Abu Turob   02-15-2012, 10:20 AM
#1
Assalamu alaykum va rahmatulloh.
Men butunlay islomdan uzoqda tarbiya topdim va voyaga yetdi.Yaratgan hidoyat berib hozirda to'g'ri yo'ldaman Alhamdulillah.oila qurish vaqti ham kelgan allaqachon.Ammo soliha ayolga uylanishimga oilam butunlay qarshi.shuningdek uyimizda ibodat qilishni ham butunlay taqiqlashgan.
.uydan chiqib ketishga esa bir qancha vaqt imkoniyatim yo'q.shu holatda dayuslik va nizoni oldini olib nasroniyga uylansam joizmi?
Yoki janjal chiqsa ham uydan chiqib ketib uzim xohlagan hayotni qurganim avloroqmi?
Assalamu alaykum!Men dindan uzoqda tarbiya topdim va voyaga yetdim.yaqinlarim butunlay dinga qarshi odamlar.uylanish vaqti ham kelgan allaqachon.ammo yaqinlarim soliha ayolga uylanishimga butunlay qarshi.agar shunday qilsam malomat va tuhmatga qolaman.shu vaziyatda nizo va dayuslik kabi ofatlarni oldini olib nasroniyga uylansam xiyla bulmaydimi. Yoki mendan aloqani uzishsa ham imkon topib uydan chiqib ketsam yaxshimi?umuman salaflar va xalaflar qaysi urinda ahli kitobga uylanganlar
jozakallohu xoyran
Муслим   02-15-2012, 05:53 PM
#2
(02-15-2012, 10:20 AM)Abu Turob Wrote: Assalamu alaykum va rahmatulloh.
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
(02-15-2012, 10:20 AM)Abu Turob Wrote: Men butunlay islomdan uzoqda tarbiya topdim va voyaga yetdi.Yaratgan hidoyat berib hozirda to'g'ri yo'ldaman Alhamdulillah.
Аллоҳ таоло ҳақ йўлида собит қилсин!
(02-15-2012, 10:20 AM)Abu Turob Wrote: oila qurish vaqti ham kelgan allaqachon.Ammo soliha ayolga uylanishimga oilam butunlay qarshi. agar shunday qilsam malomat va tuhmatga qolaman. shuningdek uyimizda ibodat qilishni ham butunlay taqiqlashgan.
.uydan chiqib ketishga esa bir qancha vaqt imkoniyatim yo'q.
Шайх Ибн Усаймин раҳимаҳуллоҳдан уйланмоқчи бўлган, аммо ота-онаси бунга қаршилик қилаётган одам ҳақида савол берилди. Шайх раҳимаҳуллоҳ қуйидагича жавоб беридлар:
“Ушбу масала юзасидан биз иккита маслаҳатни таклиф қилишимиз мумкин. Биринчидан, сиз жуда диндор ва яхши хулқ эгаси деб таърифлаган аёлга уйланишингизга қарши бўлган отангизга маслаҳат берамиз. У (ота), агар унда рад қилиш учун сизларга тушунтириб бера оладиган шаръий сабаби бўлмаса, унга уйланишига рухсат бериши керак. У (ота) ҳолатни ўзи таҳлил қилиб кўриши керак. Тасаввур қилсинки (гўёки) унинг ўз отаси диндорлиги шубҳа остида бўлмаган ва яхши хулқли аёлга уйланишга рухсат бермаябти. Ахир бу жабр қилиш ва эркинлигидан айириш эмасми?! Агар унга бу ўз отаси тарафидан ёқмаса, қандай қилиб у ўз ўғлига бундай муомалада бўлмоқда? Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: «Сизларнинг бирортангиз то ўзи учун яхши кўрган нарсани биродарига ҳам яхши кўрмагунича иймонли бўлмайди» (Муттафақун алайҳ).
Шаръий сабабсиз отангиз сизнинг тўйингизга қаршилик кўрсатиши жоиз эмас. Агар сабаби бўлса, у (ота) сизга буни сиз тушунадиган қилиб тушунтириши керак.
Сизга маслаҳатимиз: агар сиз бундан бошқа аёлни топа олсангиз, бу билан отангизни кўнглига қарасангиз ва оилангиз билан бўлган муносабатингизда мувофиқликни ўрната олсангиз, унда шундай қилинг.
Аммо агар сиз унга (аёлга) қалбингиз боғланган бўлгани учун ва агар сиз бошқа аёлга уйланишни таклиф қилсангиз, унда ҳам отангиз унга ҳам уйланишингизга эътироз билидиришидан қўрқанингиз учун бундай қилолмасангиз, унда мен сизга айтаманки: Агар сиз ундан қўрқсангиз ва бу аёлсиз қийналсангиз, унда уйлансангиз гуноҳкор бўлмайсиз, ҳатто агар ота-онангиз қарши бўлишса ҳам. Балки уйланганингиздан кейин у (отангиз) бўлиб ўтган нарсани қабул қилар ва қалбидаги нарса кетар. Биз Аллоҳдан сиз учун яхшироқ бўлган нарса билан мукофотлашини сўраймиз”
.
Қаранг: Фатава Исламия (4:193).
(02-15-2012, 10:20 AM)Abu Turob Wrote: shu vaziyatda nizo va dayuslik kabi ofatlarni oldini olib nasroniyga uylansam xiyla bulmaydimi. Yoki mendan aloqani uzishsa ham imkon topib uydan chiqib ketsam yaxshimi?umuman salaflar va xalaflar qaysi urinda ahli kitobga uylanganlar
Мана шу сўзларингизни бироз тушунмадим.
Аҳли китобларга уйланиш ҳақида мана бу мавзуга мурожаат қилинг:
Аҳли китобларга уйланиш
(02-15-2012, 10:20 AM)Abu Turob Wrote: jozakallohu xoyran
Ва ийякум!

