Pages (7): 1 2 3 4 5 7   
mutaallim   04-27-2012, 06:39 PM
#1
Бандалар устидаги Аллоҳнинг ҳаққи бўлмиш

Тавҳид

китоби

Имом
Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб ибн Сулаймон Ат-Тамимий
роҳимаҳуллоҳ

Мундарижа


1. Аллоҳнинг бандалар устидаги ва бандаларнинг Аллоҳ зиммасидаги ҳаққи ҳақидаги боб
2. Тавҳиднинг фазилати ва гуноҳларга каффорот бўлишлиги ҳақидаги боб
3. Кимда-ким тавҳидни ҳаққирост амалга оширса жаннатга ҳисоб-китобсиз киришлиги ҳақидаги боб
4. Ширкдан қўрқишлик ҳақидаги боб
5. “Ла илаҳа иллаллоҳ” шаҳодат-(гувоҳлиг)ига (ўзгаларни ҳам) даъват қилиш ҳақидаги боб
6. Тавҳид ва “Ла илаҳа иллаллоҳ” шаҳодат-(гувоҳлиг)ининг изоҳи ҳақидаги боб
7. Балони кўтариш ёки уни даф қилишлик учун ҳалқа, ип ва шунга ўхшашларни тақиб-(боғлаб, илиб) олишлик ширкдан эканлиги ҳақидаги боб
8. Руқя ва туморлар борасида келган (ҳужжатлар) ҳақидаги боб
9. Дарахт ёки тош ва шунга ўхшашлардан барака тилаган кимса ҳақидаги боб
10. Аллоҳдан ўзгасига жонлиқ сўйиш ҳақида келган (ҳужжат)лар ҳақидаги боб
11. Аллоҳдан ўзгаси учун жонлиқ сўйиладиган ўринда Аллоҳ учун жонлиқ сўйилмаслиги ҳақидаги боб
12. Аллоҳдан ўзгаси учун назр қилиш-(аташ)лик ширкдан эканлиги ҳақидаги боб
13. Аллоҳдан ўзгасидан паноҳ сўрашлик ширкдан эканлиги ҳақидаги боб
14. Аллоҳдан ўзгасига ўтиниб ёлбориш ва Ундан ўзгасига дуо қилишлик ширкдан эканлиги ҳақидаги боб
15. Аллоҳ таолонинг ушбу: “Ҳеч нарсани ярата олмайдиган, балки ўзи яратилувчи бўлган нарсаларни (Аллоҳга) шерик қиладиларми?! ...” (Аъроф/191-192), қовли ҳақидаги боб
16. Аллоҳ таолонинг ушбу: “То қачон (Парвардигор улар учун шафоатга изн бериши билан) дилларидан қўрқув кетказилгач ...” (Саба/23), қовли ҳақидаги боб
17. Шафоат ҳақидаги боб
18. Аллоҳ таолонинг ушбу: “(Эй Муҳаммад), аниқки, сиз ўзингиз суйган кишиларни ҳидоят қила олмассиз...” (Қасос/56), қовли ҳақидаги боб
19. Одам болаларининг куфр келтириши ва динларини тарк этишнинг сабаби – (ўтган) солиҳ зотлар борасида ғулувга кетиш эканлиги борасида келган (ҳужжат)лар ҳақидаги боб
20. Солиҳ кишининг қабри олдида Аллоҳга ибодат қилган кимсага қўполлик-(нафрат) билан муносабатда бўлмоқ борасида келган (ҳужжат)лар ҳақидаги боб, энди унга-(қабрга тўғридан-тўғри) ибодат қилишлик қандай бўларкин?!
21. Солиҳ зотларнинг қабрлари борасида ғулувга кетишлик, уни (натижада) Аллоҳдан ўзга ибодат қилинадиган бутга айлантириб қўйишлиги борасида келган (ҳужжат)лар ҳақидаги боб
22. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам тавҳид бобини ҳимоя қилишлари ва ширкка олиб борадиган ҳар бир йўлни тўсганликлари борасида келган (ҳужжат)лар ҳақидаги боб
23. Ушбу уммат ичидаги айрим кимсаларнинг бут-(санам)ларга ибодат қилиши борасида келган (ҳужжат)лар ҳақидаги боб
24. Сеҳр борасида келган (ҳужжат)лар ҳақидаги боб
25. Сеҳр турларидан бўлган маълум бир нарсаларни баён қилиб беришлик ҳақидаги боб
26. Коҳин-(фолбин) ва шуларга ўхшашлар борасида келган (ҳужжат)лар ҳақидаги боб
27. Сеҳрни сеҳргар ёрдамида ечиш ҳақидаги боб
28. Шумланишлик борасида келган (ҳужжат)лар ҳақидаги боб
29. Мунажжимлик борасида келган (ҳужжатлар) ҳақидаги боб
30. Юлдузлардан ёмғиз сўрашлик борасида келган (ҳужжат)лар ҳақидаги боб
31. Аллоҳ таолонинг ушбу: “Одамлар орасида шундай кимсалар борки, улар ўзгаларни Аллоҳга тенг билиб, уларни Аллоҳни севгандек севадилар” (Бақара/165), қовли ҳақидаги боб
32. Аллоҳ таолонинг ушбу: “Албатта ўша (сизларни васвасага солмоқчи бўлган) шайтоннинг ўзидир. У сизларни ўзининг дўстларидан (кофирлардан) қўрқитмоқчи бўлади. Бас, агар мўмин бўлсангизлар, улардан қўрқмангиз, Мендан қўрқингиз!” (Оли Имрон/175), қовли ҳақидаги боб
33. Аллоҳ таолонинг ушбу: “Агар мўмин бўлсангизлар, ёлғиз Аллоҳгагина суянинглар!” (Моида/23), қовли ҳақидаги боб
34. Аллоҳ таолонинг ушбу: “Улар Аллоҳнинг «макри»дан хотиржам бўлиб қолдиларми? Бас, Аллоҳнинг «макри»дан фақат зиён кўргувчи қавмгина хотиржам бўлур” (Аъроф/99), қовли ҳақидаги боб
35. Аллоҳнинг тақдирига сабр қилишлик Аллоҳга иймон келтиришликдан эканлиги ҳақидаги боб
36. Риё ҳақида келган (ҳужжат)лар ҳақидаги боб
37. Инсон дунё учун амал қилишлиги ширкдан эканлиги ҳақидаги боб
38. Кимда-ким уламо ва ҳукмдорларга Аллоҳ ҳалол қилган нарсани ҳаром деб билиш ёки Аллоҳ ҳаром қилган нарсани ҳалол деб билишда бўйинсунса, дарҳақиқат, уларни Аллоҳдан ўзга Роб қилиб олганлиги ҳақидаги боб
39. Аллоҳ таолонинг ушбу: “(Эй Муҳаммад), ўзларини сизга нозил килинган нарсага (Қуръонга) ва сиздан илгари нозил қилинган нарсаларга иймон келтирган деб ҳисоблайдиган (айрим) кимсаларнинг шайтонга ҳукм сўраб боришни истаётганларини кўрмадингизми? ...” (Нисо/60), қовли ҳақидаги боб
40. Исм ва сифатлардан бирортасини инкор қилган кимса ҳақидаги боб
41. Аллоҳ таолонинг ушбу: “Улар Аллоҳнинг неъматини танирлар ва кейин уни инкор қилурлар. Уларнинг кўплари кофирлардир (яъни, Ҳеч қачон Аллоҳга иймон келтирмайдилар).” (Наҳл/83), қовли ҳақидаги боб
42. Аллоҳ таолонинг ушбу: “Бас, билиб туриб ўзгаларни Аллоҳга тенглаштирманг.” (Бақара/22), қовли ҳақидаги боб
43. Аллоҳ(нинг номи) ила онт ичилса-да, қаноат ҳосил қилмаган кимса борасида келган (ҳужжат)лар ҳақидаги боб
44. ”Аллоҳ ва сиз ҳам хоҳласангиз”, қовли ҳақидаги боб
45. Замонни сўккан кимса, дарҳақиқат, Аллоҳга озор берганлиги ҳақидаги боб
46. Шохлар шохи-(шаханшох) деб номланишлик ҳақидаги боб
47. Аллоҳнинг исмларини эҳтиром қилишлик ва ушбу сабабдан исм ўзгартиришлик ҳақидаги боб
48. Аллоҳнинг зикри ёки Қуръон ёки пайғамбарга тааллуқли бирор нарса ила ҳазл-мазах қилишлик ҳақидаги боб
49. Аллоҳ таолонинг ушбу: “Қасамки, агар унга бирон бало-кулфат етганидан сўнг Биз Ўз томонимиздан бўлган бирон марҳаматни тотдирсак, албатта у «Бу ёлғиз ўзимнинг (донолигим ва саъй-ҳаракатим билан бўлди). ...», дер” (Фуссилат/50), қовли ҳақидаги боб
50. Аллоҳ таолонинг ушбу: “Энди (Аллоҳ) уларга солиҳ (фарзанд) ато этганидан кейин Унга (Унинг) Ўзи ато этган нарсада (яъни болага ном қўйишда), ширк келтира бошладилар” (Аъроф/190), қовли ҳақидаги боб
51. Аллоҳ таолонинг ушбу: “Аллоҳнинг гўзал исмлари бордир. Бас, Уни ўша исмлар билан чорланглар (ёд этинглар).” (Аъроф/180), қовли ҳақидаги боб
52. ”Аллоҳга салом-(тинчлик) бўлсин”, деб айтилмаслиги ҳақидаги боб
53. ”Аллоҳим, агар хоҳласанг мени мағфират қил”, қовли ҳақидаги боб
54. ”Қулим ва чўрим”, деб айтилмаслиги ҳақидаги боб
55. Аллоҳни номи ила сўраган кишига рад (жавоби) қилинмаслиги ҳақидаги боб
56. Аллоҳнинг Юзи ила фақат жаннат сўралишлиги ҳақидаги боб
57. ”Агар-да” (сўзи) борасида келган (ҳужжат)лар ҳақидаги боб
58. Шамолни сўкишликдан қайтарув ҳақидаги боб
59. Аллоҳ таолонинг ушбу: “Бошқа бир тоифа (яъни мунофиқлар) эса Аллоҳ ҳақида нотўғри, динсизларча бадгумон қилиб, ўз жонларининг ғамига тушиб қолдилар. Улар: «Энди биз учун ҳеч қандай ғалаба бўлмайди», дейишади. Айтинг (эй Муҳаммад): «Бутун иш Аллоҳнинг (қўлида)!»” (Оли Имрон/154), қовли ҳақидаги боб
60. Тақдирни инкор қилувчилар борасида келган (ҳужжат)лар ҳақидаги боб
61. Сураткашлар борасида келган (ҳужжат)лар ҳақидаги боб
62. Ҳадеб қасам ичаверишлик борасида келган (ҳужжат)лар ҳақидаги боб
63. Аллоҳ ва Унинг пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва салламга (берилган) аҳд борасида келган (ҳужжат)лар ҳақидаги боб
64. Аллоҳнинг номидан қасам ичиш борасида келган (ҳужжат)лар ҳақидаги боб
65. Аллоҳни махлуқотлари учун шафоатчи бўлишлиги сўралмаслиги ҳақидаги боб
66. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам тавҳид дахлсизлигини ҳимоя қилишлари ва ширк йўлларини тосишлари борасида келган (ҳужжат)лар ҳақидаги боб
67. Аллоҳ таолонинг ушбу: “Улар Аллоҳни тўғри таний олмадилар! Бутун ер қиёмат кунида Унинг қабзаси – чангали(дадир)” (Зумар/67), қовли ҳақидаги боб
mutaallim   04-30-2012, 12:53 AM
#2
1. Аллоҳнинг бандалар устидаги ва бандаларнинг Аллоҳ зиммасидаги ҳаққи ҳақидаги боб

