Pages (5):    1 2 3 4 5   
Меҳмон   11-16-2009, 12:33 PM
#21
Одат кунларидан бошқа кунларда келган қоннинг ҳукми нима?

Савол: Одат кунларидан бошқа кунларда келадиган қоннинг ҳукми нима? Мен ҳар ой тўққиз кун ой кўрар эдим. Энди, одат кунларимдан ташқари ҳам қон кела бошлади. Бу қоннинг келиши жуда оз бўлсада, бир ёки икки кун давом этади. Бу кунлар давомида менга намоз ўқиш ёки рўза тутиш фарз бўладими ёки қазосини адо этишим керакми?
Жавоб: Одатдан ташқари келаётган бу қон – ҳайз қонидан ҳисобланмайдиган ва томирдан келган қондир. Ўз одатини яхши билган хотин, қон тўхтагунича намоз ўқимайди, рўза тутмай-ди, Қуръонни ушламайди ва эри билан жинсий алоқада бўлмайди. Қон тўхтаб, одат кунлари тугагач, ғусл қилади. У, энди қон келса ҳам, сариқ ёки жигарранг тусдаги суюқлик келса ҳам, таҳоратли (пок) аёллар қаторида бўлади. Чунки, бу қонлар – истиҳоза (касаллик) қони бўлиб, намоз ва бошқа ибодатларга тўсиқ бўлмайди.

Шайх Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон Жибрин

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
Меҳмон   11-16-2009, 12:34 PM
#22
Ҳайз қони тўхтади ва яна кела бошлади

Савол: Мен ҳар ой икки кун одат кўрардим ва қон тўхтар эди. (Энди) тўртинчи куни қон қайта кела бошлади. Мен одатимдан кейинги учинчи куни намоз ўқийманми ёки йўқми? Аллоҳ савоблар берсин, менга фатво берсангиз.
Жавоб: Бу аёлдан ўзига маълум бўлган одат кунларида намоз ўқиши ва рўза тутиши соқитдир. Агар одат кунлари тўхтаб қолса ва хотин киши поклик аломати бўлган (хотинлар таъбири билан айтганда) «оппоқ пахтани» кўрмагунича одат кунлари ҳисобланган уч кун да-вомида намоз ўқимайди, рўза тутмайди ва Қуръонни ушламайди.

Шайх Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон Жибрин

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
Меҳмон   11-16-2009, 12:36 PM
#23
Қоннинг ичимда тўплана бошлаганини ҳис қиламан.
Бир неча кундан кейин ташқарига чиқади

Савол: Мен турмуш қурганман ва ҳар ой икки марта ҳайз кўраман. Ҳайзим ўн беш кундан кўпроқ муддатга чўзилади. Рамазон ойида одатимдан бир ҳафта олдин келди. Бироқ, ташқарига чиқмади, ичимда қолди. Ичимда ташқарига чиқишдан аввал бир ҳафта давомида тўплана бошлади. Бу ҳолат тўрт йилдан буён давом этмоқда. Шуни ҳам эслатмоқчиманки, бундан аввал ҳайзим ўз вақтида келар ва беш кундан ўтмас эди. Мен рўзани нима қилай, ту-тайинми? Намозни қон ичимда тўпланган муддатда ўқишим керакми ёки рўзани тутмай, на-мозни ўқимаслигим керакми?
Жавоб: Хотин киши ҳайз қони ташқарига чиққанидагина, кўпи билан ўн беш кун давоми-да, намоз ва рўзани тарк қилади. Агар ўн беш кундан ўтиб кетса, у қон – ҳайз қони деб ҳисобланмайди. Балки, ўн бешинчи кундан кейин ғусл қилиб, рўзани тутиб, намозни ўқийверади. Ичида қон тўпланганини ҳис этишига келсак, бунга ташқарига чиқмагунича ҳайз ҳукми берилмайди. Қон чиқишидан аввал хотин киши пок ҳисобланади, рўзасини тутиб, на-мозини ўқийверади.
Шайх Солиҳ ибн Фавзон ибн Абдуллоҳ Фавзон

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
Меҳмон   11-16-2009, 12:37 PM
#24
Ҳайз кўрган хотин билан жинсий алоқа қилиш ҳаром
ва эрга каффорот бериши вожибдир

Савол: Ҳайз кўрган хотинга жинсий алоқа қилиб қўйилса нима қилиш керак?
Жавоб: Ҳайз кўрган аёл билан жинсий алоқа қилиб қўйган киши, Абдуллоҳ ибн Аббосдан ривоят қилинганига кўра, бир ёки ярим динор каффорот бериши керак. Чунки каффоротлар қасам ичилганидагина берилсада, гуноҳларнинг жазосини енгиллатиш учун ҳам берилади. Каффорот – тавбани камолига етказиш учун воситадир.