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
Abu Turob   02-16-2012, 08:49 AM
#3
Jozakallohu xoyran. Men hamma savollarimga javob topdim.faqat bizdan avvalgi solihlar qaysi urinlarda nasroniylarga uylanganlarini bilmoqchiydim.
Муслим   02-16-2012, 04:38 PM
#4
(02-16-2012, 08:49 AM)Abu Turob Wrote: Jozakallohu xoyran.
Ва ийякум!
(02-16-2012, 08:49 AM)Abu Turob Wrote: Men hamma savollarimga javob topdim.faqat bizdan avvalgi solihlar qaysi urinlarda nasroniylarga uylanganlarini bilmoqchiydim.
(02-16-2012, 04:34 PM)Муслим Wrote: Аҳли китобларга уйланишдаги асос жоиз эканидир. Бунинг шарти улар покдомон бўлишларидир. Аллоҳ таоло бу ҳақида айтади:
«Бугун сизлар учун барча покиза нарсалар ҳалол қилинди. Китоб берилган кимсаларнинг таомлари сизлар учун ҳалолдир ва сизларнинг таомларингиз улар учун ҳалолдир. Сизлар учун мўминалар орасидан ўзларини ҳаромдан сақлаган аёллар ва сизлардан илгари Китоб берилган кимсалардан бўлган ўзларини ҳаромдан сақлаган аёллар ҳам ҳалолдир» (Моида: 5).
Покдомон аёл – зинони билмайдиган афифадир.
Бироқ баъзи салафлар мусулмонлар ҳукми остида бўлмаган ва кофирлар диёрида бўлган аҳли китоб аёлларга уйланишни таъқиқлашган.
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу деди: “Агар аҳли китобларнинг аёллари душман ерларида бўлишса, уларга уйланиш мумкин эмас!” (Ибн Аби Шайба 16431).
Яъни Ибн Аббос розияллоҳу анҳу мусулмонларнинг юртида яшайдиган ва жизя тўлайдиган аҳли китоб аёллардан бошқа аҳли китоб аёлларга уйланишдан қайтарганлар.
Абдулкарим ривоят қилади: “Мужоҳид шартномаси бўлмаган румлик насронийяларга уйланишни қоралаган” (Ибн Аби Шайба 17964).
Бунда улкан ҳикмат бор. Чунки сиз бундай аёл устидан ҳеч қандай ҳукмга эга бўлмайсиз. Сизнинг ундан бўлган фарзандингиз у билан қолади. Агар талоқ қиладиган бўлсангиз, ундай аёл сизга фарзандингизни бермаслиги аниқ ва ўзларининг қонунларига мувофиқ уни ўзи билан олиб қолади. Кейин эса сизнинг фарзандларингизни куфр асосида тарбиялаб, кофир қилиб бериши мумкин, Аллоҳ барчамизни бундан сақласин! Мусулмонлар ўлкасида яшовчи ва жизя тўловчи аҳли китобларнинг аёллари айни мана шу жиҳати билан ҳам фарқ қиладилар. Чунки бундайлари мусулмонларнинг ҳукми остида бўладилар ва фарзандингизни олиб кета олмайдилар ва ҳоказо.
Ашъас ривоят қилади: “Ҳасан Басрий дорул харбда уларнинг аёлларига, ўз фарзандини улар орасида қолдириб, уйланишни қоралар эди” (Ибн Аби Шайба 17963).
Имом Қуртубий деди: “Аҳли китобларнинг аёлларига уйланишга келсак, агар улар дорул харбда бўлсалар, у (никоҳ) жоиз эмас”. Шундан сўнг у киши Ибн Аббос ва имом Моликнинг қавлларини келтирди. У киши ҳам ўз ўрнида ҳеч қандай шартномаси бўлмаган куфр юртлари аёлларига уйланишни таъқиқлар эдилар. Бунинг сабаби қилиб эса фарзанд улар орасида қолишини айтганлар (Қаранг: “Тафсир ал-Қуртубий” 3/458).
Шунингдек имом Шофеий ҳам айтадиларки: “Биз инсон ўз фарзандидан хавф қилган ҳолда дорул харбдан бўлган (аҳли китоб) аёлга уйланмаслиги керак деган қавлни ихтиёр қилдик” (Қаранг: “аль-Умм” 5/318).
Шундай бўлсада баъзи имомлар ҳатто кофирлар юртида бўлган аҳли китоб аёлга уйланишга ижозат беришган. Аммо бунга у ерда муслималарнинг бўлмаслиги, ёки зинога қўл уриб қўйишдан қўрқиши ва ҳоказолар каби мажбурий ҳолатларни шарт қилишган.
Валлоҳу аълам.
Аҳли китобларга уйланиш

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
  
Users browsing this thread: 2 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.