Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Агар бирор шаҳарда масжид бўладиган бўлса унга бориб жума намозини ўқиш барча учун вожиб бўлади. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинишича, у зот айтадиларки: "Одамлар жума намози учун алоҳида жойлардан келар эдилар ..." (Бухорий 902, Муслим 847). Яъни Мадина атрофидаги қишлоқлардан келишар эди.
Абдурраззоқ Ибн Журайждан, у эса Аътодан ривоят қилишича, Аъто деди: "Агар қишлоқда масжид бўлса ва унда жумага азон айтилса, унга боришинг шарт, азонни эшитдингми, йўқми фарқсиз. Анас розияллоҳу анҳу баъзида сафарда жумани ўқир эди. Баъзида эса ўқимас эди"..
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам, у зотнинг саҳобалари, хулофои рошидийн, барчалари жумани бир масжидда адо этишар эди.
Валлоҳу аълам.
عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий