Pages (10):    1 2 3 4 5 10   
mutaallim   01-29-2013, 03:02 AM
#11
Ҳусойн ибн Абдурроҳман (роҳимаҳуллоҳ) шундай дедилар: “Саъид ибн Жубайр (роҳимаҳуллоҳ)нинг ҳузурларида эдим. Шунда: “Қай бирингиз кеча тунда (осмондан) тушган юлдузни кўрди?”-дедилар. “Мен”,-дедим. Сўнг: “Бироқ мен намозда (қоим) эмасдим. Балки мени (чаён ё шунга ўхшаш) бирор нарса чақиб олганди”-дедим. У киши: “(Кейин) нима қилдинг?”-дедилар. Мен: “(Бирор киши) менга руқя ўқишлигини талаб қилдим”,-дедим. У киши: “Сени ушбуга нима ундади?”,-дедилар. Мен: “Шаъбий бизга айтган бир ҳадис”,-дедим. У киши: “У сизларга нима ҳадис айтганди?”,-дедилар. Мен: “У киши бизга Бурайда ибн Ҳусойб (розияллоҳу анҳу)дан шундай ҳадис айтди: “Руқя фақатгина кўз тегиши ва (заҳарли ҳашорат) заҳридангина (ўқилади)”. У киши: “Эшитган нарсасида тўхтаган киши қандай ҳам гўзал иш қилибди. Бироқ Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо) бизга шундай ҳадис айтди, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Менга умматлар кўрсатилди. Шунда бир пайғамбарни бир неча (учдан тўққизгача ададда бўлган) кишилар билан кўрдим. (Яна) бир пайғамбарни бир ёки икки киши билан кўрдим. (Бошқа бир) пайғамбарни эса ёлғиз ўзини кўрдим. Шунда менга катта бир қорамтирлик (катта сондаги оломон) кўринди. Уларни умматим бўлса керак деб ўйладим. Шунда менга: бу Мусо ва унинг қавми,-дейилди. Яна бир катта қорамтирликка (оломонга) кўзим тушди. Шунда менга: бу сизнинг умматингиз,-дейилди. Улар билан етмиш минг одам бўлиб, жаннатга ҳисоб ва азобсиз кирадилар”. Сўнг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) туриб, манзилларига кириб кетдилар. Одамлар ўша (ҳисоб ва азобсиз жаннатга кирадиган)лар борасида гапга киришиб кетишди. Баъзилари: эҳтимол улар Росулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг саҳобалари бўлса керак,-дедилар. Баъзилари эса: Эҳтимол улар исломда дунёга келиб, Аллоҳ таолога бирон нарсани шерик қилмаганлардир”-дея яна бошқа нарсаларни эсга олдилар. Шунда пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларнинг олдига чиқдилар ва у кишини (ушбу гап-сўзлардан) хабардор қилдилар. У киши: “Улар (ўзгалардан) руқя (ўқишни) талаб қилмаганлар, (ўзгалардан) олов билан куйдириб (даволашни) сўрамаганлар, шумланмаганлар ва Роббиларигагина таваккул қиладиганлардир”,-дедилар. Уккоша ибн Миҳсон (розияллоҳу анҳу) ўрниларидан турдилар-да: “Аллоҳга мени ҳам ўшалардан қилишлигини дуо қилинг!”,-дедилар. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Сиз ўшалардансиз”,-дедилар. Сўнг бошқа бир киши туриб: “Аллоҳга мени ҳам ўшалардан қилишлигини дуо қилинг!”,-деди. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) эса: “Бу борада Уккоша сендан ўзиб кетди”,-дедилар”. (Бухорий (5378), Муслим (220), Термизий (2446) ва Аҳмад (1/271)).
Шайх роҳимаҳуллоҳ ушбу ҳадисни “Кимда-ким тавҳидни ҳаққирост амалга оширса...” бобида юқоридаги оятларни ёдга олгач келтирдилар. Чунки ушбу ҳадис тавҳидни рўёбга чиқарган ва уни Аллоҳнинг ҳузурида неъматлар (мунтазир) бўлиб турганлар ҳақиқадир. Юқорида тавҳидни ҳаққирост амалга оширишнинг маъноси билан танишиб чиқдикки, у уни (тавҳидни) ширкнинг катта ва кичигидан, бидъат ва хурофотлардан ҳамда (шариатга) хилоф келувчи (амал)лардан тозалашлик бўлиб, ана шу ушбу уммат ичидаги (яхшиликларга) шошилувчиларнинг мартабасидир.
Ҳусойн ибн Абдурроҳман ас-Суламий (роҳимаҳуллоҳ) сиқот-(ишончли) тобеинлардан биридир.
“Саъид ибн Жубайр (роҳимаҳуллоҳ)нинг ҳузурларида эдим”. Саъид ибн Жубайр (роҳимаҳуллоҳ) илм, тақво ва фиқҳда тобеъинларнинг киборларидан эдилар. У киши Ибн Аббос розияллоҳу анҳумонинг шогирдларидан бўлиб, у кишини Ҳажжож ибн Юсуф ас-Сақофий эллик ёшга етмасларидан олдин қатл қилди. У кишининг ўлдирилишлари сабаб уммат забардаст уламоларидан бирини йўқотди.
“Шунда: “Қай бирингиз кеча тунда (осмондан) тушган юлдузни кўрди?”-дедилар”. Олдиларидаги суҳбатдошларга савол йўлладилар. (Ҳадисдаги) юлдузнинг маъноси: (фаришталарнинг) сўзини ўғирлайдиган шайтонларга отиладиган учар юлдуздир. Юлдузнинг айнан ўзи тушади-(учади) деган маънода эмас, балки ундан бир парчаси ажралиб чиқади.
Ҳусойн ибн Абдурроҳман: “Мен”,-дедим ”, дедилар. Яъни, мен юлдузни кўрдим. Бу ушбу киши ухламаганига далолат қилади.
Сўнг у киши ўзларида ҳақида риёдан қўрқиб, тезда: “Бироқ мен намозда (қоим) эмасдим”, дедилар. Яъни, мен ҳақимда таҳажжуд ўқиб бедор бўлибди деган гумонга борманглар. У киши ўзлари ҳақида риёдан, ўзларида йўқ нарса билан мақталишдан қўрқдилар. Бу салафларнинг тақво ҳамда риё ва ўзини покдомон қилиб кўрсатишдан узоқ эканликларидандир. Чунки бу ихлосга зиддир.
“Балки мени (чаён ё шунга ўхшаш) бирор нарса чақиб олганди”, яъни, юлдуз тушган вақтда уйғоқ эканлигим сабаби, мени (заҳарли ҳашарот) чаққанди. Яъни, чаён ва шунга ўхшашлардан иборат заҳарли ҳашорот чаққанди.
“(Кейин) нима қилдинг?-дедилар”. Чунки заҳарли ҳашорот чаққан одамнинг одати, бирор муолажа қўллайди-(истеъмол қилади).
“(Бирор киши) менга руқя ўқишлигини талаб қилдим”, яъни, менга Қуръон билан руқя ўқийдиган одамни изладим. Руқянинг маъноси, касалга чалинган ёки бирор заҳарли ҳашорот чаққан одамга Қуръон ва дуолар ўқилиб, дард ёки оғриқ ўрнига дам солинади. Бу руқя ўқувчи ва руқя ўқилмиш томонидан яқин-(аниқ ишонч)дан келиб чиқиб содир бўлганда энг фойдали муолажадир. Чунки Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ушбу Қуръонни ширк, нифоқ ва маъсиятлар каби маънавий касалликлардан ҳамда жисмоний касалликлар каби ҳиссий-(моддий) касалликлардан шифо берувчи қилиб нозил қилди. Чунки у оламларнинг Рабби субҳанаҳу ва таолонинг Каломидир. Аллоҳ таоло деди: “Биз мўминлар учун шифо ва раҳмат бўлган Қуръон оятларини нозил қилурмиз. (Лекин бу оятлар) золим-кофир кимсаларга фақат зиённи зиёда қилур”. (Исро: 82). Руқя машруъдир. Дарҳақиқат, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам руқя ўқиганлар ва у кишига ҳам руқя ўқилган. Жаброил алайҳиссалом у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламга сеҳр қилинганда руқя ўқиганлар. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам баъзи саҳобаларига руқя ўқиганлар. Қуръон ва дуолар билан руқя ўқишлик шаръан жорий қилинган ишдир.
“У киши: “Сени ушбуга нима ундади?”,-дедилар”. Бу ўринда салафлар қилаётган ишлари ва айтаётган сўзларига далил талаб қилишгани айтиляпти. Раъй ва ижтиҳодга далил талаб қилинади. Кимда-ким бирор масала ҳақида гапирса ёки бирор ишни қилса, батаҳқиқ, ундан ушбу ишни жоиз ёки машруъ эканига Китобу суннатдан далил талаб қилинади. Бу салафларнинг роҳимаҳумуллоҳ одобидир. Улар бирор ишга фақат Аллоҳнинг Китоби ва Росули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатидан далил мавжуд бўлгандагина киришганлар. Хоссатан муолажа ишларида. Чунки нафс шифо илинжида ҳар қандай нарсага боғланиб қолади. Ҳатто у ношаръий нарса бўлса ҳам.
Саъид ибн Жубайр роҳимаҳуллоҳ ушбу ишдан қўрқдилар. Бундан муолажа фақат Аллоҳнинг Китоби ва Росулининг суннатидан далил далолат қилганигина бўлишини ўрганамиз. Кўзбўямачи, фолбин, сеҳргар ва каззобларнинг олдига боришга келсак, бас, у ҳаромдир. Гоҳида соҳибини (ислом) миллатидан чиқарадиган катта ширк бўлади. Агар Аллоҳдан ўзгаси учун жонлиқ сўйса ёки дуо қилса ёҳуд жин ва шайтонларга ўтиниб ёлборса, батаҳқиқ, у миллатдан чиқади. У шифо топди деб фараз қилайлик ҳам, бунинг унга нима фойдаси бор, агар ақидаси кетиб, жисми соғайса? Бу жуда хатарли иш ва бобдир. Ундан сақланмоқ вожиб бўлади. “Мен: “Шаъбий бизга айтган бир ҳадис”,-дедим”, яъни, бу қилган ишимга далилдир. Шаъбий – Омир ибн Шураҳил бўлиб, тобеъинларнинг улуғ имомларидан биридир.
“У киши: “У сизларга нима ҳадис айтганди?”,-дедилар. Мен: “У киши бизга Бурайда ибн Ҳусойб (розияллоҳу анҳу)дан шундай ҳадис айтди: ...”. Бурайда ибн Ҳусойб ал-Асламий розияллоҳу анҳу Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салланинг саҳобаларидан бири. Ушбу тобеъин -Шаъбий- ушбу саҳобийдан ҳадис ривоят қиляпти.
“Руқя фақатгина кўз тегиши ва (заҳарли ҳашорат) заҳридангина (ўқилади)”. (Муслим (220) ва Аҳмад (1/271)). Кўз тегишига руқядан кўра фойдалироқ ва шифобахшроқ нарса йўқдир. Яъни, айрим кимсаларда бўладиган ҳасад сабабли кўз тегиши. Агар маълум бир нарсаларга қараса, назарининг таъсири етади. Чунки унинг назари-(қараши) заҳарлидир. Бу Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг яратишидаги ажойиботлар ва Унинг қудратиданки, У Зот баъзи назар-(қараш, боқиш)ларни заҳарли қилди. Агар ушбу (заҳарли) назар соҳиби бирор шахс ёки ҳайвон ёҳуд бирор нарсага боқса, Аллоҳнинг изни билан унга кўз тегади.
Ҳадисда ворид бўлганидек кўз тегиши ҳақдир. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Кўз (тегиши) ҳақдир. Агар бирор нарса тақдирдан ўзиб кетганда эди, албатта, кўз (тегиши) ундан ўзган бўларди”. (Муслим (2188) ва Термизий (2062)). Бу (Муслимнинг) саҳиҳларидадир. Дарҳақиқат, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонларида бир кишига кўз тегди. Шунда пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўзи теккан одам ғусл қилишини талаб қилдилар. Сўнг чўмилган суви олиниб, кўз теккан одамга қуйилган-(сепилган) эди ҳам Аллоҳнинг изни билан шифо топди. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: “Кўз (тегиши) ҳақдир. Агар сизлардан ғусл қилишлик сўралса, бас, ғусл қилилинглар”. (Муслим (2188) ва Термизий (2062)). Бу унинг муолажасидир. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) кўзи теккан кимсани ғусл қилишга амр қилдилар. Изори-(иштони)нинг ички томонларини ҳам ювади. Сўнг пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам қилганларидек ушбу ювинди дард етган кишига қуйилади. Шунда Аллоҳнинг изни билан шифо топади. Шунингдек, кўз теккан кишига Фотиҳа ва икки паноҳ сўраладиган (Фалақ ва Нас) сураларини ўқиш билан руқя қилишлик ҳам унинг муолажа туридир.
“Ва (заҳарли ҳашорат) заҳридангина (ўқилади)”. Ана шу Ҳусойн роҳимаҳуллоҳ қилганлари ҳадисдаги шоҳид ўрнидир.
Сўнг ушбу ҳадис: “Руқя фақатгина кўз тегиши ва (заҳарли ҳашорат) заҳридангина (ўқилади)”, борасида уламолар шундай дейишди: бу таъкидлов бобидан бўлиб, чеклов бобидан эмас. Чунки руқя кўз тегиши ва заҳарли ҳашорот чақишидан бошқа касалликлардан (тузалишда) ҳам фойда беради. Бироқ кўз тегиши ва заҳарли ҳашорот заҳри бўлмиш ушбу икки касалдан (тузалишда) энг фойдали шифодир. Аслида эса руқя Аллоҳнинг изни билан барча касалликлардан (тузалишда) фойда беради. Демак, бу нисбий чеклов ва таъкид бобидандир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганларидек: “Рибо фақат насиядадир”. (Ибн Можжа (2257)). Яъни, насия рибосиданда улканроқ ва оғирроқ рибо йўқ бўлиб, у нақд (савдодаги) рибоданда оғирроқдир. Чунки у жоҳилият рибоси. Демак, бу чеклов бобидаб эмас, балки изофий-(нисбий) чекловдир.
Ҳусойн ибн Абдурроҳман (роҳимаҳуллоҳ) қилган ишларига далил келтиргач, Саъид ибн Жубайр роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: “Эшитган нарсасида тўхтаган киши қандай ҳам гўзал иш қилибди”. У кишига олқиш айтиб, қилган ишларини тўғри дедилар. Чунки у киши жоиз ва мубоҳ-(ҳалол) амал қилиб, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан саҳиҳ далил келтирдилар. Саъид эса ҳадисга нисбатан одоб сақлаб, уларга ҳаво-(бидъат)лари ёки йўлларига мувофиқ келмайдиган ҳадис келганда унга таъна тоши отиб, бадном қиладиган айрим жоҳиллар каби бўлмадилар. Гарчи ушбу ҳадис Бухорийда бўлсада. Улар: Бухорийдаги ҳадислар, ҳатто Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтган бўлсаларда, маъноси улар наздида саҳиҳ эмас. Айрим қаламкашлар шундай дейди. Бу хатарли ишдир.
Саъид ибн Жубайрга Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ҳадис келганда шундай дедилар: “Эшитган нарсасида тўхтаган киши қандай ҳам гўзал иш қилибди”. Бу уламоларнинг одобидир. Саҳобалар розияллоҳу анҳум, тобеъин ва бошқа уламолардан иборат (уммат) имомларига Росулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан суннат келганда, унга нисбатан одоб сақлардилар.
“Бироқ Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо) бизга шундай ҳадис айтди”. Яъни, Саъид ибн Жубайрда бошқа далил мавжуд бўлиб, ушбу ҳадисга биноан амал қилишлик Ҳусойн ибн Абдурроҳманнинг ҳадисига кўра амал қилишдан яхшироқдир. Гарчи Ҳусойн ибн Абдурроҳманнинг ҳадисига кўра амал қилишлик яхши бўлсада. Бироқ бу ўринда яхши ва яхшироқ нарса мавжуд. Шунда у киши яхши нарсадан яхшироқ бўлган нарсага кўтарилишни хоҳладилар.
“Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо) бизга шундай ҳадис айтди, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Менга умматлар кўрсатилди”. Бу пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мўжизаларидан бири бўлиб, у кишига ўтган умматлар кўрсатилди. Бу воқеа исро ва меърож кечаси бўлган деган қавл ҳам бор.
“Шунда бир пайғамбарни бир неча (учдан тўққизгача ададда бўлган) кишилар билан кўрдим”. Улар ўндан қуйи ададни ташкил қилганлардир. Яъни, ушбу пайғамбарга умматидан ўндан қуйи ададдагилар эргашган. Умматнинг қолгани эса ушбу пайғамбарга кофир бўлган.
“(Яна) бир пайғамбарни бир ёки икки киши билан кўрдим”. Бу (аввалгисига нисбатан) озроқ бўлиб, унга қавмидан бир ёки икки киши эргашган ва қолганлар Аллоҳ ва Росулига иймон келтиришдан бош тортишган.
“(Бошқа бир) пайғамбарни эса ёлғиз ўзини кўрдим”. Пайғамбарлар ичида қавмининг бари уни ёлғончи қилиб, унга бирор киши эргашмаганлари бор. Демак, ушбу ҳадисда кўпчиликни (ҳақ дея) ҳужжат қилинмаслиги, балки ҳақда бўлган киши ҳужжат бўлишига далил бор. Гарчи улар оз бўлсаларда. Гарчи бир киши бўлсада. Кимда-ким ҳақда бўлиб, унда Аллоҳнинг Китоби ва Росулининг суннатидан далил бўлса, бас, сўзи олиниб, эргашиладиган ана шу кишидир. Далилга хилоф чиққан кимсага келсак, унинг бирор эътибори йўқдир. Ҳатто кўпчилик бўлсаларда. Аллоҳ таоло Нуҳ алайҳиссалом ҳақида шундай дейди: “Унга иймон келтирган кишилар эса жуда оз эдилар”. (Ҳуд: 40). Ва яна айтадики: “Гарчи сиз (барча одамларнинг иймон келтиришларини) жуда истасангиз-да, одамларнинг кўплари мўмин бўлмайдилар”. (Юсуф: 103). Аллоҳ жалла ва аъла шундай дейди: “Ер юзидаги кимсаларнинг жуда кўпларига итоат қиладиган бўлсангиз, сизни Аллоҳнинг йўлидан оздирурлар. (Зотан) улар фақат гумонларигагина эргашурлар ва фақат алдайдилар, холос”. (Анъом: 116).
Кўпчилик ҳаққа эришганлик борасида ўлчов-(меъёр) эмасдир. Ва унга алданиб ҳам қолинмаслик лозим. Кўпчилик ботилда бўлиши ҳам мумкин. Кўпчилик ҳақ асосида йиғилса, бу яхши. Аммо кўпчилик ҳаққа мувофиқ бўлмаса, ундай эмас (яхши эмас). Ҳаққа эргашувчиларнинг озчилик бўлиши, бизни ҳаққа эргашишдан тўхтатиб қолмайди. Чунки бугунги кунда айрим кимсаларга “Бу хато” дея танбеҳ берсангиз: кўпчилик шундай йўл тутган, дейди. Мисол учун унга сифатларни таъвил қилишлик ҳаром экани ҳақида сўз очсангиз: ислом оламининг ўндан тўққиз қисми ашъарийлар бўлиб, сифатларни таъвил қиладиларку, дейди. Бу Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг олдида модомики (ушбу кишига) ҳақ маълум бўлмаган экан узрга ўтмайди. Одамларнинг иши-(ҳукми) эса Аллоҳ субҳанаҳуга топширилади-(ҳавола қилинади). Мусулмонга ҳаққа эргашмоқлиги, ҳаққа хилоф чиқиб, уни четлаб ўтганларнинг кўпчилик экани сабабли ўз сўзида қайсарларча туриб олмаслиги вожиб бўлади. Аллоҳнинг пайғамбарларидан бўлган бир пайғамбар билан ўндан кам одам ёки бир ёҳуд икки киши бўлган ёкида бирор киши бўлмаган. Аллоҳ таолодан бизни ва сизларни ҳақни айтиш ва унга амал қилишга ҳамда ҳаво-(бидъат), нафс ва шайтонга қарши бўлишга тавфиқ бермоқлигини сўраймиз.
“Шунда менга катта бир қорамтирлик (катта сондаги оломон) кўринди”, яъни, узодаги шарпалар.
“Уларни умматим бўлса керак деб ўйладим”. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу улкан (узоқдаги) оломонни умматлари деб ўйладилар. Чунки у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам пайғамбарларнинг издоши энг кўп бўлганидирлар.
“Шунда менга: бу Мусо ва унинг қавми,-дейилди”. Бу Аллоҳ билан (бевосита) сўзлашган Мусо алайҳиссаломнинг фазилатларидир. У кишига қавмларидан кўпчилик эргашиб, иймон келтирди. У киши (алайҳиссалом) пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдан кейин элчиларнинг издошлари кўпроқларидандир. Ушбу ўринда Мусо алайҳиссаломнинг фазилатларига ишора қилинди.
Бу Мусо алайҳиссаломга Бану Исроилдан кўпчилик иймон келтирганига далолат қилади. (Тавротни) ўзгартиришлик ва куфр Мусо алайҳиссаломдан кейин юз берди.
“Яна бир катта қорамтирликка (оломонга) кўзим тушди”. Бошқа бир ривоятда эса “Бироқ уфққа қаранг”, дея ворид бўлган. Ушбу ривоят Муслимнинг саҳиҳидадир.
“Яна бир катта қорамтирликка (оломонга) кўзим тушди. Шунда менга: бу сизнинг умматингиз,-дейилди. Улар билан етмиш минг одам бўлиб, жаннатга ҳисоб ва азобсиз кирадилар”. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг умматларидан бўлган ушбу етмиш минг киши жаннатга ҳисоб ва азобсиз кирадилар. Бу улкан фазилатдир. Қолган халойиқ эса ҳисобга тутилади. Улар ичида енгил ҳисоб қилинадиганлари ва улар орасида муноқаша-(баҳс) йўлига кўра ҳисоб қилинадиганлари бор.
Уламолар кофирлар борасида, улар ҳисоб қилинадими ёки ҳисобсиз дўзахга кирадими дея ихтилоф қилдилар. Шайхул Ислом Ибн Таймийя роҳимаҳуллоҳ “Ақида ал-Воситийя”да қайд этиб ўтганлари шуки, улар фақат амалларига иқрор қилиниб, ҳасанот ва саййиотлари тарозида тортиладиган кишининг ҳисоби каби ҳисоб қилинмайди. Чунки уларнинг ҳасанотлари йўқ. Бироқ улар куфр ва куфрий амалларига иқрор қилинадилар. Сўнг уларни жаҳаннамга (улоқтиришликка) буюқ берилади, Аллоҳ сақласин. Агар уларни дунёда ҳасанотлари бўлган бўлсада, улар дунёда унинг мукофотини олганлар. Уларга қилган яхшиликларининг (мукофоти) тезда берилган. Албатта Аллоҳ таоло бирор кишига зулм қилмайди. Охиратда эса уларга савоб ҳам, ҳасанот ҳам йўқ, Аллоҳдан паноҳ сўраймиз.
“Сўнг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) туриб, манзилларига кириб кетдилар”. Уларга ушбу етмиш минг киши ким эканини баён қилмадилар.
Саҳобалар розияллоҳу анҳум ушбу ишга аҳамият қаратдилар. Чунки бу улкан иш эди. Натижада ушбу етмиш минг киши ким экан дея муҳокамага киришиб кетдилар.
“Одамлар ўша (ҳисоб ва азобсиз жаннатга кирадиган)лар борасида гапга киришиб кетишди”, яъни, улар ким экан дея изландилар. Бу саҳобаларнинг розияллоҳу анҳум яхшиликка ошиқишлари ва охират ишларига аҳамият қаратишларидандир. Чунки улар дунё аҳлига хилоф ўлароқ дунё ишларини эмас, балки охират ишларини муҳим санайдилар. Дунё аҳли бирор тижорат-(бизнес)ни эшитсалар, у ҳақда гапга чўмиб, охират ишига аҳамият қаратмайдилар.
“Баъзилари: эҳтимол улар Росулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг саҳобалари бўлса керак,-дедилар”. Чунки бу умматнинг афзали саҳобалардир, розияллоҳу анҳум. Бирор киши саҳобаларга фазилатда баробар бўлмайди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Саҳобаларимни сўкманглар. Жоним Унинг Қўлида бўлган Зотга қасамки, агар сизлардан бирингиз Уҳуд (тоғичалик) тилло инфоқ қилса ҳам улардан бирининг бир ҳовуч (садақасига), ярмига ҳам етмайди”. (Муслим (2540) ва Ибн Можжа (161)). Саҳобалар ушбу умматнинг афзали бўлиб, исломга аввал кирганлардан бўганликлари, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ҳамсуҳбат бўлиб, Аллоҳнинг йўлида жиҳод қилиб, жонлари ва молларини Аллоҳ азза ва жалланинг йўлига тикканликлари боис бирор киши фазилатда улар билан баробар бўлмайди. Шунинг учун айтишдики: “Эҳтимол улар Росулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг саҳобалари бўлса керак”. Чунки улар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалариданда афзал бирор кишини билмасдилар.
“Баъзилари эса: Эҳтимол улар исломда дунёга келиб, Аллоҳ таолога бирон нарсани шерик қилмаганлардир”-дея ...”. Яъни, Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам пайғамбар қилиб юборилганларидан кейин дунёга келган мусулмонларнинг фарзандлари бўлиб, саҳиҳ фитрат-(хилқат)да қолган, Аллоҳ ва Росулига иймон келтириб, У Зотга бирон нарсани шерик қилмаганлар.
Бу ҳам ширкдан саломат бўлган кишининг фазилатига далолат қилади. Чунки саҳобалар, жаннатга ҳисоб ва азобсиз кирадиганлар шу кишилар бўлса керак дея тўхталиб ўтдилар. Демак, бу ширкдан саломат бўлган кишининг фазилатига ишорадир. Бироқ кимда-ким ширкка қўл уриб, сўнг тавба қилса Аллоҳ таоло унинг тавбасини қабул қилади. Ва у мусулмонларнинг афзалларидан бўлади. Чунки тавба ўзидан олдинги нарса-(амал)ларни ўчириб юборади. Аллоҳ таоло айтадики: “(Эй Муҳаммад), кофир бўлган кимсаларга айтингки, агар (кофирликларидан) тўхтасалар, ўтган гуноҳлари мағфират қилинур”. (Анфол: 38). Бироқ саҳобалар исломда туғилиб Аллоҳга бирор нарсани ширк келтирмаганлар, ана ўшалар ушбу ҳадисда назарда тутилганлардир дея тўхталдилар. Бу ҳам фарзандлар ва уларнинг фитрат-(хилқат)ларини сақлашликка далолат қилади. Ҳамда уларни исломда, тавҳид ва ақидани тўғирлашлик асосида тарбия қилишнинг вожиб эканига далолат қилади. Чунки бугунги кунда айрим кимсалар ақидага аҳамият бермай: ақида осон нарса, одамлар ўз ақидаларида ҳур, дейдилар. Ширк ишини муҳим санамай: булар ижтиҳодий иш, дейдилар. Тавҳидга даъват қилиш, ширкдан огоҳ этиш ва ақидаларни тўғирлашликка аҳамият қаратмайдилар.
Саҳобаларнинг ушбу: “Эҳтимол улар исломда дунёга келиб, Аллоҳ таолога бирон нарсани шерик қилмаганлардир”, сўзлари ширкнинг хатарли эканига, инсон агар исломда дунёга келсада бу кифоя қилмаслигига, балки ширкдан саломат бўлиши шарт эканига далолат қилади. Ширкдан эса тоинки ундан йироқ ва ҳазир бўлсин учун ширк ва унинг йўлларини билган кишигина саломат қолади. Бир нарсани билмаган кимсага келсак, у унга қўл уриб қўйиши мумкин. Чунки у уни билмайди. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу шундай дегандилар: “Исломнинг боғичи, агар исломда жоҳилиятни билмаган киши улғайса боғичма-боғич ечилиб боради”. Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳу айтардилар: “Одамлар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан яхшилик ҳақида сўрашар эди. Мен эса унга қўл уриб қўйишдан қўрқиб ёмонлик ҳақида сўрар эдим”. Ақидага эътибор қаратишлик ва ширкдан хавфсирашлик жуда улкан ишдир. Кимда-ким бирор нарсадан қўрқса, батаҳқиқ, у ундан қочади. Ушбу душман қаердан келиб, қаердан унга тегишини билгандагина ундан қочиши мумкин бўлади. Бу жуда улкан ишдир.
“Шунда пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларнинг олдига чиқдилар ва у кишини (ушбу гап-сўзлардан) хабардор қилдилар”. Ушбу иш атрофида изланишган масалалари, киришган гап-сўзлари ва билдирган ижтиҳодларини ёдга олдилар. Бу илмий ишларда ўзаро изланиш олиб бориш ва тоинки унга амал қилиб, фойда олишимиз учун Аллоҳ ва Росулининг сўзлари маънолари борасида изланишнинг машруъ эканига далилдир.
“У киши: “Улар (ўзгалардан) руқя (ўқишни) талаб қилмаганлар ...”, яъни, ўзгалардан уларга руқя ўқишни талаб қилмайдиганлардир. Нима учун? Чунки одамлардан руқя ўқишни талаб қилишлик махлуқдан сўрашликдир. Махлуқдан сўрашликда эса хорлик бор. Улар одамлардан беҳожат бўлиб, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога таянадиганлардир. Бу тавҳиднинг мукаммаллигиданки, инсон одамлардан сўрамайди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам баъзи саҳобаларидан одамлардан бирор нарса сўрамасликлари ҳақида байъат олдилар. Улардан бири туяда бўла туриб қамчини тушиб кетса бирор кишига: қамчинни менга олиб бер, деб айтмасди. Чунки улар одамлардан беҳожат бўлишни хоҳлагандилар. Бироқ тушунарсиз бўлган масала борасида илм аҳлига савол беришлик, бу бошқа нарас. Балки у вожибдир. Аллоҳ таоло деди: “Агар (бу ҳақда) билмайдиган бўлсангизлар, аҳли илмларидан сўранглар!”. (Наҳл: 43). Агар ушбу (савол)га ҳожат бўлса. Чуқур кетиш, кибр ва савол берилувчини ожиз қолдириш учун савол беришга келсак, бу жоиз эмас. Чунки у ҳожат тушгани учун эмас. Балки у буюклигини ва савол берувчи савол берилмишдан билувчироқ эканини кўрсатиб қўйишдан келиб чиққан иш бўлиб, бу жоиз эмас.
Мол-(дунё) сўрашлик, инсон ночор бўлганда ҳожатманд бўлгани учун жоиз бўлади. Шунда унга тоинки зарурати йўқолиши учун одамлардан сўрашлиги жоиз бўлади. Инсон беҳожат бўла туриб сўрашлигига келсак, бас, бу ҳаромдир. “Кимда-ким одамлардан (молини) кўпайтиришлик учун сўраса, батаҳқиқ, ундан чўғ-(оловни) сўрабди. Энди (оловни) оз ёки кўп сўрайверсин!”. (Муслим (1041), Ибн Можжа (1838) ва Аҳмад (2/231)).
“(Ўзгалардан) олов билан куйдириб (даволашни) сўрамаганлар”. Шунингдек, ўзгалардан муолажа учун ўзларини олов билан куйдиришни талаб қилмаганлар.
Олов билан куйдириш тиббиёт турларидан биридир. Дарҳақиқат, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Шифо уч (нарса)дадир: асал ичишлик ёки ҳижома ёҳуд олов билан куйдиришлик”. (Бухорий (5357), Ибн Можжа (3491) ва Аҳмад (1/246)). Бошқа бир ривоят эса: “Ва мен куйдиришни кариҳ кўраман-(ёқтирмайман)”. (Аҳмад (4/146)). Куйдиришлик ҳожат тушганда мубоҳ-(ҳалол) муолажадир. Бироқ уни ўзгадан талаб қилсангиз макруҳ бўлади. Чунки у одамлардан сўрашликдандир. Шунингдек, куйдиришликни ўзини олиб қараганимизда ҳам, унда олов билан азоб беришлик бўлгани боис макруҳ бўлади.
“Шумланмаганлар”. Қуш ва бошқа нарсалардан шумланиб, сўнг шумланувчи азму-қарор қилган ишидан қайтади. Ана шу шумланишликдир. Некбинликка келсак, у машруъдир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга некбинлик ёқар эди. Чунки некбинлик Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога яхши гумон қилишлик. Шумланишлик эса, у Аллоҳга бадгумон қилишликдир.
Ушбу етмиш минг киши ана шу манзилатга лойиқдир. Чунки улар ҳаром иш бўлмиш шумланишлик ёки макруҳ иш бўлмиш одамлардан руқя ўқиш ва куйдиришни талаб қилишни тарк этганлардир. Улар ушбуларни одамлардан беҳожат бўлиб, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога таваккул қилган ҳолда тарк этдилар.
Инсон ўзига ёки ўзгага руқя ўқишига келсак, ушбу ишни пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам қилганлар. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ўзларига ва бошқаларга руқя ўқиганлар ҳамда бошқаси у кишига руқя ўқиган. Бунда кароҳат йўқдир.
Дори ёки ўт-ўлан ёҳуд жарроҳлик амалиёти ва ғурра-(шиш) ҳамда ўсимтани олиб ташлашлик каби мубоҳ-(ҳалол) йўлга кўра даволаниш масаласига келсак, бу мубоҳ бўлиб, макруҳ эмас. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қовлларига биноан: “Даволанинглар ва ҳаром билан даволанманглар!”. (Абу Довуд (3874)). Ва ушбу қовллари: “Аллоҳ бирор дард нозил қилган бўлса, батаҳқиқ, унинг шифосини ҳам нозил қилган. Уни билганлар билади, билмаганлар билмайди”. (Ибн Можжа (3438) ва Аҳмад (1/377)). Уламолардан даволанишни мустаҳаб деганлари ва улардан уни вожиб деганлари бор. Даволаниш хоҳ мубоҳ ёки мустаҳаб ёҳуд вожиб бўлсин, таваккулга зид келмайди. Чунки айрим нодонлар айтадики: Аллоҳга таваккул қилган ҳолда даволанишни тарк эт! Биз айтамизми: сабабларни олишлик таваккулга зид келмайди. Даволаниш сабабдир. Сабабларни олиш эса Аллоҳ таоло амр этган ишдир.
“Уккоша ибн Миҳсон (розияллоҳу анҳу) ўрниларидан турдилар-да: ...”. Уккоша ибн Миҳсон ал-Асадий розияллоҳу анҳу исломга аввал кирганлардан бўлиб, Бадр ва бошқа ғазотларда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга ҳозир бўлганлар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан кейин ҳаёт кечириб, қатл қилингунларигача муртадларга қарши жангларда қатнашдилар, розияллоҳу анҳу.
“Аллоҳга мени ҳам ўшалардан қилишлигини дуо қилинг!”,-дедилар”. Ушбу ўринда тирик бўлган хайр аҳлидан дуо қилишни талаб қилмоқнинг машруъ экани баён қилиняпти. Чунки ушбу саҳобий Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан дуо қилишларини сўрадилар ва у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам бунга иқрор бўлдилар. Бу эса тирик бўлган солиҳ зотлардан дуо қилишларини сўрашликнинг жоиз эканига далолат қилади.
“У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Сиз ўшалардансиз”,-дедилар”. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Уккоша розияллоҳу анҳуни жаннатга ҳисоб ва азобсиз кирадиган етмиш минг кишилардан эканликларини хабар бердилар. Дарҳақиқат, у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабар берганларидек бўлди. У киши розияллоҳу анҳу Аллоҳ азза ва жалланинг йўлида шаҳид ўлароқ қатл қилиндилар. Бунда нубувват далолатларидан бири борки, у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам Уккоша розияллоҳу анҳуни етмиш минг (кишилар) жумласидан дея хабар бердилар ва у киши розияллоҳу анҳу Аллоҳ азза ва жалланинг йўлида шаҳид сифатида қатл қилиндилар. Натижада Аллоҳнинг йўлидаги шаҳидлар сафидан ўрин олдилар. Ҳолбуки у киши исломга аввал кирган ҳамда Бадр ва ундан бошқа (жанг)ларда Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан қатнашгандилар.
“Сўнг бошқа бир киши туриб: “Аллоҳга мени ҳам ўшалардан қилишлигини дуо қилинг!”,-деди. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) эса: “Бу борада Уккоша сендан ўзиб кетди”,-дедилар””. Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу кишини ана шу даражага етолмаслигини билгандек бўлдилар, бироқ унга ёмон кўрадиган сўзни дангал айтмадилар. Унга: сен буга нолойиқсан ёки сен ушбу даража аҳлидан эмассан, демадилар. Бу Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳусни хулқ эканликларидан бўлиб, у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу кишига салбий таъсир қилмайдиган сўзни айтдилар. Ва у мақсадга мувофиқ бир сўз бўлди. Айтдиларки: “Бу борада Уккоша сендан ўзиб кетди”.
Шайх роҳимаҳуллоҳ боб масалаларида шундай дедилар: “(Мавзуни ўзгартириш учун) маълум бир сўзлардан фойдаланишлик”. Яъни, оғир ботадиган сўзлар ўрнига (бошқа) сўзларни истеъмол қилишлик. Чунки у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам: сен бунга мустаҳиқ-(лойиқ) эмассан ёки сен ушбу мартабага етолмайсан деганларида, ушбу кишида юрак эзилиши ва ҳижолатчилик юз берарди. Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса Аллоҳ таоло айтганидек: “Албатта сиз улуғ Хулқ устидадирсиз”. (Қалам: 4). Аллоҳ таоло деди: “(Эй Муҳаммад) Аллоҳ томонидан бўлган бир марҳамат сабабли уларга (саҳобаларингизга) юмшоқ сўзли бўлдингиз. Агар қўпол, қаттиқ дил бўлганингизда эди, албатта атрофингиздан тарқалиб кетган бўлар эдилар”. (Оли Имрон: 159). Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ таоло билдирганига биноан ушбу кишини ана шу даражага етолмаслигини билдилар. Бироқ у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам ёмонотлиқ қиладиган эмас, балки юмшоқ, латиф бир сўзни айтдилар. Будан мусулмонларга нисбатан гўзал одоб билан муомала қилишлик, уларга ёмон кўрадиган номаъқул сўзларни дангал айтмасликни ўрганамиз, гарчи хато қилсаларда. Уларга фикрларини яхши томонга бурадиган ва бадном қилмайдиган сўзлар айтилади.
Ушбу улкан ҳадис бир қанча масалаларга далолат қилади:
Биринчи: Ушбу ҳадис кўз тегиши, заҳарли ҳашорот заҳри ва бошқалар сабаб руқя ўқишликнинг жоиз эканига далолат қилади. Чунки ушбу ишни Ҳусойн ибн Абдурроҳман қилиб, Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларини далил сифатида ёдга олдилар.
Иккинчи: Ҳадис Мусо алайҳиссалом ва у кишига иймон келтирган умматларининг фазилатига далолат қилади.
Учинчи: Ушбу ҳадисда кўпчилик ҳужжатликка ярамаслигига далил ўтди. Ва бу муҳим масаладир.
Тўртинчи: Саҳобаларнинг илмий масалалар ва уларни билиб олишга ошиқишлари. Буни уларга Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳавола қилган ушбу ҳадис маъносини талаб қилишда гап-сўзга киришишлари ва у ҳақда изланишларида кўришимиз мумкин. Шайх роҳимаҳуллоҳ: илм борасида мунозара қилишлик, дедилар.
Бешинчи: Ҳадисда одамлардан сўрашликнинг макруҳ эканига далил мавжуд: “Улар (ўзгалардан) руқя (ўқишни) талаб қилмаганлар, (ўзгалардан) олов билан куйдириб (даволашни) сўрамаганлар”. Одамлардан (бирор нарса) сўрашлик тавҳидни нуқсонлаштиради. Улардан беҳожат бўлишликка келсак, бу тавҳиднинг мукаммаллиги ва у тавҳидни ҳаққирост амалга оширишликдандир.
Олтинчи: Ҳадис макруҳ бўлишига қарамай муолажа қилувчи оғриқ ва оловни босиш ўрни ҳамда (олов) миқдорини биладиганлардан иборат ушбу ишни пухта эгаллаган бўлишлиги шарти билан олов билан даволашнинг жоизлигига далилдир. Ва ушбу ҳадис кўз тегиши ҳақ эканига ва у руқя ҳамда пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам йўлланма берганларидек (кўзи теккан одамдан) чўмилишлигини сўраш ила муолажа қилинишига далилдир.
Еттинчи: Ушбу ҳадис пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг нубувват белгиларидан бирига далолат қилади. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам Уккоша розияллоҳу анҳуни етмиш минг жумласидан эканларини хабар бердилар. Дарҳақиқат, у киши шундан кейин Аллоҳнинг йўлида шаҳид ўлароқ қатл қилиндилар.
Саккизинчи: Ушбу ҳадисда одамларга дангал айтилиши ёмон кўринадиган ишларда ўзгача услуб қўллашликка далил бор. Ҳамда ушбу ҳадис у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларига нисбатан гўзал хулқли эканликларига далолат қилади. Шунингдек, илм аҳли ва даъватчилар одамларга мурожаат қилишда у кишига эргашишликлари вожиб бўлади.
Тўққизинчи: Ушбу ҳадис қилинган ишга далил талаб қилишликка далолат қилади. Саъид ибн Жубайр Ҳусойн ибн Абдурроҳмандан руқя ўқийдиган киши излаб қилган ишларига далил талаб қилдилар. У киши (Ҳусойн ибн Абдурроҳман) далил келтирганларида (Саъид ибн Жубайр) уни яхши санадилар ва у кишига шундай дедилар: “Эшитган нарсасида тўхтаган киши қандай ҳам гўзал иш қилибди”.
