Умар розияллоҳу анҳудан ривоят, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Насоролар (Ийсо) ибн Марямни кўтар-кўтар қилганларидек мени кўтар-кўтар қилманглар. Балки мен бандаман, бас: Аллоҳнинг бандаси ва элчиси, денглар”. Иккилари ривоят қилди. (Бухорий (3554, 6830)).
“Умар розияллоҳу анҳудан ривоят”. У киши Умар ибн Хаттоб ибн Амр ибн Нуфайл ал-Адавий ал-Қурайший. Тўғри йўлдаги халифаларнинг иккинчиси, Абу Бакр Сиддиқдан кейин ушбу умматнинг афзали, Аллоҳ таоло барчаларидан рози бўлсин.
У киши Умар ибн Хаттобки, Аллоҳ у сабабли ислом ва мусулмонларни азиз қилди, у кишининг қўлида машриқ ва мағрибда кўплаб фатҳларни ато этди. Ҳатто ер юзида ислом майдони кенгайди. У киши кўплаб фазилатларга эга. Аллоҳ таоло у кишидан ва жамийки Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг саҳобаларидан ҳамда қиёмат кунигача уларга гўзаллик билан эргашган зотлардан рози бўлсин ва рози қилсин.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар:
“Мени кўтар-кўтар қилманглар”. Бу, у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам томонларидан ўзларининг ҳаққида кўтар-кўтар қилишликдан қайтарувдир. Кўтар-кўтар қилишлик – зиёда мадҳ ва унда ошириб юборишликдир. Бу шоир ва бошқалардан иборат айрим маддоҳларнинг одати бўлгани каби. Бу мазамматланган сифатдир. Кўп мақташ ва бу борада зиёда қилишлик Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва у кишидан бошқасининг ҳаққида қайтарилган. Бироқ Расулнинг ҳаққида улканроқдир. Чунки бу ширк ва куфрга олиб боради. Пайғамбарларни мадҳ қилишда ҳаддан ошишлик ширкка олиб боради. Худди насоро ва яҳудларда пайғамбар ҳаққида ғулув кетган вақтлари юз бергани каби.
“Мени кўтар-кўтар қилманглар”, яъни, мени мадҳ қилишда ошириб юборманглар.
“Насоролар (Ийсо) ибн Марямни кўтар-кўтар қилганларидек”. Насоролардан мурод Ийсо алайҳиссаломга эргашувчилардир. Фаластиндаги Носира шаҳрига нисбат бериб насоро деб номландилар деган қавл бор. Ёки Аллоҳ таолонинг ушбу қавлидан:
“Ҳаворийлар айтдилар: «Биз Аллоҳнинг (динига) ёрдам бергувчилармиз”. (Оли Имрон: 52). Улар китобий миллатлардан бир миллат аҳли ва насоролар деб аталадилар. Масиҳийлар деб аталишига келсак -ҳозирда одамлар айтишаётгани каби- бу хатодир. Чунки Масиҳ алайҳиссаломга эргашган кишигагина масиҳий деб айтилади. У кишига эргашмаган кимсага келсак, батаҳқиқ, у масиҳий эмас. Балки у насронийдир. Демак, уларнинг Китоб ва суннатдаги номлари “Насоро”дир.
Яҳудийлар Китоб ва суннатдаги ўзларига хос бўлган исм бўлмиш “Яҳудий” (деган ном)дан қочиб, ўзларини “Исроил” деб атаганлари каби. Исроил – Аллоҳнинг пайғамбари Яъқуб алайҳиссаломдир. Улар “Исроил” эмас. Улар яҳудийлардир. Ана шу улар учун қўйилган лафзки, унга Аллоҳ томонидан лаънат ва ғазаб боғлангандир. Унинг жамланиши Аллоҳга куфр келтиришлари, қайсарлик ва саркашликлари сабабидан. Демак, улар яҳудийлардир.
Ҳа, Аллоҳ таоло номлаганидек “Бану Исроил” (“Исроил болалари”) деб айтилади. Чунки улар асосан Яъқуб алайҳиссаломнинг зурриётларидандир. Ҳамда улар орасида Исроилнинг зурриётидан бўлмаган яҳудий кимсалар мавжуд. Бироқ улар асосан Исроил фарзандларидандир.
Қандай бўлганда ҳам “Исроил” деб айтилиши жоиз эмас. Балки “Яҳуд” деб айтилади. Ёки “Бану Исроил” (“Исроил болалари”) деб айтилади.
“Насоролар ... кўтар-кўтар қилганларидек”. Яъни, насронийлар Масиҳ алайҳиссаломни мадҳ қилишда ҳаддан ошганларидек.
“Ибн Марямни”. У киши алайҳиссалом оналарига нисбат берилади. Чунки у кишининг оталари йўқ. Аллоҳ у кишини отасиз онадан “Бўл” деган қавли билан яратди. Демак, у киши Аллоҳнинг “Бўл” қавлидаги ушбу калима билан вужудга келди. Шунинг учун “Аллоҳнинг калимаси” деб айтилади. Чунки у киши ўша (сўз) билан отасиз вужудга келди. Демак, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг у кишига “Бўл” деган вақтдаги амри билан вужудга келди. Ва Аллоҳнинг амри билан (йўқдан) бор бўлди. Бу у кишининг “Аллоҳнинг калимаси” деб аталиши сабабидир. Аллоҳ барча нарсага Қодир. Аллоҳ таоло Одамни ота-онасиз, тупроқдан расо башар-(инсон) қилиб яратди. Хаввони онасиз, Одамдан яратди:
“Сизларни бир жондан (Одамдан) яратган ва ундан жуфтини (Ҳаввони) вужудга келтирган”. (Нисо: 1). У Зот Ийсони отасиз, онадан яратди. Башариятнинг қолганини эса ота ва онадан яратди. Шунинг учун Аллоҳ жалла ва аъла айтадики:
“Албатта Исонинг (отасиз туғилишининг) мисоли Аллоҳ наздида худди Одамнинг мисоли кабидирки, уни тупроқдан яратиб...”. (Оли Имрон: 59). Агар Ийсони отасиз онадан яратилганидан ажабланаётган бўлсангиз, унда Одам алайҳиссалом ажабланишликка ҳақлироқдир. Чунки Аллоҳ у кишини тупроқдан яратди.
