Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ
Эркакларга кумуш билан зийнатланиш ҳоҳ занжир, ҳоҳ билагузук бўлсин умум ҳолда ҳаром ҳисобланади.
Ҳанафий имомлардан Ибн ал-Хумам "Файд ал-Қодир"да айтган эдики "Эркакларга тилла билан зийнатланиш ҳаром қилинди. Кумуш билан ҳам чунки зийнатланишда у тилла каби бўлади. Булардан узук ва қилич дастасига қилинган зийнатларгина мустасно бўлади".
Моликий имомлардан ал-Баджи «ал-Мунтақа»да шундай дейди: "Эркакларга кумушдан нима мумкинлигига келсак бу: қилич, узук ва свиток(қоғоз каби ўралган пергамент)дир".
Шофеийлардан имом Нававий «ал-Маджму»да шундай дейди: "Бизни тарафдорларимиз эркакларга кумуш узук мумкинлигига иттифоқ қилишганини айтишади. Кумушдан бўлган билак узук, занжир, маржон... каби зеб-зийнатга келсак кўпчилик уламолар буни ман қилишда якдил эдилар."
Ҳанбалийлардан имом Ибн Муфлих «ал-Адаб аш-шаръия»да шундай дейди: "Эркакларга узукдан бошқа барча кумуш анжомини тақиш харомдир".
Шайх Ибн Усайминдан эркакларга занжир тақиқ ҳақида сўрашганда у киши: "Эркакларга зеб-зийнат сифатида занжирни ишлатиш харомдир, чунки бу билан у ўзини аёлларга ўҳшатган бўлади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам эса аёлларга ўзини ўҳшатган эркакни лаънатлаганлар! Агар занжир тилладан бўлса, у ҳолда бунинг гуноҳи унданда катта бўлади".
("Фатава муъасира" 66га қаранг)
Шайх Абдур Рахмон ал-Баррак ҳам бу каби саволга ҳудди шундай жавоб берадилар. яъни "эркакларга кумуш занжирларни тақиш харом, бу билан аёлларга ўзини ўҳшатган бўлади" дейдилар.
http://albarrak.islamlight.net/index.php...w&id=25244