5. “Ла илаҳа иллаллоҳ” шаҳодат-(гувоҳлиг)ига (ўзгаларни ҳам) даъват қилиш ҳақидаги боб
Аллоҳ таоло шундай деди:
“Айтинг: «Менинг йўлим шудир. Мен Аллоҳга даъват қиламан. Мен ва менга эргашган кишилар аниқ ҳужжатга - ишончга эгамиз”. (Юсуф/108).
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Муоз (розияллоҳу анҳу)ни Яманга жўната туриб, шундай дедилар:
“Албатта сиз аҳли китобдан иборат бир қавм олдига кетяпсиз. Уларни авваламбар Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ дея гувоҳлик беришга чақиринг. (Бошқа ривоятда эса:
“Аллоҳни (ибодатда) яккаламоқликларига…”). Агар улар сизга бу борада бўйинсунсалар, бас, Аллоҳ таоло уларга бир кеча ва кундузда беш вақт намозни фарз қилганини билдиринг. Агар улар сизга бу борада бўйинсунсалар, бас, Аллоҳ таоло уларга бойларидан олиниб, камбағаларрига қайтариладиган садақа-(закот)ни фарз қилганини билдиринг. Агар улар сизга бу борада бўйинсунсалар, бироқ нафис молларидан қўлингизни тийинг ва мазлумнинг дуосидан қўрқинг. Албатта у (мазлумнинг дуоси) билан Аллоҳнинг ўртасида бирор тўсиқ йўқдир”. Иккилари ривоят қилдилар.
(Бухорий (3/160) ва Муслим (1/50)).
Иккилари Саҳл ибн Саъд (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилдилар. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Хайбар куни шундай дедилар:
“Эртага байроқни шундай бир кишига бераманки, у Аллоҳ ва Унинг Росулини яхши кўради, Аллоҳ ва Унинг Росули ҳам уни яхши кўради. Аллоҳ таоло унинг қўлида фатҳ-(нусрат) ато этади”. Одамлар тун бўйи ушбу байроқ кимга бериларкин дея қизғин суҳбат қуриб чиқдилар. Тонг оттиришгач Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келдилар. Барчалари ушбу байроққа эришишни умид қиларди. Шунда у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Али Ибн Абу Толиб қаерда?”,-
дедилар. “У кўз (оғриғидан) шикоят қилаётганди”,-дейилди. У кишига одам жўнатилиб, бошлаб келиндилар. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) унинг (Али розияллоҳу анҳунинг) икки кўзларига енгил тупурдилар ва ҳақларига дуо қилдилар. Шунда бирор оғриқ (асорати) бўлмагандек соғайиб кетдилар. У киши (соллаллоҳу лайҳи ва саллам) унга (Али розияллоҳу анҳуга) байроқни бериб, шундай дедилар: “Улар (атрофидаги) ерларга тушгунингча секинлик билан (шошмай) юр. Сўнг уларни исломга даъват қилиб, исломдаги гарданларида вожиб бўлган Аллоҳнинг ҳаққидан хабардор қил. Аллоҳга қасамки, албатта Аллоҳ таоло сен сабабли бир кишини ҳидоят қилишлиги, сен учун қизил туялардан ҳам яхшидир”. (Бухорий (3/134) ва Муслим (4/1872).
Бобдаги масалалар:
1) Аллоҳнинг йўлига даъват қилиш Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашганларнинг йўлидир.
2) Ихлосга (яна бир бор) огоҳлантирув бериб ўтиш. Чунки одамларнинг кўпи ҳаққа даъват қилаяпман деб ўз (жамоати ва гуруҳ)ига чақиради.
3) Аниқ ҳужжат-(илм) фарзлардандир.
4) Тавҳиднинг гўзал аломатларидан (бири, Холиқни махлуққа) тамсил қилиш-(ўхшатиш)дан Аллоҳ таолони поклашлик эканлигидир.
5) (Махлуқни) Аллоҳга тенглаштирилишлиги боис ширкнинг қабиҳ эканлиги.
6) Энг муҳим масала – мусулмонни мушриклардан узоқ бўлишлиги. Тоинки улардан бирига айланиб қолмасин, гарчи (ишнинг бошида) ширк келтирмаётган бўлса-да.
7) Тавҳиднинг аввалги вожибот эканлиги.
8) Барча нарсадан олдин, ҳатто намоздан ҳам олдин тавҳидга чақришдан бошланиш (лозимлиги).
9)
“Аллоҳни (ибодатда) яккаламоқликларига”, қовлининг маъноси – Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ деб гувоҳлик беришликнинг (айни) маъносидир.
10) Инсон гоҳида Китоб берилганлардан бўлса-да, уни (шаҳодат калимасини) билмайди ёки билса-да унга амал қилмайди.
11) Босқичма-босқич таълим беришликка огоҳлантирув.
12) Энг муҳим ишдан бошлашлик.
13) Закот сарф этиладиган ўрин.
14) Олим мутааллимдан шубҳани аритишлиги.
15) (Закот йиғишга масъул қилинганларни) нафис моллардан қайтарув.
16) Мазлумнинг дуосидан сақланишлик.
17) Мазлумнинг дуоси рад этилмаслигидан хабардор қилишлик.
18) Элчиларнинг саййиди ва авлиёарнинг раҳнамоси (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг бошларига тушган машаққат, очлик ва вабо (тарқалишига сабр қилишлари) тавҳиднинг (нақадар кучли эканлиги) далилларидандир.
19)
“Эртага байроқни шундай бир кишига бераманки …”, қовллари пайғамбарлик белгиларидан биридир.
20) У кишининг (Али розияллоҳу анҳунинг) кўзларига енгил тупуришлари ҳам пайғамбарлик белгиларидан биридир.
21) Али розияллоҳу анҳунинг фазилатлари.
22) Ўша тунда (байроқ кимга бериларкин) дея қизғин суҳбат қуриб, фатҳ-(нусрат) хушхабари билан машғул бўлиб чиққан саҳобаларнинг фазилати.
23) (Байроқ берилиши) учун ҳаракат қилмаган кишига берилиб, ҳаракат қилган кишига берилмагани учун тақдирга иймон келтиришлик.
24)
“Секинлик билан (шошмай) юр”, деган сўзларидаги одоб.
25) Жангдан олдин исломга даъват қилишлик.
26) Исломга даъват қилингач жанг қилиниш шаръий-(жорий) қилинганлиги.
27) Ушбу:
“Гарданларида вожиб бўлган Аллоҳнинг ҳаққидан хабардор қил”, қовлларига биноан ҳикмат билан даъват қилишлик.
28) Исломдаги Аллоҳнинг ҳаққини билмоқлик.
29) У сабабли бир киши бўлса-да ҳидоят топишининг нақадар савоб эканлиги.
30) Фатво бера туриб, қасам ичишлик.