Pages (13):    1 9 10 11 12 13   
Меҳмон   12-01-2010, 07:33 PM
Nega siz bu vaqtlarni:
- Qur`on o`qish va yodlangan oyatlarni takrorlash;
- solih kishilar, qarindosh-urug`lar, qabrlar va kasalxonalar (qaroyalar uyi, nogironlar uyi) ni ziyorat qilish;
- Alloh uchun da`vat qilib qishloq va nohiyalarga chiqish;
- yordamlarni etkazish uchun faqir o`lkalarga safar qilishda o`ykazmaysiz?!

Musofirlar uchun muhim yo`llanmalar

1. Istixora qiling (Alloh ta`olodan yaxshilikni so`rang).
Chunki, Alloh ta`olo o`zidan yaxshilkini so`ralgan paytda tinchlik va omonlikni beradi.
2. Safarga chiqish niyyatingiz aniq bo`lsa, tavbadan boshlang.
Odamlardan qilgan zulmingiz uchun kechirim so`rang. Zimmangizdagi qarzlarni bering. Bera olmasangiz, qarz bergan odamdan safarga chiqisg uchun izn oling.
3. Ota-onangizning roziliklari va safarga chiqishingizga bo`lgan iznlarini so`rang.
4. Hamrohlaringiz uchtadan kam bo`lmasin.

Rasululloh sollallohu alayhi va sallamning safarlaridagi odatlari va yo`llanmalari

Risolamizning so`nggida rasululloh sollallohu alayhi va sallamning safardagi odatlaridan ba`zi iqtiboslarni ketirmoqchimiz.
Rasululloh sollallhou alayhi va sallamning safarlari to`rt turli e`di: hijrat, jihod (ko`proq safarlari), umra va haj safarlari;
- safarga payshanba kuni e`ratalab chiqish;
- safar uchun hozirlangan ulov (yoki transport( ga minilganidan so`ng duo qilish, balandliklarga ko`tarilar e`kan takbir, balandlikdan pastga tushar e`kan tasbih aytish;
- safardan k`ozlangan maqsadlarga e`rishilganidan so`ng orqaga tezda qaytish va uyga tunda kirmaslik;
- safarga chiqilgan to`rt rakaatli namozlarni qasr qilib o`qish, ramazon oyida og`izning ochiq bo`lishi.

Xorijga safar qilayotgan kishilar uchun muhim fatvolar

Savol: Kofirlar diyoriga yoki fasod va gunohlar ochiq yoyilgan musulmonlar o`lkasiga safar qilayotgan ba`zi kimsalar rafiqalarining yuzlarini, ba`zida sochlarining bir qismini: "Bu yerda bizni hech kim tanimaydi" degan mulohaza bilan ochilishiga e`tibor bermaydilar. Agar ularga nasihat qilinsa: "Agar rafiqam to`la o`ranib olsa, odamlarning diqqatini tortadi"- deydi. Buning Islom dinidagi hukmi nima?
Javob: Uning ishi xato va johillikdir. U, garchi begona yurtlarga bo`lsa ham, rafiqasiga yuzi, sochlari, oyoqlari va boldirlarini ochmaslikka, balki, u yerlarni o`rashga buyurishi kerak. Safarga chiqishi uni rafiqasini o`ranishga va imkoni qadar hijoblanishga buyurishdan to`smasligi kerak. Biroq, ba`zi davlatlarda, hatto, islom davlatlarida ham, hijobli xotin-qizlarni ta`lim olishlariga hijobli bo`lganlari uchun mone`lik qilmoqdalar. Hijoblilarni har yerda yomon qilib ko`rsatmoqdalar. bu davlatlardagi hijobli xotin-qizlar yuzlarini yoki yuzlarining ba`zi qismlarini zarurat paytida ochishlari mumkin. Biroq, butunlay hijobni tashlashga haqlari yo`q.
Shayx Abdulloh ibn Abdurrahmon Jubrin.

Savol: Ba`zi oilalalr madaniyat va taraqqiyotni da`vo qilib, qizlarini xorijga tanho yuboradilar. Buning Islom dinidagi hukmi nima?
Javob: Bu hech ham joiz e`mas. bu gunohlar oldidagi g`ayrat va rashklar qaerda? Ular qizlarini hamiyati bo`lmagan kofir e`rkaklar tarbiya qilib berishi uchun jo`natayaptilarmi? Unday otalar qizlaridan mas`ul e`kanlarini unutmasinlar! Agar qiz yolg`iz o`zi ketmoqchi bo`lsa, uning bu ketishi haromdir. Chunki, u mahramsiz ketmoqda. U ajnabiy e`rkaklar qo`lida hayosizlik, undan yoki u bilan fitnalanish kabi fitnalar bilan yuzlashishi mumkin. Bundan tashqari qizning o`zi ham shubhalar fitnasidan o`zini himoya qila olmaydi.
Shayx Abdulloh ibn Abdurrahmon Jubrin

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
Меҳмон   12-18-2010, 10:38 AM
Мухаррам ойида нафл рўза тутишнинг фазилати