“Сўнгра «Бўл», деди. Бас, у (жонли одам) бўлди”. (Оли Имрон: 59). Аллоҳ азза ва жалланинг қудратида антиқалик йўқ. Аллоҳ барча нарсага Қодир. Унда сабаблар ҳукмронлик қилмайди. Балки У субҳанаҳу сабаб ва махлуқотларга ҳукмронлик қилади:
“Аллоҳ Ўзи хохлаган нарсасини (Ўзи хохлаган суратда) яратади”. (Оли Имрон: 47). У субҳанаҳу ва таолонинг қудратида таъқиқ йўқ.
Насронийлар Ибн Марямни қандай кўтар-кўтар қилишди? У Аллоҳнинг ўғли ёки у Аллоҳ ёҳуд учтанинг учинчиси, дедилар. Ҳозиргача ўзларининг эълон ва китобларида ушбу сўзда давом этяптилар.
Ушбу куфрга тушишларининг сабаби ғулув кетишликдир, Аллоҳ сақласин. Чунки улар Ийсо Аллоҳнинг бандаси ва элчиси деб сифатлашларига рози бўлмадилар. Балки зиёдалик киритиб: у Аллоҳнинг ўғли. Инсонларни хатодан халос қилиш учун келди. Одамларни хатодан халос қилиш учун қатл қилинди ва осилди. Сўнг қатл қилиниб, осилганидан кейин туриб, самога кўтарилди, дедилар.
Бу очиқ-ойдин ёлғондир. Аллоҳ уни ёлғон деб, унга ушбу қавли билан раддия берди:
“Ҳолбуки, улар уни ўлдирганлари ҳам, осганлари ҳам йўқ. Фақат улар учун (бошқа биров Ийсога) ўхшатиб қўйилди, холос”. (Нисо: 157). Ўлдирилиб, осилган кимса, у Масиҳдан ўзга бир шахсдир. Аллоҳ уни Масиҳга ўхшаш қилиб қўйди. Натижада ўлдирилди ва осилди. Чунки хиёнатга қўл урди ва кофирларни Масиҳнинг ўрнига йўллади. Масиҳга келсак, Аллоҳ уни Ўзининг ҳузурига кўтарди. Шунинг учун улар ўлдирган кимса Масиҳ деб қатъий айтолмадилар. Аллоҳ таоло деди:
“Албатта, Ийсо ҳақида талашиб-тортишган кимсалар унинг (ўлдирилган-ўлдирилмагани) ҳақида шубҳада қолганлар. У ҳақда фақат гумонларга бериладилар, холос”. (Нисо: 157). Хулоса шуки, ана шу насронийларнинг ҳаддан ошиши эди. Улар Масиҳни мақтадилар ва у кишини ўз манзилатларидан юқорига кўтардилар. Ҳатто Аллоҳни қўйиб, у кишига ибодат қилдилар. Ҳамда ушбу ғулув сабабли у кишида рубубиятни даъво қилдилар. Ийсо алайҳиссалом шундай дейдилар:
“(Шу пайт чақалоқ, яъни Ийсо тилга кириб) деди: «Мен Аллоҳнинг бандасидирман. У зот менга Китоб — Инжил ато этди ва мени пайғамбар қилди. Яна мени қаерда бўлсам, хайру-баракотли қилди ва модомики ҳаёт эканман, намозни (адо этишни) ва закотни (ато этишни) амр қилди”. (Марям: 30-31). Қиёмат куни эса улардан пок-(безор) эканликларини эълон қиладилар:
“Эсланг (эй Муҳаммад), Аллоҳ: «Эй Ийсо бинни Марям, одамларга: «Аллоҳни қўйиб, мени ва онамни илоҳ қилиб олинглар», деб сен айтдингми?» — деганида, (Ийсо) айтди: «Эй пок Парвардигор, ҳаққим бўлмаган нарсани айтиш мен учун дуруст эмас-ку”. (Моида: 116). Ибодат Аллоҳнинг ҳаққи, махлуқнинг ҳаққи эмас.
“Мен учун дуруст эмас-ку”. (Моида: 116). Лозим бўлмайди, лойиқ бўлмайди ва тўғри бўлмайди.
