Admin   12-04-2011, 01:12 PM
#1
«Саҳифамизга келган савол» Wrote:Assalamu alaykum. Abdulloh ibn Boz rohimulloh (Fatvo:16259-1,2) fatvolarida yani suratga tushishni harom deganlar Biza bu ijtihodni olgan edik yaqinda bir birodarimiza islomNuri dan mana bu fatvoni keltirdila "Фотосуратнинг ҳукми нима?
Савол:Ассалому алайкум ИНтаҳририяти ходимлари сизларга саволим шук ҳозирги кунда кўпчилик олимлар
суратга тушишни мумкин дейдиларбаъзилари эса мумкинмас дейишади(гап ФОТО ҳақида кетяпти ) агар
мумкин бўлса суратга умумий ҳолатда тушиш керак бўлади. Агар мумкин бўлмаса умумий ҳолатда тушиш
мумкин бўлмайди шаръий ҳукмлар замон маконга мослашмайдику, ёки бу ихтилофли масаълами, шу
саволимга қўлинглардан келганча жавоб берсанглар?!
Жавоб:
Ва алайкум ассалам ва роҳматуллоҳ.

Алҳа мду лилл аҳ вассо лату васса ламу ала росу лилл аҳ Ҳурматли биродар сиз зикр қилган масала ихтилофли масала ҳисобланади. Бу масаладаги ихтилоф суратдан қайтарилган ҳадисларнинг умумий маъноларини тушунишга боғлиқ. Баъзи уламолар суратнинг барча тури ҳаром, бирор асбоб билан олинадими ёки қўл билан чизиладими
бунинг фарқи йўқ. Уни қилганларнинг ҳаммасига расмчи дейилади дейдилар.Бироқ булар ҳам зарурат учун паспорт ва бошқалар учун фотога рухсат берадилар. Баъзи уламолар
фото билан қўлда чизилган суратни фарқлашади. Улар қўлда чизишни ҳаром фотони бўлаверади дейдилар. Фотонинг бўлаверишининг иллати у инсоннинг кўзгудаги аксига ўхшайди,суратчининг иши хос жиҳозни бир босади у кўринган нарсанинг аксини
олади ва маълум йўллар билан қоғоз ёки бошқа нарсага туширилади.
Суратчи унда хеч қандай ўзгартиш қилмайди дейдилар. Расмни қўлда чизишнинг ҳаромлик иллати Аллоҳнинг яратмишларига ўхшатишга ҳаракат қилишдир. Фотода бу нарса йўқ дейдилар. Шундай бўлишига қарамай улар ҳам бу масала ихтилофли бўлгани учун фақат зарурат учун расмга тушишган афзал,бекордан беҳуда расмга тушиб пулни
исроф қилиш ҳаром дейдилар.Сиз умумий ҳолатда бўлиши керак ёки бўлмаслиги керак дебсиз.Ундай эмас исломда кў нарсалар ҳаром қилинган зарурат ҳолатида уни
истеъмол қилишдан бош тортиш ҳаром бўлади. Яъни зарурат талаб қилганича ҳаромдан фойдаланиш жойиз.Ихтилофли масалаларда"бўлмайди" деган томонини олиш
мақсадга мувофиқ бўлади. Шунда инсон динини сақлаб қолади. Валлоҳу аълам
мана бу Ислам Нурини жавоби ,

Biza javobga hayron bb qoldik iltimos bu mavzuda yordam berselar, Alloh to'g'ri yo'ldan adashtirmasin.
Admin   11-29-2013, 11:59 AM
#2
Дилмурод Абу Муҳаммад
Сурат чизиш ва суратга олишнинг ҳукми

Меҳмон   01-16-2015, 04:53 PM
#3
Ассаламу алейкум уа рохматулЛах!
Фотокамера ва видеокамерага олинган суратлар фарклирок деярли Ибн Боз рохимахулЛах, бу хакида видеотасвирга олинган суратларни жоиз хисоблаганмилар? Бизга шундай маълумотни бир толиби ильм Абдуррохим Башпаевни шу тарзда гапларини келтирди, хусусан скайп ва умумий видеолар тугрисида, уалЛаху аълам!
Илтимос, видокамерада олинган видео тугрисида Ибн Боз рохимахулЛахни фатволарини келтирингизлар ёки куриб чикиб маълумот билан улашингизлар, джахакумулЛаху хойр!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
Муслим   05-25-2015, 07:01 AM
#4
Расмларни сақлаш ҳукми

Савол: Биз сотиб олаётган исломий ойнома ва рўзномаларда чоп этилган расмларнинг ҳукми нима? Шунингдек, деворларга осилмаган хотира расмларининг ҳукми-чи? Уларни эҳтиёт қилиб, сақлаш жоизми?
Жавоб: Хотира расмларини тўплаш жоиз эмас, балки, уларни ўчириб ташлаш керак. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Алий разияллоҳу анҳуга: «Бирон суратни қўймай ўчиринг ва баланд қабрларни ер билан текис қилинг!» – деганлар (Имом Муслим 969; Термизий 1049; Насоий 2031; Абу Довуд 3218; Имом Аҳмад 1/96).
Бироқ, бирон китоб ёки рўзнома ёхуд ойномани сақлашга эҳтиёжингиз бўлса, улардаги расмларни, ҳеч бўлмаса расмларнинг юз қисмини, ўчиринг ва эҳтиёжингиз учун сақлаб қўйинг.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 7903 – 2.

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
Admin   12-10-2016, 08:46 PM
#5
Сураткашлик ширкка олиб борадиган воситадир

Ушбу ер юзида рўй берган аввалги ширк эди. Ушбу ширкнинг сабаби эса суратлар бўлди. Шунинг учун Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдиларки: «Қиёмат куни Аллоҳнинг ҳузурида энг қаттиқ азобланадиган кимсалар – сураткашлардир» (Бухорий (5950), Муслим (2109) Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят). Ва яна Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Ушбу суратларни чизаётганлар қиёмат куни азобланадилар. Уларга қарата: яратган нарсаларингизга жон бағш этинглар дейилади» (Бухорий (5951), Муслим (2108) Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят). Уларни ожиз қолдиришлик ва азобга гирифтор қилиш учун ушбу суратларга руҳ пуфлангларчи деб амр этилади. Чунки Нуҳ алайҳиссаломнинг қавмларида юз берганидек сураткашлик ширкка олиб борадиган воситалардандир.

  
Users browsing this thread: 3 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.