Ўнинчи: Юқоридаги ҳадис муаллиф роҳимаҳуллоҳ ушбу бобга: Кимда-ким тавҳидни ҳаққирост амалга оширса жаннатга ҳисоб ва азобсизсиз киришлиги ҳақидаги боб, дея номлаганларига шоҳиддир. Ва бу, киши катта ва кичик ширкни тарк этишлиги ҳамда ақидасини эҳтиёт қилишлик нуқтаи назаридан макруҳ ишларни ташлашлик дея изоҳланади.
mutaallim   01-30-2013, 10:38 AM
#12
4-боб:
Ширкдан қўрқишлик ҳақидаги боб


Ушбу боб ўтган бобларга ғоятда мутаносиб-(боғлиқ)дир. Бу эса шайх роҳимаҳуллоҳнинг фиқҳ ва фаҳмлари зийрак ҳамда гўзал тасниф этишларидан бўлиб, у киши аввалги бобда тавҳиднинг ҳақиқатини билишликни, иккинчи бобда тавҳиднинг фазилати ва гуноҳларга каффорот бўлишлигини, учинчи бобда эса кимда-ким тавҳидни ҳаққирост амалга оширса жаннатга ҳисоб ва азобсиз киришлигини зикр қилгач, ушбу бобларни зикр қилганларидан сўнг тавҳиднинг зидди бўлмиш ширкни ёдга олишликлари муносиб бўларди. Чунки инсон тавҳидни билиб, унга амал қилишлиги етарли эмас. Балки унинг зидди бўлмиш ширкни ҳам, унга қўл уриб қўйиш ва тавҳидини барбод қилишидан қўрққан ҳолда билишлиги лозимдир. Чунки кимда-ким бирор нарсани билмаса, унга қўл уриб қўйиши ҳеч гап эмас. Мўминларнинг амири Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу айтганларидек: “Исломнинг боғичи, агар исломда жоҳилиятни билмаган киши улғайса боғичма-боғич ечилиб боради”. Чунки у жоҳилият ишларини билмайди ёки уни жоҳилият ишларидан эканига қарамай яхши нарса деб ўйлайди. Унинг ҳақиқатини билмаслиги сабаб ишлар унга чигал бўлиб қолади. Натижада жоҳилият иши эканига қарамай уни қилаверадиган бўлиб қолади. Шунингдек, бунданда хатарлиси ширк ва унинг (одамга) кириб бориш ўринлари, турлари ва хатарини билмаган кимсадир. Чунки у ўзи билмаган ҳолатда ширкка қўл уриб қўйишликка лойиқ бўлиб қолади. Билимсизлик ҳалок қилувчи дарддир. Шоир айтадики:
Бирор нарсанинг ҳусни унинг зидди ила намоён бўлгай,
Нарсалар ўз акси ила маълум бўлгай.
Соғлиқнинг қадрини касалликни тотиб кўрган кишигина билади. Нурнинг қадрини зулуматда қолган кишигина билади. Сувнинг қадрини чанқагангина билади, ваҳаказо. Таомнинг қадрини оч қолганлар, ҳотиржамликнинг қадрини хавфга тушганларгина билади.
Демак, тавҳиднинг қадру қиймати, фазилати ва уни рўёбга чиқаришликни ширк ва жоҳилият ишларини билган кишигина билади. Тоинки улардан йироқ бўлиб, тавҳидни муҳофаза қилсин. Шу ўринда қуйидагича айтадиганларнинг хатоси яққол кўзга ташланади: ботил ақидаларни ўрганиб, ботил йўлларни билишимиз, мўътазила ва жаҳмийяларга раддия беришимизга ҳожат йўқ. Чунки улар ўтди-кетди. Одамлар тавҳидни билди, етар энди. Ёки баъзилари шундай дейди: уларга тавҳидни ўргатманглар. Чунки улар фитрат асосида, мусулмон диёрларда ўсиб улғайганлардир. Уларга дунё ишларини, саноат, ишлаб чиқариш ва замонавий ишларни ўргатинглар. Тавҳидга келсак, уни ўз фитрат ва атрофларидаги муҳитдан ҳосил қилиб олаверадилар. Ҳа, шундай дейдиганлар топилади. Айрим кимсалар айтадики: одамлар хурофотлар босқичидан ўтиб бўлди. Чунки улар маданиятлашиб, билимга эга бўлдилар. Бундан кейин ширк келтиришлари мумкин эмас. Чунки ширк жоҳилиятда, одамлар гўл-содда бўлган вақтларда бўлар эди. Ибодатдаги ширкни содда ширк деб атайдилар. Уларнинг наздидаги ширк сиёсий ёки ҳукмдорларнинг ёҳуд ҳокимиятдаги ширк деб атайдиганларидир.
Шу сабабли ушбу ширкни инкор қилишга аҳамият қаратмайдиларки, уни инкор қилиш учун элчилар жўнатилган. Балки инкор қилишларини фақат ҳокимиятдаги ширкка қаратадилар.
Ушбуларнинг бари шайтоннинг одам болаларига қилган ҳийласидир. Вожиб бўлган иш шуки, биз ҳақни билиб олганимиз каби ботилни ҳам билишлигимиз вожиб бўлади. Бу билан ҳаққа амал қилиб, ботилдан йироқ бўламиз. Ана шу улкан мутаносиб-(боғлиқ)лик сабабли шайх роҳимаҳуллоҳ тавҳид, унинг фазилати ва гуноҳларга каффорот бўлишлиги ҳамда тавҳидни ҳаққирост амалга ошириш бобларини зикр қилгач : “Ширкдан қўрқишлик ҳақидаги боб”ни зикр қилдилар. Бу улкан неъматдир. Бироқ инсон ушбуларни қўлга киритса, батаҳқиқ, у (инсон) ҳақида унинг (тавҳиднинг) зиддидан хавотир олинади. Демак, тоинки ундан четлансин учун унинг (тавҳиднинг) зиддини билишлиги шартдир. Ушбу ишга огоҳ бўлишимиз лозим.
Ҳозирда кўплаб инсонлар қуйидаги ишларни таълим олишликдан (ўзгалар) истагини сўндирадилар: тавҳид ва ширкни таълим олишлик, шубҳалар ва залолатни билишлик. Ушбу ишлардан (одамларни) тўсадилар. Бу ё нодонликлари ёки билимсизликлари ёҳуд мусулмонларга фитна ва ақидаларини барбод қилишни истаганлари учундир. Биз ушбу ишдан ҳазир бўлмоғимиз лозим. Ҳатто шундай дейдиганларни ҳам эшитдикки: мўътазила ақидасини ўрганаётган ва уларга раддия берадиган киши, қабрга тош отаётган кабидир. Чунки улар ўлиб кетган. Яна фалон-пистон дейдилар. Биз айтамизки: Аллоҳни барча айбу нуқсонлардан поклаймиз! Уларнинг шахслари ўлиб кетгандир, бироқ (ўзларидан кейин) йўллари ва шубҳалари қолган. Китоблари ҳозирда нашрдан чиқиб, тадқиқ қилиняпти. Уларга катта пуллар тикилиб, тарқатиляпти. Энди қандай: уларни тарк эта қолайлик, чунки улар ўлиб кетган, деб айтамиз?! Аллоҳ таоло аввалги умматлардаги мушрикларнинг, Фиръавн, Ҳомон, Қорун, Нуҳ қавми, Од ва Самуд қавми шубҳаларини зикр қилди. Ҳолбуки улар ўтиб кетган халқлардир. Уларнинг шубҳаларини ёдга олиб, уларга раддия берди. Аҳамиятга молик нарса шахслар эмас, балки (уларнинг қолдириб кетган) йўллари ва (асрлар оша) давом этаётган шубҳаларидир. Ҳар бир қавмнинг вориси бор.
Шунинг учун шайх роҳимаҳуллоҳ: “Ширкдан қўрқишлик ҳақидаги боб”, дедилар. Яъни, муваҳҳид ширкдан қўрқишлиги ва: мен муваҳҳидман, тавҳидни билиб олдим, менга ширк энди хатар солмайди, деб айтмаслиги вожиб бўлади. Бу шайтоннинг йўлдан уришидир. Бирор киши ўзини покдомон деб айтмасин. Бирор киши модомики ҳаёт экан фитнадан омонда эмас. Инсон фитнага юз тутувчидир. Уламо ва донишмандлар йўлдан озиб, қадамлари қоқилди ва ёмон хотима топдилар. Ҳолбуки улар уламолардир. Хатар кучли ва инсон қадами залолат сари тойилиб кетишидан ва ширкка қўл уриб қўйишидан ўзи ҳақида ҳотиржам бўлмасин. Фақат ушбу ишларни ундан йироқ бўлиш учун таълим олиб, Аллоҳдан мадад сўраб, У Зотдан (фитналардан) асрашлиги ва ҳидоят сўраган кишигина бундан мустаснодир. “Парвардигоро, бизни ҳидоят қилганингдан кейин энди дилларимизни ҳақ йўлдан оғдирма”. (Оли Имрон: 8). Ушбу зотлар ҳидоятдан кейин йўлдан оғиб кетишликдан қўрқадилар. Ҳидоят топган киши йўлдан оғиб кетиши, қадами қоқилиши ва ёмон хотима топиб, жаҳаннам аҳлидан бўлишлигидан ниҳоятда хавфсирайдиган бўлади. Аллоҳ таолодан офият сўраймиз.
Аллоҳ азза ва жалла шундай деди: “Албатта Аллоҳ ўзига (бирон нарса ё кимсанинг) шерик қилинишини кечирмайди. Шундан бошқа гуноҳларни ўзи хоҳлаган бандалари учун кечиради”. (Нисо: 116). Холил (Иброҳим) алайҳиссалом шундай дедилар: “Мени ва болаларимни бутларга бандалик қилишдан йироқ қилгин”. (Иброҳим: 35).
Бу Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло томонидан “Албатта” сўзи билан таъкидни ифодаловчи хабардирки: “Аллоҳ ўзига (бирон нарса ё кимсанинг) шерик қилинишини кечирмайди”. (Нисо: 116). Ушбу оятда ширкнинг нақадар хатарли экани зикр қилиняпти. Аллоҳ таоло раҳмати барча нарсадан кенг эканига қарамай мушрикни кечирмайди. Мушрик жинояти улкан эканлиги сабабли ушбу раҳмат остига дохил бўлмайди, Аллоҳдан паноҳ сўраймиз. Кимда-ким ширк асосида вафот этса, батаҳқиқ, у мағфират қилинмайди. Бу эса ширкнинг нақадар хатарли эканига далолат қилади. Ширнинг хатари шу даражада экан, бас, ундан ниҳоятда ҳазир бўлишлик вожиб бўлади. Гуноҳларнинг барчаси мағфират қилинишлиги гумон ва умид қилинади. Ширк эса бундан мустаснодир. Ширкдан фақат у ва унинг хатарини билгандагина йироқ бўлиш мумкин бўлади.
Бошқа бир оятда эса Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло мушрикка жаннатни ҳаром қилганлигини хабар бериб, шундай дейди: “Албатта кимда-ким Аллоҳга ширк келтирса, Аллоҳ унга жаннатни ҳаром қилур ва борар жойи дўзах бўлур. Зулм қилгувчилар учун бирон ёрдамчи бўлмас”. (Моида: 72). Ҳаром қилур – маън қилур маъносида. Мушрик жаннатнинг таъмини тотиб кўриши ёки ҳидини ҳидлаб кўриши мумкин эмас.
Учунчи оятда Аллоҳ таоло шундай дейди: “Ҳеч шак-шубҳасиз, мушриклар нопок кимсалардир, бас, (улар) бу йилдан сўнг Масжид-ал-Ҳаромга яқин келмасинлар!”. (Тавба: 28). Аллоҳ таоло уларни Масжид ал-Ҳаромга киришдан маън қилди. Чунки улар нопокдир. Ширк нопоклиги маънавий нопокликдир. Масжид ал-Ҳаромга фақатгина тавҳид аҳли киради. “Улар унинг (Масжид-ал-Ҳаромнинг) эгалари эмаслар. Унинг эгалари фақат Аллоҳдан қўрқувчи зотлардир. Лекин уларнинг кўплари билмайдилар”. (Анфол: 34). Шунингдек, мушрикнинг қони ва моли ҳалолдир. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Одамларга қарши то Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ деб айтгунларигача курашишга буюрилдим. Агар уни айтсалар мендан жонлари ва молларини сақлаб оладилар. Ўзининг ҳақли (ўринлари) бундан мустасно. Ҳисоб(-китоб)лари эса Аллоҳга (ҳавола)”. (Бухорий (2786), Муслим (21), Термизий (2606), Насоий (3971), Абу Довуд (2640), Ибн Можжа (3928) ва Аҳмад (1/11)).
Холил (Иброҳим) алайҳиссалом шундай дедилар: “Мени ва болаларимни бутларга бандалик қилишдан йироқ қилгин”. (Иброҳим: 35). Холил – Иброҳим алайҳиссаломдир. Холил деб номланганларининг сабаби шуки, Аллоҳ таоло у кишини ўзига холил-(дўст) қилиб танлади. Аллоҳ таоло айтганидек: “(Ахир) Иброҳимни Аллоҳ Ўзига дўст тутган”. (Нисо: 125).
Холил-(дўст) муҳаббатнинг энг олий даражасидир. Яъни, Аллоҳ таоло у кишини энг олий муҳаббат ила яхши кўради. Ушбу даражага фақат Иброҳим ва Муҳаммад алайҳимассаломлар ноил бўлишган.
“Йироқ қилгин”. (Иброҳим: 35). Яъни, узоқ қилгин. “Бутларга бандалик қилишдан”. (Иброҳим: 35). Уларга ибодат қилиб кетишдан қўрқдилар.
Иброҳим алайҳиссалом Раббиларига нисбатан ноил бўлган ушбу улуғ даражада эканликларига қарамай ширкка қарши курашиб, санамларни ўз қўллари билан синдирдилар. Бу йўлда энг қаттиқ азиятга учрадилар. Ҳатто оловга улоқтирилдилар. Шундай бўлишига қарамай ўзлари ҳақида ширкка қўл уриб қўйишдан қўрқдилар. Чунки қалблар Раҳмоннинг бармоқларидан икки бармоқ орасидадир. Тирик одам фитнага учрашидан ҳотиржам бўлинмайди. Шу сабабли баъзи салафлар шундай дейишган: “Ким ҳам Иброҳимдан кейин синовдан ҳотиржам бўлади?!”. Иброҳим алайҳиссалом одамларнинг кўпи ширкка қўл ураётганини кўргач, ўзлари ҳақида ҳам ширкка тушишдан қўрқдилар ва санамлар ҳақида шундай дедилар: “Парвардигорим, у бутлар кўпдан-кўп одамларни йўлдан оздирдилар”. (Иброҳим: 36).
Ушбу оятда бундай дейдиганларга кучли раддия бор: Мусулмонлар ҳақида таълим олиб, маданиятли бўлишгач ширкка тушишларидан хавф йўқ. Чунки санамларга ибодат қилиш билан ширк келтиришлик содда-(гўл) ширк бўлиб, маданиятли ва теран англовчи киши бундай қилишга бормайди. Одамлардан хавфсираладигани ҳукм юритишдаги ширкдир. Хоссатан ана шу тур (ширк) уларнинг диққат марказларидадир. Улуҳият ва ибодатдаги ширкни инкор қилишга эса аҳамият қаратмайдилар. Шу сабабли Холил алайҳиссалом ва у кишидан бошқа пайғамбарлар содда-(гўл) ширкни инкор қилиб келганлар холос!! Ва уларнинг айтишига қараганда ҳукм юритишдаги ширк бўлмиш хатарлисини тарк этганлар.
Ҳадисда (айтилишича): “Сизларнинг ҳақингизда хавфсирайдиганларимнинг энг хавфлиси кичик ширкдир”. У (кичик ширк) ҳақида сўралганда: “Риёдир”,-дедилар. (Аҳмад “Муснад” (5/428), Табароний “Кабир” (4301) ва Ҳофиз (Ибн Ҳажар) “Булуғул Маром” (302)да “ҳасан” даражасида дедилар).
“Ҳадисда (айтилишича): ...”, яъни, Аҳмад, Табароний ва Байҳақий ривоят қилган ҳадисда ворид бўлишича Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларига шундай дедилар: “Сизларнинг ҳақингизда хавфсирайдиганларимнинг энг хавфлиси кичик ширкдир”. Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу сўзни тавҳид, иймон ва Аллоҳнинг йўлидаги жиҳоднинг чўққисига етган Абу Бакр, Умар ҳамда муҳожир ва ансорларнинг катталарига қарата айтяптилар. Шундай бўлишига қарамай Росул улар ҳақида қўрқяптилар. Ўша зотлардан кейин ким ҳам ҳотиржам бўлади? “Сизларнинг ҳақингизда хавфсирайдиганларимнинг энг хавфлиси кичик ширкдир”. У (кичик ширк) ҳақида сўралганда: “Риёдир”,-дедилар”. Бу саҳобаларнинг ушбу ишга нақадар аҳамият қаратганликларига далилдир. Риёнинг маъноси – инсон мақтовга эришиш учун тақво, солиҳ амал, намозни пухта адо этиш ва бундан бошқаларни одамлар олдида сохталик билан бажаради. Риё кўрмоқ феълидан ясалган бўлиб, инсон мақтовга эришиш учун одамлар уни солиҳ амал қилаётганини кўришларини ёқтиради. Сумъа-(биров эшитсин учун) эса инсон мақтовга эришиш учун одамлар унинг сўзи ва амалини эшитишларини хоҳлайди. Риё одамлар кўрадиган амалга боғлиқ, сумъа эса улар эшитадиган амалларга боғлиқдир.
Риё махфий ширкдир. Чунки ширк икки турли: зоҳир-(ошкора) ва махфий ширк. Ошкора ширк Аллоҳдан ўзгасига дуо қилиш, жонлиқ сўйиш, Ундан ўзгасига ўтиниб ёлбориш билан сўз ва амалларда гавдаланади. Бу ошкор бўлиб, одамлар уни кўриб, эшитадилар. Бироқ бу ўринда махфий-(яширин) ширк ҳам бўлиб, одамлар у ҳақда билмайдилар. Чунки у қалбда бўлиб, уни Аллоҳ субҳанаҳу ва таологина билади. У ният ва иродадаги ширкдир. Инсон агар катта ширкдан саломат бўлса, эҳтимол қалбларда бўладиган кичик ширкдан саломат қолмайди. Бу эса мўмин кишини ниҳоятда ҳазир бўлишга етаклайди.
Риё мунофиқларнинг сифатларидандир. Аллоҳ таоло мунофиқлар ҳақида шундай дейди: “Албатта мунофиқлар Аллоҳни алдамоқчи бўладилар, ҳолбуки, Аллоҳ уларни «алдаб» қўйгувчидир. Ва қачон намозга турсалар дангасалик билан, хўжакўрсинга турадилар ва Аллоҳни камдан-кам ёдга оладилар”. (Нисо: 142). Аллоҳ таоло риё қилувчиларга ваъид-(таҳдид) қилиб шундай деди: “Бас, намозларини «унутиб» қўядиган кимсалар бўлган «намозхон»ларга ҳалокат бўлгайки. Улар риёкорлик қиладиган ...”. (Маъун: 4-6). Аллоҳ таоло уларга “Вайл”-(ҳалокат) билан ваъид-(таҳдид) қилди. Ҳадисда айтилишича Аллоҳ таоло қиёмат куни риё қилувчиларга шундай дейди: “Дунёда ким учун риё қилган бўлсангиз ўшаларнинг олдига боринглар. Уларнинг олдида мукофот топармикинсизлар?!”. (Аҳамд (5/428)).
Ушбу ҳадисда ширкдан қўрқишлик зикр қилинди. Чунки пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам муҳожор ва ансорларнинг катталари ҳамда ушбу умматнинг энг афзаллари ҳақида ширкдан қўрқдилар. Улардан қуйидагилар ҳақида нима дейсиз? Бу миллатдан чиқармайдиган кичик ширк ҳақида бўлса, энди катта ширк ҳақида нима дейсиз? Аллоҳ сақласин!
Ушбу ҳадисда ниятни Аллоҳ азза ва жаллага холис қилишликнинг вожиб эканига далил зикр қилинди. Инсон солиҳ амаллар билан одамларнинг мақтов ёки олқиш ёҳуд дунё истакларини қасд қилмаслиги, балки ниятни Аллоҳ учун холис қилиб, Аллоҳнинг Юзини исташлиги вожиб бўлади. Чунки риё илинжидаги амал ботилдир.
Ушбу ҳадис авваламбор ширкдан қўрқишликка далолат қиляпти.
Иккинчи: Риё шикрдир. Яъни, юқорида эслаб ўтганимиздек инсон одамлар уни тоат қилаётганини кўриб, унга шу сабабли олқиш айтишларини яхши кўришлигидир.
Учинчи: Риё махфий ширк бўлиб, одамлар уни билмайди. Балки Аллоҳ жалла ва аълагина ундан хабардор бўлади. Чунки у қалблардадир.
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Кимда-ким Аллоҳдан ўзга бирор тенгдошга дуо қилган ҳолида вафот этса дўзахга киради”. Бухорий ривояти. (Бухорий (5/250)).
Бу Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам томонларидан хабарки, кимда-ким ширк асосида вафот этса, бас, у дўзах аҳлидан бўлиб, асло мағфират қилинмайди. “Бирор тенгдошга ...” калимасини чуқур ўйлаб кўрингларки, у ширкнинг барини ўз ичига олади. Аллоҳ билан бирга пайғамбар ёки валий ёҳуд фаришта ширк келтирилиши(нинг барини ўз ичига олади). Чунки ширкни Аллоҳ таоло асло қабул қилмайди. “Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас”. (Нисо: 48).
Ким ҳам қачон ўлим топишини била оларди? Ким ҳам нима асосида вафот этишини била оларди? Инсон ўзи ҳақида ёмон хотима-(якун) топишидан ёки Аллоҳга ширк келтирган ҳолатда ўлим топишидан қўрқадики, натижада дўзах аҳлидан бўлади. Инсонга бутун ҳаёти мобайнида ширкдан ҳазир бўлишлиги вожиб бўлади. Чунки у қай бир лаҳзада вафот этишини билмайдики, эҳтимол дўзах эгаларидан бўлиши мумкин.
Ушбу ҳадисда ширкдан қўрқишлик ёдга олинди. Инсон гоҳида ширк билан хотима топиши, натижада дўзах эгаларидан бўлиши мумкин. Гарчи бундан олдин тавҳид аҳлидан бўлиб, уни билган ва тўғри-(устивор) бўлган бўлсада. Бироқ ўзи ҳақида бундан кейин ортга қайтиб кетиш, Аллоҳга ширк келтириш ва шу иш устида вафот этиб, натижада жаҳаннам аҳлидан бўлиб қолишидан қўрқади. Аллоҳ таолодан сабот сўраймизки, инсон доимо ширкдан ҳазир бўлиши лозим.
Муслим (роҳимаҳуллоҳ) Жобир (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилди, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Кимда-ким Аллоҳга бирон нарсани шерик қилмаган ҳолда йўлиқса жаннатга киради. Кимда-ким У Зотга бирон нарсани шерик қилган ҳолда йўлиқса дўзахга киради”. (Муслим (1/94)).
Ушбу ҳадисда тавҳиднинг фазилати ва кимда-ким тавҳид асосида вафот этса жаннатга киришлиги баён қилиняпти. Бу Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло томонидан ваъдаки, У Зот ваъдасига хилоф қилмайди. Ҳатто ушбу кишида ширкдан қуйи гуноҳ ва маъсиятлар бўлсада. Эҳтимол Аллоҳ таоло уни мағфират қилиб, азобсиз жаннатга киргазади. Эҳтимол уни гуноҳлари сабабли азоблаб, сўнг жаннатга киргазади. Муваҳҳиднинг охир борар жойи жаннатдир, ёки бошидаёқ, ёки ниҳояда.
“Кимда-ким Аллоҳга ...йўлиқса”, яъни, вафот этса.
“Кимда-ким У Зотга бирон нарсани шерик қилган ҳолда йўлиқса дўзахга киради”. Бу Ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг ҳадисларига ўхшашдир. Кимда-ким ширкда вафот этса, батаҳқиқ, дўзах аҳлидандир. Аллоҳ таолодан офият сўраймиз. Ушбу ҳадисда ҳунук хотима-(якун) топишдан ҳазир бўлишлик баён қилиняпти.
Шайх роҳимаҳуллоҳ зикр қилганларидек жаннат ва дўзах инсонга яқиндир. У билан жаннат ва дўзах ораси вафот этишидир холос. Ҳозироқ вафот этадими ёки бир қанча дақиқалардан кейинми ёҳуд бир ой ёкида бир йилдан кейинми билмайди. Киши билан дўзах ва жаннат ораси фақат ўлимдир. Вафот этса ё дўзахга, ёки жаннатга киради. Демак, жаннат ва дўзах инсонга яқиндир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Жаннат сизлардан бирингизга пояфзалининг ипиданда яқинроқдир. Дўзах ҳам худди шундай”. (Бухорий (6123) ва Аҳмад (1/442)). Шоир айтадики:
Ҳар ким ўз хонадонида тонг оттиргувчидир,
Ўлим эса пояфзали ипиданда яқинроқдир.
Дунёда тонг оттириб, жаннатда кеч киргазасиз ёки аксинча.
Ушбу ҳадисда ширкдан қўрқишлик ва инсон Аллоҳга ширк келтирган ҳолда йўлиқиб, натижада дўзах аҳлидан бўлиб қолишдан қўрқишлиги зикр қилинди, Аллоҳдан паноҳ сўраймиз.
Ушбу бобдаги оят ва ҳадисларда инсон илм, иймон ва маърифатда ҳар қанча юқори даражада бўлмасин ўзига бино қўймаслиги, балки ўзининг ожиз ва Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога муҳтож экани ҳамда агар Аллоҳ уни сақламаса, батаҳқиқ, хатарда эканини эътироф этишлиги баён қилинди.
Яна ушбу бобда шайх роҳимаҳуллоҳ боб масалаларида айтганларидек “Ла илаҳа иллаллоҳ”нинг маъноси баён қилинди. Буни охирги ҳасида кўришимиз мумкин: “Кимда-ким Аллоҳга бирон нарсани шерик қилмаган ҳолда йўлиқса жаннатга киради. Кимда-ким У Зотга бирон нарсани шерик қилган ҳолда йўлиқса дўзахга киради”. Ана шу “Ла илаҳа иллаллоҳ”нинг маъносидир. Чунки ушбу ҳадисда тавҳид ва ширк баён қилинди. “Ла илаҳа иллаллоҳ” тавҳидни исбот қилиб, ширкни рад этади. “Ла илаҳа” тавҳидни исбот қилишлик, “Иллаллоҳ” эса ширкни рад этишликдир.
Аллоҳ азза ва жалладан биз ва сизларни фойдали илм ва солиҳ амалга муваффақ айламоғини, биз ва сизларга ўз динида собитқадамликни ато этмоғини, бизга ҳақни ҳақ дея кўрсатиб, унга эргашишлигимизни насиб айламоғини ва ботилни ботил қилиб кўрсатиб, ундан йироқ бўлишлигимизни насиб айламоғини ҳамда уни бизга чигал қилиб қўйиб, натижада адашиб кетмаслигимизни сўраймиз. Аллоҳ таолодан ўзига бино қўйиш ва манманликдан ҳамда ушбу қовлида қайтаргани бўлмиш киши ўзини покдомон қилиб кўрсатишидан паноҳ сўраймиз: “Бас, сизлар ўзларингизни покламай қўя қолинглар! У тақводор бўлган кишиларни ҳам жуда яхши билгувчидир”. (Нажм: 32).
mutaallim   02-16-2013, 12:03 PM
#13
5-боб:
“Ла илаҳа иллаллоҳ” шаҳодат-(гувоҳлиг)ига (ўзгаларни ҳам) даъват қилиш ҳақидаги боб


Ушбу бобни ўзидан олдинги бобларга боғлиқлиги яққол кўзга ташланиб турибди. Муаллиф роҳимаҳуллоҳ аввалги бобда тавҳиднинг маъносини, иккинчи бобда тавҳиднинг фазилатини, учинчи бобда тавҳидни рўёбга чиқарган кишининг фазилатини, тўртинчи бобда эса тавҳидга зид келадиган нарса бўлмиш ширкни ёдга олдилар. Талаба ушбу боблардан хабардор бўлиб, яхшилаб билиб олса, тавҳид, унинг фазилати ва уни рўёбга чиқаришликни билса ҳамда унга зид келадиган катта ширк ёки уни нуқсонлаштирадиган кичик ширк, бидъат ва бошқа гуноҳларни билиб олса, батаҳқиқ, у ана шу вақтда Аллоҳ азза ва жалланинг йўлига даъват қилишликка лойиқ бўлади. Чунки инсонга бирор илмни билиб, уни қалбида сақлаб, ўзим учун дея унга қулф солишлиги жоиз эмас. Ушбу илм уммат ўртасида муштаракдир. Кимда-ким ундан бирор нарса билса, бас, унга уни тарқатишлиги ва одамларни ана шу нарсага даъват қилишлиги вожиб бўлади.
Албатта бу уммат даъват умматидир. Аллоҳ таоло айтганидек: “(Эй уммати Муҳаммад), одамлар учун чиқарилган миллатларнинг энг яхшиси бўлдингиз. Зеро сиз яхши амалларга буюрасиз, ёмон амаллардан қайтарасиз ва Аллоҳга иймон келтирасиз”. (Оли Имрон: 110).
Аллоҳ таоло деди: “Ораларингиздан яхшиликка (исломга) даъват қиладиган, ибодат-итоатга буюрадиган ва исён-гуноҳдан қайтарадиган бир жамоат бўлсин. Ана ўшалар нажот топгувчилардир”. (Оли Имрон: 104). Илмдан бирор нарсани биладиган мусулмон кишига, одамларни унга муҳтож эканликларини кўра туриб сукут сақлашлиги жоиз эмас. Хоссатан тавҳид ва ақида илмини. Чунки у шундай қиладиган бўлса, дарҳақиқат, улкан вожиботни тарк этган бўлади. Инсон айрим нодон ва дангаса кимсалар айтгани каби: мен ўзимни биламан, одамлар билан нима ишим бор, деб айтмасин. Авваламбор ўзингни устингда ишла сўнг зиммангда одамларни Аллоҳ азза ва жалланинг йўлига даъват қилишинг бор. Агар ўзинггагина чекланиб қолсанг улкан вожиботни тарк этган бўлиб, қиёмат куни у ҳақда ҳисобга тутиласан. Агар У Зот сенга вожиб қилган иш бўмиш У азза ва жалланинг йўлига даъват қилишни тарк этсанг, ўзингни Аллоҳ таолонинг ғазабига кўндаланг қўйган бўласан. Ана шу (бу бобнинг ўтган бобларга) боғлиқлик жиҳати бўлиб, у яққол кўриниб турибди.
Аллоҳ таоло тавҳид ва ширк илмини марҳамат қилиб берган мусулмонга одамларни тавҳиддан жоҳил қолиб, ширкнинг катта ва кичигига қўл ураётганларини кўра туриб сукут сақлашликка ҳаққи йўқдир. Ушбу ҳолат одамларни бузуқ ақида ва ботил эътиқодлар ҳамда сағаналарга ибодат қилаётганларини кўриб туриб сукут сақлаётган кўплаб талаба ва уламоларнинг воқелиги бўлгани каби. Ушбу ишларга сукут сақлаб: биз фақат ўзимизни биламиз, дейдилар. Бу билан улкан вожиботни зое қилдилар.
Агар уламо ва талабалар Аллоҳ гарданларига юклаган ушбу ишни барча диёрларда амалга оширсалар, батаҳқиқ, мусулмонларнинг ҳолати ўзгача бўлганини кўрардингиз. Ҳозирда ислом ўлкалари катта ширкка тўлиб кетган. У ерларда мавзолей ва ширкий мозорлар қурилиб, катта сармоялар ётқизилмоқда. Куфр давлатлари эса ушбу ишда кўмакчи бўляпти. Мусулмонлар ушбу ҳолат ҳақида сўз очмайдилар. Бу уммат бошига етган улкан хатардир. Бошимизга тушаётган уруш, очарчилик ва бошқа ишларни биласизлар. Ушбулар ана шу эътиборсизликнинг натижасидир, Аллоҳ сақласин. Демак, бу улкан вожиботдир.
Аллоҳ таоло шундай деди: “Айтинг: «Менинг йўлим шудир. Мен Аллоҳга даъват қиламан. Мен ва менга эргашган кишилар аниқ ҳужжатга - ишончга эгамиз”. (Юсуф: 108).
Ушбу оят Юсуф сурасининг охирида бўлиб, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Ўзининг пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга одамларга ўзлари ва издошларининг манҳаж-(дастур)ларини эълон қилишга амр этди. Ушбу дастур Аллоҳнинг йўлига аниқ ҳужжат асосида даъват қилишликдир. Бу, кимда-ким аниқ ҳужжат асосида даъват қилмаса, батаҳқиқ, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга ҳаққирост эргашмаганига далолат қилади. Гарчи олим ва фақиҳ бўлсада.
“Айтинг”, яъни, одамларга айтинг эй Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам). “Менинг йўлим шудир. Мен Аллоҳга даъват қиламан”. (Юсуф: 108). Тавҳидга, Аллоҳ азза ва жаллани ибодатда яккалашга ва Ундан ўзгасига ибодат қилишни ташлашга ҳамда шариатнинг бошқа (амал)ларига даъват қиламан. Демак, кофирларни исломга киришлари учун даъват қилинса, мусулмонларнинг осийларини эса Аллоҳ азза ва жаллага тавба қилиш, вожиботларни адо этиш, ширкка қўл уриб қўйишдан огоҳ этиш ва ҳаром ишлардан йироқ бўлишга даъват қилинади. Даъват фақат кофирларга чекланган-(қаратилган) эмас. Балки мусулмонлар ҳам маъсият ва (шариатга) хилоф ишлар қилганлари сабабли даъватга муҳтождирлар. Тавба қилиш, вожиботларни адо этишлик, ҳаром ишларни ташлашлик ва Аллоҳ азза ва жалладан қўрқишликка даъват қилинишга муҳтождирлар. Демак, даъват умумийдир. Тавҳид ва унинг зиддини билишликка даъват.
“Мен Аллоҳга даъват қиламан”. (Юсуф: 108). Шайх роҳимаҳуллоҳ: “Бу ўринда ихлосга огоҳлантирув берилди”, дедилар. Айрим кимсалар ўзининг йўлига даъват қилади. Гоҳида инсон даъват қилиб, нутқ ийрод қилади. Бироқ бу ишдан одамлар наздида ҳолати маълум бўлиб, ўз ўрнига эга бўлиши ва одамларнинг мақтовига эришиб, унинг атрофида тўпланишларини мақсад қилади. Агар унинг мақсади шундай бўлса, бас, у Аллоҳнинг йўлига эмас, ўзининг йўлига даъват қилибди.
Даъват қилишни ташлаган кимса, батаҳқиқ, улкан вожибни ташлабди. Даъватда мухлис бўлмаган кимса эса улкан хатарга қўл урибди. Демак, даъват қилишкик ва даъват холис Аллоҳ азза ва жалланинг Юзи учун бўлишлиги шартдир. Даъватдан мақсад Аллоҳнинг шариатини барпо қилишлик, одамларни ҳидоят топиши ва уларга фойда улашиш бўлмоғи лозим, хоҳ мақтасинлар, хоҳ қораласинлар. Айрим кимсалар мақталмай, руҳлари кўтариб турилмаса даъватни ташлайди. Бу эса унинг Аллоҳ йўлига даъват қилмаётгани, балки ўзининг йўлига даъват қилаётганига далилдир. Демак, мусулмон киши огоҳ бўлсинким, даъватдаги дастур ва мақсади Аллоҳ азза ва жалланинг Юзи учун холис бўлиб, одамларга фойда улашиш, уларни ширк, бидъат ва шариатга зид ишлардан халос этиш ҳамда гарданидаги вожиботни адо этишлик бўлсин. Маълум бир шахс атрофида кўпчилик бўлиши унинг фазилатли эканига далолат қилмайди. Айрим пайғамбарларга озчиликни ҳисобга олмаганда ҳеч ким эргашмаган. Айримларига учдан ўнтагача, айримларига бир ёки икки киши, айримларига эса бирор киши эргашмаган. Ушбу ҳолат ана шу пайғамбарнинг фазилати йўқ эканига далолат қиладими? Йўқ, асло. Инсон ҳозир бўлганларнинг кўпчилик эканига қиё боқмасин. “Албатта Аллоҳ сен сабабли бир кишини ҳидоятга бошлаши сен учун қизил туялардан ҳам яхшироқдир”. (Бухорий (2783), Муслим (2406), Абу Довуд (3661) ва Аҳмад (5/333)).
Одамлар Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу эшиклари олдида, у киши намозга чиқишни ирода қилган вақтда тўпланишди. У киши чиққач ортларидан юрдилар. Шунда у киши уларга қайрилиб, шундай дедилар: “Қайтинглар. Батаҳқиқ, у эргашилаётган кишига фитна, эргашувчига эса хорликдир”.
“Мен Аллоҳга даъват қиламан. Мен ва менга эргашган кишилар аниқ ҳужжатга - ишончга эгамиз”. (Юсуф: 108). Аниқ ҳужжат-ишончнинг маъноси илмдир. Балки у илм даражаларининг энг олийсидир.
Ушбу оятда даъватчи учун аниқ ҳужжат-ишонч, яъни, нимага даъват қилаётгани борасида илмга эга бўлиши шарт эканига далил бор. Билимсиз кимсага келсак, у даъватга ярамайди. Балки даъватга киришишдан олдин илм билан озуқланиши шартдир. Чунки у даъвати мобайнида шубҳа ва мунозараларга дуч келади. Қаршисида саркаш ёки эътироз билдирувчи ёҳуд шубҳага солувчи турса қаердан жавоб беради? Қандай қилиб ундан қутула олади? Албатта у муваффаққиятсизликка учраб, даъватда таназзулга юз тутади. Ёки билимсизлик билан жавоб беради ва иш янада хатарли бўлади.
Ёки жавоб беришдан сукут сақлайди ва рақиб уни мағлуб этади. Ёкида билимсизлик билан жавоб берадида, иш хатарлироқ тус олади. Бу бир жиҳатдан эди. Иккинчи жиҳатдан эса: даъватчи нима ҳалол ва нима ҳаром эканини билишликка муҳтождир. Гоҳида билимсизлик билан: ушбу нарса ҳаромдир дейди. Ҳолбуки у ҳалолдир. Гоҳида эса билимсизлик билан: ушбу нарса ҳалол дейди. Ҳолбуки у ҳаромдир. Демак, даъватчи ҳалол ва ҳаром, вожиб, мустаҳаб, ҳаром, макруҳ ва мубоҳни билиб олишлиги ҳамда эътироз, шубҳа ва мужодалаларга қандай жавоб беришни билишлиги билан нимага даъват қилаётганини билган бўлишлиги вожиб бўлади. Аллоҳ таоло айтганидек: “Эй Муҳаммад), Парвардигорингизнинг йўли — динига донолик, ҳикмат ва чиройли панд-насиҳат билан даъват қилинг! Улар (сиз билан талашиб-тортишадиган кимсалар) билан энг гўзал йўлда мужодала — мунозара қилинг”. (Наҳл: 125).
Илмга эга бўлмай туриб қандай гўзал суратда мужодала қилишга қодир бўлади?! Демак, даъватчига илм аҳлидан бўлмоқлиги шарт қилинади. Бугунги кунда айрим даъватчилар илмга эга бўлмай, балки (қуруқ) гап, эзмалик ва нутқ қилишнигина қойиллатадилар. Бироқ унда илм йўқ. Агар унга энг қуйи-(паст) бирор шубҳа кўндаланг қилинса ёки ҳаром ва ҳалолга оид энг оддий масала ҳақида сўралса ноаниқ (чалкаш-чулкаш) гапиради. “Мен ва менга эргашган кишилар...”. (Юсуф: 108). Яъни, менинг издошларим Аллоҳнинг йўлига аниқ ҳужжат асосида даъват қиладилар. Ушбу оят кимда-ким Аллоҳнинг йўлига даъват қилмаса ва кимда-ким Аллоҳнинг йўлига илмсизлик асосида даъват қилса Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашишликни рўёбга чиқармаганига далолат қилади. Балки у ўзини унга нолойиқ бўлган ишга урди. Натижада даъват ва даъватчилар учун хатарга айланади.
Сўнг Аллоҳ таоло шундай деди: “(Ҳар қандай шерикдан) Аллоҳни поклайман”. (Юсуф: 108). Аллоҳ таоло Унга нолойиқ бўлган нарсалар бўлмиш ширк ва У субҳанаҳу ва таолога билимсизлик билан сўзлашликдан пок қилинади. Албатта Аллоҳ таоло ширк ва У Зот ҳақида билимсиз сўзлашликдан пок деб айтилади. Ушбу оятдан Аллоҳ субҳанаҳу ва таолони барча айбу нуқсонлардан поклашлик вожиб эканини ўрганамиз. Уларнинг энг улкани ширкдир.
“(Зеро) мен мушриклардан эмасман”. (Юсуф: 108). Бу Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам томонларидан мушриклардан пок-(безор) эканликларини эълон қилишликдир. Худди Аллоҳнинг дўсти Иброҳим алайҳиссалом пок-(безор) бўлганларидек: “Албатта, Иброҳим Аллоҳга итоат қилгувчи, ҳақ йўлдан тойилмаган бир пешво-имом эди. У мушриклардан эмас эди”. (Наҳл: 120). “Сўнгра (Биз, эй Муҳаммад), сизга ҳақ йўлдан тойилмаган Иброҳимнинг динига эргашинг, у мушриклардан эмас эди, деб ваҳий юбордик”. (Наҳл: 123). Ушбу оятларда мушриклардан пок-(безор) эканлигини эълон қилишлик зикр қилинди. Яъни, ўзингиз билан мушриклар ўртасидаги муҳаббат ва ўзаро ёрдамни узишлик. Чунки улар Аллоҳ ва Росулининг душманларидир. Бас, уларга қалбингиздан жой беришингиз ёки уларга ўзаро ёрдам бериш ёҳуд уларни мудофа қилишингиз жоиз бўлмайди. “Сизлар учун Иброҳим ва у билан бирга бўлган кишиларда (уларнинг кофирларга қилган муносабатларида) гўзал намуна бордир. Эслангиз, улар ўз қавмларига: «Дарҳақиқат, бизлар сизлардан ва сизлар Аллоҳни қўйиб ибодат қилаётган бутларингиздан безормиз. Бизлар сизлар (ишониб, "ибодат" қилаётган бут-санамлар) ни инкор этдик. Токи сизлар ёлғиз Аллоҳга иймон келтиргунларингизча сизлар билан бизнинг ўртамизда мангу адоват ва ёмон кўриш зоҳирдир», дедилар”. (Мумтаҳана: 4). “Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирадиган қавмнинг Аллоҳ ва Унинг пайғамбари чизган чизиқдан чиққан кимсалар билан — гарчи улар ўзларининг оталари, ёки ўғиллари, ёки оға-инилари, ёки қариндош-уруғлари бўлсалар-да, дўстлашаётганларини топмассиз”. (Мужодала: 22). “Эй мўминлар, Менинг душманим ва сизларнинг душманларингиз (бўлган мушриклар)ни дўст тутманглар! Сизлар уларга дўстлик (ҳақида хат-хабар) юборурсизлар”. (Мумтаҳана: 1). “Эй мўминлар, яҳудийлар ва насронийларни дўст тутмангиз! Уларнинг баъзилари баъзиларига дўстдирлар. Сизлардан ким уларга дўст бўлса, бас, у ўшалардандир. Албатта, Аллоҳ золим қавмни ҳидоят қилмас”. (Моида: 51).