Аллоҳ таоло шундай деди: “Мен жин ва инсни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим”. (Зориёт/56).
Ва ушбу қовли: “Аниқки, Биз ҳар бир умматга: «Аллоҳга ибодат қилинглар ва шайтон-(тоғут)дан йироқ бўлинглар», (деган ваҳий билан) бир пайғамбар юборганмиз”. (Наҳл/36).
Ва ушбу қовли: “Парвардигорингиз, ёлғиз Унинг Ўзига ибодат қилишларингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишларингизни амр этди”. (Исро/23).
Ва ушбу қовли: “Аллоҳга бандалик қилинглар ва Унга ҳеч нарсани шерик қилманглар”. (Нисо/36).
Ва яна ушбу қовли: “Айтинг: «Келинглар, Парвардигорингиз сизларга ҳаром қилган нарсаларни тиловат қилиб берай. У зотга бирон нарсани шерик қилмангиз...”. (Анъом/151-153). 
Ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу) шундай дедилар: “Кимда-ким Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг имзо чекилган-(сўнгги) васиятларига боқмоқ истагида бўлса Аллоҳ таолонинг ушбу қовлини ўқисин: “Айтинг: «Келинглар, Парвардигорингиз сизларга ҳаром қилган нарсаларни тиловат қилиб берай. У зотга бирон нарсани шерик қилмангиз”, оятидан ушбу қовлигача: “Албатта, мана шу Менинг Тўғри Йўлимдир...”.”. (Термизий (3072), Байҳақий “Шуъабул Ийман” (3/381)). 
Муоз ибн Жабал (розияллоҳу анҳу)дан ривоят: “Эшакда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ортларидан мингашиб олганимда менга қарата шундай дедилар: “Эй Муоз! Аллоҳнинг бандалар устидаги ва бандаларнинг Аллоҳ зиммасидаги ҳаққи нима эканини биласанми?”. Мен: “Аллоҳ ва Унинг Росули билувчироқ”-дедим. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Аллоҳнинг бандалар устидаги ҳаққи: Унга ибодат қилиб, У Зотга бирор нарсани шерик қилмасликларидир. Бандаларнинг Аллоҳ зиммасидаги ҳаққи эса: Унга бирор нарсани шерик қилмаган кишини азобламаслигидир”-дедилар. Мен: “Эй Росулуллоҳ! Одамларга хушхабар бермайми?”-дедим. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Уларга хушхабар берма! Акс ҳолда (ушбуга амал қилмай) таяниб қоладилар”-дедилар”. Иккилари саҳиҳ тўпламларида ривоят қилдилар. (Бухорий (128), (129), (2856), (5967), (6267), (6500), (7373) ва Муслим (30)).
Бобдаги масалалар:
1) Жин ва инсни яратишликдаги ҳикмат.
2) Ибодат тавҳид асосидадир. Чунки хусумат-(келишмовчилик) ушбу (боб)да юз берган.
3) Кимда-ким тавҳидга амал қилмаса Аллоҳга ибодат қилмабди. Ва бу Аллоҳ таонинг ушбу қовли маъносидир: “Ва сизлар ҳам мен ибодат қиладиган (Аллоҳ)га ибодат қилгувчи эмасдирсизлар”.(Кафирун/3).
4) Элчиларни юборишликдаги ҳикмат.
5) Рисолат умматнинг барига бирдек тегишлидир.
6) Пайғамбарларнинг дини бирдир.
7) Энг катта масала шуки: Аллоҳга ибодат қилиш тоғутга куфр келтириш ила ҳосил бўлади. Бу эса Аллоҳ таолонинг ушбу қовли маъносидир: “Бас, ким шайтон-(тоғут)дан юз ўгириб, Аллоҳга иймон келтирса, у ҳеч ажраб кетмайдиган мустаҳкам ҳалққани ушлабди”. (Бақара/256).
8) Тоғут Аллоҳдан ўзга ибодат қилинадиган барча нарсани ўз ичига олади.
9) Салафлар наздида Анъом сурасидаги уч муҳкам-(аниқ-муфассал) оятларнинг аҳамияти нақадар катта эканлиги. Ушбу оятларда ўн масала ёд этилди. Уларнинг аввалгиси: ширкдан қайтарувдир.
10) Исро сурасидаги муҳкам оятлар. Ушбу оятларда ўн саккиз масала ёд этилди. Аллоҳ таоло ушбу масалаларни мана бу: “Сиз яна Аллоҳ билан бирга ўзга бирон ҳақ илоҳ ҳам бор деб мазамматлангувчи ва маҳрум бўлиб ўтирманг!” (Исро/22) қовли билан бошлаб ушбу: “Сиз Аллоҳ билан бирга яна бошқа бирон ҳақ илоҳ бор деб, маломатланган ва (Аллоҳ раҳматидан) қувилган ҳолда жаҳаннамга ташланманг” (Исро/39) қовли ила якунлади. Аллоҳ таоло ушбу масалалар нақадар катта аҳамият касб этишини Ўзининг ушбу: “(Эй Муҳаммад), бу оятлар Парвардигорингиз сизга ваҳий қилган ҳикматлардан айримларидир” (Исро/39) қовли ила огоҳ этди. 
11) Ўн ҳақ-ҳуқуқ дея аталувчи Нисо сурасидаги оят. Аллоҳ таоло ушбу оятни мана бу қовли билан бошлади: “Аллоҳга бандалик қилинглар ва Унга ҳеч нарсани шерик қилманглар!”. (Нисо/36).
12) Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўлим ҳозир бўлгандаги васиятларига огоҳлантирув бериб ўтишлик.
13) Бизнинг устимиздаги Аллоҳ таолонинг ҳаққини билмоқ.
14) Одамлар Аллоҳнинг ҳаққини адо этишганларида Унинг зиммасидаги ҳақни билмоқ.
15) Ушбу масалани саҳобаларнинг кўплари билмаган эканликлари. ("Бунинг маъноси шуки, кўплаб саҳобалар вафот этиб кетгач Муоз розияллоҳу анҳуга ўлим ҳозир бўлгач илмни яшириш гуноҳидан халос бўлишлик учун ушбу ҳадисни тилга олдилар. Чунки Муоз розияллоҳу анҳу шуни яхши билардиларки, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамлар ушбу хушхабар сабаб фитнага тушиб, (амал қилмай ушбуга) таяниб қолишларидан хавотирда эдилар. Ва у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу хушхабарни мутлақ яширишни ҳам истамасдилар. Агар ушбуни истаганларида на Муозни ва на бошқасини ушбудан хабардор қилардилар"). (Шайх Усаймин роҳимаҳуллоҳ “Қовлул Муфид шарҳ Китаб ат-Тавҳид” (37)). 
16) (Баъзан) фойдани кўзлаб илмни яширишнинг жоиз эканлиги.
17) Хушхабар билан мусулмоннинг кўнглига сурур олиб киришликнинг мустаҳаб эканлиги.
18) Аллоҳнинг Раҳмати кенг эканлигига таяниб қолишнинг хавфли экани.
19) Билмаган нарсаси ҳақида саволга тутилганда “Аллоҳ ва Унинг Росули Билувчироқ” деб айтишлик.
20) Баъзи кишиларни илмдан хабардор қилиб, баъзиларини хабардор қилмасликнинг жоиз эканлиги. (Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу шундай дедилар: “Қавмга ақллари етмайдиган нарса ҳақида ҳаргиз сўз очма. Акс ҳолда уларнинг баъзиларига фитна етади”. (Муслим (1/11)). Али розияллоҳу анҳу шундай дедилар: “Одамларга биладиган нарсаларидан сўз очинглар”. (Бухорий (1/62)) Шайх Усаймин роҳимаҳуллоҳ “Қовлул Муфид шарҳ Китаб ат-Тавҳид” (39)). 
21) Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ортга одам мингаштириш билан эшакка минишлари ила нақадар камтар эканликлари.
22) Ҳайвонга минганда ортга одам мингаштиришнинг жоиз эканлиги.
23) Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳунинг фазилатлари.
24) Ушбу масаланинг нақадар катта аҳамият касб этиши.
mutaallim   04-30-2012, 12:58 AM
#3
2. Тавҳиднинг фазилати ва гуноҳларга каффорот бўлишлиги ҳақидаги боб

