Ва алайкум салам ва роҳматуллаҳ!
75. Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади, бир киши Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан: “Қўй (ва эчки) гўштини еганимдан кейин таҳорат олайинми?” деб сўради. (Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам): “Хоҳласанг”, дедилар. У: “Туя гўштини еганимдан кейин таҳорат олайинми?” деб сўради. У зот: “Ҳа”, дедилар. Муслим ривояти.
Жобир ҳадиси туя ва қўй-эчки гўшти таҳоратни бузадими, йўқми, деган масалада келган. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам буни баён қилиб тафсилотини айтиб бердилар. Қўй-эчкининг гўштига келсак, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам инсон ундан таҳорат олиши керакми, деб сўралганларида: “Агар хоҳласанг”, деб жавоб бердилар. Яъни: “Хоҳласанг, таҳорат ол, хоҳласанг, таҳорат олма”. Лекин агар пишган гўшт бўлса, афзали таҳорат олишдир. Чунки инсонга олов теккан нарсадан таҳорат олиш афзалдир. Агар у (оловда) пишмаган бўлса, унда (бу гўштдан кейин таҳорат олишда) савоб ҳам, гуноҳ ҳам йўқ. Аммо туяга келсак, бояги киши: “Туя гўштидан таҳорат олайинми?” деди. У зот: “Ҳа”, дедилар. У зотнинг қўй-эчки гўшти ҳақида: “Хоҳласанг”, дейишлари ҳамда туя гўшти борасида: “Ҳа”, дейишлари туя гўштини ейиш таҳоратни вожиб қилишига далолат қилади. Акс ҳолда инсон унда ихтиёрли бўларди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қўй-эчки гўштида уни ихтиёрли қилиб туя гўшти ҳақида: “Ҳа”, дейишларидан билинадики, туя гўштидан таҳорат олиш вожибдир. Агар инсон таҳоратли бўлиб туя гўштини еса, унинг таҳорати кетади: у қизил (лаҳм) гўшт бўладими, ёғ, бўладими, ёки ошқозон, ичак, жигар, юрак, бош бўладими, туя терисининг ичидаги нима бўлса, (таҳорат кетади). Уларнинг ками, кўпи орасида, пишмаган, пишгани орасида фарқи йўқ. Чунки Росул соллаллоҳу алайҳи васаллам бунинг тафсилотини айтмадилар. Усулул-фиқҳ қоидаларида тасдиқланган нарса шуки, эҳтимолли ўринда тафсилотнинг тарк қилиниши умумий сўзнинг ўрнида ўтади, (яъни умумий маънога эга).
Фазилатли Шайх
Муҳаммад ибн Солиҳ ибн Усаймин
раҳимаҳуллоҳнинг
“БУЛУҒУЛ-МАРОМ”га
Унайза масжидида асрдан сўнг
бевосита қилган
ШАРҲИ