Юқоридаги оятларда мушриклардан пок-(безор) бўлишликнинг вожиб эканлигига далил баён қилинди. Мушриклардан пок-(безор) бўлишлик Аллоҳнинг йўлига даъват қилиш асосларидандир. Мушриклардан пок-(безор) эканлигини эълон қилмайдиган даъватчига келсак, бас, у даъватчи ҳам, Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўлларида ҳам эмас. Гарчи у Аллоҳнинг йўлида даъват қилаётганини даъво қилсада. Тоғутга куфр келтиришлик Аллоҳга иймон келтиришликдан муқаддам қўйилади. Аллоҳ таоло айтганидек: “Бас, ким шайтондан юз ўгириб, Аллоҳга иймон келтирса, у ҳеч ажраб кетмайдиган мустаҳкам ҳалққани ушлабди”. (Бақара: 256).
Мушриклардан пок-(безор) эканлигини эълон қилишлик лозиму лобуддир. Бундай деб айтадиганларга келсак: “Одамларнинг ақидалари билан нима ишимиз бор. Кимда-ким бизнинг жамоатимизга кирса биз билан бўлади. Бас, у биродаримиз ва ақидаси ўзи учун”. Бу Аллоҳ азза ва жалланинг йўлига даъват қилишлик эмас. Балки у гуруҳбозлик ва миллатчилик-(нима бўлганда ҳам бирликни сақлаб қолиш) йўлига даъват қилишликдир.
Ушбу ояти каримада улкан масалалар бор:
Биринчи масала: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва у кишининг ҳақиқий издошларининг йўли Аллоҳнинг йўлига даъват қилишликдир.
Иккинчи масала: Кимда-ким қодир бўла туриб Аллоҳнинг йўлига даъват қилмаса, батаҳқиқ, Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашишликни ҳаққирост амалга оширмабди. Балки унинг эргашишлигида улкан нуқсон мавжуд.
Учинчи масала: Ушбу масалани шайх бобдаги масалаларда огоҳлантириб ўтдилар. Даъват мобайнида ихлосга огоҳлантириш бердилар. Аллоҳ таолонинг ушбу қовлига биноан: “Аллоҳга”. (Юсуф: 108). Айрим кимсалар ўзининг йўлига даъват қилади. Мақтов, олқиш, издошларнинг кўплиги, жамоати катта сонни ташкил қилиши ҳамда юзаки ҳашамдорликни мақсад қилган кимса Аллоҳнинг йўлига даъват қилмабди.
Тўртинчи масала: Бу улкан масала бўлиб, Аллоҳнинг йўлига даъват қилувчи аниқ ҳужжат-(билим) асосида бўлиши, унинг воситасида Аллоҳнинг йўлига даъват қилиш, ғаразгўй ва қарши чиқувчилар билан мунозара қилиш ҳамда тили ва қалами билан уларнинг ҳужжатлари нотўғри эканини исбот қилишга қодир бўладиган фойдали илмга эга бўлиши шартдир. Аллоҳнинг йўлига даъват қилишлик тил ва қалам ҳамда қилич ва жиҳод билан ҳам бўлади. Даъватчи учун асосий, балки аслий бир нарса шарт қилинадики, у илм асосида бўлишлигидир. Жоҳилга келсак, бас, у даъватга ярамайди. Гарчи унда ибодат, тақво, парҳезкорлик, дин учун ғаюрлик ва унга муҳаббат бўлсада. Бу яхши нарса ва пок сифатлардир. Бироқ унга айтамизки: Эй биродар! Даъватга фақат илмга эга бўлган одам киришади. Хавф, хошя, ибодат, парҳезкорлик, ғаюрлик ва салоҳиятнинг ўзига келсак, бу яхши нарса. Бироқ сен даъватга ярамайсан. Чунки сен илмга эга эмассан. Аллоҳ таоло эса айтяптики: “Аниқ ҳужжатга — ишончга”. (Юсуф: 108). Ва айтадики: “(Эй Муҳаммад), Парвардигорингизнинг йўли — динига донолик, ҳикмат ... билан даъват қилинг!”. (Наҳл: 125). Ҳикмат – илмдир. Сен даъватга ярамайсан. Аввал илм ол. Илм олгач кел даъватга. Даъват енгил масала эмас. Шунинг учун даъватга нисбатан ушбу беписанд назар билан боқишлик рўй берган вақтда, ҳозирда кўриб турганингиздек ажралиш ва сусткашлик юз берди. Чунки даъватга жоҳил, ғаразгўй ва турли тамаъ-(истак) эгаларидан иборат дуч келган одам кириб келди. Аллоҳ таоло шарт қилган илоҳий шартлар тўла топилмаган даъват муваффаққиятга эришмайди. Ҳар доим ислоҳ қилувчироқ нарсагина боқий қолади. Агар даъватга оид жамоатлар кўпайиб, модомики улар Аллоҳ қўйган шартлар асосида, Аллоҳ ва Росули чизиб берган манҳаж-(дастур)да бўлмас экан, батаҳқиқ, у кўпчилик ва куч-қувватга етишсада муваффаққиятга эришмайди. Яқин келажакда изсиз йўқолиб, инқироз ва таназзулга юз тутади. Аммо илм, ихлос ва насиҳат-(холис ёндашиш)га асосланган бўлса, ана шу Аллоҳнинг изни билан муваффаққият қозонади. Гарчи ёлғиз кишидан иборат бўлсада.
Бешинчи масала: Ширк улкан нуқсон бўлиб, Аллоҳ таоло ундан покланмоғи вожиб бўлади. Чунки Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло комилдир. Мутлақ мукаммаллик Унгагина хосдир. Бас, кимда-ким У Зотга ширк келтирса, дарҳақиқат, У Зотнинг қадрини ерга урган бўлади. Кимда-ким Аллоҳ азза ва жалланинг сифатларини инкор қилса ёки уларни таъвил-(таҳриф) қилса, дарҳақиқат, Аллоҳ азза ва жалланинг қадрини ерга урибди. Демак, Аллоҳнинг сифатларини таъвил ва ташбиҳ қилувчилар ёки Унинг исмларида йўлдан озувчилар, ана ўшалар Аллоҳ азза ва жаллани нуқсон сифати билан сифатлаганлардир. Аллоҳ жалла ва аъла эса ушбу нуқсондан покланмоғи лозим. Кимда-ким У Зотни нолойиқ сифат билан сифатласа ёки Уни Ўзи номламаган ном билан номласа, дарҳақиқат, У Зотни нуқсон сифати билан сифатлабди. Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган диндан ўзгаси ила ҳукм қилса, дарҳақиқат, У Зотни нуқсон сифати ила сифатлабди. Кимда-ким Унинг амрига итоатсизлик қилса ёки У Зот қайтарган (қайтариқ)қа қўл урса, батаҳқиқ, У субҳанаҳуни нуқсон сифати билан сифатлабди.
Олтинчи масала: Бу жуда муҳими бўлиб, у мушриклардан пок-(безор) эканлигини эълон қилишдир. Аллоҳнинг йўлига даъват қилаётган, -балки ҳар бир мусулмон, бироқ Аллоҳнинг йўлига даъват қилаётган киши авлороқ бўлади. Чунки у пешводир.- кишига мушриклардан пок-(безор) эканини эълон қилишлик вожиб бўлади. Чунки улар Аллоҳ, Унинг Росули ва мўминларнинг душманидир. “Менинг душманим ва сизларнинг душманларингиз (бўлган мушриклар)ни дўст тутманглар!”. (Мумтаҳана: 1).
Кимда-ким мушриклардан пок-(безор) эканини эълон қилмас экан, батаҳқиқ, у Аллоҳ жалла ва аъланинг йўлига даъват қилишликни рўёбга чиқармабди. Ҳатто унга (даъватга) ўзини нисбат берсада. Бу улкан масаладир.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Муоз (розияллоҳу анҳу)ни Яманга жўната туриб, шундай дедилар: “Албатта сиз аҳли китобдан иборат бир қавм олдига кетяпсиз. Уларни авваламбар Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ дея гувоҳлик беришга чақиринг. (Бошқа ривоятда эса: “Аллоҳни (ибодатда) яккаламоқликларига…”). Агар улар сизга бу борада бўйинсунсалар, бас, Аллоҳ таоло уларга бир кеча ва кундузда беш вақт намозни фарз қилганини билдиринг. Агар улар сизга бу борада бўйинсунсалар, бас, Аллоҳ таоло уларга бойларидан олиниб, камбағаларрига қайтариладиган садақа-(закот)ни фарз қилганини билдиринг. Агар улар сизга бу борада бўйинсунсалар, бироқ нафис молларидан қўлингизни тийинг ва мазлумнинг дуосидан қўрқинг. Албатта у (мазлумнинг дуоси) билан Аллоҳнинг ўртасида бирор тўсиқ йўқдир”. Иккилари ривоят қилдилар. (Бухорий (3/160) ва Муслим (1/50)).
Муоз розияллоҳу анҳунинг юборилишлари ўнинчи йили бўлганди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг вафотларидан олдин тўққизинчи йилнинг охирида деган қовл ҳам мавжуд. Қози, муаллим ва Аллоҳ азза ва жалланинг йўлига чорловчи ўлароқ жўнатилиб, ушбу аҳамиятга молик ишларда Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ноиблари бўлдилар.
Биринчи: Ушбу ҳадисда Аллоҳ азза ва жалланинг йўлига даъват қилувчиларни (маълум бир ўлкаларга) жўнатишликнинг машруъ экани ва у пайғамбар суннати экани зикр қилинди.
Иккинчи: Ушбу ҳадисда Муоз розияллоҳу анҳунинг фазилатларига ишора қилиндики, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам у кишини ушбу улкан аҳамиятга молик иш учун танлаб олдилар. Бу у кишининг фазилат ва илмларига далолат қилади. Чунки элчи, талаб этилган шартлар тўла топилгандагина элчи қилиб жўнатилади. Дарҳақиқат, Муоз розияллоҳу анҳуда ушбу шартлар тўла топилди. У киши ҳалол ва ҳаромга оид масалаларда одамларнинг энг билимдони эдилар.
Ушбу ҳадисда ёлғиз кишининг хабарига биноан амал қилишлик зикр қилинди. Чунки Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам Муоз розияллоҳу анҳуни бир ўзларини жўнатдилар.
Бу эса ёлғиз кишининг хабарига таянишлик ва айрим йўлдан озганлар айтгани каби мутавотирлик шарт қилинмаслигига далолат қилади. Улар: Ақида масалаларида бир кишидан келган хабар қабул қилинмайди, дейдилар. Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса ёлғиз кишининг хабари билан кифояландилар. Муоз розияллоҳу анҳуни Яманга Аллоҳнинг йўлига даъват қилиб, тавҳидни таълим беришлари учун юбордилар. Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам элчиларини тўп-тўп жўнатмас эдилар. Балки уларни ёлғиз юборардилар. Худди Алий, Муоз ва Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳумларни жўнатганлари каби. Бу эса диннинг асос ва фаръий масалаларида бир кишининг хабари қабул қилинишлигига далолат қилади. Калом уламолари айтганларига келсак, бас, у ботилдир.
“Албатта сиз аҳли китобдан иборат бир қавм олдига кетяпсиз”. Ҳадиснинг ушбу қисмида раҳбар ўз вакилини (элчиликка) юборар экан, унга дастурни режалаб, юрадиган йўлини чизиб-(кўрсатиб) беришлик билан васият қилишлиги баён қилинди. Бу Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг вакиллар жўнатишликдаги суннатларидирки, у киши қўшин ёки сария жўнатсалар, уларга васият қилардилар.
“Аҳли китоб”. Аҳли Китобдан мурод: яҳуд ва насоролардир. Аҳли Китоб деб номланганликлари сабаби шуки, Аллоҳ таоло уларга Таврот ва Инжил нозил қилди. Таврот Мусо алайҳиссаломга, Инжил эса Ийсо алайҳиссаломга нозил қилинди. Ушбу икки пайғамбарнинг издошлари бирор китоб нозил қилинмаган ва бирор пайғамбарга иймон келтирмайдиган бутпарастлардан ажралиб турсинлар дея аҳли Китоб деб аталди.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу билан Муоз розияллоҳу анҳу улар олдига борадиган кишилар учун тайёргарлик кўриб қўйишларини қасд қилдилар. Улар аҳли Китоб бўлиб, мужодала ва мунозара учун илмий тайёргарлик кўриб қўйишга эҳтиёжлидирлар.
Ушбу ўринда даъватчи даъват қилинаётганларнинг ҳолатини билишлиги вожиб экани баён қилиняпти. Бу пайғамбар манҳажидандирки: даъватчи даъват қилинаётганларнинг ҳолатига назар ташлайди ва уларнинг ҳар бирига ўзига лойиқ бўлгудек хитоб қилади. Агар уламоларга хитоб қилса, батаҳқиқ, у уларга лойиқ бўлгудек сўзлайди. Агар авомга қарата сўзласа, уларга лойиқ бўлгудек сўзлар билан гапиради. Одамлар баб-баробар эмас. Даъватчига уламоларга жоҳилларга хитоб қилгани каби хитоб қилишлиги ва жоҳилларга уламоларга мурожат қилгани каби мурожат қилишлиги ярашмайди. Шунингдек, даъватчига ҳукмдорларга авом одамларга хитоб қилгани каби хитоб қилишлиги, ёки оми одамларга ҳукмдорларга хитоб қилгани каби хитоб қилишлиги ярашмайди. Ҳар бир одамга қандай қилса ҳақни қабул қилишга яқинроқ бўлади деб билганига биноан хитоб қилади. Аллоҳ таоло Ўзининг икки элчиси Мусо ва Ҳорун алайҳимассаломларга, уларни Фиръавн ҳузурига жўнатаётганда шундай деди: “Бас, унга юмшоқ сўз сўзланглар! Шояд панд-насиҳат олса ёки (Менинг қаҳримдан) қўрқса”. (Тоҳа: 44).
“Уларни авваламбар Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ дея гувоҳлик беришга чақиринг”. Ушбу ўринда даъватдаги босқичма-босқич илдамлашлик ва энг муҳимидан бошлашлик ёдга олинди. Бу пайғамбарларнинг йўлидир. Улар даъватни авваламбор Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ деб гувоҳлик беришдан бошлаганлар. Чунки у, дин унинг устига қуриладиган аслу-асосдир. Агар Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ деб гувоҳлик бериш рўёбга чиқса, батаҳқиқ, унга бошқа ишларни бино қилишлик мумкин бўлади. Аммо Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ деб гувоҳлик бериш рўёбга чиқмаса, бас, бошқа ишлардан фойда йўқдир. Одамлар Аллоҳга ширк келтирган ҳолатларида уларни намоз, рўза, садақа, закот ва қариндошлик ришталарини боғлашга буюрмайсиз. Чунки сиз авваламбор асосни ҳали ўрнатмадингиз. Бугунги кундаги кўпчилик даъватчилар ушбуга хилоф ўлароқ Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ деб гувоҳлик беришга аҳамият қаратмайдилар. Балки одамларни рибони ташлашга, гўзал муомала қилишга, Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилиш ва бошқа нарсаларга даъват қиладилар. Бироқ тавҳидни зикр қилмайдилар ва унга қайрилиб ҳам қарамайдилар. Гўёки у фарз бўлмагандек. Куч ва қувват Аллоҳ биландир.
Ана ўшалар ҳар қанча овора бўлмасинлар, то ҳокимият, намоз, закот, ҳаж ва булардан бошқа дин ишлари унинг устига қуриладиган аслу-асосни рўёбга чиқармагунларигача қилган ишларининг бирор фойдаси йўқ. Ана шу пайғамбарлар манҳажидир: “Аниқки, Биз ҳар бир умматга: «Аллоҳга ибодат қилинглар ва шайтондан йироқ бўлинглар», (деган ваҳий билан) бир пайғамбар юборганмиз”. (Наҳл: 36). Шунингдек, Аллоҳ таоло Нуҳ алайҳиссалом ҳақида, у киши қавмларига айтган аввалги сўзларини зикр қилди: “(Қасамки), Биз Нуҳни ўз қавмига пайғамбар қилдик. Бас у: «Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилинглар! Сизлар учун Ундан ўзга ҳақ илоҳ йўқдир. Ахир қўрқмайсизларми», деди”. (Мўминун: 23). “Од қавмига ўз биродарлари Ҳудни (пайғамбар қилдик). У айтди: «Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилингиз! Сизлар учун Ундан ўзга бирон ҳақ илоҳ йўқдир”. (Аъроф: 65). “Самуд қавмига ўз биродарлари Солиҳни (пайғамбар қилдик). У айтди: «Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилингиз! Сизлар учун Ундан ўзга бирон ҳақ илоҳ йўқдир”. (Аъроф: 73). “Мадян қавмига ўз биродарлари Шуайбни (пайғамбар қилдик). У айтди: «Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилингиз! Сизлар учун Ундан ўзга бирон ҳақ илоҳ йўқдир. Сизларга Парвардигорингиз тарафидан ҳужжат (яъни дин) келди. Бас, ўлчов ва тарозини комил қилиб (тортингиз)”. (Аъроф: 85).
Ҳар бир пайғамбар даъватни авваламбор Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ деб гувоҳлик бериш билан бошлаб, тавҳидга ҳамда ақидани ўнглашга чорлаган. Ана шундан сўнг уларни диннинг қолган буйруқларига буюрган. Ҳозиргилар эса (даъватни) аксинча бошлайди. Жузъий ва фаръий ишлардан бошлаб, асосни тарк этади. Ушбу иш асло фойда келтирмайди. Фараз қилайлик, жамият рибодан узоқ, намозга риоя қиладиган ва масжидлар тўлган. Ҳар бир амални бажарадиган бўлди. Бироқ тавҳидда ихлос йўқ. Аллоҳдан ўзгасига, авлиё, солиҳ кишилар, пайғамбар ва қабрларга дуо қиладилар. Уларнинг амалларидан бирор фойда йўқ ва улар ҳар қанча намоз ўқиб, рўза тутмасинлар мусулмон эмас.
“(Бошқа ривоятда эса: “Аллоҳни (ибодатда) яккаламоқликларига…”).”. Нима учун шайх ушбу ривоятни нақл қилдилар. Чунки у “Ла илаҳа иллаллоҳ” шаҳодатини изоҳлаб беради. Унинг маъноси: Аллоҳ субҳанаҳу ва таолони ибодатда яккалашлик. Ундан мақсад фақат: Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ деб гувоҳлик бераман дея талаффуз қилишлик эмас. Балки ибодатда Аллоҳни яккалашлик лозимдир. Уни тили билан нутқ қилсаю, ибодатда Аллоҳни яккаламаса, бас, унга “Ла илаҳа иллаллоҳ” деб гувоҳлик беришликдан фойда йўқ.
Ушбу ҳадис Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг рисолатлари умумий бўлиб, у киши барча оламларга, шу жумладан аҳли Китобга ҳам юборилганликларига далолат қилади. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам Рим ҳукмдори Ҳирақл, Миср подшоси Муқовқис, Эрон шоҳи Кисро ва ер юзидаги бошқа подшоҳларга нома йўллаганлари каби. Чунки Аллоҳ таоло у кишини инсониятга пайғамбар этиб юборди: “(Эй Муҳаммад), Биз сизни шак-шубҳасиз, барча одамларга: (мўминларга жаннат ҳақида) хушхабар элтгувчи, (кофирларни эса дўзах азобидан) огохлантиргувчи бўлган ҳолингизда, пайғамбар қилиб юбордик”. (Сабаъ: 28). “Барча оламларни (охират азобидан) қўрқитгувчи бўлсин деб Ўз бандаси (Муҳаммад)га Фурқон — Қуръон нозил қилган зот — Аллоҳ баракотли - Буюкдир”. (Фурқон: 1).
“Агар улар сизга бу борада бўйинсунсалар,...”. Яъни, Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг росулидир, деб гувоҳлик бериб, ушбу гувоҳлик талаб этган нарсаларга амал қилсалар. “Бас, Аллоҳ таоло уларга бир кеча ва кундузда беш вақт намозни фарз қилганини билдиринг”. Бу иккинчи рукндир. Аввалги ва асосий рукнни рўёбга чиқаргач, иккинчи рукн бўлмиш намозга кўчиб ўтдилар. Бу эса намознинг муҳим эканлигига ва у тавҳиддан кейин бевосита келишлигига далолат қилади.
Кимда-ким намоз ўқимаса, батаҳқиқ, у мусулмон эмас. Далиллар далолат қилганидек гарчи “Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчисидир”, деб гувоҳлик берсада. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қовлларига ўхшаш: “Банда билан куфр ва ширкнинг ораси намозни тарк этишликдир”. (Муслим (82), Термизий (2620), Абу Довуд (4678), Ибн Можжа (1078), Аҳмад (3/370) ва Доримий (1233)). Ва бундан бошқа далиллар.
“Агар улар сизга бу борада бўйинсунсалар, бас, Аллоҳ таоло уларга бойларидан олиниб, камбағаларрига қайтариладиган садақа-(закот)ни фарз қилганини билдиринг”. Бу закотдир. У Аллоҳнинг Китоби ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларида намоз билан ёнма-ён зикр қилинган ҳамда у ислом рукнларининг учинчисидир.
“Бойларидан олиниб”. Бу, закот фақирга вожиб эмаслигига балки закот нисоби ва ундан кўпроқ молга эга бўлган бойга вожиб бўлишига далилдир.
“Камбағаларрига қайтариладиган”. Бу эса закот сарф этиладиган ўринлардан биридир. Камбағаллар Аллоҳ таолонинг ушбу қовлида зикр қилинган саккиз синфнинг биридир: “Албатта, садақалар (яъни, закотлар) Аллоҳ томонидан фарз бўлган ҳолда, фақат фақирларга, мискинларга,...”. (Тавба: 60).
Уламолар роҳимаҳумуллоҳ ушбу ҳадисни закот бойга ҳалол бўлмаслиги ва закот сарф этиладиган ўринларда ушбу саккиз синфнинг бирига чекланишлик жоиз эканига далил сифатида ёдга олдилар. Чунки Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу ўринда камбағалларга чекландилар. Уларнинг сафига мискинлар ҳам дохил бўлади.
Уламолар яна ушбу ҳадисни мол мавжуд бўлган шаҳардаги сарф этиладиган закотни бошқа шаҳарга кўчиришлик лозим эмаслигига далил сифатида айтиб ўтишди. Мол мавжуд бўлган шаҳарда камбағаллар йўқ экани бундан мустаснодир. Ана шунда у мусулмонларнинг диёрларидан иборат камбағаллар мавжуд бўлган энг яқин шаҳарга кўчирилади.
“Агар улар сизга бу борада бўйинсунсалар, бироқ нафис молларидан қўлингизни тийинг”. Яъни, закотда энг яхши молларидан олманг. Чунки бу билан улар ранжитилган бўлади. Шунингдек, энг расво молни ҳам олмайсиз. Чунки бу билан камбағалларга зулм қилинган бўлади. Бироқ нафис ва расво орасидаги ўртасини олинг. Ана шу адолатдир. Агар нафис молни олсангиз мол эгасига зулм қиласиз. Агар пас молни олсангиз камбағалларга зулм қиласиз. Агар ўрта молни олсангиз адолат қилган бўласиз.
“Нафис молларидан қўлингизни тийинг”. Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам томонларидан огоҳлантирув бўляптики, бу билан ҳукмдорлар зиммасига адолат қилиб, зулмга қўл урмасликлари вожиб эканини ўрганамиз.
“Ва мазлумнинг дуосидан қўрқинг”. Бу муҳим васиятдир. Раҳбар, ҳукмдор ва ҳар бир мусулмонга мазлумнинг дуосидан ҳазир бўлишлиги вожиб бўлади. Чунки у билан Аллоҳнинг ўртасида ҳижоб-(тўсиқ) йўқдир. Яъни, мазлумнинг дуоси мустажобдир. Ҳатто кофир бўлсада: “Бирон қавмни ёмон кўришингиз сизларни адолат қилмасликка тортмасин! Адолат қилингиз! Шу тақвога яқинроқдир”. (Моида: 8). Демак, мазлумнинг дуоси Аллоҳ азза ва жаллага кўтарилади ва Аллоҳ жалла ва аъла мазлумнинг дуосини ижобат қилади.
mutaallim   02-16-2013, 12:26 PM
#14
Уламолар ушбу ҳадисдан келиб чиқиб бир саволни ўртага ташлайдилар. Айтадиларки: Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам учта рукн бўлмиш икки шаҳодат калимаси, намоз ва закотни зикр қилдилар. Рўза ва ҳажни ёдга олмадилар. Ушбуга қандай жавоб берилади?
Бу борада жавоблар кўп. Бироқ энг саҳиҳи ва шайх Тақиюддин роҳимаҳуллоҳ ихтиёр қилганлари шуки, Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам тарк этувчисига қарши жанг қилинадиган асосий, улкан рукнлар билан кифояландирлар. Улар: икки шаҳодат, намоз ва закот. Аллоҳ таоло деди: “Бас, қачон уруш ҳаром қилинган ойлар  чиқса,  мушрикларни топган  жойингизда  ўлдирингиз, (асир) олингиз, қамал қилингиз ва барча йўлларда уларни кузатиб турингиз! Энди агар тавба қилсалар”. (Тавба: 5). Яъни, Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчисидир, деб гувоҳлик берсалар. “Ва намозни тўкис адо қилишиб,   закотни  берсалар,   уларнинг  йўлларини  тўсмангиз!”. (Тавба: 5).
Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу ҳадисда у сабабли жанг қилинадиган рукнларни зикр қилдилар. Улар: икки шаҳодат, намоз ва закотдир. Бу бир жиҳати эди.
Иккинчи жиҳати: Ушбу рукнлар зоҳирий-(ошкора бажариладиганлардан)дир. Одамлар уни кўзлари билан кўриб, қулоқлари билан эшитадилар. Рўзага келсак, у банда билан Раббиси ўртасидаги махфий ишдир. Ҳаж эса ҳар бир кишига ҳам вожиб бўлмайди. Балки йўл жиҳатидан қодир бўлган кишигагина вожиб бўлади. Яна у икки шаҳодатга хилоф ўлароқ умр мобайнида бир марта вожиб бўлади. Инсон шаҳодат калимасини ҳаёти давомида лозим тутиб, асло ундан холий бўлмайди. Намоз эса бир кеча ва кундузда беш марта такрорланади. Закот ҳар йили. Ҳаж эса умр мобайнида бир марта вожиб бўлади. Ва фақат қодир бўлган кишига вожибдир. Рўзага келсак, албатта, у махфий ишдир. Яна кимда-ким икки шаҳодат калимасига риоя қилиб, намозни тўла адо этса ва закотни ўтаса, батаҳқиқ, унинг рўза ва ҳажга риоя қилишлиги авлороқ бобдандир.
Ҳадисдан олинадиган фойдалар:
Ушбу ҳадис кўплаб масалаларга далолат қилади:
Биринчи: Аллоҳ азза ва жалланинг йўлига даъват қилувчиларни (турли ўлкаларга) жўнатишлик.
Иккинчи: Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳунинг фазилатлари.
Учинчи: Ақида ва бошқаларда бир кишининг хабарини қабул қилишлик.
Тўртинчи: Даъват манҳажини баён қилинганлиги. Бу улкан асосдир. Даъватда босқичма-босқич юриб, энг муҳим ишдан бошланади.
Бешинчи: Юқоридаги ҳадисда пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг рисолатлари умумий экани ва у киши жамийки оламга, яҳудий, насроний ва улардан бошқаларга ҳам юборилганликларига далил бор. Агар аҳли Китоб бўлишларига қарамай яҳуд ва насороларга юборилган эканлар, улардан бошқалари(га ҳам юборилганликлари) авлороқдир.
Олтинчи: Ушбу ҳадисда шайх ишора қилган масала бўлиб, у уламолар орасида “Ла илаҳа иллаллоҳ”нинг маъносини билмайдиганлари бор. Чунки аҳли Китоб унга даъват қилинадилар. Ҳолбуки улар Китоб берилганлар ва илм эгалари эди.
Еттинчи: Ҳадис закотда нафис молларни олишлик жоиз эмаслигига далилдир. Балки ўрта молдан олинади.
Саккизинчи: Ушбу ҳадис мазлумнинг дуосидан огоҳ этишликка далилдир. Чунки у билан Аллоҳ ўртасида тўсиқ йўқдир.
Иккилари Саҳл ибн Саъд (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилдилар. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Хайбар куни шундай дедилар: “Эртага байроқни шундай бир кишига бераманки, у Аллоҳ ва Унинг Росулини яхши кўради, Аллоҳ ва Унинг Росули ҳам уни яхши кўради. Аллоҳ таоло унинг қўлида фатҳ-(нусрат) ато этади”. Одамлар тун бўйи ушбу байроқ кимга бериларкин дея қизғин суҳбат қуриб чиқдилар. Тонг оттиришгач Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келдилар. Барчалари ушбу байроққа эришишни умид қиларди. Шунда у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Али Ибн Абу Толиб қаерда?”,-дедилар. “У кўз (оғриғидан) шикоят қилаётганди”,-дейилди. У кишига одам жўнатилиб, бошлаб келиндилар. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) унинг (Али розияллоҳу анҳунинг) икки кўзларига енгил тупурдилар ва ҳақларига дуо қилдилар. Шунда бирор оғриқ (асорати) бўлмагандек соғайиб кетдилар. У киши (соллаллоҳу лайҳи ва саллам) унга (Али розияллоҳу анҳуга) байроқни бериб, шундай дедилар: “Улар (атрофидаги) ерларга тушгунингча секинлик билан (шошмай) юр. Сўнг уларни исломга даъват қилиб, исломдаги гарданларида вожиб бўлган Аллоҳнинг ҳаққидан хабардор қил. Аллоҳга қасамки, албатта Аллоҳ таоло сен сабабли бир кишини ҳидоят қилишлиги, сен учун қизил туялардан ҳам яхшидир”. (Бухорий (3/134) ва Муслим (4/1872)).
“Саҳл ибн Саъд (розияллоҳу анҳу)дан”. Ҳадис ровийси Саҳл ибн Саъд ас-Саъидий ал-Ансорий ал-Хазражий розияллоҳу анҳу. У киши ва оталари ҳам саҳобийдир розияллоҳу анҳумо.
“Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Хайбар куни шундай дедилар”. Хайбар шимолий Ҳижоздаги яҳудларнинг қўрғони бўлиб, унда экинзор ва хурмолар бор эди. Ҳозиргача у шу номни ўзида сақлаб қолган. Зироат, хурмо етиштириладиган ўлка эди.
Хайбар яҳудлар умргузаронлик қиладиган диёр бўлиб, улар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳайдаб юборганларидан кейин Мадинадан у ерга кўчган, аҳдга хиёнат қилган Бану Назир яҳудлари эди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларни то у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан ўзларидаги қурол ва кучни ташлаб, Хайбардан Шом ерларига кўчиб ўтишга келишгунларига қадар қамалга олдилар. Аллоҳ таоло буни Ҳашр сурасининг аввалида зикр қилганидек: “У аҳли китоблардан (яҳудийлардан) кофир бўлган кимсаларни биринчи тўплашдаёқ ўз диёрларидан ҳайдаб чиқарган зотдир. (Эй мўминлар), сизлар уларнинг чиқиб кетишларини ўйлаган ҳам эмас эдингиз. Улар ҳам ўзларининг қўрғон-қалъаларини Аллоҳ(нинг азобидан) тўсгувчи деб ўйлаган эдилар”. (Ҳашр: 2). Улар яҳудларнинг Бану Назир қабиласи эди. Сўнг Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳудайбия сулҳи ва Макка фатҳидан кейин ҳижратнинг тўққизинчи йили уларга қарши жанг қилдилар. Аллоҳ таоло у кишига улар устидан ғалаба ато этди. Хайбарни фатҳ қилиб, мусулмонлар бунинг ортидан кўп яхшиликларни қўлга киритдилар.
Сўнг улар пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан ўша ерда қолиб, мусулмонларга хизматкор бўлиб, маош ҳисобига зироатларида ишлашга келишдилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга изн бергач, у ерда Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу чиқариб юборгунларигача қолдилар. Чунки пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга доимий ўрнашиб қолишларига изн бермагандилар. Балки: “Сизларга у ерда истаганимизча изн берамиз”, дегандилар. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларни қамал қилдилар. Куч-қувват озлиги ва қамал муддати чўзилиб кетганидан мусулмонларнинг ҳолати оғирлашди. Шунда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам улар тотаётган машаққат ва узоқ кутишликни кетказиш учун ушбу хушхабар ила башорат бердилар.
Шайх роҳимаҳуллоҳ айтдиларки: “Аллоҳнинг дўстлари бошига тушадига очлик ва вабо...”. Яъни, улар Аллоҳнинг авлиёлари ва ораларида Унинг элчиси соллаллоҳу алайҳи ва саллам бўла туриб ушбу қамалда бошларига тушган машаққат. Шундай бўлишига қарамай ушбу қамалда машаққат ва очликни тотиб кўрдилар. Бу эса Аллоҳ таоло дунёни ўзи яхши кўрган ва яхши кўрмаганларга ҳам ато этишига далилдир. Очлик ва камбағаллик эса Аллоҳ таоло ана шу нарсалар етган кишига ғазаб қилишига далил эмас. Дарҳақиқат, ушбу нарсалар халқларнинг энг афзалига ҳам етди.
“Эртага байроқни шундай бир кишига бераманки,...”. Байроқ – йўлдан адашмаслик учун жангда унинг атрофида йиғилинадиган қўшин кўтариб олган белги. Жангда шундай белги-(аломат) кўтариб олишлик пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам суннатларидандир. У кишининг бир қанча байроқлари бўлган. Байроқларига Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ, Муҳаммад Аллоҳнинг элчисидир, дея ёзиб қўйилган.
“У Аллоҳ ва Унинг Росулини яхши кўради, Аллоҳ ва Унинг Росули ҳам уни яхши кўради”. Бу Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга байроқни берадиган киши учун улкан имтиёздир. Ушбу ҳадисда Алий ибн абий Толиб розияллоҳу анҳунинг фазилатларига ишора қилиндики, Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам у киши ҳақларида у Аллоҳ ва Росулини яхши кўради, Аллоҳ ва Унинг Росули ҳам уни яхши кўради дея ушбу улкан шаҳодат ила гувоҳлик бердилар. У киши розияллоҳу анҳунинг кўплаб фазилатлари бор. Гарчи Аллоҳ жалла ва аъла мўминларнинг барини яхши кўриб, мўминлар ҳам Аллоҳни яхши кўрсаларда. Аллоҳ таоло айтганидек: “Аллоҳ бошқа бир қавмни келтирурки, Аллоҳ уларни яхши кўрур, улар Аллоҳни яхши кўрурлар”. (Моида: 54).
Хулоса шуки: Аллоҳ ва Росулининг мўминларни яхши кўришлик имтиёзи умуман ҳар бир мўмин ва мўминада мавжуд бўлсада, бироқ Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Алий ибн абий Толиб розияллоҳу анҳуга хос гувоҳлик беришлари у кишига имтиёздир. Ҳадиснинг ушбу қисмида мўминларнинг амири Алий ибн абий Толиб розияллоҳу анҳуга қарши бош кўтариб, у кишини кофирликда айблаган хаворижларга раддия бор. Яна ушбу ўринда Алий розияллоҳу анҳуни ёмон кўриб, у кишини сўкадиган носибаларга ҳам раддия бўлгани каби. Ушбу ўринда мўминларнинг амири Алий ибн абий Толиб розияллоҳу анҳу, Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг амакиларининг ўғли, тўғри йўлдаги халифаларнинг тўртинчиси розияллоҳу анҳунинг фазилатларини исбот қилишлик баён қилинди. Ушбу ўринда яна Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг, У Зот мўмин бандаларини яхши кўришлиги сифатини исбот қилишлик айтиб ўтилди. Аллоҳ таоло мўмин бандаларини ва дўстларини яхши кўради. Ушбу ҳадисда ашъарий ва улардан бошқалардан иборат ана шу сифатни инкор қиладиганларга раддия ўлароқ Аллоҳ азза ва жаллага муҳаббат сифатини исбот қилишлик зикр қилинди.
“Аллоҳ таоло унинг қўлида фатҳ-(нусрат) ато этади”. Бу Алий ибн абий Толиб розияллоҳу анҳунинг иккинчи имтиёзларики, Аллоҳ жалла ва аъла ушбу (эгаллашлик) оғир кечаётган шаҳарни авлиёларидан бирининг қўлида фатҳ қилади.
Ушбу ҳадисда нубувват аломатларидан бирини кўришимиз мумкин. Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам келажакда юз берадиган иш ҳақида хабар бердилар. Дарҳақиқат, у у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабар берганларидек юз берди.
Одамлар ушбу улкан хушхабарни, ана шу ишни ўз қўлига оладиган Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларидан бўлган ушбу кишининг сифатини эшитгач, яхшиликка муҳаббатли бўлганлари боис ушбу ишга аҳамият қаратдилар. Тунни бедор ўтказдилар. “Қизғин суҳбат қуриб чиқдилар”. Ушбу киши ким экан дея баҳс қилардилар. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабар берган етмиш минг киши ҳақидаги биз юқорида кўриб ўтган ҳадисда ворид бўлганидек: “Сўнг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) туриб, манзилларига кириб кетдилар. Одамлар ўша (ҳисоб ва азобсиз жаннатга кирадиган)лар борасида гапга киришиб кетишди”. Бу саҳобалар фазилатларга, охират ишларига дунё аҳли дунёларига аҳамият берганлариданда кўпроқ аҳамият беришларига далилдир. Улар яхши ишларда кимўзарга беллашардилар.
Ҳатто Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу айтгандилар: “Бошқарувни фақат шу кеча орзу қилдим”. Тоинки ушбу имтиёзга ноил бўлайин дея шаҳарни фатҳ қиладиган ва қўшинни бошқарадиган амир ўзлари бўлишликни орзу қилдилар. “У Аллоҳ ва Унинг Росулини яхши кўради, Аллоҳ ва Унинг Росули ҳам уни яхши кўради”.
“Тонг оттиришгач Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келдилар”. Яъни, у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига эрта тонгдан келиб олишди.
“Барчалари ушбу байроққа эришишни умид қиларди”. Яъни, Аллоҳнинг йўлида жиҳод қилишлик, Аллоҳнинг калимасини олий қилишлик ва ушбу улкан хушхабарни ҳосил қилишликка бўлган рағбатлари боис ҳар бирлари ана шу киши бўлишликни умид қиларди.
“Шунда у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Али Ибн Абу Толиб қаерда?”,-дедилар”. Шайх роҳимаҳуллоҳ: Ушбу ҳадис югурганники эмас, буюрганники бўлгани учун тақдирга иймон келтиришликка далилдир, дедилар. Ва инсон гарчи сабабни бажарсада, гоҳида у талаб қилганига эришолмайди. Бироқ биз сабабларни бажаришликка буюрилганмиз. Натижага келсак, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг Қўлидадир. Бироқ саъй-ҳаракатлари, яхши ниятлари, яхшиликка рағбат қилганликлари ҳамда Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига қадам босиб, юриб борганликлари учун ажр оладилар.
Шайх роҳимаҳуллоҳ яна айтдиларки: Раҳбар ёки қўмондон қўшинни кўздан кечиришлиги. Яъни, ким келгани, ким ортда қолганлигини.
“Али Ибн Абу Толиб қаерда?”,-дедилар”. Бу қўшинни текширишликдир. Сукут сақлаб, ҳозир бўлмаган кишини тарк этмадилар. Балки уни қидирдилар. Раҳбар ва қўмондон ўз лашкари ва қўл остидагиларини назорат қилади. Бирор кишига узрсиз ортда қолишига қўйиб қўймайди.
“У кўз (оғриғидан) шикоят қилаётганди”,-дейилди”. Яъни, унга “رمد” (“Ромад”) - “Трахома” етди. У табиблар наздида маъруф бўлган кўз касалларидан биридир. У кишига Мадинада ушбу касаллик етиб, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан ушбу касаллик сабаб чиқмаганлари ривоят қилинади. Бироқ пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобалари билан Мадинадан жўнашгач, кўнгиллари сиқилди. Ва: ахир қандай Росулуллоҳ соллаллоҳ алайҳи ва салламдан ортда қолиб кетаман?, дедилар. Касал бўлишларига қарамай (йўлга) чиқдирлар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга етиб олдилар. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан кейин (Мадинада) қолишга кўнгиллари тинчлик бермади. Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари ана шундай эдилар. “Мадина аҳолиси ва уларнинг атрофларидаги аъробийлар учун (жиҳодга чиқмай) Аллоҳнинг пайғамбаридан қолишлари ва Ундан юз ўгириб ўзлари билан овора бўлишлари жоиз эмас эди. Зеро, Аллоҳ йўлида уларга бирон ташналик, машаққат, очлик етса ва кофирларни ғазаблантирадиган бирон қадам боссалар, душманга бирон зиён етказсалар, албатта улар учун бу ишлари сабабли, яхши амал ёзилур”. (Тавба: 120).
“У кишига одам жўнатилиб...”. У кишини олиб келиш учун одам жўнатдилар.
“Бошлаб келиндилар. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) унинг (Али розияллоҳу анҳунинг) икки кўзларига енгил тупурдилар”. Яъни, Алий ибн абий Толиб розияллоҳу анҳунинг кўзларига пок, тоҳир сўлакларидан енгил тупурдилар.
“Ва ҳақларига дуо қилдилар”. Яъни, шифо топишларини сўраб. “Шунда бирор оғриқ (асорати) бўлмагандек соғайиб кетдилар”. Бу ҳам у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мўъжизаларидандир. Ҳатто Алий розияллоҳу анҳу шундай дедилар: “Шундан кейин менга кўз оғриғи етмади”. Яъни, ушбу шифо Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўлаклари баракаси сабабли Алий розияллоҳу анҳунинг ҳаётлари бўйи давом этди.
Шак-шубҳасиз пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўлаклари, терлари ва таҳорат олган сувлари билан барака ҳосил қилишлик машруъ ишдир. Бу пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга хосдир. У кишидан бошқаларга келсак, унинг бирор нарсасидан барака ҳосил қилинмайди. Солиҳ ва авлиёларнинг бирор нарсасидан барака ҳосил қилинмайди. Чунки бу Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламга хосдир. Ушбу умматнинг пайғамбардан кейинги энг афзали Абу Бакр розияллоҳу анҳу бўлишларига қарамай, у кишининг на сўлаклари ва на терлари билан барака ҳосил қилинмайди. Саҳобалар ушбу иш фақат пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаққиларида ва у кишининг жасадларидан ажралиб чиққан нарсадагина жоиз эканини билганлари учун у кишига (Абу Бакр розияллоҳу анҳуга) нисбатан бундай қилишмаган. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳужра ва қабрларидан барака ҳосил қилишга келсак, бу жоиз эмас. Чунки бу пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам жасадларидан ажралиб чиққан нарса эмас. Келгусида дарахт ёки тош ёҳуд шунга ўхшашлардан барака ҳосил қилган кимса ҳақидаги алоҳида боб билан танишиб чиқамиз.
“У киши (соллаллоҳу лайҳи ва саллам) унга (Али розияллоҳу анҳуга) байроқни бериб,...”. Уни у кишига топшириб.
Сўнг Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам у киши розияллоҳу анҳуга ўз қўмондон ва амирларига нисбатан қилган одатларига кўра йўл-йўриқ кўрсатиб, васият қилдилар. У киши қўмондон ва амирларни жўнатганларида васият қилардилар.
