Икки Саҳиҳда келганки, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Идрис алайҳиссалом билан Меърож кечасида тўртинчи осмонда учрашганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
“У зот мени қутладилар ва яхшилик сўраб дуо қилдилар”. Кейин Аллоҳ айтди: “Биз уни олий маконга кўтардик”. Кейин биз Жаброил билан бешинчи осмонга чиқдик”…
Демак, олий макон, бу - тўртинчи осмон. Идрис алайҳиссалом осмонга тирик ҳолда кўтирилганмилар ёки йўқ? Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ айтганлар:
“Идриснинг тирик ҳолда кўтарилганлари Расулуллоҳга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) уланадиган кучли йўл билан собит бўлмаган…”
Эътиқод қилиш вожиб бўлгани шуки, Аллоҳ таоло Идрис алайҳиссаломни олий маконга кўтарган ва у зот тўртинчи осмондадирлар. Бундан ортиғини, яъни у зот тирик ҳолда кўтарилганмилар, кейин вафот эттирилганмилар ёки вафот бўлмаганмилар, буларни Аллоҳ билади.