибн Абу Бакр ибн Айюб аз-Заръий ад-Димашқий. Буюк имом, ҳофиз, тавҳид, усул, фиқҳ ва турли илмлардаги машҳур асарлар соҳиби. У киши Шайхул Ислом Ибн Таймийя ўқувчиларининг илм ва қадр жиҳатидан энг киборидир, раҳимаҳумаллоҳ.
“Вафот этишгач”. Яъни, ўша солиҳ зотлар вафот этишгач. Бу Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтганларининг шарҳи ва изоҳидир.
“Уларнинг қабрлари атрофига (эътикоф) ўтириб олишди”. Эътикоф – бир ўринда узоқ қолишлик. Масжидларда эътикоф ўтиришлик шу жумладандир. Фуқаҳолар уни: Аллоҳга тоат қилиш учун масжидни лозим тутишлик дея таъриф берганларидек.
“Сўнг уларнинг тимсолларини чиздилар”. Бу иккинчи қадам.
“Сўнг эса узоқ вақтлар ўтиши билан уларга ибодат қилишди”. Бу эса учинчи қадам.
Ушбу асарлар ояти карима билан бирга улкан масалаларга далолат қилади:
Биринчи масала: Ҳаддан ошиш борасида зикр қилганларимиз маъносига биноан солиҳлар ҳақида ғулув кетишнинг ҳаром экани ва у ширкка олиб бориши. Нуҳ қавмининг солиҳлар ҳақида ҳаддан ошишлари, уларни ширкка олиб борди, Аллоҳ сақласин. Бу эса ушбу бобга шоҳид ўрнидир: “Одам болаларининг куфр келтириши ва динларини тарк этишнинг сабаби – (ўтган) солиҳ зотлар борасида ғулув кетиш эканлиги борасида келган (ҳужжат)лар ҳақидаги боб”. Бу аниқ-равшандир. Нуҳ қавмида юз берган нарсанинг сабаби солиҳлар ҳақида ғулув кетиш эди.
Бу ўринда бугунги кунда шундай деб айтиб, қабрга ибодат қилувчиларга раддия бор: қабрлар устига бино қуриш солиҳларга муҳаббат қўйиш бобидандир. Биз улардан ўтиниб мадад сўрашимиз, улардан шафоат сўраб, улар учун жонлиқ сўйиб, назр атаб, тупроқларини табаррук қилишимиз, бу ширкдан эмас. Бу солиҳларга муҳаббат қўйиш бобидандир. Ва ушбу ишни инкор қилаётганларга: сизлар солиҳларни ёмон кўрасизлар, дейдилар. Муҳаббат ва ёмон кўришни шундай изоҳладилар. Муҳаббат – уларга ибодат қилиш. Ёмон кўришлик – уларга ибодат қилишни ташлаш эмиш. Бу фитратлар бузилишидандир, Аллоҳ сақласин.
Юқоридаги оят ва асар уларга раддия беради. Чунки бу солиҳларга муҳаббат қўйишликдан эмас. Балки у улар ҳақида ҳаддан ошишки, бу ширкка олиб боради, Аллоҳ сақласин.
Иккинчи масала: Ушбу асарлар солиҳлар ҳақида ҳаддан ошишлик яҳуд ва насороларнинг йўлидан эканига далилдир. Аллоҳ таоло деди: “Эй аҳли Китоб, динингизда ҳаддингиздан ошмангиз!”. (Нисо: 171). Демак, солиҳлар борасида ғулув кетишлик яҳуд ва насороларнинг йўлидандир. Мусулмонларнинг одатидан эмас. Мана бу қубурийларнинг салафлари эса яҳуд ва насоролардир. Қандай ҳам ёмон салафлар.
Учинчи масала: Бу ўринда сураткашлик ҳамда суратларни ёйинлашликдан ҳазир бўлишга чақириляпти. Чунки бу ширкка воситадир. Ер юзидаги аввалги ширк осиб қўйилган суратлар сабабли бўлди. Бу эса сураткашликни ҳаром эканидаги икки иллатнинг биридир. Чунки сураткашлик икки иллат сабаб маън қилинган:
Биринчи иллат: у ширкка воситадир.
Иккинчи иллат: унда Аллоҳ азза ва жалланинг яратишига қиёслашлик мавжуд.
Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло ҳадис қудсийда шундай деди: “Менинг яратишим каби яратишга уриниб кўрган кимсадан ҳам золимроқ ким бор?! Бас, бир уруғ ёки арпа донини яратиб кўрсинларчи”. (Бухорий (5609), Муслим (2111) ва Аҳмад (2/232)). Сураткаш сурат яратишлик билан Аллоҳ таолонинг яратишига ўхшашликка ҳаракат қилади. Шунинг учун унга аъзолар, икки кўз, бурун, икки лаб, юз, икки қўл ва икки оёқ қилиб-(чизиб), Аллоҳнинг яратишига қиёслайди. Аслида у унга руҳ пуфлашга-(киргазишга) қодир эмас. Ҳамда суратни кулиб турувчи ёки йиғловчи ёҳуд пешонаси тиришган ёкида шод-ҳуррам шаклда чизади. Буларнинг бари Аллоҳнинг яратишига ўхшатишликдир. Гарчи буни фан-(санъат) бобидан деб атасаларда. Аслида у шайтоний фан-(санъат)лардир. Мажнунликни ҳам турли “санъат”лари бор. Демак, уни санъат бобидан деб аталиши унга қўл уришликка рухсат бермайди. Сураткашликка қўл урган кимса малъундир. Бу ўринда: сураткашлик ва суратларни илишдан ҳазир бўлишга чақириляпти. Чунки бу Аллоҳ азза ва жаллага ширк келтиришликка олиб боради. Ва бу сураткашлик ҳамда суратларни илиш-(осиш)дан қайтарув борасидаги икки иллатнинг энг улканидир. Айниқса, подшоҳ, раҳбар, солиҳ ва машойихлардан иборат улуғланадиганларнинг суратлари осилса. Бу уларга ибодат қилишга олиб боради. Гарчи узоқ вақтдан кейин бўлсада. Чунки шайтон ҳозир ҳамда билимсизлик ва хиссиётлардан “унумли” фойдаланади.
Тўртинчи масала: Оят ва асарларда динда бидъат пайдо қилишнинг ҳаром эканига далил мавжуд. Ҳамда улар ширкка олиб боради. Шунинг учун уламолар: бидъат узоқ вақтдан кейин бўлсада ширкка олиб боради, дейишган. Мана бу Нуҳ қавмининг бидъати ширкка етди. Бу очиқ-ойдин нарсадир.
Бешинчи масала: Бу ўринда яхши ният ношаръий амал(ни қилишга) йўл очиб беролмайди. Чунки Нуҳ қавмининг нияти яхши эди. Суратларни чизишган вақтда ибодатда фаол-тетик бўлишни хоҳлагандилар. Бироқ бу иш бидъат бўлар экан, у ҳаромга айланди. Чунки у ширкка олиб боради. Гарчи узоқ вақтдан кейин бўлсада. Демак, яхши ният ношаръий амални қилишга рухсат олиб келмайди.
Олтинчи масала: Ва у жуда улкан масала: одамлар орасида илм ва уламоларнинг мавжуд бўлиши ва улар йўқ бўлишининг зарарини баён қилишлик. Чунки шайтон илм ва уламолар мавжуд бўлганда ширкка даъват қилишга журъат қилмади. Балки илм йўқ бўлиб, уламолар вафот этгач бунга журъат қилди. Бу эса илм ва уламоларнинг мавжуд бўлишида уммат учун кўп яхшилик бор эканига ҳамда уларнинг йўқ бўлишида кўп ёмонлик бор эканига далилдир.
Еттинчи масала: Шайтоннинг макридан ҳазир бўлишга чақириқ. Чунки у қабиҳ нарсаларни одамлар алданишлари учун пок нарсалар кўринишида намоён қилади. Бу бир жиҳатдан.
Бошқа жиҳатдан эса у одамларга нисбатан аста-секин босқичма-босқич (ҳаракат қилади). Чунки у Нуҳ қавмига нисбатан ибодатни эслатиш, фаол-тетиклик ва яхши мақсад босқичидан қўзғалиб, уларга нисбатан ёмон мақсад ва Аллоҳ азза ва жаллага ширк келтириш босқичигача етди. Бу эса жин шайтонига чекланган эмас. Балки инсонлардан иборат шайтонлар ҳам шундай. Ана шундай амал қилади. Ёмон ва залолат даъватчилари ҳам ислом умматига шайтон макр қилгани каби макр қиладилар: “Инсу жин(дан бўлган) шайтонларни душман қилиб қўйдик. Улар бир-бирларини алдаш учун гўзал (ялтироқ) сўзлар билан васваса қиладилар”. (Анъом: 112).
Саккизинчи масала: Бу ўринда солиҳларнинг қабрлари борасида ғулувга кетишнинг ҳаром эканига далил мавжуд. Ибнул Қоййим раҳимаҳуллоҳнинг сўзлари: “Вафот этишгач, уларнинг қабрлари атрофига (эътикоф) ўтириб олишди”. Бу ўринда солиҳларнинг қабрлари борасида ҳаддан ошишликдан ҳазир бўлишга чақириқ бор. Бу эса уларнинг олдида узоқ мук тушиб ўтириш ёки улар устига бино қуриш ёҳуд бундан бошқа ғулув кетиш кўринишлари билан бўлади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам қабрлар устига бино қуришдан огоҳлантирдилар. Ҳамда у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам қабрлар олдида намоз ўқиш ва дуо қилишдан ҳазир бўлишга чақирдилар. Чунки бу ширкка воситадир. Ҳамда у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам қабрларга чироқ илишдан огоҳ этиб, шундай дедилар: “Аллоҳ қабрларни зиёрат қилувчи аёлларни, улар устига масжид қилиб-(қуриб) олувчи ҳамда чироқ ёқувчиларни лаънатлади”. (Термизий (320), Насоий (2043), Абу Довуд (3236), Ибн Можжа (1575) ва Аҳмад (1/337)). Чунки бу авомни фитнага солади ва айтадиларки: у зарар ёки фойда бергани учунгина унга нисбатан шундай қилинди. Шунинг учун пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Алий Ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳуга шундай деб васият қилдилар: “Кўтарилган бирор қабрни қўймай теккислайсан”. (Муслим (929), Термизий (1049), Насоий (2031), Абу Довуд (3218) ва Аҳмад (1/96)). Кўтарилган: бино қилиш билан баланд бўлган ўрин. “Қўймай теккислайсан”. Яъни, унинг устидаги бинони бузасан. Шунингдек, у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам қабрларни гипслаш ва гипс ёки оҳак ёҳуд бўёқ ёкида ялтироқ ранглар билан бўяшдан қайтардилар. Чунки бу авомни фитнага солади. Ва улар, унинг ўзига хос хусусияти бўлгани учунгина унга нисбатан шундай қилинган деб ўйлайдилар. Ҳамда у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам қабрларга ёзишликдан қайтардилар. Қабрларга маййитнинг исми, вафот этган тарихи ҳамда даража-(мансаб, обрў)си ёзилмайди. Бу шундай-шундай ишларни қилган фалончи олимнинг қабри дейилмайди. Буларнинг бари жоиз эмас. Чунки бу одамларни кейинчалик фитнага солади. Ва: ушбу ёзув маййитнинг ўзига хос хусусияти бўлгани учунгина ёзилган, дейдилар. Шариат ушбу ишларнинг баридан қайтарди. Чунки улар ширкка (олиб борувчи) воситалардир.
Қабрлар борасида жорий қилингани ҳудди пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонларида ўз тупроғи билан дафн қилингани каби дафн қилиниб, ушбулар қабр экани билиниб, депсалмаслиги учун тупроқ билан бир қарич миқдорида ердан кўтарилади ва босиб ўтилмаслиги учун қабр чегараси билинсин дея икки томонига белгилар қилинади. Ана шундан зиёда бўлгани маън қилинган. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонларида қабрлар ана шундай эди ва бу пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўликларни дафн қилишдаги суннатларидир.
Тўққизинчи масала: Зарарларни даф қилишлик фойдаларни жалб қилишдан муқаддам қўйилади. Бу машҳур қоидадир. Чунки Нуҳ қавмининг амалида жузъий фойда бор эди. У: солиҳларнинг ҳолатини ёдда тутишлик. Бироқ зарар бундан каттароқ. У ҳам бўлса ушбу нарса ширкка олиб боришидир, Аллоҳ сақласин.
mutaallim   08-16-2013, 06:27 PM
#33
Умар розияллоҳу анҳудан ривоят, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Насоролар (Ийсо) ибн Марямни кўтар-кўтар қилганларидек мени кўтар-кўтар қилманглар. Балки мен бандаман, бас: Аллоҳнинг бандаси ва элчиси, денглар”. Иккилари ривоят қилди. (Бухорий (3554, 6830)).
“Умар розияллоҳу анҳудан ривоят”. У киши Умар ибн Хаттоб ибн Амр ибн Нуфайл ал-Адавий ал-Қурайший. Тўғри йўлдаги халифаларнинг иккинчиси, Абу Бакр Сиддиқдан кейин ушбу умматнинг афзали, Аллоҳ таоло барчаларидан рози бўлсин.
У киши Умар ибн Хаттобки, Аллоҳ у сабабли ислом ва мусулмонларни азиз қилди, у кишининг қўлида машриқ ва мағрибда кўплаб фатҳларни ато этди. Ҳатто ер юзида ислом майдони кенгайди. У киши кўплаб фазилатларга эга. Аллоҳ таоло у кишидан ва жамийки Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг саҳобаларидан ҳамда қиёмат кунигача уларга гўзаллик билан эргашган зотлардан рози бўлсин ва рози қилсин.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Мени кўтар-кўтар қилманглар”. Бу, у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам томонларидан ўзларининг ҳаққида кўтар-кўтар қилишликдан қайтарувдир. Кўтар-кўтар қилишлик – зиёда мадҳ ва унда ошириб юборишликдир. Бу шоир ва бошқалардан иборат айрим маддоҳларнинг одати бўлгани каби. Бу мазамматланган сифатдир. Кўп мақташ ва бу борада зиёда қилишлик Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва у кишидан бошқасининг ҳаққида қайтарилган. Бироқ Расулнинг ҳаққида улканроқдир. Чунки бу ширк ва куфрга олиб боради. Пайғамбарларни мадҳ қилишда ҳаддан ошишлик ширкка олиб боради. Худди насоро ва яҳудларда пайғамбар ҳаққида ғулув кетган вақтлари юз бергани каби.
“Мени кўтар-кўтар қилманглар”, яъни, мени мадҳ қилишда ошириб юборманглар.
“Насоролар (Ийсо) ибн Марямни кўтар-кўтар қилганларидек”. Насоролардан мурод Ийсо алайҳиссаломга эргашувчилардир. Фаластиндаги Носира шаҳрига нисбат бериб насоро деб номландилар деган қавл бор. Ёки Аллоҳ таолонинг ушбу қавлидан: “Ҳаворийлар айтдилар: «Биз Аллоҳнинг (динига) ёрдам бергувчилармиз”. (Оли Имрон: 52). Улар китобий миллатлардан бир миллат аҳли ва насоролар деб аталадилар. Масиҳийлар деб аталишига келсак -ҳозирда одамлар айтишаётгани каби- бу хатодир. Чунки Масиҳ алайҳиссаломга эргашган кишигагина масиҳий деб айтилади. У кишига эргашмаган кимсага келсак, батаҳқиқ, у масиҳий эмас. Балки у насронийдир. Демак, уларнинг Китоб ва суннатдаги номлари “Насоро”дир.
Яҳудийлар Китоб ва суннатдаги ўзларига хос бўлган исм бўлмиш “Яҳудий” (деган ном)дан қочиб, ўзларини “Исроил” деб атаганлари каби. Исроил – Аллоҳнинг пайғамбари Яъқуб алайҳиссаломдир. Улар “Исроил” эмас. Улар яҳудийлардир. Ана шу улар учун қўйилган лафзки, унга Аллоҳ томонидан лаънат ва ғазаб боғлангандир. Унинг жамланиши Аллоҳга куфр келтиришлари, қайсарлик ва саркашликлари сабабидан. Демак, улар яҳудийлардир.
Ҳа, Аллоҳ таоло номлаганидек “Бану Исроил” (“Исроил болалари”) деб айтилади. Чунки улар асосан Яъқуб алайҳиссаломнинг зурриётларидандир. Ҳамда улар орасида Исроилнинг зурриётидан бўлмаган яҳудий кимсалар мавжуд. Бироқ улар асосан Исроил фарзандларидандир.
Қандай бўлганда ҳам “Исроил” деб айтилиши жоиз эмас. Балки “Яҳуд” деб айтилади. Ёки “Бану Исроил” (“Исроил болалари”) деб айтилади.
“Насоролар ... кўтар-кўтар қилганларидек”. Яъни, насронийлар Масиҳ алайҳиссаломни мадҳ қилишда ҳаддан ошганларидек.
“Ибн Марямни”. У киши алайҳиссалом оналарига нисбат берилади. Чунки у кишининг оталари йўқ. Аллоҳ у кишини отасиз онадан “Бўл” деган қавли билан яратди. Демак, у киши Аллоҳнинг “Бўл” қавлидаги ушбу калима билан вужудга келди. Шунинг учун “Аллоҳнинг калимаси” деб айтилади. Чунки у киши ўша (сўз) билан отасиз вужудга келди. Демак, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг у кишига “Бўл” деган вақтдаги амри билан вужудга келди. Ва Аллоҳнинг амри билан (йўқдан) бор бўлди. Бу у кишининг “Аллоҳнинг калимаси” деб аталиши сабабидир. Аллоҳ барча нарсага Қодир. Аллоҳ таоло Одамни ота-онасиз, тупроқдан расо башар-(инсон) қилиб яратди. Хаввони онасиз, Одамдан яратди: “Сизларни бир жондан (Одамдан) яратган ва ундан жуфтини (Ҳаввони) вужудга келтирган”. (Нисо: 1). У Зот Ийсони отасиз, онадан яратди. Башариятнинг қолганини эса ота ва онадан яратди. Шунинг учун Аллоҳ жалла ва аъла айтадики: “Албатта Исонинг (отасиз туғилишининг) мисоли Аллоҳ наздида худди Одамнинг мисоли кабидирки, уни тупроқдан яратиб...”. (Оли Имрон: 59). Агар Ийсони отасиз онадан яратилганидан ажабланаётган бўлсангиз, унда Одам алайҳиссалом ажабланишликка ҳақлироқдир. Чунки Аллоҳ у кишини тупроқдан яратди. “Сўнгра «Бўл», деди. Бас, у (жонли одам) бўлди”. (Оли Имрон: 59). Аллоҳ азза ва жалланинг қудратида антиқалик йўқ. Аллоҳ барча нарсага Қодир. Унда сабаблар ҳукмронлик қилмайди. Балки У субҳанаҳу сабаб ва махлуқотларга ҳукмронлик қилади: “Аллоҳ Ўзи хохлаган нарсасини (Ўзи хохлаган суратда) яратади”. (Оли Имрон: 47). У субҳанаҳу ва таолонинг қудратида таъқиқ йўқ.
Насронийлар Ибн Марямни қандай кўтар-кўтар қилишди? У Аллоҳнинг ўғли ёки у Аллоҳ ёҳуд учтанинг учинчиси, дедилар. Ҳозиргача ўзларининг эълон ва китобларида ушбу сўзда давом этяптилар.
Ушбу куфрга тушишларининг сабаби ғулув кетишликдир, Аллоҳ сақласин. Чунки улар Ийсо Аллоҳнинг бандаси ва элчиси деб сифатлашларига рози бўлмадилар. Балки зиёдалик киритиб: у Аллоҳнинг ўғли. Инсонларни хатодан халос қилиш учун келди. Одамларни хатодан халос қилиш учун қатл қилинди ва осилди. Сўнг қатл қилиниб, осилганидан кейин туриб, самога кўтарилди, дедилар.
Бу очиқ-ойдин ёлғондир. Аллоҳ уни ёлғон деб, унга ушбу қавли билан раддия берди: “Ҳолбуки, улар уни ўлдирганлари ҳам, осганлари ҳам йўқ. Фақат улар учун (бошқа биров Ийсога) ўхшатиб қўйилди, холос”. (Нисо: 157). Ўлдирилиб, осилган кимса, у Масиҳдан ўзга бир шахсдир. Аллоҳ уни Масиҳга ўхшаш қилиб қўйди. Натижада ўлдирилди ва осилди. Чунки хиёнатга қўл урди ва кофирларни Масиҳнинг ўрнига йўллади. Масиҳга келсак, Аллоҳ уни Ўзининг ҳузурига кўтарди. Шунинг учун улар ўлдирган кимса Масиҳ деб қатъий айтолмадилар. Аллоҳ таоло деди: “Албатта, Ийсо ҳақида талашиб-тортишган кимсалар унинг (ўлдирилган-ўлдирилмагани) ҳақида шубҳада қолганлар. У ҳақда фақат гумонларга бериладилар, холос”. (Нисо: 157). Хулоса шуки, ана шу насронийларнинг ҳаддан ошиши эди. Улар Масиҳни мақтадилар ва у кишини ўз манзилатларидан юқорига кўтардилар. Ҳатто Аллоҳни қўйиб, у кишига ибодат қилдилар. Ҳамда ушбу ғулув сабабли у кишида рубубиятни даъво қилдилар. Ийсо алайҳиссалом шундай дейдилар: “(Шу пайт чақалоқ, яъни Ийсо тилга кириб) деди: «Мен Аллоҳнинг бандасидирман. У зот менга Китоб — Инжил ато этди ва мени пайғамбар қилди. Яна мени қаерда бўлсам, хайру-баракотли қилди ва модомики ҳаёт эканман, намозни (адо этишни) ва закотни (ато этишни) амр қилди”. (Марям: 30-31). Қиёмат куни эса улардан пок-(безор) эканликларини эълон қиладилар: “Эсланг (эй Муҳаммад), Аллоҳ: «Эй Ийсо бинни Марям, одамларга: «Аллоҳни қўйиб, мени ва онамни илоҳ қилиб олинглар», деб сен айтдингми?» — деганида, (Ийсо) айтди: «Эй пок Парвардигор, ҳаққим бўлмаган нарсани айтиш мен учун дуруст эмас-ку”. (Моида: 116). Ибодат Аллоҳнинг ҳаққи, махлуқнинг ҳаққи эмас. “Мен учун дуруст эмас-ку”. (Моида: 116). Лозим бўлмайди, лойиқ бўлмайди ва тўғри бўлмайди. “Ҳаққим бўлмаган нарсани айтиш”. (Моида: 116). Чунки ибодат Аллоҳнинг ҳаққидир. Сўнг буни Аллоҳга қайтардилар: “Агар айтган бўлганимда, Сен албатта билар эдинг. Зотан Сен нафсимдаги бор нарсани билурсан. Аммо мен Сенинг нафсингдаги ҳеч нарсани билмасман. Фақат Сен Ўзинг ғайб илмларининг билимдонисан”. (Моида: 116). Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Ийсо ушбу сўзни айтмаганини билади. Бироқ бу анавиларни муҳлат беришлик бобидандир. Сўнг шундай деди: “Мен уларга фақат Ўзинг амр қилган гапнигина айтдим: «Парвардигорим ва Парвардигорингиз бўлмиш Аллоҳга ибодат қилингиз!» Ва ораларида бўлган муддатимда уларнинг устида гувоҳ бўлиб турдим. Мени Ўз ҳузурингга чорлаганингдан кейин эса, Сен Ўзинг уларнинг устида кузатувчи бўлдинг. Сен Ўзинг ҳамма нарсага гувоҳдирсан. Агар уларни азобласанг, улар Сенинг ожиз бандаларинг. Агар уларни мағфират қилсанг, албатта Сен Ўзинг қудрат, ҳикмат эгасидирсан». Аллоҳ айтди: «Бу кун (яъни қиёмат куни) ҳаққи-рост иймон келтирганларга рост сўзлари фойда берадиган кундир»”. (Моида: 117-119).
Бу Масиҳ алайҳиссаломни қиёмат куни гувоҳлар кўз ўнгида, аввалгилару охиргилар жамланадиган вақтда тасдиқ этишликдир. Бу уларнинг оқибатларидир, Аллоҳ сақласин. Бу Масиҳ алайҳиссаломнинг дунё ва охиратдаги, у киши Аллоҳнинг бандаси ва элчиси, у киши рубубиятдан бирор нарсага эга эмас ва ибодатдан бирор нарсага лойиқ эмаслик мавқифларидир. Балки ибодат шериги йўқ, ёлғиз Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ҳаққидир. Агар Масиҳ ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳамда жамийки элчиларнинг ибодатда бирор ҳақлари бўлмас экан, энди улардан бошқа авлиё ва солиҳлар қандай бўларкин?!
Ушбу ҳадис мусанниф унинг учун келтириб ўтган нарса-(мавзу)га далилдир. У ҳам бўлса солиҳлар ҳақида ғулув кетишлик одам болаларининг куфр келтириши ва динларини ташлашларига сабаб бўлишидир.
Ушбу ҳадисда у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам насронийлар қўл урган нарсадан умматларини огоҳлантиришликлари нуқтаи назаридан уларга меҳрибон эканликларини ўрганамиз.
Сўнг у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Балки мен бандаман, бас: Аллоҳнинг бандаси ва элчиси, денглар”. “Балки” чеклов калимаси. Яъни, менинг шаъним ва ўрним шуки, мен Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг бандасиман. Рубубиятдан бирор нарсага эга эмасман. Банда борасида ғулув кетилмайди ва кўтар-кўтар қилинмайди ҳамда ўзининг даражасидан юқорига кўтарилмайди.
“Бас: Аллоҳнинг бандаси ва элчиси, денглар”. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизни ўзлари ҳақида воқеъий ва у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламга лойиқ бўлган сўзни айтишимизга йўлладилар. У ҳам бўлса у кишининг Аллоҳнинг бандаси ва элчиси эканликларидир. Бу эса у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам зиёда ва нуқсонсиз ўз сифатлари билан мадҳ қилинишларидирки, у убудият ва рисолатдир. Аллоҳ жалла ва аъла Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни кўплаб оятларда банда дея васф қилди. (Оятлар) нозил қилиш мақомида Аллоҳ таоло шундай деди: “(Барча) ҳамду сано Аллоҳ учундир. У зот бандаси (Муҳаммад алайҳис-салом)га бирон эгрилиги бўлмаган расо Китоб – Қуръонни нозил қилгандир”. (Каҳф: 1). “Барча оламларни (охират азобидан) қўрқитгувчи бўлсин деб Ўз бандаси (Муҳаммад)га Фурқон — Қуръон нозил қилган зот — Аллоҳ баракотли - Буюкдир”. (Фурқон: 1).
Исро-(кечаси сайр қилдириш) мақомида Аллоҳ таоло деди: “(Аллоҳ) бир кеча, Ўз бандаси (Муҳаммад)ни... (Маккадаги) Масжид-ал-ҳаромдан (Қуддусдаги) ...Масжид-ал-Ақсога сайр қилдирган (барча айбу нуқсондан) пок Зотдир”. (Исро: 1). Аллоҳ таолонинг ушбу қавлидаги Меърож мақоми: “Сўнгра яқинлашиб, пастлади. Бас, (Муҳаммад алайҳис-саломга) икки камон оралиғида ё (ундан-да) яқинроқ бўлиб. (Аллоҳ) ўз бандаси (Муҳаммад алайҳис-салом) га туширган ваҳийни келтиради”. (Нажм: 8-10).
Беллашувга чорлаш мақомида Аллоҳ у кишини убудият васфи ила сифатлаб, шундай деди: “Агар биз бандамизга туширган нарсадан (Қуръондан) шак-шубҳада бўлсангиз, у ҳолда шунга ўхшаган биргина сура келтиринг ва Аллоҳдан ўзга гувоҳларингизни чақиринг – агар ростгўй бўлсангиз”. (Бақара: 23).
“Аллоҳнинг бандаси”. У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаққиларида ғулув кетадиган ҳаддан ошувчиларга раддия.
“Ва элчиси”. У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг рисолатларини ёлғон дейдиганларга раддия. Мўминлар эса: у киши Аллоҳнинг бандаси ва элчиси, дейдилар.
Ана шу икки лафз орасини жамлашлик важҳи бўлиб, унда у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳақларида ҳаддан ошувчи ва камчиликка йўл қўювчиларга раддия бор.
Ҳадисда у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламга мадҳ айтишда ғулув кетган Бурда, Ҳамзийя ва улардан бошқа қасидалар каби қасида соҳибларидан иборат у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламни мақташда ҳаддан ошганларга раддия бор. Ҳатто Бувсийрий шундай деди:
Эй махлуқотларнинг энг мукаррами, менга не бўлдики (зарари) кенг тарқалган ҳодисотлар тушганда сиздан ўзгага илтижо қиляпман.
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолони унутди. Сўнг шундай деди:
Агар қайта борар вақтимда фазлу-марҳамат ўлароқ қўлимдан тутувчи бўлмасангиз, акс ҳолда эй қадами қоқилган деяверинг.
Яъни, унга қиёмат куни дўзахдан фақат Расул нажот беради!! Сўнг айтди:
Батаҳқиқ, дунё ва унинг зарраси сизнинг саховатингиз ҳамда лавҳ(ул маҳфуз) ва қалам илми сизнинг илмингиздандир.
Дунё ва охиратнинг бари пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳоватларидандир. Аллоҳ эса бирор фазилатга эга эмас. Ушбу ҳаддан ошишликдан кейин ҳам бирор ҳаддан ошишлик бўладими?
Лавҳул Маҳфуз ва Аллоҳ у билан тақдирларни битган қалам, ушбулар пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам илмларининг баъзиси эмиш. Аллоҳни эса тамоман унутди, Аллоҳ сақласин.
Шунингдек, Бурда (қасидаси)дан кейин келганлардан иборат унинг йўли бўйлаб юрган ва унга ушбу ғулувда тақлид қилганлар, ушбуларнинг бари пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга мадҳ айтишда ғулув кетиш ва кўтар-кўтар қилишдандир.
Мўминлар эса Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламни ўзлари эга бўлган мақтовли сифатлар, рисолат ва убудият билан мақтов айтадилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шунга йўллаганларидек ва у кишини мақташган Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шоирлари қилишганидек. Шунда у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) уларга иқрор бўлгандилар. Мисол учун: Ҳассон ибн Собит, Каъб ибн Молик, Каъб ибн Зуҳайр, Абдуллоҳ ибн Роваҳа ва у кишини ўз сифатлари билан мақтаб, кофир ва мушрикларга раддия берган Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бошқа шоирлари. Ана шу тўғри, мўътадил мақтовки, унда ажр ва хайр бор. У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламни зиёда ва нуқсонсиз мукаррам сифатлари ила васф қилишликдир.
Ва айтдиларки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Ғулув-(ҳаддан ошишлик)дан узоқ бўлинглар. Сизлардан олдингиларни ҳалок қилган (нарса) – ғулувдир”. (Аҳмад “Муснад” (1/215-347), Насоий “Суғро” (5/268), Ибн Можжа (2/1008), Ибн Абу Осим “Сунна” (98), Ибн Ҳиббон (1011), Табароний “Кабир” (12747), Ҳоким (1/466) икки шайх шартига кўра саҳиҳ деди ва Заҳабий унга мувофиқ бўлди, Байҳақий “Сунан Кубро” (5/127)).
Мусанниф раҳимаҳуллоҳ уни (ҳадисни) ривоят қилувчисини эсламай, (ҳадис) китоблари соҳибларидан тахриж қилувчи манбасини кўрсатмай зикр қилдилар. Балки бунинг ўрнига (бирор) ҳафр ёзмай, (шундайлигича) қолдирдилар.