Аллоҳ таоло шундай деди: “Иймон келтирган, ўз иймонларини зулм (ширк) билан аралаштирмаган зотлар”. (Анъом/82).
Убода ибн Сомит (розияллоҳу анҳу)дан ривоят, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Кимда-ким шериги йўқ, ёлғиз Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ, Муҳаммад Унинг бандаси ва элчиси, Ийсо Аллоҳнинг бандаси, элчиси, Марямга етказган сўзи ҳамда Унинг томонидан бўлган руҳдир, жаннат ва дўзах ҳақдир деб гувоҳлик берса, амали қандай бўлишидан қатъий назар Аллоҳ таоло уни жаннатга киргазади”. Иккилари ривоят қилишди. (Бухорий (2/486) ва Муслим (1/57)).
Иккилари Итбон (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилдилар: “Батаҳқиқ Аллоҳ таоло Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ деб, бу билан Аллоҳнинг Юзини истаган одамга дўзахни ҳаром қилди”. (Бухорий (1/154) ва Муслим (1/455)).
Абу Саъид ал-Хузрий (розияллоҳу анҳу)дан ривоят, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Мусо: Эй Роббим! Менга шундай бир нарсани таълим бергин-ки, у билан Сени ёд этиб, дуо қилай,-деди. У (субҳанаҳу ва таоло): Эй Мусо! Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ деб айтгин,-деди. У (Мусо алайҳиссалом): Эй Роббим! Бандаларингнинг бари ушбуни айтадилар-ку?-деди. У Зот: Эй Мусо! Агар етти осмон ва ундаги Мендан бошқа (осмондаги)лар ҳамда етти ер (тарозининг) бир палласида ва “Ла илаҳа иллаллоҳ” (Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ иккинчи) палласида бўлса, “Ла илаҳа иллаллоҳ” улардан оғир келади”. Ибн Ҳиббон ва Ҳоким ривояти, Ҳоким ушбуни саҳиҳ деб айтди. (Ибн Ҳиббон (2324), Ҳоким (1/528), Ҳоким ушбу ривоятни саҳиҳ деди ва Заҳабий ушбуга мувофиқ бўлди. Байҳақий “Асмо ва Сифат” (102)).
Термизий –“Ҳасан” даражасида деб билган ҳадис- Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилди: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деяётганларини эшитдим: “Аллоҳ таоло шундай деди: Эй одам боласи! Агар Менга бирор нарсани шерик қилмаган ҳолда ер тўла хатолар ила йўлиқсанг, Мен ҳам сенга унинг (ернинг) миқдоричалик мағфират билан йўлиқаман”.”. (Термизий (5/548), Аҳмад (5/154, 172), Муслимнинг (2687) Абу Зар (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилган ҳадисида ҳам ушбуга шоҳид-(қўллаб-қувватлайдиган жумлалар) бор).
Бобдаги масалалар:
1) Аллоҳнинг Фазли кенг эканлиги.
2) Аллоҳнинг ҳузурида тавҳиднинг ажри нақадар кўп эканлиги.
3) Ушбу гуноҳларга каффорот бўлишлиги.
4) Анъом сурасидаги 82-оятнинг изоҳи.
5) Убода (розияллоҳу анҳу)нинг ҳадисидаги беш жумла ҳақида чуқур мулоҳаза юритинг!
6) Агарда ушбу ва Итбон (розияллоҳу анҳу)нинг ҳадиси ҳамда ундан кейинги (ривоятларни) жамласанг, сенга “Ла илаҳа иллаллоҳ” калимасининг маъноси маълум бўлади.
7) Итбон (розияллоҳу анҳунинг) ҳадисларидаги шартни огоҳлантириб қўйишлик.
8) Пайғамбарлар ҳам “Ла илаҳа иллаллоҳ”нинг фазилати борасида огоҳлантирилишликка муҳтож эканликлари.
9) Ушбу калиманинг барча махлуқотлардан оғир келишига оголантирув бериб ўтиш. Шундай бўлишига қарамай ушбу калимани айтадиганларнинг кўпчилигининг тарозуси енгил келади.
10) Ер ҳам осмонлар сингари етти қават эканлигига ҳужжат ўтди.
11) Уларнинг (ер ва осмон қатламларинининг барчасида) маскан тутган (махлуқотлар) бор эканлиги.
12) Ашъарийларга хилоф ўлароқ сифатларни исбот қилишлик.
13) Анас (розияллоҳу анҳу)нинг ҳадисларини билган бўлсанг, Итбон (розияллоҳу анҳу)нинг “Батаҳқиқ Аллоҳ таоло Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ деб, бу билан Аллоҳнинг Юзини истаган одамга дўзахни ҳаром қилди” ҳадисидаги тил билан айтишлиги ширкни тарк этишлик эканини биласан, фақат тил билан айтиб қўйишнинг ўзи эмас.
14) Ийсо ва Муҳаммад (алайҳимассалам)нинг иккиси ҳам Аллоҳнинг бандаси ва элчиси эканликда баробарликларини мулоҳаза қилиб кўринг.
15) Ийсо (алайҳиссалом)нинг Аллоҳнинг калимаси эканликларидаги ўзига хос хусусиятни билмоқлик.
16) У киши У Зот томонидан бўлган руҳ эканликларини билмоқлик.
17) Жаннат ва дўзахга иймон келтириш фазилатини билмоқлик.
18) “Амали қандай бўлишидан қатъий назар” қовлини билмоқлик.
19) Тарози икки палладан иборат эканини билмоқлик.
20) (Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг) Юзи зикр қилинганини билмоқлик.
mutaallim   04-30-2012, 01:04 AM
#4
3. Кимда-ким тавҳидни ҳаққирост амалга оширса жаннатга ҳисоб-китобсиз киришлиги ҳақидаги боб

