Ва алайкумус салам ва роҳматуллоҳ.
Имом Бухорийнинг китобларидан бизни замонамизда босмадан чиққанлар:
1. "Тарихул Авсат", ёки "Тарихус Соғир" деб ҳам машхур. Қисқа Ислом тарихи, саҳоба ва тобеъинларнинг насаблари ҳақида.
2. "Тарихул Кабир" хабарларни ривоят қилувчилар ҳақидаги китоб.
3. "Жомеъус Саҳиҳ", "Саҳиҳ ал-Бухорий" номи билан машҳур, Аллоҳнинг китобидан сўнг энг саҳиҳ китоб.
4. "Адабул Муфрод" Исломий одобларни ўз ичига олган ҳадислар тўплами.
5. "Халқ афъалул ибад" Бандаларнинг амаллари махлуқ экани ҳақида, Жаҳмийя тоифасига раддия.
6. "Қурротул ъуюн бирофъил ядайни фиссола" Намозда рукуъдан олдин ва кейин рофъул ядайнинг суннатлиги ҳақида ҳадислар ва салафлардан асарлар тўплами.
7. "Қироату холфал имам" Намозда Имомни орқасидаги эргашувчилар қироат қилишлари ҳақида ҳадислар ва салафлардан асарлар тўплами.
8. "Аз-зуъафа ас-соғир" Заиф ровийлар ҳақида.
Имом Бухорийнинг фатволари "Жомеъус Саҳиҳ" ҳадислар тўпламидадир. "Жомеъус Саҳиҳ" китоблари Иймон, Намоз, Рўза, Ҳаж, Тафсир ва бошқа китоблардан ташкил топган. Уламолар айтадилар Имом Бухорий ҳар бир бобга ном қўйганларида айни шу масаладаги тўғри деб билган ҳукмга ишора қилганлар.
Васоллаллоҳу васаллама ъала Набиййина Муҳаммад.