Ҳадисни Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо) ривоят қилганлар. Аҳмад ўз “Муснад”ида, Абу Довуд ва Ибн Можжа ўз “Сунан”ларида тахриж қилдилар. Бу, у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам видолашув ҳажида Муздалифадан Минога тош отиш учун кетаётган вақтларида юз берди. Муздалифа ва Мино ўртасидаги йўлда эканларида Ибн Аббос розияллоҳу анҳумога шундай дедилар: “Менга кичик тошлардан териб беринг”. У киши (розияллоҳу анҳумо) пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга бармоқ учига баробар (шағал) тош мисличалик еттита тош олиб бердилар. У бармоқларнинг бошларида отиладиган кичик ҳамда нўхотдан озгина каттароқ. Шунда у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларни мукаррам қўллари ила олиб, сўнг одамлар у кишига қараб турган ҳолларида уларни чангини қоқиб туширдилар. Сўнг эса шундай дедилар, соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Шунга ўхшашларини отинглар. Ғулув кетишдан ҳазир бўлинглар. Сизлардан олдингиларни ҳалок қилган (нарса) – ғулувдир”. Бу эса бизга ибодатда ворид бўлганидек риоя қилишимиз вожиб эканига далолат қилади.
“Ғулув кетиш” маъноси юқорида ўтди. У шаръий чегарадан ошириб юборишлик бўлиб, бу жоиз эмас. Ва у мардуд ҳамда ҳалокатдир. Балки ибодат ўлчов-меъёрларига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни суннатларида келганидек риоя қиламиз. Ибодат, унинг вақт, сифат ва ҳайъатларини чеклаб беришликка киришишга ҳаққимиз йўқ. Балки бу борада Аллоҳнинг Китоби ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларидан иборат далил далолат қилганига эргашилади. Бизга фақат бўйинсунишлик вожиб бўлади.
“Сизлардан олдингиларни ҳалок қилган (нарса) – ғулувдир”. Насронийлар каби. Улар Ийсо алайҳиссалом борасида ғулув кетдилар. Яъни, ҳаддан ошишлик уларни диндан куфрга олиб чиқди, Аллоҳ сақласин. Натижада ҳалок бўлдилар. Ҳолбуки улар нажот топишни хоҳлардилар. Бироқ йўллари ношаръий бўлгач, нажотга эриша олмадилар. Балки уларга ҳалокат юз берди. Нажот йўлидан юрмай нажот истаган ҳар бир киши, батаҳқиқ, ҳалок бўлувчидир. Нажот фақат Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашишлик билан бўлади. Инсон Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам манҳажларига хилоф йўл тутиб, ҳар қанча ўзига юк юкламасин, батаҳқиқ, у ҳаддан ошувчи, ҳалок бўлувчидир. Ва у биздан олдинги ғулув кетганларга ўхшашдир.
Ушбу (ҳадис)да: ибодат, шахс ва барча нарсада ҳаддан ошишликдан ҳазир бўлишга чақирилди. Ғулув барча нарсада ҳам маън этилгандир. Масалда ҳам айтилади: “Ўз чегарасидан ошган ҳар бир нарса аксига кетади”. Ғулув кетишнинг бари ҳалокат йўлидир. Албатта нажот йўли мўътадиллик ҳамда тўғри-(устивор) бўлишликдир: “Бас (эй Муҳаммад), сиз ва сиз билан бирга тавба қилган зотлар ўзингизга буюрилгани янглиғ Тўғри йўлда бўлингиз! Туғёнга тушмангиз!”. (Ҳуд: 112).
Хавориж, мўътазила ва калом уламолари ғулув кетишгани сабаблигина ҳалок бўлдилар.
Хаворижлар кўп ибодат қилувчи кимсалардир. Ҳатто саҳобалар ўз намозларини уларнинг намозлари олдида ҳақир санайдилар. Улар Қуръонни кўп қироат қиладиган кишилар. Бироқ улар шариат жорий қилганига чекланмай, ошириб юбордилар, Аллоҳ сақласин. Ҳатто ҳалок ҳам бўлишди. Шундай қилган ҳар бир кимса, батаҳқиқ, ҳалок бўлади. (Олдимизда мана) тажриба бор. Чуқур кетувчи ва ҳаддан ошувчилардан иборат бирор кимса талаб этилган натижага асло эришолмаган. Балки уларнинг дунё ва охиратдаги йўллари ҳалокатдир.
Бу эса ҳозирги замонда ундан ҳазир бўлишга чақириладиган нарсалар сирасидандир. Чунки ғулув ва чуқур кетиш ҳодисаси урчиган. Аллоҳ азза ва жалла раҳм қилганлар бундан мустасно. Бу эса одамлар ўртасида билимсизлик фош бўлганда ғулув ҳамда инс ва жин шайтонлари зийнатлаши сабабли (шариатга) хилоф йўл тутишлар (юзага) келди.
Бизга ушбудан ҳазир бўлишга чақиришимиз ҳамда барча нарсада тўғри-устивор йўлни лозим тутишимиз вожиб бўлади.
Мўътазилаларга келсак, улар Аллоҳни (айбу-нуқсонлардан) поклашликда ҳаддан ошдилар. Ҳатто Аллоҳ ўзини сифатлаган сифатларни У Зотдан нафий-(инкор) қилдилар.
Мумассилалар сифатларни исбот қилишда ғулув кетдилар. Ҳатто Холиқни махлуққа ўхшатишди. Бу борада ҳаддан ошиб, адашдилар, Аллоҳ сақласин.
Аҳли сунна вал жамоа эса ўрта йўл тутди. Аллоҳга исм ва сифатларни ворид бўлганидек бекор қилмай поклаган ҳолатда ҳамда тамсил қилмай исбот қилган ҳолда исбот қилдилар. Ана шу поклашликда ҳаддан ошишликни ва исбот қилишликда ғулувга кетишликни нафий қилишликдир. Демак, улар ўрта йўл тутдилар.
Муслим Ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Чуқур кетувчилар ҳалок бўлди”. (Муслим (2670), Абу Довуд (4608) ва Аҳмад (1/386)). Ушбуни уч мартта айтдилар.
Мўътазилалар эса (Аллоҳни айбу нуқсонлардан) поклашда ҳаддан ошдилар. Ҳатто сифатларни нафий қилишди.
Мумассилалар (исм ва сифатларни) исбот қилишда ҳаддан ошишди. Ҳатто Аллоҳни махлуқотларига ўхшатиб қўйдилар. Аллоҳ улар айтаётганларидан олий бўлган Зотдир. Хавориж ва мўътазилалар амри маъруф ва наҳий мункар борасида ҳаддан ошдилар. Ҳатто мусулмонларнинг ҳукмдорларига қарши бош кўтариб чиқдилар. Уларнинг асосларидан: амри маъруф ва наҳий мункардир. Бу билан ҳукмдорларга қарши бош кўтаришликни назарда тутадилар.
Амри маъруф ва наҳий мункар талаб этилгандир. Бироқ шариат чегарасида. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Сизлардан ким бир мункарни кўрса, бас, уни қўли билан ўзгартирсин. Агар қодир бўлмаса тили билан. Агар қодир бўлмаса қалби билан”. (Муслим (49), Термизий (2172), Насоий (5009), Абу Довуд (1140), Ибн Можжа (1275) ва Аҳмад (3/54)). У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) амри маъруф ва наҳий мункарни қудратга қараб бир неча даражага белгиладилар. Ҳукмдорларга қарши бош кўтариб чиқишлик, байъатни бузиш ва мусулмонлар ўртасида тафриқа келтириб чиқаришга амр қилмадилар. Бу эса мўътазила ва хаворижларнинг йўлидир.
Хаворижлар мўминларнинг амири Алий Ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳуга қарши бош кўтардилар. Ва иш у киши розияллоҳу анҳуни ўлдиришлари билан якун топди. Буларнинг бари ғулув сабаблидир. Даъволарига кўра яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарган эмишлар. Бу эса бошларига ушбу ҳалокатни олиб келди. Бу, у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам сўзларининг айни тасдиғидир: “Сизлардан олдингиларни ҳалок қилган (нарса) – ғулувдир”.
Ҳаддан ошишлик дунё ва охиратда ҳалокат бўлиб, асло яхшилик олиб келмайди. Аллоҳнинг дини ҳаддан ошувчи билан беписанд ёндашувчи орасида. Аллоҳнинг дини ўртадир: “Шунингдек ...сизларни ...ўрта (адолатли) бир миллат қилдик”. (Бақара: 143). Ғулув ва жафо орасида. Ушбу уммат мўътадил ва яхшидир. Уларда ҳаддан ошишлик ва совуққонлик йўқ. Балки уларда мўътадиллик бор. Ана шу ҳар доим нажот йўлидир.
Муслим Ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шуднай дедилар: “Чуқур кетувчилар ҳалок бўлди”, уч мартта қайтардилар”. (Муслим (4/2055)).
“Муслим”. Яъни, имом Муслим раҳимаҳуллоҳ ўз “Саҳиҳ”ларида ривоят қилдилар.
“Ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)дан”. Абдуллоҳ ибн Масъуд ибн Ғофил ал-Ҳузалий. Буюк саҳобий ҳамда саҳобаларнинг кибор уламоларидан деб саналадиган, фатво, ҳадис ривоят қилиш ва бундан бошқаларда мурожат қилинадиган катта олим. У киши саҳобаларнинг киборларидан ва исломга аввал кирганлардандир, розияллоҳу анҳу. У киши яна одамларнинг бидъат ва ғулувдан ҳазир бўлишга энг қаттиқ чорлайдиганларидан. У кишининг бидъатчиларга нисбатан тутган мавқифлари машҳур. Ҳамда у киши розияллоҳу анҳунинг бу борадаги сўзлари оғиздан-оғизга ўтиб келяпти.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Чуқур кетувчилар ҳалок бўлди”. Уч мартта айтдилар. Чуқур кетишликнинг асли фасоҳатни изҳор қилишлик учун каломда майдалашишликдир. Ана шу луғатдаги чуқур кетишликнинг асли. Бу ўринда ирода қилингани эса: сўзлаш, далил келтириш ва ибодатда чуқур кетишлик.
Сўзлашдаги чуқур кетишликнинг маъноси: инсон одамлар тушунмайдиган нотаниш сўзларни гапиришлигидир. Одамлар билмайдиган луғатнинг эскирган услуб ва лафзларини қўллайди.
Шунингдек, сўзлашдаги чуқур кетишликдан: ҳозир бўлганларга улар тушунмайдиган нарсалар билан хитоб қилишлик. Одамлар уларга ақида, ибодат, таҳорат ва муомалотларини баён қилиб берилишига муҳтождир. Сўнг бу киши улардан ва уларнинг жамиятларидан йироқ бўлган нарсалар ҳақида сўз очади. Сиёсат ишлари, узоқдаги ишлар, давлатлар иши, ахборот воситалари ишлари ҳамда авом ундан бирор нарса билмайдиган ишлар борасида гапиради. Улар ундан бирор фойда олмайдилар. Унинг ҳузуридан ўзларининг билимсизликлари билан чиқиб, дин ишларини билмай қолаверадилар. Балки улар орасида қандай намоз ўқиш, қандай таҳорат олиш ва жунубликдан қандай ғусл қилишни билмайдиганлари бор. Ўзларининг билимсизликлари билан чиқиб, уларнинг қулоқларидан узоқ, бегона бўлган ушбу сўздан фойда олмайдилар. Ана шу чуқур кетишликдандир.
Сўзловчининг ғарази одамларга ўзини тушунувчан ва сақофатли-(маданиятли) эканини баён қилишликдир. Гарчи бу ҳозир бўлганларнинг ҳисобида, гарчи тушунмасаларда, гарчи бирор нарса билмай қолаверсалар ҳам.
Ана шу чуқур кетишликдандир.
Хатиб, маруза қилувчи, сўзловчи ва мударрисдан талаб этилгани ҳозир бўлганлар тушунадиган чегарада, динларидан ҳожатманд бўлган ишлар борасида, муомалот ва ахлоқлари ҳақида сўзлашлигидир. Ана шу талаб этилган.
Ҳамда мақсади ҳозир бўлганларга фойда улашиш, таълим бериш бўлишлиги ва мақсади ўз шахсият ва фасоҳатини намоён қилишлик бўлмаслиги. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек: “Чуқур кетувчилар ҳалок бўлди”.
Дарсда гапираётганимизда, жума, ҳайит ва ёмғир сўраш намозида хутба қилаётганимизда ҳамда маруза қилаётганимизда ушбудан ҳазир бўлайлик. Бизга ҳозир бўлганларнинг ҳолатига риоя қилишимиз ҳамда улар тушуниб, фойда оладиган сўзларни истеъмол қилишимиз вожиб бўлади. Яна бу енгил услуб билан бўлсин. Улар тушунмайдиган услуб ва сўзларни истеъмол қилишга таянмаймиз. Балки муносиб мавзу ва услуб ҳамда улар тушунадиган луғат ихтиёр қилинади. Одамларга яхшилик ва таълим беришни хоҳлайдиган киши ана шудир.
Одамлар фикрида ўзини намоён қилишни хоҳлайдиган кимсага келсак, ана шу чуқур кетувчидир. Бунинг бирор фойдаси йўқ. Қандай кирган бўлса шундай бирор фойдасиз чиқиб кетади.
Демак, сўзда чуқур кетувчилардан бўлиб қолмаслигимиз учун ана шу нарсага огоҳ бўлишимиз вожиб бўлади.
Мўминларнинг амири Алий Ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу айтадилар: “Одамларга билган нарсаларига биноан сўзланглар. Аллоҳ ва Унинг Расули ёлғончи қилинишини истайсизларми?!”.
Далил келтиришликда чуқур кетишликка келсак, у Китоб ва суннатдан далил келтиришни қўйиб, мантиқ ва мутакаллимларнинг истилоҳотларидан далил келтиришга ўтиб кетган калом ва мантиқ аҳлининг йўлидир.
Бу мантиқ ўзи қаердан келди? Мантиқ қоидалари қаердан келди? Юнонлардан келди. Уни четдан келтириб, исломда истеъмол қилдилар. Китоб ва суннатдан далил келтиришни тарк этдилар. Ва: Самъий далиллар яқин-(аниқ ишонч, илм)ни ифода этмайди. Балки яқинни ифода этадиган нарса -даъволарига кўра- ақлий далиллардир, дедилар. Шу сабабли ҳалок бўлдилар.
Вожиб эса аҳли сунна вал жамоа уламоларининг йўли бўлгани каби далил кетиришлик Китоб, суннат, мусулмонларнинг ижмоси ҳамда саҳиҳ қиёс бўлишлигидир. Шунинг учун имом Шофеъий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: Калом аҳли борасидаги ҳукмим: Хурмо шохлари ва оёқ кийимлар билан калтакланиб, қабилалар бўйлаб айлантириб чиқилиб, шундай дейилишидир: бу Китоб ва суннатдан бош тортиб, калом илми билан шуғулланган кимсанинг жазосидир.
Ўшалар орасида Аллоҳ ва Расулининг каломини ташлаб, мантиқ қоидаларини олиб келганлар бор. Ҳатто ақида борасида. Уни ҳозирда “Тавҳид илми” деб атайдилар. Мантиқ ва калом илмини “Тавҳид илми” деб атайдилар. Шу сабабли ҳалокатга тушдилар, ўзлари йўлдан оздилар ва ўзгаларни йўлдан оздирдилар. Ишларининг охири ҳайрону лол қолишликда тугади. Бунга катталари гувоҳлик берганидек. Айримлари вафот этар чоғида ҳозир бўлганларни бирор нарса билмай ўлаётганига гувоҳ қилди. Ҳолбуки у умрини калом, мужодала ва мантиқ илмида ўтказданди. Ана шу чуқур кетувчиларнинг оқибатидир, Аллоҳ сақласин. Ўзлари ҳақида берган гувоҳликлари мавжуддир. Бу эса Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам сўзларининг рост эканига далолат қилади: “Чуқур кетувчилар ҳалок бўлди”.
Ибодатда чуқур кетишликка келсак, у юқорида ўтганидек: инсон ибодатда шаръий чегарадан ошириб юборишлиги. Бу мана насронийларнинг роҳиблиги. Шаръий чегарага келсак, у Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек: “Намоз ўқийман ва ухлайман ҳам. Рўза тутаман, оғзим ҳам очиқ бўлади. Аёлларга уйланаман ва гўш ейман. Кимки менинг йўлимдан бош тортса, бас, у мендан эмас”. (Бухорий (4776), Муслим (1401), Насоий (3217) ва Аҳмад (3/285)). Ана шу мўътадилликдир. Таркидунёчилик, турмуш қурмаслик, доимо рўза тутиб, оғиз очмаслик, туннинг барча (қисмида) намоз ўқиб, ухламаслик, буларнинг бари ғулув кетишликдан ҳамда насронийлар ўз роҳибчиликларида ҳалок бўлишгани каби ўз соҳибини ҳалок қиладиган чуқур кетишликдандир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ғулув кетишлик ва насронийларнинг роҳибчилигидан ҳазир бўлишга чақирдилар ҳамда мўътадиллик ва ўрта йўлни тутишга амр қилдилар. Айтдиларки: “Ушбу дин метин-(пишиқ)дир. Ва ким динга қаттиқлик қилса, (дин) унга ғолиб келади”. (Бухорий (39) ва Насоий (5034)). “Бас, кучларингиз етганича Аллоҳдан қўрқинглар, (ўзларингизга қилинаётган панд-насиҳатга) қулоқ тутинглар ва итоат этинглар”. (Тағобун: 16). У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Тинмай йўл юрувчи йўл босмайди ва туяни (ҳам тирик) қолдирмайди”. Тинмай йўл юрувчи – ўзига дам олмай юриш (юки)ни юклаган ва ҳайвонини ҳам дам олдирмаган кимса. Тинмай йўл юради, яъни, (йўлдан) узилиб қолиб, ҳайвони ўлади ҳамда йўл ўртасида тўхтайди. “Туяни (ҳам тирик) қолдирмайди”. Чунки ҳайвони ўлди. “Йўл босмайди”. Чунки ҳали масофа бор.
Аммо йўлни аста-секин бир қанча босқичга бўлиб, ўзи ва ҳайвонига дам берса, албатта, йўлни босиб ўтади ва мақсадга етади. Шунинг учун у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Унда (йўлда) енгил-(юмшоқ)лик билан юринглар”.
Хулоса шуки, ибодатда чуқур кетишлик: унда шаръий чегарадан ошириб юборишликдир. Талаб этилгани шуки, инсон ибодатда зиёда ва нуқсонсиз ўрта йўлни тутади.
Шу ўринда ушбу ҳадислардан олинадиган фойдаларни мухтасар баён қилсак:
Биринчи масала: У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мадҳ қилишда ғулув кетишдан ҳазир бўлишга чақирувлари. Чунки бу ширкка олиб боради. Худди насороларни ширкка олиб борганидек.
Иккинчи масала: “Бурда” ва ундан бошқалар каби у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақларида ҳаддан ошган набавий мадҳ асҳобларига раддия.
Учинчи масала: У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қавлларига биноан насронийларга ўхшаб қолишдан қайтарув: “Насоролар (Ийсо) ибн Марямни кўтар-кўтар қилганларидек”.
Ҳар йили мавлидни нишонлашлик у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳақларида ғулув кетишликдандир. Чунки насронийлар ўз тарихларининг ҳар йили бошида Масиҳ (алайҳиссалом)нинг туғилган кунларини нишонлайдилар. Айрим мусулмонлар насронийларга ўзини ўхшатди. Ва муфаззал асрлар ўтгандан кейин исломда мавлидни пайдо қилди. Чунки мавлиднинг муфаззал асрларнинг барчасида бирор зикри ўтмаган. Балки у муфаззал асрлар даври тугагач тўртинчи ёки олтинчи юз (йил)ликдан кейин пайдо бўлди. Демак, у бидъатдир. Ҳамда у насронийларга ўзни ўхшатишлик.
Тўртинчи масала: У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламни мукаррам сифатлари билан мадҳ этишнинг машруъ экани: Аллоҳнинг бандаси ва элчиси, Аллоҳнинг йўлига даъват қилувчи. (Рисолатни) очиқ-ойдин етказдилар, Аллоҳнинг йўлида ҳақиқий жиҳод қилдилар. Ушбуларнинг бари у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сифатларидандир. Уни зикр қилишлик яхши.
Бешинчи масала: Ушбудан олинадиган фойда: у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг умматларига меҳрибон эканликлари. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) уни (умматни) ўзларининг ҳаққида ошириб мадҳ қилишлик, ғулув кетиш ва чуқур кетишликдан ҳазир бўлишга чақирдилар.
Уч кўринишни айтиб ўтдилар, соллаллоҳу алайҳи ва саллам: мақташда муболағага йўл қўйиш, ғулув ва чуқур кетиш. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбуларни таъкидлашлик ва ҳаддан ошишдан ҳазир бўлишга чақиришлик бобидан навма-нав айтиб ўтдилар.
Олтинчи масала: Кимки бирор нарсадан қайтарса унинг яроқли бадалини ҳам зикр қилади, агар уни бадал-(эваз)и бўлса. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларни мақтовда муболаға қилишдан қайтарганларида шундай дедилар: “Балки мен бандаман, бас: Аллоҳнинг бандаси ва элчиси, денглар”. Бу яроқли ўрин босувчи эди.
Еттинчи масала: Ҳадисда: ибодатларда ҳаддан ошишликдан қайтарув мавжуд. Тош отишлик шу жумладандир. Бу ҳақда у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Ғулув-(ҳаддан ошишлик)дан узоқ бўлинглар. Сизлардан олдингиларни ҳалок қилган (нарса) – ғулувдир”. Ибодатларда ғулув кетишлик: унда миқдор, кайфият, вақт ва булардан бошқалари жиҳатидан шаръий чегарасидан оширишликдир. Ўзимиз томондан бирор нарса пайдо қилмаймиз.
Бидъат икки қисмга бўлинади. Ҳақиқий ва изофий бидъатлар.
Ҳақиқий бидъат: Асли бўлмаган бирор нарсани пайдо қилса. Мисол учун мавлид ва ёдгорликларни табаррук қилиш.
Изофий: Шаръий ибодатга Аллоҳ ва Расули жорий қилмаган вақт ёки сифатни пайдо қилишлигимиз. Худди агар айтсакки: Шаъбоннинг ўртасидаги тунда одамлар намоз ўқиб, таҳажжудга турадилар ёки Шаъбоннинг ярмида рўза тутадилар.
Рўза тутишлик ва таҳажжуд машруъдир. Бироқ уни бирор далил бўлмаган (муайян) вақтга чеклаб оладиган бўлсак, бас, бу изофий бидъатдир. Чунки ибодатнинг асли машруъ. Бироқ уни чекланган вақтга қайд қилишлик, ушбу ибодатга ношаръий изофа-(қўшимча) ўлароқ, бу бидъат изофий деб аталади.
Аллоҳни зикр қилишлик машруъ. Тасбиҳ, таҳлил ва такбир (машруъ). Бироқ одамларга айтсакки: минг мартта тасбиҳ айтинглар, минг мартта такбир айтинглар. Далилсиз минг мартта шундай денглар. Ана шу бидъати изофий деб эътибор қилинади.
Саккизинчи масала: Сўзлаш, далил келтириш ва ибодатда чуқур кетишликдан ҳазир бўлишга чақирув. Сўзлаш, далил келтириш ва ибодатда чуқур кетишлик нима билан бўлишини билиб олдик.
Тўққизинчи масала: Мустаҳкам ўрнашиб, собит бўлгунга қадар такрор-такрор насиҳат қилишлик. Чунки пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу сўзларини такрорладилар: “Чуқур кетувчилар ҳалок бўлди”. Ушбу насиҳат мустаҳкам ўрнашиб, эшитувчиларнинг қалбларида собит бўлиши учун уни уч мартта қайтардилар.
Аллоҳ таоло билувчироқдир.
mutaallim   08-30-2013, 01:32 PM
#34
20-боб:
Солиҳ кишининг қабри олдида Аллоҳга ибодат қилган кимсага қўполлик-(нафрат) билан муносабатда бўлмоқ борасида келган (ҳужжат)лар ҳақидаги боб, энди унга-(қабрга тўғридан-тўғри) ибодат қилишлик қандай бўларкин?!

Саҳиҳ (ҳадис)да Оиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят: “Умму Салама (розияллоҳу анҳо) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга Ҳабашистонда кўрган каниса ва у ердаги суратлар ҳақида сўз очди. Шунда у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Уларни орасида солиҳ киши ёки солиҳ қул вафот этса қабри устига масжид қурадилар. Ва унда (қурилган масжид ичида) ўша суратларни чизадилар. Улар Аллоҳнинг наздида махлуқотларнинг энг ёмонидир”,-дедилар”. (Бухорий (1/155), Муслим (1/375).
Улар икки фитна бўлмиш қабр ва тимсоллар фитнасини жамладилар.

Муаллиф раҳимаҳуллоҳ бундан олдинги бобда солиҳлар борасида ғулув кетишдан ҳазир бўлишга чорлашликни ва у одам болаларининг куфр келтириб, динларини тарк этишларига сабаб эканини зикр қилгач, ушбу бобда уларнинг қабрлари борасида ғулув кетишликни зикр қилдилар. Чунки у, улар борасида ҳаддан ошишликнинг бир туридир.
“Солиҳ кишининг қабри олдида Аллоҳга ибодат қилган кимсага...”. Қабр олдида ижобат бўлишини умид қилган ҳолда Аллоҳга дуо қилиш ёки намоз ўқиш билан У Зотга ибодат қилади. Ушбу ўриндаги дуо ёки намоз ёҳуд қабр олдида жонлиқ сўйиш ижобат қилиниш сабабидир деб ўйлайди. Гарчи (шу ишларни) қилувчи ушбу ибодатлар билан Аллоҳга ибодат қилсада, бироқ у ушбуларни қабул қилинишига умид қилган ҳолда ва қабр олдидаги ибодатнинг бошқа ўриндаги ибодатдан имтиёзи бор дея қабр олдида қилди. Демак, бу бузуқ гумонга қурилгандир. Чунки қабрлар ибодат ўрни эмас ва улар олдида ибодат қилишлик гарчи Аллоҳ учун холис бўлсада, батаҳқиқ, у ширкка сабабдир. Шунинг учун пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам баҳонани тўсиш учун қабрлар олдида ибодат қилишдан ҳазир бўлишга чақирдилар.
Аммо қабрларга дуо қилиб, маййитдан ўтиниб мадад сўраса, бас, бу катта ширкдир.
Аллоҳга ибодатни холис қилган ҳолда ибодат қилсаю, бироқ бу қабр олдида бўлса, бас, бу ширкка восита ва йўлдир. Демак, у ҳаром. Энди унга ибодат қилса қандай бўларкин?!
Бугунги кунда қубурийларнинг ишига келсак, улар очиқчасига қабрларга ибодат қилиб, улардан ўтиниб мадад сўраб, улар учун жонлиқлар сўйиб, ўликларга нидо қиладилар: эй фалончи мадад бер, эй Бадавий мадад бер, эй Алий мадад бер. Улардан очиқчасига мадад сўраб, улар учун жонлиқ сўйиб, назрлар атаб, уларга бир қанча ибодат турларини сарф этадилар. Улар қабрга ибодат қилганлар сафига дохилдир.
“Саҳиҳ (ҳадис)да”. Яъни, икки саҳиҳ бўлмиш Бухорий ва Муслимнинг “Саҳиҳ”ларида.
“Оиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят”. Мўминларнинг онаси, Абу Бакр Сиддиқнинг қизи.
“Умму Салама (розияллоҳу анҳо)”. Исмлари Ҳинд бинт Умайя ал-Махзумия ал-Қурайшия, Абу Саламанинг аёли. У ва унинг эри Абу Салама икки мартта ҳижрат қилишган: Ҳабашистонга ва Мадинага ҳижрат. Абу Салама розияллоҳу анҳу Мадинада вафот этди. Ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга уйландилар. Натижада мўминларнинг оналаридан бўлиб қолдилар, розияллоҳу анҳо.
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга Ҳабашистонда кўрган каниса ҳақида сўз очди”. Каниса ибодат қилишлари учун якшанба куни унда йиғилишадиган насронийларнинг ибодатгоҳи. Ҳужра-(кулба)га келсак, у насронийлардан бўлган бир киши учун хос ибодатгоҳ бўлиб, унда холий қолади ва дунёдан узилади. Ҳужра насронийларнинг якка шахслари учун, каниса эса барча учун.
“Ва у ердаги суратлар”. Яъни, солиҳларнинг суратлари.
“Уларни орасида солиҳ киши ёки солиҳ қул вафот этса”. Бу ровий томонидан шакдир: Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам киши дедиларми ёки қулми? Бу уларнинг -розияллоҳу анҳум- ривоятга риоя қилишларидан. Чунки у киши пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтган лафзга жазм қилмади.
“Қабри устига масжид қурадилар”. Яъни, намозгоҳ. Бу ўринда масжиддан мурод: намозгоҳ ва ибодатгоҳдир. Яъни, унинг устига ибодат қилишадиган каниса қурдилар ва у масжид деб аталади.
“Ва унда (қурилган масжид ичида) ўша суратларни чизадилар”. Яъни, солиҳларнинг суратларини. Уларни ушбу ўринга илардилар. Бу солиҳлар борасида ҳаддан ошиш, уларнинг шахсиятларини абадийлаштириш бобидан. Шахсиятларни абадийлаштириш учун тимсолларни илишлик ушбу бобдандир. У солиҳ ва боўбрў кишиларни буюклаштириш бобидан. Гарчи улар раҳбар, ҳукмдор ва подшоҳлар каби солиҳлардан бўлмаган бўлсаларда. Бу исломда жоиз эмас. Чунки у ширкка воситадир. Айниқса масжид ва ибодатгоҳлар каби ибодат ўринларида. Бунинг иши оғирроқдир.
Сўнг у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Улар Аллоҳнинг наздида махлуқотларнинг энг ёмонидир”. Бу эса кимда-ким қабр устига масжид қурса ёки суратлар чизиб, уларни илса, у махлуқотларнинг энг ёмони эканига далолат қилади. Қуйида келадиган бошқа бир ҳадисда эса: “Қиёмат куни тирик бўлганлар ва қабрларни саждагоҳ қилиб олганлар одамларнинг энг ёмонларидандир”. (Бухорий (6656)). Чунки улар одамларга ушбу қилмиш билан ширк эшигини очиб бердилар ҳамда ушбу уммат оғиб кетишига сабабчи бўлдилар. Ушбу уммат ичида ширк фақат қабрлар устига бино қуриш сабабли юз берди.
Исломда қабрлар устига бино қурганларнинг биринчиси –Шайхул Ислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтганларидек- шийъа ва фотимийлардир. Сўнг сўфий ва улардан бошқа (шийъанинг зидди бўлмиш) суннатга нисбат бериладиганлардан иборат уларга тақлид қилганлардир. Натижада турли ўлкаларда қабрлар устига масжидлар бино қилинди.
Ислом уммати ушбу қабрлар ёмонлиги, уларнинг фитнаси ва умматда ширк рўй беришидан ҳануз азоб чекяптики, Аллоҳ ва Расулига иймон келтирган киши унга рози бўлмайди. Чунки у очиқ-ойдин ширкдир. Қабрлар устига қурилган ушбу масжидлар Аллоҳни қўйиб ибодат қилинадиган бутларга айланди. Масжид аҳли буни исломдан ва ким уни инкор қилса исломдан чиққан киши деб ўйлайди. Ҳудди мана бундай деб айтадиганлар каби: “Албатта бизлар ота-боболаримизни бир миллат – дин устида топганмиз ва албатта бизлар уларнинг изларидан бориб ҳидоят топгувчидирмиз”. (Зухруф: 23).
Улар махлуқотларнинг ёмони. Гарчи ичларида бу ислоҳот ва ўзлари халқларнинг яхшиси дея даъво қилсаларда.
Сўнг шайх (раҳимаҳуллоҳ) ҳадисдан кейин Шайхул Ислом Ибн Таймия (раҳимаҳуллоҳ)нинг ибораларини зикр қилдилар: “Улар”, яъни, яҳуд ва насоролар.