Бу эса ҳукмдор ўз қўмондонларига васият қилиши, уларга аҳамиятга молик ишларида юриб борадиган фойдали режаларни тузиб бериши, уларни бирор васият, кўрсатма ва ишлаб чиқилган режасиз ўзларига ташлаб қўймаслигига далилдир.
“Секинлик билан (шошмай) юр”. Шошқалоқлик билан юрма. Овоз ва шовқин бўлмасин. Балки тўла оҳисталик ва енгил ҳаракатланиш бўлсин.
Бу эса жиҳодда оҳисталик машруъ экани ҳамда шошқалоқлик ва овоз кўтаришликни тарк этиш жорий қилинганига далилдир. Чунки бу енгилтаклик, югуриш ва овозни кўтаришга хилоф ўлароқ сабот ва шижоатга ҳамда ишни тадаббур қилишлик ва шошмасликка далолат қилади. Бу эса (енгилтаклик, овозни кўтариш) қўрқоқлик ва сабот йўқ эканига далолат қилади.
“Улар (атрофидаги) ерларга тушгунингча”. Ушбу ҳадисда мужоҳидлар қамал қилинадиган шаҳарга яқин жойга тушиб, у ерга яқин бўлишлари зикр қилиняпти.
“Сўнг уларни исломга даъват қилиб,...”. Бу ҳадиснинг ушбу бобга шоҳид ўрнидир: ““Ла илаҳа иллаллоҳ” шаҳодат-(гувоҳлиг)ига (ўзгаларни ҳам) даъват қилиш ҳақидаги боб”.
“Уларни исломга даъват қилиб,...”. Ҳадиснинг ушбу ўрни исломга даъват қилишлик ва душман жанг қилинишдан олдин даъват қилинишлиги ва даъватдан олдин жанг бошламаслик вожиб эканига далилдир.
Ислом – Аллоҳга тавҳид ила таслим бўлиш, Унга тоат ила бўйинсуниш ҳамда ширк ва унинг аҳлидан халос бўлишликдир. Ана шу ислом. Аллоҳ таолога муте ва бандаликни бажо қилиш билан бўйинсунишлик. Кимда-ким Аллоҳга таслим бўлмаса кибр қилувчи бўлади. Кимда-ким Аллоҳга ва бошқасига ҳам таслим бўлса мушрик бўлади. Кимда-ким ёлғиз Аллоҳга таслим бўлса муваҳҳид, мусулмон бўлади.
“Исломдаги гарданларида вожиб бўлган Аллоҳнинг ҳаққидан хабардор қил”. Яъни, уларга исломнинг маъносини изоҳлаб, Аллоҳ таолонинг ҳаққидан иборат гарданларига вожиб бўладиган намоз, закот, рўза, ҳаж ва бундан бошқа ислом рукнларини ёритиб бер. Исломга мужмал суратда даъват қилаётган бугунги кундаги айрим даъватчилар маҳмадоналик қилаётганлари каби исломга мужмал суратда даъват қилишлик етарли эмас. Агар улардан ислом нима деб сўрасангиз, унга таъриф беришга қодир бўлмайдилар. Энди ўзлари билмайдиган нарсага қандай чақирадилар? Исломга даъват қилаётган киши, ислом нима эканини билишлиги лозим. Ва даъват қилинаётганларга уни ёритиб, изоҳлаб беради. Акс ҳолда ушбу ҳадиснинг маъноси нима? “Уларни исломга даъват қилиб, исломдаги гарданларида вожиб бўлган Аллоҳнинг ҳаққидан хабардор қил”.
Мужмал суратдаги исломга келсак, йўлдан озган, оғишган ва кофир тоифалардан иборат ҳар бири ўзининг йўлини: ислом, дейди. Ҳар бири ўз маслакини ислом дея изоҳлайди. Ислом деган сўз ҳозирда Қодиёний, Ботиний, Қубурий ва улардан бошқа оғишган, залолатга кетган, кофир тоифалардан иборат ҳар ким даъво қиладиган ниқобга айланиб қолди. Уларнинг ҳар бири ўз йўлини ислом дея даъво қилади. Бироқ, ислом – тавҳид, шериги йўқ, ёлғиз Аллоҳга ибодат қилиш, мушриклардан пок-(безор) бўлишлик, намозни тўла адо этиш, закотни ўташлик, Рамазон рўзасини тутиш, Аллоҳнинг уйини ҳаж қилишлик ҳамда жонлиқ сўйиш, назр, ўтиниб ёлбориш ва паноҳ сўрашликдан иборат жамийки ибодат турлари ила Аллоҳни яккалашлик дея изоҳланса, ана шу дамда тўғри ислом сохта исломдан маълум бўлади. Бу эса улар хоҳламайдиган нарсадир.
Ислом ўзининг ҳақиқатига кўра ёритиб берилишини истамайдилар. Чунки уларнинг йўли ботил экани маълум бўлиб қолади. Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса: исломга чақиринглар ва ислом нима эканини ёритиб беринглар, дедилар. Алий ибн абий Толиб розияллоҳу анҳуни ушбу қовллари билан васият қилганларидек: “Уларни исломга даъват қилиб, исломдаги гарданларида вожиб бўлган Аллоҳнинг ҳаққидан хабардор қил”. Шунинг учун Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг вафотларидан кейин муртадлар диндан қайтиб, Абу Бакр розияллоҳу анҳу уларга қарши жанг қилишга қарор қилгач, саҳобалар у киши -шу жумладан Умар розияллоҳу анҳу- дедилар: Эй Росулуллоҳнинг халифаси, ахир “Ла илаҳа иллаллоҳ”, десалару, уларга қарши қандай жанг қиласиз? У киши айтдиларки: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ўзининг ҳақли ўрни бундан мустасно”, деганлар. Албатта, закот унинг ҳаққидандир. Аллоҳга қасамки, агар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга адо этишган занжир-(тақинчоқ)ни мендан тўссалар, батаҳқиқ, шунинг учун ҳам уларга қарши жанг қиламан”.
Демак, ислом киши ўзини (исломга) шунчаки нисбат беришлиги, қуруқ даъво ёки маъно ва мазмунини лозим тутмай “Ла илаҳа иллаллоҳ” дейишлик эмас. Ҳатто Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга адо этишган занжир-(тақинчоқ) ҳам “Ла илаҳа иллаллоҳ”нинг ҳаққидан бўлса, мен мусулмонман дея намоз ўқимайдиган, закот ва рўзани инкор қиладиган, балки бунданда дахшатлироғи мен мусулмонман дея Аллоҳдан ўзгасига, қабр ва сағаналарга дуо қиладиган кимса ҳақида нима дейсиз? Шу ишларга қўл уриб, мен мусулмонман дейди. Ахир шу исломми?
Ушбу улкан ишни, улуғ асос ва буюк қоидани билиб олишимиз вожиб бўлади. Ҳамда даъватчилар диққат марказларида бўлиши вожиб бўладиган нарса ҳам шудир. Агар Аллоҳнинг йўлига чақираётган даъватлари тўғри бўлишини истайдиган бўлсалар. Киши ўзини шунчаки исломга нисбат беришликка келсак, ҳар бир киши бунинг остига дохил бўлиб, исломни шунчаки ниқоб қилиб олади. Бу эса Аллоҳ азза ва жаллани асло рози қилмайди ва у ислом эмас. Чунки ҳар бир киши исломда эканини даъво қилади. Гарчи мушрик бўлсада.
Ислом ва иймон қуруқ даъво ёки киши ўзини шунчаки исломга нисбат беришлиги ёҳуд қалб тўрига битиб қўйиладиган қизиқиш ёкида унинг зиддига амал қилинган ҳолда давлатнинг расмий дини ислом дея ёзиб қўйиладиган нарса эмас. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бундан асло рози бўлмайди: “Аллоҳ эса, гарчи (кофирлар) хохламаслар-да, фақат Ўз нурини тўла (яъни, ҳар тарафга) ёйишни истайди”. (Тавба: 32).
Даъват манҳажи-(дастури)ни ана шу ва шунга ўхшаш (ҳадислар)дан олинглар. Даъват манҳажини фалончи ёки пистончи жамоат низомидан олманглар! Даъват низоми ва манҳажини Аллоҳ ва Росули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзидан олинглар. Ана шу даъват дастуридир.
Сўнг у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳнинг йўлига даъват қилишлик фазилатини баён қилиб, шундай дедилар: “Аллоҳга қасамки,...”. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам ростгўй ва (Аллоҳ томонидан) тасдиқланган бўла туриб қасам ичдилар. Қасам гоҳида бирор нарсага аҳамият қаратиш ва уни таъкидлаш учун ичилади. Шу сабабли шайх бобдаги масалаларда шундай дедилар: “Фатво бера туриб, қасам ичишлик”. Инсон фатво берганда, у Аллоҳ азза ва жалланинг ҳукми дея таъкидлайди ва қасам ичади.
“Албатта Аллоҳ таоло сен сабабли бир кишини ҳидоят қилишлиги, сен учун қизил туялардан ҳам яхшидир”. Бу Аллоҳ азза ва жалланинг йўлига даъват қилишликка тарғибдир. “Қизил туялар”, қимматбаҳо туя бўлиб, арабларнинг энг нафис молларидандир.
Энди сиз сабабли бир қанча одамлар ёки бир халқ ёҳуд сиздан кейин келадиган авлодлар ҳидоят топиши ҳақида нима дейсиз?
Ҳадиснинг ушбу ўрнида Аллоҳнинг йўлига даъват қилишлик фазилати зикр қилинди.
Аллоҳ таоло Шайхул Ислом Ибн Таймия роҳимаҳуллоҳ даъватлари сабабли рўёбга чиқарган яхшиликка бир назар ташланглар. Алҳамдулиллоҳким, ҳозиргача у киши сабабли кўплаб авлодлар мудом ҳидоят топиб келяпти. Шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб даъватлари ҳам Шайхул Ислом Ибн Таймия даъватлари баракасидандир. Чунки шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб ақида масалаларида Шайхул Ислом Ибн Таймиянинг китобларига шогирд тушиб, ушбу муборак даъват сабаб оёққа турдилар.
Энди аввалги даъватчига қандай ажрлар ҳосил бўларкин? Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бошқа бир ҳадисда айтганларидек: “Кимда-ким ҳидоятга чорласа унга эргашувчиларининг ажри каби ажр бўлиб, бу уларнинг ажрларидан бирор нарсани камайтирмайди”. Энди даъватчиларнинг саййиди ва имоми бўлмиш Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламга етадиган ажр ҳақида нима фикр билдирасиз? Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламга қиёмат кунигача иймон келтирадиган халқларнинг ажри каби (ажр) ҳосил бўлади. Шунингдек, у кишидан кейинги имом ва даъватчиларга ҳам эргашувчиларининг ажричалик ажр ҳосил бўлади. Саҳоватли Аллоҳдан фазлу марҳамат сўраймиз.
Аллоҳнинг йўлига даъват қилишлик одамларни Аллоҳнинг Китоби, Росулининг суннати, ибодатни Аллоҳ азза ва жалла учун холис қилишлик ва Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилишликка даъват қилишингиздир. Ана шу Аллоҳ азза ва жалланинг йўлига даъват қилишлик бўлиб, у шунчаки нисбат беришлик, ёки қуруқ шакл-(кўриниш) ва шиорлар эмас. Шунинг учун саҳиҳ манҳажни диққат марказида тутган ҳар бир даъват гарчи бироз кейинроқ бўлсада Аллоҳнинг изни билан муваффаққият қозонади.
Шайхул ислом қамоқда азобланиб, вафот этдилар. Бироқ кейинчалик даъватлари муваффаққиятга эришди. Нима учун? Чунки у Китоб ва суннатга таянган аслий даъват эди. Аллоҳ таоло айтганидек: “Энди у кўпик-чиқинди ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетур. Одамларга фойдали бўлган нарса эса Ер юзида қолур”. (Раъд: 17).
Йўлдан озган даъватчиларга келсак, гарчи атрофларида юз минглаб одамлар тўплансада, батаҳқиқ, бу сел кўпиги каби бир кўпикдир.
Тўғри даъватнинг яхшилик ва таъсири эса авлодлар оша боқий қолади. Нотўғри ёки бошқа нарсалар мақсад қилинган ғаразли даъватга келсак, гарчи маълум бир вақт унинг атрофида одамлар йиғилсада, барибир унинг баракаси, яхшилиги ва одамларга ижобий таъсири бўлмайди.
Ушбу ҳадисда бир қанча масалалар бўлиб, уларни қуйида умумий айтиб ўтишимиз мумкин:
Биринчи: Даъватчиларни (турли ерларга) юборишликни машруъ экани. Чунки Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Алий ибн абий Толиб розияллоҳу анҳуни жиҳоддан олдин Аллоҳнинг йўлига даъват қилувчи этиб юбордилар.
Иккинчи: Бу муҳим масала бўлиб, даъват жангдан олдин бўлади. Жанг даъватдан олдин бўлишлиги жоиз эмас. Аллоҳ таоло айтганидек: “Биз то бирон пайғамбар юбормагунча (у орқали Ўзимизнинг амру фармонларимизни юбориб, унга итоат қилишдан бош тортмагунларича, бирон кимсани) азоблагувчи эмасмиз”. (Исро: 15).
Учинчи: Раҳбар Аллоҳнинг йўлига даъват қилишлик учун юбораётган кишига васият қилишлиги, унга тўғри манҳажни тузиб беришлиги ва юриб борадиган тўғри йўлга йўллаб қўйишлиги. Элчи ўз йўлбошчиси ва раҳбаридан кўрсатмаларни қабул қилиб олишлиги ҳамда бирор нарсани ўзбошимчалик билан тасарруф этмаслиги. Чунки бу ишларни бир меъёрга солувчироқдир.
Тўртинчи: Ҳадисда Аллоҳ азза ва жалланинг сифатларидан бири бўлмиш муҳаббат сифатини исбот қилишлик ўтдики, бу Аллоҳ азза ва жалладан сифатларни инкор қиладиганларга раддиядир.
Бешинчи: Ҳадис пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бир қанча мўъжизаларига далолат қиляпти:
Биринчиси: “Эртага байроқни шундай бир кишига бераманки”, деган сўзлари. Дарҳақиқат, ушбу иш рўй берди.
Иккинчи: Фатҳ бўлиши ҳақида хабар беришлари. Дарҳақиқат, шундай юз берди.
Учинчи: У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам касалнинг кўзларига енгил тупуришлари ва унинг ўша заҳоти тузалиши. Буларнинг бари у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мўжизалари ва нубувват аломатларидандир.
Олтинчи: Мўминларнинг амири Алий ибн абий Толиб розияллоҳу анҳунинг фазилатларики, бу у кишининг душманлари хавориж, носиба ва саҳобалар розияллоҳу анҳум, хоссатан тўғри йўлдаги халифаларнинг обрўларига тил текказиб, уларнинг қадрларини ерга урадиганларга раддиядир.
Еттинчи: Ҳадисда саҳобаларнинг яхшиликка ташна эканликлари ва хайр ишларида кимўзарга беллашишларига далил зикр қилинди. Чунки улар “Қизғин суҳбат қуриб”, тунларини бедор ўтказишди. Ушбу улкан имтиёзга ким эришаркин дея изландилар. Ва яна барчалари ушбу байроқни олиш умидида эрта тонгда шошилганча келдилар.
Саккизинчи: Тақдирга иймон келтиришлик. Кўзланган иш гоҳида югурганга эмас, буюрганга насиб қилади. Бироқ яхшилик сари саъй-ҳаракат қилишлик буюрилган бўлиб, натижа ҳосил бўлишлиги Аллоҳ субҳанаҳудандир.
Тўққизинчи: Ушбу масала муҳим бўлиб, шайх роҳимаҳуллоҳ ана шу масала сабабли ушбу бобда юқоридаги ҳадисни зикр қилдиларки, у Аллоҳ азза ва жалланинг йўлига даъват қилишлик манҳажини баён қилиб беришлик ва даъватчи исломга даъват қилиб, уни одамларга изоҳлаб беришлигидир.
Ўнинчи: Ушбу бобда шаръий жиҳод режаси баён қилинди. Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Улар (атрофидаги) ерларга тушгунингча секинлик билан (шошмай) юр. Сўнг уларни исломга даъват қил...”. Бу ўринда даъватдаги босқичма-босқичлик, даъватга аста секин, шошмасдан, шовқин-сурон кўтармасдан, юзаки ҳашамдорликсиз ҳозирлик кўришлик айтиб ўтилди.
Ўн биринчи: Шайх роҳимаҳуллоҳ зикр қилганларидек аҳли Китобни, Китоб берилганлардан эканликлари ва биз мўминлармиз, биз исломдамиз деб даъво қилишларига қарамай исломга даъват қилишлик ҳамда уларнинг йўли ислом эмаслигини баён қилиб беришлик. Гарчи ўзларини пайғамбарларга нисбат берсаларда. Бас, улар исломда эмас. Нима учун? Чунки Аллоҳ ер куррасидаги яҳуд, насоро ва бошқалардан иборат барча махлуқотга ушбу пайғамбар бўлмиш Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашишликни вожиб қилди. “Айтинг (эй Муҳаммад): «Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашинглар. Шунда Аллоҳ сизларни севади ва гунохларингизни мағфират қилади. Аллоҳ (гуноҳларни) мағфират қилгувчи, меҳрибондир»”. (Оли Имрон: 31). Чунки Аллоҳ таоло ушбу улуғ дин билан ўтган динларни насх-(бекор) қилди. Ва уни боқий дин қилди: “Сўнгра Биз бу Китобга бандаларимиздан Ўзимиз танлаган зотларни ворис қилдик”. (Фотир: 32). Яъни, ушбу умматни. Натижада Китоб, дин ва даъват ушбу Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган нарсага айланди-(айтиладиган бўлди). “Айтинг (эй Муҳаммад): «Эй одамлар, албатта мен сизларнинг барчангизга Аллоҳ (юборган) элчиман. У шундай зотки, самовот ва ер Унинг мулкидир”. (Аъроф: 158). Яъни, У Зот осмонлар ва ерга эгалик қилганидек, мени юборган ҳам Удир. Ишнинг бари У субҳанаҳу ва таолонинг Қўлида.
Ўн иккинчи: Аллоҳнинг йўлига даъват қилишликнинг фазилати. Даъватчига даъват қилинганларнинг ажричалик ажр ҳосил бўлади. Ва яна унга дунёдаги молданда яхши ва нафисроқ мукофотлар ҳосил бўлади.
mutaallim   02-22-2013, 08:21 PM
#15
6-боб:
Тавҳид ва “Ла илаҳа иллаллоҳ” шаҳодат-(гувоҳлиг)ининг изоҳи ҳақидаги боб


Ушбу бобнинг ўзидан олдинги бобга боғлиқлиги зоҳирдир. Чунки бундан олдинги боб: “Ла илаҳа иллаллоҳ” шаҳодат-(гувоҳлиг)ига (ўзгаларни ҳам) даъват қилиш ҳақидаги боб” эди. Ушбу боб эса ана шу калиманинг изоҳи ва маъносини баён қилишлик ҳақидадир. Чунки бирор нарсага чақириб, одамлардан уни қилишликларини талаб қилаётган киши, уни уларга баён қилиб беришлиги, тўла ёритиб беришлиги лозимдир. Одамларга: “Ла илаҳа иллаллоҳ”, денглар деб айтиш билангина кифояланиб қолмайди.
Ёки одамларга: исломга киринглар дейиш билан чекланмайди. Балки уларга “Ла илаҳа иллаллоҳ”нинг маъносини, уларни чақираётган исломнинг маъносини баён қилиб беришлиги шартдир. Шу билан бирга уларга ислом ва “Ла илаҳа иллаллоҳ”ни бузувчи амалларни, муртадлик ва ширк турларини баён қилиб беришлиги лозиму лобуддир. Тоинки даъвати самарали ва одамлар унинг даъватидан фойда ҳосил қилсинлар. Уларни мужмал нарсага чақиришликка келсак, бас, бу кифоя қилмайди.
Бугунги кунда даъват номи остида юрган кўплаб жамоат ва якка шахслар “Ла илаҳа иллаллоҳ” ва исломнинг ҳақиқий маъносини ҳамда исломни ва икки шаҳодат калимасини бузувчи амалларни билмайди. Балки мужмал бир нарсага чақирадилар. Уларнинг айримлари буни тушуниши мумкин. Бироқ одамларга ушбу нарсаларни баён қилиб беришликни хоҳламайди. Чунки унинг даъвосича одамлар ундан нафратланиб қоладилар. У эса (атрофига) одам йиғишни истайди. Уларни нима асосида жамлайди? Жоҳиллик ва залолат асосидами? Демак, Аллоҳ таоло Ўзининг пайғамбари ҳақида айтганидек нимага даъват қилаётганингизни баён қилиб, ёритиб беришингиз шартдир: “Айтинг: «Менинг йўлим шудир. Мен Аллоҳга даъват қиламан. Мен ва менга эргашган кишилар аниқ ҳужжатга - ишончга эгамиз”. (Юсуф: 108). Аниқ ҳужжат – ишончнинг маъноси даъват қилаётган нарсасини ва унинг маъносини яхшилаб билиб олишликдир. Тоинки уни одамларга ёритиб берсин.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундан олдинги бобда ўтганидек Алий розияллоҳу анҳуни жўнатиб, у кишига байроқни берганларида шундай дегандилар: “Уларни исломга даъват қилиб, исломдаги гарданларида вожиб бўлган Аллоҳнинг ҳаққидан хабардор қил”. Фақатгина: “Уларни исломга даъват қил”, деб шу билан кифояланмадилар. Балки: “Гарданларида вожиб бўлган Аллоҳнинг ҳаққидан хабардор қил”, дедилар. Агар исломга киришни қабул қилсалар, бас, уларга исломнинг маъносини баён қилиб, уни уларга изоҳлаб беринг. Тоинки унга илм асосида кирсинлар.
У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам Муоз розияллоҳу анҳуга шундай дегандилар: “Албатта сиз аҳли китобдан иборат бир қавм олдига кетяпсиз. Уларни авваламбар Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ дея гувоҳлик беришга чақиринг. Агар улар сизга бу борада бўйинсунсалар, бас, Аллоҳ таоло уларга бир кеча ва кундузда беш вақт намозни фарз қилганини билдиринг”. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам мана бу сўзларида тўхтаб қолмадилар: “Уларни авваламбар Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ дея гувоҳлик беришга чақиринг”. Балки у кишини уларга икки шаҳодат калимасини нутқ қилганларидан кейин ушбу шаҳодат талаб этганларини баён қилиб беришга амр қилдилар. Ундан мурод тилда қуруқ нутқ ва талаффуз қилиб қўйишлик эмас. Балки уни лозим тутиб, амал қилишлик шартдир.
Шулардан келиб чиқиб шайх роҳимаҳуллоҳ ““Ла илаҳа иллаллоҳ” шаҳодат-(гувоҳлиг)ига (ўзгаларни ҳам) даъват қилиш ҳақидаги боб”дан кейин ушбу бобни очдиларки, бу билан кимда-ким Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ деб гувоҳлик беришга даъват қилса, уни изоҳлаб беришлиги, тавҳидни ёритиб беришлиги шарт экани аён бўлсин. Тоинки даъвати илм асосида бўлсин. Аммо буни билмайдиган бўлса, бас, то ўзи авваламбор таълим олмагунича ўзига тегишли бўлмаган нарсага киришмасин. Ёки буни билсада, бироқ ўзидаги бир ғараз ёҳуд жамоати ва ҳизб-(гуруҳ)ини рози қилишлик учун одамларга уни баён қилиб беришни хоҳламаса, бас, бундан узоқ юрсин. Даъват вожиботини адо этмас экан унинг йўлига тўғаноқ бўлмасин. Чунки бу оқибатда даъватга ҳақорат ва инқироз бўлиб қайтади.
Уларнинг айтишларича биз уларни даъват мақсадларидан машғул қилаётган эмишмиз. Улар даъватнинг маъносини ва даъватчидан нималар талаб этилганини тушунмайдилар. Демак, даъватчилар илм асосида бўлишликлари вожибдир. Тоинки даъватлари фойдали бўлиб, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ҳузурида уларга ажру ҳасанотлар китобат қилинсин.
Шайх роҳимаҳуллоҳнинг: “Тавҳид ва “Ла илаҳа иллаллоҳ” шаҳодат-(гувоҳлиг)ининг изоҳи ҳақидаги боб”, деган сўзлари далолат қилувчини далолат қилинмишга боғлаб келтиришликдандир. Далолат қилинмиш тавҳид, “Ла илаҳа иллаллоҳ” гувоҳлиги эса далолат қилувчидир. Чунки “Ла илаҳа иллаллоҳ” шаҳодати тавҳидга далолат қилади. Демак, у далолат қилувчини далолат қилинмишга боғлашликдандир. Шайх роҳимаҳуллоҳ у иккисининг маъноси бир эканлиги аён бўлсин учун сарлавҳада иккисини жамладилар. Тавҳиднинг маъноси “Ла илаҳа иллаллоҳ”дир. “Ла илаҳа иллаллоҳ”нинг маъноси эса тавҳиддир. Ушбу маъно бирор кишига махфий қолмасин, акс ҳолда тавҳид “Ла илаҳа иллаллоҳ”дан ўзга бир нарса экан деган гумонга боради. Балки у иккиси бир нарсадир. Бу шайх роҳимаҳуллоҳ сарлавҳада икки лафзни жамлашликларининг маъноси эди. Дарҳақиқат, шайх ушбу бобда тўрт оят ва бир ҳадис зикр қилдилар.
Аллоҳ таоло шундай деди: “Улар (илоҳ деб) илтижо қиладиган ўша кимсаларнинг ўзлари ҳам Парвардигорга қай бирлари яқинроқ бўлиш учун йўл изларлар”. (Исро/57).
Биринчи оят Аллоҳ таолонинг ушбу қовлидир: Аллоҳ таоло шундай деди: “Улар (илоҳ деб) илтижо қиладиган ўша кимсаларнинг ўзлари ҳам Парвардигорга қай бирлари яқинроқ бўлиш учун йўл изларлар”. (Исро/57). Оятнинг тўла кўриниши: “У зотнинг раҳмат-марҳаматидан умидвор бўлурлар, азобидан қўрқурлар. Парвардигорингизнинг азоби қўрқинчлидир”. (Исро: 57). Жумҳур муфассирларнинг айтишларича: ушбу оят Масиҳ, онаси (Марям) ва Узайрга ибодат қиладиган қавм ҳақида нозил бўлган. Шунда Аллоҳ субҳанаҳу мана шу сизлар дуо қилаётганларингизнинг ўзлари Менга дуо қиладиган бандаларим, Менга ёлборадиган муҳтожлар, Менга тоат-ибодат билан қурбат ҳосил қиладилар. Бас, улар Менинг бандаларимдир дея баён қилди. Банда маъбуд бўлишлиги ярамайди. Осмонлар ва ердагиларнинг бари Аллоҳга бандадир: “Осмонлар ва ердаги бор жонзот (қиёмат кунида) Раҳмон (ҳузурига) бўйинсунган ҳолда келур”. (Марям: 93). “Масиҳ ҳам, Аллоҳга яқин қилинган фаришталар ҳам Аллоҳга банда бўлишдан зинҳор ор қилмайдилар”. (Нисо: 172). Барчаси махлуқдир. Осмонлар ва ердагиларнинг бари Аллоҳнинг бандалари. Демак, Аллоҳни қўйиб уларга ибодат қилишлари ярамайди. Шунинг учун Аллоҳ таоло ундан олдинги оятда айтдики: “(Эй Муҳаммад, мушрикларга) айтинг: «(Аллоҳдан) ўзга (илоҳ) деб гумон қилган кимсаларингизни чорланглар! Улар сизлардан бирон зиённи арита олмаслар ва (уни сизлардан бошқаларга) буриб ҳам юбора олмаслар”. (Исро: 56). Бу мушриклар ва улар Аллоҳни қўйиб ибодат қилаётган олиҳалари ожиз эканини кўрсатиб қўйиш учун эди.
“(Эй Муҳаммад, мушрикларга) айтинг: ...чорланглар!”. (Исро: 56). Бу таҳдид ва ваъид буйруғидир. “Гумон қилган кимсаларингизни”. (Исро: 56). Гумон-(қуруқ даъво) ёлғон асбоб-(қурол)дир. Гумон-(даъво) деб ҳақиқати йўқ бўлган нарсага айтилади. Улар Аллоҳ азза ва жалладан ўзга фойда ёки зарар беради деб гумон қилаётганлари, “Улар сизлардан бирон зиённи арита олмаслар ва (уни сизлардан бошқаларга) буриб ҳам юбора олмаслар”. (Исро: 56). Агар сизларга бирор касаллик етса, батаҳқиқ, Аллоҳдан ўзга дуо қилаётганларингиз, хоҳ фаришта, пайғамбар, солиҳ зотлар ва авлиёлар бўлсин, уларнинг бари зарарни кўтаришга эга эмаслар.
Агар Аллоҳ таоло бирор бандасига зарар туширса, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан ўзга бирор киши ҳаргиз уни аритишга қодир бўлмайди. Аллоҳ таоло айтганидек: “Айтинг: «Энди хабар беринглар-чи, сизлар Аллоҳни қўйиб дуо-илтижо қилаётган бутларингиз – агар Аллоҳ менга бирон зиён етказишни истаса, ўша (бутлар) У зотнинг зиёнини арита олгувчимилар?”. (Зумар: 38). Улар зиённи аритишга эга эмаслар. Зарар тушганда уни аритиб, кўтаришга Аллоҳ субҳанаҳу ва таологина эга бўлади. Шу билан анавиларга ибодат қилишлик ботил бўлди. “Ва (уни сизлардан бошқаларга) буриб ҳам юбора олмаслар”. (Исро: 56). Яъни, уни бир ўриндан бошқа бир ўринга кўчиришга. Улар касалликни бир аъзодан бошқа бир аъзога кўчириб қўйишга эга эмаслар. Агар Аллоҳ таоло бошга оғриқ туширса махлуқотларнинг бари ёки моҳир табиблар бош оғриғини қўлга ёки қўл оғриғини оёққа буриб юборишликка ҳеч қачон қодир бўлмайдилар. Шунингдек, уни бир шахсдан бошқа бир шахсга буриб юборишга ҳам қодир бўлмайдилар.
Агар бирор бандага касаллик етса, бас, оламдаги табиб ва оламга донғи кетган касалхона ва сиҳҳий мажмуалар ушбу касалликни бир шахсдан бошқа бир шахсга кўчиришликка ва касаллик кўчирилган соғайиб кетишига ёки ушбу касалликни бир шаҳардан бошқа бир шаҳарга кўчиришга ҳаргиз қодир бўлмайдилар. Балки бу Азиз ва Аълим Зотнинг тақдиридир. Зарарни аритиш ва уни ниҳоий кўтариб-(йўқотиб) ташлашга қодир бўладиган ва уни бир ўриндан хоҳлаганда бошқа бир ўринга буриб юборадиган Зот У субҳанаҳу ва таолодир.
Бу беллашувга чорлашликки, Аллоҳ таоло бу билан мушрикларни беллашувга чорлаяпти. Қиёмат кунигача унга ҳаргиз жавоб беролмайдилар. Бу эса уларнинг ҳужжатлари йўқ эканига далолат қилади.
Бирор киши: ҳа олиҳаларимиз зиённи аритишга ёки зарарни буриб юборишга қодир деб айтмаган. Буни бирор киши айтмаган. Демак, бу уларнинг ҳужжат ва даъволари йўқ эканига далолат қилади. Ва иш Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога қайтади.
Сўнг субҳанаҳу ва таоло Аллоҳдан ўзга дуо қилаётганларингиз Унинг бандалари ва уларнинг ўзлари ҳам Аллоҳ азза ва жаллага раҳматидан умидвор ва азобидан қўрқиб дуо қилишларини баён қилди. “Парвардигорга қай бирлари яқинроқ бўлиш учун йўл изларлар. У зотнинг раҳмат-марҳаматидан умидвор бўлурлар, азобидан қўрқурлар”. (Исро: 57). Фаришталар, Ийсо алайҳиссалом, у кишининг онаси (Марям), Узайр, барча солиҳ зот ва авлиёлар ушбу ўриндадир. Барчалари Раббиларига йўл-(восита) изларлар.
Воситанинг аслий маъноси: мақсадга элтадиган сабабдир. Мақсадга элтадиган сабабга восита дейилади.
Унинг ушбу ўриндаги маъносига келсак: Восита – тоат ва қурбатдир. Малоикалар, Ийсо ва Узайр алайҳимуссалом ҳамда авлиё ва солиҳларнинг бари Аллоҳга тоат-ибодат билан қурбат ҳосил қиладилар. Аллоҳга нима учун ибодат қиладилар? “Қай бирлари яқинроқ бўлиш учун”. (Исро: 57). Ҳар бирлари Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога яқинроқ бўлишни умид қилиб, У Зотга тоат-ибодат ила қурбат ҳосил қиладилар. “У зотнинг раҳмат-марҳаматидан умидвор бўлурлар, азобидан қўрқурлар”. (Исро: 57). Бу эса уларнинг Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога муҳтож бандалар бўлиб, У Зотнинг раҳматидан умид қилишларига далолат қилади. Чунки улар раҳматга муҳтождир. Ҳамда Аллоҳнинг азоби уларнинг бошига тушишидан қўрқурлар. Демак, улар ўзларига ҳам фойда жалб қилишга ёки зиённи дафъ қилишга қодир эмаслар. Энди бу борада сизларга қандай қодир бўлсинлар, эй уларга ибодат қилаётганлар?.
Восита-(тавассул)нинг бу ўриндаги маъноси тоат ва ибодатдир. Унинг маъноси қубурий ва хурофотга берилганлар гумон қилганидек: ўзингиз билан Аллоҳнинг ўртасига ҳожатларингизни Аллоҳга кўтарадиган шахс қилишингиздир деган маънода эмас. Бу эса мушриклар наздидаги аввалда ва ҳозирдаги восита-(тавассул)дир. Одамлар подшоҳ ва ҳукмдорларнинг ҳузурида воситалар қилишгани каби. Аллоҳ жалла ва аълани махлуқотларга қиёс қилдилар. Одамлар подшоҳ ва ҳукмдорлар ҳузурига ўз ҳожат-истакларини етказиш учун уларнинг олдидаги вазир ва яқин одамларидан иборат воситалар билангина етиша олганларидек Аллоҳ жалла ва аълани ҳам махлуқотларига қиёс қилиб: Аллоҳ билан ўзимиз ўртамизда ҳожатларимизни У азза ва жаллага кўтарадиган восита қилишимиз лозим, дедилар. Ва ўша воситаларга турли ибодатлар билан қурбат ҳосил қилиб, Аллоҳни қўйиб улар учун жонлиқ сўйиб, назр атадилар. Бугунги кунда авлиёларнинг қабрлари олдида рўй бериб тургани кабики, қабрларга жонлиқ сўйиб, назр атаб, атрофида тавоф қилиб, тупроғида беланиб-ағанаб ётиб, девор ва деразаларига суркаладилар. Ўша ўликлар солиҳ кишилар бўлгани учун, анавиларнинг ҳожатларини даъволарига кўра Аллоҳга кўтарадилар.
Ана шу анави фаҳмлари айниганларнинг наздида васила-(тавассул)дир. Бу Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг қадрини ерга уришликдир. Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло уларга ушбу қовли билан раддия берди: “Улар Аллоҳни қўйиб, ўзларига зиён ҳам, фойда ҳам етказа олмайдиган нарсаларга ибодат қиладилар ва: «Ана шу нарсалар Аллоҳ ҳузурида бизларнинг оқловчиларимиз», дейдилар”. (Юнус: 18). Аллоҳ таоло деди: “У зотдан ўзга «дўстлар»ни («илоҳ») қилиб олган кимсалар: «Биз (ўша «илоҳ»ларимизга) фақат улар бизни Аллоҳга яқин қилишлари учунгина ибодат қилурмиз», (дерлар). Шак-шубҳа йўқки, Аллоҳ (қиёмат кунида) улар ихтилоф қилаётган нарсалар хусусида уларнинг ўртасида ҳукм қилур. Шак-шубҳа йўқки, Аллоҳ ёлғончи ва кўрнамак кимсаларни ҳидоят қилмас”. (Зумар: 3). Авлиёларни, бизларни Аллоҳга бироз бўлсада яқин қилади ёки Аллоҳнинг ҳузурида бизларни шафоат қилади деган даъво билан восита қилиб, Аллоҳни қўйиб ўшаларга ибодат қилишди. Махлуқотлар Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ҳузурида воситачилик қилади дея ибодатни ушбу махлуқотларга сарф этдилар.
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло билан ўзларининг ўрталарида ўлик ва ғоиблардан иборат шафоатчиларни восита қилишлик аввалги ва ҳозирги замон аҳлининг ширкидир. Инс ва жин шайтонлари уларга ушбу ботил ишларни зийнатли қилиб кўрсатгани боис турли ибодат ва қурбатларни ўшаларга сарф қилдилар. Ана шу улар наздидаги восита-(васийла)дир.
Қуръон ва суннатда келган воситанинг маъноси эса: тоат ва ибодат бўлиб, шахсларни восита қилиб олишлик эмас. Балки у Аллоҳ азза ва жаллага тоат ва ибодатдир. Аллоҳ таоло (бандаларига) яқин ва (дуоларни) ижобат қилувчидир. Барча нарсани билади. Ўзингиз билан Унинг ўртасида (қандайдир) воситалар қилиб олишлигингизга муҳтож эмас. Балки ҳожат-истакларингизни тўғридан-тўғри Унинг ўзига кўтариб, Унга боғланинг, У Зот учун жонлиқ сўйиб, назр атанг ва Унгагина ибодат қилинг. У субҳанаҳу ва таоло (бандаларига) яқин ва (дуларни) ижобат қилувчидир: “Бандаларим Сиздан (эй Муҳаммад) Мен ҳақимда сўрасалар, Мен уларга яқинман. Менга дуо қилган пайтларида дуогўйларининг дуосини ижобат қиламан”. (Бақара: 186). Аллоҳ таоло (сизга) яқин, сизни эшитиб, кўриб, (дуоларингизни) ижобат қилишига қарамай ўзингиз билан У Зот ўртасида восита қилишингизнинг боиси нима? “Бандаларим Сиздан (эй Муҳаммад) Мен ҳақимда сўрасалар, Мен уларга яқинман. Менга дуо қилган пайтларида дуогўйларининг дуосини ижобат қиламан. Бас, ҳақ йўлга юришлари учун (улар ҳам) Менинг (даъватимга) жавоб қилсинлар ва Менга иймон келтирсинлар”. (Бақара: 186).
Аллоҳнинг эшиги кечаю кундуз очиқдир. У субҳанаҳу ва таоло бандаларига яқин, Ундан бирор нарса ғоиб бўлиб, махфий қолмайди. Ҳар кечанинг охирги учинчи қисмида дунё осмонига тушиб, шундай дейди: “Бирор сўровчи борми?, унга ато этаман. Бирор дуо қилувчи борми?, уни ижобат қиламан. Бирор мағфират сўровчи борми борми?, уни мағфират қиламан. Бирор тавба қилувчи борми?, унинг тавбасини қабул қиламан”. (Бухорий (1094), Муслим (758), Термизий (446), Абу Довуд (1315), Ибн Можжа (1366), Аҳмад (2/504), Молик (496) ва Доримий (1478)).
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ўзингиз билан У Зотнинг ўртасида (қандайдир) шахс, пайғамбар, солиҳ зотлар ва фаришталардан иборат воситалар қилишингизга ҳожатманд эмас. Балки Унга тўғридан-тўғри дуо қилинг, Унга тўғридан-тўғри қурбат ҳосил қилинг. Фаришта ва пайғамбарлардан иборат Унинг хос бандалари ҳам У Зотга (тоат ва ибодат ила) восита илинжида бўлиб, раҳматидан умид этиб, азобидан қўрқадилар. “Парвардигорингизнинг азоби қўрқинчлидир”. (Исро: 57). Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан У Зотни яхши билувчи авлиёлари қўрқадилар.
Ушбу оятда Аллоҳгагина дуо қилишлик ила “Ла илаҳа иллаллоҳ”нинг маъноси ва бандалар билан Аллоҳнинг ўртасида махлуқотлардан иборат воситалар қилмаслик баён қилинди. Бас, кимда-ким ўзи билан Аллоҳнинг ўртасида воситалар қилса, дарҳақиқат, “Ла илаҳа иллаллоҳ”нинг маъносига путур етказибди. Бобдаги ушбу биринчи оят дуо, қурбат ҳосил қилишлик ва ибодат Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло учун сарф этилиши ҳамда у банда билан Раб азза ва жалла ўртасида восита деган ҳужжат билан халқларидан бирор кишига сарф этилмаслиги “Ла илаҳа иллаллоҳ”нинг маъносидан эканига далолат қилади. Чунки Аллоҳ таоло билан бандалари ўртасида воситанинг ушбу тури мавжуд эмас.
Ваҳийни етказишликдаги воситага келсак, ваҳий ва рисолатни етказишлик учун Аллоҳ билан бандалари ўртасида воситачи мавжуд. Бироқ ҳожат-истакларни кўтаришликда бандалар билан Аллоҳнинг ўртасида восита мавжуд эмас. Шунинг учун Шайхул Ислом Ибн Таймийя роҳимаҳуллоҳ айтадиларки: “Бу ўринда восита мавжуд бўлиб, кимда-ким уни инкор этса, дарҳақиқат, кофир бўлади. Ва бу ўринда яна восита мавжуд бўлиб, кимда-ким уни тан олса, дарҳақиқат, кофир бўлади”.
Кимда-ким уни ункор этса, батаҳқиқ, кофир бўладиган ушбу восита нима?
Улар пайғамбарлар алайҳимуссалоту вассаламдир. Улар рисолат, буйруқ ва қайтариқларни етказишликда Аллоҳ билан бандалар ўртасида восита бўлиб, кимда-ким уни инкор этса, дарҳақиқат, кофир бўлади. Чунки у элчиларнинг рисолатини инкор этишликдир. Бу ўринда яна бир восита бўлиб, кимда-ким уни тан олса, дарҳақиқат, кофир бўлади. У инсон ўзи билан Аллоҳнинг ўртасида ҳожат-истакларини етказиш, дуосини кўтаришда восита қилиб, ушбу воситага ибодат ила қурбат ҳосил қилишлигидир. Унинг даъвосига кўра ушбу восита унинг учун Аллоҳдан эҳтиёжини талаб қилади.
Ва ушбу қовли: “Эсланг, Иброҳим отасига ва қавмига деган эди: «Албатта мен сизлар ибодат килаётган бутлардан покдирман. Магар мени яратган зотгагина (ибодат қилурман)”. (Зухруф/26-27).
