Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси
Савол-1: Мен мусулмон йигит ва Аллоҳ йўлидаги биродар(ингиз)ман. Соқол қўйишни хоҳлайман. Бироқ отам бунга қаттиқ қаршилик кўрсатяптилар. Дарҳақиқат, “Саҳиҳ Муслим”да ўқидимки: Соқол қўйиш фитрат хислатларидан экан. Имом Нававий шарҳида шундай дейди:
“Бу ўринда соқолга боғлиқ масалаларда макруҳ бўлган ишлар бор. Шулардан: Уни олишлик. Қорага бўяшлик ва унинг оқарган тукларини юлишлик”. Ва бундан бошқалар. Бироқ у киши (имом Нававий), бу макруҳ ҳаромликка ёки танзиҳга (далолат қилишини) маълум қилмаганлар.
Савол шундайки: Агар бу макруҳлик ҳаром(га далолат) қилса, менга соқол қўйишим вожиб бўладими ёки ота-онага итоат қилишимми? Менга фатво берсангиз, Аллоҳ сизларга фойда улашсин!
Жавоб: Барча мақтовлар ёлғиз Аллоҳга хосдир. Унинг Расули, у кишига эргашганлар ва саҳобаларига саловат ва саломлар бўлсин… Сўнг:
Соқол олиш ҳаром бўлиб, ота ёки раҳбарга итоат қилиш учун бундай қилишлик жоиз бўлмайди. Чунки итоат яхши ишдадир. Дарҳақиқат, у киши алайҳиссалоту вассалам шундай дедилар: “Холиққа маъсият ўринда махлуққа итоат қилиш йўқдир”.
(Бухорий (7257), Муслим (1840), Насоий (4205), Абу Довуд (2625) ва Аҳмад (1/94)).
Тавфиқ Аллоҳнинг Қўлида. Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммадга, у кишига эргашганларга ва саҳобаларига саловат ва саломлар йўлласин.