“Ҳаққим бўлмаган нарсани айтиш”. (Моида: 116). Чунки ибодат Аллоҳнинг ҳаққидир. Сўнг буни Аллоҳга қайтардилар:
“Агар айтган бўлганимда, Сен албатта билар эдинг. Зотан Сен нафсимдаги бор нарсани билурсан. Аммо мен Сенинг нафсингдаги ҳеч нарсани билмасман. Фақат Сен Ўзинг ғайб илмларининг билимдонисан”. (Моида: 116). Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Ийсо ушбу сўзни айтмаганини билади. Бироқ бу анавиларни муҳлат беришлик бобидандир. Сўнг шундай деди:
“Мен уларга фақат Ўзинг амр қилган гапнигина айтдим: «Парвардигорим ва Парвардигорингиз бўлмиш Аллоҳга ибодат қилингиз!» Ва ораларида бўлган муддатимда уларнинг устида гувоҳ бўлиб турдим. Мени Ўз ҳузурингга чорлаганингдан кейин эса, Сен Ўзинг уларнинг устида кузатувчи бўлдинг. Сен Ўзинг ҳамма нарсага гувоҳдирсан. Агар уларни азобласанг, улар Сенинг ожиз бандаларинг. Агар уларни мағфират қилсанг, албатта Сен Ўзинг қудрат, ҳикмат эгасидирсан». Аллоҳ айтди: «Бу кун (яъни қиёмат куни) ҳаққи-рост иймон келтирганларга рост сўзлари фойда берадиган кундир»”. (Моида: 117-119).
Бу Масиҳ алайҳиссаломни қиёмат куни гувоҳлар кўз ўнгида, аввалгилару охиргилар жамланадиган вақтда тасдиқ этишликдир. Бу уларнинг оқибатларидир, Аллоҳ сақласин. Бу Масиҳ алайҳиссаломнинг дунё ва охиратдаги, у киши Аллоҳнинг бандаси ва элчиси, у киши рубубиятдан бирор нарсага эга эмас ва ибодатдан бирор нарсага лойиқ эмаслик мавқифларидир. Балки ибодат шериги йўқ, ёлғиз Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ҳаққидир. Агар Масиҳ ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳамда жамийки элчиларнинг ибодатда бирор ҳақлари бўлмас экан, энди улардан бошқа авлиё ва солиҳлар қандай бўларкин?!
Ушбу ҳадис мусанниф унинг учун келтириб ўтган нарса-(мавзу)га далилдир. У ҳам бўлса солиҳлар ҳақида ғулув кетишлик одам болаларининг куфр келтириши ва динларини ташлашларига сабаб бўлишидир.
Ушбу ҳадисда у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам насронийлар қўл урган нарсадан умматларини огоҳлантиришликлари нуқтаи назаридан уларга меҳрибон эканликларини ўрганамиз.
Сўнг у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар:
“Балки мен бандаман, бас: Аллоҳнинг бандаси ва элчиси, денглар”. “Балки” чеклов калимаси. Яъни, менинг шаъним ва ўрним шуки, мен Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг бандасиман. Рубубиятдан бирор нарсага эга эмасман. Банда борасида ғулув кетилмайди ва кўтар-кўтар қилинмайди ҳамда ўзининг даражасидан юқорига кўтарилмайди.
“Бас: Аллоҳнинг бандаси ва элчиси, денглар”. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизни ўзлари ҳақида воқеъий ва у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламга лойиқ бўлган сўзни айтишимизга йўлладилар. У ҳам бўлса у кишининг Аллоҳнинг бандаси ва элчиси эканликларидир. Бу эса у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам зиёда ва нуқсонсиз ўз сифатлари билан мадҳ қилинишларидирки, у убудият ва рисолатдир. Аллоҳ жалла ва аъла Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни кўплаб оятларда банда дея васф қилди. (Оятлар) нозил қилиш мақомида Аллоҳ таоло шундай деди:
“(Барча) ҳамду сано Аллоҳ учундир. У зот бандаси (Муҳаммад алайҳис-салом)га бирон эгрилиги бўлмаган расо Китоб – Қуръонни нозил қилгандир”. (Каҳф: 1).
“Барча оламларни (охират азобидан) қўрқитгувчи бўлсин деб Ўз бандаси (Муҳаммад)га Фурқон — Қуръон нозил қилган зот — Аллоҳ баракотли - Буюкдир”. (Фурқон: 1).
Исро-(кечаси сайр қилдириш) мақомида Аллоҳ таоло деди:
“(Аллоҳ) бир кеча, Ўз бандаси (Муҳаммад)ни... (Маккадаги) Масжид-ал-ҳаромдан (Қуддусдаги) ...Масжид-ал-Ақсога сайр қилдирган (барча айбу нуқсондан) пок Зотдир”. (Исро: 1). Аллоҳ таолонинг ушбу қавлидаги Меърож мақоми:
“Сўнгра яқинлашиб, пастлади. Бас, (Муҳаммад алайҳис-саломга) икки камон оралиғида ё (ундан-да) яқинроқ бўлиб. (Аллоҳ) ўз бандаси (Муҳаммад алайҳис-салом) га туширган ваҳийни келтиради”. (Нажм: 8-10).
Беллашувга чорлаш мақомида Аллоҳ у кишини убудият васфи ила сифатлаб, шундай деди:
“Агар биз бандамизга туширган нарсадан (Қуръондан) шак-шубҳада бўлсангиз, у ҳолда шунга ўхшаган биргина сура келтиринг ва Аллоҳдан ўзга гувоҳларингизни чақиринг – агар ростгўй бўлсангиз”. (Бақара: 23).
“Аллоҳнинг бандаси”. У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаққиларида ғулув кетадиган ҳаддан ошувчиларга раддия.
“Ва элчиси”. У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг рисолатларини ёлғон дейдиганларга раддия. Мўминлар эса: у киши Аллоҳнинг бандаси ва элчиси, дейдилар.
Ана шу икки лафз орасини жамлашлик важҳи бўлиб, унда у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳақларида ҳаддан ошувчи ва камчиликка йўл қўювчиларга раддия бор.
