Muhammadiy ibn Azam   04-26-2012, 09:38 PM
#1
Ассаламулайкум уа рохматуллохи уа барокатух!хозирги кунда кўпчилик уст кийимида Исломий сўзларни ёзиб олиш пайдо бўлган масалан(Аллах...) деб!бундай сўзларни ёзиб олиш хақида Ахли Сунна Олимларининг фикирлари қандай бу иш жоизми?
Муслим   06-27-2012, 10:36 AM
#2
Инсон ёки ҳайвон расми бўлган кийимда намоз ўқиш

Савол: Инсон ва ҳайвон расми бўлган кийимда намоз ўқиш жоизми? Аллоҳнинг исми ёзилган кийим билан ҳожатхонага кирилса бўладими?
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Инсон, ҳайвон, парранда ва чорва ҳайвонлари каби руҳи (жони) бўлган махлуқларнинг расми туширилган кийимларда намоз ўқиш жоиз эмас. Бундан ташқари намоздан бошқа пайтларда ҳам мусулмоннинг ундай кийимларни кийиши мумкин эмас. Бироқ, жонли махлуқотлар расми туширилган кийимда, унинг шаръий ҳукмини била туриб намоз ўқиган одамнинг намози, раводир.
Аллоҳнинг исмини кийимларга ёзиш таъқиқланади. Аллоҳ таолонинг исмларини таҳқирламаслик учун, ҳожатхонага Унинг исми ёзилгн бирон нарса билан кириш макруҳдир. Агар шундай киришга мажбур бўлиб қолса, у ҳолат мустаснодир.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 5611 - 2.

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.