Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Ҳурматли форумимиз иштирокчилари. Биз форумдаги саволларга жавоб беришлик борасида бир ўринда ўз мавқеимизни айтиб кетган эдик. Яна бир бор барча учун такрорлаймиз:
Азиз биродарлар, ушбу форум мусулмонларнинг саволларига жавоб бериш, турли масалаларда фатво чиқариш мақсадида барпо этилмаган. Форумимиз ҳақида бундай тасаввурда бўлмаслигингизни илтимос қиламиз.
Форумнинг асосий мақсади аҳли сунна вал жамоа мазҳабидаги мусулмонларни жамлаш, улар орасида ҳамкорликни кенгайтириш, маълумот алмашиш, иймонлашиш ва шу каби хайрли мақсадлар учун ташкил этилган. На Тавҳид саҳифаси маъмурияти, на бошқа форум иштирокчилари форумда чоп этилган саволларга жавоб бериш масъулиятини ўз зиммасига олмаган. Бироқ кимни бирор савол қизиқтирса, у форумга ёзиб қолдирсин. Агар бошқа биродарлар ушбу саволга жавобни бирор ерда ўқиган бўлса, далилини билса, бирор олим ушбу масалага қандай жавоб берганидан хабари бўлса, савол берган биродарга ўша жавобни улашади. Савол берган биродаримиз жавобдан қониқса олади, бўлмаса тарк этаверади.
Форум маъмурияти эса ҳар бир хабарни чоп этилишидан аввал текшириб, ноўрин бўлган хабарларни чоп қилмаслик мажбуриятини ўз зиммасига олган. Агар форум маъмурияти томонидан ушбу масалада бирор камчилик юз берса, илтимос хабар беринг. Агар эътироз ўринли бўлса ўша камчиликни албатта бартараф қилишга ҳаракат қиламиз иншааллоҳ.
Қўшимча саволлар бўлса марҳамат беришингиз мумкин.
Аллоҳ барчаларимизни солиҳ амалларда ҳамкорлик қилишимизга ёрдам берсин!