Muhammadmuhsin   03-25-2013, 04:48 AM
#1
Assalomu aleykum Rahmatulloh. Xolani qiziga uylanish togrisidagi maqolani o'qib chiqib menda bir savol tug'ildi. Ijozatingiz bilan ushbu savolimni so'rasam. Yuqoridagi maqolada Shayh janoblari xolaning qiziga uylanishga hech qanaqa moniylik yoq debdila ammo man bilgan tanish Xolabachasiga uylangan insonlarimning farzandlari nosog'lom tug'ilishgan. (Yani aytishadiki opa va singilning qoni bir bo'lgani un shunaqa boladi deyishadi) shu to'g'rimi? Shunga ham ozgina to'htalib o'ta olasizmi? Olloh sizga bildirsin. Jazakallah hair
Муслим   04-19-2013, 01:20 AM
#2
(03-25-2013, 04:48 AM)Muhammadmuhsin Wrote: Assalomu aleykum Rahmatulloh.
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
(03-25-2013, 04:48 AM)Muhammadmuhsin Wrote: Xolani qiziga uylanish togrisidagi maqolani o'qib chiqib menda bir savol tug'ildi. Ijozatingiz bilan ushbu savolimni so'rasam. Yuqoridagi maqolada Shayh janoblari xolaning qiziga uylanishga hech qanaqa moniylik yoq debdila ammo man bilgan tanish Xolabachasiga uylangan insonlarimning farzandlari nosog'lom tug'ilishgan. (Yani aytishadiki opa va singilning qoni bir bo'lgani un shunaqa boladi deyishadi) shu to'g'rimi? Shunga ham ozgina to'htalib o'ta olasizmi? Olloh sizga bildirsin.
Қариндошдан уйланмаслик керакми?

Тингловчи: Эшитишимга қараганда қариндош бўлмаган оиладан уйланиш фарзанднинг заковат ва соғломлиги жиҳатидан, қариндошлардан қиз олгандан кўра афзалроқ эмиш. Шу гап тўғрими?
Жавоб: Буни айрим фан мутахассислари айтмоқдалар ва ворислик (ген)нинг таъсири борлигига ишора қилмоқдалар. Генларнинг инсоннинг яралиши ва хулқига катта таъсири борлигида ҳеч шубҳа йўқ. Шунинг учун ҳам «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдига бир одам келиб: «Ё Расулуллоҳ, хотиним қора танли чақалоқ туғди» – деб хотинини шармсизликда айбламоқчи бўлди. – Ота-онаси оқ рангли бўла туриб, фарзанд қандай қилиб қора танли бўлиши мумкин?, – давом этди у. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга: «Туяларинг борми?» – деб савол бердилар. У: «Ҳа», дегач: «Уларнинг ранглари қанақа?» – дедилар. Одам: «Қизил» – деб жавоб берди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Уларнинг ичида кулранги борми?» – деб сўрадилар. Одам: «Ҳа» – деди. – Нега ундай?,– сўради Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам. – Томири қувгандир-да?!, – жавоб берди одам. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Шояд бу ўғлингни ҳам томир қувган бўлса!» – дедилар» (Имом Бухорий 4893, 6341, 6770; Имом Муслим 2756).
Ушбу ҳадис генларнинг таъсири бор эканини кўрсатмоқда ва бунда ҳеч шубҳа йўқдир. Бироқ, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Хотин кишига тўрт нарсаси: молу мулки, насаби, гўзаллиги ва диндорлиги учун уйланилади. Қуриб кетгур, диндорини қўлдан қочирма!» деганлар (Имом Бухорий 4700; Имом Муслим 2661).
Қиз танлашдаги асос, унинг диндорлигидир. Қиз қариндошлардан бўлсин ёки бўлмасин, қанчалар онгли диндор ва барно бўлса, шунчалар яхшидир. Чунки ҳақиқий диндор аёл молу мулк ва фарзандлар тарбиясида эрининг юзини ерга қаратмайди. Барно қиз эса эрининг шаҳватини қондиради, кўзларини ҳаром нарсалардан сақлайди ва эр ўз хотинидан бошқасига нигоҳ ташламайди.

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн
Манбаъ: «Йўлдаги ёғду» радио дастури фатволари.
(03-25-2013, 04:48 AM)Muhammadmuhsin Wrote: Jazakallah hair
Ва ийякум!

عُرضت على السيف خمس مرّات، لا يقال لي: ارْجع عن مذهبك، لكن اسكتْ عمن خالفك، فأقول: لا أسكت. أبو إسماعيل الهروي
Беш мартта қилич остига келтирилдим. Менга: «Йўлингдан қайт», дейилмади. Бироқ: «Сенга хилоф бўлганлардан тилингни тий», (дейилди). Мен эса: «Жим бўлмайман», дедим.
Абу Исмоил ал-Ҳарвий
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.