Buxari   03-06-2013, 05:29 PM
#1
Assalamu Aleykum.

Savol: xadis ilmining sultonlari bo'lmiw imam buxariy va muslimlarning aloxida fatvo yo fiqh kitoblari bo'lganmi? Bo'lsa o'wa kitoblarini nomlarini yozsanglar,buxoriy va Muslimning fatvolarini qayerdan topsak bo'ladi?
Iloji bo'lsa buxoriy muslimlarni fatvolarini keltirsanglar,qanday mavzuda bo'liwining farqi yo'q.

Jazakallohu xoyron.
Abu Solih   03-10-2013, 07:15 PM
#2
Ва алайкумус салам ва роҳматуллоҳ.

Имом Бухорийнинг китобларидан бизни замонамизда босмадан чиққанлар:
1. "Тарихул Авсат", ёки "Тарихус Соғир" деб ҳам машхур. Қисқа Ислом тарихи, саҳоба ва тобеъинларнинг насаблари ҳақида.
2. "Тарихул Кабир" хабарларни ривоят қилувчилар ҳақидаги китоб.
3. "Жомеъус Саҳиҳ", "Саҳиҳ ал-Бухорий" номи билан машҳур, Аллоҳнинг китобидан сўнг энг саҳиҳ китоб.
4. "Адабул Муфрод" Исломий одобларни ўз ичига олган ҳадислар тўплами.
5. "Халқ афъалул ибад" Бандаларнинг амаллари махлуқ экани ҳақида, Жаҳмийя тоифасига раддия.
6. "Қурротул ъуюн бирофъил ядайни фиссола" Намозда рукуъдан олдин ва кейин рофъул ядайнинг суннатлиги ҳақида ҳадислар ва салафлардан асарлар тўплами.
7. "Қироату холфал имам" Намозда Имомни орқасидаги эргашувчилар қироат қилишлари ҳақида ҳадислар ва салафлардан асарлар тўплами.
8. "Аз-зуъафа ас-соғир" Заиф ровийлар ҳақида.

Имом Бухорийнинг фатволари "Жомеъус Саҳиҳ" ҳадислар тўпламидадир. "Жомеъус Саҳиҳ" китоблари Иймон, Намоз, Рўза, Ҳаж, Тафсир ва бошқа китоблардан ташкил топган. Уламолар айтадилар Имом Бухорий ҳар бир бобга ном қўйганларида айни шу масаладаги тўғри деб билган ҳукмга ишора қилганлар.

Васоллаллоҳу васаллама ъала Набиййина Муҳаммад.
Муслим   03-11-2013, 12:24 AM
#3
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Имом Бухорий ва Муслимнинг "Саҳиҳ" тўпламларида келтирилган фиқҳий ҳадисларни Абу Муҳаммад Абдулғаний ал-Мақдисий раҳимаҳуллоҳ ўзларининг "Умдатул аҳком" номли китобларида жамлаганлар. Мана шу китобга ҳам мурожаат қилишингиз мумкин.
"Умдатул аҳком" китобининг таҳорат бобида келган ҳадисларни биродаримиз Дилмурод Абу Муҳаммад шарҳ қилиб дарс ўтмоқдалар. Ушбу дарсликни мана бу манзилдан топишингиз мумкин.
Абдуллоҳ Али Бассам раҳимаҳуллоҳнинг "Умдатул аҳком" китобига қилган "Тайсирул Аллам" номли шарҳларининг Намоз ҳақидаги ҳадислар шарҳини эса биродаримиз Abbos форумимизга таржима қилиб, жойлаб келяптилар.
Аллоҳ таоло биродарларимизнинг ушбу хайрли ишларига баракот берсин, ушбу мўътабар асарнинг бошқа бобларини ҳам мусулмонларга етказишни насиб қилсин!

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.