Иккинчи оят Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ушбу қовлидир: “Эсланг, Иброҳим отасига ва қавмига деган эди: «Албатта мен сизлар ибодат килаётган бутлардан покдирман. Магар мени яратган зотгагина (ибодат қилурман). Бас, албатта У мени (Ҳақ динга) ҳидоят қилажак». У (Иброҳим) ўшани (яъни ўзининг ёлғиз Аллоҳга ибодат қилиши ҳақидаги сўзни ўзидан кейин келадиган зурриёт-авлодлари ҳам унга) қайтишлари учун ўз ортида қолгувчи сўз қилди”. (Зухруф: 26-27-28). Иброҳим – у киши Қуръони Каримда такрор-такрор ёд этилган Холил (Аллоҳнинг дўсти) алайҳиссалом бўлиб, Аллоҳ таоло у кишига олқиш айтди ва у кишига эргашиб, иқтидо қилишга амр қилди. У киши алайҳиссалом пайғамбарларнинг отаси бўлиб, Аллоҳ таоло у кишини (Ўзига) дўст қилиб танлади ва у кишини одамларга имом қилди, яъни, иқтидо қилинадиган пешво қилди. У кишидан кейин келадиган пайғамбарларни ўз зурриётларидан қилди. “Ҳамда пайғамбарликни ҳам (барча самовий китоблар)ни ҳам унинг зурриётига (хос) қилдик”. (Анкабут: 27). Иброҳим алайҳиссаломдан кейин келган пайғамбарларнинг барчаси у кишининг зурриётларидандир. Бану Исроил пайғамбарлари Исҳоқ алайҳиссалом зурриётидан, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса Исмоил алайҳиссалом зурриётидандирлар. Демак, барчалари Иброҳим алайҳиссалом зурриётидан. Шунинг учун у киши пайғамбарларнинг бобокалони дея аталдилар.
“Эсланг, Иброҳим отасига ...деган эди”. (Зухруф: 26). Авваламбор оталаридан бошладилар. “Ва қавмига”. (Зухруф: 26). Аллоҳ таоло у кишини уларга юборган қавмлари. Улар юлдузларга ибодат қиладиган халқ эди. Улар мушрик соибалар бўлиб, юлдузларга сиғинарди. Подшоҳлари эса Аллоҳ таоло у ҳақида сўзлаган Намруд эди: “Иброҳим билан Парвардигори ҳақида талашган кимсанинг (Намруднинг) ҳоли-хабарини билмадингизми?”. (Бақара: 258). У киши билан ўзидан бошқа Раб борлиги ҳақида мужодала қилиб, инкор этарди. “Аллоҳ подшоҳлик берганидан ҳовлиқиб”. (Бақара: 258). Яъни, Аллоҳ таоло Намрудга мулк бергани сабабли У Зотга (подшоҳлик) ато этгани учун шукр қилиш ўрнига кибр ва итоатсизлик қилди. “Қайсики Иброҳим: «Парвардигорим тирилтириб, ўлдирадиган зотдир», деганида, у: «Мен (ҳам) тирилтираман ва ўлдираман», деди”. (Бақара: 258). Яъни, хоҳлаганини қатл қилиб, хоҳлаганини тарк этарди. Шунда Иброҳим алайҳиссалом у фириб ишлатиши мумкин бўлмаган бир ишни айтишни ирода қилдилар: “Иброҳим айтди: «Албатта Аллоҳ қуёшни Машриқдан чиқаради. Сен уни Мағрибдан чиқаргин-чи?» Шунда бу инкор қилувчи довдираб қолди”. (Бақара: 258). Ушбу ишда фириб ишлатиши мумин эмасди. Чунки у фириб ишлатиб, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг тадбирига акс йўл тутиб, қуёшни мағрибдан чиқаришликни даъво қилишлиги мумкин эмас. “Шунда бу инкор қилувчи довдираб қолди. Аллоҳ золим кимсаларни ҳидоят қилмайди”. (Бақара: 258).
“Албатта мен сизлар ибодат килаётган бутлардан покдирман”. (Зухруф: 26). Яъни, орадаги риштани узиб, пок-(безор) бўлаётганидан узоқлашиш. Бу дўст тутишнинг акси бўлиб, унинг маъноси: яқинлик ва дўст тутаётгани билан орадаги ришталарни боғлашдир. Пок-(безор) бўлишликнинг маъносига келсак, у узоқлашиш ва узилишдир. “Сизлар ибодат килаётган бутлардан”. (Зухруф: 26). Яъни, сизлар ибодат қилаётган санам, юлдуз ва бошқа нарсалар. Бу уларни ва олиҳаларини беллашувга чорлаш ҳамда улардан пок-(безор) бўлишликдир. Агар улар (бирор нарсага) қодир бўлса, албатта, у кишидан интиқом-(ўч) олади. Чунки у киши ҳамманинг кўз ўнгида улардан пок-(безор) эканликларини эълон қилиб, уларга куфр келтирдилар. Шундай бўлишига қарамай улар у кишига бирор ёмонлик етказмади. Бу эса уларнинг ботил эканига далилдир. “Магар мени яратган зотгагина (ибодат қилурман)”. (Зухруф: 27). Яъни, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога. “Мени яратган”. (Зухруф: 27). Яъни, У Зотдан пок-(безор) эканликларини эълон қилмадилар. Чунки У шериги йўқ, ёлғиз Раббиларидир. “Бас, албатта У мени (Ҳақ динга) ҳидоят қилажак”. (Зухруф: 27). Бу эса “Ла илаҳа иллаллоҳ”нинг маъносидир. Чунки Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: “Мен ...покдирман”. (Зухруф: 26), яъни, “Ла илаҳа” бўлмиш нафийдир. “Магар мени яратган зотгагина (ибодат қилурман)”. (Зухруф: 27) “Иллаллоҳ”нинг маъноси бўлмиш исботдир. Демак, ушбу оятда “Ла илаҳа иллаллоҳ”нинг маъноси бор. Оят “Ла илаҳа иллаллоҳ”нинг маъноси санамларга ибодат қилишни тарк этиб, улардан пок-(безор) бўлиб, ибодатни Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло учун холис адо этиш дея изоҳлаяпти.
Аллоҳга ва Ундан ўзгасига ҳам ибодат қиладиган кимсага келсак, бас, у “Ла илаҳа иллаллоҳ”ни рўёбга чиқармабди. Гарчи уни тили билан талаффуз қилсада. “Ла илаҳа иллаллоҳ” деб, сўнг қабрларга бориб, улардан ҳожат-(истак)ларни талаб қиладиган ва уларга сурканадиган, уларга ўтиниб ёлбориб, мадад сўрайдиган ва уларни тавоф қиладиган кимса ширкдан пок-(безор) бўлмабди. Унга “Ла илаҳа иллаллоҳ” фойда бермайди. Гарчи ҳар нафасида айтсада. Чунки “Ла илаҳа иллаллоҳ” тил билан айтиб қўйиладиган қуруқ лафз эмас. Балки уни рўёбга чиқаришлик шарт бўлган талаб, далолат ва маъноси бор. У эса Аллоҳга ибодат қилиб, ширк ва мушриклардан пок-(безор) бўлишликдир. Ширкдан пок-(безор) бўлмайдиган кимса, батаҳқиқ, “Ла илаҳа иллаллоҳ”ни рўёбга чиқармабди. Гарчу уни талаффуз қилиб, қуёш чиқиш ва ботиш олди ўқиладиган дуо қилиб, қўлида бир газ узунликдаги тасбеҳи бўлиб, такрорлайдиган дуолари орасида минг мартта “Ла илаҳа иллаллоҳ”ни айтишлик бўлсада. Бу унга то Иброҳим алайҳиссалоту вассалам қилган ишни қилиб, ширкдан пок-(безор) бўлмагунича асло фойда бермайди. “У (Иброҳим) ўшани (яъни ўзининг ёлғиз Аллоҳга ибодат қилиши ҳақидаги сўзни ўзидан кейин келадиган зурриёт-авлодлари ҳам унга) қайтишлари учун ўз ортида қолгувчи сўз қилди”. (Зухруф: 28). Аллоҳ таоло “Ла илаҳа иллаллоҳ”ни Иброҳим алайҳиссалоту вассалам зурриётларида боқий қоладиган калима қилди. У кишининг зурриётлари орасида Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам у ила юборилиб, унга даъват қилгунларига қадар мудом ушбу калимани айтиб, унга амал қиладиганлар мавжуд бўлган. Ушбу калима у кишининг зурриётларида боқий қолди. Гарчи унга аксар одамлар хилоф бўлсада. Бироқ Иброҳим алайҳиссалом зурриётларида Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам юборилгунларигача, гарчи оз бўлсаларда уни лозим тутганлар мавжуд бўлган. Алҳамдулиллаҳким, ер тавҳиддан холий қолмаган. Фақат қиёмат қоим бўлиш олди холий қолади. Ер тавҳиддан холий қолгани маҳал қиёмат қоим бўлади. Ҳадисда ворид бўлагидек: “Ерда Аллоҳ, Аллоҳ дейдиган киши бўлар экан қиёмат қоим бўлмайди”. (Муслим (148), Термизий (2207) ва Аҳмад (3/107)). Чунки ер тавҳид билангина боқий қолади. “Ла илаҳа иллаллоҳ” калимаси сабабли осмонлар ва ер қоим бўлди, у сабабли тарозилар ўрнатилиб, (ислом) миллатига асос солинди ва “Ла илаҳа иллаллоҳ” учун жиҳод фарз қилинди. Ушбу калима (асрлар оша) давом этиб, йўқ бўлиб кетмади. Гоҳида унинг ёрдамчи ва адо этувчилари кўп бўлса, гоҳида эса оз бўлади. Бироқ улар қиёмат қоим бўлиш вақтидагина йўқ бўладилар. Ҳатто ширк кўпайса-да, батаҳқиқ, ер юзида қиёмат қоим бўлишига оз қолгунгача шериги йўқ, ёлғиз Аллоҳга ибодат қиладиганлар бўлади. “Қайтишлари учун”. (Зухруф: 28). Яъни, унга қайтиб, рўёбга чиқаришликлари учун. Барча мақтовлар Аллоҳга хоски, бу рўй бераётган ишдир. Гарчи ширк юз бериб, кўпайсада, дарҳақиқат, Иброҳим алайҳиссаломнинг зурриётидан саҳиҳ тавҳидга қайтиб, унга даъват қилиб, одамларга эслатадиганлар мавжуд бўлади. Бу эса Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг раҳматидандир.
Ушбу оят, эслаб ўтганимиздек, тавҳиднинг маъноси, “Ла илаҳа иллаллоҳ” деб гувоҳлик бериш, ширкдан пок-(безор) бўлишлик ва Аллоҳ таолони ибодатда яккалашликка далолат қилади. Демак, у “Ла илаҳа иллаллоҳ”ни изоҳлаб беради.
Ва мана бу қовли: “Улар Аллоҳни қўйиб ўзларининг донишмандларини ва роҳибларини... Парвардигор деб билдилар”.(Тавба: 31).   
Оятнинг тўлиқ кўриниши: “Улар Аллоҳни қўйиб ўзларининг донишмандларини ва роҳибларини ҳамда Масиҳ бинни Марямни Парвардигор деб билдилар. Ҳолбуки, фақат ягона Аллоҳга бандалик килишга маъмур (буюрилган) эдилар. Ҳеч бир ҳақ илоҳ йўқ, фақат Унинг Ўзи бордир. У зот уларнинг ширкларидан покдир”. (Тавба: 31).
Донишманд ва роҳиблар яҳуд ва насоролар орасида мавжуддир. Яҳуд ва насоролар ўз донишманд ва роҳибларини Аллоҳни қўйиб Раб деб билдилар. Уларни қандай қилиб Аллоҳдан ўзга Раб қилиб олдилар? Буни пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Адий ибн Ҳотам ат-Тоийга, у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келганда изоҳлаб бердилар. Росул соллалоҳу алайҳи ва саллам у кишига (ушбу оятни) қироат қилдилар: “Улар Аллоҳни қўйиб ўзларининг донишмандларини ва роҳибларини... Парвардигор деб билдилар”. (Тавба: 31). Адийга бу англашмовчилик туғдирди. Чунки у киши насроний эди. Шунда: эй Росулуллоҳ, биз уларга ибодат қилмаймиз, деди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса: “Улар Аллоҳ ҳалол қилган нарсани ҳаром қилар, шунда уни ҳаром деб билмасмидингиз?”, дедилар. У киши: “Худди шундай”, деди. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Улар Аллоҳ ҳаром қилган нарсани ҳалол қилар, шунда уни ҳалол деб билмасмидингиз?”, дедилар. У киши: “Худди шундай”, деди. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ана шу уларга ибодат қилишдир”, дедилар.
Демак: “Улар Аллоҳни қўйиб ўзларининг донишмандларини ва роҳибларини... Парвардигор деб билдилар”. (Тавба: 31), оятининг маъноси, улар ҳаромни ҳалол деб билиш ва ҳаромни ҳалол деб билишда уларга итоат қилганлар. Бу эса кимда-ким Аллоҳ ҳаром қилган нарсани ҳалол деб билиш ёки Аллоҳ ҳалол қилган нарсани ҳаром деб билишда махлуққа итоат қилса, дарҳақиқат, уни Аллоҳдан ўзга ибодат қиладиган Раб қилиб олган бўлади. Уламолар буни бўйинсунишликдаги ширк деб атайдилар.
Ушбу оятдаги бобга тааллуқли ўрни: оят “Ла илаҳа иллаллоҳ”нинг маъноси: Аллоҳ субҳанаҳу ва таологина итоат қилинмоқликка ҳамда кимда-ким Аллоҳ ҳаром қилган нарсани ҳалол деб билиш ёки Аллоҳ ҳалол қилган нарсани ҳаром деб билишда бирор кишига итоат қилса, дарҳақиқат, уни Аллоҳдан ўзга Раб қилиб олганига далолат қилади.
Бироқ ҳаромни ҳалол санашлик ва ҳалолни ҳаром деб билишлик жоиз иш деб эътиқод қилса, бас, бу миллатдан чиқарадиган катта ширкдир. Аммо ушбуни жоиз деб эътиқод қилмаса, балки ҳалол ва ҳаром қилишлик Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ҳаққи деб эътиқод қилса, бироқ у буни нафси ҳавоси ёки айрим фойдаларни қўлга киритишлик бобидан қилса, бас, бу улкан маъсиятдир. Бироқ у катта ширк чегарасига етмайди. Ҳаромни ҳалол санаш ва ҳалолни ҳаром деб билишда махлуқотларга итоат қилишлик ҳеч қачон жоиз бўлмайди. Бироқ бу борада куфр ва ширк бўлиш ёки бўлмаслигида тафсилот бор.
Ушбуларнинг баридан хулоса қиладиган бўлсак: ояти карима ҳалол ва ҳаром деб билишда Аллоҳ субҳанаҳу ва таологагина итоат қилиниши ва кимда-ким ҳалол ва ҳаром деб билишликда махлуққа итоат этса, дарҳақиқат, уни Аллоҳ азза ва жалладан ўзга Раб деб билиши тавҳид ва “Ла илаҳа иллаллоҳ”, деб гувоҳлик беришликнинг изоҳидан эканига далолат қилади.
Бунга Аллоҳ таоло Анъом сурасида зикр қилганидек бошқа оятлар ҳам шоҳиддир. Аллоҳ таоло мушриклар ўлаксани ҳалол деб билганларида зикр қилганидек. Ҳолбуки Аллоҳ таоло уни ҳаром қилди ва бандаларини ундан қайтарди. Ҳамда мушриклар мўминлар билан бу борада мужодала қилажакларини хабар берди. Сўнг айтдики: “Агар уларга бўйинсунсангизлар, ҳеч шак-шубҳасиз мушриклардан бўлиб қолурсизлар”. (Анъом: 121). Агар ўлаксани ҳалол санашликда мушрикларга бўйинсунсангизлар: “Ҳеч шак-шубҳасиз мушриклардан бўлиб қолурсизлар”. (Анъом: 121).
Аллоҳ таоло айтадики: “Балки улар (Макка мушриклари) учун (куфр ва ширк каби) Аллоҳ буюрмаган нарсаларни — «дин»ни уларга шариат қилиб берган шериклари — бутлари бордир?!”. (Шўро: 21). “«Дин»ни уларга шариат қилиб берган”. (Шўро: 21). Яъни, Аллоҳ буюрмаган ҳалол, ҳаром ва ибодатни (шариат қилиб берган). Шариат қилиб беришлик Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ҳаққидир. Бу борада пайғамбарлардан бошқа махлуқотлардан бирор кишига итоат қилиниши жоиз эмас. Кимда-ким шариат қилишликда махлуқотлардан бирор кишига итоат қилса, батаҳқиқ, уни Аллоҳ азза ва жаллага шерик қилибди. Бу эса “Ла илаҳа иллаллоҳ”нинг маъноларидандир. У Аллоҳ таолони ҳаром қилган нарсасини ҳаром деб билиш ва ҳалол қилганини ҳалол деб билишда тоат ила яккалашликдир.
Ва ушбу қовли: “Одамлар орасида шундай кимсалар борки, улар ўзгаларни Аллоҳга тенг билиб, уларни Аллоҳни севгандек севадилар”. (Бақара/165).
Оятнинг давоми: “Иймонли кишиларнинг Аллоҳга бўлган муҳаббатлари қаттиқроқдир”. (Бақара: 165). “Одамлар орасида”. (Бақара: 165). Одамларнинг баъзилари, яъни, мушриклар.
Аллоҳдан ўзга тенгдош исбот қилишликнинг маъноси (Аллоҳга) шерик исбот қилишликдир. Тенгдош деб аталишига сабаб, мушриклар уларни Аллоҳ азза ва жаллага тенг қилиб, уларни Аллоҳ азза ва жаллага ўхшатдилар ва уларни ибодат ҳамда ҳокисорлик муҳаббати ила яхши кўрдилар. “Уларни Аллоҳни севгандек севадилар”. (Бақара: 165). Муҳаббат қалб амали бўлиб, у ёмон кўришликнинг аксидир.
Мушриклар тош, дарахт ва санамлардан иборат Аллоҳга шериклар исбот қилиб, уларни муҳаббат-(яхши кўришлик)да Аллоҳга тенг қилдилар. Уларни Аллоҳ азза ва жаллани яхши кўргандек яхши кўрдилар. Бу ўринда ибодат муҳаббати ирода қилинмоқда. Мушриклар санамларини Аллоҳ азза ва жаллани яхши кўргандек ибодат ва хокисорлик муҳаббати билан яхши кўрардилар. Аллоҳга ширк келтирганлар олдида “Иймонли кишиларнинг Аллоҳга бўлган муҳаббатлари қаттиқроқдир”. (Бақара: 165). Мушриклар Аллоҳни яхши кўрардилар. Мўминлар ҳам Аллоҳни яхши кўрадилар. Бироқ мушриклар Аллоҳни ва У билан ўзгасини ҳам яхши кўрадилар. Мўминларга келсак, улар ёлғиз Аллоҳни яхши кўрадилар ва Унга бошқасини муҳаббатда шерик қилмайдилар. Шундай қилиб мўминларнинг Аллоҳга бўлган муҳаббатлари қаттиқроқ бўлди. Чунки уларнинг муҳаббатлари холисдир. Мушрикларнинг муҳаббати эса муштарак. Ушбу оят мушриклар Аллоҳни яхши кўрганликлари, бироқ улар У Зотга қўшиб бошқасини ҳам яхши кўрганларида мушрикларга айланганликлари ҳамда тавҳид муҳаббатни Аллоҳ азза ва жалла учун холис қилишлик билангина саҳиҳ бўлишига далолат қилади.
Ояти карима Аллоҳни муҳаббат ила яккалашлик ва У Зотга қўшиб бошқасини ибодат муҳаббати ила яхши кўрилмаслиги, балки Аллоҳ жалла ва аъла муҳаббат ила яккаланмоқлиги ҳамда Унга қўшиб ўзгасини ибодат муҳаббати билан яхши кўрилмаслиги “Ла илаҳа иллаллоҳ” ва тавҳиднинг изоҳидан эканига далолат қилади.
mutaallim   02-22-2013, 08:28 PM
#16
Саҳиҳ (ҳадис)да пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан шундай ривоят қилинди: “Кимда-ким Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ деб, Аллоҳдан ўзга ибодат қилинадиган нарсаларга кофир бўлса моли ва қони ҳаромдир. Ҳисоб-(китоби) эса Аллоҳ азза ва жаллага (ҳавола)”. (Муслим (1/53)).
Ушбу сарлавҳа (остидаги бобни) кейинги боблар изоҳлаб беради.

Шайх роҳимаҳуллоҳ: “Саҳиҳ (ҳадис)да”, дедилар. Яъни, имом Муслимнинг саҳиҳларида.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан шундай деганликлари ривоят қилинади: “Кимда-ким Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ деб, Аллоҳдан ўзга ибодат қилинадиган нарсаларга кофир бўлса моли ва қони ҳаромдир. Ҳисоб-(китоби) эса Аллоҳ азза ва жаллага (ҳавола)”. Мол ва қоннинг ҳаром эканлиги икки нарсага боғлиқдир:
Биринчиси: “Ла илаҳа иллаллоҳ” калимасини нутқ қилишлик.
Иккинчиси: Аллоҳдан ўзга ибодат қилинадиган нарсаларга куфр келтиришлик. Агар ушбу икки нарса рўёбга чиқса моли ва қони ҳаром бўлади. Чунки у мусулмон бўлди. Мусулмонни эса қони ва моли ҳаромдир.
Ҳисоб-(китоб)и Аллоҳга хавола. Агар ушбу калимани айтганда ростгўй бўлса, батаҳқиқ, ботини ва зоҳирида ҳақиқий мусулмон бўлиб, жаннатга киради. Агар уни фақат зоҳирда айтса, бас, бу мунофиқлик бўлади. Бунинг ҳам қони тўкилмай, моли ҳаром бўлади. Бироқ у охиратда дўзахда бўлади. “Албатта, мунофиқлар дўзахнинг энг тубан жойида бўлурлар”. (Нисо: 145).
Кимда-ким “Ла илаҳа иллаллоҳ” деб айтса ундан қўлимизни тиямиз, қонини тўкмаймиз ва молини (олишни) ҳаром деб биламиз. Жаннатга кириши ва ҳақиқий мўмин бўлишига келсак, бу Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ҳузуридаги нарса бўлиб, қалблардаги нарсани биладиган ва шунга қараб жазо-(мукофот) таъйин қиладиган У Зотдир. Ҳисоб-(китоб)и эса Аллоҳ азза ва жаллага хавола. Агар ундан ушбу калимани бузадиган нарса зоҳир бўлса унга муртад дея ҳукм қилинади.
Хулоса шуки, ушбу ҳадис тавҳид ва “Ла илаҳа иллаллоҳ”нинг маъносини баён қилиб беради. У Аллоҳ азза ва жалладан ўзга ибодат қилинадиган нарсаларга куфр келтириш ва улардан пок-(безор) бўлишлик билан шаҳодат калимасини нутқ қилишликдир. Аммо қабрларга ибодат қилиб, авлиё ва сағаналарга дуо қилишлик билан Аллоҳдан ўзга ибодат қилинадиган нарсаларга куфр келтирмаган ҳолда “Ла илаҳа иллаллоҳ” деса, ушбу кимса Аллоҳдан ўзга ибодат қилинадиган нарсаларга кофир бўлмабди. Ҳамда қони ва моли ҳаром бўлмайди. Чунки у икки ишни адо этмади. Фақат бир ишни қилди. У ҳам “Ла илаҳа иллаллоҳ”, деб айтишликдир. Бироқ у Аллоҳдан ўзга ибодат қилинадиган нарсаларга куфр келтирмади. Чунки у: қабрларга ибодат қилишлик шикр эмас, деб айтади. Демак, у Аллоҳдан ўзга ибодат қилинадиган нарсаларга куфр келтирмади. Бунинг маъноси шуки, унинг қони тўкилмай, моли ҳаром бўлишлиги йўққа чиқади. Чунки у модомики Аллоҳдан ўзга ибодат қилинадиган нарсаларга куфр келтирмас экан, батаҳқиқ, у мақсадни ҳосил қилмабди.
Бу жуда улкан ҳадис бўлиб, у кимда-ким “Ла илаҳа иллаллоҳ”, деб айтса, бас, у зоҳиран ва ботинан мусулмондир. Гарчи нима ишга қўл урса ҳам. Қабрларга ибодат қилиб, авлиё ва солиҳ зотларга жонлиқ сўйиб, сеҳр ва кўзбўямачилик қилиб, ҳар қандай нарсага қўл урса ҳам. Модомики “Ла илаҳа иллаллоҳ” деган экан у ҳақиқий мусулмондир, деб айтадиган шубҳа эгалари ва мушрикларга қарши муваҳҳидларнинг ҳужжатидир.
Шунинг учун шайх роҳимаҳуллоҳ: “Албатта У киши ушбу калимани талаффуз қилишликнинг ўзигина қон ва молни сақловда бўлишига (гаров) деб айтмадилар. Балки талаффуз қилишлик билан бирга маъносини тушиниб етишлик ҳам (кифоя қилмайди). Балки (ушбуларга қўшиб) иқрор бўлишлигини ўзи ҳам (кифоя қилмайди). Балки шериксиз, якка Аллоҳга дуо қилишлиги ҳам (кифоя қилмайди). Балки қон ва моли то ушбу ишларига Аллоҳдан ўзга ибодат қилинадиганларга кофир бўлмагунча-(пок-безор эканлигини эълон қилмагунча) ҳаром бўлмайди”, деб айтдилар. Мен анавиларни кофир деб билмайман. Мен Ҳасан, Ҳусайн ва Бадавийга ибодат қиладиганларни кофир деб билмайман. Мен уларни кофир санамайман, чунки улар: “Ла илаҳа иллаллоҳ”, деб айтяптилар. Улар биродарларимиздир. Бироқ хатога қўл урдилар, деб айтадиган кимсага шундай деймиз: сен уларга ўхшаш мушриксан. Чунки сен Аллоҳдан ўзга ибодат қилинадиган нарсага кофир бўлмадинг. Аллоҳ таоло тоғутга куфр келтиришликни Аллоҳга иймон келтиришликдан муқаддам қўйди. Аллоҳ таоло айтадики: “Бас, ким шайтондан юз ўгириб, Аллоҳга иймон келтирса, у ҳеч ажраб кетмайдиган мустаҳкам ҳалққани ушлабди”. (Бақара: 256). Тоғутга куфр келтиришлик лозиму лобуддир. Аллоҳдан ўзга ибодат қилинадиган нарсаларга куфр келтириб, унинг ботил эканини эътиқод қилишлик ҳамда у ва унинг аҳлидан пок-(безор) эканлигини эълон қилишлик шартдир. Акс ҳолда инсон мусулмон бўлмайди. Чунки бу ислом билан куфр ўртасини безаб кўрсатишликдир. Куфр ва ислом ҳеч қачон жамланмайди.
Ушбу ҳадис мухтасар бўлишига қарамай улуғ бир манҳаж бўлиб, “Ла илаҳа иллаллоҳ”, деб гувоҳлик беришни ва у тил билан айтиб, зикр ва дуоларда қайта-қайта такрорланадиган қуруқ лафз эмаслигини баён қилиб беради. Балки у ҳақиқий бир калима бўлиб, сиздан Аллоҳдан ўзга ибодат қилинадиган нарсаларга куфр келтиришингизни ва мушриклардан пок-(безор) эканлигингизни эълон қилишингизни талаб этади. Гарчи у (мушрик) сизга одамларнинг энг яқини бўлсада. Худди Холил алайҳиссалом оталари ва одамларнинг у кишига энг яқинидан пок-(безор) эканликларини эълон қилганлари каби.
Сўнг шайх роҳимаҳуллоҳ: “Ушбу сарлавҳа (остидаги бобни) кейинги боблар изоҳлаб беради”, дедилар. Яъни, тавҳид китобининг охиригача келадиган бобларнинг бари ушбу калимани изоҳлаб беради. Мисол учун ҳалқа, ип ва шунга ўхшашларни тақиб-(боғлаб, илиб) олишликдан қайтарув ҳақидаги боб, дарах ва тошлардан барака талаб қилишликдан қайтарув ҳақидаги боб, сеҳр ҳақидаги боб, мунажжимлик ҳақидаги боб, шумланишлик борасида келган (ҳужжатлар) ҳақидаги боб, руқя ва туморлар ҳақидаги боб ва ушбу китобнинг охиригача бўлган бобларнинг бари тавҳид ва “Ла илаҳа иллаллоҳ”нинг маъносини изоҳлаб беради.
mutaallim   02-25-2013, 02:06 AM
#17
7-боб:
Балони кўтариш ёки уни даф қилишлик учун ҳалқа, ип ва шунга ўхшашларни тақиб-(боғлаб, илиб) олишлик ширкдан эканлиги ҳақидаги боб

Ушбу бобнинг ўзидан олдинги бобларга боғлиқлиги шуки: шайх роҳимаҳуллоҳ бундан олдинги бобда “Ла илаҳа иллаллоҳ” деб гувоҳлик беришнинг маъноси ва тавҳиднинг изоҳини ёдга олдилар. Ва бу шериги йўқ, ёлғиз Аллоҳга ибодат қилишлик ҳамда Ундан ўзгасига ибодат қилишни тарк этишлик эди. Энди ушбу ва бундан кейинги бобларда тавҳид ва “Ла илаҳа иллаллоҳ” шаҳодатига зид келадиган ёки уни нуқсонли қиладиган катта ёки кичик ширкни ёдга олишлари муносиб бўлади.
Муаллиф роҳимаҳуллоҳнинг: “... ширкдан эканлиги ҳақидаги боб”, деган сўзларига келсак, яъни, ҳасад қилувчининг кўзи тегишини даф қилади, тана, ҳайвон, автоулов, уй ёки савдо-сотиқ ўрнини ёмонлик ва офатлардан сақлайди деган эътиқодда бадан ёки ҳайвон ёҳуд автоулов ёкида эшикларга осиб қўйиладиган ҳалқа, ип ва шунга ўхшашлар ширк турларидандир. Бу жоҳилият одатидан бўлиб, ҳозирги кунгача айрим кимсаларда давом этиб келяпти. Балки билимсизлик сабабли кўпайгандан кўпайиб боряпти. Улар ушбу ашёларни ўз таналари, гўдакларининг танаси, автоулов, дўкон ва уйларга илиб-(осиб, боғлаб) қўядилар. Бундан уларнинг мақсадлари шуки, ушбу нарсалар улардан ёмонлик ва балони даф қилади. Бу ширкдандир. Чунки у Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан ўзгасига боғланди-(юракдан боғланиб қолди). Ёмонликни даф қиладиган Аллоҳ жалла ва аъладир. Бандасига бирор нарсани ирода қилганда, бас, у албатта рўй беради. Ё нафси-(ўзи)да, ёки молида ёҳуд аҳли-оиласида. Бирор киши уни даф қилолмайди. Агар У Зот бирор нарсани маън қилса-(тўсиб қолса), бас, бирор киши уни келтиролмайди. “Аллоҳ одамлар учун не бир раҳмат-марҳаматни очиб қўйса, бас уни ушлаб-тўсиб қолгувчи бўлмас ва нени ушлаб қолса, бас У зот (ушлаб қолгани)дан сўнг у (нарсани бандаларга) бирон юборгувчи бўлмас. У қудрат ва ҳикмат эгасидир”. (Фотир: 2).
Ишнинг бари Аллоҳ жалла ва аъланинг Қўлидадир. Шундай экан қалблар Аллоҳ азза ва жаллага боғланиши ва ибодатни Аллоҳ азза ва жаллага холис қилишлиги ҳамда фақат Аллоҳ азза ва жалладангина қўрқишлиги вожиб бўлади. Кимнинг қалби Аллоҳга боғланса ва Уни яккаласа, батаҳқиқ, унга бирор нарса зарар бермайди, Аллҳ субҳанаҳу ва таолонинг изни билан бўлганигина бундан мустасно. Аллоҳдан ўзгасига боғланиб қолган кимсага келсак, дарҳақиқат, Аллоҳ уни нимага боғланиб қолган бўлса ўшанга топшириб қўяди ва уни синайди.
Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: “Айтинг: «Энди хабар беринглар-чи, сизлар Аллоҳни қўйиб дуо-илтижо қилаётган бутларингиз – агар Аллоҳ менга бирон зиён етказишни истаса, ўша (бутлар) У зотнинг зиёнини арита олгувчимилар?”. (Зумар/38).
Оятнинг тўлиқ кўриниши: “Айтинг: «Энди хабар беринглар-чи, сизлар Аллоҳни қўйиб дуо-илтижо қилаётган бутларингиз – агар Аллоҳ менга бирон зиён етказишни истаса, ўша (бутлар) У зотнинг зиёнини арита олгувчимилар? Ёки (Аллоҳ) менга бирон марҳамат қилишни ирода қилса, ўша (бутлар) У зотнинг марҳаматини ушлаб қолгувчимилар?!» Айтинг: «Менга Аллоҳнинг Ўзи етарлидир. Таваккул қилгувчи – суянгувчи зотлар ёлғиз Унга таваккул қилурлар»”. (Зумар: 38).
Ушбу оят Зумар сурасида бўлиб, бу улуғ сурада Аллоҳ таоло тавҳидни қайд этиб, ширк турларини ботилга чиқаради. Ушбу сура бошидан охиригача ақида ва мушриклар бўғизларигача ботган ширк турлари масаласини муолажа қилиб, уларни ботилга чиқариб, барбод қилади. Ушбу ояти карима ҳам шулар жумласидандир.
Айтинг эй Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)! Хитоб пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга йўналтирилган. Яъни, анави мушрикларга (айтинг): “Энди хабар беринглар-чи, сизлар Аллоҳни қўйиб дуо-илтижо қилаётган бутларингиз...”. (Зумар: 38). Санам, тош, дарахт, қабр, сағана, авлиё ва солиҳ зотлар ҳамда Аллоҳдан ўзга ибодат қилинадиган барча нарсадан иборат (бутларингиз). Савол қиёмат кунигача ер юзидаги барча мушрикларга қаратилгандир. Унга жавоб беришга қодир бўлармикин? Йўқ. “Энди хабар беринглар-чи, сизлар Аллоҳни қўйиб дуо-илтижо қилаётган бутларингиз...”. (Зумар: 38). Аллоҳдан бошқа дуо қилинаётган ҳамма нарсани ўз ичига олиб, ундан бирор нарса истисно қилинмайди. Хоҳ инсон ёки жисм ёҳуд бундан бошқаси бўлсин. “Агар Аллоҳ менга бирон зиён етказишни истаса”. (Зумар: 38). Яъни, У Зот менга зарар, фақирлик, ўлим, молни зое бўлиши, яқин кишининг мусибатга учраши ва бундан бошқа танам, молим ёки аҳли-оиламга зиён бўладиган бирор нарсани ирода қилса. “Ўша (бутлар) У зотнинг зиёнини арита олгувчимилар?”. (Зумар: 38). Сизлар ибодат қилаётган ушбу маъбудотлар, уларга дуо қилаётган кимсадан зиённи аритишга қодир бўладими? Бу юқорида ўтган Аллоҳ таолонинг ушбу қовли кабидир: “(Эй Муҳаммад, мушрикларга) айтинг: «(Аллоҳдан) ўзга (илоҳ) деб гумон қилган кимсаларингизни чорланглар! Улар сизлардан бирон зиённи арита олмаслар ва (уни сизлардан бошқаларга) буриб ҳам юбора олмаслар”. (Исро: 56). “Ўша (бутлар) У зотнинг зиёнини арита олгувчимилар?”. (Зумар: 38). Ушбу савол инкор ва рад этишлик маъносида. Яъни, ушбу маъбудотлар, уларга дуо қилаётган кимсадан зиённи аритмайди. Шунинг учун мушриклар касал бўлиб, қатл қилиниб, турли мусибатларга учраб, моллари касод бўлади. Маъбудотлари улардан Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло томонидан тушган бирор нарсани даф қилишга қодир бўлмайди. “Ёки (Аллоҳ) менга бирон марҳамат қилишни ирода қилса”. (Зумар: 38). Соғлиқ, бойлик ва бундан бошқа раҳмат турлари. Махлуқотлардан бирортаси ушбу раҳматни Аллоҳнинг бандаларидан бирортасига нозил бўлишини тўсиб қолишга қодир бўладими? Шу билан мушриклар олиҳаларининг ожизлиги зоҳир бўлди.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга ушбу сўзни айтиб, Қуръонни тиловат қилдилар. Уларга ушбу саволни йўллаб, барчанинг кўз ўнгида эълон қилдилар. Улар у кишига жавоб бермадилар ва қиёмат кунигача ҳаргиз жавоб беролмайдилар.
Бу Аллоҳ таоло Қуръонда мушрикларга йўллаган саволлар жумласидан бўлиб, улар унга жавоб бермадилар. Бу эса ширкнинг ботил эканига далолат қилади. “Айтинг: «Менга Аллоҳнинг Ўзи етарлидир”. (Зумар: 38). Ушбу оятда ишларни Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога хавола қилишлик ва қалблар Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан ўзгасини қўйиб, У Зотга боғланиши баён қилиняпти. Оятнинг бошида ширкни ботил дегач, ушбу қовли билан тавҳидни қайд этиб ўтди: “Айтинг: «Менга Аллоҳнинг Ўзи етарлидир”. (Зумар: 38). Яъни, Аллоҳдан ўзга бирортаси менга зиён ёки фойда етказишга ҳаргиз қодир бўлмайди. Шунинг учун Ҳуд алайҳиссалом ўз қавмларига шундай дегандилар: “У (Ҳуд) айтди: «Албатта, мен Аллоҳни гувоҳ келтираман, яна ўзларингиз ҳам гувоҳ бўлингларки, мен сизларнинг Аллоҳни қўйиб, (Унга сохта-ёлғон илоҳларни) шерик қилишингиздан безорман. Ана энди барчангиз бир бўлиб, ҳеч таъхир қилмай-кечиктирмай менга қарши билган ҳийлангизни қилаверинглар»”. (Ҳуд: 54-55). Сўнг шундай дедилар: “«Мен фақат менинг ҳам, сизларнинг ҳам Парвардигоримиз бўлган Аллоҳга суяндим. Ўрмалаган нарса борки, барчаси У зотнинг қўл остидадир. Парвардигорим, шак-шубҳасиз, Тўғри йўлдадир»”. (Ҳуд: 56). “Таваккул қилгувчи – суянгувчи зотлар ёлғиз Унга таваккул қилурлар”. (Зумар: 38). Ҳалқа, ип, санам, қабр, валий ва бундан бошқа нарсаларга таваккул қилмайдилар. Балки таваккул қилинадиган Зот Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодир. Чунки барча нарсанинг миқдор-ўлчови Унинг Қўлидадир.
Ҳадисда ворид бўлишича пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумога шундай дедилар: “Билгилки, халқлар сенга бирор нарсани фойда келтиришлик учун йиғилсалар, Аллоҳ сенга китобат қилган нарсанигина фойда келтирадилар. Ва агар сенга бирор нарсани зиён келтиришга йиғилсалар, Аллоҳ сенга китобат қилган нарсанигина зиён келтирадилар. Қаламлар кўтарилиб, саҳифалар қуриган”. (Термизий (2516), Аҳмад (1/293)).
Ишларнинг бари Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога қайтади. Ибодат, таваккул, дуо ва умид қилинишга ҳамда қўрқилишга лойиқ бўлган Зот У субҳанаҳу ва таолодир. Ундан ўзгаси эса Унинг махлуқотларидан бир махлуқот, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг Қўлида бўйинсундирилгандир. Хоҳласа уни сизга устун қилади ва агар хоҳласа уни сиздан маън қилади. Ердаги бор одам болалари, жин ва инсондан бўлган шайтонлар, илон, йиртқич ва бошқа зарарли нарсалардан иборат ёмон нарсаларнинг бари Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг Қўлидадир. Агар хоҳласа уни сизга устун қилади ва агар хоҳласа уларни сиздан ушлаб қолади. Бас, Аллоҳ азза ва жалладан ўзгасидан қўрқманг!
Шунингдек, яхшиликнинг бари Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг Қўлидадир. “Бор яхшилик ёлғиз Сенинг қўлингдадир. Албатта Сен барча нарсага қодирсан”. (Оли Имрон: 26). Бор яхшилик Унинг Қўлида бўлиб, махлуқотлардан бирор киши сизга яхшиликдан бирор нарсани ато қилишга эга эмас. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло сизга уни ирода қилгани бундан мустаснодир. Ва бу нарса фақат сабаб бўлиб, Аллоҳ таоло ушбу яхшиликни унинг қўлида сизга жорий қилди ёки Аллоҳ таоло сизга зиённи унинг қўлида ижро қилди. Улар фақат сабабдир. Аслида олов куйдириши, йиртқич ташланиши ва душман ўз душманини ўлдиришида шак-шубҳа йўқ. Ва Аллоҳ таоло зарарли нарсаларни яратганлигида ҳам шак-шубҳа йўқ. Бироқ бу нарсалар Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг лашкарларидан бир лашкардир. Барчаси Аллоҳнинг Қўл остида. “Ўрмалаган нарса борки, барчаси У зотнинг қўл остидадир”. (Ҳуд: 56). Агар Аллоҳ таоло ирода қилса ушбу лашкарни сизга устун қилиб қўяди ва агар Аллоҳ хоҳласа сиздан ушбу лашкарни тўсиб қўяди. Демак, қалбингизни фақат Аллоҳ азза ва жаллага боғланг, фақат Унгагина таваккул қилинг, ишларингизни фақат У субҳанаҳу ва таологагина топширинг. Бу эса яхшиликни жалб қиладиган ва ёмонликдан сақлайдиган сабабларни олишингиздан тўсмайди. Бироқ Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога суянилади.
Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам қўлида мисдан бўлган ҳалқаси бор бир кишини кўриб: “Бу нимаси?”,-дедилар. У: “Мадорсизликдан”,-деди. Шунда У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Уни ечиб ташла! Чунки у сени мадорсизлигингни зиёда қилади холос. Агар шу ҳолатингда вафот этсанг, ҳеч қачон нажотга эришолмасдинг”-дедилар”. Аҳмад заиф бўлмаган санад ила ривоят қилди. (Аҳмад (4/445), Ибн Можжа (2/1167), Ибн Ҳиббон (1410), Ҳоким (4/216) саҳиҳ деди ва Заҳабий унга мувофиқ бўлди).
Имрон ибн Ҳусой ибн Убайд ал-Хузоий. У киши ва оталари саҳобаларнинг фазилатлиларидандир розияллоҳу анҳумо.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир кишини кўрдилар. Ушбу киши мубҳам-(ноаниқдир). Бироқ (бошқа) ривоятларда у киши Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳунинг ўзлари экани ворид бўлган. У киши пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига кирдилар.
“Қўлида...ҳалқаси бор”. Ҳалқа – тирсакдан елкагача ёки билак ёҳуд бармоққа тақиладиган айлана нарсадир. Думалоқ нарсага ҳалқа дейилади. Шунинг учун қавм ҳалқа ҳосил қилди дейилади, агар мажлисда айлана ҳосил қилган бўлсалар.
“Мисдан”. Мис – маълум бўлган маъданнинг бир туридир.
“Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ...: “Бу нимаси?”,-дедилар”. Бу инкорий маънодаги савол экани кўриниб турибди. У аниқлик киритиш маъносидаги савол деган қавл ҳам мавжуд. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам у кишидан ушбу ҳалқани (тақишдан) мақсадлари нима экани ҳақида сўрадилар.
Ушбу ҳадисда мункар ишни инкор қилишлик вожиб эканига далил бор. Яна ушбу ҳадисда инсон бирор нарсани, агар ушбу нарсанинг (икки ҳил) эҳтимоли бўлса соҳибининг мақсадини билмагунча инкор қилмаслигига далил мавжуд. Агар ушбу нарса эгасининг мақсади ёмон бўлса, батаҳқиқ, уни ункор этади.
“У: “Мадорсизликдан”,-деди”. Яъни, уни мадорсизликни даф қилиш учун, ушбу ҳалқа мени ундан сақласин дея тақдим. “الواهنة” (ал-Ваҳина) – мадорсизлик бўлиб, у қўлга етадиган касалликдир. Арабларда у мадорсизлик (ал-Ваҳина) деб аталади. Ушбу дарддан сақланиш учун ҳалқа тақишлик уларнинг одатларидан бўлиб, ушбу ҳалқа дардни даф қилади деб даъво қилардилар.
Шунда пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни ечиб ташла дедилар. Ечиб ташлашликнинг маъноси: шиддат билан олиб ташла, яъни, зудлик билан уни ечиб, жадаллик билан олиб ташла. Уни жисмингдан олиб ташлашда ҳафсаласизлик қилма. Чунки у ширк кўринишидир, Аллоҳ сақласин.
Ушбу ҳадисда ширк кўринишларини йўқ қилишга шошилишлик ва инсон уни тарк этишда ҳафсаласизлик қилмаслиги зикр қилинди.
Сўнг у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни (ўз ўрнида) қолишидаги зарарни очиқлаб, шундай дедилар: чунки у сени мадорсизлигингни, заифлигингни зиёда қилади холос. Мадорсизликнинг маъноси: заифлик ва касалликдир.
Ушбу ҳадисда зарарни даф қилишлик мақсадида ҳалқа ва шунга ўхшаш ашёларни тақиб олишлик мақсаднинг айни аксига сабаб бўлишига далил бор. У киши уни ушбу касалликдан сақланиш учун тақиб олгандилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса у касалликни жалб қилади дея хабар бердилар. Ушбу ҳолат ана шу нарсаларга қўл урадиган кимсаларда зоҳирдир. Уларни доимо қайғу ва хавфда топасиз. Бироқ Аллоҳга таваккул қиладиган кишини бирор нарса ғамга солмайди, натижада уни доим фаол, азму-қарорли ва кўнгли ҳотиржам эканини топасиз. Аллоҳдан ўзгасидан қўрқадиган ва ушбу боғламаларни қўллайдиганни эса жисми заиф, қуввати кетган, ғам-ғуссага ботган, ҳамма нарсадан хавфсирайверадиган ҳолда топасиз.
Агар шу ҳолатингда вафот этсанг, ҳеч қачон нажотга эришолмасдинг. Яъни, ундан тавба қилмай вафот этганида, асло нажот топмасди. Ушбу ҳадисда ширк мағфират қилинмаслигига далил бор. Ҳатто кичик ширк бўлсада. У сабабли азобланади, гарчи катта ширкка қўл урган мушрикнинг азобланиши каби азобланмасада. Демак, дўзахда абадий қолмайди. Бироқ унда (кичик ширки) миқдоричалик азобланади.
Шайх роҳимаҳуллоҳ (ушбу боб) масалаларида шундай дедилар: “Бу эса саҳобанинг ушбу қовлига шоҳид-(қувватловчи)дир: “Кичик ширк гуноҳи кабирадан-да каттароқдир”.”. Чунки маъсиятлар, гарчи катта бўлсада, ширк бўлмас экан, бас, ақидага путур етказмайди. Кичик ширкка келсак, батаҳқиқ, у ақидага путур етказади. Ва яна саҳиҳ (қовлга кўра) мағфират қилинмайди. Ундан қуйи бўлган катта маъсиятлар эса мағфират қилиниш эҳтимолидан ҳоли эмас. “Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур”. (Нисо: 48). Ушбу ҳадиснинг бобга тааллуқли ўрни зоҳирдир. Чунки пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам зарарни даф қилишлик мақсадида ҳалқа тақишни инкор қилдилар ва у фақат ўз соҳибининг касалини зиёда қилишини ҳамда у ана шу ҳолатда вафот этса асло нажот топмаслигини хабар бердилар. Бу эса зарарни даф қилиш ёки кўз тегишни тўсиш ёки бундан бошқа ёмон мақсадлар учун ҳалқа ва шунга ўхшашларни тақиб олишлик маън этилганига далилдир.
Мисол учун: болдирга ип боғлаш. Айрим кимсалар болдирларига ёки қўлларига (тирсакдан елка қисмигача бўлган жой) ёҳуд бармоқларига ип боғлаб: албатта бу касалликни тўсади, дейдилар. Ана шу ишнинг ўзи жоҳилият феъли. Ва у пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ана шу ҳадисда инкор қилганларининг мислидир.
Аҳмад...ривоят қилди. (У киши) имом Аҳмад ибн Ҳанбал аш-Шайбоний, буюк имом, тўрт имомнинг бири, муҳаддисларнинг шайхидир, роҳимаҳуллоҳ. У киши синовга учраб, сабр қилган имомдир. Аббосийларнинг халифаларидан иборат Маъмун, Мўътасим ва Восиқ қўлида ақида борасида синовга учрадилар. Чунки Маъмун мўътазила (тоифаси)дан таъсирланган эди. Улар (мўътазилалар) унга инкор қилинадиган (ақидаларни) киргазгандилар. Шулардан: Қуръон махлуқ деган сўздир, Аллоҳ сақласин. Яна: римликлар ва кофир халқларнинг китобларини араб тилига ўгириш. Ушбу китоблар араб тилига ўгирилгач мусулмонларнинг ақидаларига кўплаб ёмонликлар кириб келди. Ушбуларнинг бари мўътазилалар сабаблидир. Чунки улар ушбу халифани йўлдан ургандилар.
Бу билан йўлдан озган фирқаларнинг ҳамда улар билан ҳамсуҳбат бўлиш ва яқинлашишнинг нақадар хатарли эканини ўрганамиз. Шунинг учун салафлар бидъатчи билан дўстлашиш ва улар билан ҳамсуҳбат бўлишдан огоҳлантиришган. Чунки улар ўз соҳибларига таъсир ўтказадилар. Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло шундай деди: “Эй мўминлар, ўзларингни қўйиб, (у мунофиқларни) сирдош дўст тутманглар! Улар сизларга зарар етказишда кучларини аямайдилар ва ёмон ҳолга тушишингизни орзу қиладилар. Уларнинг сизларни ёмон кўришлари оғизларидан ошкор бўлди. Дилларидаги адоватлари эса янада каттароқдир”. (Оли Имрон: 118).
Анавилар ушбу халифанинг ҳамсуҳбатлари бўлишган ҳам эдики, уни ўзларига мойил қилиб олдилар. Натижада у аҳли суннанинг зиддига юра бошлади. Имом Аҳмад эса унинг қаршисига чиқдирлар ва Қуръон махлуқ дейишликдан бош тортдилар. Ҳатто калтакланиб, зиндонга ташланиб, азобландилар. Бироқ у киши сабр қилдилар ва сабрда бардавом бўлдилар, роҳимаҳуллоҳ. У кишининг даврларида уч халифа кетма-кет келди. Барчаси у кишига қарши эди: Маъмун, Мўътасим ва Восиқ. Бироқ у киши сабр қилдилар ҳамда кўтаринкилик ва сабот билан турдилар. Аллоҳ азза ва жалла у кишига нусрат бергунгача уларга бўйин эгмай, қамчин, ҳибс ва камситишларга сабр қилдилар. Мутаваккил келиб, у кишидан ушбу синовни кўтарди ва ёрдам берди. Ва барча ҳамду санолар Аллоҳга бўлсинким, оқибат муттаққинларнинг фойдасига бўлди. Аллоҳ таоло мўътазила ва уларнинг издошларини расво қилди. Ушбу имомга иқтидо қилишимиз учун у кишининг ва ўзимизнинг йўлдан озган оқимлар ва аҳли сунна вал жамоага хилоф бўлган фирқаларга нисбатан мавқифимизни билиб олишлигимиз вожиб бўлади. Тоинки уларга нисбатан енгил муносабатда бўлиб, (атрофимизга одам) йиғиш ишини бошлаб: биз тўплаймиз, айирмаймиз-(ажратмаймиз) деб юрмайлик яна айрим жамоатлар айтганидек!. Балки ҳақ ва ботил аҳли ўртасини ажратиб олишлигимиз вожиб бўлади. Биз ҳақ аҳли биланмиз, гарчи оз бўлсаларда. Биз ботил аҳли билан эмасмиз, гарчи кўп бўлсаларда. Ана шу тўғри мавқифдир. Имом Аҳмад ёлғиз ўзлари уммат қаршисига чиқдилар ва Аллоҳ таоло у кишини улар устидан ғолиб қилди. Инсон эгаллаган мавқифи, сабри ва саботи рўбарўсида азият чекиши аниқдир. Бироқ модомики ҳақда экан, у буни аҳамиятга молик нарса деб билмайди. Бу эса у кишининг тарози ва Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ҳузуридаги ҳасанотларидандир.
Ушбу ҳадисни Аҳмад заиф бўлмаган иснод ила ривоят қилди ва Ҳоким ўз “Мустадрок”ларида ривоят қилиб, исноди саҳиҳ деди. Имом Заҳабий роҳимаҳуллоҳ у кишига мувофиқ бўлди.
Яна у киши (Аҳмад) Уқба ибн Омир (розияллоҳу анҳуда)дан “марфуъ” (иснод ила) ривоят қилди: “Кимда-ким тумор тақиб олса Аллоҳ таоло уни мурод-мақсадига етказмасин. Кимда-ким кўзмунчоқ тақиб олса Аллоҳ таоло унга ҳотиржамлик насиб этмасин”. (Аҳмад “Муснад” (4/154), Тоҳавий “Шарҳ Маъаний ал-Асар” (4/325), Ҳоким (4/216) саҳиҳ деди ва Заҳабий унга мувофиқ бўлди).
Бошқа бир ривоятда эса: “Кимда-ким тумор тақиб олса, дарҳақиқат, ширк келтирибди”. (Аҳмад (4/156), Ҳоким “Китаб ат-Тиб” (4/219)).

“Кимда-ким ...тақиб олса”. Яъни, кимда-ким ушбу нарсани танасига илиб олса ёки қалби унга боғланиб қолса ва ушбу нарса борасида, у Аллоҳ азза ва жалласиз ўзи фойда ёки зиён етказади дея эътиқод қилса.
“Тумор”. Тумор: кўздан сақланиш учун болаларга тақиб қўйиладиган мунчоқ доналаридир. Шунингдек, мунчоқ доналари ҳамда тумор ва кўзмунчоқлардан иборат бундан бошқа тақиб-(илиб) қўйиладиган барча шунга ўхшаш нарсалардир. У фақат кўзмунчоққа хос бўлмай, балки ушбу изоҳ илиб қўйиладиган нарсаларнинг турларидан бирини баён қилишлик учун зикр қилинди. Улардан яна пояфзални эшикка осиб қўйиб, пояфзал юзини келаётган шахснинг қаршисига қаратиб қўядиганлари ва автоуловга (илиб қўядиганлари) бор. Ушбу кимсалар ана шу нарсалар улардан ҳасаднинг ёмонлигини даф қилади деб ўйлайдилар. Ушбуларнинг бари жоҳилият ишларидандир.
“Аллоҳ таоло уни мурод-мақсадига етказмасин”. Бу пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам томонларидан Аллоҳ таоло унинг ишини охирига етказмасин, мақсадининг акси ҳосил бўлсин дея баддуо қилишликдир. Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг эса дуолари ижобатдир. Ушбу баддуо ўзига ёки бошқага ёмонликни тўсиш илинжида тумор ёки кўзмунчоқ осган-(илган) барчани қиёмат кунигача ўз ичига олади. Аллоҳ азза ва жаллага тавба қилишлиги бундан мустасно. Бас, кимда-ким тавба қилса Аллоҳ таоло унинг тавбасини қабул қилади. Кимда-ким тавба қилмаса “Аллоҳ таоло уни мурод-мақсадига етказмасин”. Яъни, Аллоҳ таоло уни иши ва мақсадини охиригача етказмасин. Балки унга истагига зид ўлароқ зарар, ёмонлик, хавф ва қайғу етади. Шунинг учун ушбу нарсаларни тақиб олган кимсаларни одамларнинг энг хавфсирагани, ғам-қайғуга ботгани, заиф ва нотавон эканини кўрасиз. Бу эса Аллоҳга таянадиган муваҳҳидларга акс ўлароқ бир ҳолатдир. Уларни одамларнинг энг азму-қарорлиси, ишга энг кучлироқлари эканларини топасиз. Яна уларни ҳотиржамлик, барқарорлик, кўнгил тўқликда учратасиз. Чунки улар Аллоҳ азза ва жалланинг ёлғиз Ўзига иймон келтириб, умидларини Аллоҳ азза ва жаллага боғлайдилар. Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ўзи уларга етарлидир. “Айтинг: «Менга Аллоҳнинг Ўзи етарлидир. Таваккул қилгувчи – суянгувчи зотлар ёлғиз Унга таваккул қилурлар»”. (Зумар: 38). У субҳанаҳу айтадики: “Ким Аллоҳга таваккул қилса, бас, (Аллоҳнинг) Ўзи унга етарлидир. Албатта Аллоҳ Ўзи (хоҳлаган) ишига етгувчидир. (Унинг хоҳишига қарши тургувчи кимса йўқдир). Дарҳақиқат Аллоҳ барча нарса учун миқдор-ўлчов қилиб қўйгандир (яъни, ҳаётда рўй берадиган ҳар бир яхши-ёмон воқеа-ҳодиса ёлғиз Аллоҳ хохлаган — белгилаган вақт ва ўлчовда рўй беради)”. (Талоқ: 3).
“Кимда-ким кўзмунчоқ тақиб олса Аллоҳ таоло унга ҳотиржамлик насиб этмасин”. “الودع” (“ал-Вадаъ”) Кўзмунчоқ – садафга ўхшаш денгиздан олинадиган нарса-(чиғаноқ) бўлиб, уни кўкрак ёки бўйин ёки ҳайвонларига кўздан сақланиш учун иладилар-(тақиб қўядилар).
“Аллоҳ таоло унга ҳотиржамлик насиб этмасин”. Яъни, уни ҳотиржамлик, сакинат ва роҳатда тарк этмасин. Балки унга ғам-андуҳ, васваса ва душманларни устун қилсинки ҳатто қайғу, ғам ва доимий аламда бўлсин. Бу Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам томонларидан Аллоҳ таоло унинг роҳат, барқарорлик ва осойишталигини тортиб олсин ҳамда доимий қўрқув, ғам ва қайғуда бўлсин дея баддуо қилишликдир. Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога тавба қилгунича ҳамма нарсадан хавфсирайверади. Бу ушбу нарсаларни қўллайдиган ҳар бир кимсада ошкор бўлиб, уларни одамларнинг энг қайғули, қўрқув ҳамда ҳар бир лаҳза ва ҳар бир шахсдан ёмонлик кутган ҳолда учратасиз.
“Кимда-ким тумор тақиб олса, дарҳақиқат, ширк келтирибди”. Бу ушбу кимса дарҳақиқат ширк келтирганлиги билан унга Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг зиёда баддуо қилишларидир. Ушбу кимсага икки мусибат етади: Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг унга баддуо қилишлари. Иккинчи мусибат эса ақидасига етади. У ушбу нарсани тақиш-(илиш, боғлаш) билан дарҳақиқат Аллоҳ азза ва жаллага ширк келтирди. Бу эса ҳадисдан ушбу бобга шоҳид ўрнидир. Чунки ушбу боб: “Балони кўтариш ёки уни даф қилишлик учун ҳалқа, ип ва шунга ўхшашларни тақиб-(боғлаб, илиб) олишлик ширкдан эканлиги ҳақидаги боб”дир.
Агар: Ушбу ширкнинг тури нима? У катта ширкми?, десанг айтамизки: бу борада тафсилот бор. Агар у Аллоҳнинг изнисиз ўзи асрайди деб билса, бас, бу катта шикрдир. Агар у фақат сабаб, асровчи эса Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодир деб эътиқод қилса, бас, бу кичик ширкдир. Чунки Аллоҳ таоло ушбу нарсаларни сабаб қилмади.
Ибн Абу Ҳатим (роҳимаҳуллоҳ) Ҳузайфа (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилди: “У киши (Ҳузайфа розияллоҳу анҳу) иситма-(жасадида ҳарорат кўтарилгани) сабабли қўлига ип (боғлаб олган) кишини кўриб, уни (ипни) дарҳол узиб ташлади ва (Аллоҳ таолонинг) ушбу қовлини тиловат қилди: “Уларнинг кўплари Аллоҳга фақат мушрик бўлган ҳолларидагина иймон келтирадилар”. (Юсуф/106). (“Ан-Наҳж ас-Садийд”: заиф, ушбуни Ибн Абу Ҳатим ривоят қилди. Ушбу ривоят санади “Тайсирул Азизул Ҳамид” китобида Урва ибн Зубайр Ҳузайфадан ривоят қилганлиги келтирилган. Урва Ҳузайфадан (ушбу асарни) эшитгани номаълум). 
Яъни, уни ҳарорат кўтарилишидан сақланиш учун боғлаб олганди. Шунда Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳу ипни ушбу кишидан узиб ташладилар. Бундан мункар ишни йўқ қилишликни ўрганамиз. Худди пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳалқани кўрганларида: уни олиб ташла, деганларидек.
““Уларнинг кўплари Аллоҳга фақат мушрик бўлган ҳолларидагина иймон келтирадилар”. (Юсуф/106).”. Ушбу оят маъноси ҳақида улар улуҳиятда мушрик бўлган ҳолларида рубубиятга иймон келтирадилар дейилган. Чунки мушрикларнинг бари рубубиятни тан оладилар. Бироқ улар улуҳиятда ширк келтирадилар. Ё катта ширк ёки кичик ширк. Ип боғлаб олишлик (юқорида) тафсилот киритганимизга кўра, агар у фойда ва зиён Аллоҳнинг Қўлида, ушбу ип фақат сабабдир деб билса, бас, бу кичик ширкдир. Чунки Аллоҳ таоло ип боғлаб олишликни (ёмонликдан) сақловчи сабаблардан бири қилмади. Аммо зарарни даф қилишликда Аллоҳни қўйиб, ушбу ипга таянса, бас, бу катта ширкдир.
Бу эса ширк гоҳида ҳатто иймон аҳли томонидан ҳам юз беришлиги ва кўп ҳолларда рўй беришига далолат қилади. Агар бундан кичик ширк ирода қилинган бўлса. Демак, кичик ширк гоҳида мўминдан ҳам содир бўлади. Худди ундан гоҳида амалий мунофиқлик содир бўлгани каби. Ундан риё содир бўлади. Аммо унга таянишлик қасд қилинган бўлса, батаҳқиқ, у иймонга зид келувчи катта ширкдан бўлади. Кичик ширк иймон ва тавҳидни нуқсонлаштиради. Катта ширкка келсак, батаҳқиқ, у иймон ва тавҳидни батамом йўқ қилади.
Шайх роҳимаҳуллоҳ ушбу бобдаги ўз масалаларида шундай дедилар: “Ҳузайфа (розияллоҳу анҳунинг (Юсуф/106)) оятини тиловат қилишликлари шунга далолат қиладики, саҳобалар катта ширк ҳақидаги оятларни кичик ширкка қарши далил ўлароқ ёдга олишарди”. Бу агар ушбу оятни жоҳилият аҳли ирода қилинган дея тафсир қилганингизда шундай. Чунки жоҳилият аҳли рубубият тавҳидини тан олиб, улуҳият тавҳидида ширк келтирардилар. Бироқ уларнинг рубубият тавҳидини тан олишликлари уларни исломга олиб кирмади.
Ҳузайфа розияллоҳу анҳу катта ширк борасида нозил бўлган оятни кичик ширкка қарши далил сифатида ёдга олдилар. Чунки у (оят) умумдалолатига кўра кичик ширкни ҳам ўз ичига олади. “Худди Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо Аллоҳ таолонинг ушбу қовлини далил сифатида ёдга олганларидек: “Бас, билиб туриб ўзгаларни Аллоҳга тенглаштирманг”. (Бақара: 22). У: кишининг шундай деган сўзидир: Аллоҳ ва сиз хоҳласангиз. Аллоҳ ва сиз бўлмаганингизда эди... Ушбу кучукча бўлмаганда, батаҳқиқ, ўғри тушган бўларди” ва шунга ўхшашлар. Ушбуларни кичик ширк дея изоҳладилар. Чунки оят катта ва кичик ширкни ўз ичига олади. У киши ушбу оятни айрим далолат қилган маъноларига далил ўлароқ зикр қилдилар. Шунингдек, Ҳузайфа розияллоҳу анҳу ҳам ушбу оятни далолат қилган айрим (маъноларига) кўра далил сифатида зикр қилдилар. Чунки у катта ва кичик ширкни ўз ичига олади.
Айрим мусулмонлар рубубият ва улуҳият тавҳидида Аллоҳга иймон келтирадилар. Бироқ улардан иймонни (батамом) йўққа чиқармайдиган баъзи кичик ширк (амаллари) содир бўлади. Бу эса ширкдан ҳазир бўлишликка ва ушбу иш айрим мўминлардан содир бўлар экан, албатта, инсон ўзидан ҳотиржам бўлмаслиги, Аллоҳдан ширкнинг катта ва кичигидан паноҳ сўраб: Аллоҳим, мен Сендан билган ҳолимда Сенга бирор нарсани ширк келтириб қўйишимдан паноҳ сўрайман ва билмаган гуноҳимдан мағфират сўрайман деб айтишига далолат қилади. Ва машхур дуода ворид бўлганидек: Сендан шак-шубҳа, ширк, куфр, мунофиқлик ва бадхулқликдан паноҳ сўрайман. Демак, мусулмон ўзи ҳақида хавфсирайди. Ва Аллоҳ азза ва жаллага ушбу ишлардан офият сўраб дуо қилади. Ўзини покдомон қилиб кўрсатиб, ҳотиржамликка берилмайди.
mutaallim   02-28-2013, 11:08 AM
#18
8-боб:
Руқя ва туморлар борасида келган (ҳужжатлар) ҳақидаги боб


Саҳиҳ (ҳадис)да Абу Башир Ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “У киши сафарларнинг бирида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга эдилар. Шунда у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Туяларнинг бўйнидаги (камон ёйининг) ипидан йигирилган туморлар ёки туморларнинг бирортаси қолмай узиб ташлансин”,-дея чопар жўнатдилар”.(Бухорий (2/359), Муслим (3/1672)).
Шайх роҳимаҳуллоҳ “Руқя ва туморлар борасида келган (ҳужжатлар) ҳақидаги боб”, дедилар. Яъни, Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам, саҳоба ва тобеъинлардан руқя ва туморлардан қайтарув ҳақида ворид бўлган ҳадис ва асарлар.
Ушбу бобнинг ўзидан олдинги бобга боғлиқлиги шуки, олдинги боб балони кўтариш ёки уни даф қилишлик учун ҳалқа, ип ва шунга ўхшашларни тақиб-(боғлаб, илиб) олишлик ширкдан эканлиги ҳақидаги боб эди. Ушбу боб эса ўзидан олдинги бобни тўлдирувчидир. Чунки у ўзидан олдинги бобда зикр қилинган мавзуни тўлдирувчи бошқа турларини ёдга олади. Бироқ бундан олдинги боб сарлавҳасида шайх ҳалқа ва ип тақиш ширкдандир дея очиқ айтдилар. Бу ерда эса очиқ айтмай, балки: Руқя ва туморлар борасида келган (ҳужжатлар) ҳақидаги боб, дедилар. Бу эса у киши роҳимаҳуллоҳнинг фиқҳ ва маърифатлари нозиклигидандир. Чунки ҳукм ҳадисда очиқ ворид бўлгач, (шайх) уни сарлаҳвада зикр қилдилар. Ҳукмда тафсилот ёки эҳтимолотлар бўлган вақтда эса у киши сарлавҳада (ҳукмга оид бирор сўзга) жазм қилмадилар. Балки ушбу бобда далиллар ворид бўлиб, ундан муфассал ҳукм олинади.
Бу эса у киши роҳимаҳуллоҳнинг фиқҳлари нозиклиги ва ҳукмларни қўллашдан ўта парҳезкор эканликларидандирки, бу талабаларни ушбу пок хислат билан тарбиялайди. Улар ҳам ҳукмларни қўллашда парҳезкорлик қилиб, бу борада эҳтиёткорлик билан ёндашадилар. Чунки иш жуда хатарли.
“Абу Башир Ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан...”. У киши шу кунялари билан машҳур бўлиб, ибн Абдулбарр айтганларидек исмлари маъруф бўлмаган.
У киши айрим сафарларида пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан эдилар. Ушбу сафар айнан қайси (сафар) эканини айтмадилар. Ҳофиз: уни айнан қайси (сафар) эканига воқиф бўлмадим, деди.
“Чопар жўнатдилар”. Яъни, вакил.
“Туяларнинг бўйнидаги (камон ёйининг) ипидан йигирилган туморлар ...қолмай узиб ташлансин”. Улар жоҳилиятда камон ипларини туяларнинг бўйнига боғлаб қўярдилар. Ушбу нарса улардан кўз тегиши ва зарарни даф қилади деб эътиқод қилардилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса ушбу жоҳилий одатни йўқ қилиб, тавҳидни қарор топтиришликни хоҳладилар.
(Ҳадисдаги) камон ипи бўйинга боғланадиган нарсадир.
“(Камон ёйининг) ипидан йигирилган”. Камон улар ўқ узадиган асбоб-(қурол) бўлиб, жоҳилиятда камон ипи эскирса, уни олиб, ҳайвонларнинг бўйнига илиб-(боғлаб) қўйишарди. Ва уни ўрнига янги ип қўйишарди. Фойдаланиб, ундан ўқ узилган ушбу эски ип туяга кўз тегишини даф қилади деб эътиқод қилардилар.
“Ёки туморларнинг бирортаси ...”. Бу еса ровий томонидан Росул соллалоҳу алайҳи ва саллам (камон) ипидан бўлган тумор дедиларми ёки хоҳ камон ипидан ёки бошқасидан бўлсин мутлоқ тумор дедиларми?, дея шак қилишликдир. Бу эса улар розияллоҳу анҳумнинг ривоят қилишликдаги эътиборлиликлариларидандир.
Қандай бўлганда ҳам ушбу ҳадисда қайси турдан бўлишидан қатъий назар, хоҳ камон ипидан ёки бошқасидан бўлсин, модомики ундан бузуқ ақида қасд қилинган экан ушбу нарса маън қилинганига далил бор. Ҳатто камар-(тасма) ёки ип ёҳуд кўзмунчоқ ёкида бундан бошқалари бўлсада. Ундан ушбу ширкий мақсад бўлган ҳар бир тумор маън қилингандир.
Улардан ширкий мақсадлар бўлмаган белгиларга келсак, мисол учун қадимий уй (Масжид ал-Ҳаром)га ҳайдаб бориладиган ҳайвонларнинг (бўйнига илинадиган) белгилар, бас, бунда ҳараж-(танглик) йўқ.
“Узиб ташлансин”. Бу ўринда мункарни йўқ қилишлик зикр қилиняпти. Айниқса агар ушбу мункар ақида борасида бўлса, батаҳқиқ, уни йўқ қилишлик таъкидлироқ бўлади.
Ушбу ҳадисда: Ҳукмдор ёки раҳбар мункар ишни йўқ қилиш учун ўз номидан ноибларни юборишлиги ва бунда ўзи бевосита иштирок этиши шарт қилинмагани баён қилиняпти.
Ҳадиснинг (бобга) шоҳид ўрни: ҳайвон ёки одам болаларига, ушбу нарса кўз тегишини даф қилади ёки даф қилишда сабаб бўлади деган мақсадда тумор боғлашни ҳаром эканлигидир. Уни фақат Аллоҳ субҳанаҳу ва таологина даф қилади. Зарарни даф қиладиган ёки фойдани жалб қиладиган ва ушбу ишда сабаб бўладиган нарса туморлар эмас. Балки бу Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг Қўлида. “Агар Аллоҳ сизга бирон зиён етказса, уни фақат Ўзигина кетказа олур. Агар сизга бирон яхшилик (етказишни) ирода қилса, Унинг фазлу марҳаматини қайтара олгувчи йўқдир. У Ўзи хоҳлаган бандаларига яхшилик етказур. У мағфиратли, меҳрибондир”. (Юнус: 107). “Аллоҳ одамлар учун не бир раҳмат-марҳаматни очиб қўйса, бас уни ушлаб-тўсиб қолгувчи бўлмас ва нени ушлаб қолса, бас У зот (ушлаб қолгани)дан сўнг у (нарсани бандаларга) бирон юборгувчи бўлмас. У қудрат ва ҳикмат эгасидир”. (Фотир: 2). “Айтинг: «Энди хабар беринглар-чи, сизлар Аллоҳни қўйиб дуо-илтижо қилаётган бутларингиз – агар Аллоҳ менга бирон зиён етказишни истаса, ўша (бутлар) У зотнинг зиёнини арита олгувчимилар? Ёки (Аллоҳ) менга бирон марҳамат қилишни ирода қилса, ўша (бутлар) У зотнинг марҳаматини ушлаб қолгувчимилар?!» Айтинг: «Менга Аллоҳнинг Ўзи етарлидир. Таваккул қилгувчи – суянгувчи зотлар ёлғиз Унга таваккул қилурлар»”. (Зумар: 38).
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деяётганларини эшитдим: “Руқя, тумор ва иссиқ-совуқ қилишлик ширкдир”. Аҳмад ва Абу Довуд ривоятлари. (Аҳмад (1/381), Абу Довуд (5/212), Ибн Можжа (2/1166), Ҳоким (4/418), Ибн Ҳиббон (1412), Табароний “Кабир” (10503)).
“Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят”. У киши Абдуллоҳ ибн Масъуд ибн Ғофил ал-Ҳузалий бўлмиш буюк саҳобий, саҳобалар орасида маъруф бўлган илм имомларидан ва Аллоҳ азза ва жалланинг Китобини қироат қилувчиларнинг энг машҳурларидандир. У кишининг қироатлари пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга манзур келган ва шундай деганлар: “Кимки Қуръонни нозил бўлганидек ўзгармаган ҳолатда эшитишни хоҳласа ибн умми Абднинг қироатини тингласин”. (Ибн Можжа (138), Аҳмад (1/26)). Ва дарҳақиқат, “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам у кишига қироат қилишни амр қилдилар. Шунда (Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу): эй Росулуллоҳ, қандай сизга қироат қилай, ҳолбуки у сизга нозил бўлган бўлса?-дедилар. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мен уни ўзимдан бошқадан эшитишни яхши кўраман”-дедилар. Абдуллоҳ: у кишига Нисо сурасининг аввалидан қироат қилиб, Аллоҳ таолонинг ушбу “(Эй Муҳаммад), биз ҳар бир умматдан (ўша умматнинг пайғамбарини) гувоҳ келтирганимизда ва Сизни ана уларга қарши гувоҳ қилганимизда уларнинг ҳоли не кечур?!” (Нисо: 41)- қовлига етганимда пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Тўхта”-дедилар. (Абдуллоҳ) айтадилар: у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламга бурилиб қарасам икки кўзларидан ёш оқаётганди”.
Бу билан Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг фазилатларини билишимиз мумкин.
У киши билимдон бўлиб, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан кўплаб ривоятлари бор. У киши саҳобаларнинг машҳур фатво берувчиларидан бири бўлганлар. Ва яна у киши ҳақларида: мисвок соҳиби ҳам дейилган. Чунки у киши Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг оёқ кийимларини кўтариб юрардилар.
У киши розияллоҳу анҳунинг фазилатлари кўп бўлиб, исломга аввал кирганлардандир.
Сафарларнинг бирида у киши дарахтга чиқдилар ва у киши ориқ-(озғин) едилар. Шунда саҳобалар у кишининг нозик болдирларига кўзлари тушиб, кулиб юборишди. Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Унинг болдири нозиклигидан куляпсизларми?! У иккиси (икки болдир) тарозида Уҳуд тоғиданда оғирроқдир”, дедилар. (Аҳмад (1/421)).
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу ушбу ҳадисни ёдга олишларига сабаб шуки, у киши аёллари Зайнаб розияллоҳу анҳонинг бўйинларидаги ипни кўриб: Сизлар, эй Абдуллоҳ хонадони, ширкдан беҳожатсиз, дедилар. (Зайнаб розияллоҳу анҳо): икки кўзим учаётганди-(пирпираётганди). Шунда фалончи яҳудийнинг ҳузурига боргандим, у унга (кўзларимга) руқя ўқиди ва (кўзларим учишдан) тўхтади, дедилар. (Абдуллоҳ) розияллоҳу анҳу: балки уни (кўзларингни) шайтон қўли билан нихталаб турган. Руқя ўқилгач, (шайтон қўлини) тийган, дедилар. Сўнг Росулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва салламни шундай деяётганларини ешитдим: “Руқя, тумор ва исси-совуқ қилишлик ширкдир”-дедилар. У киши ушбу ипни узиб, аёлларининг қилган ушбу ишини инкор қилдилар. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларидан «Руқя, тумор ва исси-совуқ қилишлик ширкдир»- дея далилни ёдга олдилар. Ушбу уч ишнинг изоҳи билан қуйида танишасиз.
Абдуллоҳ ибн Укаймдан “марфуъ” (санад ила) ривоят қилинади: “Кимда-ким бирор нарса тақиб олса ўша нарсага топширилиб-(ташлаб) қўйилади”. Аҳмад ва Термизий ривоятлари. (Аҳмад (4/310), Термизий (6/263), Ҳоким (4/216)).
“Абдуллоҳ ибн Укаймдан “марфуъ” (санад ила) ривоят қилинади...”. Абдуллоҳ ибн Укайм пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонларида яшаб, бироқ у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламдан (ҳадис) эшитганлари собит бўлмаган. Шу сабабли у кишининг Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ҳадис ривоят қилишлари “Мурсал” бобидандир. Чунки у киши пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан (ҳадис) эшитмаган. Шу сабабли шайх роҳимаҳуллоҳ: ““Марфуъ” (санад ила)”-дедилар.
“Кимда-ким бирор нарса тақиб олса ўша нарсага топширилиб-(ташлаб) қўйилади”. Хоҳ тумор, кўзмунчоқ ёки ип ёҳуд ҳалқа бўлсин. Яъни, қалби ушбу нарсага боғланиб қолиб, у фойда ва зиён етказади деб ўйласа унга (ўша нарсага) топшириб-(ташлаб) қўйилади. Аллоҳ таоло уни нимага боғланиб қолган бўлса ўша нарсага ташлаб қўяди. Бу Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло томонидан жазо ва хорлашликдир. Чунки Аллоҳ таоло уни тарк этиб, уни ўзгасига топширса ҳалок бўлади. Аммо кимда-ким Аллоҳ азза ва жалланинг ёлғиз ўзига таваккул қилса, батаҳқиқ, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло унинг ишини Ўзи бошқариб боради. У Зотдан ўзгасига эътиқод қилган кимсага келсак, дарҳақиқат, У Зот уни ўша нарсага топшириб, уни тарк етади. Уни мисдан бўлган ҳалқа, ип ёки тумор ёҳуд авлиёлардан бири ёкида қабрлардан бир қабр ё бўлмаса сағаналардан бир сағанага, (хуллас) нимага эътиқод қўйса ўшанга топшириб қўяди.
Бу ишда улкан хатар бор. Ушбу ҳадисда инсон қалбини Аллоҳ азза ва жаллага боғламоқлиги ва фақат Аллоҳ таологина фойда ва зиён етказади, шифо беради, У Зотгина ризқ беради ҳамда Аллоҳ таологина ато этиб, маън қилади дея эътиқод қилиш, мубоҳ даволар ва бундан бошқа ҳалол сабаблар каби Аллоҳ таоло сабаб қилганларни олишлик билан, бироқ қалб Аллоҳга боғланган ҳолатда У Зотга таваккул қилишга тарғиб қилинди.
“Кимда-ким бирор нарса тақиб олса ўша нарсага топширилиб-(ташлаб) қўйилади”. Бу умумий қоидаки, инсон қалби Аллоҳ азза ва жалладан ўзгага боғланадиган башар, тош, дарахт, қабр, ҳалқа, ип, тумор, жин ёки бундан бошқалардан иборат барча нарсани ўз ичига олади.
Ушбу ҳадисда Аллоҳга таваккул қилишликнинг вожиб экани ҳамда яхшиликни жалб қилиш ёки зарарни даф қилишда Аллоҳдан ўзгасига таянишликдан қайтарув зикр қилинди. Қуръон ушбу масалани кўплаб оятларда қайд этиб ўтган.
“Тумор”: кўз тегмасин дея болаларга осиб қўйиладиган нарса.
Бироқ осилган (тумор) Қурон (оятлари)дан бўлса, ушбуга баъзи салафлар рухсат берди. Баъзилари эса рухсат бермай, ушбуни қайтарилган ишлардан дейишди. Шулардан бири ибн Масъуд розияллоҳу анҳудир.

Сўнг шайх роҳимаҳуллоҳ ушбу лафзларни изоҳлаб, шундай дедилар: ““Тумор”: кўз тегмасин дея болаларга осиб қўйиладиган нарса”. Сўнг эса бу борадаги ҳукмга тафсилот киритиб, шундай дедилар: “Бироқ осилган (тумор) Қуръон (оятлари)дан бўлса, ушбуга баъзи салафлар рухсат берди”. Яъни, тумор Қуръон (оятлари)дан ёзилган бўлса, дарҳақиқат, баъзи салафлар бунга рухсат берди. Мисол учун: Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос ва Оиша розияллоҳу анҳумлар. Чунки у Қуръондан иборат. Қуръон билан даволанишликда эса бирор ширкий қайтарилган нарса йўқ. Зеро у Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг Каломидир.
“Баъзилари эса”. Яъни, саҳобаларнинг баъзилари. “Рухсат бермай”. Ҳатто Қуръон (оятлари)дан бўлсада. Булардан: ушбу ҳадис ровийси Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу ва қуйида Иброҳимдан шундай деганликлари ҳақидаги асар ҳам ворид бўлади: “Улар туморнинг барини кариҳ кўрардилар. Хоҳ Қуръон (оятлари)дан бўлсин, хоҳ Қуръон (оятлари)дан бошқаси бўлсин”. Иброҳим ан-Нахаъий роҳимаҳуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг шогирдларидир.
Бу Қуръон (оятлари)дан тумор тақиш борасидаги салафларнинг ихтилофидир. Дарҳақиқат, бу борада икки сўзга ихтилоф қилдилар: улардан: бу Қуръон (оятлари)дандир. У эса Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг Каломи. Аллоҳнинг Китоби билан даволаниб, шифо излашлик машруъ деган нуқтаи назардан жоиз деганлари бор. Яна улар орасида туморлардан қайтарувнинг умумий экани боис бундан қайтариб, рухсат бермаганлари бор.
Шунга биноан саҳобалардан кейинги фуқаҳолар ушбу масалада икки сўзга ихтилоф қилдилар:
Улардан саҳобаларнинг жоиз деган раъйини олган ҳолда жоиз деганлари бор. Ва яна улардан маън қилганлари бор.
Тўғриси эса иккинчи раъй бўлмиш маън қилишликдир. Шайх Абдурроҳман ибн Ҳасан ва у кишидан олдин шайх Сулаймон ибн Абдуллоҳ уни маън қилинганлигини рожиҳ деб билишган. Бу эса уч иш сабаблидир:
Биринчи иш: Қайтариқнинг умумий экани. Ушбуни хослайдиган бирор далил ворид бўлмаган.
Иккинчи иш: Ширкка олиб борувчи воситани тўсишлик. Чунки биз Қуръон (оятлари)ни осишликни жоиз десак ундан бошқасини ҳам осиб олишлик эшиги очилади.
Учинчи иш: Қуръонни осиб олишлик уни таҳқирлашликка кўндаланг қилади. Чунки у гўдакларга осилади. Гўдаклар эса нажосат, ахлат-(чиқинди) ўринларига киришликдан четланмайдилар. Шунингдек, жоҳил кимсалар ҳам Қуръонни лозим бўлганидек эҳтиром қилиб, огоҳ бўлмайдилар ва бундан бошқа Қуръонни оёқости бўлишига кўндаланг қиладиган сабабларки, бас, бу ҳаромдир.
Жоиз деганлар эса, улар аввалги раъй эгалари, уч нарсани шарт қилдилар:
Биринчи шарт: Тумор Қуръон (оятлари)дан бўлишлиги.
Иккинчи шарт: Араб лафзлари билан ёзилган бўлишлиги. Ажамий лафз ёки ўқиб бўлмайдиган ёзувлар билан ёзилмайди.
Учинчи шарт: Шифо Аллоҳдан экани, ушбу тумордан эмаслигига ва бу тумор фақат сабаб эканига эътиқод қилишлиги.
“Руқя”: азоимхонлик деб ҳам аталади. Далил ушбуларнинг ширкдан холи бўлганини (жоиз дея) хослади. Дарҳақиқат Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам руқяни кўз тегиши ва (чаён ёки шунга ўхшаш заҳарли ҳашоротлар чақиб олгандаги) заҳридан (ўқишликка) рухсат бердилар. 
Руқя касалга қироат қилишликдир. Авом уни азоимхохлик деб атайди.
“Далил ушбуларнинг ширкдан холи бўлганини (жоиз дея) хослади”. Яъни, ҳаромдан истисно қилди.
Бу ўринда агар руқя Қуръон ёки мубоҳ дуолардан бўлса, батаҳқиқ, у ширк эмас дея тафсилот киритадиган (бошқа) далиллар ҳам бор. Далил шуки, кимда-ким тавҳидни ҳаққирост амалга оширса бобида ўтган Бурайда ибн Ҳусойбнинг ҳадисларида ворид бўлганидек пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўз тегиши ва (заҳарли ҳашорот) заҳридан руқя қилишликка рухсат бердилар. Шунингдек, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам касалларга руқя ўқирдилар ва у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламга ҳам руқя ўқилган. Жаброил алайҳиссалом у кишига руқя ўқиган. Шунингдек, “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб, у кишига савол йўллаб, шундай дейишди: жоҳилиятда бизнинг (ўқийдиган) руқямиз бўлиб, бу билан руқя ўқирдик ва (маълум бир) дорилар бўлиб, улар билан даволанардик. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам: менга руқянгизни кўндаланг қилинглар-(баён қилиб беринглар). Модомики ширк бўлмас экан унда зарар йўқ, дедилар”. (Муслим (2200), Абу Довуд (3886)).