Ҳадисда у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламга мадҳ айтишда ғулув кетган Бурда, Ҳамзийя ва улардан бошқа қасидалар каби қасида соҳибларидан иборат у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламни мақташда ҳаддан ошганларга раддия бор. Ҳатто Бувсийрий шундай деди:
Эй махлуқотларнинг энг мукаррами, менга не бўлдики (зарари) кенг тарқалган ҳодисотлар тушганда сиздан ўзгага илтижо қиляпман.
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолони унутди. Сўнг шундай деди:
Агар қайта борар вақтимда фазлу-марҳамат ўлароқ қўлимдан тутувчи бўлмасангиз, акс ҳолда эй қадами қоқилган деяверинг.
Яъни, унга қиёмат куни дўзахдан фақат Расул нажот беради!! Сўнг айтди:
Батаҳқиқ, дунё ва унинг зарраси сизнинг саховатингиз ҳамда лавҳ(ул маҳфуз) ва қалам илми сизнинг илмингиздандир.
Дунё ва охиратнинг бари пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳоватларидандир. Аллоҳ эса бирор фазилатга эга эмас. Ушбу ҳаддан ошишликдан кейин ҳам бирор ҳаддан ошишлик бўладими?
Лавҳул Маҳфуз ва Аллоҳ у билан тақдирларни битган қалам, ушбулар пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам илмларининг баъзиси эмиш. Аллоҳни эса тамоман унутди, Аллоҳ сақласин.
Шунингдек, Бурда (қасидаси)дан кейин келганлардан иборат унинг йўли бўйлаб юрган ва унга ушбу ғулувда тақлид қилганлар, ушбуларнинг бари пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга мадҳ айтишда ғулув кетиш ва кўтар-кўтар қилишдандир.
Мўминлар эса Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламни ўзлари эга бўлган мақтовли сифатлар, рисолат ва убудият билан мақтов айтадилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шунга йўллаганларидек ва у кишини мақташган Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шоирлари қилишганидек. Шунда у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) уларга иқрор бўлгандилар. Мисол учун: Ҳассон ибн Собит, Каъб ибн Молик, Каъб ибн Зуҳайр, Абдуллоҳ ибн Роваҳа ва у кишини ўз сифатлари билан мақтаб, кофир ва мушрикларга раддия берган Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бошқа шоирлари. Ана шу тўғри, мўътадил мақтовки, унда ажр ва хайр бор. У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламни зиёда ва нуқсонсиз мукаррам сифатлари ила васф қилишликдир.
Ва айтдиларки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Ғулув-(ҳаддан ошишлик)дан узоқ бўлинглар. Сизлардан олдингиларни ҳалок қилган (нарса) – ғулувдир”. (Аҳмад “Муснад” (1/215-347), Насоий “Суғро” (5/268), Ибн Можжа (2/1008), Ибн Абу Осим “Сунна” (98), Ибн Ҳиббон (1011), Табароний “Кабир” (12747), Ҳоким (1/466) икки шайх шартига кўра саҳиҳ деди ва Заҳабий унга мувофиқ бўлди, Байҳақий “Сунан Кубро” (5/127)).
Мусанниф раҳимаҳуллоҳ уни (ҳадисни) ривоят қилувчисини эсламай, (ҳадис) китоблари соҳибларидан тахриж қилувчи манбасини кўрсатмай зикр қилдилар. Балки бунинг ўрнига (бирор) ҳафр ёзмай, (шундайлигича) қолдирдилар.
Ҳадисни Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо) ривоят қилганлар. Аҳмад ўз “Муснад”ида, Абу Довуд ва Ибн Можжа ўз “Сунан”ларида тахриж қилдилар. Бу, у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам видолашув ҳажида Муздалифадан Минога тош отиш учун кетаётган вақтларида юз берди. Муздалифа ва Мино ўртасидаги йўлда эканларида Ибн Аббос розияллоҳу анҳумога шундай дедилар:
“Менга кичик тошлардан териб беринг”. У киши (розияллоҳу анҳумо) пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга бармоқ учига баробар (шағал) тош мисличалик еттита тош олиб бердилар. У бармоқларнинг бошларида отиладиган кичик ҳамда нўхотдан озгина каттароқ. Шунда у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларни мукаррам қўллари ила олиб, сўнг одамлар у кишига қараб турган ҳолларида уларни чангини қоқиб туширдилар. Сўнг эса шундай дедилар, соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Шунга ўхшашларини отинглар. Ғулув кетишдан ҳазир бўлинглар. Сизлардан олдингиларни ҳалок қилган (нарса) – ғулувдир”. Бу эса бизга ибодатда ворид бўлганидек риоя қилишимиз вожиб эканига далолат қилади.
“Ғулув кетиш” маъноси юқорида ўтди. У шаръий чегарадан ошириб юборишлик бўлиб, бу жоиз эмас. Ва у мардуд ҳамда ҳалокатдир. Балки ибодат ўлчов-меъёрларига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни суннатларида келганидек риоя қиламиз. Ибодат, унинг вақт, сифат ва ҳайъатларини чеклаб беришликка киришишга ҳаққимиз йўқ. Балки бу борада Аллоҳнинг Китоби ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларидан иборат далил далолат қилганига эргашилади. Бизга фақат бўйинсунишлик вожиб бўлади.
“Сизлардан олдингиларни ҳалок қилган (нарса) – ғулувдир”. Насронийлар каби. Улар Ийсо алайҳиссалом борасида ғулув кетдилар. Яъни, ҳаддан ошишлик уларни диндан куфрга олиб чиқди, Аллоҳ сақласин. Натижада ҳалок бўлдилар. Ҳолбуки улар нажот топишни хоҳлардилар. Бироқ йўллари ношаръий бўлгач, нажотга эриша олмадилар. Балки уларга ҳалокат юз берди. Нажот йўлидан юрмай нажот истаган ҳар бир киши, батаҳқиқ, ҳалок бўлувчидир. Нажот фақат Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашишлик билан бўлади. Инсон Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам манҳажларига хилоф йўл тутиб, ҳар қанча ўзига юк юкламасин, батаҳқиқ, у ҳаддан ошувчи, ҳалок бўлувчидир. Ва у биздан олдинги ғулув кетганларга ўхшашдир.
