Меҳмон   09-11-2011, 05:39 PM
#1
Namozda turganda Qo'l ko'krakning ustki qismida turishi kerakmi yoki oshqozonning ustida bir tekis, o'ng qo'l, chap qo'lning bukilish qismiga bog'langan xolatdami yoki boshqa xolatdami? Qaysi biri sunnatun nabiyga muvofiq va afzal?
mastura   10-03-2011, 10:55 AM
#2
Ўнг қўлни чап қўлнинг устига қўйиш ва шунга буюриш

Ўнг қўлини чап қўлининг устига қўярдилар.[132] Ва айтар эдиларки: “Ҳамма пайғамбарлар бизга ифторлик билан шошилишга, саҳарликни кечиктиришга ва намозда ўнг (қўлни) чап қўлга қўйишни буюрарди”.[133]
Намоз ўқиб турган кишининг олдидан ўтиб кетаётганларида унинг чап қўли ўнг қўли устида эди. Шунда Чап қўлини олиб, ўнг қўлини чап қўлига қўйдилар.[134]

Қўлни кўкракка қўйиш

Ўнг қўлларини чап кафтларининг орқа томонига ва билак бўғинига ва билакларига қўярдилар.[135]
“Саҳобаларини ҳам шунга буюрдилар”.[136] “Баъзан ўнг қўллари билан чап қўлларини ушлаб олардилар”.[137]
“Қўлларини кўкракка қўярдилар”.[138]
“Қўлларни белга қўйишдан қайтардилар”[139] , ва бу ул зот қилишдан қайтарган салиб (крест)дир. [140]

__________________________

132. Муслим, Абу Довуд. “Ирво” (352).
133. Ибн Ҳиббон ва Зиё саҳиҳ санад билан.
134. Аҳмад ва Абу Довуд саҳиҳ санад билан.
135. Абу Довуд,Насоий,Ибн Ҳузайма (2/54/1) саҳиҳ санад билан. Ибн Ҳиббон ҳам бу ҳадисни саҳиҳ деди (485).
136. Молик, Бухорий, Абу Авона.
137. Насоий ва Дорақутний саҳиҳ санад билан. Бу ҳадисда суннат бўйича ўнг қўли билан чап қўлини ушлаб олиш, ёки олдинги ҳадисдагидек ўнг қўлни чап қўлга қўйишга кўрсатма бор. Абу Ҳанифанинг кейинги (мутааххирин) эргашувчиларидан баъзилари айтганларидек (қ. “Ҳашия Ибн Обидин алад-Дар” 1/454) бу икки ҳолатнинг ўртасидаги ҳолат эса (бош бармоқ ва жимжилоқ билан чап қўлни ушлаб олиш ва қолган уч бармоқни чап қўлга қўйиш) нотўғри ва бидъатдир. Ва бу сўз мутааххиринларнинг сўзи деб ўз-ўзини алдаш керак эмас.
138. Абу Довуд ва Ибн Ҳузайма “Саҳиҳ”ида (2/54/1), Аҳмад ва Абуш-Шайх “Тарих асбахан”да (125-с.), Термизий ҳасан санад билан. Унинг маъноси Бухорийда ва “Муъта”да келган. Танбеҳ: қўлларни кўкракка қўйиш суннатда собит бўлган, унга қарши бўлган нарса ёки саҳиҳ эмас, ё унинг асоси йўқ. Бу фикрда Исҳоқ бин Роҳавайҳ бўлган: Ал-Марвазий “Масаил”да (225-с) айтди: “Исҳоқ биз билан витр ўқирди. У қўлларини қунут дуоси учун кўтарди, кунут дуосини у рукуъдан олдин қиларди, ва қўлларини кўкракка ёки кўкракнинг остига қўярди”. Шунга ўхшашни Қози Иёз Ал-Моликий “Ал-аълам” –“Мустаҳаббат ассала” (15-с. 3нчи нашр)да ривоят қилди: “Қўлларини – ўнгини чап устига бўйин олдига (яъни кўкракнинг тепа қисмига) қўярди”. Шунга ўхшашни Абдуллоҳ ибн Аҳмад “Масоил”да келтиради (62-с.): “Отам намоз ўқиганида ўнг қўлини чап қўлинингустига киндикдан баландроқ қўярдилар”. Қ. “Ирвоул-Ғолил” (353).
139. Бухорий, Муслим, “Ирво”да чиқарилган (374).
140. Абу Довуд, Насоий, “Ирво”да чиқарилган (374).