“Икки фитна бўлмиш қабр ва тимсоллар фитнасини жамладилар”. Қабрлар фитнаси – қабрлар борасида ҳаддан ошиш ва ибодатгоҳга айлангунча уларни улуғлашлик. Бу, ўтган умматлар ва ушбу умматдаги улкан фитнадир. Иккинчи фитна: тимсол-(сурат)лар фитнаси. У, Нуҳ (алайҳиссалом) қавми қиссасида (ворид бўлганидек) қадимий фитнадир. Нуҳ қавмида ширк суратларни илишлик сабабли юз берди. Яҳудларда ширк Сомирий ясаган бузоқ тимсоли сабабли юз берди. Насороларда ширк, даъволарига кўра хочни Масиҳ (алайҳиссалом) суратида илишлик сабабли рўй берди. Ушбу умматда ширк уламо ва солиҳ ибодатгўйлар тимсолларини илишлик сабабли юз беришидан хафвсиралади. Бу, пайғамбар соллаллоҳу алйҳи ва саллам ҳазир бўлишга чақирган улкан бир фитнадир.
Иккилари у киши (Оиша розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилдилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ўлим ҳозир бўлганда йўл-йўл кўйлакларини юзларига ташлардилар. Нафаслари қисилганда уни олиб қўярдилар. Ана шундай ҳолатларида айтдиларки: “Яҳуд ва насороларга Аллоҳнинг лаънати бўлсин. Пайғамбарларининг қабрларини масжид қилиб олдилар”.
Уларнинг қилмишларидан огоҳлантирдилар. Агар шундай бўлмаганда-(демаганларида) қабрлари (уйларидан ташқарига) чиқариларди. Бироқ у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам қабрлари) масжид қилиб олинишидан чўчидилар”.
Иккилари ривоят қилди. (Бухорий (1/408), Муслим (1/376)).

“Иккилари”, яъни, Бухорий ва Муслим.
“Уни олиб қўярдилар”, яъни, нафас олиш учун.
“Ана шундай ҳолатларида айтдиларки”, яъни, ана шундай қийин ҳолатда тавҳидга даъват қилиш, ширкни инкор қилиш ва умматга насиҳат қилишдан машғул бўлиб қолмадилар, соллаллоҳу алайҳи ва саллам. Шу нарсага аҳамият қаратиш лозимки, у киши ўлимни ҳис қилган вақтлари умматлари ҳақида, қабрларига нисбатан олдинги умматларнинг пайғамбар ва солиҳлари қабрлари олдида қилинган ишлар қилинишидан хавфсирадилар. Фурсатни қўлдан бой бермадилар. Балки ундан умматга насиҳат қилишда унумли фойдаланиб қолдилар, соллаллоҳу алайҳи ва саллам.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ана шундай ҳолатда ширкдан ҳазир бўлишга чорлар эканлар, демак бу, ширкдан ҳазир бўлишга чақириқ аниқ-таъйин иш экани ҳамда даъватчиларга ундан (ширкдан) бошқасидан олдин, одамларни намоз, рўза, рибони ташлаш, зино ва маст қилувчи ичимлик ичишни ташлашга ундашларидан олдин ушбу ишга ниҳоятда қаттиқ аҳамият қаратишлари вожиб эканига далилдир. Ана шундан олдин уларни ширкдан қайтарадилар. Айниқса ширк уммат ичида воқеъ бўлган бўлса. Ундан сукут сақлашлик умматга фириб ишлатишликдир. Барча нарсадан олдин ундан бошланишлиги ва уни йўқ қилишга қўл урилиши шарт. Чунки ақида салоҳиятли бўлса қолган амаллар ҳам салоҳиятли бўлади.
Аммо ақида бузилса жамийки амаллардан бирор фойда йўқ. Агар рибони ташласа, молидан садақа қилса, кечаю кундуз намоз ўқиса, йил бўйи рўза тутса, ҳаж ва умра қилса ва унда катта ширкдан бирор нарса-(улуш) бўлса, батаҳқиқ, амаллари тўзғиган чанг каби бўлади. Улардан бирор фойда йўқ. Аммо ширкдан холи муваҳҳид бўлса, гарчи катта гуноҳларга қўл урган бўлса ҳам, зино, рибо ва ширкдан қуйи бўлган ҳаром ишларга қўл урса, батаҳқиқ, у мағфират қилиниши умид қилинади. Гуноҳларига яраша азоблансада, у мўмин, муваҳҳид бўлгани ҳолда дўзахда абадий қолмайди. Унинг ҳукми мўминларнинг ҳукмидадир. У тавҳиди ва иймони билан жаннатга кириши лобуд, гарчи (иймони) заиф бўлсада. Аммо унда катта ширк бўлса, бу кимсанинг амалларидан бирор фойда йўқ. Агар ҳаром ишларнинг барини тарк қилса ва фарзларнинг барини адо этса ва ширкдан четлашмаса, батаҳқиқ, унинг жамийки амалларидан фойда йўқ.
Ахир қандай фаръий ва жузъий жиҳатга аҳамият бериб, ислом умматининг жисмида сас бераётган ушбу хатарли ишни ташлаб қўямиз, ундан ҳазир бўлишга чақирмаймиз, уни тарк этишга даъват қилмаймиз ҳамда уни умматдан йўқ қилишда саъй-ҳаракат қилмаймиз?! Ҳужжат эса айтаётганларидек, биз умматни жаъмлашни хоҳлаймиз эмиш.
Ана шу даъватнинг асл моҳияти. Ана шу келган пайғамбарларнинг аввалгиларидан охиргиларигача ундан ҳазир бўлишга чорлаганларидир. Ҳар бир элчи ўз қавмига шундай деган: “Аллоҳга бандалик қилинглар ва Унга ҳеч нарсани шерик қилманглар!”. (Нисо: 36). Чунки ибодат ширк мавжуд бўлишлиги билан бефойдадир. Бу улкан иш.
У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Яҳуд ва насороларга Аллоҳнинг лаънати бўлсин”, қавлларига келсак, лаънат – Аллоҳнинг раҳматидан қувиб солмоқ ва узоқ қилмоқ.
Яҳудийлар ғазабга учраган уммат. Насронийлар эса адашган умматдир. “Ғазабга дучор бўлмаган ва ҳақ йўлдан тоймаган”. (Фотиҳа: 7). Ғазабга дучор бўлганлар – яҳудлар ҳамда ушбу умматдан билган ва билганига амал қилмаганлардан иборат уларга (яҳудларга) эргашган кимсалардир. Ҳақ йўлдан тойганлар – Аллоҳга билимсиз ибодат қиладиган насронийлардир. Балки насронийлар ичидан бидъат, (динда) янги пайдо бўлган ишлар ва хурофотлар билан (Аллоҳга ибодат қиладиганлар) ҳамда уларга эргашган ҳар бир кимса.
“Пайғамбарларининг қабрларини масжид қилиб олдилар”, яъни, ибодат учун ўринлар (қилиб олдилар). Қабрлар олдидаги ибодат бошқа ўринлардаги ибодатдан афзалдир деган гумон билан улар олдида намоз ўқиб, уларнинг олдида Аллоҳга дуо қиладилар. Ҳолбуки қабрлар олдида ибодат қилиш жоиз эмас. Чунки у ширкка воситадир.
Оиша розияллоҳу анҳо шундай дедилар: “Уларнинг қилмишларидан огоҳлантирдилар”. Яъни, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламни ушбу оғир ҳолатда ана шу сўзни айтишларига ундаган нарса, у киши умматларини, яҳуд ва насоролар ўз пайғамбарларининг қабрларига нисбатан қўл урган ишлари каби пайғамбарларининг қабри билан шундай қилмасинлар дея уларнинг қилмишларидан ҳазир бўлишга чақириш эди. Демак, у кишини бунга ундаган нарса, ушбу умматни ана шундай ишга қўл уриб қўйишидан ҳазир бўлишга чорлаш эди. Қабрлар масжидга айлантирилмасин. Хоҳ у қабрлар устига бино қилинсин ёки уларнинг устига бино қилинмасин. Агар у (масжид) қабрлар устига бино қилинса иш оғирроқдир. Агар уларнинг устига қурилмасаю унинг (қабрнинг) олдида намоз ўқиб, дуо қилса ҳам ҳудди шундай. Бу уларни масжид қилиб олишликдир, қуйида яна баён қилинади.
“Агар шундай бўлмаганда-(демаганларида)”, яъни, Бану Исроил пайғамбарларининг қабрлари олдида юз берганга ўхшаши у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қабрлари олдида юз беришидан хавф бўлмаганда…
“Қабрлари (уйларидан ташқарига) чиқариларди”, яъни, одамлар кўрадиган ялангликка дафн қилинарди.
“Бироқ у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам қабрлари) масжид қилиб олинишидан чўчидилар”, яъни, намоз ва дуо ўрни (қилиб олинишидан). Ҳудди яҳуд ва насоролар пайғамбарларининг қабрлари олдида қилишгани каби.
Ушбу баҳонани кесиш ва ушбу эшикни ёпишлик ўлароқ у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз уйларида, Оиша (розияллоҳу анҳо)нинг ҳужраларида, деворлар ичида, шифт остида бирор киши кўрмайдиган қилиб дафн қилиндилар.
Алҳамдулиллоҳким, ҳануз (қабрлари) ҳимоя ва омонликда. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳануз ўз уйларида, деворлар билан ўралган. Бирор киши кўрмайди. Яҳуд ва насоролар пайғамбарларининг қабрлари олдида қўл уришгани каби у кишининг (қабрлари) олдида шундай қилинишидан қабрларини ҳимоя қилиш учун (ўз уйларида дафн қилиндилар). Бу, у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз уйларида дафн қилинишлари ва Бақиъда, саҳобалари билан қабристонда дафн қилинмасликларидаги ҳикматдир.
Ибнул Қоййим (раҳимаҳуллоҳ) шундай дедилар:
Дарҳақиқат, қисиб олган қабрни бутлардан бири қилмаслигини дуо қилди,
Оламлар Рабби унинг дуосини ижобат қилди ва уни уч девор билан ўраб қўйди.
Ҳатто тўрт томони ҳам унинг дуоси ила иззат, ҳимоя ва қўриқлов ичра қилиб қўйилди.
Демак, бу, қаблар борасида ҳаддан ошиш, унинг устига бино қилиш ҳамда унинг ерини, намоз ўқиш ва дуо қилиш ўрнига айлантириб олишнинг ҳаром эканига далолат қилади.
Ушбу икки ҳадисдан улкан масалалар истифода қилинади:
Биринчи масала: Қабрлар устига бино қилишнинг ҳаром экани. Чунки бу Аллоҳ азза ва жаллага ширк келтиришликка восита. Агар қабр устига бино қилинса ёки унинг устига парда ва зийнат берилса, батаҳқиқ, авом ва жоҳиллар у сабабли фитналанадилар ҳамда бу (қабрга) нисбатан бундай қилинишида албатта бир сир бор, у ибодат, дуо ва ҳожатларни сўраш ўрнидир деган гумонга борадилар, ҳудди воқеликда бўлаётгани каби. Шунинг учун қабрлар борасидаги ислом йўли шуки, маййит мусулмон ўликлар билан умумий қабристонга дафн қилинади. Қабридан кавлаб олинган тупроққа дафн қилинади. Унга зиёда қилинмайди. Ҳамда у оёқ остида қолмаслиги ва унинг устига бирор нарса бино қилинмаслиги учун қабр экани билиниб турсин дея ердан бир қарич тупроқ кўтариб қўйилади.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳамда у кишининг даврларидаги саҳобаларнинг қабрлари ана шундай эди. Ва бу исломнинг қабрлар борасидаги йўлики, унинг устига бино қилинмайди, унга ёзилмайди, безатилмайди ва сувалмайди. Чунки бу ишлар қилинганда ширкка восита бўлиб қолади. Дарҳақиқат, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўтарилган қабрларни бузишга буюрганлар. Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳуга шундай дедилар: “Кўтарилган бирор қабрни қўймай теккислайсан”. Яъни, то ўзига назар тортмайдиган ва у сабабли фитналанилмайдиган бошқа қабрлар каби бўлгунича унинг устидаги бинони бузиб ташлайсан. Агар қабрлар шаръий услубда бўлса, улар сабабли фитна юз бермайди. Аммо уларнинг айримлари устига бино қилинса, сувалса, зийнат берилса, батаҳқиқ, одамлар унга бериладилар, бу аниқ.
Иккинчи масала: Ҳадисда, қабр олдида на дуо, на намоз, на жонлиқ сўйиш, на назр аташ ва на бошқаси билан ибодат қилишнинг ҳаром эканига далил бор. Ҳатто унинг устига бино қилинмаган бўлсада. Балки ислом кўрсатмаси шуки, қабрлар ўликларга салом бериш, уларнинг ҳаққига раҳмат ва мағфират сўраб дуо қилиш ҳамда зиёратчи ўликларнинг ҳолатларидан ибрат олиш учун зиёрат қилинади. Ана шу қабрлар ҳақидаги ислом кўрсатмасики, қабрлар оёқости ва беҳурматсизлик қилинмайди. Балки улар қўриқланади, таҳқирланмайди ва депсалмайди.
Ислом йўли ҳаддан ошиш ва камчиликка йўл қўйиш орасидаги ўрта йўл, қабрлар борасида ғулув кетиш ҳамда уларга енгил мусосабатда бўлиш ва таҳқирлар орасидаги (ўрта йўлдир). Ислом уларни муҳофаза қилади. Бироқ улар борасида ҳаддан ошмайди. Ислом йўли барча нарсада ўрта-(мўътадил), алҳамдулиллаҳ. Чунки одамлар орасида қабрларни таҳқирлайдиган, улар устига уй-жой қурадиган ёки уларни чиқинди ва аҳлатлар (ташланадиган) жой қиладиган ёҳуд уларни оёқлари билан депсаб ўтадигн ёкида ҳайвонлар ўтадиган ё уларнинг устига ҳожатларини ўтаб, бавл қиладиганлари бор. Бу ҳаром бўлиб, ислом унга рози бўлмайди.
Учинчи масала: Ҳадисда тимсол ва ундан бошқалардан иборат суратларни илишликнинг ҳаром эканига далил бор. Чунки бу ана шу суратлар сабаб ширкка воситадир. Гарчи узоқ вақтдан кейин бўлсада. Ҳудди Нуҳ қавмида юз бергани каби.
Тўртинчи масала: Ҳадисда, солиҳ ният ёмон ишни қилишга йўл очиб бермаслигига далил бор. Улар ушбу ишга, унда хайр ҳамда ўша солиҳлар ҳолатини ёдга олиш ёки ўзлари айтишаётганидек солиҳларни ҳурмат қилиш ёҳуд номларини абадийлаштириш дея гумон қилганлари учун қўл урган эдилар. Бу, гарчи ундаги мақсадлари яхши бўлсада, батаҳқиқ, бу иш ношаръийдир. Чунки у ибодатдаги ширкка олиб борди. Шариат эса (амал) соҳибларининг ниятларидан қатъий назар ширкка олиб борувчи сабабларни тўсишликни жорий қилди.
Бешинчи масала: Ҳадисда умумий тарзда кофир ва катта гуноҳга қўл урувчиларни лаънатлашлик жоиз эканига далил бор. Чунки пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам яҳуд ва насороларни лаънатладилар. Бу умумий шаклда лаънат айтиш. Кофир ва катта гуноҳларга қўл урувчиларни умумий тарзда лаънатлашлик, қилмишларидан нафрат уйғотишлик боис бу ишда монеълик йўқ. муайян кишини лаънатлашликка келсак, бунда ихтилоф бор.
Олтинчи масала: (Юқоридаги) икки ҳадисда насороларга ўхшаб қолишликдан огоҳ этишга далил бор. Чунки қабрлар устига бино қилиш в улар олдида намоз ўқиш насороларнинг йўлларидандир. Биз эса насороларнинг йўлларидан қайтарилганмиз. Оиша розияллоҳу анҳонинг ушбу сўзларида: “Уларнинг қилмишларидан огоҳлантирдилар”, насороларга ўхшаб қолишликдан қайтарувга далилдир, хоссатан ақидавий масалаларда.
Еттинчи масала: Қабрлар устига бино қилиб, уларнинг олдида ибодат қилиш учун борадиганлар махлуқотларнинг энг ёмонларидир. Уларданда ёмонроқ бирор киши йўқ. Чунки уларнинг маъсиятлари ҳар қандай маъсиятдан юқори. Зино қилувчи, маст қилувчи ичимлик ичувчи ва ўғри(нинг гуноҳи) қабрлар устига бино қиладиган кимсанинг (гуноҳидан) енгилроқ. Гарчи у (қабрлар устига бино қилувчи) зоҳид, ибодатгўй бўлсада.
Тавҳид ва ақиданинг аслини мужассам қилган зинокор ва маст қилувчи ичимлик ичувчи қабрлар устига бино қиладиган ва у ерда ибодат қилиш учун борадиганлардан яхши. Гарчи анавилар кечаю кундуз йиғласалар ва рўза тутсаларда, улар махлуқотларнинг энг ёмони, Аллоҳ сақласин.
Саккизинчи масала: Ҳадисда сураткашлар махлуқотларнинг энг ёмонлари эканига далил бор. Чунки уларнинг бу иши ширкка восита ва Аллоҳнинг яратишига қиёс қилишликдир. Аллоҳ таоло ҳадисул қудсийда шундай деди: “Менинг яратишим каби яратишга қасд қилганданда золимроқ ким бор?!”. Яъни, сураткашлар (назарда тутиляпти). “Бас, бир дона уруғ ёки бир дона арпа яратсинларчи”. (Бухорий (5609), Муслим (2111) ва Аҳмад (2/232)). Бу уларни ожиз қолдиришлик учун. Демак бу, сураткашлар махлуқотларнинг энг ёмони эканига далил. Хоҳ бу ҳайкалтарошлик бўлсин ёки рассомлик ёҳуд фотографик асбобларда суратга олиш бўлсин. Буларнинг бари ваъид ва қаттиқ қайтарув остига дохилдир. Улар Аллоҳнинг наздида махлуқотларнинг энг ёмони. Кимда-ким камерада суратга олишни қайтарилган сураткашлик ҳукмидан чиқарса, бас, унинг далили йўқ ва сўзи эътиборга олинмайди.
Тўққизинчи масала: Ҳадисда ақида масаласига аҳамият бериш ҳамда фасод турларидан иборат барча нарсадан олдин унга даъват қилишнинг вожиблигига далил бор. Бошқа ишларни ўнглашдан олдин ақидани ўнглашдан бошлаймиз. Чунки бу пайғамбарлар алайҳимуссалоту вассалам манҳажидир.
Ўнингчи масала: Ҳадисда у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам умматларига ҳарис эканликлари ва уларга насиҳат қилишларининг мукаммаллигига далил бор. Батаҳқиқ, у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам (рисолатни) ҳаётларининг охирги лаҳзаларида, балки оғир ҳолатда ҳам чинакам етказдилар.
Ўн биринчи масала: Ҳадисда у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг уйларида дафн қилинишлари ҳикмати баён қилинганига далил бор.
Умумий қабристонда дафн қилинмадилар. Бу, мусулмонларнинг ақидасини у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳақларида ҳаддан ошишдан ҳамда Бану Исроил (қавми)да пайғамбар ва солиҳларнинг қабрлари олдида қилингани каби у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг қабрлари олдида қилинишидан сақлаш учундир.
Бу ўринда айрим одамлар наздида ҳануз такрорланаётган муаммо баён қилинди. Расул (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг масжидлари қабр устига қурилган, дейдилар. Ва бу даъволарига кўра қабрлар устига бино қилишнинг жоиз эканига далилдир. Биз айтамизки: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам масжидда дафн қилинмадилар. Балки масжиднинг ташқарисида, уйларида дафн қилиндилар. Бундаги ҳикмат эса мўминларнинг онаси (Оиша розияллоҳу анҳо) зикр қилганлари: “У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) масжид қилиб олинишидан хавфсирадилар". Уй масжиддан алоҳида. Масжиддан ажралган. Балки уй, тўғри йўлдаги халифалар замонидан кейин Валид ибн Абдулмалик вақтида, масжидни кенгайтиришни хоҳлаганда масжидга киргазилди. Шарқий томондан умумий кенгайтирди.
Шунда пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳужралари киргазиб юборилди. Ва бу илм аҳли билан бемаслаҳат бўлди. Балки бу халифанинг илм аҳли билан бемаслаҳат қилган ишидир. Шундай бўлишига қарамай уй ҳануз ўз шакли ва ҳажмида. Масжид ҳам ҳануз ўз ҳолатида, алҳамдулиллаҳ. Айрим жоҳил кимсалар томонидан юз бераётган ишларга келсак, у Расул (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг масжидларида бўлади, қабр олдида эмас. Чунки қабр улардан узоқ ва улардан ҳимояланган. Уни кўрмайдилар. Шунинг учун пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Раббиларига дуо қилиб: “Эй Аллоҳ! Қабримни ибодат қилинадиган бутга айлантириб қўйма” (Молик (416)), деганларида Аллоҳ у кишининг дуоларини қабул қилди ва уни уйлари ичида ҳимоялаб қўйди. Шунинг учун аллома Ибнул Қоййим (раҳимаҳуллоҳ) айтадиларки:
Оламлар Рабби унинг дуосин қабул айлади ва уч девор билан ўраб қўйди.
Яъни, қабр ҳеч қачон кўринмайдиган бўлиб деворлар ичида қолди. Бу эса у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақларида ҳаддан ошишдан ҳимоядир.
mutaallim   08-30-2013, 01:48 PM
#35
Муслим Жундуб ибн Абдуллоҳ (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилди: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламни вафот этишларидан беш кун олдин шундай деяётганларини эшитдим: “Дарҳақиқат мен сизлардан бирор киши менга халил-(севикли дўст) бўлишидан пок-(холи) эканимни эълон қиламан. Албатта Аллоҳ таоло Иброҳимни севикли дўст тутганидек мени ҳам севикли дўст тутди. Агар умматимдан севикли дўст тутганимда, албатта, Абу Бакрни тутган бўлардим. Огоҳ бўлингизким, сизларлардан олдингилар пайғамбарларининг қабрларини масжид қилиб олардилар. Огоҳ бўлингизким, қабрларни масжид қилиб олманглар. Дарҳақиқат, мен сизларни бундан қайтараман”. (Муслим (1/377)).
Дарҳақиқат, ҳаётларининг сўнгида ушбудан қайтардилар. Сўнг у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ўлим тўшагида ушбу ишга қўл урган кимсаларни лаънатладилар. Қабрлар олдида намоз ўқиш ҳам ушбу бобдандир. Гарчи масжид бино қилинган бўлмаса-да. Ва у Оиша розияллоҳу анҳонинг ушбу: “Бироқ у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам қабрлари) масжид қилиб олинишидан чўчидилар”, сўзларининг маъносидир. Дарҳақиқат, саҳобалар у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг қабрлари атрофига масжид қурмагандилар. Намоз ўқишлик қасд қилинган ҳар бир ўрин, дарҳақиқат, масжид дея этибор қилинади. Балки намоз ўқиладиган ҳар бир жой масжид деб аталади. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек: “Ер юзи мен учун масжид ва пок қилиб берилди”. (Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят, Бухорий (1/126), Муслим (1/370)).

“Муслим Жундуб ибн Абдуллоҳ (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилди”, қавлларига келсак, у: Жундуб ибн Абдуллоҳ ал-Бажалий розияллоҳу анҳудир.
“Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламни вафот этишларидан беш кун олдин шундай деяётганларини эшитдим”, беш йил (олдин эшитганликлари) ирода қилингани эҳтимоли ҳам, беш кеча (олдин эшитганликлари) ирода қилингани эҳтимоли ҳам бор.
“Дарҳақиқат мен…пок-(холи) эканимни эълон қиламан”. Пок эканини эълон қилишнинг маъноси: бирор нарсани инкор қилиш ва ундан узоқ бўлиш. Яъни, бундан узоқ бўламан ва уни ёқтирмайман.
“Сизлардан бирор киши менга халил-(севикли дўст) бўлишидан”. Яъни, саҳобалардан. У кишининг саҳобалардан халил-(ўта севикли)лари йўқ эди. Бунинг сабаби, Аллоҳ таоло у кишини ўзига севикли дўст тутганидир. “الخلّة” (“Хуллаҳ”) (Бу маънодаги) дўстлик (яна кимдур бу дўстликка) шерик бўлишини қабул қилмайди. Аллоҳнинг халили ва халқлардан яна кимдурнинг халили бўлмайди. Чунки (бу маънодаги) дўстлик ёлғиз (зот) учун бўлиши керак. (Учинчи киши) шерик бўлишини қабул қилмайди. Халиллик муҳаббат даражаларининг энг олийсидир. Шоир айтганидек:
Руҳ-(жон)им йўлигача кириб бординг. Шу сабабли ҳам халил-(севикли дўст), “Халил” деб номланса керак.
Аллоҳнинг бандалари ва пайғамбарларнинг бари муҳаббатда муштаракдирлар. Аллоҳ кўп тавба қилувчилар, мудом пок юрувчилар, муттақинлар ва муҳсинларни яхши кўрди. Халилликка келсак, бу фақат икки киши учун ҳосил бўлган. Улар: Муҳаммад ва Иброҳим алайҳимуссолату вассалам. Аллоҳ таолонинг қавлида ворид бўлганидек: “(Ахир) Иброҳимни Аллоҳ Ўзига дўст тутган”. (Нисо: 125). Қолган пайғамбар ва мўминларга келсак, батаҳқиқ, ҳужжатларда келганидек Аллоҳ уларни яхши кўради ва улар Уни яхши кўрадилар. Бироқ Аллоҳ улардан халил-(дўст) тутмаган.
Сўнг у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Агар умматимдан севикли дўст тутганимда”, яъни, фараз йўлига кўра. Агар мен учун умматимдан дўст-(халил) тутиш саҳиҳ ва жоиз бўлганида “Албатта, Абу Бакрни тутган бўлардим”. Бу ўринда Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг фазилатлари ҳамда у киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам учун одамларнинг энг севиклиси эканликларига ишора қилиняпти.
Абу Бакр, бу у кишининг кунялари. Исмлари эса: Абдуллоҳ ибн Усмон. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ва Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳамда Аллоҳнинг бандаларига нисбатан кўп содиқ бўлганлари боис Сиддиқ дея лақабланганлар. У киши кўп содиқ эдилар, розияллоҳу анҳу.
“Агар умматимдан севикли дўст тутганимда, албатта, Абу Бакрни тутган бўлардим”, қавлларига келсак, бунда Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан кейин халифаликка сайлашга ишора бор. Чунки Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу сўзни ҳаётларининг охирида айтдилар. Ҳудди у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўлим олди касал бўлганларида Абу Бакр одамларга (имом бўлиб) намоз ўқиб беришига буюрганлари каби. У кишига Умар ҳақида айтилганда бош тортдилар ва ғазаб қилдилар. Абу Бакрга одамларга (имом бўлиб) намоз ўқиб беришига амр қилинишини буюрдилар. Бу ўринда у кишининг халифа бўлишларига ишора бор.
Бу ўринда яна Абу Бакр Сиддиқ (розияллоҳу анҳу)ни ёмон кўрадиган ҳамда у киши ва биродарлари Умар ва Усмон (розияллоҳу анҳум)ларнинг халифаликларига тил текказадиган рофизаларга раддия бор. Улар: Пайғамбрдан кейин халифаликка Алий ҳақли эди. Балки саҳобалар уни тортиб олишди ва Алийга зулм қилишди, дейдилар. Шундай дейдилар, Аллоҳ уларни расво қилсин! Алий розияллоҳу анҳу тўртинчи халифа ва бу мусулмонларнинг ижмоси биландир.
Сўнг у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Огоҳ бўлингизким, сизларлардан олдингилар пайғамбарларининг қабрларини масжид қилиб олардилар”. Яъни, яҳуд ва насоролар пайғамбарларининг қабрлари борасида ҳаддан ошардилар ва улар устига масжидлар қуриб, улар олдида намоз ўқирдилар.
“Огоҳ бўлингизким, қабрларни масжид қилиб олманглар”. “Огоҳ бўлингизким” сўзини огоҳлантирув ва таъкидлаш учун иккинчи бор такрорладилар. Уларни масжидга айлантиришнинг маъноси намоз ўқиладиган ўринга айлантиришликдир.
Сўнг шунга чекланиб қолмай, балки ушбу иш муҳим экани боис бот-бот таъкидлаб: “Дарҳақиқат, мен сизларни бундан қайтараман”-дедилар.
Қабрларни масжидга айлантиришлик икки маънодадир:
Биринчи маъно: У ушбу ҳадисда ирода қилингани, гарчи масжид қурилмаган бўлсада уларни олдида намоз ўқиладиган намозгоҳ қилиб олиш. Қуйида яна келади.
Иккинчи маъно: Яҳуд ва насороларда ҳамда ушбу умматнинг охирги асрларида юз берганидек улар устига масжид қуриш.
Шайх Тақиюддин (Ибн Таймия) айтганлридек қабрлар устига масжид қурганларнинг биринчилари Миср ва Марокашдаги шийъа фотимийлардир. Сўнг сўфий ва бошқалардан иборат суннийликка ўзини нисбат берадиган хурофийлар уларга тақлид қилдилар. Қабрлар устига бино қурдилар. Бу, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олқиш айтган муфаззал уч асрдан кейин юз берди.
Сўнг шайх раҳимаҳуллоҳ Шайхул Ислом Ибн Таймия (раҳимаҳуллоҳ)нинг ушбу сўзларини нақл қилдилар: “Дарҳақиқат, ҳаётларининг сўнгида ушбудан қайтардилар”, яъни, Жундуб (розияллоҳу анҳу)нинг ҳадисида келганидек ўлишларидан беш кун олдин.
“Сўнг у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ўлим тўшагида ушбу ишга қўл урган кимсаларни лаънатладилар”. Юқорида ўтган Оиша (розияллоҳу анҳо)нинг ҳадисларида ворид бўлганидек: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ўлим ҳозир бўлганда йўл-йўл кўйлакларини юзларига ташлардилар. Нафаслари қисилганда уни олиб қўярдилар. Ана шундай ҳолатларида, яъни,ушбу оғир ҳолатда айтдиларки: “Яҳуд ва насороларга Аллоҳнинг лаънати бўлсин. Пайғамбарларининг қабрларини масжид қилиб олдилар”.
Оиша розияллоҳу анҳо шундай дедилар: "Уларнинг қилмишларидан огоҳлантирдилар. Агар шундай бўлмаганда-(демаганларида) қабрлари (уйларидан ташқарига) чиқариларди. Бироқ у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам қабрлари) масжид қилиб олинишидан чўчидилар".
Шайх (раҳимаҳуллоҳ) шундай дедилар: “Дарҳақиқат, саҳобалар у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг қабрлари атрофига масжид қурмагандилар”. Чунки улар, розияллоҳу анҳум бундан маъсумдирлар. Уларнинг ҳаққида бу нарса асло мумкин эмас. Балки масжидлар (қабрлар устига) тўрт аср мобайнида қурилмаган. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу қавллари билан тўрт асрга олқиш айтганлар: “Яхшиларингиз мени асримдагилар сўнг улардан кейин келадиганлар сўнг улардан кейин келадиганлар”. (Бухорий (2508), Муслим (2535), Термизий (2222), Насоий (3809), Абу Довуд (4657) ва Аҳмад (4/427)). Агар тўрт аср давомида қабрлар устига масжид бино қилинмаган экан, ахир биринчи асрдагилар бўлмиш саҳобалар, розияллоҳу анҳум, даврларида қандай қурилсин?!