Аллоҳ таоло шундай деди: “Албатта, Иброҳим Аллоҳга итоат қилгувчи, ҳақ йўлдан тойилмаган бир пешво-имом эди. У мушриклардан эмас эди”. (Наҳл/120).
Ва яна айтдики: “Парвардигорларига ширк келтирмайдиган кишилар”. (Мўминун/59). 
Ҳусойн ибн Абдурроҳман (роҳимаҳуллоҳ) шундай дедилар: “Саъид ибн Жубайр (роҳимаҳуллоҳ)нинг ҳузурларида эдим. Шунда: “Қай бирингиз кеча тунда (осмондан) тушган юлдузни кўрди?”-дедилар. “Мен”,-дедим. Сўнг: “Бироқ мен намозда (қоим) эмасдим. Балки мени (чаён ё шунга ўхшаш) бирор нарса чақиб олганди”-дедим. У киши: “(Кейин) нима қилдинг?”-дедилар. Мен: “(Бирор киши) менга руқя ўқишлигини талаб қилдим”,-дедим. У киши: “Сени ушбуга нима ундади?”,-дедилар. Мен: “Шаъбий бизга айтган бир ҳадис”,-дедим. У киши: “У сизларга нима ҳадис айтганди?”,-дедилар. Мен: “У киши бизга Бурайда ибн Ҳусойб (розияллоҳу анҳу)дан шундай ҳадис айтди: “Руқя фақатгина кўз тегиши ва (заҳарли ҳашорат) заҳридангина (ўқилади)”. У киши: “Эшитган нарсасида тўхтаган киши қандай ҳам гўзал иш қилибди. Бироқ Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо) бизга шундай ҳадис айтди, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Менга умматлар кўрсатилди. Шунда бир пайғамбарни бир неча (учдан тўққизгача ададда бўлган) кишилар билан кўрдим. (Яна) бир пайғамбарни бир ёки икки киши билан кўрдим. (Бошқа бир) пайғамбарни эса ёлғиз ўзини кўрдим. Шунда менга катта бир қорамтирлик (катта сондаги оломон) кўринди. Уларни умматим бўлса керак деб ўйладим. Шунда менга: бу Мусо ва унинг қавми,-дейилди. Яна бир катта қорамтирликка (оломонга) кўзим тушди. Шунда менга: бу сизнинг умматингиз,-дейилди. Улар билан етмиш минг одам бўлиб, жаннатга ҳисоб ва азобсиз кирадилар”. Сўнг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) туриб, манзилларига кириб кетдилар. Одамлар ўша (ҳисоб ва азобсиз жаннатга кирадиган)лар борасида гапга киришиб кетишди. Баъзилари: эҳтимол улар Росулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг саҳобалари бўлса керак,-дедилар. Баъзилари эса: Эҳтимол улар исломда дунёга келиб, Аллоҳ таолога бирон нарсани шерик қилмаганлардир”-дея яна бошқа нарсаларни эсга олдилар. Шунда пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларнинг олдига чиқдилар ва у кишини (ушбу гап-сўзлардан) хабардор қилдилар. У киши: “Улар (ўзгалардан) руқя (ўқишни) талаб қилмаганлар, (ўзгалардан) олов билан куйдириб (даволашни) сўрамаганлар, шумланмаганлар ва Роббиларигагина таваккул қиладиганлардир”,-дедилар. Уккоша ибн Миҳсон (розияллоҳу анҳу) ўрниларидан турдилар-да: “Аллоҳга мени ҳам ўшалардан қилишлигини дуо қилинг!”,-дедилар. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Сиз ўшалардансиз”,-дедилар. Сўнг бошқа бир киши туриб: “Аллоҳга мени ҳам ўшалардан қилишлигини дуо қилинг!”,-деди. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) эса: “Бу борада Уккоша сендан ўзиб кетди”,-дедилар”.
Бобдаги масалалар:
1) Тавҳид борасида одамларнинг бир қанча даражаларда эканликларини билмоқлик.
2) Тавҳидни ҳаққирост амалга оширишликнинг маъноси нима?
3) Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг Иброҳим алайҳиссаломга мушриклардан эмасликларини айтиб олқишлаши.
4) Аллоҳ таоло авлиёларнинг катталарини ширкдан саломат эканликларини айтиб олқишлаши.
5) Руқя ва олов билан куйдиришни (ўзгадан талаб қилишликни) ташлаш тавҳидни ҳаққирост амалга оширишликдан эканлиги.
6) Ушбу хислатларни ўзида жамловчи (сифат) таваккул қилишлик эканлиги.
7) Саҳобаларнинг ушбуга фақат амал билан эришиш мумкинлигини билишликлари илмларининг нақадар чуқур эканлигидандир. 
8) Яхшиликка ҳарис-(ташна) эканликлари.
9) Ушбу умматнинг сон ва сифат жиҳатидан фазилатли эканлиги.
10) Мусо (алайҳиссалом) саҳобаларининг фазилати.
11) У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламга умматларни кўрсатилиши.
12) Ҳар бир уммат (қиёмат майдонида) ўз пайғамбари билан жамланади.
13) Пайғамбарларнинг (чақириғини) ижобат қиладиганларнинг оз эканлиги.
14) (Чақириғини) бирор киши ижобат қилмаган пайғамбарнинг ёлғиз ўзи келишлиги.
15) Ушбу илмнинг самараси – кўпчилик бўлганда алданиб қолмаслик ва озчилик бўлганда руҳи тушиб кетмаслик (амалдан тўхтаб қолмаслик)дир.
16) Кўз тегиши ва (заҳарли ҳашорат) чақиб олганда руқия ўқишликка рухсат берилгани.
17) Ушбу: “Эшитган нарсасида тўхтаган киши қандай ҳам гўзал иш қилибди. Бироқ …” сўзига кўра салафлар илмининг нақадар чуқур эканлиги. Бундан маълум бўладики, аввалги ҳадис иккинчисига зид келмайди.
18) Салафларнинг ўзида йўқ хислат билан мадҳ этилишдан узоқ эканликлари.
19) Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Сиз ўшалардансиз” деган сўзлари пайғамбарлик аломатларидан биридир. 
20) Уккоша (розияллоҳу анҳу)нинг фазилатлари.
21) (Мавзуни ўзгартириш учун) маълум бир сўзлардан фойдаланишлик.
22) Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хулқлари гўзал эканлиги.
mutaallim   04-30-2012, 01:08 AM
#5
4. Ширкдан қўрқишлик ҳақидаги боб