Ушбу (ҳадис)да: ибодат, шахс ва барча нарсада ҳаддан ошишликдан ҳазир бўлишга чақирилди. Ғулув барча нарсада ҳам маън этилгандир. Масалда ҳам айтилади:
“Ўз чегарасидан ошган ҳар бир нарса аксига кетади”. Ғулув кетишнинг бари ҳалокат йўлидир. Албатта нажот йўли мўътадиллик ҳамда тўғри-(устивор) бўлишликдир:
“Бас (эй Муҳаммад), сиз ва сиз билан бирга тавба қилган зотлар ўзингизга буюрилгани янглиғ Тўғри йўлда бўлингиз! Туғёнга тушмангиз!”. (Ҳуд: 112).
Хавориж, мўътазила ва калом уламолари ғулув кетишгани сабаблигина ҳалок бўлдилар.
Хаворижлар кўп ибодат қилувчи кимсалардир. Ҳатто саҳобалар ўз намозларини уларнинг намозлари олдида ҳақир санайдилар. Улар Қуръонни кўп қироат қиладиган кишилар. Бироқ улар шариат жорий қилганига чекланмай, ошириб юбордилар, Аллоҳ сақласин. Ҳатто ҳалок ҳам бўлишди. Шундай қилган ҳар бир кимса, батаҳқиқ, ҳалок бўлади. (Олдимизда мана) тажриба бор. Чуқур кетувчи ва ҳаддан ошувчилардан иборат бирор кимса талаб этилган натижага асло эришолмаган. Балки уларнинг дунё ва охиратдаги йўллари ҳалокатдир.
Бу эса ҳозирги замонда ундан ҳазир бўлишга чақириладиган нарсалар сирасидандир. Чунки ғулув ва чуқур кетиш ҳодисаси урчиган. Аллоҳ азза ва жалла раҳм қилганлар бундан мустасно. Бу эса одамлар ўртасида билимсизлик фош бўлганда ғулув ҳамда инс ва жин шайтонлари зийнатлаши сабабли (шариатга) хилоф йўл тутишлар (юзага) келди.
Бизга ушбудан ҳазир бўлишга чақиришимиз ҳамда барча нарсада тўғри-устивор йўлни лозим тутишимиз вожиб бўлади.
Мўътазилаларга келсак, улар Аллоҳни (айбу-нуқсонлардан) поклашликда ҳаддан ошдилар. Ҳатто Аллоҳ ўзини сифатлаган сифатларни У Зотдан нафий-(инкор) қилдилар.
Мумассилалар сифатларни исбот қилишда ғулув кетдилар. Ҳатто Холиқни махлуққа ўхшатишди. Бу борада ҳаддан ошиб, адашдилар, Аллоҳ сақласин.
Аҳли сунна вал жамоа эса ўрта йўл тутди. Аллоҳга исм ва сифатларни ворид бўлганидек бекор қилмай поклаган ҳолатда ҳамда тамсил қилмай исбот қилган ҳолда исбот қилдилар. Ана шу поклашликда ҳаддан ошишликни ва исбот қилишликда ғулувга кетишликни нафий қилишликдир. Демак, улар ўрта йўл тутдилар.
Муслим Ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар:
“Чуқур кетувчилар ҳалок бўлди”. (Муслим (2670), Абу Довуд (4608) ва Аҳмад (1/386)). Ушбуни уч мартта айтдилар.
Мўътазилалар эса (Аллоҳни айбу нуқсонлардан) поклашда ҳаддан ошдилар. Ҳатто сифатларни нафий қилишди.
Мумассилалар (исм ва сифатларни) исбот қилишда ҳаддан ошишди. Ҳатто Аллоҳни махлуқотларига ўхшатиб қўйдилар. Аллоҳ улар айтаётганларидан олий бўлган Зотдир. Хавориж ва мўътазилалар амри маъруф ва наҳий мункар борасида ҳаддан ошдилар. Ҳатто мусулмонларнинг ҳукмдорларига қарши бош кўтариб чиқдилар. Уларнинг асосларидан: амри маъруф ва наҳий мункардир. Бу билан ҳукмдорларга қарши бош кўтаришликни назарда тутадилар.
Амри маъруф ва наҳий мункар талаб этилгандир. Бироқ шариат чегарасида. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар:
“Сизлардан ким бир мункарни кўрса, бас, уни қўли билан ўзгартирсин. Агар қодир бўлмаса тили билан. Агар қодир бўлмаса қалби билан”. (Муслим (49), Термизий (2172), Насоий (5009), Абу Довуд (1140), Ибн Можжа (1275) ва Аҳмад (3/54)). У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) амри маъруф ва наҳий мункарни қудратга қараб бир неча даражага белгиладилар. Ҳукмдорларга қарши бош кўтариб чиқишлик, байъатни бузиш ва мусулмонлар ўртасида тафриқа келтириб чиқаришга амр қилмадилар. Бу эса мўътазила ва хаворижларнинг йўлидир.