Демак, бу, уларни масжидга айлантириб олишдан мурод: улар олдида ўқилган намоз ўзгача бир хусусиятга эга ҳамда уларнинг олдида қилинган дуо ижобат қилинади деган гумон билан улар (қабрлар) олдида намоз ўқишни қасд қилиш. Чунки бу ширк воситаларидан биридир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ширк сабабларини тўсиш учун қабрлар олдида намоз ўқишдан ва уларни масжидга айлантиришликдан қайтардилар. Чунки агар киши улар олдида намоз ўқиса ва дуо қилса, батаҳқиқ, бу ривожланиб, Аллоҳдан ўзгасига дуо ва ибодат қилинади. Ҳудди ҳозирда қадамжолар олдида юз бераётганидек. Ушбу мавзолейлар Аллоҳни қўйиб ибодат қилинадиган, улар учун жонлиқ сўйиб, назрлар аталадиган бўлган. Ўликлардан ўтиниб ёрдам сўралади, тупроғига беланади, улар олдида эътикоф ўтирилади ҳамда у ва каъба тавоф қилинади. Буларнинг бари, улар устига бино қилинган вақт (ширк) эшиги очиб қўйилгани сабаблидир.
Сўнг раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: “Намоз ўқишлик қасд қилинган ҳар бир ўрин…”, яъни, қайта-қайта (йиғилиб), у ерда намоз ўқиладиган ҳар бир ўрин. Хоҳ унинг олдида қабр бўлсин ёки бўлмасин. “Дарҳақиқат, масжид дея этибор қилинади”. Гарчи устига бино қилинмаган бўлсада. Гарчи саҳро бўлса ҳам. Бас, у масжид деб аталади. Яъни, намоз ва сажда ўрни.
“Балки намоз ўқиладиган ҳар бир жой масжид деб аталади”. Ҳатто у унинг (қабрнинг) устига бино қилинмаган бўлсада.
У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек: “Ер мен учун масжид ва покиза қилиб берилди”. (Термизий (317), Абу Довуд (492), Ибн Можжа (745)). Яъни, у ерда намоз ўқишликка яроқли. Бу эса намоз ўқиладиган ўрин масжид деб аталишига далолат қилади. Хоҳ қасд қилинган ёки қилинмаган бўлсин. Хоҳ у (қабр) устига бино қилинган ёки қилинмаган бўлсин.
Хулоса шуки, қабрларни масжидга айлантиришлик маъноси икки маънони ўз ичига олади:
Биринчи маъно: Гарчи масжид қурилмаган бўлсада улар олдида намоз ўқиш. Ана шу ҳадислардан ирода қилинган маънодир.
Иккинчи маъно: У ерда масжид ва қуббалар бино қилиш. Бу ҳам қайтарилгандир. Чунки пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Алий ибн Абу Толиб (розияллоҳу анҳу)га шундай дедилар: “Кўтарилган бирор қабрни қўймай теккислайсан”. (Муслим (929), Термизий (1049), Насоий (2031), Абу Довуд (3218) ва Аҳмад (1/96)). Яъни, албатта уни бузасан ва ер билан теккис қиласан. Чунки бу одамларни фитнага солади ҳамда ширк воситаларидан бирига айланади.
Аҳмад яхши-(ишончли) санад билан Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан “Марфуъ” иснод ила ривоят қилди: “Қиёмат куни тирик бўлганлар ва қабрларни масжид қилиб олганлар одамларнинг энг ёмонларидандир”. Абу Ҳатим “Саҳиҳ”да ривоят қилди. (Имом Аҳмад “Муснад” (1/435), Ибн Абу Шайба “Мусаннаф” (3/345), Ибн Хузайма (789), Ибн Ҳиббон (340), Табароний “Кабир” (10413)).
Сўнг “Аҳмад”-дедилар. Яъни, Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳ.
“Яхши-(ишончли) санад билан Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан “Марфуъ” иснод ила ривоят қилди…”. Яъни, у Ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)нинг сўзлари эмас. Балки у Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзларидир.
“Одамларнинг энг ёмонларидандир”. Яъни, одамларнинг ўтакетган ёмонлари.
“Қиёмат куни тирик бўлганлар”. Яъни, қиёмат қоим бўлганда. Бу, Аллоҳ хоҳлаганлардан ташқари у сабабли халқлар ўладиган ўлим (учун сурга) пуфлашлик вақти содир бўлади. У Аллоҳ таолонинг ушбу қавлида зикр қилингандир: “Сур чалинди-ю, осмонлар ва ердаги бор жонзот ўлди, магар Аллоҳ хоҳлаган зотларгина (тирик қолдилар)”. (Зумар: 68). Исрофил сурга биринчи бор пуфлаганда Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ушбу қавли билан истисно қилганлардан бошқа барча тирик жонзот ўлади: “Магар Аллоҳ хоҳлаган зотларгина (тирик қолдилар). Сўнгра у иккинчи бор чалинди-да, баногоҳ улар (яъни барча халойиқ қайта тирилди, қабрларидан) туриб, (Аллоҳнинг амрига) кўз тутарлар”. (Зумар: 68). Бу қайта тирилиш учун сур чалинишидир. Биринчиси: ўлим учун сур чалиниши. Иккинчиси: қайта тирилиш учун сур чалиниши. Исрофил алайҳиссалом сурни иккинчи бор пуфлайдилар. Шунда қабрларидан тирилиб турадилар ва юрадилар: “Баногоҳ улар (яъни барча халойиқ қайта тирилди, қабрларидан) туриб, (Аллоҳнинг амрига) кўз тутарлар”. (Зумар: 68). Бу Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг қудрати билан бўлади. Ушбу икки бор сур чалиниши: ўлим учун сур чалиниши ва қайта тирилиш учун сур чалинишидир.
Бу ўринда учинчи бор сур чалиниши ҳам бўлиб, Аллоҳ таоло уни Намл сурасининг охирида зикр қилди: “Сур чалиниб, Аллоҳ Ўзи хохлаган зотлардан бошқа осмонлардаги ва ердаги (барча) кимсалар даҳшатга тушиб қолган… кунни эсланг”. (Намл: 87). Бу даҳшатга тушиш учун сур чалиниши. Шайхул Ислом Ибн Таймия ва у кишидан бошқалар каби баъзи уламолар, сур чалиниши уч мартта бўлади деб биладилар:
Даҳшатга тушиш учун сур чалиниши ва у Намл сурасида зикр қилинган.
Ўлим ва қайта тирилиш учун сур чалиниши. У иккиси Зумар сурасида зикр қилинган.
Баъзи уламолар, бу ўринда фақат икки бор сур чалиниши бўлади деб биладилар: ўлим учун сур чалиниши ва қайта тирилиш учун сур чалиниши. Ўлим учун сур чалиниши, улар наздида бу даҳшатга тушиш учун сур чалинишидир. Даҳшатга тушадилар сўнг ўладилар.
Ушбу даҳшатли –ўлим учун сур чалиниш- ҳодисасида ҳозир бўладиганлар, улар одамларнинг энг ёмонларидир. Чунки мўминлар бундан олдин вафот этадилар. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтгнларидек: “Ерда Аллоҳ, Аллоҳ дейдиган киши бор экан қиёмат қоим бўлмайди”. (Муслим (148), Термизий (2207) ва Аҳмад (3/107)). Чунки ер юзида Аллоҳ, Аллоҳ деб айтадиган ва Аллоҳни зикр қиладиган киши бўлар экан, демак, бу дунёда ҳаёт (давом этиб) қолади. Чунки Аллоҳни зикр қилиш, тавҳид ва ибодат ушбу ерга кўрк бахш этади. Агар бу нарса йўқ бўлса, ер аҳли уқубатга ҳақли бўладилар. Ва бунинг сабабидан омматан ўлим юз беради.
У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қавлларига келсак: “Умматимдан бир тоифа ҳақ устида мудом ғолиб бўлиб бораверадилар. Уларга (ички томондан) ёрдамсиз ташлаб кетганлар ва (ташқи томондан) қарши чиққанлар то Аллоҳни амри келгунча зиён етказолмайдилар”. (Муслим (1920), Термизий (2229), Абу Довуд (4252), Ибн Можжа (10) ва Аҳмад (5/279)). Бундан мурод шуки, улар бундан олдин вафот этадилар. Аллоҳ ўзи жўнатадиган шамол билан бундан олдин уларнинг руҳларини қабз қилади. Аллоҳ ҳар бир мўмин ва мўминанинг руҳини қабз қилади. Аллоҳ таоло томонидан уларга раҳмат ўлароқ ушбу қўрқинчли ҳодисага ҳозир бўлмайдилар.
Ушбу икки ҳадисдан улкан масалалар истифода қилинади:
Биринчи масала: Ушбу икки ҳадисдан Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога муҳаббатни исбот қилишлик, у Унинг сифатларидан бири экани, У ўз валий-(дўст) ва элчиларини ҳамда мўмин бандаларини яхши кўриши истифода қилинади. У Унинг улуғлигига лойиқ сифатларидан бири. Ҳудди кофир ва мунофиқларни ёмон кўриб, кариҳ кўргани, ғазаб ва нафрат қилгани ҳамда рози бўлиши ва кулиши каби. Буларнинг бари У субҳанаҳу ва таолонинг сифатларидан. Улар У жалла ва аълага лойиқ бўлган сифатлардир.
Бу аҳли сунна вал жамоанинг йўли бўлиб, улар Китоб ва суннатда ворид бўлган У субҳанаҳунинг зотий ва феълий сифатларини исбот қиладилар. У субҳанаҳу ва таолонинг улуғлигига лойиқ бўлгудек феълий сифатларидан бири: муҳаббат сифатини исбот қилишликдир. У Зот яхши кўради. У ўз бандаларини яхши кўриши кўплаб оятларда такрор-такрор зикр қилинган: “Аллоҳ бошқа бир қавмни келтирурки, Аллоҳ уларни яхши кўрур, улар Аллоҳни яхши кўрурлар”. (Моида: 54). “Албатта Аллоҳ тавба қилгувчиларни ва ўзларини мудом пок тутгувчиларни севади”. (Бақара: 222). “Албатта Аллоҳ Ўзининг йўлида гўё туташ бинолардек бир сафга тизилган ҳолларида жиҳод қиладиган зотларни севар”. (Соф: 4). Ва бундан бошқа Аллоҳ мўмин бандаларини яхши кўришини исбот қиладиган оят в ҳадислар.
Иккинчи масала: Ҳадисда, халиллик муҳаббат даражаларининг энг олийси эканига далил бор. Шу сабабли бу фақат икки халилга ҳосил бўлган: Муҳаммад ва Иброҳим алайҳимассалоту вассалам. Қолган пайғамбар ва солиҳларга келсак, батаҳқиқ, Аллоҳ уларни яхши кўради. Бироқ уларни яхши кўриши халиллик мартабасига етмайди.
Шунингдек, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларини яхши кўрадилар. Оиша, Абу Бакр ва Умар (розияллоҳу анҳум)ларни яхши кўрадилр. Муоз (розийллоҳу анҳу)га шундай дедилар: “Эй Муоз! Мен сизни яхши кўраман”. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларини яхши кўрадилар. Халилликка келсак, батаҳқиқ, у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) улардан бирор кишини халил тутмаганлар. Ҳатто Абу Бакр (розияллоҳу анҳу)ни ҳам. Чунки халиллик шерик бўлишини қабул қилмайди. У фақат холис Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло учун бўлади. Бу ўринда халиллик муҳаббат даражаларининг энг олийси эканига далил бор. Баъзи саҳобаларнинг: халилим Расулуллоҳ, деган қавлларига келсак, у саҳобий томонидан (айтилган сўз)дир, Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам томонларидан эмас.
Учинчи масала: Ҳадисда икки халил: Муҳаммад ва Иброҳим алайҳимуссалоту вассаламларнинг фазилатларига далил бор. У иккилари улардан бошқа бирор киши ноил бўлолмаган ушбу даражага ноил бўлдилар.
Тўртинчи масала: Ҳадисда Абу Бакр Сиддиқ (розияллоҳу анҳу)нинг фазилатларига далил бор. Чунки Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Агар умматимдан халил-(севикли дўст) тутганимда, албатта, Абу Бакрни тутган бўлардим”. Бу ўринда Абу Бакр (розияллоҳу анҳу)нинг фазилатлари ҳамда у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан кейин хлифаликка сайланишларига ишора бор.
Бешинчи масала: Ҳадисда, қабрлар олдида намоз ўқиш ва улар устига масжидлар бино қилишнинг ҳаром эканига далил бор. Чунки у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу: “Қабрларни масжидга айлантириб олманглар”, қавллари икки маънони ўз ичига олади: бино қилишдан холий ҳолда фақат намоз ўқиш ёки қабр устига бино қилиш билан (намоз ўқиш). Буларнинг бари уларни масжидга айлантириб олишлик жумласидандир. Бу ширкка сабабни тўсишлик нуқтаи назаридан. Бунинг сабаби маконнинг нажас эканидир деб даъво қиладиганлардан иборат фаҳми оз ёки адаштиришни хоҳлайдиганлар айтгани каби эмас. Бу нотўғри иллатдир. Чунки маконда нажосат йўқ. Ёки бундай дейдиган кимсанинг айтгани каби эмас: бундан мурод (одатда) қабр устида намоз ўқилмаслигидир.
Олтинчи масала: Ҳадисда, қабрлар олдида ёки қабрлар устига қурилган масжидларда ўқилган намознинг ботил эканига далил бор. Чунки Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундан қайтардилар. Қайтариқ эса усул илми билан шуғулланадиганлар наздида барбод бўлишни талаб этади. Қабр олдида намоз ўқиётган кимсанинг намози саҳиҳ эмас. Унга фарзни қайта ўқиши вожиб бўлади. Чунки қабр олдида ёки қабр устига қурилган масжидда ўқиган намози саҳиҳ эмас. Чунки у қайтарилган намоздир. Қайтарилган намоз эса ношаръий. Демак, у саҳиҳ бўлмайди.
Еттинчи масала: Ҳадисда, қабрларни масжидга айлантириб олганлар халқларнинг энг ёмони эканига далил бор. Ушбу қилмишни қилганлар хоҳ яҳудий ёки насроний ёҳуд исломга ўзларини нисбат берадиганлар бўлсин, улар халқларнинг энг ёмонидир. Бирор киши уларданда ёмонроқ эмас, Аллоҳ сақласин.
Саккизинчи масала: Ҳадис, қиёмат иймон аҳлига қоим бўлмаслигига, балки кофирлар устига қоим бўлишига далолат қилади. Чунки иймон аҳли одамларнинг энг яхшиларидир. Энг ёмонлари эмас. Демак, улар устига қиёмат қоим бўлмайди. Балки улар бундан олдин вафот этадилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ворид бўлган ҳадислар шунга далолат қилганидек, уларнинг руҳлари қабз қилинади. Аллоҳ қиёмат қоим бўлишидан олдин шамол юборади. Бу шамол ҳар бир мўмин ва мўминанинг руҳини қабз қилади. Ер юзида фақат кофир ва энг ёмон одамлар қоладилар. Эшаклар ўзини йўқотиб қўйгани каби ҳаяжонга тушадилар. Чунки уларда на дин, на хулқ ва на олийжаноблик бор.
mutaallim   08-31-2013, 08:21 PM
#36
21-боб:
Солиҳ зотларнинг қабрлари борасида ғулувга кетишлик, уни (натижада) Аллоҳдан ўзга ибодат қилинадиган бутга айлантириб қўйишлиги борасида келган (ҳужжат)лар ҳақидаги боб


“Солиҳ зотларнинг қабрлари борасида ғулувга кетишлик”. Ғулув кетишликнинг маъноси юқорида ўтди. У шаръий чегарадан ошириб юборишликдир.
Солиҳ зотларнинг қабрлари борасида ғулув кетишлик, у уларни улуғлашликда ошириб юборишликдир. Чунки бу ширкка олиб боради. Солиҳларнинг ва умуман мусулмонларнинг қабрлари борасида жорий қилингани, уларни эҳтиром қилиш, таҳқирламаслик, озор етишидан ҳимоя қилиш, ўликларга салом бериш, уларнинг ҳаққига дуо қилиш ва ҳолатларидан ибрат олиш учун зиёрат қилишликдир. Ана шу жорий қилингани. Ғулув кетишга келсак, у улардан барака ҳосил қилиш ёки ижобат умидида улар олдида дуо қилиш ёҳуд намоз ўқишликни қасд қилиб бориш. Ана шу ғулув кетишликдир. Чунки Аллоҳ ва Расули буни жорий қилмаган. Ва у ширкка воситадир.
“Уни (натижада)… айлантириб қўйишлиги”. Яъни, келажакда, замонлар ўтиши билан.
“Ибодат қилинадиган бутга”. Бут – қабр ёки дарахт ёҳуд тош ёкида жой ё бундан бошқалардан иборат Аллоҳдан ўзга ибодат қилинадиган нарсалардир. Санамга келсак, у инсон ёки ҳайвон суратидаги Аллоҳдан ўзга ибодат қилинадиган нарса. Ҳудди Иброҳим (алайҳиссалом) қавмларида бўлгани каби. Улар тимсолларга ибодат қилардилар: “Ўшанда (Иброҳим) отаси ва қавмига: «Сизлар доимо чўқинадиган бу ҳайкаллар нимадир (яъни нега жонсиз ҳайкалларга сиғиняпсизлар?!)» деганида:”. (Анбиё: 52).
Тимсол-(ҳайкал) – иснон ёки ҳайвон суратида бўлган нарса. Ана шу бут ва санам ўртасидаги фарқдир. Гоҳида санамдан бут ирода қилинади ва аксинча.
Шориҳ раҳимаҳуллоҳ айтадиларки: агар у иккисидан бири зикр қилинса бошқасини ҳам ўз ичига олади. Агар фақат санам зикр қилинса, бут ҳам унинг остига дохил бўлади. Агар фақат бут зикр қилинса, санам ҳам унинг остига дохил бўлади. Аммо иккиси бирга зикр қилинса маънода фарқли бўлади. Шунда санам ҳайкал шаклидагиси бўлади. Бутдан эса Аллоҳдан ўзга ибодат қилинадиган дарахт, тош, қабрлар, суратлар ва бундан бошқалари ирода қилинади. Ва у ҳайкал суратида бўлмайди. У иккиси ўртасида умумий в мутлақ хос маънолар бор. Иккиси ҳам Аллоҳ азза ва жалладан ўзга ибодат қилинишида эса жамулжамдирлар.
Молик “Муватто”да Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганларини ривоят қилади: “Аллоҳим, қабримни ибодат қилинадиган бут-(санам) қилмагин. Пайғамбарларининг қабрларини масжид қилиб олган қавмларга Аллоҳ қаттиқ ғазаб қилди”. (Молик “Муватто” (1/172), Ибн Саъд “Тобақот” (2/240) Ато ибн Ясордан “Мурсал” иснод ила, Абдурраззоқ (1/106), Ибн Абу Шайба (3/345) Зайд ибн Асламдан “Мурсал” иснод ила ривоят қилди. Аҳмад (2/246) тўла иснод ила, Ҳумайдий 1025-рақам остида, Абу Наъим “Ҳиля” (6/283), (7/317)да Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилди. Баззор ва Ибн Абдулбар “Танвир ал-Ҳавалик” (1/186) ва “Шарҳ Аз-Зарқоний” (1/351)да саҳиҳ деб билдилар).
“Молик… ривоят қилди”-дедилар. У киши Молик ибн Анас. Ҳижрат диёрининг имоми, тўрт мужтаҳид имомларнинг бири. Улар: Абу Ҳанифа, Молик, Шофеъий ва Аҳмад. (Ҳозирги кунгача) қолган тўрт мазҳаб эгалари. Бу ўринда аҳли суннанинг (бошқа) мазҳаблари ҳам бор. Бироқ улар йўқ бўлиб кетган. Мисол учун: Суфён Саврий мазҳаби, Ибн Жарир Табарий мазҳаби.
Молик – тақлид қилинадиган тўрт имомнинг бири. Буюк имом. Ҳижрат диёрининг имоми деб аталади. Яъни, Мадинанинг. Мадина олими деб ҳам юритилади. Ўз вақтларида машҳур бўлганлар. Ҳатто: Молик Мадинада экан (бирор киши) фатво бермайди, деган қавл ҳам бор. Бу, у кишининг улуғ манзилати ва одамларнинг у кишига ишончи сабаблидир, Аллоҳ таоло у кишини Ўзининг кенг раҳматига олсин.
““Муватто”да”. Муватто – имом Молик ҳадис ва фиқҳ борасида таълиф этган китоб. У ерда ҳадислар ва уларнинг фиқҳи ҳамда улардан олинадиган фойдаларни зикр қилганлар. У фиқҳ ва ҳадис орасини жамлаган ҳамда ислом умматининг манбаларидан бири бўлган улкан китобдир. Кўплаб уламолар уни шарҳлашган. Энг машҳур шарҳларидан Ибн Абдулбарнинг “Тамҳид” асари. Абу Валид ал-Божий “Мунтақо” китобида уни шарҳлаган. Яна Зарқоний ва Суютийлар ҳам уни шарҳлашган. Унинг кўплаб шарҳлари бор. Бироқ энг машҳур, энг улкан ва энг фойдаси кўпи имом Ибн Абдулбар ан-Намурий раҳимаҳуллоҳнинг “Тамҳид” китобларидир.
“Муватто” (Тайёрланган, ҳозирланган) деб номланиши: осонлаштириш ва (лафзларни ўқувчининг зеҳнига) яқинлаштиришлик учундир. Чунки у киши раҳимаҳуллоҳ уни одамларга осонлаштириб, тартиб ва бобларга ажратиш билан ҳозирлаб бердилар. Ҳатто (уни ўқиш) осон бўлиб қолди. Бу, унинг “Муватто” деб аталишининг маъноси эди.
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганларини ривоят қилади: “Аллоҳим, қабримни ибодат қилинадиган бут-(санам) қилмагин”. Бу Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам томонларидан қилинган дуоки, Раббиларига қабрлари борасида, ҳудди яҳуд ва насороларда аввал ўтган пайғмбарларнинг қабрларига нисбатан юз бергани каби ғулув кетилишидан ҳимоя қилмоғини дуо қилдилар. Чунки улар пайғамбарларининг қабрлари борасида ҳаддан ошгандилар. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) шундай дедилар: “Аллоҳим, қабримни ибодат қилинадиган бут-(санам) қилмагин”. Бу, қабр борасида ғулув кетиш уни бутга айлантириб қўйишига далолат қилади. Ва бу ушбу ҳадисдан ана шу бобга шоҳид ўрнидир. Бироқ Аллоҳ таоло уни ўз ҳимоясига олди, алҳамдулиллаҳ. Уни, у кишининг уйларида дафн қилиш, одамларни унга етишларидан тўсилиши ила ҳимоя қилди. Ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг дуоси ижобат қилингани учун Аллоҳнинг изни билан ҳимояланган ҳолда қолади. Ана шу сабабли ҳам у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) уйларида дафн қилиндилар. Оиша (розияллоҳу анҳо)нинг сўзларида ўтгани каби: “Агар шундай бўлмаганда қабрлари (уйларидан ташқарига) чиқариларди. Бироқ у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам қабрлари) масжид қилиб олинишидан чўчидилар”. У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламни уйларида дафн қилинишларини улкан сири бор. У – у кишини одамлар дуо билан қасд қилишлари, унинг олдида намоз ўқишлари ҳамда ундан барака тилашларидан ҳимоя қилишликдир. Ибнул Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
Оламлар Рабби унинг дуосини ижобат қилди ва уни уч девор билан ўраб қўйди.
Жорий қилингани эса саҳобалар қилиб ўтишгани каби унинг олдида узоқ тўхтаб қолмай, узоқ турмай, такрор-такрор зиёрат қилмай у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га салом беришдир. Ибн Умар розияллоҳу анҳумо сафардан қайтганларида пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг юзлари рўбарўсига туриб: Сизга салом бўлсин, эй Расулуллоҳ!-дердилар. Сўнг шарқ томонга бироз бурилиб: Сизга салом бўлсин, эй Абу Бакр!-дердилар. Сўнг яна озгина бурилиб: Сизга салом бўлсин, эй отажон!-дердилар. Сўнг жўнардилар.
Мусулмонлар Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва у кишининг икки соҳибларига розияллоҳу анҳумо салом беришдаги амаллари шундай бўлган. Улар ўтириб олишмасди ва (унинг атрофида) ўралашишмасди. Ҳатто Мадинадаги саҳобалар ҳар сафар масжидга кирганларида бориб Расул (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га салом бермасдилар. Чунки бу ҳаддан ошиш дея эътибор қилинади. Балки улар Ибн Умар розийллоҳу анҳумо қилганларидек сафардан келганларида Расул (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га салом берардилар.
Саҳобалар масжидга келардилар ва у ерга намоз ўқиш, илм талаб қилиш ҳамда у ерда эътикоф ўтириш учун қатнардилар. Бироқ ҳар сафар кирганларида Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламга бориб салом бермасдилар. Чунки улар бу, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳазир бўлишга чақирган ҳаддан ошишликдан эканини билардилар. Улар Расул (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг мақсадларини одамларнинг энг билувчироғи ва энг теран тушунувчанроғи эдилар. Шунинг учун ҳам улар қабрга қатнамасдилар. Ҳатто Молик раҳимаҳуллоҳ инсон: Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қабрларини зиёрат қилдим, деб айтишини кариҳ кўрардилар. Чунки Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қабрларини зиёрат қилиш борасида бирор хос далил ворид бўлмаган. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг қабрларини зиёрат қилиш ҳақида ривоят қилинган ҳадисларнинг бари уйдирма ёки ўта заиф. Улардан бирор нарса собит бўлмаган. Балки у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қабрларини зиёрат қилиш ушбу қавлларининг умумдалолати остига дохил бўлади: “Қабрларни зиёрат қилинглар. Чунки у охиратни ёдга солади”. (Муслим (976), Насоий (2034), Абу Довуд (3234), Ибн Можжа (1569) ва Аҳмад (2/441)). У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг қабрларини зиёрат қилиш ўзлари соллаллоҳу алайҳи ва саллам амр қилган қабрлар зиёратининг умумдалолати остига дохил бўлади. Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қабрларини зиёрат қилиш борасида хос лафз ворид бўлганига келсак, бу асло собит бўлмаган. Бунга Шайхул Ислом Ибн Таймия, Ибн Ҳажар, Ибн Абдулҳадий ва улардан бошқа ҳофиз имомлар каби ҳофизлар огоҳлантириб ўтишгани каби.
Ибн Абдулҳадийнинг “Ас-Сорим ал-Мункий фий ар-Родди аъла ас-Субкий” номи остида алоҳида китоби бор. Ушбу китоб, Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қабрларини зиёрат қилиш учун сафар қилишнинг машруъ экани ҳақида Субкий далил сифатида келтирган ҳадисларни ўз ичига олган. Ва улар ҳақидаги сўзларни бирма-бир баён қилган. Ҳатто уларни охиригача келтириб ўтган.
Ушбу Китоб –“Ас-Сорим ал-Мункий”- жуда нафис китоб бўлиб, талаба унга ҳожатмандир.
Тоинки у билан ушбу ҳадисларни ҳужжат қилаётган хурофотчиларга қарши қуроллансинки, ушбу ҳадислар ҳужжатликка ярамайди.
Сўнг у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Пайғамбарларининг қабрларини масжид қилиб олган қавмларга Аллоҳ қаттиқ ғазаб қилди”. Ҳазир бўлишга чорловдан кейин яна бир бор ҳазир бўлишга чорлов. Юқорида бир неча бор ўтдики, Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўлим тўшагида яҳуд ва насороларни лаънатладилар. Чунки улар пайғамбарларининг қабрларини масжидга айлантириб олгандилар. Уларнинг қилмишларидан ҳазир бўлишга чақирдилар. Вафотларидан беш кун олдин шундай дедилар: “Огоҳ бўлингизким, сизларлардан олдингилар пайғамбарларининг қабрларини масжид қилиб олардилар. Огоҳ бўлингизким, қабрларни масжид қилиб олманглар”. Бу ерда эса шундай деяптилар: “Аллоҳ қаттиқ ғазаб қилди”.
“Аллоҳ … ғазаб қилди”. Ғазаб У субҳанаҳу ва таолонинг сифатларидан бири. Аллоҳ хурсанд бўлгани, кулгани ва яхши кўргани каби ғазаб қилади, ҳужжатларда ворид бўлганидек. Ушбу сифатларнинг бари Унинг улуғлигига лойиқдир. Махлуқнинг ғазаби, махлуқнинг хурсанд бўлиши, махлуқнинг кулиши каби эмас. Ўзининг улуғлигига лойиқ бўлгудек яхши кўради, махлуқнинг яхши кўриши эмас.
Аллоҳга, Ўзи учун исбот қилган ва Унга Расули исбот қилган сифатларни ўзгартиришсиз, таъвилсиз, кайфият беришликсиз ва тамсилсиз исбот қиламиз. Аллоҳ ғазаб қилади, қаттиқ ғазаб қилди дея исбот қиламиз. “Аллоҳнинг ғазаби-ёмон кўриши сизларнинг (бу Кундаги) ўз нафсларингизни ёмон кўришингиздан каттароқдир”. (Ғофир: 10). Яъни, У қаттиқ ғазаб қилади.
Ҳадисда, кимда-ким қабрни масжидга айлантириб олса, дарҳақиқат, уни ибодат қилинадиган бут қилиб олгани баён қилинди.
Бу, ҳозирда унинг атрофида тавоф қилиниб, унга нарзлар атаб, жонлиқлар сўйиб, ўтиниб мадад сўралаётган қабрлар устига қурилган қадамжолар, бутлар эканига далолат қилади. Улар билан Лот, Уззо ва учинчи бошқаси бўлмиш Манот ўртасида фарқ йўқ. Гарчи уни масжид ёки солиҳлар қадамжолари деб атасаларда. Номланиш маънони ўзгартирмайди. Улар, Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам атаганлари каби бутлардир.
Ибн Жарир ўзининг санади ила Суфёндан, у Мансурдан, у эса Мужоҳиддан (ривоят қилади): “(Эй мушриклар, ўзларингизча сиғинаётган санамларингиз) — «Лот», «Уззо», ва...” (Нажм/19) (ояти борасида) шундай деди: “У (Лот) уларга талқон қилиб берадиган бир киши эди. Вафот этгач қабри тепасида жамланиб-(эътикоф ўтириб) олдилар”.
Абул Жавза Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо)дан қилган ривоятида ҳам шундай деди: “У ҳожиларга талқон тайёрлаб берарди”.

Сўнг шундай дедилар: “Ибн Жарир”. У киши буюк имом, муфассирларнинг пешвоси Муҳаммад ибн Жарир ат-Табарий. Ўзларидан кейин келган муфассирлар учун манбага айланган тафсир китоби соҳибидирлар. Тафсирларнинг энг буюги Ибн Жарирнинг тафсири. Калом ва мантиқ аҳлининг тафсирларига келсак, уларнинг манбаси аҳли суннаннинг китоблари эмас. Балки уларнинг манбаси мантиқ ва калом илми қоидаларидир. Мисол учун: Розийнинг тафсири, Замахшарийнинг тафсири. Унда омухталик ва кўплаб ёмонликлар мавжуд. Гарчи унда фойдалар бўлсада. Замахшарийнинг тафсирида луғавий фойдалар, балоғавий сир-асрорлар ҳамда луғат жиҳатдан лафзлар изоҳининг баёни бор. У ана шу жиҳатдан яхши. Бироқ ақида ва таъвил жиҳатидан кўплаб ёмонликлар ҳамда Қуръон махлуқ деган сўзни ўз ичига олган. У ана шу жиҳатдан қоришмадир. Уни фақат, ундаги фойдаларни олиши ва ботилларини ташлаши учун асосларни қўлга киритган талаба мутолаа қилиши учун ярайди. (Илмни янги) бошловчи ва жоҳилга келсак, у Замахшарийнинг тафсирини мутолаа қилиши ярамайди.
Розийнинг тафисирига келсак, унинг ёмонлиги Замахшарийнинг тафсиридан кўпроқ. Чунки унинг бари мужодала ва фаразлардир. Гоҳида тушунмовчиликларни олиб келади ва унга жавоб бермайди.