“Дарҳақиқат Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам руқяни кўз тегиши ва (чаён ёки шунга ўхшаш заҳарли ҳашоротлар чақиб олгандаги) заҳридан (ўқишликка) рухсат бердилар”. Рухсат усул илми уламолари наздида: шаръий далилга хилоф ўлароқ рожиҳ қарши чиқувчи боис собит бўлган ҳукмдир. Чунки ҳукмлар икки қисм: рухсат ва азиматдир. Далил асосида қайтарилган нарсадан истисно қилинган нарсага рухсат дейилади. Мисол учун: ўлаксадан ейишлик ва мусофир намозни қаср қилишлиги. Бу рухсат деб аталади. Шунингдек, Рамазон ойи кундузлари оғиз очишлик. Ушбуларнинг бари аслида қайтарилган бўлсада шариат бу борада рухсат берди. Бу эса махлуқотларга раҳмат ўлароқ шундай қилинди. Шунингдек, Қуръон билан руқя ўқишлик пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қавллари билан қайтарилган руқядан истисно қилинди: “Руқя, тумор ва иссиқ-совуқ қилишлик ширкдир”. Демак, у рухсатдир.
“Иссиқ-совуқ”: қўлбола бир нарса бўлиб, аёлни эрига ва эрни аёлига бўлган муҳаббатини қўзғайди дея даъво қиладилар.    
“Даъво қиладилар”. Яъни, ёлғон сўзлайдилар. Даъво қилиш – ёлғондир. Аллоҳ таоло шундай деди: “(Эй Муҳаммад), ўзларини ...иймон келтирган деб ҳисоблайдиган (айрим) кимсаларни ...кўрмадингизми?”. (Нисо: 60). Яъни, улар иймон келтирдик деган сўзларида ёлғончидирлар.
“Аёлни эрига ва эрни аёлига бўлган муҳаббатини қўзғайди”. Буни иссиқ-совуқ деб атайдилар ва у сеҳрдир. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло шундай деди: “Ва ўшалардан (Ҳорут ва Морутдан) эр-хотиннинг ўртасини бузадиган нарсалар ўрганадилар”. (Бақара: 102). Демак, у сеҳр бўлиб, (одамларни) айиради ва жамлайди. Чунки у шайтоний амалдир. Инсоннни инсондан нафратлантирадиган ёки кишини ўз аёлидан ёҳуд аёлни ўз эридан нафратлантирадиган кўп нарсаларга қўл урадилар. У шайтонларнинг амалидир.
Сеҳргарлар шайтонларга қурбат ҳосил қилиб, уларга хизмат қилиб, Аллоҳга ширк келтирганларида шайтонлар бунинг муқобилига-(эвазига) ушбу ишларда уларга кўмак берадилар. Бу ҳолат одамлар орасида кўпдир. Хоссатан иймон заифлашганда ва ақида масаласига аҳамият қаратмайдиган ўлкаларда. Айрим диёрларда сеҳр касб ва тирикчиликка айланган. Бироқ Аллоҳ таолонинг ушбу диёрларга неъматики, бу қилмиш ушбу диёрда махфий суратдагина мавжуддир. Лекин у қувғинга учраяпти. Сеҳргарлар, Аллоҳга мақтовлар бўлсинким, хордирлар.
Аҳмад Рувайфиъ (розияллоҳу анҳудан) ривоят қилди: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам менга шундай дедилар: “Эй Рувайфиъ”! Шояд узун ҳаёт кечирарсан. Одамларга шундай хабар бергинки, кимда-ким соқолини тугиб олса ёки (камон ёйидан) йигирилган ип-(тумор) тақиб олса ёки ҳайвоннинг тезаги ё суяги билан истинжо қилса-(ҳожатдан сўнг тозаланишда фойдаланса), батаҳқиқ, Муҳаммад ундан пок-безордир”. (Аҳмад (4/108-109), Абу Довуд (1/34), Насоий (8/135), Табароний “Кабир” (4491)).
“Аҳмад Рувайфиъ (розияллоҳу анҳудан) ривоят қилди”. У киши Рувайфиъ ибн Собит ал-Ансорий розияллоҳу анҳу бўлиб, Мисрдаги халифалар даврида Риққа шаҳри бошқарувини эгалладилар ва ўша ерда вафот этдилар, розияллоҳу анҳу. Дарҳақиқат, узун умр кечирдилар.
“Шояд узун ҳаёт кечирарсан”. Бу пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам томонларидан Рувайфиъ (розияллоҳу анҳу) узоқ умр кўришларини хабар беришликдир. Дарҳақиқат, у киши узун ҳаёт кечирдилар. Бу эса нубувват белгиларидан биридирки, келажакдаги нарса ҳақида хабар бериляпти. Ва у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабар берганларидек юз берди. Бу Аллоҳ таоло у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га билдирган (ғайб)идандир.
“Одамларга шундай хабар бергинки”. Бу илмни етказиш, ақидани тарқатиш, унга даъват қилиш, ширкни инкор қилишлик ҳамда инсонга ушбу омонат юкланган экани ва у буни ташлаб кетмаслиги ва сукут сақлаган ҳолда одамларни ширк ва бузуқ ақидага воқеъ бўлишларига қўйиб, сўнг: одамларни жамулжам бўлган ҳолларида тек қўйинглар, одамлар орасини айирманглар. Коммунизм ва бузғунчи маслакларга қарши курашиб, ширкни қўйиб туринглар деб айтмаслигига далилдир. Ахир бу ўринда ширкданда қаттиқроқ-(дахшатлироқ) нарса борми? Ширк – бузғунчи маслакларнинг энг каттасидир. Бу сўзни бизнинг орамизга яҳуд, массон ёки улардан бошқа душманлар яширинча олиб киряптилар. Айрим алданган ёшларимиз уни тўғри экан дея қабул қиляпти. Ҳолбуки ундан исломни, ақидани бузишлик қасд қилинган. Чунки у агар ширкни тек қўядиган бўлса ақида барбод бўлади.
“Кимда-ким соқолини тугиб олса”. Соқолни тугиб олишликка нима деб изоҳ беришда уламолар ихтилоф қилди. Улардан: соқолни тугишлик форсларнинг одати бўлиб, улар урушларда кибр ва манманлик қилган ҳолда соқолларини тугиб олардилар. Биз эса ўзимизни кофирларга ўхшатишликдан қайтарилганмиз деганлари бор.
Иккинчи қавл: Бундан мурод намозда соқолни тугиб олишликдир. Чунки бу намоздаги беҳудалик ва намозда ҳаракатланишдир. Бу намозда макруҳ. Чунки бу хушуъ йўқ эканига далолат қилади.
Учинчи қавл: Соқол тугишликдан мурод дабдабага берилганлар соқолларини жингалаклаштириш, чиройли ҳусн бериш ва буришма ҳосил бўлсин дея унга ишлов беришлари бўлиб, бу билан гўзалликни қасд қиладилар. Бу еса дабдабадандир. Ҳа соқол ўнгланиб, тоза тутилиши ва парвариш қилинишида зарар йўқ. Бироқ бу исроф чегарасига етмасин.
“Ёки (камон ёйидан) йигирилган ип-(тумор) тақиб олса”. Яъни, камон ипини ўзига ёки ҳайвонига ёҳуд боласига кўз тегиши ва зарар етишидан сақланиш учун тумор қилиб олади. Худди жоҳилият (аҳли) қилганидек.
Бу эса ҳадиснинг шоҳид ўрнидир. Абдурроҳман ибн Ҳасан роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: Агар бу камон ипини тақиб олганлар ҳақида бўлса, ўликларга боғланиб, улардан ҳожат-(истак)ларини ўташлик ва мусибатларини аритишликни сўраётганлар ҳақида нима дейсиз?!!
“Истинжо қилса-(ҳожатдан сўнг тозаланишда фойдаланса)”. Инсон ҳожат ўтаса (ҳожат) чиқиш ўрнини ё сув билан тозалашлиги ёки тош-(кесак) билан артишлиги вожиб бўлади. Агар иккисини жамласа, бас, бу афзалдир.
“Ҳайвоннинг тезаги”. Ҳайвоннинг гўнги ёки суяк (билан тозаланса), батаҳқиқ, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ундан пок-(безор)дир. Бу қаттиқ ваъид-(таҳдид) бўлиб, ушбу ишни ҳаром эканига далолат қилади. У ҳам бўлса ҳайвоннинг тезаги ёки суяк билан (нажосат ўрнини) тозалашликдир. Чунки ушбу икки нарса жин ва уларнинг ҳайвонлари таоми бўлиб, ушбу нарсаларни улар учун кир қилиб қўйилмайди.
Саъид ибн Жубайрдан ривоят: “Кимда-ким бирор кишининг туморини узиб ташласа, бир қул озод қилгандек бўлибди”. Вакиъ ривояти.
Яъни, қулни тутқинлик-(қуллик)дан озод қилгандек бўлибди. Орадаги муносабат-(боғлиқлик) шуки, қул озод қилишлик, тутқинлик-(эрксизлик)дан озод қилишликдир. Туморни узиб ташлашлик эса ширкдан озод қилишлик. Чунки ширк Раҳмонга қул бўлиш ўрнига шайтонга қул бўлишликдир.
Аллоҳ таоло ушбу сўзларни айтган имом Ибнул Қоййимни ўз раҳматига олсин:
Унинг учун яратилишган қулликдан қочиб,
Нафс ва шайтон қуллигига гирифтор бўлдилар.

Яъни, улар Аллоҳнинг қуллари ва бандаларидир. У Зотга ширк келтирганларида эса шайтонга, нафсу ҳавога қул бўлдилар. Инсон Аллоҳга ибодат-(бандалик) қилиш учун яратилган. Агар уни тарк этса шайтоннинг бандасига айланади. Демак, у қандай бўлганда ҳам бандадир.
Ушбу ширкий кўринишни бир мусулмондан йўқ қилган киши гўёки ажр ва савобда уни қулликдан озод қилган кишидекдир.
Саъид ибн Жубайр роҳимаҳуллоҳ ширкни қуллик дея эътибор қилдилар. Кимда-ким уни йўқ қилса, гўёки у ушбу бандани ана шу хор, ҳақир қулликдан озод этгандек ва уни махлуққа бандалик қилишдан ҳурриятга олиб чиқиб, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан ўзгасига ибодат қилмайдиган У Зотнинг бандаси қилиб қўйгандекдир. Демак, Аллоҳ жалла ва аълага ибодат қилишлик – тўғри маънодаги ҳурриятдир. Ҳуррият – инсон ширк ва куфр келтириб, хоҳлаганча эътиқод қўйиши емас. (Ҳозирда) айтишаётгандек: одамлар ақидаларида ҳурдирлар. Йўқ, балки инсонлар Аллоҳга ибодат қилишлик учун яратилдилар. Аллоҳга ибодат қилишлик эса хорлик ва ҳақирлик бобидан эмас. Балки у иззат-икром ва шон-шарафдандир. Аллоҳ жалла ва аъла пайғамбарини Ўзига банда дея мукаррам айлади. У Зот шундай деди: “(Аллоҳ) бир кеча, Ўз бандаси (Муҳаммад)ни ...(Маккадаги) Масжид-ал-ҳаромдан ...сайр қилдирган (барча айбу нуқсондан) пок Зотдир”. (Исро: 1). Аллоҳга бандалик қилиш шарафдир. Ундан ўзгасига бандалик қилишга келсак, бас, у хорлик ва хўрликдир.
“Вакиъ ривояти”. Вакиъ ибн Жарроҳ роҳимаҳуллоҳ буюк имом бўлиб, у кишидан имом Аҳмад ва бошқалар (ҳадис) ривоят қилишган.
У киши Иброҳим (Ан-Нахаъий)дан ривоят қилди: “Улар туморнинг барини кариҳ кўрардилар. Хоҳ Қуръон (оятлари)дан бўлсин, хоҳ Қуръон (оятлари)дан бошқаси бўлсин”. 
“Иброҳим (Ан-Нахаъий)дан”. Иброҳим ан-Нахаъий, тобеъинларнинг имомларидан бири, роҳимаҳуллоҳ.
“Улар туморнинг барини кариҳ кўрардилар. Хоҳ Қуръон (оятлари)дан бўлсин, хоҳ Қуръон (оятлари)дан бошқаси бўлсин”. Яъни, ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг асҳоб-(шогирд)ларидан иборат тобеъинларнинг киборлари туморлар борасида тафсилот киритишмаган. Балки уларнинг барини кариҳ кўришган. Юқорида ўтганидек (бу масалада) рожиҳ (қавл): Тумор тақишнинг ҳаром эканлигидир, гарчи Қуръон (оятлари)дан бўлсада. Бу эса биз юқорида зикр қилган уч иш сабаблидир. “Кариҳ кўрардилар”. Яъни, ҳаром деб билардилар. Чунки салафлар наздидаги кароҳат (дейилганда), улар бу билан ҳаром эканини ирода қиладилар.
Иброҳим роҳимаҳуллоҳнинг ушбу сўзлари (бу иш) мутлоқ маън қилинганлик рожиҳ эканини қўллаб-қувватлайди. Чунки бу ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг қовлидир. У киши розияллоҳу анҳунинг шогирдлари эса тобеъинларнинг киборлариданки, у кишининг қавли бу борада тафсилотсиз (ҳаром эканидир), гарчи Қуръон (оятлари)дан бўлсада. (Демак, туморлар) кўзмунчоқ шаклида ёки ёзув шаклида ёҳуд қоғозларга ёзиш билан тайёрланган халтачалар шаклида бўлиб, уни чизиқ ёки азоимхонлик деб номлайдиганлари бўйинларга тақилмайди. Бу иш гарчи Қуръон (оятлари)дан бўлсада жоиз емас. На автоулов ва на деворларга осилмайди. Чунки бу ширкка восита ва унинг жоиз эканига далил ворид бўлмаган. Ҳамда у юқорида ўтганидек Қуръонни оёқости қилиш ва бепарво муносабатда бўлишликка олиб келади.
Бу эса салафларнинг ақидани таҳқирлайдиган-(камситадиган) нарсалардан узоқ бўлганликларига далилдир.
mutaallim   03-04-2013, 01:49 AM
#19
9-боб:
Дарахт ёки тош ва шунга ўхшашлардан барака тилаган кимса ҳақидаги боб


Ушбу боб ўзидан олдинги бобларни тўлдирувчидир. Чунки бундан олдинги боблар ҳалқа, ип ва шунга ўхшашларни тақиб-(илиб, осиб) олишлик ёки руқя ва туморлар боғлаб олишлик ҳақида эди. Ушбу боб эса дарахт ва тошлардан барака тилашликдан қайтарув ҳақида бўлиб, бу бобларнинг бари Аллоҳ азза ва жалладан ўзгаси ҳақида зарар ёки фойда беради дея эътиқод қилишга олиб боради. Бу эса ширкдир. Чунки зарарни даф қилиш ва фойдани жалб қилишликка қодир бўладиган Зот шериги йўқ, ёлғиз Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодир. У субҳанаҳу ва таоло шунга Қодир бўлиб, Унга бирор киши шериклик қилмайди. Гарчи бу ўринда уларни истемол қилиш ёки ейиш ёҳуд ичиш натижасида зарар ёки фойда бўладиган нарсалар бўлсада. Ушбулар фақат сабабдир. Буни яратадиган Зот эса Аллоҳ субҳанаҳудир.
Мисол учун: пок нарсалардан еб, ичишликда фойда бор. Бироқ еб, ичишликни ўзи фойдани яратмайди. Балки фойдани яратдиган Зот Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодир.
Масалан: заҳар ўлдиради, олов куйдиради. Бироқ ушбуларни ўзи (мустақил) бу ишларни қилмайди. Чунки улар Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг махлуқотларидир. Бироқ улар сабаб. Қодир субҳанаҳу ва таоло улардан ушбу хусусиятларни тортиб олишга қодирдир. Худди Иброҳим алайҳиссалом оловга улоқтирилганда унинг ҳароротини тортиб олганидек. Натижада у совуқ ва омонлик бўлди. Бу эса унинг ўзи мустақил зарар беролмаслигига далолат қилади.
“...Барака тилаган кимса ҳақидаги боб”. Яъни, барака талаб қилишлик. У эса яхшилик ҳосил бўлиши, уни ўсиб, барқарор ва кўпайиб боришидир.
“Дарахт ёки тош ...”. Яъни, тош ёки дарахтдан барака талаб қилади ёҳуд у барака (келиши)га сабаб дея эътиқод қилади. Ҳолбуки Аллоҳ таоло уни сабаб қилмади. Дарҳақиқат, (бундай кимса) Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога шикр келтирди. Чунки тош ва дарахт барака яратмайди ва уни вужудга ҳам келтирмайди. Ҳамда у барака ҳосил бўлишда сабаб ҳам эмас. Фақат У Зот барака ҳосил бўлишида сабаб қилганларигина бундан мустасно. Балки баракани яратадиган Зот Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодир. Ва У сабабларни вужудга келтиради. Ҳа, дарҳақиқат Аллоҳ таоло айрим нарсаларни баракали қилиб қўйган. Мисол учун: Замзам суви, пайғамбарлар алайҳимуссалом, каъбаи мушаррафа: “Албатта одамлар ибодат қилишлари учун қурилган биринчи уй Маккадаги муборак ва бутун оламлар учун ҳидоят (мяёғи) бўлган Каъбадур”. (Оли Имрон: 96). Демак, каъбани муборак-(баракали) қилган Зот Аллоҳдир. Каъбага келсак, у баракани вужудга келтирмайди ёки барака яратмайди. Бироқ Аллоҳ таоло уни баракали қилди. Демак, барака Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодандир. Каъбанинг баракаси ҳаж ва умра қилиш, намозда унга юзланиш, уни тавоф қилиш ҳамда масжид ал-ҳаромда унинг олдида ибодат қилишлик билан бўлади.
Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло айрим нарсаларни баракали қилди. Худди Аллоҳ таоло баъзи нарсаларни ёвуз-ёмон қилиб қўйганидек. Дарҳақиқат, У Зот шайтон ва баъзи ҳайвонларни ёмон-ёвуз қилиб қўйди. Демак, барча ишларда Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога таянилади. Албатта сабабларни оламиз. Чунки Аллоҳ таоло бизни сабабларни олишга буюрди. Натижага келсак, бас, у Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ҳузуридадир. Биз сабабларга эмас, балки Аллоҳга таянамиз. Ва биз сабабларни ташлаб ҳам қўймаймиз. Чунки Аллоҳ таоло бизни уларни олишга амр этди. Сабабларни ташлашлик ожизлик ва Аллоҳ таоло уни нарсаларда жо қилган фойдаларни ташлашликдир. Баъзи уламолар айтишганидек: сабабга таянишлик ширк, сабабни ташлашлик эса шариатни таҳқирлашликдир. Чунки шариат сизни сабабларни олишга буюрди. Сабабларга таяниб қолишлик эса ширк. Чунки у Аллоҳдан ўзгасига таянишликдир.
Ушбу масалани талаба теран тушуниб, билиб, яхшилаб мулоҳаза юритиши ҳамда шубҳалар ва билимсизлик ёки ёмон мақсад сабабли айрим одамлар орасида тарқалиб бораётган йўлдан оздиришликларни йўқ қилиш учун мусулмонларга ёритиб беришлиги вожиб бўлади.
Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: “(Эй мушриклар, ўзларингизча сиғинаётган санамларингиз) — «Лот», «Уззо», ва яна учинчилари бўлмиш тубан «Манот» ҳақида ҳеч ўйлаб кўрдингларми?!”. (Нажм/19).
.(Кейинги) оятларни тугал кўриниши: “(Эй мушриклар, ўзларингизча сиғинаётган санамларингиз) — «Лот», «Уззо», ва яна учинчилари бўлмиш тубан «Манот» ҳақида ҳеч ўйлаб кўрдингларми?! (Сизлар ўша бут-санамларни ва фаришталарни «Аллоҳнинг қизлари», дейсизлар, демак) эркак (жинси) сизларники-ю, аёл (жинси) У зотникими?! У ҳолда бу адолатсиз тақсим-ку?! У (ном)лар фақат сизлар ўзларингиз ва ота-боболарингиз қўйиб олган номлардир. Аллоҳ улар(га ибодат қилиш) ҳақида бирон ҳужжат туширган эмас. У (мушрик)ларга (пайғамбар алайҳис-салом воситаларида) Парвардигор томонидан ҳидоят (Қуръон) келиб турган ҳолда улар фақат гумонга ва ҳавойи нафсларигагина эргашадилар-а! Ёки инсон учун ўзи орзу қилган нарса бўлаверарми?! (Ҳаргиз бўлмас!) Зеро охират ҳам, дунё ҳам ёлғиз Аллоҳникидир! Осмонларда қанчадан-қанча фаришталар бўлиб, ўшаларнинг шафоатлари ҳам бирон фойда бермас, магар Аллоҳ Ўзи хоҳлаган рози бўлган кишилар учун (шафоатга) изн берганидан кейингина (у шафоатнинг фойдаси тегур)”. (Нажм: 20-26). Ушбу оятлар тавҳидни қарор топтириш, мўминларнинг қалбларида ақидани мустаҳкамлаш ва мушрикларга раддиядир.
Аллоҳ таоло санамларга ибодат қиладиган мушрикларга, уларнинг бошида араблар назида машҳур бўлган уч санам бўлмиш: Лот, Уззо ва Манот ҳақида, ушбу санамлар фойда ёки зарар берадими дея (хитоб қилиб), айтяптики: “(Эй мушриклар, ўзларингизча сиғинаётган санамларингиз) — «Лот», «Уззо» ҳақида ҳеч ўйлаб кўрдингларми?!”. (Нажм: 19). Улар сизларга фойда бердими? Сизлдан зарарни даф қилдими? Сизларга ризқдан бирор нарсани жалб қилдими? Улар зарар ёки фойда етказади дея жавоб беришга қодир бўлмайдилар. (Ушбу санамлар) уларга на Бадрда ва на (бошқа) жангларда фойда бермади. Аллоҳ таоло уларга туширган ютқазиқ-(мағлубият)ларни улардан даф қилмади. Ушбу улкан саволга жавоб бермадилар. Бу эса ҳужжатлари узилганига далолат қилади.
Шунингдек, Қуръони Каримнинг беллашув ва ожиз қолдиришлик бобидан бўлган барча саволларида мушриклар томонидан жавоб бўлмади. Қиёмат кунигача уларга ҳаргиз жавоб бўлмайди.
Лот – Тоифдаги Бану Сақиф (қабиласи)нинг санами бўлиб, унинг изоҳида илм аҳлининг икки қавллари мавжуд:
Биринчи қавл: у нақшлари бўлган катта, силлиқ тошнинг номи бўлиб, улар ундан барака тилаб, ҳожатларини ўташ ва мусибатларининг кушойишини талаб қилардилар.
Иккинчи қавл: у ҳожиларга талқон тайёрлаб берадиган солиҳ киши бўлиб, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога қурбат ҳосил қилайин дея ушбу таомдан ҳожиларга улашарди. У вафот этгач, қабри атрофида ўтириб олиб, ундан барака талаб қилдилар. Худди солиҳ зотлар борасида ғулувга кетган Нуҳ (алайҳиссалом) қавмида юз берганидек.
Солиҳ кишилар борасида ғулувга кетишлик қадим замондан бери мавжуд бўлиб, ҳануз давом этиб келяпти. У қадим замондан, Нуҳ (алайҳиссалом) қавми замонидан жоҳилият одати бўлиб, мудом давомийликдадир.
Аввалги изоҳга кўра у тошлардан барака тилашликдир. Иккинчи изоҳга кўра эса у қабрлардан барака тилашлик. Икки изоҳ ҳам ҳақдир. Демак, оят тош ва қабрлардан барака тилашлик маън қилинганига далолат қиляпти. Аллоҳдан ўзга ибодат қилинадиган ушбу санам ҳижратнинг саккизинчи йили пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Маккани фатҳ қилгунларигача турди. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ушбу санамни ундан бошқа бузилган санамлар каби бузиб ташлашга амр қилдилар.
Уззога келсак, у Макка аҳлининг санами бўлиб, акас дарахтлари турларидан бўлган учта дарахтдан иборатдир. Унинг олдида парда осилган бино ҳам бўлиб, у Қурайш ва Макка аҳлиники эди. Аллоҳ азза ва жаллани қўйиб, унга ибодат қилардилар. Шунинг учун “Абу Суфён Уҳуд куни жанг тугагач: бизда Уззо бор, сизларда эса йўқ, деди. Шунда пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: жавоб беринглар. Аллоҳ бизнинг мавло-(ҳомий)имиздир, сизларнинг мавлоингиз йўқ деб айтинглар, дедилар”. (Бухорий (2874), Аҳмад (4/293)). Бу етарли раддия эди. Кейинчалик Аллоҳ таоло Абу Суфён (розияллоҳу анҳу)га исломни марҳамат қилди ва у киши мусулмон бўлди. Ислом ўзидан олдинги нарсаларни-(гуноҳларни) ўчириб юборади.
Ушбудан шоҳид ўрни шуки: Уззо Макка аҳлиники бўлиб, “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Маккани фатҳ қилгач, унга Холид ибн Валид (розияллоҳу анҳу)ни юбордилар. У киши уни бузиб, дарахтларни кесдилар. Сўнг пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига қайтиб, у кишини хабардор қилдилар. (Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам): бирор нарса қилмабсанку, дедилар. Шунда Холид розияллоҳу анҳу унинг олдига иккинчи бор қайтиб, у ерда (ибодатхона) ходим-(қўриқчи)ларини учратдилар. Улар у кишини кўришлари билан тоққа қараб қочишди. Шунда у киши (розияллоҳу анҳу) келиб яланғоч, сочлари тўзғиган-(ёйилган) бир аёлни (кўрдилар). Қиличларини юқори кўтариб, уни қатл қилдилар. Сўнг пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига қайтиб, у кишига хабар бердилар. (Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам): ана ўша Уззодир, дедилар”.
(Асли) воқелик шундай эдики, мушриклар ушбу санамларга эмас, балки шайтонларга ибодат қилардилар. Уларни йўлдан уриб, ўзига ибодат қилишга чорлайдиган ва гоҳида уларга сўзлайдиганлар шайтонлар бўлиб, улар (мушриклар) гапираётган ушбу санам ёки маййит-(ўлган солиҳ киши) деб ўйлардилар.
Манотга тўхталадиган бўлсак, у Мадина яқинидаги араб қабилаларининг санами эди. Улар ҳаж ва умра қилишлик учун унинг олдидан эҳром боғлардилар.
“Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Маккани фатҳ қилганларида Алий ибн аби Толиб розияллоҳу анҳуни Манот(ни бузиш)га жўнатдилар ва у киши уни бузиб ташладилар”.
Ушбу санамлар қаерга кетди? Агар олиҳа бўлганида ўзини мудофа қилган бўларди.
Ушбу ояти кариманинг шоҳид ўрни дарахт ва тошлардан барака тилашнинг ботил эканидир. Чунки ушбу дарахт ва тошлар ўзгани мудофа қилиш ҳали у ёқда турсин, ўзини ҳам мудофа қилолмайди.
Бу билан дарахт ва тошлардан барака тилашнинг ботил экани ҳамда кимда-ким қабр, тош ёки дарахтдан, у Аллоҳдан мустақил равишда фойда ва зарар беради ёки у барака ҳосил қилишлик учун сабаб дея эътиқод қилган ҳолда барака тиласа ёҳуд унга ибодатнинг бирор тури билан қурбат ҳосил қилса, бас, у Лот ва Уззога ибодат қилган кимса каби баб-баробар бўлиб, (ўртада) бирор фарқ йўқдир. Балки кимда-ким қабрлардан бўлган бир қабр борасида ғулув кетса-(ҳаддан ошса), бас, у Лотга ибодат қилган кимса кабидир. Чунки Лот -иккинчи изоҳга кўра- солиҳ кишидир. Унинг ўлимидан сўнг қабри борасида ғулув кетдилар. Бугунги кунда қабрларга ибодат қиладиганлар Лотга ибодат қилганлар билан баб-баробардир. Қуръон бу ҳақда очиқ-ойдин (гапиради). Бироқ у тадаббур қилиш ва бузуқ тақлид, одат ва муҳитларни ташлаш ҳамда хурофот ва ботил ишлардан озод бўлиш-(қутулиш), Аллоҳнинг Китоби ва Расулининг суннатига қайтишга муҳтождир. У иккисида қалбларга шифо бор.
Абу Воқид Ал-Лайсий (розияллоҳу анҳу)дан ривоят: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан Ҳунайнга (жой номи) чиқдик. Биз эндигина исломга кирганлар эдик. Мушриклар, атрофида йиғилиб ўтирадиган ва унга қуролларини илиб қўядиган бир дарахт бўлиб, у “Зоти Анвот”, дейиларди. Ўша дарахтнинг олдидан ўтиб айтдикки: “Эй Росулуллоҳ! Бизга ҳам уларни “Зоти Анвот”и бўлгани каби бир “Зоти Анвот” қилиб беринг”. Шунда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳу Акбар! Албатта бу (жоҳил ибодатгўйлар босиб ўтган) йўллардир. Жоним Унинг қўлида бўлган Зотга қасамки, Бани Исроил Мусога айтган сўзни айтдингиз: “Бизларга ҳам уларнинг илоҳлари каби илоҳ қилиб (ясаб) бер», дедилар. У айтди: «Албатта, сизлар билмайдиган қавмдирсизлар”. (Аъроф/138). Албатта, ўзларингиздан олдингиларнинг йўлларига юрасизлар”дедилар”.
“Абу Воқид Ал-Лайсий (розияллоҳу анҳу)дан ривоят”. Бу у кишининг кунялари. Исмларига келсак, у киши Ҳорис ибн Авфдир. Лайсий Бану Лайсдандир.
“Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан Ҳунайнга (жой номи) чиқдик”. Яъни, Ҳунайн жангига. Ҳунайн Макка ва Тоиф ўртасидаги водийнинг номи бўлиб, Ҳунайн ғазоти ҳижратнинг саккизинчи йили Шаввол ойида бўлганди. Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам Маккани фатҳ қилиб, Аллоҳ таоло у кишига Қурайш устидан ғалаба ато этганида Ҳавозин ўзи ҳақида Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга ҳам етиб келишларидан қўрқди ва Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга юриш қилишларидан олдин ўзи жанг бошлашни хоҳлади. Ўзларини мудофа қилган ҳолда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга қарши жанг қилиш учун барча тадоригларини кўриб қўйдилар. Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса уларни ортга суриб ўтирмадилар. Балки у кишининг ўзлари соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга қарши юриш қилдилар. Бу эса қатъият-(матонат) ва сиёсатдирки, мусулмонларнинг ҳукмдори кофирлардан иборат (қўшин) мусулмонлар устига лашкар тортиб келишни ирода қилиб турганини билса ушбу душманга (биринчи бўлиб ҳамла қилишга) ошиқади ва уни ортга сурмайди.
Абу Воқид (розияллоҳу анҳу) шу йили мусулмон бўлганлардан эди. Шунинг учун: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан Ҳунайнга (жой номи) чиқдик. Биз эндигина исломга кирганлар эдик, дедилар. У киши бу билан улар томонидан рўй берган сўзга узр айтишни ирода қиляптиларки, улар билимсиз бўлиб, Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бўлган саҳобалар фақиҳ бўлганларидек, ақидани билиб, дарс қилганлар каби теран билимга эга эмасдилар. Бироқ улар яқинда мусулмон бўлиб, ақидани теран англаб етмаган ва жоҳилият динининг айрим нарсаларига боғланган бўлиб, ҳали улардан тўла халос бўлмагандилар. Уламолар: бу, инсон бузуқ муҳитда яшаган бўлса, сўнг ундан (бошқа бир ўринга) кўчса, унда ўша бузуқ муҳитдан асар қолишига далилдир. Бу киши (розияллоҳу анҳу) ширкий муҳитда эдилар ва яқинда исломни қабул қилгандилар деб айтишди.
Бу эса билимсизликнинг офат-(балос)ига ва инсон кўпинча билимсизлик сабабли ширкка тушишига далилдир. Ушбу ҳадисда ўшаларда юз бергани каби инсондан ҳам (шунга ўхшаши) рўй беришидан хавотир олган ҳолда ақидани таълим олишлик, уни яхшилаб билиб, англаб етишига тарғиб қилинди. Бугун ақида масаласини писанд қилмаслик ҳақида баралла сўзлаётганлар: нима учун ақидани дарс берасизлар, ҳолбуки улар мусулмонларку?, дейдилар. Субҳаналлоҳ! Мусулмон исломини тўғирлаб олишлик ва динини сақлашлик учун ақидани дарс қилишликка энг ҳақдор кишидир. Улар мусулмонлар ва шу билан бирга таълим олмаганликлари сабабли ушбу масалага қўл урадилар.
Бу эса саҳиҳ ақидани таълим олишлик ва унинг зидди бўлмиш ширк, бидъат ва хурофотларни ўрганишнинг вожиб эканига далилдир. Тоинки инсон улардан ҳазир бўлсин. Бугунги кунда сағаналарга ибодат қиладиганлар -ёки уларнинг кўпчилиги- қабрларга сиғинишга фақат билимсизлик сабаблигина қўл урадилар. Ва буни исломдан деб ўйлайдилар. Бу улкан мусибатдир. Ҳатто Америка ва ундан бошқа (ерлар)даги айрим даъватчилар сўфийлик ва қубурийлик динига чорлаётганларини эшитдик. Улар одамларни куфрдан (бошқа бир) куфрга олиб чиқяптилар. (Кишининг) куфрда қолишлиги ислом номи билан аталаётган (бошқа бир) куфрга кўчиб ўтишидан енгилроқдир.
“Мушриклар, атрофида йиғилиб ўтирадиган ...бир дарахт бўлиб”. Эътикоф – маълум бир жойда қолишлик. Маълум бир ўринда узоқ вақт ўтирса ўша ерда эътикоф қилди дейилади. Масжидда эътикоф қилди, яъни, масжидда ибодат қилиш учун ўтирди.
“Унга қуролларини илиб қўядиган”. Ушбу узоқ ўтиришлик ва (қуролларини) илиб қўйишдан мақсадлари ана шу дарахтдан барака тилашликдир.
“Айтдикки: “Эй Росулуллоҳ! Бизга ҳам уларни “Зоти Анвот”и бўлгани каби бир “Зоти Анвот” қилиб беринг”.”. Мушрикларнинг амаллари уларни қойил қолдирди ва бу раво-(жоиз) амал деб ўйладилар. Улар барака ҳосил қилишга ошиқардилар. Шунда пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан унинг атрофида узоқ ўтирадиган ва барака талабида унга қуролларини илиб қўядиган бир дарахт қилиб беришларини сўрадилар. Бироқ саҳобаларнинг ўзларидан келиб чиқиб ушбу ишга киришмаганликлари нуқтаи назаридан Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламга нисбатан одоб сақлаганликларини қаранг. Балки Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламга мурожаат қилдилар. Демак, мусулмонни бирор нарса қойил қолдирса ва у уни яхшилик деб ўйласа, бас, уни то Китоб ва суннатга кўндаланг қилиб, у ҳақда ишончли илм эгаларидан сўрамагунча шошилмасин.
Бу эса ибодат ишларида Китоб ва суннатга қайтишлик вожиб эканига ва инсон Китоб ва суннатга мурожат қилишликсиз ўзининг ёки ўзганинг яхши деб билганига биноан амал қилмаслигига далилдир. Бу ибодатлар тавқифий-(ижтиҳодга ўрин йўқ) эканига далолат қилади.
“Айтдикки: “Эй Росулуллоҳ! Бизга ...бир “Зоти Анвот” қилиб беринг”.”. Яъни, барака учун унга қуролларимизни илиб, унинг олдида ўтирадиган бир дарахт.
“Шунда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳу Акбар! Албатта бу (жоҳил ибодатгўйлар босиб ўтган) йўллардир...”. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга ушбу сўзни айтишганда ғазабландилар ва таажжубга тушдилар. Аллоҳ субҳанаҳу ва таолони ушбу амалдан поклаган ҳолатда У азза ва жаллани улуғладилар-(такбир айтдилар). Бу пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг одатларики, у кишини бирор нарса қойил қолдирса ёки бирор нарсани ёмон деб билсалар тасбиҳ ёки такбир айтардилар.
“Албатта бу (жоҳил ибодатгўйлар босиб ўтган) йўллардир”. Яъни, юриб ўтилган йўллар. Сизларни ушбу ҳолатга солган сабаб анави одамлар қилган ишга ўзларингизни ўхшатишингиздир. Кофирларга уларнинг ибодат ва ўзларига хос бўлган тақлидларида киши ўзини ўхшатишлиги хатарли офатдир. Кимда-ким ўзини бирор қавмга ўхшатса, бас, у ўшалардандир. Айрим мусулмонларга етган тубанликларнинг аксари (киши) ўзини кофирларга ўхшатиши жиҳатидандир. Маккада рўй берган аввалги ширк кофирларга ўхшаш бўлиш сабабидандир. Чунки Амр ибн Луҳай Шомга борганида, Шом аҳлини санамларга ибодат қилаётганларини кўрди. Бу унга ёқиб тушди ва уни Ҳижозга олиб келди. Ана шу вақтдан (бошлаб) Ҳижоз ерида ширк фош бўлди. Демак, у Иброҳим алайҳиссалом динини ўзгартирган аввалги кимсадир. Ана шулар пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам таажжубланган йўллар эди.
Сўнг у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу сўзнинг хатарли эканини баён қилиб, шундай дедилар: “Жоним Унинг қўлида бўлган Зотга қасамки”. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам онт ичдилар. Демак, бу ҳаққа етишганлик рўёбга чиққанда фатво бера туриб қасам ичишликни машруъ эканлигидир.
Бани Исроил Мусога айтган сўзни айтдингиз: “Бизларга ҳам уларнинг илоҳлари каби илоҳ қилиб (ясаб) бер», дедилар. У айтди: «Албатта, сизлар билмайдиган қавмдирсизлар”. (Аъроф/138).”. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ушбу оламда қадимий одат эканини ва у Мусо алайҳиссалом замонларида юз берганини баён қилдилар. Аллоҳ таоло Бану Исроилга Фиръавндан нажот бериб, уни ва қавмини ғарқ қилиб, Мусо ва унинг қавмига нажот бергач йўлда санамлари олдида мук тушиб ўтирган қавм олдидан ўтиб “Эй Мусо, бизларга ҳам уларнинг илоҳлари каби илоҳ қилиб (ясаб) бер», дедилар. У айтди: «Албатта, сизлар билмайдиган қавмдирсизлар”. (Аъроф: 138). Мусо (алайҳиссалом)дан санамга ибодат қиладиган анавилар каби уларга ҳам ибодат қиладиган бир санам қилиб беришларини талаб қилишди. Мусо алайҳиссалом: “Албатта, сизлар билмайдиган қавмдирсизлар”. (Аъроф: 138)- дедилар. Сизларни бунга олиб борган сабаб тавҳиддан жоҳил қолишликдир. Бу эса -эслаб ўтганимиздек- мусулмонларга ақидани таълим олишликлари ва биз мусулмонлармиз, биз ислом динидамиз, биз исломий муҳитдамиз дейишлик билан кифояланиб қолмасликларини вожиб қилиб қўяди. Худди жоҳиллар ёки ақидани ўрганишликдан тўхтатиб қолаётганлар айтаётгани каби.
Бу эса жоҳиллик-(билимсизлик)нинг офатидир. Жоҳиллик гоҳида Аллоҳ азза ва жаллага куфр келтиришликка олиб боради. Бу улкан хатардир. Ушбу жоҳилликдан фақат саҳиҳ ақидани таълим олиш, унда ишонч ҳосил қилиш, уни дарс бериш ва уни одамларга такрорлаш, уни таълим бериш ҳамда масжид, мактаб ва оммавий ахборот воситалари, йиғин ва уйларда барча восита(ларни ишга солиш) билан тарқатишликкина нажот беради. “Ахир уларнинг (ибодат қилиб) турган нарсалари йўқ бўлгувчи”. (Аъроф: 139). Яъни, анавиларнинг амали завол топувчи ва бузуқ нарсадир. “Қилиб турган амаллари эса ботил-ку?”. (Аъроф: 139). Чунки у Аллоҳ азза ва жаллага ширк келтиришликдир. “(Яна) айтди: «Мен, сизларни бутун оламлардан афзал қилиб қўйган Аллоҳдан ўзгани (яъни жонсиз бутни) сизларга илоҳ қилиб бераманми?!”. (Аъроф: 140). Яъни, мен сизларга ширкни жорий қилиб бермайман. Бу Аллоҳ сизларни бутун оламлардан афзал қилиб қўйган неъматига жазо-(шукрона)ми? Яъни, ўз замонларидаги оламлардан (афзал қилиб қўйган). Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам юборилганларидан кейин эса оламларнинг афзали Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг умматларидир.
Хулоса шуки, дарахт ва тошлардан барака талаб қилишлик мушриклар ва жоҳилият йўлидир. Кимда-ким уни қилса, бас, у ўзини кофирларга ўхшатувчи ва улар каби кофирдир. Қабрга ибодат қилаётган кимса билан Лот ва Уззога ибодат қилаётган ёки дарахт ва санамдан барака тилаётган кимса ўртасида фарқ йўқдир. Улар ўртасида фарқ йўқ.
Бу эса дарахт ва тошлардан барака тилашликнинг ботил ва у ширк эканини кўрсатади. Чунки Мусо алайҳиссалом “Аллоҳдан ўзгани (яъни жонсиз бутни) сизларга илоҳ қилиб бераманми”. (Аъроф: 140)-дедилар. Бу эса кимда-ким дарахт ёки тошдан барака тиласа, дарҳақиқат, уни илоҳ қилиб олганига далолат қилади. Бу айни ширкдир. Лафзнинг турлича бўлишлиги маънонинг мувофиқ эканига таъсир қилмайди. Анавилар: уларнинг “Зоти Анвоти” бўлгани каби бизга ҳам “Зоти Анвот” қилиб беринг, дедилар. Бану Исроил эса: “Бизларга ҳам уларнинг илоҳлари каби илоҳ қилиб (ясаб) бер”. (Аъроф: 138)-дедилар. Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса буни ана унинг мисли дедилар, гарчи лафзлар турлича бўлсада.
Ҳозирда қабрларга ибодат қиладиганлар: бу ширк эмас, бу тавассул. Бу авлиё ва солиҳ кишиларга муҳаббат, дейдилар. Аллоҳнинг солиҳ авлиёлари ушбу амалга асло рози бўлмайдилар. Қабрлари Аллоҳдан ўзга ибодат қилинадиган бут қилинишига рози бўлмайдилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дейдилар: “Аллоҳим, қабримни ибодат қилинадиган бут қилма! Пайғамбарларининг қабрларини масжид қилиб олган қавмга Аллоҳнинг ғазаби қаттиқ бўлди”. (Молик (416)). Ушбу ҳадис қабрларни улуғлашлик ва улардан барака тилашлик, уларни Аллоҳдан ўзга ибодат қилинадиган бутлар қилиб қўйишига далолат қилади.