Хаворижлар мўминларнинг амири Алий Ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳуга қарши бош кўтардилар. Ва иш у киши розияллоҳу анҳуни ўлдиришлари билан якун топди. Буларнинг бари ғулув сабаблидир. Даъволарига кўра яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарган эмишлар. Бу эса бошларига ушбу ҳалокатни олиб келди. Бу, у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам сўзларининг айни тасдиғидир:
“Сизлардан олдингиларни ҳалок қилган (нарса) – ғулувдир”.
Ҳаддан ошишлик дунё ва охиратда ҳалокат бўлиб, асло яхшилик олиб келмайди. Аллоҳнинг дини ҳаддан ошувчи билан беписанд ёндашувчи орасида. Аллоҳнинг дини ўртадир:
“Шунингдек ...сизларни ...ўрта (адолатли) бир миллат қилдик”. (Бақара: 143). Ғулув ва жафо орасида. Ушбу уммат мўътадил ва яхшидир. Уларда ҳаддан ошишлик ва совуққонлик йўқ. Балки уларда мўътадиллик бор. Ана шу ҳар доим нажот йўлидир.
Муслим Ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шуднай дедилар: “Чуқур кетувчилар ҳалок бўлди”, уч мартта қайтардилар”. (Муслим (4/2055)).
“Муслим”. Яъни, имом Муслим раҳимаҳуллоҳ ўз “Саҳиҳ”ларида ривоят қилдилар.
“Ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)дан”. Абдуллоҳ ибн Масъуд ибн Ғофил ал-Ҳузалий. Буюк саҳобий ҳамда саҳобаларнинг кибор уламоларидан деб саналадиган, фатво, ҳадис ривоят қилиш ва бундан бошқаларда мурожат қилинадиган катта олим. У киши саҳобаларнинг киборларидан ва исломга аввал кирганлардандир, розияллоҳу анҳу. У киши яна одамларнинг бидъат ва ғулувдан ҳазир бўлишга энг қаттиқ чорлайдиганларидан. У кишининг бидъатчиларга нисбатан тутган мавқифлари машҳур. Ҳамда у киши розияллоҳу анҳунинг бу борадаги сўзлари оғиздан-оғизга ўтиб келяпти.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар:
“Чуқур кетувчилар ҳалок бўлди”. Уч мартта айтдилар. Чуқур кетишликнинг асли фасоҳатни изҳор қилишлик учун каломда майдалашишликдир. Ана шу луғатдаги чуқур кетишликнинг асли. Бу ўринда ирода қилингани эса: сўзлаш, далил келтириш ва ибодатда чуқур кетишлик.
Сўзлашдаги чуқур кетишликнинг маъноси: инсон одамлар тушунмайдиган нотаниш сўзларни гапиришлигидир. Одамлар билмайдиган луғатнинг эскирган услуб ва лафзларини қўллайди.
Шунингдек, сўзлашдаги чуқур кетишликдан: ҳозир бўлганларга улар тушунмайдиган нарсалар билан хитоб қилишлик. Одамлар уларга ақида, ибодат, таҳорат ва муомалотларини баён қилиб берилишига муҳтождир. Сўнг бу киши улардан ва уларнинг жамиятларидан йироқ бўлган нарсалар ҳақида сўз очади. Сиёсат ишлари, узоқдаги ишлар, давлатлар иши, ахборот воситалари ишлари ҳамда авом ундан бирор нарса билмайдиган ишлар борасида гапиради. Улар ундан бирор фойда олмайдилар. Унинг ҳузуридан ўзларининг билимсизликлари билан чиқиб, дин ишларини билмай қолаверадилар. Балки улар орасида қандай намоз ўқиш, қандай таҳорат олиш ва жунубликдан қандай ғусл қилишни билмайдиганлари бор. Ўзларининг билимсизликлари билан чиқиб, уларнинг қулоқларидан узоқ, бегона бўлган ушбу сўздан фойда олмайдилар. Ана шу чуқур кетишликдандир.
Сўзловчининг ғарази одамларга ўзини тушунувчан ва сақофатли-(маданиятли) эканини баён қилишликдир. Гарчи бу ҳозир бўлганларнинг ҳисобида, гарчи тушунмасаларда, гарчи бирор нарса билмай қолаверсалар ҳам.
Ана шу чуқур кетишликдандир.
Хатиб, маруза қилувчи, сўзловчи ва мударрисдан талаб этилгани ҳозир бўлганлар тушунадиган чегарада, динларидан ҳожатманд бўлган ишлар борасида, муомалот ва ахлоқлари ҳақида сўзлашлигидир. Ана шу талаб этилган.
Ҳамда мақсади ҳозир бўлганларга фойда улашиш, таълим бериш бўлишлиги ва мақсади ўз шахсият ва фасоҳатини намоён қилишлик бўлмаслиги. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек:
“Чуқур кетувчилар ҳалок бўлди”.
Дарсда гапираётганимизда, жума, ҳайит ва ёмғир сўраш намозида хутба қилаётганимизда ҳамда маруза қилаётганимизда ушбудан ҳазир бўлайлик. Бизга ҳозир бўлганларнинг ҳолатига риоя қилишимиз ҳамда улар тушуниб, фойда оладиган сўзларни истеъмол қилишимиз вожиб бўлади. Яна бу енгил услуб билан бўлсин. Улар тушунмайдиган услуб ва сўзларни истеъмол қилишга таянмаймиз. Балки муносиб мавзу ва услуб ҳамда улар тушунадиган луғат ихтиёр қилинади. Одамларга яхшилик ва таълим беришни хоҳлайдиган киши ана шудир.
Одамлар фикрида ўзини намоён қилишни хоҳлайдиган кимсага келсак, ана шу чуқур кетувчидир. Бунинг бирор фойдаси йўқ. Қандай кирган бўлса шундай бирор фойдасиз чиқиб кетади.