Шайх Абдурраҳмон ибн Носир Саъдий раҳимаҳуллоҳ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
Меҳмон   11-16-2009, 12:39 PM
#25
Ҳайз кўраётган аёли билан жинсий алоқа қилган одамнинг ҳукми

Савол: Хотинига ҳайз кўраётган муддат ичида жинсий алоқа қилган одамнинг ҳукми нима?
Жавоб: Алҳамдулиллаҳ. Ҳайз кўраётган муддат ичида хотинига жинсий алоқа қилиш - Қуръон ва суннат насс-матнлари билан ҳаромдир. Аллоҳ таоло:
«Сиздан ҳайз ҳақида сўрайдилар. Айтинг: «У кўнгилсиз-нопок нарсадир. Бас ҳайз пай-тида жуфтларингиздан узоқ туринг!» (Бақара: 222) - деди. Бу ерда жинсий алоқани таъқиқлашдан мақсад – жинсий аъзодир. Агар эр ўз ҳаддидан ошиб жинсий алоқа қилган бўлса, тавба қилсин ва бу қабиҳ ишини такрорламасин ҳамда каффорот берсин. Каффорот-нинг миқдори бир ёки ярим динордир (хоҳлаганини танласин). Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳу хотини ҳайз кўраётган (пайтида қовушган) одам ҳақида: «Бир ёки ярим динор садақа қилади» - деди. Буни имом Аҳмад, Абу Довуд, Термизий ва Насоий ривоят қилдилар.
Бир динордан мақсад – бир мисқол (4 гр) тилладир. Агар бу миқдордаги пулни топа олмаса шунча миқдордаги кумушни ҳам садақа қилиши мумкин. Валлоҳу аълам.
Шайх Муҳаммад ибн Иброҳим Оли Шайх

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
Меҳмон   11-25-2009, 11:05 AM
#26
Ҳайз кунлари хина қўйиш – жоиздир

Савол: Ҳайз кунлари хина қўйишнинг ҳукми нима? Қўлда бу хинанинг ранги қолар экан, нажосат ҳисобланадими?
Жавоб: Хотин киши ҳайз кўрган кунлари қўлларига хина қўйса бўлаверади. Шунинг учун ҳам (маҳрамлари) у билан қўл бериб кўришишлари мумкин. Чунки ҳайз кўрган аёлнинг бада-ни тозадир. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам, идишнинг ҳайз кўрган Оиша разияллоҳу анҳо дудоқларини қўйган ерга лабларини қўйиб ичар ва: «Сизнинг ҳайзингиз қўлингизда эмас» - дер эдилар. Хина тоза нарса бўлиб, тоза ерга қўйилади ва бунинг ҳеч бир монеълиги йўқдир.

Шайх Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон Жибрин

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
Меҳмон   11-25-2009, 11:07 AM
#27
Нопок аёл киши қўлларига хина қўйса бўладими

Савол: Пок бўлмаган пайтларида аёл киши қўлларига хина қўйса бўладими?
Жавоб: Бунинг зарари ва монеълиги йўқдир. Хотин киши ҳайз кўраётган пайтда қўллари ва баданининг бошқа жойларига хина қўйиши мумкин. Чунки хина қатлари тўкилиб, қўлда рангигина қолади. Ранг эса зарар қилмайди. Ҳайз кўрган пайтида ҳам хина қўйиши жоиздир. Валлоҳу аълам.
Шайх Абдуллоҳ ибн Ҳумайд

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
Меҳмон   11-25-2009, 11:08 AM
#28
Мазкур саккиз кундаги намоз ўқиши ва рўза тутиши тўғридир