Manba: Муҳаммад Носириддин АЛБОНИЙ
« Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намозларини, худди сен кўриб турганингдек, такбирдан саломгача бўлган сифатлари» китобларидан

Меҳмон   10-03-2011, 09:32 PM
#3
jazakallohu xoyron

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
SALIHAN   10-12-2011, 06:59 PM
#4
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
У киши:
«Суннат намозда кафтни кафт устига қилиб киндикнинг остига қўйиб туришдир», деди».
Абу Довуд ва Аҳмад ривоят қилганлар.

Кечирасизлар, шу ҳадисни таҳлил қилиб, сиҳатини текшириб бера олмайсизларми? Ҳужжатга ярайдими?

Аллоҳ таъоло айтади: "Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмас экан, бас, улар кофирлардир." (Моида, 44)
Муслим   10-19-2011, 12:11 PM
#5
(10-12-2011, 06:59 PM)SALIHAN Wrote: Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
У киши:
«Суннат намозда кафтни кафт устига қилиб киндикнинг остига қўйиб туришдир», деди».
Абу Довуд ва Аҳмад ривоят қилганлар.

Кечирасизлар, шу ҳадисни таҳлил қилиб, сиҳатини текшириб бера олмайсизларми? Ҳужжатга ярайдими?
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Ушбу ҳадисни Абу Довуд (759), Дорақутний (107), Байҳақий (2/310), Аҳмад ўғли Абдуллоҳнинг «ал-Масаъил» (62/2) ва «аз-3аваъид ал-Муснад» (1/110) китобларида, шунингдек Ибн Аби Шайба (1/156/1) Абурроҳман ибн Исҳоқдан, Зиёд ибн Зайд ас-Сиваъийдан, Абу Жуҳайфадан, у эса Алий розияллоҳу анҳудан ривоят қилишган.
Ушбу ҳадиснинг санади заиф. Чунки унда Абдурроҳман ибн Исҳоқ (ал-Воситий ал-Кўфий) бор. У заиф ровий ҳисобланади. Ундан ташқари ҳадисда ноаниқлик (идтироб) бор.
(Шайх Албонийнинг «Ирвоъ ал-Ғалил» (353) ва «Аҳкам ал-жанаиз» (118-бет) китобидан қисқартирилган ҳолда келтирилди).

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
SALIHAN   06-18-2012, 04:03 PM
#6
Assalamu alaykum! Shayx imom Alboniy rohimahullohdan boshqalar ham zaif deganmi? Abu Dovud, Doraqutniy, Bayhaqiy va boshqalar.

Аллоҳ таъоло айтади: "Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмас экан, бас, улар кофирлардир." (Моида, 44)
rinat80_09   04-16-2014, 11:52 AM
#7
Ассаламу алейкум!

1) Намозга такбир тахрима айтиб кул кутарганда кулларни кулок бараваригача кутаргандан кейин кулларни ПАСТГА туширамиз ми? ёки кулок бараваригача кутаргандан кейин дархол боглаймиз ми?

2) Витр нмозида кунут дуосини укимасдан олдин кулларни кулок бараваригача кутариб кейин ён томонга туширамиз ми, ёки бунда хам дархол боглаб оламиз ми? купчилик биродарлар такбири тахрима айтиб намозга кирганда ва кунут буоси учун кутарганда кулларни ён томонга ташлаб кейин боглашлик бидъат дейишиябди, бу масалага аниклик кирит берсангизлар Баракаллоху фийкум!

«Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Ваз-Зариёт: 56)
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.