Аллоҳ азза ва жалла шундай деди: “Албатта Аллоҳ ўзига (бирон нарса ё кимсанинг) шерик қилинишини кечирмайди. Шундан бошқа гуноҳларни ўзи хоҳлаган бандалари учун кечиради”. (Нисо/116). Холил (Иброҳим) алайҳиссалом шундай дедилар: “Мени ва болаларимни бутларга бандалик қилишдан йироқ қилгин”. (Иброҳим/35).
Ҳадисда (айтилишича): “Сизларнинг ҳақингизда хавфсирайдиганларимнинг энг хавфлиси кичик ширкдир”. У (кичик ширк) ҳақида сўралганда: “Риёдир”,-дедилар(Аҳмад “Муснад” (5/428), Табароний “Кабир” (4301) ва Ҳофиз (Ибн Ҳажар) “Булуғул Маром” (302)да “ҳасан” даражасида дедилар).
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Кимда-ким Аллоҳдан ўзга бирор тенгдошга дуо қилган ҳолида вафот этса дўзахга киради”. Бухорий ривояти. (Бухорий (5/250)).
Муслим (роҳимаҳуллоҳ) Жобир (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилди, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Кимда-ким Аллоҳга бирон нарсани шерик қилмаган ҳолда йўлиқса жаннатга киради. Кимда-ким У Зотга бирон нарсани шерик қилган ҳолда йўлиқса дўзахга киради”. (Муслим (1/94)).
Бобдаги масалалар:
1) Ширкдан қўрқишлик.
2) Риё ширкдан эканлиги.
3) Ширкнинг кичиги ҳам бор эканлиги.
4) Солиҳ кишилар ҳақида қўрқиладиган энг хавфли нарса кичик ширк эканлиги.
5) Жаннат ва дўзахнинг яқин эканлиги. (Яъни, бир амал сабабли жаннатий ёки дўзахий бўлиб қолишлик мумкин эканлиги).
6) Жаннат ва дўзахнинг яқинлиги бир ҳадиснинг ўзида жамланганлиги.
7) Инсонларнинг энг ибодатгўйи бўлса-да У Зотга бирон нарсани шерик қилган ҳолда йўлигадиган бўлса дўзахга киришлиги.
8) Холил (Иброҳим алайҳиссалом)нинг ўзлари ва фарзандларига санамларга ибодат қилишдан омонлик сўрашлари сўраладиган (нарса)лар ичидаги энг улкани эканлиги.
9) Ушбу: “Парвардигорим, у бутлар кўпдан-кўп одамларни йўлдан оздирдилар” (Иброҳим/36),-дея кўпчиликнинг ҳолатидан ибратланганликлари. 
10) Ушбу Бухорий роҳимаҳуллоҳ зикр қилганларидек “Ла илаҳа иллаллоҳ”нинг изоҳидир.
11) Ширкдан саломат бўлган одамнинг фазилати.
mutaallim   04-30-2012, 01:16 AM
#6
5. “Ла илаҳа иллаллоҳ” шаҳодат-(гувоҳлиг)ига (ўзгаларни ҳам) даъват қилиш ҳақидаги боб

Аллоҳ таоло шундай деди: “Айтинг: «Менинг йўлим шудир. Мен Аллоҳга даъват қиламан. Мен ва менга эргашган кишилар аниқ ҳужжатга - ишончга эгамиз”. (Юсуф/108).
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Муоз (розияллоҳу анҳу)ни Яманга жўната туриб, шундай дедилар: “Албатта сиз аҳли китобдан иборат бир қавм олдига кетяпсиз. Уларни авваламбар Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ дея гувоҳлик беришга чақиринг. (Бошқа ривоятда эса: “Аллоҳни (ибодатда) яккаламоқликларига…”). Агар улар сизга бу борада бўйинсунсалар, бас, Аллоҳ таоло уларга бир кеча ва кундузда беш вақт намозни фарз қилганини билдиринг. Агар улар сизга бу борада бўйинсунсалар, бас, Аллоҳ таоло уларга бойларидан олиниб, камбағаларрига қайтариладиган садақа-(закот)ни фарз қилганини билдиринг. Агар улар сизга бу борада бўйинсунсалар, бироқ нафис молларидан қўлингизни тийинг ва мазлумнинг дуосидан қўрқинг. Албатта у (мазлумнинг дуоси) билан Аллоҳнинг ўртасида бирор тўсиқ йўқдир”. Иккилари ривоят қилдилар. (Бухорий (3/160) ва Муслим (1/50)).
Иккилари Саҳл ибн Саъд (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилдилар. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Хайбар куни шундай дедилар: “Эртага байроқни шундай бир кишига бераманки, у Аллоҳ ва Унинг Росулини яхши кўради, Аллоҳ ва Унинг Росули ҳам уни яхши кўради. Аллоҳ таоло унинг қўлида фатҳ-(нусрат) ато этади”. Одамлар тун бўйи ушбу байроқ кимга бериларкин дея қизғин суҳбат қуриб чиқдилар. Тонг оттиришгач Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келдилар. Барчалари ушбу байроққа эришишни умид қиларди. Шунда у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Али Ибн Абу Толиб қаерда?”,-дедилар. “У кўз (оғриғидан) шикоят қилаётганди”,-дейилди. У кишига одам жўнатилиб, бошлаб келиндилар. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) унинг (Али розияллоҳу анҳунинг) икки кўзларига енгил тупурдилар ва ҳақларига дуо қилдилар. Шунда бирор оғриқ (асорати) бўлмагандек соғайиб кетдилар. У киши (соллаллоҳу лайҳи ва саллам) унга (Али розияллоҳу анҳуга) байроқни бериб, шундай дедилар: “Улар (атрофидаги) ерларга тушгунингча секинлик билан (шошмай) юр. Сўнг уларни исломга даъват қилиб, исломдаги гарданларида вожиб бўлган Аллоҳнинг ҳаққидан хабардор қил. Аллоҳга қасамки, албатта Аллоҳ таоло сен сабабли бир кишини ҳидоят қилишлиги, сен учун қизил туялардан ҳам яхшидир”. (Бухорий (3/134) ва Муслим (4/1872).
Бобдаги масалалар:
1) Аллоҳнинг йўлига даъват қилиш Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашганларнинг йўлидир.
2) Ихлосга (яна бир бор) огоҳлантирув бериб ўтиш. Чунки одамларнинг кўпи ҳаққа даъват қилаяпман деб ўз (жамоати ва гуруҳ)ига чақиради.
3) Аниқ ҳужжат-(илм) фарзлардандир.
4) Тавҳиднинг гўзал аломатларидан (бири, Холиқни махлуққа) тамсил қилиш-(ўхшатиш)дан Аллоҳ таолони поклашлик эканлигидир.
5) (Махлуқни) Аллоҳга тенглаштирилишлиги боис ширкнинг қабиҳ эканлиги.
6) Энг муҳим масала – мусулмонни мушриклардан узоқ бўлишлиги. Тоинки улардан бирига айланиб қолмасин, гарчи (ишнинг бошида) ширк келтирмаётган бўлса-да.
7) Тавҳиднинг аввалги вожибот эканлиги.
8) Барча нарсадан олдин, ҳатто намоздан ҳам олдин тавҳидга чақришдан бошланиш (лозимлиги).
9) “Аллоҳни (ибодатда) яккаламоқликларига”, қовлининг маъноси – Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ деб гувоҳлик беришликнинг (айни) маъносидир.
10) Инсон гоҳида Китоб берилганлардан бўлса-да, уни (шаҳодат калимасини) билмайди ёки билса-да унга амал қилмайди.
11) Босқичма-босқич таълим беришликка огоҳлантирув.
12) Энг муҳим ишдан бошлашлик.
13) Закот сарф этиладиган ўрин.
14) Олим мутааллимдан шубҳани аритишлиги.
15) (Закот йиғишга масъул қилинганларни) нафис моллардан қайтарув.
16) Мазлумнинг дуосидан сақланишлик.
17) Мазлумнинг дуоси рад этилмаслигидан хабардор қилишлик.
18) Элчиларнинг саййиди ва авлиёарнинг раҳнамоси (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг бошларига тушган машаққат, очлик ва вабо (тарқалишига сабр қилишлари) тавҳиднинг (нақадар кучли эканлиги) далилларидандир.
19) “Эртага байроқни шундай бир кишига бераманки …”, қовллари пайғамбарлик белгиларидан биридир.
20) У кишининг (Али розияллоҳу анҳунинг) кўзларига енгил тупуришлари ҳам пайғамбарлик белгиларидан биридир.
21) Али розияллоҳу анҳунинг фазилатлари.
22) Ўша тунда (байроқ кимга бериларкин) дея қизғин суҳбат қуриб, фатҳ-(нусрат) хушхабари билан машғул бўлиб чиққан саҳобаларнинг фазилати.
23) (Байроқ берилиши) учун ҳаракат қилмаган кишига берилиб, ҳаракат қилган кишига берилмагани учун тақдирга иймон келтиришлик.
24) “Секинлик билан (шошмай) юр”, деган сўзларидаги одоб.
25) Жангдан олдин исломга даъват қилишлик.
26) Исломга даъват қилингач жанг қилиниш шаръий-(жорий) қилинганлиги.
27) Ушбу: “Гарданларида вожиб бўлган Аллоҳнинг ҳаққидан хабардор қил”, қовлларига биноан ҳикмат билан даъват қилишлик.
28) Исломдаги Аллоҳнинг ҳаққини билмоқлик.
29) У сабабли бир киши бўлса-да ҳидоят топишининг нақадар савоб эканлиги.
30) Фатво бера туриб, қасам ичишлик.
mutaallim   04-30-2012, 01:22 AM
#7
6. Тавҳид ва “Ла илаҳа иллаллоҳ” шаҳодат-(гувоҳлиг)ининг изоҳи ҳақидаги боб