Савол: Бир хотиннинг ойлик одати ўн кундир. Одат рамазон ойида ўн тўрт кун давомида келса ҳам, тўхтамади. Балки қон гоҳо қора, гоҳо сариқ тусда келаверди. У шу саккиз кун давомида намоз ҳам ўқиди, рўза ҳам тутди. Унинг мазкур саккиз кун давомидаги намоз ўқиши ва рўза тутиши тўғрими?
Жавоб: Ҳайзнинг қандай нарса экани аёлларга маълумдир. Улар буни эркаклардан кўра яхшироқ биладилар. Агар ҳайз одати муддатидан ортиб кетган бу хотин келган қонни табиий ҳайз қони эканини билган бўлса, намоз ўқимай ва рўза тутмай, (қоннинг тўхташини) кутади. Агар ойнинг ярмидан кўпига ўтиб кетса, бу қон истиҳоза қони бўлади. Бундай пайтда одат кунларининг саноғича ўтиради.
Шу қоидага биноан шундай дея оламиз: «Бу хотин пок бўлгандан кейин кўрган ва гоҳида сариқ, қора ва жигарранг тусда бўлиб ҳайз қони деб ҳисобланмаган бу қон – ҳайз қони эмас (истиҳоза қони)дир. Унинг мазкур кунларда рўза тутиши жоиз бўлиб, намоз ўқиши ҳаром эмасдир.

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн раҳимаҳуллоҳ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
Меҳмон   11-25-2009, 11:10 AM
#29
Хотин киши намоз вақти кирганидан кейин ҳайз кўрса нима қилади?

Савол: Хотин киши намоз вақти кирганидан сўнг ҳайз кўрса нима қилади? Ҳайз қони тўхтагач қазосини ўқийдими?
Жавоб: Агар хотин киши намоз вақти кирганидан сўнг, масалан, завол пайтидан ярим соат кейин ҳайз кўрса, поклик даврида ўқий олмаган ушбу намознинг қазосини қони тўхтагач ўқиб беради. Аллоҳ таоло айтди:
«Албатта, намоз мўминларга (вақти) тайинланган фарз бўлди» (Нисо: 103).
Ҳайз қони келган пайтда ўқилмаган намозларнинг қазосини эса ўқимайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Хотин киши ҳайз кўрса намоз ўқимай, рўза тутмай-дими?»
Уламолар ҳайз пайтида ўқилмаган намозларнинг қазосини ўқимасликка қарор қилганлар.
Агар пок бўлганида намознинг бир ёки ундан ортиқ ракаатини ўқиш сиғадиган замон қолган бўлса, ўша намозни ўқийди. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кун ботишидан аввал бир ракаатни ўқишга етишган одам, асрга етишибди» - дедилар. Шунинг учун ҳам хотин киши, пок бўлганида Қуёшнинг ботишига бир ракаат ўқигудек вақт қолган бўлса аср намозини, чиқишига бир ракаат намоз ўқигудек муддат қолган бўлса бомдод намозини ўқиши зарур.

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн раҳимаҳуллоҳ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
Меҳмон   11-25-2009, 11:12 AM
#30
Сиз бу намознинг қазосини ўқишингиз керак

Савол: Одатим тугагач ғусл қилиб ювиндим. Бир ҳафта сўнгра уч кун давомида қайта қон келди ва мен намозларни ўқимадим. Мен бу ўқилмаган намозларнинг қазосини ўқишим ке-ракми ёки йўқми?
Жавоб: Ҳа, сиз у намозларнинг қазосини ўқишингиз керак. Агар қон келган бу кунлар яна такрорланса, одат кунларинигиз иккинчи марта ўзгарган бўлиб, энди бу кунларда ўқилмаган намозларнинг қазосини ўқимасангиз бўлаверади. Агар бу одат бирон марта такрорланмаса, қон намоз тарк қилинмайдиган бирон бир сабаб сабабли келган ва сиз ўқилмаган намозлар-нинг қазосини ўқишингиз керак бўлади.
Шайх Солиҳ ибн Муҳаммад Луҳайдон

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
Pages (5):    1 2 3 4 5   
  
Users browsing this thread: 3 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.