Демак, сўзда чуқур кетувчилардан бўлиб қолмаслигимиз учун ана шу нарсага огоҳ бўлишимиз вожиб бўлади.
Мўминларнинг амири Алий Ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу айтадилар:
“Одамларга билган нарсаларига биноан сўзланглар. Аллоҳ ва Унинг Расули ёлғончи қилинишини истайсизларми?!”.
Далил келтиришликда чуқур кетишликка келсак, у Китоб ва суннатдан далил келтиришни қўйиб, мантиқ ва мутакаллимларнинг истилоҳотларидан далил келтиришга ўтиб кетган калом ва мантиқ аҳлининг йўлидир.
Бу мантиқ ўзи қаердан келди? Мантиқ қоидалари қаердан келди? Юнонлардан келди. Уни четдан келтириб, исломда истеъмол қилдилар. Китоб ва суннатдан далил келтиришни тарк этдилар. Ва: Самъий далиллар яқин-(аниқ ишонч, илм)ни ифода этмайди. Балки яқинни ифода этадиган нарса -даъволарига кўра- ақлий далиллардир, дедилар. Шу сабабли ҳалок бўлдилар.
Вожиб эса аҳли сунна вал жамоа уламоларининг йўли бўлгани каби далил кетиришлик Китоб, суннат, мусулмонларнинг ижмоси ҳамда саҳиҳ қиёс бўлишлигидир. Шунинг учун имом Шофеъий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: Калом аҳли борасидаги ҳукмим: Хурмо шохлари ва оёқ кийимлар билан калтакланиб, қабилалар бўйлаб айлантириб чиқилиб, шундай дейилишидир: бу Китоб ва суннатдан бош тортиб, калом илми билан шуғулланган кимсанинг жазосидир.
Ўшалар орасида Аллоҳ ва Расулининг каломини ташлаб, мантиқ қоидаларини олиб келганлар бор. Ҳатто ақида борасида. Уни ҳозирда “Тавҳид илми” деб атайдилар. Мантиқ ва калом илмини “Тавҳид илми” деб атайдилар. Шу сабабли ҳалокатга тушдилар, ўзлари йўлдан оздилар ва ўзгаларни йўлдан оздирдилар. Ишларининг охири ҳайрону лол қолишликда тугади. Бунга катталари гувоҳлик берганидек. Айримлари вафот этар чоғида ҳозир бўлганларни бирор нарса билмай ўлаётганига гувоҳ қилди. Ҳолбуки у умрини калом, мужодала ва мантиқ илмида ўтказданди. Ана шу чуқур кетувчиларнинг оқибатидир, Аллоҳ сақласин. Ўзлари ҳақида берган гувоҳликлари мавжуддир. Бу эса Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам сўзларининг рост эканига далолат қилади:
“Чуқур кетувчилар ҳалок бўлди”.
Ибодатда чуқур кетишликка келсак, у юқорида ўтганидек: инсон ибодатда шаръий чегарадан ошириб юборишлиги. Бу мана насронийларнинг роҳиблиги. Шаръий чегарага келсак, у Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек:
“Намоз ўқийман ва ухлайман ҳам. Рўза тутаман, оғзим ҳам очиқ бўлади. Аёлларга уйланаман ва гўш ейман. Кимки менинг йўлимдан бош тортса, бас, у мендан эмас”. (Бухорий (4776), Муслим (1401), Насоий (3217) ва Аҳмад (3/285)). Ана шу мўътадилликдир. Таркидунёчилик, турмуш қурмаслик, доимо рўза тутиб, оғиз очмаслик, туннинг барча (қисмида) намоз ўқиб, ухламаслик, буларнинг бари ғулув кетишликдан ҳамда насронийлар ўз роҳибчиликларида ҳалок бўлишгани каби ўз соҳибини ҳалок қиладиган чуқур кетишликдандир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ғулув кетишлик ва насронийларнинг роҳибчилигидан ҳазир бўлишга чақирдилар ҳамда мўътадиллик ва ўрта йўлни тутишга амр қилдилар. Айтдиларки:
“Ушбу дин метин-(пишиқ)дир. Ва ким динга қаттиқлик қилса, (дин) унга ғолиб келади”. (Бухорий (39) ва Насоий (5034)). “Бас, кучларингиз етганича Аллоҳдан қўрқинглар, (ўзларингизга қилинаётган панд-насиҳатга) қулоқ тутинглар ва итоат этинглар”. (Тағобун: 16). У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар:
“Тинмай йўл юрувчи йўл босмайди ва туяни (ҳам тирик) қолдирмайди”. Тинмай йўл юрувчи – ўзига дам олмай юриш (юки)ни юклаган ва ҳайвонини ҳам дам олдирмаган кимса. Тинмай йўл юради, яъни, (йўлдан) узилиб қолиб, ҳайвони ўлади ҳамда йўл ўртасида тўхтайди.
“Туяни (ҳам тирик) қолдирмайди”. Чунки ҳайвони ўлди.
“Йўл босмайди”. Чунки ҳали масофа бор.
Аммо йўлни аста-секин бир қанча босқичга бўлиб, ўзи ва ҳайвонига дам берса, албатта, йўлни босиб ўтади ва мақсадга етади. Шунинг учун у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар:
“Унда (йўлда) енгил-(юмшоқ)лик билан юринглар”.
Хулоса шуки, ибодатда чуқур кетишлик: унда шаръий чегарадан ошириб юборишликдир. Талаб этилгани шуки, инсон ибодатда зиёда ва нуқсонсиз ўрта йўлни тутади.