Аллоҳ таоло шундай деди: “Улар (илоҳ деб) илтижо қиладиган ўша кимсаларнинг ўзлари ҳам Парвардигорга қай бирлари яқинроқ бўлиш учун йўл изларлар”. (Исро/57).
Ва ушбу қовли: “Эсланг, Иброҳим отасига ва қавмига деган эди: «Албатта мен сизлар ибодат килаётган бутлардан покдирман. Магар мени яратган зотгагина (ибодат қилурман)”. (Зухруф/26-27).
Ва мана бу қовли: “Улар Аллоҳни қўйиб ўзларининг донишмандларини ва роҳибларини... Парвардигор деб билдилар”. (Тавба/31).  
Ва ушбу қовли: “Одамлар орасида шундай кимсалар борки, улар ўзгаларни Аллоҳга тенг билиб, уларни Аллоҳни севгандек севадилар”. (Бақара/165).
Саҳиҳ (ҳадис)да пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан шундай ривоят қилинди: “Кимда-ким Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ деб, Аллоҳдан ўзга ибодат қилинадиган нарсаларга кофир бўлса моли ва қони ҳаромдир. Ҳисоб-(китоби) эса Аллоҳ азза ва жаллага (ҳавола)”. (Муслим (1/53)).
Ушбу сарлавҳа (остидаги бобни) кейинги боблар изоҳлаб беради.
Бобдаги масалалар:
Ушбу бобда масалаларнинг энг катта ва энг муҳими – тавҳиднинг ва шаҳодат (калимаси)нинг изоҳидир. Уни очиқ-ойдин ишлар (оятлар) ила баён қилди.
Ушбулардан Исро (сурасидаги) оят: Ушбу оятда солиҳларга дуо қиладиган мушрикларга раддия бор эканлигини ва бу катта ширк эканлигини очиқ айтди.
Яна шулардан Бароат (Тавба сурасидаги) оят: Ушду оятда аҳли китоб ўз ободатгўй ва олимларини Аллоҳни қўйиб Роб деб билганликларини ва улар (аслида) ягона илоҳга ибодат қилишликка буюрилганлилкларини баён қилди. Ҳолбуки ушбу оятнинг бирор англашилмовчиликсиз бўлган изоҳи (ушбу ширк) маъсиятда уламо ва ибодатгўйларга итоат қилишлик эди, уларга дуо қилишлик эмас.
Яна шулардан Холил (Аллоҳнинг севиклиги бўлмиш Иброҳим) алайҳиссаломни кофирларга қарата айтган сўзлари: “Албатта мен сизлар ибодат килаётган бутлардан покдирман. Магар мени яратган зотгагина (ибодат қилурман)”. (Зухруф/26-27). Ушбу маъбудотлар орасидан Роббиларини истисно қилдилар.
Субҳанаҳу шуни зикр қилдики, ушбу пок-безор бўлишлик ва ушбу ихлос – “Ла иллаҳа иллаллоҳ”, деб гувоҳлик беришликнинг изоҳидир. Субҳанаҳу айтдики: “У (Иброҳим) ўшани (яъни ўзининг ёлғиз Аллоҳга ибодат қилиши ҳақидаги сўзни ўзидан кейин келадиган зурриёт-авлодлари ҳам унга) қайтишлари учун ўз ортида қолгувчи сўз қилди”. (Зухруф/28).
Яна ушбулардан Аллоҳ таоло улар ҳақида шундай деб айтган кофирлар борасидаги Бақара (сурасидаги) оят: “Улар жаҳаннамдан чиқувчи бўлмайдилар”. (Бақара/167). (Аллоҳ таоло) зикр қиляптики, улар олиҳаларини Аллоҳни яхши кўргандек яхши кўрардилар. Бу эса улар Аллоҳни ниҳоятда яхши кўрганликларига далолат қилади. (Шундай бўлса-да) ушбу амаллари уларни исломга дохил қилолмади. Энди, олиҳани Аллоҳдан ҳам кўпроқ яхши кўрадиганлар ҳақида нима дейсиз?! Аллоҳни (умуман) яхши кўрмай, ёлғиз олиҳасини яхши кўрадиганлар ҳақида нима дейсиз?!
Яна шулардан (пайғамбар) соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қовллари: “Кимда-ким Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ деб, Аллоҳдан ўзга ибодат қилинадиган нарсаларга кофир бўлса моли ва қони ҳаромдир. Ҳисоб-(китоби) эса Аллоҳ азза ва жаллага (ҳавола)”.
Ана шулар “Ла илаҳа иллаллоҳ”нинг маъносини ёритиб берадиган (изоҳларнинг) энг каттасидир. Албатта У киши ушбу калимани талаффуз қилишликнинг ўзигина қон ва молни сақловда бўлишига (гаров) деб айтмадилар. Балки талаффуз қилишлик билан бирга маъносини тушиниб етишлик ҳам (кифоя қилмайди). Балки (ушбуларга қўшиб) иқрор бўлишлигини ўзи ҳам (кифоя қилмайди). Балки шериксиз, якка Аллоҳга дуо қилишлиги ҳам (кифоя қилмайди). Балки қон ва моли то ушбу ишларига Аллоҳдан ўзга ибодат қилинадиганларга кофир бўлмагунча-(пок-безор эканлигини эълон қилмагунча) ҳаром бўлмайди.
Агар шак-шубҳага бориб, иккиланиб қолса моли ва жони ҳаром бўлмайди. Ушбу масаладан-да улкан ва улуғроқ бирор нарса бўлиши мумкинми?! Ушбу изоҳ қанчалар аниқ-равшан эканлиги ва тортишувчуни ҳужжат ила чўрт кесишлигига боқинг!
mutaallim   04-30-2012, 01:29 AM
#8
7. Балони кўтариш ёки уни даф қилишлик учун ҳалқа, ип ва шунга ўхшашларни тақиб-(боғлаб, илиб) олишлик ширкдан эканлиги ҳақидаги боб

Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: “Айтинг: «Энди хабар беринглар-чи, сизлар Аллоҳни қўйиб дуо-илтижо қилаётган бутларингиз – агар Аллоҳ менга бирон зиён етказишни истаса, ўша (бутлар) У зотнинг зиёнини арита олгувчимилар?”. (Зумар/38).
Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам қўлида сариқ мис бўлган бир кишини кўриб: “Бу нимаси?”,-дедилар. У: “Мадорсизликдан”,-деди. Шунда У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Уни ечиб ташла! Чунки у сени мадорсизлигингни зиёда қилади холос. Агар шу ҳолатингда вафот этсанг, ҳеч қачон нажотга эришолмасдинг”-дедилар”. Аҳмад заиф бўлмаган санад ила ривоят қилди. (Аҳмад (4/445), Ибн Можжа (2/1167), Ибн Ҳиббон (1410), Ҳоким (4/216) саҳиҳ деди ва Заҳабий унга мувофиқ бўлди).
Яна у киши (Аҳмад) Уқба ибн Омир (розияллоҳу анҳуда)дан “марфуъ” (иснод ила) ривоят қилди: “Кимда-ким тумор тақиб олса Аллоҳ таоло уни мурод-мақсадига етказмасин. Кимда-ким кўзмунчоқ тақиб олса Аллоҳ таоло унга ҳотиржамлик насиб этмасин”. (Аҳмад “Муснад” (4/154), Тоҳавий “Шарҳ Маъаний ал-Асар” (4/325), Ҳоким (4/216) саҳиҳ деди ва Заҳабий унга мувофиқ бўлди).
Бошқа бир ривоятда эса: “Кимда-ким тумор тақиб олса, дарҳақиқат, ширк келтирибди”. (Аҳмад (4/156), Ҳоким “Китаб ат-Тиб” (4/219)).
Ибн Абу Ҳатим (роҳимаҳуллоҳ) Ҳузайфа (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилди: “У киши (Ҳузайфа розияллоҳу анҳу) иситма-(жасадида ҳарорат кўтарилгани) сабабли қўлига ип (боғлаб олган) кишини кўриб, уни (ипни) дарҳол узиб ташлади ва (Аллоҳ таолонинг) ушбу қовлини тиловат қилди: “Уларнинг кўплари Аллоҳга фақат мушрик бўлган ҳолларидагина иймон келтирадилар”. (Юсуф/106). (“Ан-Наҳж ас-Садийд”: заиф, ушбуни Ибн Абу Ҳатим ривоят қилди. Ушбу ривоят санади “Тайсирул Азизул Ҳамид” китобида Урва ибн Зубайр Ҳузайфадан ривоят қилганлиги келтирилган. Урва Ҳузайфадан (ушбу асарни) эшитгани номаълум).    
Бобдаги масалалар:
1) Ҳалқа, ип ва шунга ўхшаш (тумор, кўзмунчоқ ва исириқ)ларни ушбуга ўхшаш ишлар (балони кўтариш ёки даф этиш учун) тақиш-(ёки илиш)га нафратли-(қўпол) муносабатда бўлишлик.
2) Ҳатто саҳобий ҳам ушбу ҳолатда вафот этса нажот тополмайди. Бу эса саҳобанинг ушбу қовлига шоҳид-(қувватловчи)дир: “Кичик ширк гуноҳи кабирадан-да каттароқдир”.
3) Унга жоҳил-(билимсиз)лиги узр бўлолмади.
4) Ушбу ишда нақд фойданинг ўзи йўқ, балки зарар бор. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ушбу сўзларига биноан: “Чунки у сени мадорсизлигингни зиёда қилади холос”.
5) Ушбу ишга ўхшашларга қўл урган кимсага қўполлик-(нафрат) билан инкор қилишлик.
6) Кимда-ким бирор нарса тақиб олса ўша нарсага топширилиб-(ташлаб) қўйилишлигини очиқ айтмоқ.
7) Кимда-ким тумор тақиб олса, дарҳақиқат, ширк келтирганини очиқ айтмоқ.
8) Иситма-(танадаги ҳарорат кўтарилишлиги) сабаб ип тақиб олишлик ҳам ушбу бобдан эканлиги.
9) Ҳузайфа (розияллоҳу анҳунинг (Юсуф/106)) оятини тиловат қилишликлари шунга далолат қиладики, саҳобалар катта ширк ҳақидаги оятларни кичик ширкка қарши далил ўлароқ ёдга олишарди. Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо) Бақара (сурасидаги) оятни ёдга олганларидек.
10) Кўз тегмасин дея кўзмунчоқ тақиш ҳам ушбу бобдандир.
11) Тумор тақиб олганларга, Аллоҳ таоло мурод-мақсадингга етказмасин, кўзмунчоқ тақиб олганларга эса Аллоҳ таоло ҳотиржамлик насиб этмасин, дея баддуо қилишлик.
mutaallim   04-30-2012, 01:34 AM
#9
8. Руқя ва туморлар борасида келган (ҳужжатлар) ҳақидаги боб