Ишончли тафсирлар – Аллоҳ азза ва жалланинг Каломига ҳамда маъруф бўлган тафсир қоидаларига қурилган тафсирлардир: Қуръонни Қуръон билан тафсир қилиш ёки Қуръонни суннат билан тафсир қилиш ёҳуд Қуръонни саҳобаларнинг сўзлари билан тафсир қилиш ёкида Қуръонни араб тили талабига кўра тафсир қилиш. Ана шулар тафсир кўринишларидир. Унга калом ва мантиқ илми киришига келсак, бу тафсирдан эмас.
Тафсирларнинг энг ишончлиси: Ибн Жарирнинг тафсири. Шунингдек, Ибн Касир ва Бағавийнинг тафсири. Ана шулар ишончли китоблар. Салаф манҳажидан боради. Қуръонни маълум бўлган тарзларда тафсир қилиш, ана шу саҳиҳ тафсир важҳларидир. Ундаб бошқасида чалкашмовчилик бор.
Ҳар бир муфассирнинг ўз йўналиши бор. Абу Ҳайён каби баъзилари наҳв жиҳати бўйлб юрган. Замахшарий каби баъзилари балоға жиҳатига йўналган. Қуртубий каби баъзилари эса фиқҳий ҳукмларга йўналган.
“Суфёндан”-дедилар. Суфён, у Суфён ибн Уяйна, машҳур имом бўлиш эҳтимоли ва Суфён Саврий бўлиш эҳтимоли ҳам бор. Суфён Саврийни шориҳ рожиҳ деб билдилар.
Суфён Саврий ҳадис ва фиқҳ илмида буюк имом. Ўз мустақил мазҳабига эга. Бироқ у йўқ бўлиб кетган.
“Мансурдан”. Мансур ибн Муътамир. Буюк имом ва сиқо-(ишончли ровий).
“Мужоҳиддан”. Мужоҳид ибн Жабр. Буюк тобеъин, Ибн Аббос розияллоҳу анҳумонинг энг катта ўқувчилридан. Ушбу сўзни айтган ҳам у кишидир: “Мусҳафни аввалидан охиригача Ибн Аббосга топширдим. Ҳар бир оятда тўхтаб, у кишидан унинг маъноси ҳақида сўрадим”. Ана шу Мужоҳид ибн Жабр. Муфассирларнинг энг катта имомларидан, Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумонинг энг кибор шогирдларидан. ““(Эй мушриклар, ўзларингизча сиғинаётган санамларингиз) — «Лот», «Уззо», ва...” (Нажм/19) (ояти борасида)”. Бу, араб санамларининг номлари: Лот Тоифда, Уззо Маккада, Арафатда. Манот Мадина йўлида Қодиддаги Мушалшал деган жойда. Мушриклар ҳажга келганлрида унинг олдидан эҳром киярдилар. Булардан шоҳид ўрни: Лотдир.
“У (Лот) уларга талқон қилиб берадиган бир киши эди”. Талқон қилишлик, уни сарёғ билан қориштиришликдир.
Ушбу киши одамларга таом улашиш учун бу ишни қиларди. Яъни, одамларга яхшилик қиларди. Натижада уни яхши кўриб қолдилар ва қалблари унга боғланиб қолди. Чунки у таом улашарди. Вафот этгач қабри тепасида эътикоф ўтирдилар. Ҳатто у бутга айланиб қолди.
“Вафот этгач қабри тепасида жамланиб-(эътикоф ўтириб) олдилар”. Бу, солиҳларнинг қабри борасида ҳаддан ошишлик уни Аллоҳдан ўзга ибодат қилинадиган бутга айлантириб қўйишига далолат қилади. Чунки Лот солиҳ киши эди. Унинг қабри, унда ҳаддан ошиш ва қабри тепасида эътикоф ўтириш сабаби билангина бутга айланди.
“Абул Жавза … ҳам шундай деди”. У киши Суфён ибн Абдуллоҳ ар-Рибъийдир.
“Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо)дан…: “У ҳожиларга талқон тайёрлаб берарди”.”. Бу Ибн Жарирнинг ривоятига ўхшашки, Лот унинг қабри борасида ғулув кетишган кишининг исмидир. Ҳатто у ибодат қилинадиган бутга айланди.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қабрларни зиёрат қиладиган аёлларни ҳамда уларни масжид қилиб, (уларга) чироқ-(шаъм, олов) ёқадиганларни лаънатладилар”. Сунан аҳли ривояти. (Тоялисий 2733-рақам остида, Аҳмад (1/229-287-324-337), Ибн Абу Шайба (3/344), Абу Довуд (3/558), Насоий (4/95), Термизий 320-рақам остида ривоят қилиб: “Ҳасан” даражасидаги ҳадис деди, Ибн Можжа 1575-рақам остида, Ибн Ҳиббон 788-рақам остида, Табароний “Кабир” (12725), Ҳоким (1/374) ва Байҳақий (4/278)).
“Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам … лаънатладилар”. Лаънат – Аллоҳ азза ва жалланинг раҳматидан қувиб солмоқ ва узоқлаштирмоқликдир.
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам … лаънатладилар”, яъни, уларга лаънат ила баддуо қилдилар.
Бу ўринда гуноҳи кабирага қўл урувчиларга лаънат айтишликка далил бор.
“Зиёрат қиладиган аёлларни”. Бу эса аёллар қабрларни зиёрат қилиши ҳаром эканига далолат қилади. Ва бу жумҳур илм аҳлининг мазҳабики: аёлларга, ушбу ҳадисга кўра қабрларни зиёрат қилиш жоиз эмас.
Уламолар айтишдики: чунки аёл заифа. Агар ўғли, отаси, ака-укаси ёки эридан иборат яқинларининг қабрини кўрса, батаҳқиқ, у овоз чиқариб йиғлаш ва бетоқат бўлишдан ўзини тутиб туролмайди.
Яна: аёл авратдир. Агар қабристонга борса ва эркаклар билан ўралашса, бундан фаҳш, зино ва ёмонлик рўй беради. Чунки у (аёл) фитнадир. Мана ҳозирда қадамжолар олдида аёл эркак аралаш бўлиши ва рўй бераётган бузуқликлар сабабли юз бериб турганидек.
Баъзи уламолар, у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қавллари умумдалолатидан (ҳукм) олган ҳолда аёлларга қабрларни зиёрат қилиш жоиз деган фикрга бордилар: “Мен сизларни қабрларни зиёрат қилишдан қайтаргандим. Энди уларни зиёрат қилаверинглар. Чунки у охиратни ёдга солади”. (Муслим (1977), Насоий (2033), Абу Довуд (3698) ва Аҳмад (5/359)). Бу умумий лафз остига эркак ва аёллар дохил бўлади, деб айтдилар.
Бунга икки жиҳатга кўра жавоб берилади:
Биринчи жиҳати: У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг: “Энди уларни зиёрат қилаверинглар” қавллари эркакларга хитобдир. Эркакларга қилинган хитоб остига аёллар кирмайди.
Иккинчи жиҳати: Ушбу хитоб эркак ва аёлларга хос дея фараз қилинганда ҳам, батаҳқиқ у ушбу ҳадис билан хослангандир.
Улар яна Оиша розияллоҳу анҳонинг инилари Абдурраҳмоннинг қабрини зиёрат қилганликларини ҳужжат сифатида келтирадилар. Ва: бу аёллар қабрларни зиёрат қилиши жоиз эканига далилдир, дейдилар.
Бунга шундай жавоб берилади: Оиша (розияллоҳу анҳо)нинг ушбу феъллари, у кишига қайтарув етиб бормаган эканига йўйилади. Агар у кишига қайтарув етиб борганда, албатта, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга қарши бормасдилар.
Иккинчи жавоб: Ушбу ҳадис у кишига етиб борди деб фараз қилинса, бу у киши томонларидан ижтиҳоддир. Шак-шубҳа йўқки ҳужжат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларида, мужтаҳидларнинг ижтиҳодида эмас.
Шунга биноан тўғри, рожиҳ қавл: аёллар қабрларни зиёрат қилишдан маън қилингандир. Гарчи ушбу асрдаги баъзи изланувчилар ушбу масалани кўтариб чиқиб, бу борада китоб ёзиб, аёлларга қабрларни зиёрат қилиш ҳалол деган бўлсада. Бу маржуҳ қавлдир. У бирор янгилик олиб келмади. Балки фақат ушбу масалани қўзғади. Талабага ғариб масалалар кетига тушиши, уни янгиттан кўтариб чиқиши ва уни яна одамлар ўртасида тарқатиши жоиз эмас. Сабаби, бунинг ортидан зарарлар келади.
“Қабрларни зиёрат қиладиган аёлларни ҳамда уларни масжид қилиб, (уларга) чироқ-(шаъм, олов) ёқадиганларни”. Уларни масжидга айлантириб олганларни лаънатлашликка келсак, бу у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қавлларида ўтди: “Яҳуд ва насороларга Аллоҳнинг лаънати бўлсин. Пайғамбарларининг қабрларини масжид қилиб олдилар”.
Уларга чироқ-(шаъм, олов) ёқадиганларни лаънатлашликка келсак, бундан мурод: мақбарани чироқ билан ёритишликдир. Чунки бу қабрлар борасида ғулув кетишга воситадир. Ҳамда у ширкка олиб боради. Батаҳқиқ, бу одамлар ва жоҳилларнинг назарини ўзига тортади. Сўнг уни зиёрат қиладилар ва унга тез-тез қатнайдиган бўладилар. Сўнг эса бу ширкка олиб боради. Демак, мақбараларга чироқ ёқилиши жоиз эмас. Балки мақбаралар чироқ ёқилишидан холий қилинади. Агар одамлар тунда маййитни дафн қилишга муҳтож бўлсалар, ўзлари билан чироқ олиб келадилар. Ҳудди пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобалар тунда дафн вақти қилганлари каби.
Ушбу ҳужжатларда улкан фойдалар бор:
Биринчи фойда: Пайғамбарларнинг қабрлари ҳақида ҳаддан ошишлик, у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қавллари далилига кўра уни Аллоҳдан ўзга ибодат қилинадиган бутларга айлантириб қўйди: “Аллоҳим, қабримни ибодат қилинадиган бут-(санам) қилмагин”.
У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек уни масжидга айлантириб олишлик унинг ҳаққида ғулув кетишлик жумласидандир: “Пайғамбарларининг қабрларини масжид қилиб олган қавмларга Аллоҳ қаттиқ ғазаб қилди”. Яъни, уларнинг олдида ижобат қилиниши умидида намоз ўқишадиган намозгоҳларга айланириб олишди.
Иккинчи фойда: Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қабрларини ҳимоялади ва дуоларини ижобат қилди. Унинг борасида ғулув кетилишидан ҳифзу ҳимоя қилди. Унга етиб боришдан тўсадиган деворлар билан ўраб қўйилди. Балки ушбу деворлар уни кўриш ва унга етишдан тўсади. Буларнинг бари у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қабрлари борасида ғулув кетишдан маън қилиш учундир.
Учинчи фойда: Ҳадисда, солиҳларнинг қабрлари тепасида эътикоф ўтириш Лотнинг қабрида ҳосил бўлгани каби уни Аллоҳдан ўзга ибодат қилинадиган бутларга айлантириб қўяди. Батаҳқиқ, унинг (Лотнинг) ўлимидан кейин унинг олдида эътикоф ўтириш сабабли у бутга айланди. Ҳудди Нуҳ қавмида ширк солиҳлар борасида ғулув кетишлик сабабли юз бергани каби. Иблиснинг –унга Аллоҳнинг лаънати бўлсин- аввалгилару охиргиларга қўллаган сиёсати бир хил. Одамларга солиҳлар борасида ғулув кетиш бобидан келади.
Тўртинчи фойда: Ҳадисда, солиҳларнинг қабрлари устига бино қилиш солиҳларга муҳаббатдандир деб даъво қиладиган ва: сизлар солиҳлар қабрлари устига бино қилмайсизлар. Чунки сизлар солиҳларни ёмон кўрасизлар, деб айтадиганларга раддия бор. Ушбу ҳадис ва оятда уларга раддия бор. Ҳамда қабрлар устига бино қилиш ва улар борасида ғулув кетиш уларга муҳаббат жумласидан эмас. Балки у, уларни Аллоҳдан ўзга ибодат қилинадиган бутларга айлантириб олиш жумласидандир.
Бешинчи фойда: Ҳадисда, аёллар қабрларни зиёрат қилиши ҳаром эканига далил бор. Ва у, у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қавллари билан хослаб қўйилгандир: “Мен сизларни қабрларни зиёрат қилишдан қайтарган эдим. Энди уларни зиёрат қилаверинглар”. Демак, Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам ишнинг бошида мутлақ эркагу аёлларга қабрларни зиёрат қилишдан маън қилдилар. Чунки улар ширк ва жоҳилиятдан эндигина халос бўлган эди. Шу сабабли уларни қабрлар олдида жоҳилият ишларидан бирор сарқит қолиб кетишидан хавфсираб қабрларни зиёрат қилишдан маън қилдилар. Қалбларида тавҳид қарор топгач эса хоссатан эркакларга қабрларни зиёрат қилишга изн бердилар ва аёлларни маън қилдилар. Чунки уларнинг ҳаққида қайтариқ боқий қолувчидир.
Олтинчи фойда: Ҳадисда, қай восита билан бўлсада қабрларга чироқ ёқишни ҳаром эканига далил бор. Хоҳ шамчироқ ёки электр токи ёҳуд бундан бошқалар бўлсин. Ўз замонасидан келиб чиқиб чироқ ёқишнинг ҳар қандай тури маън қилингандир. Қабрлар ёритилишдан холий бўлиши вожиб. Чунки ёритишлик уни бутга айлантириб қўйишга восита. Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу ишга қўл урган кимсани лаънатладилар. Чунки у ширкка воситадир.
mutaallim   02-07-2014, 12:40 PM
#37
22-боб:
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам тавҳид бобини ҳимоя қилишлари ва ширкка олиб борадиган ҳар бир йўлни тўсганликлари борасида келган (ҳужжат)лар ҳақидаги боб

Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: “(Эй инсонлар), ахир сизларга ўзларингиздан бўлган, сизларнинг кулфат-машаққат чекишингиздан қийналувчи, сизларнинг (тўғри йўл — ҳақ динга келишингизга) ҳарис – ташна бўлган ва барча мўминларга марҳаматли, меҳрибон бўлган бир пайғамбар келди-ку!”. (Тавба: 128).
Шайх раҳимаҳуллоҳ ушбу бобни пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам тавҳид бобини ҳимоя қилишларининг баёни ҳақида ёздилар. Бундан олдинги боблар ҳам тавҳидни ҳимоя қилиш ҳақида эди. Бироқ олдинги боблар умумий, ушбу бобдаги эса хос ишлардир. Аслида эса ўтган бобларнинг бари: Солиҳлар борасида ғулув кетиш, қабрлар устига масжидлар қуриш, қабрлар борасида ҳаддан ошиш, буларнинг бари ширкка олиб борувчи воситалардир. Дарҳақиқат, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ширкка олиб борувчи йўлдан тўсишлик нуқтаи назаридан булардан қайтардилар. Бу бобларнинг бари бир мавзуда.
Шайх ушбу бобларни бирма-бир такрорлашларидан ажабланманглар. Чунки бу масала улкандир. Ширк ушбу умматда қабрлар борасида фитна ва ҳаддан ошиш, солиҳ зотлар ва Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам борасида ғулув кетиш сабабли юз берди. Ширк ушбу умматда ана шу ишлар сабабли рўй берди. Қабрлар устига масжидлар қурилиб, ушбу умматда тасаввуф зоҳир бўлгандан бери ширк кўпайиб, бу умматда улканлашиб бормоқда. Аллоҳ азза ва жалла раҳм қилганлар мустасно. Демак, иш жуда жиддий.
Шунинг учун шайх раҳимаҳуллоҳ ушбу мавзуни такрорладилар, бошидан бошлаб, яна қайтардилар. Чунки у умматга етган бир касалликки, уламолар ва мусулмонларни, уни муолажа қилишни адо қилсинлар, тавҳидга даъват қилиш ва бу умматни ширкдан қайтарсинлар дея ушбу қаттиқ хатардан огоҳ этиш учун эди. Акс ҳолда уламолар ушбу ишдан сукут сақлайдиган бўлсалар, батаҳқиқ, у улканлашиб боради. Ниҳояда эса жоҳиллик кўпаяди ва бу ишлар диндан деб эътибор қилинади. Ҳамда ҳозирда юз бераётганидек ким ундан қайтарса дидан чиқувчилар деб қаралади: ким ушбу ишларни инкор қилса, одамларни унинг хатаридан огоҳ этса ва тавҳидга даъват қилса уни муташаддид-(радикал) ва умматдан чиқувчи деб айблайдилар. Чунки уларнинг наздида уммат қабрларга ибодат қилувчилардир. Кимда-ким қабрларга ибодат қилишни инкор қилса ушбу умматдан чиқувчига айланади. Бу, ҳақиқатларни ўзгаришидан, Аллоҳ сақласин. Пайғамбарлар олиб келган дин, у ибодатни Аллоҳ азза ва жаллага холис қилишлик. Ана шу диндир.
Қабрларга ибодат қилишликка келсак, у Абу Жаҳл, Абу Лаҳаб ва мушрикларнинг дини. У, элчиларнинг алайҳимуссалоту вассалам дини эмас. Бироқ жоҳиллик ва ҳавои нафсга эргашиш кенг тарқалса, ушбу умматда ана шу ширкий ишларни дин, тавҳидни эса диндан чиқишлик қилиб олишликдан иборат ишлар юз берганча юз беради. Куч ва қувват фақат Аллоҳ биландир.
“Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам тавҳид бобини ҳимоя қилишлари”. Яъни, у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам тавҳид ҳудудларини ширк воситалари ва улар борасида енгилтакликка йўл қўйиш сабабли унга ширк киришидан ҳимоя қилишлари. Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам тавҳид ҳудудларини қаттиқ ҳимоя қилдилар. Ҳатто у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ширкка олиб борувчи ҳар бир сабаб ва воситадан қайтардилар. Гарчи намоз сингари ушбу восита аслида машруъ бўлсада. Агар у қабрлар олдида адо этилса, бас, у ширкка воситадир. Гарчи уни адо этувчининг нияти яхши бўлсада. Ният амални оқламайди ва покламайди, агар қайтарилган ишга олиб борадиган бўлса. Дуо қилиш машруъ. Бироқ қабр олдида дуо қилинса, бас, бу маън этилган. Чунки у ушбу қабр сабабли ширкка восита. Бу, воситаларни тўсишликдир.
Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам қабрлар олдида намоз ўқиш, дуо қилиш, уларни устига бино қуриш, уларни олдида эътикоф ўтириш, уларни маросим ўтказиладиган жой қилиб олиш ва бундан бошқа ишлардан қайтардилар. Буларнинг бари ширкка олиб борувчи воситалардир. Уларнинг айни ўзи ширк эмас. Балки аслида машруъ бўлган (амаллар). Бироқ у Аллоҳ азза ва жаллага ширк келтиришликка олиб боради. Шунинг учун у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларни маън қилдилар.
“Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: “(Эй инсонлар), ахир сизларга ўзларингиздан бўлган, сизларнинг кулфат-машаққат чекишингиздан қийналувчи, сизларнинг (тўғри йўл — ҳақ динга келишингизга) ҳарис – ташна бўлган ва барча мўминларга марҳаматли, меҳрибон бўлган бир пайғамбар келди-ку!”. (Тавба: 128)”. Ушбу оят Тавба сураси сўнгидадир.
“(Эй инсонлар), ахир сизларга… келди-ку!”. (Тавба: 128). Арабларга хос ва инсонларга умумий хитоб қилинди. Арабларга хослиги сабаби, чунки Расул (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) араб ва уларнинг тилларида (сўзлашадиган қилиб) юборилдилар. Демак, уларга (арабларга) у киши сабабли миннат-(марҳамат) улканроқдир.
“(Эй инсонлар), ахир сизларга… келди-ку!”. (Тавба: 128). Эй умуммусулмонлар ва хоссатан араблар!
“Пайғамбар”. (Тавба: 128). Расул – унга шариат ваҳий қилинган ва уни етказишга буюрилган киши.
Набий – унга шариат ваҳий қилинган ва уни етказишга буюрилмаган киши.
Бу таъриф илм аҳли наздида машҳур. Муфассирлар Аллоҳ таолонинг ушбу қавлида уни ёдга олишади: “(Эй Муҳаммад), Биз сиздан илгари юборган ҳар бир элчи ва пайғамбар борки, қачон (улардан биронтаси ўзига нозил бўлган оятларни) қироат қилса, шайтон унинг қироатига (оятда бўлмаган нарсаларни) ташлагандир”. (Ҳаж: 52). Шу ўринда расул ва набийнинг таърифи ҳамда иккиси орасидаги фарқни ёдга оладилар. Шайхул Ислом Ибн Таймия ўз китобларида уни зикр қилган. Уларнинг энг машҳури “Нубувват” китоби: Расул – набийга хилоф ўлароқ унга шариат ваҳий қилинган киши. Чунки набий ўзидан олдинги пайғамбар шариати билан юборилади, Бану Исроилнинг пайғамбарлари каби. Улар Мусо алайҳиссаломга нозил қилинган Тавротга даъват қилиш учун юборилган.
Гоҳида набийга баъзи масалаларда хос ваҳий келади. Бироқ, асосан у собиқ шариат билан юборилади, Бану Исроилнинг пайғамбарлари каби. Расулга келсак, батаҳқиқ, у мустақил шариат билан юборилади.
Бу ўринда етказишдан мурод: жиҳод ва мажбурият қилиб юклашлик. Яъни, одамларга ўзига эргашишликни мажбурият қилиб юклашга ва шунинг устида улар билан жиҳод қилишга буюрилган. Набий эса бунинг акси. Батаҳқиқ у ҳам етказишликка буюрилади. Ўзидан олдинги пайғамбарнинг шариатини одамларга ўргатиш ва уларга шу шариат доирасида фатво бериш маъносида. Бунга эса набийлардан бошқа, ҳатто уламолар ҳам буюрилгандир.
Таълим ва фатво бериш, ҳалол ва ҳаром ҳамда ҳақ ва ботилни баён қилиш маъносидаги етказишлик, бунга ҳар бир илм эгаси буюрилган. Демак, бу ўринда етказишликдан мурод: мажбурият қилиб юклаш ва шунинг учун жиҳод қилишлик бўлмиш хос етказишликдир. Набий ҳам жиҳод қилади. Бироқ ўзидан олдинги пайғамбар шариатига биноан жиҳод қилади.
“Ўзларингиздан бўлган”. (Тавба: 128). Яъни, ўз жинсингиздан, араблардан. Унинг тилини биласилар. У сизларга, сизлар биладиган тилда хитоб қилади. Аллоҳ таоло айтганидек: “Биз ҳар бир пайғамбарни (ҳукмларимизни) баён қилиб бериши учун ўз қавмининг тили билан (сўзлайдиган қилиб) юборганмиз”. (Иброҳим: 4). Бу, Аллоҳнинг неъматики ушбу Расулни араблардан қилди. Араб тилида сўзлайди. Биз у нима деяётганини тушунмайдиган ажамлардан қилмади. Шунинг учун айтадики: “Агар Биз (Қуръонни) ажамий (яъни араб тилида бўлмаган) Қуръон қилганимизда, албатта улар: «Унинг оятлари (бизларнинг тилимизда) баён қилинмабди-да. (Муҳаммаднинг ўзи) араб-ку, (нега унга) ажамий (Қуръон тушибди?)» деган бўлур эдилар”. (Фуссилат: 44).
Аллоҳнинг раҳматики ушбу Расулни араб тилида сўзлайдиган қилди. Унинг наслу насабини биламиз, тилини биламиз. Биз билмайдиган бегона эмас ёки биз унинг тилини тушунмайдиган ажамлардан эмас. Бу эса ушбу умматга тамомий бир неъматдир. У киши фаришталардан эмас. Улар (фаришталар) одам болаларидан ўзга, бошқа бир жинс. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) эса бизнинг жинсимиздан ва бизнинг тилимизда сўзлашадилар. “Cизларнинг кулфат-машаққат чекишингиздан қийналувчи”. (Тавба: 128). Яъни, умматлари машаққат чекиши Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламга машаққатлидир. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) уларга доимо енгиллик қилишни суярдилар. Шулардан: Таровиҳ намози. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) таровиҳ намозини саҳобалари билан Рамазон тунларида ўқидилар. Учинчи ёки тўртинчи кеча уларнинг олдига чиқмадилар. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларнинг олдига чиқмаганларининг сабаби, таровиҳ намози уларга фарз бўлиб қолиши сўнг улар ун(и адо этиш)дан ожиз қолишларидан қўрқишликкина бўлганини баён қилдилар. Бу эса у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг умматларига меҳрибон ва шафқатли эканликларидандир.
У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Агар умматимга машаққат қилиб қўймаганимда, албатта, уларни ҳар бир намозда мисвокка буюрардим”. (Бухорий (847), Муслим (252), Термизий (22), Насоий (7), Абу Довуд (46), Ибн Можжа (287), Аҳмад (2/509), Молик (147), Доримий (1484)). У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни бундан фақат умматларига машаққат қилиб қўйиш хавфигина тўсиб қолди. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳуфтон намозини кечанинг учдан биринчи қисмига кечиктиришликни яхши кўрардилар. Бироқ у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам умматларига машаққат қилишдан қўрқдилар.
Барча ишлари ана шу зайлда. Ушбуларда умматларига кенглик қилиш ва машаққат қилиб қўймасликка риоя қилардилар. Уларга машаққат қилишни алсо суймаганлар. Уларга доимо осонлик яратишни яхши кўрардилар. Шунинг учун шариатлари кенгбағирлик ва енгил бўлиб келди. Аллоҳ таоло айтганидек: “Ва бу динда сизларга бирон хараж-танглик қилмади”. (Ҳаж: 78). “Аллоҳ сизларга машаққат қилмоқни истамайди”. (Моида: 6).
Рамазонда мусофир ва касал учун оғиз очишлик зикр қилинганда, У Зот буни енгиллик қилиш учун шариат қилгани ёдга олинди: “Аллоҳ сизларга енгилликни истайди, сизларга оғир бўлишини истамайди”. (Бақара: 185).
Бу Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам сифатлариданки, у киши умматларига енгиллик қилишни суядилар ва уларга машаққат қилишни ёмон кўрадилар. “Барча мўминларга марҳаматли, меҳрибон…”. (Тавба: 128). Марҳаматли – ўта раҳм-шафқатли. Меҳрибон – умматига ниҳоятда раҳмдил. Кофирларга келсак, у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) кофирларга қаҳрлидирлар. Аллоҳ таоло у кишини шундай деб сифатлагани каби: “Муҳаммад Аллоҳнинг пайғамбаридир. У билан бирга бўлган (мўмин)лар кофирларга қаҳрли, ўз ораларида (мўминлар билан) эса раҳм-шафқатлидирлар”. (Фатҳ: 29). Ва Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло айтганидек: “Аллоҳ бошқа бир қавмни келтирурки, Аллоҳ уларни яхши кўрур, улар Аллоҳни яхши кўрурлар. Улар мўминларга хокисор…”. (Моида: 54). Яъни, раҳмдил. “Кофирларга эса қаттиққўл”. (Моида: 54). Яъни, кофирларга нисбатан қаттиққўллик ва қаҳр билан сифатланадилар. Чунки улар (кофирлар) Аллоҳ ва Расулининг душманлари. Демак, уларга қаҳр ва қаттиққўллик муносибдир. “Эй мўминлар, ёнларингиздаги кофирларга қарши жанг қилинглар ва улар сизлардаги қаттиққўлликни кўрсинлар!”. (Тавба: 123). Чунки улар кофирлардир. Сизларни раҳму шафқат эгаллаб, натижада уларга қарши жангни ташламанглар. Балки уларга қарши жанг қилинглар ва уларни қатл қилинглар. Модомики куфрда давом этаётган эканлар: “Мушрикларни топган жойингизда ўлдирингиз, (асир) олингиз, қамал қилингиз ва барча йўлларда уларни кузатиб турингиз! Энди агар тавба қилсалар ва намозни тўкис адо қилишиб, закотни берсалар, уларнинг йўлларини тўсмангиз! (Яъни улар билан урушишни бас қилингиз). Албатта, Аллоҳ мағфиратли, меҳрибондир”. (Тавба: 5). Кофирнинг жазоси, куфрда давом этса, қатл ёки ислом ҳукмига бўйин эгиб, хор бўлган ҳолда жизя тўлашдан ўзга нарса эмас. Бу ана шу дунёда. Охиратда эса унга дўзах бўлгай, Аллоҳ сақласин. Бу, қатлданда оғирроқдир. Чунки у Аллоҳ, Расули ва динининг душмани. Демак, унга нисбатан раҳму шафқат номуносибдир.
Ушбу ояти каримани шайх ана шу бобда келтиришларининг боғлиқлиги: Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу сифатлар билан сифатланар эканлар, у араб эканликлари, араб тилида сўзлашлари, биз у кишининг тилларини тушунишимиз, бизга оғир-(қийин) бўлган нарсадан машаққат чекишлари ҳамда барча мўминларга марҳаматли ва меҳрибон эканликларидир. Энди, ушбу сифатларга эга бўлган кишига умматни Аллоҳдан узоқлаштирадиган ва дўзахга киришига сабаб бўладиган ширкка тушишига ташлаб қўйишлари лойиқ бўладими? Ушбу сифатларга эга бўлган киши ширк ишига нисбатан енгилтаклик қилиши лойиқ бўладими? Ёки уни шундай ташлаб қўйиб, ундан ҳазир бўлишга чорловни аҳамиятсиз қолдириши лойиқ бўладими? Чунки бу умматга энг улкан хатардир. Ана шу, умматга машаққат туғдирадиган нарса. Чунку у, унинг (умматнинг) ҳаётини барбод қилади. Аллоҳ азза ва жалланинг ҳузурида унга порлоқ келажак қолдирмайди. Чунки мушрикнинг келажаги дўзах. Унинг учун азобдан ўзга келажак йўқ. Ана шу сифатларга эга бўлган ушбу Расулга ширк ишида енгил ёндашиши лойиқ бўладими? Йўқ. Балки у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га лойиқ бўладигани, умматни ширкдан ҳимоя қилишда бор кучларини сарфлашликдир. Дарҳақиқат, у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) шундай ҳам қилдилар. Ўтган бобларда эшитганингиз ҳадислар билан ширкка олиб борувчи ҳар бир йўлни тўсдилар.
Ҳозирда шундай деб айтадиган одамлар бор: Ширкни ёдга олманглар. Ақидаларни эсламанглар. Ислом деб номланишлик етарли. Чунки бу одамларда нафрат уйғотади, одамларни айиради. Ҳаммани ўз ақидасида тек қўйинглар. Бизни қўйинглар, жамланайлик. Бизни фирқа-фирқа қилиб бўлманглар.
Аллоҳ барча айбу нуқсонлардан пок! Одамларни жамлашлик учун ширкни тек қўямиз ва тавҳид борасида сўз очмаймиз!
Ушбу сўз бир неча важҳга кўра ботилдир:
Биринчидан: Фақат саҳиҳ ақидада одамларни тўплашлик мумкин.
Иккинчидан: Ақидадан ўзга бир нарса асосида жамланишликдан нима фойда бор? Бу нимага олиб боради? Бу алсо бирор натижага олиб бормайди.
Ақидага аҳамият қаратишликдан ўзга чора йўқ. Ширкдан халос бўлиш лобуддир. Тавҳидни баён қилиш лозим. Тоинки динда саҳиҳ жамланишлик ҳосил бўлсин. Одамлар фақат тавҳид асосида жамланади. Одамларни сўз, амал ва эътиқод нуқтаи назаридан “Ла илаҳа иллаллоҳ” калимасигина бирлаштиради.
Ана шу, Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонларида арабларни жамлаган нарса. Замона охирида ҳам уларни жамлайдиган айни шудир. Бундан ўзга нарсага келсак, ҳар қанча ҳаракат қилсангиз ҳам жамланишлик мумкин эмас. Бас, ўзингизни алсо қийнаманглар. Бу жоҳиллик ёки фирибдандир.