Хулоса шуки, ушбу ҳадис мазмун-моҳият маъноларда экани, лафзларда эмаслигига далилдир. Лафзлар турлича бўлишининг таъсири йўқ. Гарчи уни тавассул ёки солиҳлар шарафини намоён қилишлик ёҳуд айтаётганларидек уларнинг зиммамиздаги ҳақларига вафо қилишлик деб атасинлар. Бу ширкдир. (Бари) бир хил-(баб-баробар). Тош ёки дарахт ёҳуд қабрдан барака тилаётган кимса, дарҳақиқат, уни илоҳ қилиб олибди. Гарчи у илоҳ эмас дея даъво қилсада. Демак, исмлар ҳақиқатларни ўзгартирмайди. Агар ширкни тавассул ёки солиҳларга бўлган муҳаббат ёки уларнинг ҳақларини ўташлик деб номласангиз айтамизки: исмлар ҳақиқатларни ўзгартирмайди.
Ушбу ҳадисда муҳим масала борки: у мақсаднинг яхши бўлиши шаръий ҳукмдан бирор нарсани ўзгартирмайди. Анавиларнинг мақсадлари гўзал. Бироқ пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларнинг мақсадларини эътиборга олмадилар. Балки буни инкор қилдилар. Чунки қайтариқларга олиб борадиган воситалар маън қилингандир. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан жиҳод дея қилич кўтарган саҳобий ва у билан бирга бўлганлар фақат яхшиликни мақсад қилишди. Шундай бўлишига қарамай пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам улар ушбу сўзни айтганларида ғазаб қилдилар ва уни Бану Исроилнинг айтган сўзи каби дедилар. Бу эса яхши мақсадлар ёмон ва мункар ғояларни оқламаслигига далолат қилади.
Бу билан улкан бир қоидани билиб оламизки, у киши ўзини кофир ва мушрикларга ўхшатишининг хатарли эканидир. Чунки у ширкка олиб боради. Шунинг учун у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам албатта ўзларингиздан олдингиларнинг йўлларига юриб кетасизлар дедилар. Бу ҳам нубувват аломатларидан биридир. Чунки пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам келажакда мусулмонлар орасида кофирларга тақлид қиладиганлар бўлишини хабар бердилар. Бу эса у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабар берганларидек юз берди ва ҳозирда кофирларга тақлид қилишлик тез суратда (кўпайиб боряпти). Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло раҳм қилганлар бундан мустасно. Бу хабар бўлиб, унинг маъноси огоҳ этишликдир, шунчаки хабар беришлик эмас.
Ушбу ҳадисда (киши) мушрик ва кофирларга уларнинг феллари, ўзларига хос бўлган одат, тақлид ва расми-русумларида ўзини ўхшатишликдан огоҳ этиляпти.
Мубоҳ ишларга келсак уларни олишликда зарар йўқ. Мушриклардан фойдали тажрибаларни, мол-(товар) ҳамда қурол-аслаҳаларни оламиз. Ушбу ишлар аслида бизники эди. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло айтадики: “Айтинг: (эй Муҳаммад): «Аллоҳ бандалари учун чиқарган безак (либосларни) ва ҳалол-пок ризқларни ким ҳаром қилди?!» Айтинг: «Улар (яъни безак ва ҳалол ризқлар) ҳаёти дўнёда иймон эгалари учун (бўлиб, кофирлар ҳам уларга шерик бўлур), қиёмат кунида эса фақат (мўминларнинг) ўзларига хосдир»”. (Аъроф: 32). Мусулмонлар ушбу фойдали нарсаларни олишликларида бирор монелик йўқ. Бу тақлиддан эмас. Балки тақлид бирор фойда ва қадр-қиймати бўлмаган нарсаларда ёки ибодат, ақида ва динга дохил ишларда уларга тақлид қилишликдир.
Гоҳида: сизлар саҳобалар пайғамбар соллалоҳу алайҳи ва салламнинг сўлак, соч ва таҳорат сувларидан барака ҳосил қилганликларига қарамай дарахт, тош ва қабрлардан барака тилашни ҳаром дейсизлар. Ахир бу махлуқдан барака ҳосил қилишлик эмасми дейилиши мумкин.
Бунга жавоб шуки: бу пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг жасадларидан ажралган нарсага хосдир. Чунки у муборак. Жасадларидан ажралиб чиққан сўлак, тер, соч, таҳорат суви, батаҳқиқ, ушбулар билан барака ҳосил қилинади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ўзгасига келсак, бас, бу ҳатто ушбу умматнинг афзали Абу Бакр, Умар, Усмон ва Алий, жаннат билан башорат берилган ўн (саҳоба), Бадр асҳоблари, Ризвон байъати асҳоблари (розияллоҳу анҳум)ларга нисбатан ворид бўлмагандир. Мусулмонлар ушбу зотлардан, на сўлаклари, на терлари ва на сочларидан барака тилаганликлари зикр қилинмаган.
Барака тилашлик жоиз эмас. На дарахт, на тош, на шахс, на пайғамбар ҳужраси ва на пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қабрларидан. Ушбуларнинг бари жоиз эмас. Чунки бу нарсалар пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг жасадларидан ажралиб чиқмаган. Демак, ушбу шубҳаларга жавобни билишлигимиз шартдир. Чунки улар ушбуларни далил қилиб оладилар.
mutaallim   03-06-2013, 01:26 PM
#20
10-боб:
Аллоҳдан ўзгаси учун жонлиқ сўйиш ҳақида келган (ҳужжат)лар ҳақидаги боб


Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: “Айтинг: (Эй Муҳаммад): «Албатта, намозим, ибодатларим, ҳаёту мамотим бутун оламларнинг Парвардигори бўлмиш Аллоҳ учундир. У зотнинг биронта шериги йўқдир”. (Анъом/162-163).
Ушбу боб ўзидан олдинги боблар каби жоҳилият давридан бери турли замонларда айрим кимсалар қўл уриб келаётган ширк турларининг баёни борасида бўлиб, ушбу иш узлуксиз давом этиб келаяпти. Бунинг сабаби нопок покдан ажралиши учундир. Ушбу ширк ва куфр (ер юзида) қолишлигида Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ҳикмати бор бўлиб, бу нопок покдан, муваҳҳид мушрикдан, ҳидоят топган йўлдан озган кимсадан ажралиши учундир. “Агар Аллоҳ хоҳласа, шак-шубҳасиз (бирон мўъжиза нозил қилмасданоқ) барча одамларни хидоят қилишини (бу Аллоҳ учун ҳеч нарса эмаслигини) билмадиларми?”. (Раъд: 31). Бироқ агар уларнинг барчаларини ҳидоят қилса бу ўринда бирор кишининг бошқаси устида имтиёзи бўлмасди. Лекин У субҳанаҳунинг ҳикмати нопок покдан ажралиши учун имтиҳон жорий бўлишини талаб этди.
Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: “Айтинг: (Эй Муҳаммад): «Албатта, намозим, ибодатларим, ҳаёту мамотим бутун оламларнинг Парвардигори бўлмиш Аллоҳ учундир. У зотнинг биронта шериги йўқдир”. (Анъом/162-163). Оятларнинг тугалланиши қуйидагича: “Мана шунга (яъни ягона Аллоҳга ихлос-ибодат қилишга) буюрилганман. Ва мен бўйинсунгувчиларнинг аввали — пешқадамиман». Айтинг: «Аллоҳдан ўзгани Парвардигорим дейинми?! Ахир У барча нарсанинг Парвардигори-ку?! Ҳар бир жоннинг қилган гуноҳи фақат ўз зиёнига бўлур. Ҳеч бир кўтаргувчи (яъни гуноҳкор жон) ўзга жоннинг юкини (яъни гуноҳини) кўтармас”. (Анъом: 163-164). Аллоҳ таоло ушбу буюк сурани ана шу оятлар билан якунлади. Чунки ушбу суранинг бари тавҳид ва ширкни ёритишлик, мушриклар санамларига нисбатан нималар қилишаётгани, санамларига дея (ўзлари учун) ҳаром деб билишган зироат ва чорва молларини баён қилиш атрофида айланади. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло сурани мушриклар қилаётган барча ишларидан пок-(безор) бўлишлик ила якунлади. Маккий сураларнинг аксарида шундай. Маккий сураларнинг аксари балки бари десак ҳам бўлар, тавҳид ва ширкдан қайтарув ҳақидадир. Чунки пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Маккада ўн уч йил тавҳидга даъват ва ширкдан қайтариб қолдилар. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га ана шу ҳақда Қуръон нозил бўларди. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га Маккада нозил бўлган (сура)лар жумласиндан ушбу буюк сура бўлмиш Анъом сурасидир.
Аллоҳ таолонинг: “Айтинг”-сўзига келсак, бу Аллоҳ жалла ва аъла томонидан пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга одамларга эълон қилишликка амрдир. Фақат ўз замонларининг одамларига эмас, балки қиёмат қоим бўлишигача бўлган жамийки инсонларга. Ўз шаҳарларининг одамларига эмас, балки ушбу оламдаги инсонларга: “Албатта, намозим,...”. (Анъом: 162). Шариатда намоздан мурод: такбир билан бошланиб, (икки томонга) салом бериш ила якунланадиган қалб, сўз ва амалга оид ибодатларни ўз ичига олган ибодатдир. Демак, намоз турли ибодатларни ўз ичига олади, қалбдагиси: хушуъ, қўрқув, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога юзланиш. Тилдагиси: такбир, таҳмид, Аллоҳга сано-(олқиш) айтиш, Қуръони Каримни тиловат қилиш ва Раб субҳанаҳу ва таоло билан сирли суҳбатлашиш. Аъзолар билан эса: қиём, руку, сажда ва ўтиришлик. Намоз улуғ ибодатдир. Унда бошқаларида жамланмайдиган ибодат турлари йиғилган. Шунинг учун Аллоҳ таоло уни исломнинг устуни ва ислом арконларининг иккинчи рукни қилди. “Ибодатларим,...”. (Анъом: 162). Ибодатлардан мурод: қурбат ҳосил қилиш ва ибодат тарзида чорва молларини сўйишликдир. Таматтуъ (яъни, ҳаж мавсумида аввал умра амалларини бажариб, эҳромдан чиқиб, сўнгра ҳажга эҳром боғлаганлар), Қирон (яъни, бир эҳромда ҳаж ва умра орасини жамлашлик), кўнгиллилар-(ихтиёрий равишда), жарима қилганлар сўядиган жонлиқлари ҳамда қурбонлик ва ақиқа сабаб сўйиладиган жонлиқлар каби. Ушбуларнинг бари “Нусук” деб аталади. Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилиш тарзида сўйиладиган чорва моллари “Нусук”дир.
Қурбат ҳосил қилиш тарзида жонлиқ сўйишлик жоҳилиятда мавжуд эди. Улар санамлар, жин ва юлдузлар учун жонлиқ сўярдилар. Аллоҳ азза ва жалладан бошқаси учун жонлиқ сўярдилар.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса динлари мушриклар динига мухолиф эканини баён қилдилар. Мушриклар Аллоҳдан ўзгага жонлиқ сўярдилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва у кишига эргашганлар шериги йўқ, ёлғиз Аллоҳ учун жонлиқ сўядилар. Фақат Аллоҳ учун намоз ўқиганлари каби фақатгина Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло учун жонлиқ сўядилар. Қурбонлик билан намознинг (бир ўринда) ёнма-ён келиши унинг улуғ бир ибодат эканига далолат қилади. Уни Аллоҳдан ўзгага сарф этишлик жоиз эмас. Қурбонлик борасида кўплаб одамлар енгил муносабатдадир. Натижада даъволарига кўра шифо топишлик учун фолбинларга итоат этган ҳолда жинлар учун жонлиқ сўядилар. “Ҳаёту...”. (Анъом: 162). Ибодат билан ўтқазаётганим бўлмиш умримнинг бари Аллоҳ азза ва жалла учундир. “Мамотим”. (Анъом: 162). Қайси иш асосида вафот этсам, у ҳам Аллоҳ азза ва жалла учун. Демак, тавҳид асосида вафот этади. Оятнинг маъноси: у тавҳид асосида ҳаёт кечириб, тавҳид асосида вафот этади. Сўнг буни ушбу қовли билан таъкидлади: “У зотнинг биронта шериги йўқдир”. (Анъом: 163). Ушбу ва бошқа ибодат турларида (Унинг биронта шериги йўқдир). “Бутун оламларнинг Парвардигори”. (Анъом: 163). Раб таоло – Подшоҳдир. Оламлар олам сўзининг кўплик кўриниши. У Аллоҳ азза ва жалладан ўзга барча махлуқотлардир. Барча махлуқотларнинг Рабби ёлғиз бўлиб, У Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодир. Бироқ бирор нарсанинг эгасига: унинг Рабби-(соҳиби) дейилади. Мисол учун: уйнинг Раббиси, сайёра Раббиси, дирҳамлар Раббиси. Бу қайдлангандир. Бироқ Раб ёки бутун оламлар Рабби деганингизда, бу фақат Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло учун бўлади.
Ушбу санам ва бутларга келсак, улар ибодатга мустаҳиқ эмас. Чунки улар Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг мулкики, У субҳанаҳу ва таолога банда-(қул) қилингандир. Банда-(қул)га эса ибодат қилинмайди. Ҳатто фаришта, пайғамбар ва авлиёлар каби бандаларнинг энг шарафлиси бўлсада. Барчалари Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг бандаларидир.
Аллоҳ таоло икки улуғ ибодатни зикр қилди: намоз ва жонлиқ сўйишлик. Чунки намоз жасадга оид, жонлиқ сўйиш эса мол (сарф этиш)га оид ибодат. Ва у мол (сарф этиш)га оид ибодатларнинг афзалидир.
“Мана шунга (яъни ягона Аллоҳга ихлос-ибодат қилишга) буюрилганман”. (Анъом: 163).
Раббим субҳанаҳу ва таоло мени шунга буюрди. Бу эса ибодатлар тавқифий-(ижтиҳодга ўрин йўқ) эканига далолат қилади. Улардан бирор нарса фақат Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг амри ила бўлгандагина яроқли бўлади.
Сўнг шундай деди: “Ва мен бўйинсунгувчиларнинг аввали — пешқадамиман”. (Анъом: 163). Яъни, ушбу уммат орасида. Бу ўринда аввал-(пешқадам)лик нисбийдир. Аслида эса пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан олдинги пайғамбар ва мўминларнинг бари бўйинсунгувчи-(мусулмон)лар, яъни, ибодатни Аллоҳ азза ва жалла учун холис адо этувчилардир.
Ислом – Аллоҳга тавҳид ила таслим бўлиш, тоат ила бўйинсуниш ҳамда ширк ва унинг аҳлидан халос бўлиш-(қутулиш). Ана шу ислом бўлиб, у барча пайғамбарларнинг алайҳимуссалоту вассалам динидир. “Ва мен бўйинсунгувчиларнинг аввали — пешқадамиман”. (Анъом: 163). Яъни, ушбу умматдан.
Оят яна пайғамбарлар Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг амрига бўйинсунишликка ошиқадиганларнинг аввалгиси эканига ҳамда у (пайғамбар) Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг буйруғига итоат қилишликдан кечикмаслигига далолат қиляпти. Шунингдек, мусулмонга Аллоҳ таоло уни бирор нарсага буюрганда итоат этиб, шошилишликдан кечикмаслиги-(ортга сурмаслиги), ушбу (буйруқ)ни қиладиганларнинг аввалгиси-(пешқадами) бўлишлиги вожиб бўлади. Кимда-ким маъруф ва тоат-ибодатга буюрилса, батаҳқиқ, унга уни қиладиганларнинг аввалгиси бўлмоқлиги вожиб бўлади.
Ва ушбу қовли: “Бас, сиз Парвардигорингиз учун намоз ўқинг ва (жонлик) сўйиб-қурбонлиқ қилинг!”. (Кавсар/2).
Бу Аллоҳ таоло томонидан пайғамбарига (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) намоз ва жонлиқ сўйишликни У азза ва жалла учун холис адо қилишликка буйруқдир.
Бу Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло учун у кишига (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Кавсарни ато этгани учун шукрона қилишликдир дедилар. Чунки Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло у кишини ушбу улкан неъмат учун У Зотга намоз ўқиш ва жонлиқ сўйиш ила шукр қилишликка амр қилди.
Кавсар – жаннатдаги дарёдир. У кўп яхшиликдир ҳам дейилган. Демак, бу Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ушбу неъмат, Кавсарни ато этгани учун шукр қилишлик бобидандир. “Албатта сизни ёмон кўргувчи кимсанинг думи қирқилгандир (яъни беному-бенишон бўлиб кетгувчидир)!”. (Кавсар: 3). Кофирлар Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламни мазаммат қилиб: албатта унинг думи қирқилган, унинг зурриёти ва мол-давлати йўқ, агар у вафот этса ном-нишонсиз йўқ бўлиб кетади дердилар. “Муҳаммад), бир шоирдир. Бизлар унга замон ҳодисот-балолари (етиши)ни кутурмиз”. (Тур: 30). Аллоҳ жалла ва аъла эса айтадики: “Албатта сизни ёмон кўргувчи кимсанинг думи қирқилгандир (яъни беному-бенишон бўлиб кетгувчидир)!”. (Кавсар: 3). Сиз эса думи қирқилган эмассиз. Яқинда зикрингиз, амалингиз ва даъватингиз қиёмат кунигача узлуксиз давом етади.
Буюк Аллоҳ рост сўзлади. Абу Жаҳл, Абу Лаҳаб ва кофирларнинг баҳодирларини ким эслаяпти? Ҳеч ким. (Уларни) фақат мазаммат билан ёдга оладилар, Аллоҳ сақласин. Росулуллоҳга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) келсак, батаҳқиқ, у киши яхшилик, олқиш ва бор фазилатлар билан ёдга олинадилар. Бошқа маслаклар гарчи баъзи вақтларда шавкати кучайсада тўкилиб, парчаланиб кетаётган бир кезда у кишининг даъват ва динлари замонлар оша боқийдир, барча мақтовлар Аллоҳга хосдир. Батаҳқиқ, у маслаклар тўкилиб-(йўқ бўлиб) кетади. Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг динлари эса қайтадан-(янгидан) тикланиб бораверади.
Ҳозирги вақтимизда коммунизмга бир қаранглар. Куч-қувват, террор ва оламни қўрқувга солишликда (қай даражага) етдию қисқа муддат ичида туз сувда эригандек эриб битди. Қаерда ҳозир у? Бироқ ислом дини, Аллоҳга ҳамдлар бўлсинким, мудом зоҳир ва қайтадан тикланиб боряпти. Гарчи унинг аҳли заиф бўлсада. Лекин унинг ўзи, Аллоҳга ҳамдлар бўлсинким, замон ва маконлар ўтиши-(алишиши)га қарамай қайтадан тикланиб, намоён бўлиб боряпти.
Ушбу оятдан шоҳид ўрни: “Албатта, намозим, ибодатларим”. (Анъом: 162). Ва: “Бас, сиз Парвардигорингиз учун намоз ўқинг ва (жонлик) сўйиб-қурбонлиқ қилинг!”. (Кавсар: 2). Аллоҳ жалла ва аъла ушбу икки оятда жонлиқ сўйишни намоз билан бир ўринда зикр қилди. Бу эса уни Аллоҳдан ўзгага сарф этишлик жоиз бўлмайдиган ибодат эканига далолат қилади.
Али розияллоҳу анудан ривоят: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам менга тўрт жумла борасида сўзладилар: "Аллоҳ таоло У Зотдан ўзгаси учун жонлиқ сўйган кимсани лаънатлади. Аллоҳ таоло ота-онасига лаънат айтган кимсани лаънатлади. Аллоҳ таоло бидъатчига бошпана берган кимсани лаънатлади. Аллоҳ таоло ер ўлчов-(чегарас)ини ўзгартирган кимсани лаънатлади”. Муслим ривояти. (Муслим (3/1567)).
“Аллоҳ таоло ...лаънатлади”. Лаънатнинг маъноси: Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг раҳматидан қувиш ва узоқлаштиришликдир.
“У Зотдан ўзгаси учун жонлиқ сўйган кимсани”. Яъни, санам, сағана, дарахт, тош, жин ва бошқалардан иборат Аллоҳдан ўзгаси учун қонлиқ сўйиш билан қурбат ҳосил қилган кимсани.
Аллоҳдан ўзгасига жонлиқ сўйиш билан қурбат ҳосил қилган ҳар бир кимса, батаҳқиқ, Аллоҳ таоло уни лаънатлагандир. Бу ушбу жиноятнинг нақадар оғир эканига далолат қилади. Чунки Аллоҳ жалла ва аъла фақат хатарли жиноятгагина лаънат айтади. Бу эса Аллоҳдан ўзгаси учун жонлиқ сўйган кимсанинг жинояти нақадар оғир эканига далолат қилади. Ушбу жонлиқ қандай бўлишидан қатъий назар, кўп ёки озми, катта ёки кичикми.
Бу қилмиш нияти, қалби ва эътиқодида Аллоҳдан ўзгасига ушбу жонлиқ билан қурбат ҳосил қиламан деб ёки ушбу жонлиқ билан у учун сўйилаётган (жин)нинг ёмонлигини даф қилиш истагида сўйиладиган жонлиқ устида Аллоҳдан ўзганинг номини ёд этиш ила бўлади. Натижада жинлар учун улардан қўрққан ҳолда уларнинг ёмонлигини даф қилиш учун ёки ушбу санам унга яхшиликни жалб қилиши учун жонлиқ сўяди. Айрим жоҳиллар қилгани каби. Агар ёмғир (ёғиши) кечикиб кетса ҳўкиз ёки бошқа ҳайвонни олиб, уни муайян бир ўринда ёки қабр олдида ёмғир ёғишини хоҳлаган ҳолда сўядилар. Гоҳида уларни нам босиб, ёмғир ёғади. Ва Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло томонидан синов ва имтиҳон ўлароқ ҳожатлари раво бўлади. Бу эса улар қилган иш бўлмиш ширк ва Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан ўзгасига қурбат ҳосил қилишликнинг жоизлигига далолат қилмайди.
Кимда-ким ушбу ишни қилса, бас, у мушрик ва малъундир. Хоҳ (тили билан) ушбу қурбонлик қабр ёки Бадавий ёҳуд Ҳусайн ёкида фалончию пистончиларга деб айтиб, талаффуз қилсин, хоҳ фақатгина қалби билан ният қилсин баб-баробардир. Ушбу қурбонлик ҳаром. Чунки у Аллоҳ таолонинг мана бу қовли остига дохилдир: “Ва Аллоҳдан ўзгага аталиб сўйилган нарсаларнигина...”. (Бақара: 173). Аллоҳдан ўзгага атаб сўйилган нарса У Зотдан ўзганинг номи билан ҳамда санам ёки жин ёҳуд ажина-(шайтон)ларни ният қилган ҳолда Аллоҳнинг исми билан сўйилган нарсаларни ўз ичига олади. Ҳозирда фолбинларнинг олдига касаллар келса ушбу касаллаикларидан шифо топишлари учун уларга Аллоҳдан ўзгага жонлиқ сўйишни буюрадилар.
Аллоҳдан ўзгаси учун жонлиқ сўйиш остига бир қанча тур (амал)лар дохил бўлади: (1) Унинг устида Аллоҳнинг номи билан дейилсада қурбат ҳосил қилиш тарзида Аллоҳдан ўзгаси учун жонлиқ сўйиш. Бу уламоларнинг ижмоси билан ҳаром ва у Аллоҳ азза ва жаллага ширк келтиришликдир. (2) Унинг устида Аллоҳдан ўзгасининг номи айтилган ҳолда гўшти(ни шунчаки ейишлик) учун сўйилган нарсалар. (3) Қутлаш ва таъзим бажо келтиришлик учун сўйилган нарсалар. Масалан: подшоҳ ва раҳбарлар учун тикучар ёки автоулов ёҳуд ҳайвондан тушган вақтлари (бирор жойдан) етиб келганларида сўйиладиган нарсалар. Бирор режа-лойиҳа бошланиши олдидан сўйиладиган нарсалар. Айрим жоҳил ёки баъзи эътиборсиз кимсалар агар бирор лойиҳа -завод ёки ундан бошқалар- иншо этганларида ушбу асбобни ишга тушириш олди жонлиқ сўядилар. Ҳамда жинлардан қўрққан ҳолда уйга аввалги тушган вақтида сўйиладиган нарсалар. Бу ширк. Чунки у Аллоҳ азза ва жалладан ўзгаси учун сўйилган жонлиқлардандир. Аммо хурсандчилик, шодлик, қўшни ва қариндошларни чақириш бобидан уйга тушган вақтда жонлиқ сўйишга келсак, бунда бирор монелик йўқ.
Хулоса шуки: Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ушбу: “Албатта, намозим, ибодатларим”. (Анъом: 162) ва мана бу: “Бас, сиз Парвардигорингиз учун намоз ўқинг ва (жонлик) сўйиб-қурбонлиқ қилинг!”. (Кавсар: 2) қовли ҳамда Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу: “Аллоҳ таоло У Зотдан ўзгаси учун жонлиқ сўйган кимсани лаънатлади”, сўзлари (қуйидаги) ишларнинг барини ўз ичига олади:
1- Санамлар учун уларга қурбат ҳосил қилайин дея сўйилган нарсалар.
2- Унинг устида Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан ўзгасининг номи зикр қилинган ҳолда гўшти(ни шунчаки ейиш) учун сўйилган нарсалар.
3- Етиб келаётган маконга тушуб, етиб келган вақтда махлуққа таъзим бажо қилиб ва табриклашлик нуқтаи назарадиган сўйилган нарсалар.
4- Ёмғир ёғмай қўйганда муайян ўрин ёки қабр олдида ёмғир ёғиши учун сўйилган нарсалар.
5- Уйга тушганда жинлардан унга (бирор зарар) етказишларидан қўрққан ҳолда сўйиладиган нарсалар. Ушбуларнинг бари Аллоҳдан ўзгаси учун жонлиқ сўйиш остига дохил бўлади ва у Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ширк келтиришликдир.
“Аллоҳ таоло ота-онасига лаънат айтган кимсани лаънатлади”. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ота-онанинг ҳаққини Ўзининг ҳаққи билан бир ўринда ёд этди: “Аллоҳга бандалик қилинглар ва Унга ҳеч нарсани шерик қилманглар! Ота-онангизга ...яхшилик қилингиз!”. (Нисо: 36). Ота-онанинг ҳаққи доимо Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ҳаққидан кейин келади. Шунингдек, етти ҳалок қилувчи амаллар ҳадисида ворид бўлганидек ота-онага ёмонлик қилишдан қайтарув Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ҳаққида ёмонлик қилишдан кейин келади. Аллоҳдан ўзгаси учун жонлиқ сўйиш Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ҳаққида ёмонлик қилишдир.
Сўнг ота-она қадрини ерга уриш ва уларга лаънат айтиш билан ёмонлик қилишликни зикр қилди. Фарзандга ота-онасини сўкишлиги жоиз эмас. Бу (гуноҳи) кабиралардандир. Чунки Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу ишни қилган кимсани лаънатладилар. Бирор нарса ҳақида лаънат айтилиши унинг (гуноҳи) кабира эканига далолат қилади. Хоҳ уларга тўғридан-тўғри ёки сабаб бўлишлик билан лаънат айтсин баб-баробардир. Айрим одамлар ота-онасига тўғридан-тўғри лаънат айтмайди. Бироқ ушбу ишга бошқа кишининг ота-онасини лаънатлашлик сўнг эса у унга шунинг мисли билан-(лаънат ила жавоб) қайтаришлиги билан сабабчи бўлади-(лаънат олиб келади). Шунда бу кимса ўз ота-онасига лаънат айтилишига сабабчи бўлди.
Дарҳақиқат, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Киши ўз ота-онасини ҳақорат қилишлиги гуноҳи кабиралардандир”. Улар: “Эй Росулуллоҳ, киши ўз ота-онасини қандай ҳақоратлайди?-дедилар. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) эса шундай дедилар: “(Бошқа) кишининг отасини сўкади. Натижада у ҳам унинг отасини сўкади. (Бирор) кишининг онасини сўкади. Натижада у ҳам унинг онасини сўкади”. (Бухорий (5628), Муслим (90), Термизий (1902), Абу Довуд (5141) ва Аҳмад (2/195)). Мусулмон лаънат айтувчи, сўкоғич ва уятсиз сўзларни айтувчи бўлишлиги жоиз эмас. Мусулмон одобли бўлишлиги ва яхши сўзлар билан суҳбат қуришлиги вожиб бўлади. “Кишиларга чиройли сўзлар сўзлангиз”. (Бақара: 83). “Сиз (улар қилаётган) ёмонликни энг гўзал сўзлар билан дафъ қилинг!”. (Мўминун: 96). Худди шундай мусулмонга уят сўзлардан тилини сақлаши лозим бўлади. Хоссатан ушбу сўз лаънат, сўкишлик ва ҳақорат каби энг қабиҳ сўзлардан бўлса. Ҳатто ҳайвон ва тирик жонзотлар ҳамда ҳовли ва турар жойларни лаънатлашлик жоиз эмас. Дарҳақиқат “Бир аёл пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан кета туриб ўзининг туясини лаънатлади. Шунда пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам туя устидаги нарсаларни олиш ва уни ўзи юришига қўйиб беришни буюрдилар”. (Муслим (2595), Абу Довуд (2561), Аҳмад (4/429) ва Доримий (2677)). Бирор киши унга (лаънат айтишга) киришмайди. Хоҳ одоб бериш, хоҳ таъзирини бериб қўйиш бобидан бўлсин, бас, одамзот, жонивор, турар жой, автоулов ёки бундан бошқа нарсаларни лаънатлашлик жоиз эмас.
“Аллоҳ таоло бидъатчига бошпана берган кимсани лаънатлади”. Бошпана берган, яъни, ҳимоя қилган. Бошпана беришликнинг маъноси: ҳимоя ва мудофа қилмоқ. (Ҳадисдаги) “محدث” (“Муҳдис”) - Ҳад-(жазо) қўллашликка ҳақли бўлган жиноятга қўл урган кимса. Одамлардан бири келиб ўзининг обрў, куч-қувват, ваколат ёки лашкари билан ушбу (жиноятчи) ва унга жазо қўллашлик ўртасини тўсиб қолади. Ушбу жиноятчига ҳад-(жазо) қўлланилишидан тўсади. Ана шу кимсани Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам лаънатладилар.
Бошқа бир ҳадисда шундай ворид бўлган: “Кимнинг оқлови Аллоҳнинг чегаларидан бир чегара-(ҳад, жазо)ни тўсиб қолса, дарҳақиқат, Аллоҳнинг амрида У Зотга қарши чиқибди”. (Абу Довуд (3597) ва Аҳмад (2/70)). Бошқа бир ҳадисда эса: “Ўрталарингизда ҳад-ҳудудлар-(жиноятга жазо ижро этиш)ни афв қилинглар. Агар ҳукмдорга етказилса, бас, Аллоҳ оқловчи ва оқланмишни лаънатлайди”. (Насоий (4886), Абу Довуд (4376)).
“Бир киши Сафвон ибн Умайя масжидда эканлигида унинг чакмонини ўғирлади. Сафвон уни ушлаб олди. Ва уни пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига олиб борди. Шунда пайғамбар соллалоҳу алайҳи ва саллам унинг қўлини кесишга амр қилдилар. Сафвон: чакмон унга эй Росулуллоҳ. Мен буни хоҳламагандим, деди. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) эса: “Уни мени олдимга олиб келишингдан олдин қайерда эдинг?!”-дедилар”. Яъни, уни мени ҳузуримга олиб келишингдан олдин кечириб юборсанг бўлмасмиди?!
Шаръий маҳкамада ҳад-(жазо) таъйин қилингач уни ижро этишликдан ўзга чора йўқ. Унга жазони ўташликда ўзгага зарар бўлишлиги бундан мустасно. Жазо қўлланса ҳомиласига таъсир қиладиган ҳомиладор аёл каби. Шунда жазо туққунича кечиктирилади. Ва у (аёл) уни (болани) эмизадиган одамни топади. Акс ҳолда кўкракдан ажратгунгача тарк этилади.
Хулоса шуки, жазо ижро этишликни лозим қилиб қўядиган жиноят эгаларига бошпана беришлик ва уларга жазо қўлланишини тўсишлик гуноҳи кабиралардандир. Чунки пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу ишга қўл урган кимсани лаънатладилар.
Баъзи ривоятларда “Дол” ҳарфи фатҳали бўлиб келган. “محدث”- (“Муҳдас”). Унинг маъноси бидъатдир. Кимда-ким бидъатга бошпана берса, яъни, унга рози бўлса. Кимда-ким бидъатга рози бўлса, қодир бўла туриб уни инкор қилмаса, дарҳақиқат, унга бошпана берибди. Яъни, кимда-ким бидъатларни кўриб, сукут сақлаб, уни инкор қилиш ва одамларга у бидъат эканлигини баён қилиш борасида гапирмаса, дарҳақиқат, унга бошпана берибди. Яъни, уни ўзининг сукут қилиши ва ташлаб қўйиши билан ҳимоя қилибди. Натижада лаънатга муносиб бўлган бўлади. Энди бидъатга чақириб, уни ҳимоя қилса қндай бўларкин, Аллоҳ сақласин.
Сўнг у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Аллоҳ таоло ер ўлчов-(чегарас)ини ўзгартирган кимсани лаънатлади”. (Ер) ўлчов-(чегараси) – аломатидир. Ер ўлчов-(чегараси) борасида уламоларнинг уч хил қовллари мавжуд. Биринчи қовл: ер ўлчов-(чегарас)идан мурод тартиб-(ўлчов)лар. Уни ўзгартиришликнинг маъноси: уни ўз ўрнидан олдинга ёки орақага кўчириб қўйишликдир. Ҳадисда шундай ворид бўлган: “Кимда-ким ердан бир қарич ноҳақ ўзлаштириб олса, қиёмат куни бўйнига етти (қават) ер бўлиб илинади”. (Муслим (1611) ва Аҳмад (2/432)).
Иккинчи қовл: ер ўлчов-(чегарасидан) мурод (ҳайвонларини) овлашлик билан ўлдириш ва ҳайдашлик, дарахт ва ўт-ўланларини кесиш-(юлиш) ҳамда йўқолган топилмаларини олишлик ҳаром бўлган Ҳарам ўлчов-(аломат)ларидир. Аллоҳ таоло Каъба атрофини барча томондан Ҳарам қилиб қўйди. Ушбу минтақага мушрик кирмайди. Ови ҳайдалмайди, ўсимлиги юлинмайди, топилмаси олинмайди, хабар берувчи (олишлиги) бундан мустасно. У ерда мудофаланишни ҳисобга олмаганда жанг қилишлик жоиз эмас. Ушбу қовлга кўра ер ўлчовларидан мурод ҳарам белгиларидир. Яъни, барча томондан ҳарам учун қўйилган аломатлар. Танъим, Ҳудайбийя, Арофат, Намра, Жуърона томонларда қурилган белгилар ва Ҳарам ҳудудига ўрнатилган аломатлар.
Учинчи қовл: ер ўлчовларидан мурод йўллардаги аломат-(ишора)лар. Улар маълум нарсалар бўлган. Ҳозирги вақтимизда йўлларни кесиштирадиган лавҳалар. Ана шулар ер ўлчов-(аломат)ларидандир. Бирор киши учун ушбу аломатларни ўзгартиришлик жоиз эмас. Чунки у одамларни адаштиради. Ушбу қавлларнинг рожиҳи биринчи қавлдир.
Ториқ ибн Шиҳобдан ривоят, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Пашша сабабли бир киши жаннатга ва (яна) бир киши эса дўзахга кирди”. Улар: “Бу қандай (юз берди) эй Росулуллоҳ?”-дедилар. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Икки киши бир қавм олдидан ўтди. Уларни (ушбу қавмни) бир санам-(олиҳалари) бўлиб, бирор кимса унга (атаб) бирор нарса қурбонлик қилмагунча ўтиб кет(ол)масди. Шунда (қавм) бирларига: қурбонлик қил,-деди. У эса: қурбонлик қиладиган бирор нарсам йўқ,-деди. Унга қарата: бир пашша бўлса-да қурбонлик қил,-деб айтгандилар у бир пашшани қурбонлик қилди. Шунда у кишига йўлни очиб бердилар. Натижада дўзахга кирди. Бошқасига ҳам: қурбонлик қил,-дедилар. У эса: Аллоҳ азза ва жалладан ўзгасига атаб бирор нарса қурбонлик қилмайман,-деди. Шунда бошини танасидан жудо қилдилар. Натижада жаннатга кирди”,-дедилар". Аҳмад ривояти. (Аҳмад “Зуҳд” (15-16), Абу Нуъайм “Ҳиля” (1/203)).
“Ториқ ибн Шиҳобдан ривоят”. Ториқ ибн Шиҳоб ал-Бажалий ал-Аҳмасий буюк саҳобийдир (розияллоҳу анҳу). Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам (замонларига) етиб, бироқ Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламдан (ҳадис) эшитмаганлар. Шу сабабли у кишининг Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламдан (ривоят қилган) ҳадислари саҳобийнинг “Мурсал”идир. Саҳобийнинг “Мурсал”лари эса шак-шубҳасиз мақбул. Чунки саҳобий фақат ўзига ўхшаш саҳобийдан ривоят қилади. Демак, саҳобаларнинг “Мурсал”лари улардан бошқаларнинг “Мурсал”лари каби эмас. Чуки уларнинг бари адолатлидир.
Бир киши пашша сабабли жаннатга киришлиги ажиб бир ҳадисдир. Шунинг учун саҳобалар таажжубланишди. Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса уни айтиб, унинг маъносига аҳамият беришлари ва ташналик билан хоҳлашлари учун уни баён қилмадилар.
“Улар: “Бу қандай (юз берди) эй Росулуллоҳ?”-дедилар. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Икки киши бир қавм олдидан ўтди”-дедилар”. Яъни, ўтган умматлардан.
“Уларни (ушбу қавмни) бир санам-(олиҳалари) бўлиб ...”. Санам – ҳайвон-(тирик жон) суратида бўлган нарса. Дарахт, тош ва қабр каби ҳайвон суратидан ўзга ибодат қилинадиган нарсаларга келсак, у “Васан” (Бут) деб аталади. Демак бут санамдан умумийроқдир. Чунки санам фақат тимсолга қўлланилади. Бут эса тимсолга ва бошқаларига ҳам қўлланилади. Ҳатто қабр ҳам бут бўлади, агар (унга) ибодат қилинса. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳим, қабримни ибодат қилинадиган бут қилиб қўйма”-дедилар. Демак, бут қандай шаклда бўлишидан қатъий назар Аллоҳдан ўзга ибодат қилинадиган ҳар бир нарсадир.
“Бирор кимса ...ўтиб кет(ол)масди”. Яъни, бирор киши то унга бирор нарса билан қурбат ҳосил қилмагунича ўтиб кетмасди. Яъни, унга таъзим бажо келтириб жонлиқ сўярди.
“Шунда (қавм) бирларига: қурбонлик қил,-деди. У эса: қурбонлик қиладиган бирор нарсам йўқ,-деди”. (Бирор нарсаси) йўқ эканлигини айтиб узр сўради. Аллоҳдан ўзгага жонлиқ сўйиш жоиз эмас ёки бу мункар иш деб айтмади, Аллоҳ сақласин. Бу унда бирор нарса бўлганда, албатта, уни қурбон қилишига далолат қилади.
“ Унга қарата: бир пашша бўлса-да қурбонлик қил,-деб айтгандилар у бир пашшани қурбонлик қилди”. Яъни, уни санам учун қурбон қил. Шунда бир пашшани қурбон қилди ва йўлини очиб қўйишди. Ўтишга изн бердилар. Натижада ушбу ширк сабабли дўзахга кирди. Чунки у Аллоҳдан ўзгаси учун қурбонлик қилди. Ният ва мақсадга қараб хулоса қилинади, сўйилган нарсага қараб эмас.
Мақсад шуки, у ушбу нарсани инкор этмади, уни маън қилмади. Балки бирор нарсаси йўқ эканини айтиб узр сўради. Шунинг учун дўзахга кирди, Аллоҳ сақласин.
“Бошқасига ҳам: қурбонлик қил,-дедилар. У эса: Аллоҳ азза ва жалладан ўзгасига атаб бирор нарса қурбонлик қилмайман,-деди”. (Ушбу ишдан) воз кечиб, ширкни инкор этди. “Шунда бошини танасидан жудо қилдилар”. Яъни, уни қатл қилдилар. Натижада тавҳид сабабли жаннатга кирди.
Ушбу ҳадис улуғ бир ҳадис бўлиб, унда бир қанча улкан масалалар бор:
Биринчи масала: Ушбу ҳадисда ўтган умматлар ҳақида хабар беришлик ҳамда мавъиза ва сабоқ олиш учун собит бўлганларини айтиб беришлик жоиз экани зикр қилинди.
Иккинчи масала: Ҳадис Аллоҳдан ўзгаси учун жонлиқ сўйишликни ҳаром қилинганига далилдир. Кимда-ким Аллоҳдан ўзгаси учун жонлиқ сўйса, дарҳақиқат, ширк келтирибди. Чунки пашшани қурбон қилган ушбу кимса дўзахга кирди. Ҳатто сўйилган нарса арзимас бўлсада. Иккинчи киши эса ширкни катта (гуноҳ) деб билди. Ундан четлашди. Гарчи ҳақир бир нарса бўлсада. Натижада жаннатга кирди.
Учинчи масала: Шайх роҳимаҳуллоҳ масалаларида айтганларидек: Ўзак-(негиз) қалб амалларига қараб бўлади. Гарчи ушбу зоҳирий нарса арзимас бўлсада. Бироқ асос қалб амалига боғлиқ.
Тўртинчи масала: Ушбу ҳадисда шайх роҳимаҳуллоҳ айтганларидек жаннат ва дўзах иснонга яқин эканига далил бор. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек: “Жаннат сизлардан бирингизга пояфзалининг ипидан-да яқинроқдир. Дўзах ҳам шунинг мисличалик”. (Бухорий (6123) ва Аҳмад (1/442)). Бу кишининг бошини танасидан жудо қилдилар. Натижада жаннатга кирди. Анавининг эса йўлини очиб қўйдилар. Натижада дўзахга кирди.
Бешинчи масала: Пашшани қурбонлик қилган кимса мўмин эди. Уни қурбонлик қилиш билан дўзахга кирди. Агар у кофир бўлганида, албатта, куфри сабабли дўзахга кирарди. Пашшани қурбонлик қилгани сабабли эмас. Бу эса унинг мўмин бўлганига ва ушбу масала жуда хатарли эканига далолат қилади. Қабр, жин, шайтон, ажина ва сеҳргарлар учун жонлиқ сўяётганлар қайерда? Бу эса катта ширк миллатдан чиқариб юборишига далолат қилади. Гарчи кичик нарса бўлсада. Тавҳид ва ақида масалаларида илтифот кўрсатилмайди-(мурувватли бўлинмайди).
Pages (10):    1 2 3 4 5 10   
  
Users browsing this thread: 9 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.