Меҳмон   07-13-2014, 06:22 PM
#1
Савол: «Рўзадор кишига Рамазоннинг кундузида бурун чайишлиги жоизми?»

Жавоб: «Росулуллоҳ соллаллоҳу аълайҳи ва салламдан собит бўлганки, у киши Қайт бин Собрага: «Таҳоратни комил қил! Бармоқлар(инг) орасини хилол қил. Рўзадор бўлмасанг, бурун чайишликда муболаға қилгин», дедилар [1]. (Росулуллоҳ) соллаллоҳу аълайҳи ва саллам у (Қайт бин Собра)ни таҳоратни комил қилишга буюрдилар. Сўнгра: «Рўзадор бўлмасанг, бурун чайишликда муболаға қилгин», дедилар. Бу далолат қиладики, рўзадор киши оғзини ювиб, бурнини чаяди-ю, лекин томоғига сув етишлигидан қўрқиб, муболаға қилиб юбормайди. Бурун чайиш ва оғиз чайиш таҳорат ҳамда ғуслда шартдир. Чунки у иккиси рўзадорга-ю, бошқасига (қилинишлиги) фарз бўлган ҳақдир».

«Нур аълад дарб» программаси, «мажмуъул фатава вал мақолати мутанаввиаъти» 15-жуз. Аллома ибн Боз роҳимаҳуллоҳ.

[1]. (Термизий «Рўза» китобидаги «Рўзадор кишига бурун чайишнинг кароҳияти» бобида 788-рақам билан, Абу Довуд «Таҳорат» китобининг «Истиншоқ» бобида 142-рақам билан ривоят қилди).

Манба: http://www.binbaz.org.sa/mat/522
http://www.alifta.net/fatawa/fatawaDetai...nguagename=
  
Users browsing this thread: 2 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.