Тавҳид одамларни айирадиган нарса эмас. Балки аксинча: одамларни айирадиган нарса ширк, бузуқ ақида, бидъат ва турли манҳажлардир. Одамларни фирқа-фирқа қиладиган нарса ана шу. Тавҳид ва Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашишликка келсак, бу одамларни бирлаштиради. Ҳудди ишнинг аввалида уларни бирлаштиргани сингари. Ушбу умматнинг охирини, аввалини ислоҳ қилган нарса ислоҳ қилади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Уйларингизни мақбара қилиб олманглар. Менинг қабримни (йиғилиб) маросим ўтказиладиган ўрин қилиб олманглар. Менга саловат айтинглар. Батаҳқиқ, (айтган) саловатларингиз менга қаерда бўлсангизлар ҳам етиб туради”. Абу Довуд “Ҳасан” иснод билан ривоят қилди. Ровийлар ишончлидир. (Аҳмад (2/367), Абу Довуд (2/534), Нававий “Азкор” (93)да саҳиҳ деди).
У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу ҳадисда уч жумлани айтиб ўтдилар:
Биринчи жумла: ушбу қавллари: “Уйларингизни мақбара қилиб олманглар”. Яъни, уйларни Аллоҳнинг зикри, нафл намоз ва Қуръон тиловатидан холий қилманглар. Чунки уйлар (ушбу ишлардан) холий қилинса қабристонга ўхшаб қолади. Қабристонда бирор амал мавжуд эмас. Бўм-бўш, холий, қоронғу чуқурлар. Ҳаёти дунёда ўтган иймон нури ила Аллоҳ мунаввар айлагани мустасно.
Ҳадисда уйларга, мусулмонларнинг уйларига эътибор қаратиш, улар Аллоҳни зикр қилиш, Қуръон тиловати, нафл намоз ва Аллоҳни кўп-кўп зикр қилиш билан кўрк очиб турилиши ёдга олинди. Балки Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам жамоат жорий қилинмаган нафл намозларнинг бари уйларда адо этилишини амр қилдилар. Фарзларга келсак, батаҳқиқ, у масжидларда бўлади. Бунинг сабаби уйларга кўрк бағш этиш учун. Чунки улар Аллоҳнинг зикри ила кўрк очса, шайтонлар ундан узоқ бўлади. Ҳамда аёл, зурриёт ва унда яшовчилардан иборат ҳонадон аҳли Аллоҳнинг тоатида улғаяди. Ва бу ҳонадонлар, муваҳҳид мусулмон етишиб чиқадиган яхшилик мадрасасига айланади.
Аммо бу уйлар Аллоҳнинг зикридан холи бўлса, батаҳқиқ, унинг аҳли жаҳолат ва ғафлатда ҳаёт кечирадилар. Ва ўликлар мисолига айланиб қоладилар. Ҳонадонлар Аллоҳнинг зикридан холи қолса ва уларга бузуқ филмлардан иборат ёмонлик воситалари олиб кирилса, бузғунчилик, ахлоқсизлик, телбалик, куфр, илҳод ва улкан ёмонликлар бўлган оламдан телевизион каналларни қабул қиладиган жиҳоз олиб кирилса нима дейсиз? Уларнинг бари, ҳонадон соҳиби ўрнатадиган ушбу шайтоний жиҳоз воситасида ушбу уйга кириб келади.
Ушбу ҳонадонлар нима бўлади? Фақат мақбара эмас, шайтонларнинг уйи бўлади. Балки зурриёт ва аёллардан иборат ёмон кимласар етишиб чиқадиган шайтонларнинг бошпанаси бўлади, Аллоҳ сақласин! Уларга беҳаёлик, дайюслик, ёмонликни яхши кўриш, ушбу эфирларда кўрган ёмонлик, бадхулқлик ва фасод ишларни ижро этишга ўчлик ҳамроҳ бўлади. Ва тезда ўзлари кўриб, гувоҳи бўлган ушбу ишларни татбиқ қиладилар. Бу уларнинг ахлоқ ва иффатларига салбий таъсир қилади. Намозга дангасалик қиладилар. Балки у сабабли намозни зое қиладилар. Ва: Бу маданиятга эришган олам, оламга қаранглар, нималар қилишяпти?
Ҳаёт, маданият ва тараққиёт мана бундай бўлибди. Биз эса ҳаётдан узоқ бўлган ишлар билан машғулмиз, дейдилар.
Эй оталар, улар буни хоҳласангиз ҳам, бош тортсангиз ҳам айтадилар. Сизлар бунда сабабчисиз. Сизлар қиёмат куни Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг олдида масъулдирсиз. Аллоҳ сизларга шундай деди: “Эй мўминлар, сизлар ўзларингизни ва аҳли-оилаларингизни ўтини одамлар ва тошлар бўлган дўзахдан сақлангиз…”. (Таҳрим: 6). Сизлар эса на ўзларингизни ва на аҳли оилангизни дўзахдан сақладингиз. Балки уйларингизга оловни олиб кирдингиз.
Эй ушбу ярамас асбобга гирифтор бўлганлар, Аллоҳдан қўрқинглар! Уни ҳонадонларингиздан йўқотинглар. Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Уйларингизни мақбара қилиб олманглар”-деяптилар. Сизларни, ҳонадонларга Аллоҳнинг тоати ила кўрк бериш билан уларга эътибор қаратишга буюрдилар. Ҳамда у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам, шайтон Бақара сураси ўқиладиган уйдан қочади дея хабар бердилар. “Унга шайтонлар тоқат қилолмайди”-дедилар. (Муслим (804), Аҳмад (5/249)). Яъни, Бақара сурасини эшитишга тоқат қилолмади. Уйларингизга огоҳ бўлинглар: “Уйларингизни мақбара қилиб олманглар”. Ҳадисдан исломий ҳонадонларга аҳамият қаратиш, уларни эътиборсиз ташлаб қўймаслик ҳамда уларга ёмонлик ва ахлоқий бузилиш воситаларини киритмаслик айтиляпти. Балки уларга ғоятда аҳамият қаратиш, яхшиликка буюрилиб, ёмонликдан қайтарилиши даркор.
Шунингдек, ҳадисда уйларга Аллоҳни зикр қилиш билан кўрк беришга тарғиб бор. Ҳадисдан англашилинишича қабрлар олдида намоз ўқишдан қайтарув мавжуд. Чунки намоз ўқилмайдиган ўрин – қабрдир. Нафл намоз ўқилмайдиган, Қуръон қироат қилинмайдиган ва дуо қилинмайдиган ҳонадон, қабр мисолига ўхшайди. Чунки у ерда (қабр олдида) намоз ўқиш ва дуо қилиш маън этилган. Ҳадисдан қабр олдида намоз ўқиш ва дуо қилиш маън этилгани англашилади.
Иккинчи жумла: У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қавллари: “Менинг қабримни (йиғилиб) маросим ўтказиладиган ўрин қилиб олманглар”. Маросим – кун ёки ҳафта ёҳуд ой ёкида йилда қайта-қайта такрорланадиган нарсадир.
Маросим икки қисмга бўлинади: замонга ва маконга оид маросим.
Замонга оид шаръий маросим: Фитр ва Қурбонлик ҳайитлари. Булар, исломдаги шаръий маросимлардир. Замонга оид маън этилган маросим: Мавлудхонлик маросимлари. Булар, замонга оид ҳаром қилинган ҳамда жоҳилиятда қилиб келишган жоҳилий маросимлардир. Форсларнинг маросимлари: Наврўз ва Меҳржон. Масиҳий мийлод-(Рождество) маросими. Уни масиҳий эмас, насроний мийлод деймиз. Чунки Аллоҳ Масиҳ (алайҳиссалом)ни бундан пок деди. Балки у, насроний маросимдир. Айрим мусулмонлар ёки ўзларини исломга нисбат берадиганлар нишонлайдиган, Аллоҳ жорий қилмаган ҳар бир маросим шунга ўхшашдир: Расул (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ёки шайх ёҳуд улуғ инсонларнинг туғилган кунлари маросими каби ва бундан бошқалар. Буларнинг бари жоҳилий маросимлар. Улар, замонга оид жоҳилий маросимлар бўлиб, уларни нишонлаш жоиз эмас.
Чунки Аллоҳ таоло бизга икки маросимни жорий қилди: Қурбонлик ва Фитр-(Рамазон) ҳайитлари. Ушбу икки маросимнинг ҳар бири ислом рукнларидан бири адо этилгандан кейин бўлади. Рамазон ҳайити, рўза рукни адо этилгандан кейин бўлади. Қурбонлик ҳайити эса ҳаж рукни адо этилгандан кейин бўлади. У (ҳаж) Арафада туришликдир. Чунки Арафада туриш, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек ҳажнинг энг улкан рукни: “Ҳаж – Арафадир”. (Термизий (889), Насоий (3044), Абу Довуд (1949), Ибн Можжа (3015), Аҳмад (4/335) ва Доримий (1887)). Ундан кейинги ҳаж ибодатлари унга (Арафада туришликка) тобедир. Кимки Арафада турса, дарҳақиқат, ҳажнинг энг катта рукнини адо этибди. Қолган арконлар унга тобе бўлади. Аммо кимда-ким Арафада турмаса, дарҳақиқат, ҳажни қўлдан бой берибди. Қолган арконларни бажарашининг унга фойдаси йўқ. Чунки у Арафада туришлик бўлмиш асосни адо этмади. Аллоҳ таоло қурбонлик ҳайитини, ҳаж арконларидан энг улкан рукн адо этилгандан кейин Аллоҳга шукр қилинсин учун жорий қилди. Булар, замонга оид исломдаги маросимлардир.
Маконга оид маросимларга келсак, у ҳам икки қисмга бўлинади:
Шаръий ва ҳаром маросимлар.
Шаръий маросимларга мисол (ҳар) кеча ва кундузда беш мартта масжидларда тўпланиш. Бу, маконга оид шаръий маросимдир.
Шунингдек, (ҳар) ҳафта жума намози учун тўпланишлик. Бу, ҳафталик маросим маконга оид маросимдир.
Шунингдек, маконга оид маросимлардан ҳаж ибодатлари адо этиладиган ўринлар: Масжид ал-Ҳаром, Мино, Арафа, Муздалифа. Мусулмонлар бу ерларда ҳаж кунлари ибодатларини адо этиш учун жамланадилар. Булар, маконга оид исломий маросимлардир.
Маконга оид ҳаром бўлган маросимларга келсак, улар: Қабрлар олдида тўпланиш, хоҳ Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам ёки у кишидан бошқанинг қабри бўлсин. Қабрларга сафар уюштиришлик. Қабр олдида дуо қилиш ва намоз ўқиш учун уларга серқатнов бўлиш. Шунинг учун у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Менинг қабримни (йиғилиб) маросим ўтказиладиган ўрин қилиб олманглар”-дедилар. Яъни, унинг олдида намоз ўқиб, дуо қилиб, унга серқатнов бўладиган ибодат ўрни (қилиб олманглар).
Бу, у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тавҳид чегарасини ҳимоя қилишларидир. Ҳадисда ушбу бобга шоҳид ўрни шуки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз қабрлари (йиғилиб) маросим ўтказиладиган ўрин қилиб олинишидан қайтардилар. Яъни, ибодат учун унинг олдида тўпланадиган ўрин. Қабрлар олдида ибодат қилишлик асло жорий қилинмаган, на Пайғамбар ва Расулларнинг қабри ва на улардан бошқа авлиё ва солиҳларнинг қабри. Қабрлар ибодат ўрни эмас. Кимда-ким улардан барака ҳосил қилиш ёки улар олдида дуо қилиш ёҳуд намоз ўқиш учун уларга серқатнов бўлса ва улар олдида ўтирса ёки уларга сафар қилса, дарҳақиқат, у уларни жоҳилий ва ҳаром маросимга айлантириб олибди. Шунинг учун бир киши Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келиб, у кишидан Бувана деган жойда жонлиқ сўйишни назр қилиши ҳақида сўради. Шунга Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга: “У ерда ибодат қилинадиган жоҳилият бутларидан бирор бут борми?”-дедилар. Улар: “Йўқ”-дейишди. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “У ерда уларнинг маросимларидан бирор маросим бор эдими”-дедилар. Яъни, жоҳилият аҳли тўпланадиган ўрин. Улар: “Йўқ”-дейишди. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) эса: “Ундай бўлса назринга вафо қил. Чунки Аллоҳга маъсият (ўрин)да ҳамда одам боласи эга бўлмаган нарсада назрга вафо қилиш йўқ”-дедилар. (Абу Довуд (3313)). Ҳадисдан шоҳид ўрни, у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганликларидир: “У ерда уларнинг маросимларидан бирор маросим бор эдими”. Яъни, сен айнан номлаган ушбу маконни жоҳилият аҳли ўзлари учун хос ўрин тутган эдиларми?
Бу эса, Аллоҳ ва Расули ибодат учун хосламаган бирор маконни ибодат учун хослашлик, жоҳилият маросимларидан эканига далаолат қилади. У ерда ибодат қилиш асло жоиз эмас. Қабрлар, унинг тупроғидан барака ҳосил қилиш ёки унинг олдида дуо қилиш ёҳуд намоз ўқиш учун уларга серқатнов бўлиш ва улар олдида ўтиришлик шулар жумласидандир. Буларнинг бари уларни маросим ўтказиладиган жойга айлантириб олишлик ва у ширкка олиб борадиган воситалардан биридир.
Ҳозирда сизларга сир бўлмаганидек мавзолейлар олдидаги воқелик ҳамда ушбу фитнага гирифтор бўлган бошқа юртларда у ҳақда эшитаётганизгиздек, Аллоҳ сақласин! Тавҳид даъватчиларидан мусулмонларга у ҳақда насиҳат қилиб, уни йўқотишликка буюраётган кишиларни учратасиз.
Аллоҳ таолодан мусулмонларга, уларнинг ақидаларини ислоҳ қиладиган, ушбу улкан фитнани улардан сиқиб чиқарадиган кишиларни ҳозирлаб беришини сўраймиз. Ҳудди У Зот ушбу юртларга ана шу жоҳилий бутларни ундан сиқиб чиқарган ушбу муборак даъватни марҳамат қилиб бергани каби, барча мақтовлар Аллоҳга хосдир.
Аллоҳ таолодан биз ва сизларни ҳамда мусулмон биродарларимизни ушбу динда собитқадам қилишини, бизга ушбу неъматни тўкис қилишини ва бизни ҳидоят қилганидан кейин қалбларимизни оғдириб қўймаслигини сўраймиз. Акс ҳолда биз фитнага кўндалангмиз. Нафсларимизни поклай олмаймиз ва ўшаларга етган нарса бизга ҳам етишидан ҳотиржам эмасмиз. Агар енгил муносабатда бўлсак, бизни ғафлат босса, Аллоҳнинг йўлига даъват қилишни тарк этсак, тавҳидни баён қилиш ҳамда ширкдан огоҳ бўлишга чорловни ташласак, батаҳқиқ, бизга ҳам, бизга қўшни диёрларда юз берган нарса ўрмалаб киради.
Ушбу ҳадисда ворид бўлган учинчи жумла у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қавлларидир: “Менга саловат айтинглар. Батаҳқиқ, (айтган) саловатларингиз менга қаерда бўлсангизлар ҳам етиб туради”. Бу, у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламга саловат айтишга буйруқ. Дарҳақиқат, Аллоҳ бунга Ўзининг Китобида амр қилиб, шундай деди: “Албатта Аллоҳ ҳам, Унинг фаришталари ҳам пайғамбарга дуою салавот айтурлар. Эй мўминлар, сизлар ҳам у зотга саловот ва саломлар айтинглар!”. (Аҳзоб: 56).
Аллоҳ бизга Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламга саловат ва салом айтишликка амр қилди. Ва У субҳанаҳу ва фаришталари у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га саловат айтишини ёд этди.
Аллоҳ томонидан саловат айтишлик: Имом Бухорий Абул Олиядан зикр қилганларидек бандасига “Малаул Аъло”да олқиш айтишидир. Фаришталар томонидан саловат айтишлик: Мағфират сўрашлик. Одамлар томонидан эса дуо қилишдир.
У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ушбу қавллари: “Менга саловат айтинглар”, вожибликни ифода этадиган буйруқдир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга саловат айтишлик машруъ ва таъкидланган. Баъзи ўринларда вожиб бўлади.
Жума, ҳайит ва ёмғир сўраш (намози)даги хутбаларда вожиб бўлади. Намознинг охирги ташаҳҳудида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга саловат айтишлик вожиб бўлади. Шунингдек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам зикр қилинганда, у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га саловат айтишлик вожиб бўлади. Қолган ҳолатларда эса мустаҳаб бўлади. Инсон Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламга саловат айтишни кўпайтиргани сари ажри кўп бўлади. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек: “Ким менга бир мартта саловат айтса, Аллоҳ унга у сабабли ўн мартта саловат айтади”. (Муслим (384), Термизий (3614), Насоий (678), Абу Довуд (523) ва Аҳмад (2/168)).
У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ушбу қавлларига келсак: “Батаҳқиқ, (айтган) саловатларингиз менга … етиб туради”, Аллоҳ жалла ва аъла Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга саловат айтувчиларнинг саловатини Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламга қабрда бўлган ҳолатларида етказиб турадиганларни вакил қилган. Қайси ўринда бўлсангиз ҳам у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га саловат айтсангиз, батаҳқиқ, саловатингиз у кишига етади, гарчи машриқ ёки мағрибда бўлсангиз ҳам. Бу, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг оятлариданки, саловат қабрларида у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламга етади. Бу эса Аллоҳ субҳанаҳу ва таологина биладиган барзах ишларидандир.
У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қавллари: “Батаҳқиқ, (айтган) саловатларингиз менга қаерда бўлсангизлар ҳам етиб туради”. Яъни, қуруқлик ёки денгизда, узоқ ёки яқинда, машриқ ёки мағрибда бўлсангиз ҳам.
Ушбу ҳадисда у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламга қабрлари олдида саловат айтишликнинг ўзига хос хусусияти йўқ эканига далил бор. Балки инсон у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га саловат айтиш учун қабрни қасд қилса, бас, бу қайтарилгандир. Бироқ у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг қабрларини у кишига салом айтишлик учун қасд қилса ва саловат айтса, бас, бу машруъдир. Агар сафардан қайтсангиз Расул (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га қабрлари олдида салом ва саловат айтасиз. Аммо доимо саловат айтган ҳолда ўтириш ёки туришингиз учун уни қасд қилишингиз ношаръийдир. Чунки сиздан қаерда бўлсангиз ҳам у кишига саловат ва салом айтишингиз талаб қилинган.
Алий ибн Ҳусайн розияллоҳу анҳудан ривоят: “У киши пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам қабрларидаги дарчага келиб, у ерга кириб, дуо қилаётган кишини кўрди-да, уни (ушбу ишдан) қайтарди. Ва айтдики: сизларга отамдан, (у эса) бобомдан, (у эса) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан эшитган бир ҳадисни айтайми?: “Менинг қабримни (йиғилиб) маросим ўтказиладиган ўрин қилиб олманглар. Уйларингизни қабристон қилиб олманглар. Менга саловат айтинглар. Батаҳқиқ, саломларингиз менга қаерда бўлсангизлар ҳам етиб туради”. “Мухтароҳ”да ривоят қилинди. (Бухорий “Тарих ал-Кабир” (2/186), Абу Яъло “Мажмаъ аз-Заваид” (4/3)).
“Алий ибн Ҳусайн розияллоҳу анҳудан ривоят”, атоқли тобеъинлардан бири. У киши Алий ибн Ҳусайн ибн Алий ибн аби Толибдир. Бувилари Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қизлари Фотима (розияллоҳу анҳо). Бувиларининг отаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдир. Демак, у киши пайғамбар ҳонадонидан. У кишининг лақаблари “Зайнул Обидин” (“Обидларнинг безаги”). У киши тобеъинларнинг кибор имомларидан. Аллоҳ таоло у кишидан рози бўлсин.
“У киши пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам қабрларидаги дарчага келиб… кишини кўрди-да”. Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қабрлари ўз ҳонадонларида, Оиша (розияллоҳу анҳо)нинг ҳужраларида. Деворлардан бирида дарча бор. Яъни, деворда ёриқ. Ушбу киши уни кўрди ва (унинг олдида) ўралашадиган бўлди. Келиб, ушбу дарчадан кирарди ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қабрлари олдида дуо қиларди. Уни Алий ибн Ҳусайн розияллоҳу анҳу кўрганларида, бундан қайтардилар. Унга: Бу ишни қилма! Расул (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қабрлари олдида ўралашма ва унинг олдида дуо қилма!-дедилар. Бу, мункарни инкор қилишликдир. Айниқса ширкка олиб борадиган нарса.
Расул (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қабрларига серқатнов бўлиш ва унинг олдида дуо қилиш, у кишини (Аллоҳга) шерик қилиш воситаларидандир. Демак, уни инкор қилиш вожиб бўлади. Шунинг учун Алий ибн Ҳусайн бу кишига инкор қилдилар ва уни қайтардилар.
Сўнг шу билан кифояланмадилар. Балки ушбу инкорга далил ва ҳужжатни баён қилиб, шундай дедилар: “Сизларга отамдан, (у эса) бобомдан, (у эса) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан эшитган бир ҳадисни айтайми?: “Менинг қабримни (йиғилиб) маросим ўтказиладиган ўрин қилиб олманглар”. Бу, юқорида ўтган Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг ҳадисларидаги (маъно)ни исбот қиляпти. Қабрни маросим ўтказиладиган ўрин қилиб олишнинг маъноси: унга серқатнов бўлиш, дуо ёки барака ҳосил қилиш ёки Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламга саловат айтиш учун йиғилишлик билан бўлади.
Бу, ўзидан олдинги Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)нинг ҳадисларига ўхшаш. Фақат у киши унга ушбу зиёдаликни киритди: Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам қабрлари олдига келиб, дуо қилаётган кимсага инкор қилишлик. Демак, у Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)нинг ҳадисларини изоҳлаб берувчи дея ҳисобланади. Уни маросим ўтказадиган ўринга айлантириб олишликнинг маъносини баён қилиб беряпти. Бу эса унинг олдида дуо қилиш ва унга серқатнов бўлиш билан бўлади.
Сўнг шундай деди: “Мухтароҳ”да ривоят қилинди”. “Мухтароҳ” китоб бўлиб, унинг номи: “Ал-Аҳадис ал-Жияд ал-Мухтароҳ”. Муаллифи: Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Абдулвоҳид ал-Мақдисий ал-Ҳанбалийдир. Ушбу китобни битиб, унда “Саҳиҳайн”га зиёда ўлароқ сара ҳадисларни жамлаган. У “Мустадрок” каби. Бироқ у Ҳокимнинг “Мустадрок”идан яхшироқ.
mutaallim   02-07-2014, 12:53 PM
#38
Ояти карима ва икки ҳадисдан олинадиган фойдалар:
Биринчи: Оятдан олинадиган фойда: Аллоҳ таоло ушбу умматга ана шу Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламни юбориш билан марҳамат кўрсатди. У улкан неъматдир. Аллоҳ таоло деди: “Албатта Аллоҳ мўминларга ўзларидан бўлган (яъни одам жинсидан бўлган), уларга Аллоҳнинг оятларини тиловат қиладиган, (гунохларидан) поклайдиган ҳамда уларга Китоб ва Ҳикматни ўргатадиган пайғамбарни юбориш билан яхшилик қилди”. (Оли Имрон: 164). Бу, махлуқотларга энг улкан марҳаматдир. Чунки, ушбу Расулни юбориш ва унга эргашиш билан зулуматлардан нурга, куфрдан иймонга ҳамда дўзахдан жаннатга чиқадилар.
Иккинчи масала: Оятда у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сифатларидан энг улкан сифатларига далил бор.
Биринчи сифат: “(Эй инсонлар), ахир сизларга ўзларингиздан бўлган… бир пайғамбар келди-ку!”. (Тавба: 128).
Иккинчи: “Сизларнинг кулфат-машаққат чекишингиздан қийналувчи”. (Тавба: 128).
Учинчи: “Сизларнинг (тўғри йўл — ҳақ динга келишингизга) ҳарис – ташна бўлган”. (Тавба: 128).
Тўртинчи: “Барча мўминларга марҳаматли”. (Тавба: 128).
Бешинчи: “Меҳрибон”. (Тавба: 128).
У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сифатларидан беш сифат.
Учинчи масала: Ҳадисда, Аллоҳ жалла ва аъла зикр қилган улкан сифатлар талабига биноан у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам, дарҳақиқат, ширкка олиб борувчи йўлни тўсдилар. Шунинг учун ҳадисда у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганликлари ворид бўлган: “Сизларни Аллоҳга яқинлаштирадиган бирор нарсани тарк этмай, албатта, уни сизларга баён қилдим. Сизларни Аллоҳдан узоқлаштирадиган бирор нарсани тарк этмай, албатта, уни сизларга баён қилдим”. Ёки шунга ўхшаш сўз айтдилар, соллаллоҳу алайҳи ва саллам. Абу Зар (розияллоҳу анҳу) айтадилар: “Дарҳақиқат, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қанот қоққан қуш йўқки, албатта, унинг илмини бизга зикр қилган ҳолда вафот этдилар. Уни билган билади, билмаган билмайди”. Аллоҳ таоло айтади: “Бугун сизларга динингизни комил қилдим, неъматимни бенуқсон, тўкис қилиб бердим”. (Моида: 3). У киши одамларни, уларга энг хатарли нарса бўлмиш ширни баён қилмай ташлаб қўйишлари мумкин эмас.
Тўртинчи масала: Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)нинг ҳадислари ҳонадонларга –мусулмонларнинг ҳонадонларига- аҳамият қаратиш, унга ибодат билан кўрк бериш ҳамда ундан ёмонлик воситаларини узоқлаштириш вожиб эканига далолат қилади. Бу улкан масала бўлиб, айниқса ҳозирга замонда унга кўпроқ огоҳ бўлишлик вожиб бўлади.
Бешинчи масала: Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)нинг ҳадисларидан қабрлар, уларнинг олдида намоз ўқишга яроқли эмаслиги англашилади. Ҳадис, қабрлар олдида на намоз ўқиш, на дуо қилиш ва на ибодат қилишга яроқли эмаслигига далолат қилади. Балки бу, агар нафл бўлса ё мусулмонларнинг ҳонадонларида, ёки фарз бўлса масжидлар – Аллоҳнинг уйларида бўлади.
Олтинчи масала: Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)нинг ҳадисларида у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қабрларига серқатнов бўлиш, унинг олдида туриш ёки ўтириш, унинг олдида дуо қилиш ёки намоз ўқишдан қайтарув бор. Чунки бу, уни маросим ўтказиладиган ўринга айлантириб олишлик жумласидандир. Дарҳақиқат, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундан қайтардилар.
Еттинчи масала: Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)нинг ҳадисларида Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз қабрларини маросим ўтказиладиган ўрин қилиб олишдан қайтаришлари билан ширкка олиб борувчи йўлни тўсдилар. Чунки бу ширк воситаларидан ва ширкка элтувчи йўллардандир.
Саккизинчи масала: Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)нинг ҳадисларида у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламга қайси ўринда бўлсада саловат айтишликнинг машръу экани (баён қилинди).
Тўққизинчи масала: Ҳадисда Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламга саловат ва салом айтиш учун у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қабрларига серқатнов бўлишдан қайтарув бор. Чунки бу, ширк воситаларидан ҳамда уни маросим ўтказиладиган ўрин қилиб олишлик жумласидандир. Шунинг учун саҳобалар, Аллоҳ улардан рози бўлсин, ҳар сафар масжидга кирганларида Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламга салом бериш ва саловат айтиш учун у кишининг қабрларига бормаганлар, алсо. Балки бу ишни фақат сафардан келганларида қилардилар. Чунки сиз у (қабр)га серқатнов бўлсангиз, уни маросим ўтказиладиган ўрин қилиб олган бўласиз.
Ўнинчи масала: Алий ибн Ҳусайн раҳимаҳуллоҳнинг ҳадисларида яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариш ҳамда жоҳилга таълим беришнинг вожиблиги (ўрганилади). Чунки у киши ушбу кимса ва у қилаётган ширк воситаларини кўрганларида бунга сукут қилмадилар. Балки уни бундан қайтардилар. Уни бундан ҳазир бўлишга чорладилар. Бунда эса ушбу уммат учун хайр ва барака бўлган эди.
Ўн биринчи масала: Ҳадисда, кимки бирор нарсадан қайтарса ёки бирор нарсага буюрса, батаҳқиқ, ундан ҳужжат талаб қилинишига далил бор. Чунки Алий ибн Ҳусайн (раҳимаҳуллоҳ) ушбу кишини қайтарганларида унга ҳужжат қоим қилиш ва ҳақни далили билан билиши учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан далил зикр қилдилар. Бу эса даъват манҳажларидан бир манҳажки: Аллоҳнинг йўлига даъват қилувчи бирор нарсага буюрса ёки бирор нарсадан қайтарса далилни ёдга олади ҳамда одамлар қаноат ҳосил қилишлари ва мухолифга ҳужжат қоим бўлиши учун уни уларга ёритиб беради.
Ўн иккинчи масала: Оят ва икки ҳадиснинг умумдалолатида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ширкка олиб борувчи йўлни тўсдилар. У эса ушбу оят ва икки ҳадисдан ана шу бобга шоҳид ўрнидир.
Ўн учунчи масала: Икки ҳадисда Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламга умматларининг саловатлари ернинг қайси ўрнида бўлишларига қарамай етиб боришига далил бор. Бу эса мусулмонларни у кишига кўп-кўп саловат ва салом айтишликларига ундайдиганлар сирасидандир. Чунки бу, у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламга етиб боради. Дарҳақиқат, у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Ким менга бир саловат айтса, Аллоҳ унга у сабабли ўн саловат айтади”. (Муслим (384), Термизий (3614), Насоий (674), Абу Довуд (523) ва Аҳмад (2/168)).
Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламга саловат айтишлик ҳақида китоблар битилди. Шулардан ёки энг яхшиларидан бири Ибнул Қаййим (раҳимаҳуллоҳ)нинг “Жилаул Афҳам фиссолати вассалами аъла Хойрил Анам” китобларидир. У, ана шу мавзуда яхши китоб. У киши у ерда далиллар, уларнинг фиқҳи ва нимага далолат қилишини жамлаганлар ҳамда бу борада атрофлича сўзлаганлар.
“Далаил ал-Хойрот” китоби ва хурофотчиларнинг китобларига ўхшаш у кишига саловат ва салом айтиш, у кишидан барака ҳосил қилиш ва у кишини васила қилиш ҳақида битилган китобларга келсак, улардан ҳазир бўлиш вожиб бўлади. Гарчи уни “Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламга саловат айтиш” китоблари деб атасаларда. Чунки улар, у ерга ёмонлик, фитна ва ширкиётлардан анчасини сиздирганлар, Аллоҳ сақласин.
Шунингдек, тийжонийлар наздидаги “Очувчи саловат” ҳам динда янги пайдо бўлган ишлардандир. Унда у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаққиларида ҳаддан ошишлик мавжуд. У, на Аллоҳнинг Китоби ва на Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларидан далил бўлмаган саловатдир. Кимда-ким илмий омонат билан у кишига саловат айтиш ҳукм ва далилларини билиш истагида бўлса, имом Ибнул Қаййим (раҳимаҳуллоҳ)нинг “Жилаул Афҳам” китобларига мурожат қилсин. Ана шу, талаба фойда оладиган ва бошқа китобларга сиздирилганлардан ҳотиржам бўладиган китобдир.
mutaallim   03-12-2014, 12:11 AM
#39
23-боб:
Ушбу уммат ичидаги айрим кимсаларнинг бут-(санам)ларга ибодат қилиши борасида келган (ҳужжат)лар ҳақидаги боб

Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: “Китобдан насибадор бўлган кимсаларнинг бут ва тоғутга сиғинаётганларини ... кўрмадингизми?”. (Нисо/51).