Саҳиҳ (ҳадис)да Абу Башир Ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “У киши сафарларнинг бирида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга эдилар. Шунда у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Туяларнинг бўйнидаги (камон ёйининг) ипидан йигирилган туморлар ёки туморларнинг бирортаси қолмай узиб ташлансин”,-дея чопар жўнатдилар”. (Бухорий (2/359), Муслим (3/1672)).
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деяётганларини эшитдим: “Руқя, тумор ва исси-совуқ қилишлик ширкдир”. Аҳмад ва Абу Довуд ривоятлари. (Аҳмад (1/381), Абу Довуд (5/212), Ибн Можжа (2/1166), Ҳоким (4/418), Ибн Ҳиббон (1412), Табароний “Кабир” (10503)).
Абдуллоҳ ибн Укаймдан “марфуъ” (санад ила) ривоят қилинади: “Кимда-ким бирор нарса тақиб олса ўша нарсага топширилиб-(ташлаб) қўйилади”. Аҳмад ва Термизий ривоятлари. (Аҳмад (4/310), Термизий (6/263), Ҳоким (4/216)).
“Тумор”: кўз тегмасин дея болаларга осиб қўйиладиган нарса.
Бироқ осилган (тумор) Қурон (оятлари)дан бўлса, ушбуга баъзи салафлар рухсат берди. Баъзилари эса рухсат бермай, ушбуни қайтарилган ишлардан дейишди. Шулардан бири Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудир.
“Руқя”: азоимхонлик деб ҳам аталади. Далил ушбуларнинг ширкдан холи бўлганини (жоиз дея) хослади. Дарҳақиқат Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам руқяни кўз тегиши ва (чаён ёки шунга ўхшаш заҳарли ҳашоротлар чақиб олгандаги) заҳридан (ўқишликка) рухсат бердилар.
“Иссиқ-совуқ”: қўлбола бир нарса бўлиб, аёлни эрига ва эрни аёлига бўлган муҳаббатини қўзғайди дея даъво қиладилар.   
Аҳмад Рувайфиъ (розияллоҳу анҳудан) ривоят қилди: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам менга шундай дедилар: “Эй Рувайфиъ”! Шояд узун ҳаёт кечирарсан. Одамларга шундай хабар бергинки, кимда-ким соқолини тугиб олса ёки (камон ёйидан) йигирилган ип-(тумор) тақиб олса ёки ҳайвоннинг тезаги ё суяги билан истинжо қилса-(ҳожатдан сўнг тозаланишда фойдаланса), батаҳқиқ, Муҳаммад ундан пок-безордир”. (Аҳмад (4/108-109), Абу Довуд (1/34), Насоий (8/135), Табароний “Кабир” (4491)).
Саъид ибн Жубайрдан ривоят: “Кимда-ким бирор кишининг туморини узиб ташласа, бир қул озод қилгандек бўлибди”. Вакиъ ривояти.
У киши Иброҳим (Ан-Нахаъий)дан ривоят қилди: “Улар туморнинг барини кариҳ кўрардилар. Хоҳ Қуръон (оятлари)дан бўлсин, хоҳ Қуръон (оятлари)дан бошқаси бўлсин”.
Бобдаги масалалар:
1) Руқя ва туморнинг изоҳи.
2) Иссиқ-совуқ қилишнинг изоҳи.
3) Ушбу уч нарсанинг бари бирор истисносиз ширкдан эканлиги.
4) Кўз (тегиши) ва (заҳарли ҳашорот) заҳри сабабли ҳақ сўз ила руқя қилишлик ушбу (ширк)дан эмас.
5) Қуръон (оятлари)дан бўлган тумор борасида уламолар: ушбу (ширкми) ёки йўқми дея ихтилофга боришди. 
6) Кўз тегмасин дея ҳайвонларга осиладиган туморлар ушбу (ширк)дандир.
7) Тумор осиб олган кимсага қаттиқ ваъийд борлиги.
8) Инсондан туморни узиб ташлаган кишининг савоби фазилати.
9) Иброҳим (Ан-Нахаъий)нинг сўзи юқорида ўтган ихтилофга зид келмайди. Чунки у киши Абдуллоҳ ибн Масъуднинг асҳоб-(шогирд)ларини ирода қилганди.
mutaallim   05-01-2012, 01:17 PM
#10
9. Дарахт ёки тош ва шунга ўхшашлардан барака тилаган кимса ҳақидаги боб

Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: “(Эй мушриклар, ўзларингизча сиғинаётган санамларингиз) — «Лот», «Уззо», ва яна учинчилари бўлмиш тубан «Манот» ҳақида ҳеч ўйлаб кўрдингларми?!”. (Нажм/19).
Абу Воқид Ал-Лайсий (розияллоҳу анҳу)дан ривоят: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан Ҳунайнга (жой номи) чиқдик. Биз эндигина исломга кирганлар эдик. Мушриклар, атрофида йиғилиб ўтирадиган ва унга қуролларини илиб қўядиган бир дарахт бўлиб, у “Зоти Анвот”, дейиларди. Ўша дарахтнинг олдидан ўтиб айтдикки: “Эй Росулуллоҳ! Бизга ҳам уларни “Зоти Анвот”и бўлгани каби бир “Зоти Анвот” қилиб беринг”. Шунда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳу Акбар! Албатта бу (жоҳил ибодатгўйлар босиб ўтган) йўллардир. Жоним Унинг қўлида бўлган Зотга қасамки, Бани Исроил Мусога айтган сўзни айтдингиз: “Бизларга ҳам уларнинг илоҳлари каби илоҳ қилиб (ясаб) бер», дедилар. У айтди: «Албатта, сизлар билмайдиган қавмдирсизлар”. (Аъроф/138). Албатта, ўзларингиздан олдингиларнинг йўлларига юрасизлар”, дедилар”.
Бобдаги масалалар:
1) Нажм (сурасидаги) оятнинг изоҳи.
2) Улар талаб этган ишнинг (айни) суратини билиб олишлик.
3) Ушбу ишга қўл урмаганликлари.
4) Аллоҳ таоло ушбу ишни яхши кўради деган гумонда У Зотга ушбу билан қурбат ҳосил қилишни қасд қилганликлари.
5) Улар (саҳобалар) ушбу ишдан жоҳил қолишган экан, улардан бошқаларнинг жоҳил қолиши авлороқ-(ҳақлироқ)дир.
6) Ҳолбуки уларда (саҳобаларда) улардан ўзгаларда йўқ бўлган ҳасанотлар ва (гуноҳлари) мағфират қилинишликка (Аллоҳ таоло томонидан) ваъда бор.
7) Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларни узрлилар (сафига киритмай), балки ушбу сўзлари ила раддия бердилар: “Аллоҳу Акбар! Албатта бу (жоҳил ибодатгўйлар босиб ўтган) йўллардир. Албатта, ўзларингиздан олдингиларнинг йўлларига юрасизлар”. Ушбу уч (жумла) билан ишни уларга қаттиқ-қўпол олдилар.
8) (Ушбу бобдан) ирода қилинган энг катта масала шуки, у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) шуни хабар бердиларки, уларнинг (саҳобаларнинг) талаблари Бани Исроилнинг Мусо (алайҳиссалом)га ушбу сўзни айтган вақтларидаги талаби кабидир: “Бизларга ҳам...илоҳ қилиб (ясаб) бер”. (Аъроф/138).
9) Ушбу иш уларга (саҳобаларга) махфий қолиб, ўта нозик бўлишига қарамай рад этилгани “Ла илаҳа иллаллоҳ”нинг маъноларидандир.
10) У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) фатво бера туриб онт ичдилар. Ва у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) фақат фойдани кўзлаб онт ичадилар.
11) Ширкнинг кичик ва каттаси бор эканлиги. Чунки улар ушбу иш сабаб муртадга айланмадилар.
12) Ушбу: “Биз эндигина исломга кирганлар эдик”, сўзларидан (маълум бўладики), улардан бошқа (саҳоба)лар ушбу ишдан жоҳил қолмаганлар.
13) Ушбуни кариҳ кўрган кимсага хилоф ўлароқ таажжубланган вақтда такбир айтишлик.
14) Сабаб-(баҳона)ларни тўсишлик.
15) Киши ўзини жоҳилият аҳлига ўхшатишдан қайтарув.
16) (Баъзан) таълим бера туриб ғазабланишлик.
17) Ушбу қовлларига: “Албатта бу (жоҳил ибодатгўйлар босиб ўтган) йўллардир”, биноан умумий қоидани (билиб олмоқ).
18) Ушбу иш у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) хабар берганларидек рўй берганлиги пайғамбарлик белгиларидан биридир.
19) Аллоҳ таоло Қуръонда яҳуд ва насороларни мазаммат қилган (сифат)ларнинг бари бизга ҳам тегишлидир.
20) Уларнинг (саҳобаларнинг) наздида қарор топган (қоида) шу эдики, ибодатлар (шаръий) буйруққа асослангандир. (Яна) ушбу (ҳадис)да қабрдаги (уч) масалага далил бор: Роббинг ким? (Ушбу масала) аниқ-равшан. Пайғамбаринг ким?, саволи эса у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ғайб ҳақида хабар беришлари билан (аниқ-равшандир). Дининг нима?, саволи эса ушбу сўзларидан кўриниб турибди: “Бизларга ҳам...илоҳ қилиб (ясаб) бер ...”.
21) Аҳли китобнинг йўли ҳам мушрикларнинг йўли каби мазамматлангандир.
22) Ушбу: “Биз эндигина исломга кирганлар эдик”, қовлига биноан қалби одатланиб қолган ботилдан (эндигина) қутулган кишида, ушбу сарқитдан асар қолганлиги ҳавотир олинади.
Pages (7): 1 2 3 4 5 7   
  
Users browsing this thread: 4 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.