Шу ўринда ушбу ҳадислардан олинадиган фойдаларни мухтасар баён қилсак:
Биринчи масала: У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мадҳ қилишда ғулув кетишдан ҳазир бўлишга чақирувлари. Чунки бу ширкка олиб боради. Худди насороларни ширкка олиб борганидек.
Иккинчи масала: “Бурда” ва ундан бошқалар каби у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақларида ҳаддан ошган набавий мадҳ асҳобларига раддия.
Учинчи масала: У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қавлларига биноан насронийларга ўхшаб қолишдан қайтарув:
“Насоролар (Ийсо) ибн Марямни кўтар-кўтар қилганларидек”.
Ҳар йили мавлидни нишонлашлик у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳақларида ғулув кетишликдандир. Чунки насронийлар ўз тарихларининг ҳар йили бошида Масиҳ (алайҳиссалом)нинг туғилган кунларини нишонлайдилар. Айрим мусулмонлар насронийларга ўзини ўхшатди. Ва муфаззал асрлар ўтгандан кейин исломда мавлидни пайдо қилди. Чунки мавлиднинг муфаззал асрларнинг барчасида бирор зикри ўтмаган. Балки у муфаззал асрлар даври тугагач тўртинчи ёки олтинчи юз (йил)ликдан кейин пайдо бўлди. Демак, у бидъатдир. Ҳамда у насронийларга ўзни ўхшатишлик.
Тўртинчи масала: У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламни мукаррам сифатлари билан мадҳ этишнинг машруъ экани: Аллоҳнинг бандаси ва элчиси, Аллоҳнинг йўлига даъват қилувчи. (Рисолатни) очиқ-ойдин етказдилар, Аллоҳнинг йўлида ҳақиқий жиҳод қилдилар. Ушбуларнинг бари у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сифатларидандир. Уни зикр қилишлик яхши.
Бешинчи масала: Ушбудан олинадиган фойда: у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг умматларига меҳрибон эканликлари. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) уни (умматни) ўзларининг ҳаққида ошириб мадҳ қилишлик, ғулув кетиш ва чуқур кетишликдан ҳазир бўлишга чақирдилар.
Уч кўринишни айтиб ўтдилар, соллаллоҳу алайҳи ва саллам: мақташда муболағага йўл қўйиш, ғулув ва чуқур кетиш. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбуларни таъкидлашлик ва ҳаддан ошишдан ҳазир бўлишга чақиришлик бобидан навма-нав айтиб ўтдилар.
Олтинчи масала: Кимки бирор нарсадан қайтарса унинг яроқли бадалини ҳам зикр қилади, агар уни бадал-(эваз)и бўлса. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларни мақтовда муболаға қилишдан қайтарганларида шундай дедилар:
“Балки мен бандаман, бас: Аллоҳнинг бандаси ва элчиси, денглар”. Бу яроқли ўрин босувчи эди.
Еттинчи масала: Ҳадисда: ибодатларда ҳаддан ошишликдан қайтарув мавжуд. Тош отишлик шу жумладандир. Бу ҳақда у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар:
“Ғулув-(ҳаддан ошишлик)дан узоқ бўлинглар. Сизлардан олдингиларни ҳалок қилган (нарса) – ғулувдир”. Ибодатларда ғулув кетишлик: унда миқдор, кайфият, вақт ва булардан бошқалари жиҳатидан шаръий чегарасидан оширишликдир. Ўзимиз томондан бирор нарса пайдо қилмаймиз.
Бидъат икки қисмга бўлинади. Ҳақиқий ва изофий бидъатлар.
Ҳақиқий бидъат: Асли бўлмаган бирор нарсани пайдо қилса. Мисол учун мавлид ва ёдгорликларни табаррук қилиш.
Изофий: Шаръий ибодатга Аллоҳ ва Расули жорий қилмаган вақт ёки сифатни пайдо қилишлигимиз. Худди агар айтсакки: Шаъбоннинг ўртасидаги тунда одамлар намоз ўқиб, таҳажжудга турадилар ёки Шаъбоннинг ярмида рўза тутадилар.
Рўза тутишлик ва таҳажжуд машруъдир. Бироқ уни бирор далил бўлмаган (муайян) вақтга чеклаб оладиган бўлсак, бас, бу изофий бидъатдир. Чунки ибодатнинг асли машруъ. Бироқ уни чекланган вақтга қайд қилишлик, ушбу ибодатга ношаръий изофа-(қўшимча) ўлароқ, бу бидъат изофий деб аталади.
Аллоҳни зикр қилишлик машруъ. Тасбиҳ, таҳлил ва такбир (машруъ). Бироқ одамларга айтсакки: минг мартта тасбиҳ айтинглар, минг мартта такбир айтинглар. Далилсиз минг мартта шундай денглар. Ана шу бидъати изофий деб эътибор қилинади.
Саккизинчи масала: Сўзлаш, далил келтириш ва ибодатда чуқур кетишликдан ҳазир бўлишга чақирув. Сўзлаш, далил келтириш ва ибодатда чуқур кетишлик нима билан бўлишини билиб олдик.
Тўққизинчи масала: Мустаҳкам ўрнашиб, собит бўлгунга қадар такрор-такрор насиҳат қилишлик. Чунки пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу сўзларини такрорладилар:
“Чуқур кетувчилар ҳалок бўлди”. Ушбу насиҳат мустаҳкам ўрнашиб, эшитувчиларнинг қалбларида собит бўлиши учун уни уч мартта қайтардилар.
Аллоҳ таоло билувчироқдир.