У киши раҳимаҳуллоҳнинг “Ушбу уммат ичидаги айрим кимсаларнинг”, қавлларининг маъноси, унинг (умматнинг) бари эмас. Чунки уммат, алҳамдулиллоҳким, залолат устида жамланмайди. Балки унда ҳақ устида собитқадам бўлганлар боқий қолади. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек: “Умматим ичида бир тоифа ҳақ устида ғолиб бўлиб бораверади. То Аллоҳнинг амри келгунча уларга (ўзларининг ичидан) ёрдамсиз қўйиб кетганлар ҳам, (ташқаридан) хилоф чиққанлар ҳам зарар беролмайди”. (Муслим (1920), Термизий (2229), Абу Довуд (4252), Ибн Можжа (3592) ва Аҳмад (5/279)). Демак, ушбу умматнинг бари адашиб кетмайди. Балки кўпи адашиб кетар, бироқ ушбу умматдан қиёмат қоим бўлгунча ҳақ устида собитқадам бўладиганлари қолади. Ва бу Аллоҳнинг фазлу марҳаматидандир.
Шунинг учун мусанниф раҳимаҳуллоҳ “Ушбу уммат ичидаги айрим кимсалар…”-дедилар. Бу, айрим асрдош ёзувчилар тутган йўл сингари умумумматни кофирликда айблайдиганларга хилоф ўлароқ у киши раҳимаҳуллоҳнинг фиқҳлари дақиқ ҳамда ҳукмларда шошқалоқлик қилмасликларидандир.
“Бут-(санам)ларга ибодат қилиши”, яъни, Аллоҳ азза ва жаллага ширк келтиради. Бутлар, юқорида ўтганидек, санам, қабр, тош, дарахт, жин ёки инсондан иборат Аллоҳдан ўзга ибодат қилинадиган ҳар бир нарса. Уларнинг бари “وثن” (Васан) – “Бут” деб аталади. Демак, бут – Аллоҳдан ўзга ибодат қилинадиган ҳар бир нарсадир. “وثن بالمكان” (Васана бил макан) – “Бир ўринда қарор топди” у ерда собит бўлди ва қолди, деган маънодан олинган.
Шайх раҳимаҳуллоҳнинг ушбу сарлавҳадан мақсадлари: Ушбу умматда ширк юз бермайди деб даъво қилганларга раддияддир. Қабрга ибодат қилувчилар: Биз билган бу нарса ширк эмас. Чунки ушбу умматда ширк юз бермайди. Балки у солиҳларни васила қилиш ёки солиҳларга муҳаббат ёҳуд совуқ узрлардан иборат шунга ўхшашларни айтадилар.
Бу, аввалги мушрикларнинг сўзидир: “«Биз (ўша «илоҳ»ларимизга) фақат улар бизни Аллоҳга яқин қилишлари учунгина ибодат қилурмиз», (дерлар)”. (Зумар: 3). “Улар Аллоҳни қўйиб, ўзларига зиён ҳам, фойда ҳам етказа олмайдиган нарсаларга ибодат қиладилар ва: «Ана шу нарсалар Аллоҳ ҳузурида бизларнинг оқловчиларимиз», дейдилар”. (Юнус: 18). Бироқ ўшалар, Аллоҳ сақласин, Қуръон ўқийдилар-у, унинг маъносига тушунмайдилар. Ёки маъносини биладилар-у, янглиштирадилар ва ҳавои нафсларига тобе ўлароқ кибр қиладилар.
“Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: “... Кўрмадингизми?”. (Нисо: 51)”- дедилар. Бу, қайд этиб ўтишлик сўрови. Яъни, дарҳақиқат кўрдингиз ва билдингиз эй, Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам). “Китобдан насибадор бўлган кимсаларнинг”. (Нисо: 51). Яъни, Китобдан улуши бор. Насиба – улушдир. Улардан мурод яҳудлар. Чунки Аллоҳ уларга Мусо алайҳиссалоту вассаламга Ўзинингнинг ҳузуридан нозил қилган Тавротни ато этди. У, Аллоҳнинг ҳузуридан (нозил қилинган) улкан Китобдир.
Бу, уларга инкор қилиш бобидан. Чунки Китобдан насибадор бўлган ва ҳақни билганлар, унга амал қилиши вожиб экани фараз қилинади. Уларда Китоб бўла туриб, ҳаққа хилоф чиқишларига келсак, бу куфр ва қайсарликларининг ғализ эканига далилдир.
“Бут ва тоғутга сиғинаётганларини”. (Нисо: 51). Яъни, бутни тасдиқ этаётганларини. У, ширк ёки сеҳр ёҳуд коҳин-(фолбин) ёкида шайтондир. Шуларнинг бари “جبت” (Жибт) – “Бут”дир.
Тоғут луғатда туғёнга тушишдан олинган. У, чегарани ҳатлаб ўтишлик. Бу ўринда ундан мурод: Банда маъбуд, раҳнамо ёки Аллоҳнинг тоатидан ўзга итоат қилинадиганлар борасида чегарасидан ҳатлаб ўтганлардир. Шуларнинг бари тоғут.
Аллома Ибнул Қоййим (раҳимаҳуллоҳ) шундай дедилар: “Тоғутлар кўп. Бошлиқлари бешта: Иблис, Аллоҳнинг унга лаънати бўлсин. Ўзи рози бўлган ҳолда сиғинилган, одамларни ўзига ибодат қилишга чорлаган, ғайб илмидан бирор нарсани даъво қилган ҳамда Аллоҳ нозил қилганидан ўзгаси ила ҳукм қилган кимса”.
“Деяётганларини”. (Нисо: 51). Яъни, ушбу яҳудлар. “Кофир кимсалар ҳақида”. (Нисо: 51). Улар Қурайш кофирларидир. “Ўшалар иймон эгалари бўлган мусулмонлардан кўра тўғрироқ йўлдалар”. (Нисо: 51). Яъни, ушбу кофирлар иймон келтирган зотлардан тўғрироқ йўлдалар. Яъни, кофирларнинг манҳаж-(дастури) Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашувчи мусулмонларнинг манҳажидан тўғрироқ. Уларда Китоб бўла туриб ва ҳақ нима-ю ботил нима эканини била туриб ҳолатлари шундай.
Бунинг сабаби, Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинага ҳижрат қилиб, Авс ва Хазраждан иборат ансорлар у кишига байъат-(қасамёд) қилганларида ҳамда Мадинада мусулмонларнинг улкан давлати бўлган вақтда Мадинада бўлган яҳудлар мусулмонлардан аччиқландилар. Ва уларга чидаб тура олмадилар. Шунда Каъб ибн Ашроф ва Ҳуяй ибн Ахтоб Маккадаги мушриклар ҳузурига Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва у кишининг саҳобаларига қарши жанг қилиш учун улардан ёрдам сўраб борди. Мушриклар фурсатдан фойдаланиб: Сизлар аҳли Китобсиз. Ҳақ нима-ю ботил нима эканини биласизлар. Бизга айтингларчи: Биз тўғрироқ йўлдамизми ёки Муҳаммадми?-дедилар. Улар: Сизлар ким-у, Муҳаммад ким?-дедилар. Яъни, бизга ўзларингиз ва Муҳаммаднинг васфини баён қилиб беринглар, (дейишди). Улар: Муҳаммад заиф, яккамохов. Қариндошларимиз орасини бузди, олиҳаларимизни сўкди. Биз туя сўямиз. Ҳожиларга таом ва ичимлик улашамиз. Азоб-(машаққат) чекувчини озод қиламиз. Қариндошчилик ришталарини боғлаймиз, деб ўзларини ушбу сифатлар билан сифатладилар.
Муҳаммад қариндошларимиз орасини бузди. Унга Ғифор (қабиласи)дан бўлган ҳожиларнинг ўғрилари эргашди.
Улар: Сизлар яхши ва тўғрироқ йўлдасиз, дедилар.
Оятда ушбу бобга шоҳид ўрни шуки, яҳудлар орасида бут ва тоғутга иймон келтирганлар мавжуд экан, яқин келажакда ушбу умматда ҳам уларга ўхшаб ушбу ишни қиладиганлар бўлади. Чунки Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу умматда яҳуд ва насороларга ўхшаш бўладиганлар бўлиши ҳақида хабар бердилар. Бут ва тоғутга иймон келтиришликда уларга ўхшаш бўлиш шу жумладандир.
Шунингдек, бу умматда кофирларни улуғлайдиган ва мусулмонларни бадном қиладиганлар бор. Ҳудди яҳудлар айтганидек: “Ўшалар иймон эгалари бўлган мусулмонлардан кўра тўғрироқ йўлдалар”. (Нисо: 51). Бугунги кунда одамлар орасида куфр ва мулҳид давлатларга олқиш айтадиганлари бор. Уларни мукаммал ва улуғлик сифатлари билан сифатлайдилар. Мусулмонларни эса ёмонотлиқ қилиб, уларни ортда қолган, қолоқ ва бошқа нарсалар билан сифатлайдилар. Бу нарса мавжуддир.
Бу эса ушбу умматда яҳудларда юз берганидек бут ва тоғутга иймон келтириш ҳамда Аллоҳ азза ва жаллага ширк келтиришлик юз беришига далолат қилади.
Яҳуд ва насороларда юз берган ҳар бир нарса, батаҳқиқ, яқин келажакда ушбу умматда уларга ўзни ўхшатиш ўлароқ ушбу ишни қиладиган айрим шахслар ёки тоифалар вужудга келади. Ана у сағана, қабрлар устига бино қилиш, уларни тавоф қилиш, мавлудхонлик йиғинлари, ўликлардан ўтиниб мадад сўраш, улар учун жонлиқ сўйиш ва назр аташ ҳудди яҳудларда бўлганидек мавжуддир.
Ана шу, сарлавҳа учун оятдан шоҳид ўрни.
Ва ушбу қовли: “Айтинг: «Сизларга Аллоҳнинг ҳузурида бундан кўра ёмонроқ «савоб» (жазо оладиган кимсалар) ҳақида хабар берайми? Улар Аллоҳнинг лаънатига дучор бўлган, ғазабига гирифтор бўлган ва маймун, тўнғизларга айлантириб қўйилганлар ҳамда шайтонга қул бўлган кимсалардир”. (Моида/60).
Ва яна ушбу қовли: “Уларнинг устида ҳукмрон бўлган (подшоҳ ва сарой аъёнлари эса); «Албатта, биз улар (яъни, Асҳобул-Каҳф) қабрининг устида бир масжид қуриб олурмиз», дейишди”. (Каҳф/21).

(Мусанниф раҳимаҳуллоҳ): “Ва ушбу қовли: “Айтинг: «Сизларга Аллоҳнинг ҳузурида бундан кўра ёмонроқ «савоб» (жазо оладиган кимсалар) ҳақида хабар берайми? Улар Аллоҳнинг лаънатига дучор бўлган, ғазабига гирифтор бўлган ва маймун, тўнғизларга айлантириб қўйилганлар ҳамда шайтонга қул бўлган кимсалардир”. (Моида/60)”-дедилар.
Оятнинг тугалланиши: “Ана ўшалар энг ёмон мартабада бўлган ва бутунлай тўғри йўлдан озган кимсалардир”. (Моида: 60).
Ушбу оят яҳуд, насоро ва бутпарастлардан иборат мусулмонлар ва уларнинг динини масхара қиладиганларга раддиядир.
Аллоҳ таоло: “Сизларга … хабар берайми?”. (Моида: 60)-деяпти. Яъни, сизларга хабар бераман. Бу ўринда сўровдан мурод: қайдлаб ўтиш ва ҳайфсан беришликдир. “Бундан кўра ёмонроқ”. (Моида: 60). Биз ҳақимизда даъво қилганингиз. «Савоб» (жазо оладиган кимсалар) ҳақида”. (Моида: 60). Яъни, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ҳузуридаги жазо. “Улар Аллоҳнинг лаънатига дучор бўлган”. (Моида: 60). Яъни, куфри сабабли уни Ўзининг Раҳматидан қувиб солди ва узоқ қилди. У сизлардир эй, яҳуд ва насоролар. “Ғазабига гирифтор бўлган”. (Моида: 60). Ғазаб розиликнинг акси. Аллоҳ жалла ва аъла мўмин бандаларидан рози бўлади ва кофирларга ғазаб қилади. Ғазаби олдида бирор нарса туриб беролмайди. Ғазаб қилинганлар – уларда илм бор-у, унга амал қилмайдилар. Чунки улар Аллоҳга онгли равишда итоатсизлик қиладилар. “Ва маймун, тўнғизларга айлантириб қўйилганлар”. (Моида: 60). Куфрлари сабабли уларни маймун ва тўнғизларга айлантириб қўйди.
Аллоҳ таолонинг ушбу қавлидаги шоҳид: “Ҳамда тоғутга қул бўлган кимсалардир”. (Моида: 60), аҳли Китоб орасида тоғутга ибодат қилганлар мавжуд экан, ушбу умматда ҳам уларга ўзини ўхшатадиган ва тоғутга ибодат қиладиганлар бўлиши лобуд эканига далолат қилади.
Биринчи оятда: Улар бут ва тоғутга иймон келтирганликлари (зикр қилинди). Ушбу оятда эса улар ичида тоғутга ибодат қиладиганлар мавжуд экани (ёдга олинди). Демак, ушбу умматда ҳам бу борада уларга ўхшашлар бўлиши аниқдир.
(Мусанниф раҳимаҳуллоҳ): “Ва яна ушбу қовли: “Уларнинг устида ҳукмрон бўлган (подшоҳ ва сарой аъёнлари эса); «Албатта, биз улар (яъни, Асҳобул-Каҳф) қабрининг устида бир масжид қуриб олурмиз», дейишди”. (Каҳ: 21)”-дедилар. Бу Асҳобул-Каҳф қиссаси ҳақидадир. Қадимги замонда йигитлардан иборат бир жамоа Аллоҳга иймон келтирадилар. Ҳамда ўз юртларининг аҳли қўл урган Аллоҳга ширк келтиришликни инкор қиладилар. Улар вафот этишгач қавмлари улардан барака ҳосил қилиш учун улар(нинг қабрлари усти)га масжид қурадилар. “Уларнинг устида ҳукмрон бўлган (подшоҳ ва сарой аъёнлари эса); «Албатта, биз улар (яъни, Асҳобул-Каҳф) қабрининг устида бир масжид қуриб олурмиз», дейишди”. (Каҳф: 21). Улар солиҳ кишилар, уларда барака ва хайр бор. Улар(нинг қабрлари усти)га, улардан барака ҳосил қилиш, улар олдида намоз ўқиш ва дуо қилиш учун масжид қурамиз. Чунки улар Аллоҳнинг авлиёлари, дедилар. Ҳамда бу ишни ҳужжат кучи билан эмас, салтанат кучи билан ижро этдилар. Чунки улар ўз ишларида ҳукмрон бўлганлар, яъни, истаган нарсаларини ўз кучлари билан ижро этиш иқтидорига эга эдилар.
Оятда шоҳид ўрни шуки, башариятнинг аввалида қабрлар устига масжид қурадиганлар бўлган экан, демак, ушбу умматда ҳам уларга ўхшаш ўлароқ қабр устига масжид бино қиладиганлар бўлиши лозимдир. Дарҳақиқат, бу нарса юз берди. Бу умматда қабр устига масжид қурадиганлар мавжуд. Бу эса ўтган умматларда рўй берганидек ўзни ўхшатиш ва тақлид йўлига кўра ушбу умматда ҳам ширк содир бўлишига далолат қилади.
Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Қасамки, ўзларингиздан олдингиларнинг йўлларига (камон ёйининг кетидаги) патлари (баб-баробар бўлгани) каби бар-баробар эргашиб кетасизлар. Ҳатто калтакесакнинг инига кирсалар, батаҳқиқ, сизлар ҳам унга кирасизлар”. Улар: “Эй Расулуллоҳ! Яҳуд ва насоролар(ни назарда тутяпсиз)ми?”-дедилар. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Бўлмаса ким?”,-дедилар”. Иккилари ривоят қилди. (Бухорий (3/367), Муслим (4/2054)).
“(Камон ёйининг кетидаги) патлари (баб-баробар бўлгани) каби бар-баробар”. Ёйнинг пати: ўқ узиладиган ёйнинг пати. Маъноси шуки, ёйнинг пати бошқа ёйнинг патига ўхшаш бўлгани каби уларга ўхшаш бўлиб кетасизлар.
“Ҳатто калтакесакнинг инига кирсалар, батаҳқиқ, сизлар ҳам унга кирасизлар”. Ин – ерда бўладиган лаҳм-(туннел). Калтакесакнинг ини ҳам шу жумладандир. Чунки у энг қийин инлардан бир ин кавлайди. Шундай бўлишига қарамай, агар яҳуд ва насоролар унга кирса, батаҳқиқ, ушбу умматда уларга тақлид ўлароқ бу ишни қиладиганлар бўлади.
Дарҳақиқат, у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабар қилган иш рўй берди. Тақлид ва кофирларга ўхшаш бўлишлик энг арзимас ва энг пас нарсаларда тез сурат билан авж олган. Бирор нарса кўзлаб эмас, фақат улар шуни қилганлари учун. Муқаллид уларни ақл эгалари, тараққиёт ва маданият эгалари деб билади. Ва уларга шунинг учун тақлид қилади.
Бу ҳадис қайтарув маъносидаги хабардир. Яъни, уларга ўхшаш бўлманглар. Уларга тақлид қилманглар. Дарҳақиқат, у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг қавллари билан уларга ўхшаш бўлишдан қайтарув ворид бўлган: “Яҳуд ва насороларга ўхшаш бўлманглар”. (Термизий (2695)). Ва ушбу қавллари: “Кимда-ким ўзини бирор қавмга ўхшатса, бас, у улардандир”. (Абу Довуд (4031)).
Ушбу ҳадисдаги шоҳид аниқ-равшандир: Ушбу умматда яҳуд ва насороларга барча нарсада ўхшаш бўладиганлар бўлади. Яҳуд ва насоролар ширк қиладилар. Демак, ушбу умматда ҳам улар билан баб-баробар ширк қиладиганлар топилиши чорасиздир.
Ҳа. Яҳуд ва насоролар қабрлар устига бино қурадилар. Ушбу умматда ҳам уларга ўхшаб қабрлар устига бино қурадиганлар бор. Насоролар Масиҳ алайҳиссаломнинг туғилган кунларини нишонлайдилар. Ушбу умматда ҳам насороларга ўзни ўхшатиш учун Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мавлидларини нишонлайдиганлар бор.
Ҳудди яҳуд ва насороларда соқолини олиб, мўйловини қўядиганлар бўлгани каби ушбу умматда ҳам соқолини олиб, мўйловини қўядиганлар, ҳазир бўлишга чорлов ва қайтарув бобидан у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг сўзлари тасдиғи ўлароқ бундан бошқа саноқсиз ўхшашлик турлари мавжуд: “Қасамки, ўзларингиздан олдингиларнинг йўлларига (камон ёйининг кетидаги) патлари (баб-баробар бўлгани) каби бар-баробар эргашиб кетасизлар. Ҳатто калтакесакнинг инига кирсалар, батаҳқиқ, сизлар ҳам унга кирасизлар”.
Бундан шоҳид ўрни шуки, ушбу умматда Аллоҳ азза ва жаллага ширк келтиришликда яҳуд ва насороларга ўхшайдиганлар бўлиши аниқдир. Ҳудди улар: “Улар Аллоҳни қўйиб ўзларининг донишмандларини ва роҳибларини ҳамда Масиҳ бинни Марямни Парвардигор деб билдилар”. (Тавба: 31). Ушбу умматда имомлар борасида ҳаддан ошадиган ҳамда тариқат бошлиқлари ва машойихларни Аллоҳдан ўзга Раблар қилиб оладиган сўфийлардаги каби уларни Аллоҳдан ўзга Раб қилиб оладиганлар бўлиши чорасиздир.
Ҳалол ва ҳаром қилиб бериб: ўз ювуқчиси олдидаги маййит каби мурид шайх билан бўлиши лозим бўлади, дейдилар. Шунингдек, гарчи далилга зид келсада ўз шайхига мутаассиблик қиладиганлар ҳам.
Ушбу матнларнинг фиқҳига келсак, батаҳқиқ, у кўплаб масалаларга далолат қилади:
Биринчи масала: Биринчи оятда яҳуд ва насоролардан бут ҳамда ширк, сеҳр, фолбинлик, шумланишлик, мунажжимлик ва Аллоҳ нозил қилганидан бошқаси билан ҳукм қилишлик бўлмиш тоғутга иймон келтирадиганлар бўлган экан, яқин келажакда ушбу умматда уларга ўхшаб бут ва тоғутга иймон келтирадиганлар вужудга келишига далил бор.
Иккинчи масала: Оятда ташқи кўринишда уларга мувофиқ келишлик иймон келтириш деб аталишига далил бор.
Гарчи ичида уларга мувофиқ келмасада. Чунки яҳудлар Қурайш кофирларига: сизлар иймон келтирганлардан тўғрироқ йўлдасиз деганларида, улар ичларида ушбу сўзнинг ботил эканига эътиқод қилардилар. Бироқ улар (яҳудлар) уларнинг (Қурайш мушрикларининг) ёрдамларини қўлга киритиш учун ташқи кўринишда уларга мувофиқ келдилар. Шундай бўлишига қарамай Аллоҳ буни бут ва тоғутга иймон келтириш деб атади. Куфр ва кофирларни гарчи тили билан мадҳ қиладиган, куфр ва кофирларни мўминлардан афзал қўядиган кимса бут ва тоғутга иймон келтирувчи деб эътибор қилинади. Гарчи қалби бунга мувофиқ келмасада, модомики мажбурланган бўлмаса. Шу ўринда: куфр сўзини айтган кимса, то ўзи айтган нарсанинг тўғри эканига қалбан эътиқод қилмагунча кофир бўлмайди, деб айтадиган ана шу аср муржиаларига раддия бор.
Бу улкан дақиқа бўлиб, шайх (раҳимаҳуллоҳ) уни масоилларда ёдга олдилар. У жуда улкандир.
Учинчи масала: Иккинчи оятда, аҳли Китоб орасида тоғутга ибодат қилганлар мавжуд экани баён қилинди. Яъни, Аллоҳдан ўзгасига дуо қилган ёки Аллоҳдан ўзгаси учун жонлиқ сўйган ёҳуд Аллоҳдан ўзгаси учун назр атаган. Ушбу умматда ҳам уларга ўхшаб тоғутга ибодат қиладиганлар бўлиши лобуд.
Бу ўринда, ушбу умматда ширк юз бермайди деб даъво қиладиганларга раддия бор. Чунки ҳадис тоғутга ибодат қилишда яҳуд ва насороларга ўхшаганлар вужудга келишига далолат қиляптики, қабр ва сағаналарга ибодат қилиш ҳамда Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмаслик ва яна кўплаб нарсалар борки, буларнинг бари тоғутга ибодат қилишлик жумласидандир.
Тўртинчи масала: Иккинчи оятда раддия берилаётган кимсанинг айбларни ёдга олишликка далил бор. Бу, Аллоҳ таолонинг ушбу қавлидадир: “Улар Аллоҳнинг лаънатига дучор бўлган, ғазабига гирифтор бўлган ва маймун, тўнғизларга айлантириб қўйилганлар ҳамда шайтонга қул бўлган кимсалардир. Ана ўшалар энг ёмон мартабада бўлган ва бутунлай тўғри йўлдан озган кимсалардир”. (Моида: 60).
Бу ўринда тоинки хусуматда шарманда бўлиб, қоралансин учун рад қилинаётган шахснинг айбларни зикр қилишликни ўрганамиз.
Бешинчи масала: Оятда, рад қилинаётган кимсанинг яхши ўринларини ҳам ёдга олиш лозим бўлади, деб айтадиган кишига раддия бор. Улар уни “Мувозанат” деб атайдилар. Адашган тоифа ҳамда бидъатчи ва бошқалардан иборат залолатга кетган шахсларнинг яхши ўринларини ёдга олиш эмиш. Раддия беришлик услуби шундайки, Аллоҳ ушбу оятда уларнинг айбларини зикр қилди ва бирор яхши ўринларини ёдга олмади. Демак, оятда бидъат ва хурофотлардан сукут сақлаш ёки бидъатчи ва ҳаққа мухолиф бўлганларнинг яхши ўринларини зикр қилиш ирода қилинган ушбу сўзга очиқ раддия бор.
Олтинчи масала: Учинчи оятда ўтган умматларда қабр устига масжид қурганлар бўлган экан, демак, ушбу умматда ҳам қабр устига масжид қурадиганлар бўлиши чорасиз эканига далил бор. Дарҳақиқат, бу юз берди.
Бу ўринда ушбу умматда ширк юз бермайди деб даъво қиладиган кимсага раддия бор. Раддия бериш услуби шуки, қабр устига масжид қуриш ширкка воситадир.
Еттинчи масала: Ҳадисда у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мўжизаларидан бирига далил бор. У киши яқин келажакда ушбу умматда яҳуд ва насороларга ўхшайдиганлар бўлишини хабар бердилар. Дарҳақиқат, у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабар берганларидек юз берди.
Саккизинчи масала: Ҳадисда яҳуд ва насороларга ўхшаш бўлишнинг ҳаром эканига далил бор. Чунки хабарнинг маъноси қайтариқ ва бу ишга қўл урган кимсани инкор қилишликдир.
Тўққизинчи масала: Ҳадисда (боб) сарлавҳасига далил борки, ушбу умматнинг айрим кимсалари бутларга ибодат қилади. Чунки яҳуд ва насороларда бутга ибодат қилганлар мавжуд. Демак, ушбу умматда ҳам уларга ўхшаб, бутга ибодат қиладиганлар бўлиши аниқ. Ҳудди ҳозирда мусулмонларнинг уламолари кўзи ўнгида ва қулоқлари эшитарли ерларда қабр ва сағаналарга ибодат қилишда кўп бора юз бериб, ҳосил бўлганидек. Уларнинг кўпчилиги буни инкор қилмайди. Балки айримлари бунга ижозат беради ва шижоатлантиради.
Куч ва қувват фақат Олий, Буюк Аллоҳ биландир.
Муслим Савбон (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Аллоҳ таоло ерни мен учун жамлади-(бирлаштирди). Унинг машриқ ва мағрибини кўрдим. Албатта, яқин келажакда умматимнинг мулки ернинг менга жамланган-(бирлаштирилган) жойларигача етади. Ва менга қизил ҳамда оқ (бўлмиш) икки хазина ато этилди. Ва дарҳақиқат, Раббимдан умматимни умумий ҳалокат (бўлмиш) қурғоқчилик билан ҳалок қилмаслигини, уларнинг устига ўзгалардан иборат душман қўлини баланд қилиб, натижада улар (душманлар) уларнинг ер-(мулки)ни эгаллаб олмасликларини сўрадим. Раббим шундай деди: Эй, Муҳаммад! Албатта Мен бирор (нарсани) ҳукм қилсам, бас, у рад этилмас. Ва Мен умматингизга уларни умумий ҳалокат (бўлмиш) қурғоқчилик билан ҳалок қилмаслик ҳамда то бир-бирларини қириб, асир олмагунларигача уларнинг устига ўзларидан бошқа душман қўли баланд келиб, натижада уларнинг ер-мулкини эгаллаб олмасликларини ато этдим. Гарчи (душман) уларнинг устига унинг (ернинг турли) бурчакларидан жамланиб-(ёпирилиб) келса-да”.
Бурқоний ўз саҳиҳ тўпламида ривоят қилиб, (ушбуни) зиёда қилди: “Қасамки, умматим ҳақида йўлдан оздирувчи раҳнамолар(ни ўйлаб) қўрқаман. Агар уларнинг устига қилич тушса қиёмат кунигача кўтарилмайди. То умматимдан (бир) қабила мушрикларга қўшилиб кетмагунича ва то умматимдан тўп-тўп (одамлар) бут-санамларга ибодат қилмагунича қиёмат бўлмайди. Ва албатта, яқин келажакда умматим ичидан ўттизта каззоб чиқади. Бари пайғамбар эканини даъво қилади. Мен пайғамбарларнинг сўнггисиман. Мендан кейин пайғамбар йўқ. Умматим ичида бир тоифа ҳақ устида ғолиб бўлиб бораверади. То Аллоҳ табарока ва таолонинг амри келгунча уларга (ўзларининг ичидан) ёрдамсиз қўйиб кетганлар ҳам, (ташқаридан) хилоф чиққанлар ҳам зарар беролмайди”. (Ушбу зиёдаликни Абу Довуд (4/452)да ривоят қилди, Ибн Можжа 3952-рақам остида, Ҳоким “Мустадрок” (4/449)да икки шайх шартига кўра саҳиҳ деди, Абу Нуъайм “Ҳиля” (2/289) ва “Далаил” (469), Аҳмад “Муснад” (5/278-284)).
mutaallim   03-12-2014, 12:30 AM
#40
Ушбу улкан ҳадисда қўрқинчли ишлар, буюк хабарлар ва хушхабар бор:
“Савбон (розияллоҳу анҳу)дан”-дедилар. Савбон – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг озод қилган қуллари. Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ажралмадилар. У киши кўплаб фазилатларга эга, Аллоҳ у кишидан рози бўлсин.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Аллоҳ таоло ерни мен учун жамлади-(бирлаштирди)”. Яъни, йиғди, жамлади ва уни у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам учун буклади-(ўради). Ҳатто у кичик ҳажмга айланди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг узоқ ва яқинидаги чеккаларини кўрдилар. Аллоҳ барча нарсага Қодирдир.
Ёки мурод, валлоҳу аълам, У ўз Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг кўзларига қувват ато этди. Натижада у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ернинг бари, машриқ-у мағрибини кўрадиган бўлдилар. Ҳудди мушриклар у кишидан Байтул Мақдис ҳақида сўраган кезлари У ўз Расулининг кўзига қувват ато этди. Натижада у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Маккада мушриклар ўртасида нутқ ийрод қилган ҳолларида Байтул Мақдисга қараб, уларга масжидни ўз кўзлари билан кўриб, гувоҳ бўлгандек сифатлаб берганларида ҳосил бўлгани каби. Ҳатто у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) уларга унинг аломатлари ва у ердаги ўзлари биладиган нарсаларни зикр қилдилар. Ҳатто у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) уларга йўлдаги улар интизор бўлиб турган карвонлари ҳақида хабар бердилар. У қаерда эканидан уларни хабардор қилдилар. “Унинг машриқ ва мағрибини кўрдим”. Машриқ ва мағрибни кўрдилар. У Зот чиқувчи ва ботувчи юлдузлар кўплиги боис уни йиғганди.
“Албатта, яқин келажакда умматимнинг мулки ернинг менга жамланган-(бирлаштирилган) жойларигача етади”. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам шимол ва жанубни, истиқомат қилувчилари озлиги сабабли ёдга олмадилар. Шунинг учун у ерларга (ислом) фатҳлари етиб бормаган. Балки футуҳотлар машриқдан мағрибгача чўзилган.
“Албатта, яқин келажакда умматимнинг мулки … етади”. Бу келажак ҳақидаги хабар. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳавои нафсдан гапирмайдилар. Бу ўринда у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг нубувватларига далиллардан бири мавжуд.
Биринчи далил: У киши учун ер жам қилинди. Бу, у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг нубувватларига далилдир.
Иккинчи далил: У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) умматларининг мулки ва у яқин келажакда кенгайиши ҳамда мусулмонларнинг мулки Мадина ва фақат унинг атрофида бўлган бир кунда машриқ-у мағрибга етишини хабар бердилар.
Бу, у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам нубувватларининг аломатларидандир.
Дарҳақиқат, у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) хабар берганларидек юз берди. Тўғри йўлдаги халифалар ҳамда умавий ва аббосий халифалари даврида футуҳотлар кенгайди. Ҳатто машриқда Форс давлати, мағрибда эса Рум давлати соқит бўлди. Мусулмонларнинг салтанати шарқда Синдгача, ғарбда Марокашнинг энг чеккасидаги Танжергача етди. Балки (хилофот сарҳади) Франсия ҳудудидаги Перенеи тоғларига етгунча чўзилда. Андалус мусулмонлар мулки умавий халифалиги остига кирди. Бу эса у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабарларининг айни тасдиғидир: “Албатта, яқин келажакда умматимнинг мулки ернинг менга жамланган-(бирлаштирилган) жойларигача етади”.
