abu Huzayfa   08-05-2011, 11:00 PM
#1
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса: «Бу дин енгилдир ва ким бу динга қаттиқлик қилса (дин) унга ғолиб келади» деганлар (Имом Бухорий 39; Насоий 4948).

assalamu alaykum ua rohmatulloh! mana hadisga salaflarning sharhini keltirsangiz! jazakumullohu hoyron!

Ибн Атийя раҳимаҳуллоҳ деди: “Кишилар динларида қанча бидъат пайдо қилсалар, шунча суннат улардан тортиб олинади”.
Муслим   08-06-2011, 01:10 PM
#2
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Имом Ибн ал-Мунайир деди: "Ушбу ҳадисда нубувват башоратларидан бири мавжуд. Дарҳақиқат, ҳар бир динда ғулув қилувчи (амалдан) сўнганига биз ва биздан аввалги одамлар гувоҳи бўлди. Ушбу ҳадиснинг маъноси ибодатни такомиллаштириш керак эмас дегани эмас. Чунки аксинча, бу мақталган нарсалардан. Бироқ ҳадиснинг маъноси шундаки, чарчоқ ва ялқовликка олиб борувчи ғулув ҳаромдир. Масалан, нафл амаллардаги ғулув ундан афзалини қўлдан бой беришга олиб келиши мумкин. Масалан, туни билан нафл намоз ўқиган одамнинг фарз намози вақтини ўтказиб юбориши" (Қаранг: “Фатҳул Борий” 1/117).

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
  
Users browsing this thread: 2 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.