rabinya Allaha   07-15-2012, 10:20 AM
#1
Ассаламу алайкум! Бир дугонамиз эри билан судда ажрашган. Шунга кўра талоқ тушадими? Эрини зулмни кўп қилганлиги, ароқхўрлиги ва нафақа қилмаслиги шундай йул тутишга мажбур қилибди. Бирга яшашмай қўйганига 2,5 йил бўлибди. Бирорта мўминга турмушга чиқиши жоизми? Жавоб учун ташаккур.
Admin   01-05-2016, 12:32 AM
#2
Ва алайкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Назратуллоҳ Абу Марям

Судда ажрашган аёл талоғи

[audio]https://tavhid.com/downloads/maruza/nazratulloh/savol_javob/sudda_ajrashgan_ayol_talogi.mp3[/audio]
Юклаб олиш
0903   01-05-2016, 04:10 PM
#3
Ассаламу алайкум. Эри талоқни хоҳламаяпти, лекин тепадаги саволга ўхшаб оиласини ўша ҳолатда ташлаб қўйган. Иш судяни ажратиб юбориш даражасига борди. Аёлга ажралганлик ҳукми тушадими ва бошқага турмушга чиқа оладими? Жазакаллоҳу хойрон.
Муслим   01-05-2016, 04:16 PM
#4
(01-05-2016, 04:10 PM)0903 Wrote:
Ассаламу алайкум.
وعليكم السلام ورحمة الله وبركاته
(01-05-2016, 04:10 PM)0903 Wrote:
Эри талоқни хоҳламаяпти, лекин тепадаги саволга ўхшаб оиласини ўша ҳолатда ташлаб қўйган. Иш судяни ажратиб юбориш даражасига борди. Аёлга ажралганлик ҳукми тушадими ва бошқага турмушга чиқа оладими?
Мен Дилмурод Абу Муҳаммад ҳафизаҳуллоҳнинг талоққа оид дарсларидан бирига қатнашганимда, дарсдан кейин юқорида зикр қилиб ўтилган саволга ўхшаш саволни бергандим. Масалан, эр золим, хотин никоҳни бекор (фасх) қилишга қозига боришга етарли сабаблари бор. Эр эса талоқ бериш нияти йўқ. Ҳолат шу даражага етганки, хотин бу эр билан бир кун ҳам яшай олмайди. Афсуски ҳозирги кунда бизнинг Ўрта Осиё давлатларида бу каби ишлар қози орқали ҳал қилинмайди. Агарда аёл судга борса, суд эр-хотинни ажратиб юборса, мана шу ҳолатда никоҳ ҳам шаръан бекор бўладими деган маънода савол бердим.
Дилмурод Абу Муҳаммад қуйидаги маънода жавоб бердилар: Дунёвий судда ажрашиш талоқ бўладими деган масалада уламолар орасида ихтилоф бор. Тўғрироғи, агар суд шариатга мувофиқ ҳукм чиқарган ҳолда эр-хотинни ажратиб юборса, талоқ тушади.
Валлоҳу аълам.
(01-05-2016, 04:10 PM)0903 Wrote: Жазакаллоҳу хойрон.
Ва ийякум!

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
  
Users browsing this thread: 2 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.