“Ва менга қизил ҳамда оқ (бўлмиш) икки хазина ато этилди”. Икки хазинадан мурод: нафис моллар. “Қизил” – тилла. “Оқ” – кумушдир. Бу эса Форс ва Рум молларидан иборат. Форсларнинг моли тилладан. Румликларнинг моли эса кумушдан ёки аксинча. Бу масалада икки қавл бор.
Дарҳақиқат, у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабар берганларидек юз берди. Батаҳқиқ, Форс ва Рум моллари Умар ибн Хаттоб (розияллоҳу анҳу) халифаликларида олиб келинди. Ҳамда Мадинада мусулмонлар ўртасида тарқатилди. Ҳатто Кисро бошига киядиган тож ва икки қўлига тақадиган икки билагузук ҳам олиб келинди. Бу ҳам у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабарларининг тасдиғидир. Ушбу қавлларига келсак: “Ва дарҳақиқат, Раббимдан … сўрадим”. Бу эса у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг умматларига меҳр-у шафқатларидир.
“Умумий ҳалокат (бўлмиш) қурғоқчилик билан ҳалок қилмаслигини”. Қурғоқчиликдан мурод ҳосилсизликдир. Яъни, қурғоқчилик ва очарчилик барча мусулмон юртларини ўз домига тортиб кетмасин. Акс ҳолда уларнинг мол-ҳоллари, экин-тикинлари ва ейдиган нарсалари ҳалокатга учрайди. Қурғоқчиликдан мурод ҳосилсизликдир. Аллоҳ таоло айтганидек: “Қасамки, Биз Фиръавн одамларини … (қаҳатчилик) йиллари билан … ушладик”. (Аъроф: 130). Яъни, қурғоқчилик… Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Раббиларига Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг жамийки умматига қурғоқчилик ва ҳосилсизликни туширмаслигини дуо қилдилар. Чунки уларнинг барига бу нарса нозил бўлса ҳалок бўладилар.
“Уларнинг устига ўзгалардан иборат душман қўлини баланд қилиб (қўймаслигини)…”. Яъни, кофирлар мусулмонлар устидан салтанат-(ҳукм) ўрнатмаслигини.
“Натижада улар (душманлар) уларнинг ер-(мулки)ни эгаллаб олмасликларини”. “Ер-(мулк)” – тасарруф-(эгалик) қилинадиган нарса. Яъни, кофирлар мусулмонларнинг мол-мулки ва юртларини эгаллаб олмасликлари. Ёки “Ер-(мулк)”дан мурод: якдиллик. Умумий маъно: уларнинг юрт ва жамулжамликларини ўзлаштириб олмасликлари.
“Раббим шундай деди: эй, Муҳаммад!”. Бу, Аллоҳнинг ўз Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламни ижобат қилиши.
“Албатта Мен бирор (нарсани) ҳукм қилсам, бас, у рад этилмас”. Аллоҳ бирор нарсани тақдир қилса, у ижро этилишидан ўзга чора йўқ. Аллоҳнинг тақдири мусулмон, кофир ва бутун инсониятда ижро этилгувчидир. Бирор киши қазои қадарни қайтаришга қодир эмас. Бу ўринда қадарни исбот қилишлик ва Аллоҳнинг қадари ижро этилгувчи бўлиб, бирор киши уни қайтаришга қодир эмаслигини ўрганамиз.
“Ва Мен умматингизга уларни умумий ҳалокат (бўлмиш) қурғоқчилик билан ҳалок қилмасликни … ато этдим”. Аллоҳ таоло биринчи дуони мутлақ ижобат қилди. У субҳанаҳу ўлкаларнинг барига умумий қурғоқчилик туширмайди. Балки қаҳатчилик ўтган умматларга хилоф ўлароқ маълум бир ўлкаларга нозил бўлади. Чунки Аллоҳ уларга (олдинги умматлара) умумий қурғоқчилик нозил қиларди. Ва бу уларга зиён етказарди. Ҳудди Фиръавн қавмида ҳосил бўлганидек. Бу умматга келсак, у Аллоҳга мукаррам бўлгани учун, батаҳқиқ, Аллоҳ унга умумий қурғоқчилик нозил қилмайди. “Ҳамда то бир-бирларини қириб, асир олмагунларигача уларнинг устига ўзларидан бошқа душман қўли баланд келиб, натижада уларнинг ер-мулкини эгаллаб олмасликларини ато этдим. Гарчи (душман) уларнинг устига унинг (ернинг турли) бурчакларидан жамланиб-(ёпирилиб) келса-да”. Аллоҳ у кишининг иккинчи дуоларини шартли равишда ижобат қилди. Яъни, модомики умматингиз ҳақда жамулжам, якдил экан, батаҳқиқ, Аллоҳ улар устидан кофирлардан иборат душман қўлини баланд қилмайди. Аммо умматда фирқа-фирқа бўлиб бўлиниш, ўрталарида жангу-жадал ва бир-бирларини асир олиш юз берса, ана шу дамда Аллоҳ азза ва жалла уларни жазолайди ва улар устидан кофирларнинг қўлини баланд қилади.
“Гарчи (душман) уларнинг устига унинг (ернинг турли) бурчакларидан жамланиб-(ёпирилиб) келса-да”. Яъни, агар мусулмонлар якдил бўлса, ўрталарида ихтилоф ва жангу-жадал бўлмаса ҳамда бутун ер юзининг аҳолиси мусулмонларни ўлдириш учун йиғилса ёки мулкларидан бирор нарсани тортиб олишни хоҳласа, бас, ҳаргиз қодир бўлмайдилар. Аммо ўрталарида ихтилоф, жангу-жадал қилиб, бир-бирларининг молларини (тортиб) олсалар, батаҳқиқ, Аллоҳ уларни жазолайди ва улар устидан кофирларнинг қўлини баланд қилади.
Дарҳақиқат, бунинг тасдиғи рўй берди: қачонки уммат Абу Бакр Сиддиқ, Умар ибн Хаттоб ва Усмон (розияллоҳу анҳум)нинг аввалги халифалик даврида жамулжам бўлганда мусулмонларнинг салтанати ер юзида ғолиб эди. Барча халқлар улардан хавфсирарди. Натижада кофирлар мусулмонлардан қўрқадиган бўлди.
Абдуллоҳ ибн Сабаъ ал-Яманий бўлмиш исломни даъво қилган яҳудий сабабли Усмон розияллоҳу анҳу халифалик даврида мусулмонлар ўртасида фитна юз бериб, у мусулмонларни халифа Усмон Зиннурайн (Икки нур соҳиби) розияллоҳу анҳуга қарши қайрай бошлаган, атрофида ғўр ёшлардан иборат иймони заиф ва қаланғи-қасанғилар тўпланганда, ана шу золим атрофида жамланишганда ва ниҳояда Усмон розияллоҳу анҳуни қамал қилиб, у кишини қатл қилдилар. Усмон (розияллоҳу анҳу)ни қатл қилишганда Аллоҳ мусулмонларга иқоб қилиб, келишмовчиликларини ўзларидан ортмайдиган ва душманларини қўлини улардан баланд қилди.
Мудом мусулмонлар ўзаро ўрталарида ҳамда мусулмонлар билан кофирлар ўртасида алмашиниш ва урушлар давом этиб келяпти.
Тўғри, шундан кейин умавий ва аббосийлар давлати оёққа турди ва ислом тарқалди. Бироқ уммат аббосийлар халифалиги охирларида катта фалокат келгунгача ўзаро қирғин ва фитналардан холий бўлмади. Мўғул-татарлар мусулмонларнинг юртларига юриш қилди. Мусулмонларнинг пойтахти Бағдодни қўлга олиб, Аббосий халифани қатл қилдилар. Юзминглаб мусулмонларнинг ёстиғини қуритдилар. Мусулмонларнинг китобларини ёқиб, Дажла дарёсига улоқтирдилар. Ҳатто китоблар сиёҳидан сув ўзгариб кетди. Қолган юртларга ҳам суқулиб кирдилар. Ҳамда тарих(нинг қора саҳифалари)да ёзилган даҳшатли урушлар рўй берди.
Шунингдек, салбчилар мусулмонлар устига бостириб бориб, Андалусни эгалладилар. Ҳамда шом диёрларига бостириб кириб, Байтул Мақдисни эгалладилар. Байтул Мақдис Салоҳиддин Айюбий раҳимаҳуллоҳ келгунча таҳминан юз йил салбчилар қўл остида қолиб кетди. У киши Байтул Мақдисни салбчилар қўлидан халос қилди.
Бизнинг вақтимизгача мудом ихтилоф ва кофирлар мусулмонлар устидан ҳукмронликни қўлга киритиши давом этиб келяпти. Балки ҳозирги вақтда иш янада шиддатли тус олган. Бунга сабаб эса мусулмонларнинг ўзаро ихтилофларидир. Ҳадисда ворид бўлганидек: “Ҳамда то бир-бирларини қириб, асир олмагунларигача”. Агар мусулмонларда ана шу нарса юз берса, ихтилоф ва мусулмонлар ўзаро ўрталарида қон тўкканлари сабабли Аллоҳ таоло кофирларни улар устидан ҳукмрон қилиб қўяди. Бу (мусулмон) у (мусулмон)ни қатл қилади ҳамда буниси унисини асирга олади. Ҳолбуки улар мусулмон биродарлардир.
Мусулмонларга бир уммат бўлишлари вожибдир: “(Эй инсонлар), сизларнинг миллатингиз-динингиз ҳақиқатда бир диндир (яъни Исломдир). Мен эса (барчаларингизнинг) Парвардигорингиздирман. Бас, Менгагина ибодат қилинглар!”. (Анбиё: 92). “Ва (ўзаро) талашиб-тортишмангизки, у ҳолда сустлашиб…”. (Анфол: 46). “Бўлиниб кетган ва бир-бирлари билан ихтилоф қилиб, талашиб-тортишган кимсалар каби бўлмангиз!”. (Оли Имрон: 105). “Динларини бўлиб, ўзлари ҳам гуруҳларга бўлиниб олган кимсалар тўғрисидан бирон нарсада (масъул) эмассиз”. (Анъом: 159). Ихтилоф азоб ҳамда кофирлар ҳукмронликни қўлга киритиши сабабидир. Жамулжамлик эса раҳмат, куч-қувват ва мусулмонлар азизлигидир. Жамулжамлик эса тавҳид ақидаси остида бўлмас экан, ҳаргиз юз бермайди.
“Бурқоний ўз саҳиҳ тўпламида ривоят қилиб”. Бурқоний, у киши Абу Бакр Муҳаммад Хоразмий Шофеъийдир. Китоби “Муснад ас-Саҳиҳ” деб аталиб, у киши у ерда саҳиҳ ҳадисларни жамлаган ҳамда “Саҳиҳайн” ҳадисларини йиғган ва ўзининг наздида саҳиҳ бўлган ҳадисларни ҳам зиёда қилганини айтади.
“(Ушбуни) зиёда қилди”. Яъни, Муслимнинг ривоятига (зиёда қилди).
Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Албатта умматим ҳақида йўлдан оздирувчи раҳнамолар(ни ўйлаб) қўрқаман”. Бу бошқа бир сабаб. Биринчи сабаб: ўрталаридаги ихтилоф. Иккинчи сабаб: фитна ва залолат даъватчиларининг мавжуд экани. Ўшалар мусулмонларнинг ҳалок бўлиши, сафлари бўлиниши, душманнинг улар устидан ҳукмронликни қўлга киритишига сабабдир. Бу ўринда залолат, фитна, ажралиш ва мусулонлар ўртасига низо солишга даъват қилувчилар бор. Ҳудди аввалги ярамас даъватчи Абдуллоҳ ибн Сабаъ томонидан юз берганидек.
Имом – яхшилик ёки ёмонликда унга иқтидо қилинадиган пешводир.
Агар пешво залолат аҳлидан бўлса уммат адашади ва улар ўртасида ёмонлик юз беради. Улардан адашган ҳукмдор, уламо, ибодатгўй ва даъватчилар ирода қилинади. Шуларнинг бари залолатга бошловчи имомлардир. Агар умматни ана шулар бошқарса, уни ҳалокатга бошлаб борадилар. Аммо умматни ҳақ даъватчилари бошқарса, уни салоҳият ва саломатлик сари бошлаб боради.
У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг: “Албатта умматим ҳақида йўлдан оздирувчи раҳнамолар(ни ўйлаб) қўрқаман”, қавлларидан англашиладиган маъно шуки, ислоҳ қилувчи раҳнамолар уммат учун хайр бўлиб, унинг сафини якдил, ақидасини эса ислоҳ қиладилар ва уни салаф солиҳ манҳажига қайтарадилар. Улар сабаб яхшилик ҳосил бўлади.
Залолат даъватчиларига келсак, батаҳқиқ, улар уни (умматни) ҳақдан тўсадилар ва уни салаф манҳажининг зиддига даъват қиладилар.
Ҳозирда орамизда салаф манҳажидан сўндирадиган-(бездирадиган)лар пайдо бўлган. Уни қолоқ ва нуқсонли-(лаёқатсиз) ишлардан деб эътибор қилади. Мусулмонлардан жоҳил ва адашганлар ўйлаб топган янги манҳажлардан юришларини хоҳлайди. Даъватчилар ушбу ўйлаб топилган, янги манҳаждан юришларини истайдилар. Унда хайр, салоҳият ва нажот бўлган салаф солиҳ манҳажини тарк этадилар. Бу зоҳир бўлди. Дарҳақиқат, у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ушбу умматда жаҳаннам дарвозаларига чорловчилар бўлади. Ким уларга итоат этса, уни у ерга улоқтирадилар”-дея хабар бердилар. (Саҳобалар): “Бизга уларни сифатлаб беринг, эй Аллоҳнинг элчиси!”-дедилар. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Улар сопи ўзимиздан бўлган қавм ва бизнинг тилилимизда сўзлашадилар”-дедилар. (Бухорий (3411), Муслим (1847), Ибн Можжа (3979) ва Аҳмад (5/387)).
Ўшалардан ниҳоятда ҳазир бўлайлик!
Салаф солиҳ манҳажи ҳамда Китоб ва суннатга эргашишликка даъват қиладиган салоҳиятли даъватчиларга эргашишликдан ўзга биз учун нажот йўқ. Улар уммат учун хайрдир. Аммо кимки умматга бунинг аксини истаса, салаф манҳажига хилоф бўлган манҳаж ўйлаб топса ёки янги лойиҳалар тузиб берса, бас, бу (кимса) умматга яхшилик хоҳламайди. Хоҳ қасддан қилган ёки қасдсиз қилган бўлсин. Ҳозирда уммат учун энг хатарлиси илмдан бехабар, одамларни жоҳиллик ва залолат билан даъват қиладиган жоҳил даъватчилардир. Ёки ҳақдан хабардор ғаразгўй даъватчилар. Бироқ улар ғаразли одамлардир. Умматни ҳақ йўлдан буришни хоҳлайдилар.
Хулоса шуки, уммат ўшалардан хатарда. Бизга ушбу ишдан огоҳ бўлишимиз ва жиддий тус олишидан олдин уни муолажа қилишимиз вожиб бўлади.
“Агар уларнинг устига қилич тушса қиёмат кунигача кўтарилмайди”. Шунингдек, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам, агар мусулмонлар ўртасида уруш бошланса, батаҳқиқ, у қиёмат кунигача кўтарилмайди дея улар учун хавфсирадилар. Бу эса бошқа бир кулфатдир.
Биринчи кулфат: кофирларнинг мусулмонлар устидан ҳукмронликни қўлга киритиши.
Иккинчи кулфат: агар мусулмонлар ўртасида уруш бўлса, батаҳқиқ, у, уларга уқубат ўлароқ қиёмат кунигача кўтарилмайди.
Бу эса у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабар берганларидек юз берди. Тўғри йўлдаги халифа, амирул мўъминин Усмон (розияллоҳу анҳу) қатл қилинганларидан бери мусулмонлар ўртасида ҳануз қон тўкилиши давом этяпти ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабар берганларидек қиёмат кунигача давом этади. Куч ва қувват фақат Аллоҳ биландир.
“То умматимдан (бир) қабила мушрикларга қўшилиб кетмагунича … қиёмат бўлмайди”. Қўшилиб кетишнинг маъноси эргашишликдир. Ё уларнинг юртига бориб, улар билан бирга яшаб, уларнинг давлат-(фуқаро)ларидан бўладилар. Ёки мусулмонларнинг юртида қоладилар-у, бироқ кофирларнинг манҳажида бўладилар ва муртад бўладилар.
Бу, у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабар берганларидек юз берди. Улар орасида кофирларнинг ўлкасига кетиб, қайтмаган ва кофирларга диний ишларида мувофиқ келадиган бўлиб кетганлари бор. Уларнинг орасида яшашни ихтиёр қилган экан, уларга уларнинг (кофирларнинг) ҳукми жорий бўлади. Яна улар орасида мусулмонларнинг ўлкасида қолган-у, коммунизм, баъсийлик, миллатчилик ва бундан бошқалардан иборат кофир маслакларини қабул қилганлари бор.
Улар у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабар берганларидек мушриклар билан жасадларида қўшилишиб кетмаган бўлсаларда, уларга қалб ва ақидаларида қўшилиб кетишган.
“Умматимдан тўп-тўп (одамлар) бут-санамларга ибодат қилмагунича”. Тўп-тўп: жамоа-жамоа. Бут-санамлар: Аллоҳдан ўзга ибодат қилинадиган ҳар бир нарса.
Дарҳақиқат, у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабар берганлари юз берди. Ушбу умматдан жамоа-жамоа одамлар қабр ва сағаналарга ибодат қилди. Ва буни тўғри дин деб эътибор қилдилар. Саҳиҳ, тавҳид динини эса хаворижлар дини деб атадилар. Бу ва бундан олдинги (жумла)лар ушбу бобга ана шу ҳадисдан шоҳид ўрнидир.
Ҳадисда, ушбу умматда ширк юз бермайди деб даъво қиладиган кимсага раддия бор. Раддия услуби шундайки, Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам –содиқул масдуқ- ушбу умматдан якка шахслар эмас жамоа-жамоа одамлар бутга ибодат қилишини хабар бердилар.
“Ва албатта, яқин келажакда умматим ичидан ўттизта каззоб чиқади. Бари пайғамбар эканини даъво қилади. Мен пайғамбарларнинг сўнггисиман. Мендан кейин пайғамбар йўқ”. Ҳадисда у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам томонларидан пайғамбарликни даъво қиладиган каззоблар жамоаси чиқиши ҳақида хабар бериляпти. Дарҳақиқат, у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабар берганлари юз берди. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётларида пайдо бўлган аввагиси икки нусха: Ямомада Мусайлама Каззоб ва Яманда Асвад ал-Ансийлардир.
Асвад ал-Ансийга келсак, дарҳақиқат, мусулмонлар уни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафотларидан олдин ўлдиришди.
Мусайлама ал-Каззобага эса Ямома аҳлидан иборат бир қавм эргашди. Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг вафотларидан кейин Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳуга байъат берилганда Сиддиқ (розияллоҳу анҳу) унга қарши Холид ибн Валид (розияллоҳу анҳу) қўмондонликлари остида муҳожир ва ансорлардан бўлган мусулмонлардан иборат бир қўшин ҳозирладилар. Жуда қаттиқ уруш бўлиб ўтди. Бу урушда қори ва мусулмонларнинг афзалларидан иборат кўпчилик қатл қилинди. Бироқ ниҳояда Аллоҳ Мусайлама ал-Каззобни Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу халифалик даврларида мусулмонлар қўлида қатл қилди. Ҳамда мусулмонларни унинг ёмонлигидан халос этди.
Сўнг Тулайҳа ал-Асадий пайдо бўлди ва пайғамбарлик даъво қилди. Сажоҳ ат-Тамимия деган аёл чиқиб, у ҳам нубувват даъвосини қилди. Бироқ Аллоҳ Тулайҳага марҳамат кўрсатди ва Аллоҳ азза ва жаллага тавба қилди. Аллоҳ йўлида жиҳод қилди ва исломда вафот этди. Шунингдек, Сажоҳ ҳам Аллоҳ азза ва жаллага тавба қилди.
Сўнг Абдулмалик ибн Марвон халифалиги даврида Мухтор ибн абу Убайд ас-Сақафий чиқди ва нубувват даъвосини қилди. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло уни мусулмонларнинг қўлида қатл қилди.
Пайғамбарлик даъво қилган ва унга қавмлар эргашган Ғулом Аҳмад Қодиёний деб аталадиган Покистонда бир киши бир неча йил олдин пайдо бўлгунча вақти-вақти билан ёлғончи пайғамбарлик даъвогарлари мудом чиқиб келди. Ғулом Аҳмаднинг ҳозирда издошлари бўлиб, қодиёнийлар деб аталади. Дарҳақиқат, мусулмонлар уларга куфр ҳукмини беришган ва уларни ирғитиб юборишган, барча мақтовлар Аллоҳга хосдир.
“Мен пайғамбарларнинг сўнггисиман. Мендан кейин пайғамбар йўқ”. Бу эса Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло айтганидекдир: “Муҳаммад сизлардан бирон кишининг отаси эмасдир, балки у Аллоҳнинг пайғамбари ва пайғамбарларнинг сўнггисидир”. (Аҳзоб: 40).
Сўнггиси – бирор нарсага хотима ясайдиган ва унга зиёдалик қилинмайдиган (маъносида). Китоб хотимасига етди, яъни, унга зиёдалик киритилмайдиган тарзда хотима қўйилди. Демак, Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам пайғамбарларни хатм қилувчиси. Яъни, у киши уларнинг сўнггиси ва у зотдан кейин бирор Пайғамбар келмайди.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам анбиёларнинг сўнггиси. Яъни, уларни тўлдириб, у киши сабаб уларнинг ададлари ниҳоясига етгандир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан кейин қиёмат кунигача бирор Пайғамбар жўнатилмайди. Ҳудди у кишининг шариатлари қиёмат кунигача насх-(бекор) қилинмагани каби. Аллоҳ у кишини бутун оламларга юборди: “Барча оламларни (охират азобидан) қўрқитгувчи бўлсин…”. (Фурқон: 1). Аллоҳ у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламни барча оламга, араб ва ажам, инс ва жинга элчи қилиб юборди. “(Эй Муҳаммад), Биз сизни шак-шубҳасиз, барча одамларга: (мўминларга жаннат ҳақида) хушхабар элтгувчи, (кофирларни эса дўзах азобидан) огохлантиргувчи бўлган ҳолингизда, пайғамбар қилиб юбордик”. (Сабаъ: 27). Аллоҳ у кишига комил, қиёмат кунигача барча замон ва маконни ўз ичига олувчи шариат нозил қилди.
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдан кейин пайғамбарлик даъвосини қиладиган кимса кофирдир. Чунки у Аллоҳни ёлғончига чиқарувчи. Аллоҳ таоло шундай деди: “Ва пайғамбарларнинг сўнггисидир”. (Аҳзоб: 40). Ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни ушбу қавлларида ёлғонга чиқарувчидир: “Мен пайғамбарларнинг сўнггисиман”. Ҳамда мусулмонларнинг ижмосини ёлғонга чиқарувчи. Чунки мусулмонлар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдан кейин Пайғамбар йўқ эканига ижмо билишган.
Агар бирор киши: Ахир мутавотир ҳадислар ворид бўлганидек охир замонда Ийсо ибн Марям (алайҳиссалом) тушмайдиларми?-деса,
Айтамизки: Ҳа, охир замонда тушадилар. Бироқ янги шариат олиб тушмайдилар. Балки Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам шариатларига амал қилиш учун тушадилар. Демак, у киши (алайҳиссалом) мужаддидлар ва солиҳлардан бири бўлиб, ислом шариати билан ҳукм қиладилар ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашадилар. Ийсо алайҳиссаломнинг тушишлари у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва Аллоҳ таолонинг ушбу қавлига зид келмайди: “Мен пайғамбарларнинг сўнггисиман”. “Ва пайғамбарларнинг сўнггисидир”. (Аҳзоб: 40). Чунки у киши шариат олиб тушмайдилар ҳамда одамларга юборилган Пайғамбар бўлиб тушмайдилар. Балки у киши Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам шариатлари билан ҳукм қилувчи, Муҳаммад алайҳиссалоту вассаламга эргашувчи бўлиб тушадилар.
Сўнг у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ушбу қўрқинчли хабарлардан кейин умматларига хушхабар берган ҳолда шундай дедилар: “Умматим ичида бир тоифа ҳақ устида … бораверади”. Яъни, ушбу улкан ҳодиса, катта синов, ширк юз бериши, айрим қабилаларнинг мушрикларга қўшилиб кетиши, кофирлар ҳукмронликни қўлга киритиши, ҳақ аҳлининг оз ва ботил аҳлининг кўп эканига қарамай, шунга қарамай ушбу умматда Аллоҳ табарока ва таолонинг амри келгунча солиҳ давомчилар қолади.
Тоифа аслида жамоадир. Бу ўирнда мурод ҳақда бўлганлардир. Гарчи бир ўзи бўлсада. Аллоҳ таолонинг ушбу қавли далолатига биноан: “Агар сизлардан бир тоифани (чин ихлос билан тавба қилганлари учун) афв қилсак”. (Тавба: 66). У бир кишидир.
“Уларга (ўзларининг ичидан) ёрдамсиз қўйиб кетганлар ҳам … зарар беролмайди”. Ушбу ёмонлик ва фитналарнинг барига қарамай бу тоифа зарар чекмайди. Балки Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам юборилган ҳақда қолади. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг адади ва маконини тайин қилмадилар. Чунки адад гоҳида озаяди ва гоҳида кўпаяди. Шунингдек, макон гоҳида шарқда, гоҳида эса ғарбда, гоҳида арабларда, гоҳида эса ажамларда бўлади. Муҳими, умматнинг ушбу тоифаси Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ҳужжати халқлар устида боқий қилиши учун ҳам қолади.
Имом Аҳмад ва у кишидан бошқалар каби илм аҳли: “Ушбу тоифа ҳадис аҳлидир”-дейишди. Яъни, Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам умматни етмиш уч фирқага бўлинишини зикр қилганларида айтганларидек улар у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларини маҳкам ушлайдилар: “Биттасидан ташқари барчаси дўзахдадир”. (Саҳобалар): “У ким эй, Расулуллоҳ?”-дейишди. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Мен ва саҳобаларимнинг йўлига ўхшашида бўлганлар”-дедилар. Демак, улар Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларини маҳкам ушлайдиган, раъй, турли қавл ҳамда калом ва мантиқ илмини маҳкам ушламайдиган ҳадис аҳлидир.
Улар ғалаба қозонувчи тоифа, нажот топувчи фирқа, ҳадис аҳли, аҳли сунна вал жамоадир. Айрим асрдошлар айтаётгани каби эмас: Нажот топувчи фирқа ғалаба қозонувчи тоифадан ўзгадир. Бу илмсизлик билан ажратишликдир.
“То Аллоҳ табарока ва таолонинг амри келгунча”. Аллоҳнинг амридан мурод охир замонда Аллоҳ қиёмат қоим бўлишидан олдин енгил шамол юборганда иймон аҳлининг жони қабз қилинишидан иборат бўладиган ишлардир. Шунда ҳар бир мўмин ва мўминанинг руҳи қабз қилинади. Ва энг ёмон одамлар қолади. Ана шу дамда қиёмат қоим бўлади.
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
Бу ҳадис улкан масалаларга далолат қилади:
Биринчи масала: Ушбу ҳадисда нубувват далилларини кўрамиз. Улар:
Биринчи: У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қавллари: “Аллоҳ таоло ерни мен учун жамлади-(бирлаштирди). Унинг машриқ ва мағрибини кўрдим”.
Иккинчи: У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қавллари: “Албатта, яқин келажакда умматимнинг мулки ернинг менга жамланган-(бирлаштирилган) жойларигача етади”.
Учинчи: У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу уммат фирқа-фирқа бўлиб бўлинса ва ўзаро қон тўкса душман унинг устидан ҳукмронликни қўлга киритишини хабар беришлари. Дарҳақиқат, у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабар берган нарса юз берди.
Тўртинчи: У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам умматларида ширк рўй бериши ҳақида хабар беришлари. Дарҳақиқат, у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабар берган нарса юз берди.
Бешинчи: Ёлғончи пайғамбарлик даъвосини қилувчилар пайдо бўлишини хабар беришлари. Дарҳақиқат, у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабар берганлари юз берди. Ҳануз ёлғончи пайғамбарлик даъвогарлари вақти-вақти билан бўй кўтариб тутибдилар. Бироқ улар орасида куч-қувватга эга бўлганлари ва бирор шавкатга эга бўлмаганлари бор.
Олтинчи: У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам ғалаба қозонувчи тоифанинг ҳақ устида қолишини хабар беришлари. Дарҳақиқат, у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабар берганлари воқе бўлди. Алҳамдулиллоҳким, ушбу умматда улар сабабли бу дин боқий қоладиган салоҳият ва ислоҳот аҳли мудом боқий қолади. Ниҳоятдағариблик ва улкан ғам-аламга қарамай улар сабабли бутун оламларга Аллоҳнинг ҳужжати қоим бўлади. Бироқ улар сабр қиладилар ва собитқадам бўладилар.
Иккинчи масала: Ҳадисда у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг умматларига меҳрибон эканликларини ўрганамиз. У киши уларнинг ҳаққига ушбу муборак, улкан дуоларни қилдилар. Ва Аллоҳ у кишини ижобат қилди.
Учинчи масала: Ҳадисда уммат фирқа-фирқа бўлиб бўлиниши ва ўзаро қирпичоқ бўлиши душманнинг улар устидан ҳумкроликни қўлга олишига сабаб экани ҳамда уларнинг ҳақда жамулжам ва якдил бўлишлари кофирлар уларнинг юртларидан бирор нарсага эгалик қилишларидан тўсиб туришига сабаб экани ёдга олинди.
Тўртинчи масала: Ҳадисда залолатга бошловчи пешволарнинг хатарли эканига далил ўтди. Яъни, ҳукмдор, уламо, ибодатгўй ва фасодга юз тутган даъватчилардан иборат бузуқ раҳнамолик. Ислоҳотлар олиб борувчи пешволарга келсак, улар уммат учун хайр ва унга салоҳиятдир.
Бешинчи масала: Ҳадисда ушбу уммат ўртасида ўзаро уруш юз берса, батаҳқиқ, у қиёмат қоим бўгунча давом этиши ва кўтарилмаслигига далил бор. Бироқ гоҳида кўпайиб, озаяди.
Олтинчи масала: Ҳадисда ширк ва ушбу умматнинг баъзисида муртадлик юз беришидан иборат мусанниф раҳимаҳуллоҳ қўйган сарлавҳага далил бор. Ва бу мусаннифнинг ушбу қавлларига шоҳид ўрнидир: “Ушбу уммат ичидаги айрим кимсаларнинг бут-(санам)ларга ибодат қилиши борасида келган (ҳужжат)лар ҳақидаги боб”.
Еттинчи масала: Ҳадисда нубувват у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан хотима топиши ва у кишидан кейин ким пайғамбарлик даъвосини қилса у кофир эканига далил бор. Чунки у Аллоҳ, Расули, мусулмонлар ижмоси ҳамда динда заруратан маълум бўлган нарсани ёлғонга чиқарувчидир.
Саккизинчи масала: Ҳадисда фитна, синов ва ёмонликнинг кўп бўлишига қарамай нажот топувчи, ғалаба қозонувчи фирқа боқий қолишига далил бор. Батаҳқиқ, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ислоҳотлар олиб борувчи имомлардан иборат ҳаққа чақирувчи, унда қоим бўлувчилардан ерни холий қилмайди.
Pages (10):    1 2 3 4 5 6 10   
  
Users browsing this thread: 2 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.