Бисмиллах валхамду лиллах вассолату вассаламу ала расулиллах
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: ((أَفْضَلُ الصِّيَامِ بَعْدَ رَمَضَانَ شَهْرُ اللَّهِ الْمُحَرَّمُ، وَأَفْضَلُ الصَّلاةِ بَعْدَ الْفَرِيضَةِ صَلاةُ اللَّيْلِ)) رواه مسلم.
Абу Хурайра разияллоху анху ривоят килиб деди: Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Рамазондан кейинги энг афзал рўза Аллохнинг Мухаррам ойидаги рўзадир, фарз намоздан кейинги энг афзал намоз тунги намоздир» (Имом Муслим ривояти).
Бу хадисдаги «Аллохнинг Мухаррам ойи» деб ойни Аллохга кўшиб айтишликдан максад, бу ойнинг фазлини баён килишдир. Мулло Алий ал-Кори «хадиснинг зохирий маъносидан мухаррам ойининг хаммаси тушунилмокда» - дедилар. Лекин, пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам рамазондан бошка бирор ойда тўла рўза тутмаганлари собит бўлган. Шунинг учун бу хадисдан мухаррам ойида тўлик рўза тутиш эмас балки, унда иложи борича кўпрок рўза тутишликка таргиб килинганлиги тушунилади.

Ошуро кунида рўза тутишнинг фазли

Уламоларнинг сўзларига кўра «Ошуро» мухаррам ойининг ўнинчи кунидир.
Унинг фазилатини куйидаги хадислар баён килади:
عَنْ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا قَالَ: «مَا رَأَيْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَتَحَرَّى صِيَامَ يَوْمٍ فَضَّلَهُ عَلَى غَيْرِهِ إِلاّ هَذَا الْيَوْمَ: يَوْمَ عَاشُورَاءَ» وَهَذَا الشَّهْرَ يَعْنِي شَهْرَ رَمَضَانَ.
Абдуллох ибн Аббос розияллоху анхумо дедилар: «Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламни ошуро кунидаги каби бирор куннинг рўзасини афзал билиб, унинг рўзасини тутишга тиришганларини кўрмадим» ва мана шу ой яъни рамазон ойи(да хам шундай тиришар эдилар).
وقال النبي صلى الله عليه وسلم: ((صيام يوم عاشوراء، إني أحتسب على الله أن يكفر السنة التي قبله)) صحيح الجامع 3853.
Пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Мен Аллохдан Ошуро кунининг рўзасини ўтган йилга каффорот килишини умид киламан» (каффорот бирор килинган ёмон амални ювиб юборувчи амал ёки нарса, хадиснинг маъноси ўтган йилда килинган кичик гунохлар.) Аллох таолонинг бизга бу каби унинг рўзаси билан бир йиллик гунох сагираларни ювиб юборадиган бир кунни бериб кўйиши, роббимизнинг мислсиз фазлу карам сохиби эканлигига далолат килади.

Бу кунда яхудийларга хилоф иш тутиш

عَنْ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا قَالَ: ((قَدِمَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ الْمَدِينَةَ فَرَأَى الْيَهُودَ تَصُومُ يَوْمَ عَاشُورَاءَ فَقَالَ: مَا هَذَا؟ قَالُوا: هَذَا يَوْمٌ صَالِحٌ. هَذَا يَوْمٌ نَجَّى اللَّهُ بَنِي إِسْرَائِيلَ مِنْ عَدُوِّهِمْ. فَصَامَهُ مُوسَى. قَالَ: فَأَنَا أَحَقُّ بِمُوسَى مِنْكُمْ. فَصَامَهُ وَأَمَرَ بِصِيَامِهِ)) رواه البخاري.
Абдуллох ибн Аббос розияллоху анхумо дедилар: «Пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам Мадинага келганларида яхудийларни Ошуро кунида рўза тутаётганларини кўрдилар ва бу кандай кун деб сўрадилар? Улар: Бу яхши кун, бу кунда Аллох Бани Исроилни душманларидан халос этган ва Мусо у кунда рўза тутган дедилар. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам: «Мен Мусога сизлардан кўра хаклирокман» - дедилар ва бу кунда рўза тутдилар ва унда рўза тутишга буюрдилар». (Имом Бухорий ривояти)
و في رواية مسلم: ((هذا يوم عظيم أنجى الله فيه موسى وقومه وغرّق فرعون وقومه)).
Имом Муслимнинг ривоятларида «Бу улуг кун Аллох унда Мусо ва унинг кавмига нажот берган, Фиръавн ва унинг кавмини гарк килган» дейилган. «Мусо у кунда рўза тутган» ибораси Муслим ривоятларида «Мусо у кунда Аллохга шукр килиб рўза тутган биз хам тутамиз» зиёдаси билан келган.
«Бу кунда рўза тутишлик жохилият даврида пайгамбаримиз келишларидан аввал хам маълум бўлган, Оиша онамиз розияллоху анходан собит бўлган ривоятда дейдилар: «Жохилиятдаги одамлар хам у кунда рўза тутар эдилар». Имом Куртубий айтадилар: «Курайш бу куннинг рўзасини тутишда Иброхим алайхис-салом каби ўзларидан аввалгиларнинг шариатларига мувофик амал килган бўлишлари мумкин. Пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам хам Маккадалик вактларида бу кунда рўза тутганлари ривоятларда собит бўлган, Мадинага хижрат килганларида яхудларнинг бу кунда жамланишиб байрам килаётганларини кўрдилар, шунда улардан бунинг сабабини сўрадилар, улар юкордаги хадисда зикри ўтганидек жавоб бердилар. Пайгамбаримиз яхудларга хилоф ўларок бу кунни байрам килмасдан балки, унда рўза тутишга буюрдилар. Имом Муслимнинг ривоятларида «Ошуро яхудлар уни улуглаб байрам киладиган кун эди» дейилади.
Пайгамбаримиз саллаллоху алайхи ва салламнинг бу кунда рўза тутишга буюришларига ундовчи нарса яхудларга хилоф иш тутишни севишлик бўлиб уларнинг огизлари очик бўладиган ийд кунида рўза тутишликдир.» («Фатхул борий шарху сахихил Бухорий» даги Хофиз Ибн Хажарнинг сўзларидан кискартириб келтирилди).
Яхудларга янада каттикрок хилоф иш килиш учун улар бу кунда рўза тутадиган бўлсалар улардан аввал бир кун кўшиб рўза тутишга расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам амр этганлар:

Мухаррамнинг тўккизинчи ва ўнинчи кунларида рўза тутишнинг мустахаблиги

روى عَبْدَ اللَّهِ بْنَ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا قال: ((حِينَ صَامَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَوْمَ عَاشُورَاءَ وَأَمَرَ بِصِيَامِهِ قَالُوا يَا رَسُولَ اللَّهِ إِنَّهُ يَوْمٌ تُعَظِّمُهُ الْيَهُودُ وَالنَّصَارَى فَقَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَإِذَا كَانَ الْعَامُ الْمُقْبِلُ إِنْ شَاءَ اللَّهُ صُمْنَا الْيَوْمَ التَّاسِعَ. قَالَ: فَلَمْ يَأْتِ الْعَامُ الْمُقْبِلُ حَتَّى تُوُفِّيَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ)) رواه مسلم.
Абдуллох ибн Аббос розияллоху анхумо ривоят киладилар: «Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам Ошурода рўза тутиб ва бунга буюрганларида сахобалар айтдилар: Бу яхуд ва насоролар улуглайдиган кун. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам «ин ша Аллох келаси йил бўлса тўккизинчи кунни хам тутамиз» дедилар. Келаси йил келмасдан туриб расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам вафот этдилар» (Имом Муслим ривояти).
Салаф уламолари тўккизинчи ва ўнинчи кунларда рўза тутиш мустахаб дедилар. Чунки, пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам ўнинчи кунни тутиб тўккизинчи куннинг рўзасини ният килган эдилар.
Баъзи уламолар тўккиз билан ўнни бирга кўшиб тутишнинг сабаби ўннинг ўзида рўза тутиш билан яхудларга ўхшаб колмаслик бўлса керак дедилар.
Айтиб ўтилган сўзларга биноан Ошуро рўзасини тутишнинг бир неча кўринишлари бор экан, унинг энг ози факат ўнинчи кунни тутиш, ундан кейингиси тўккизинчи кунни кўшиб тутиш, ундан кейингиси эса ўнинчига ўн биринчини кўшиб тутиш. Мухаррамда канча кўп рўза тутилса шунча яхши.

Ошуро рўзаси нимага каффорот бўлади

Имом Нававий рохимахуллох шундай дедилар: «Барча кичик гунохларга каффорот бўлади, бунинг маъноси у (рўза тутган)нинг катта гунохларидан бошка барча гунохлари кечирилади деганидир».
Яна сўзларида давом этиб дедилар: «Арафа кунининг рўзаси икки йилга каффорот бўлади, Ошуроники бир йилга, намоз ўкувчининг «омини» фаришталарнинг оминларига мувофик келса унинг аввалда килган гунохлари кечирилади. Зикри ўтган амалларнинг хаммаси каффорот учун яроклидир, агар каффорот килиниши керак бўлган гунох сагиралар топилса каффорот килади, кабира хам сагира хам топилмаса бу амаллар сохибига хасанотлар ёзилади, унинг даражаси бир погонага кўтарилади. Агар бу амаллар битта ёки бир нечта гунох кабирага йўликсаю гунох сагираларга йўликмаса кабираларни енгиллатишини умид киламиз» («Алмажмуъ шархул-Мухаззаб» 6-жуз Арафанинг рўзаси)
Шайхул ислом Ибн Таймийя айтадилар: «Тахорат, намоз, рамазон рўзаси, Арафа ва Ошуронинг рўзалари гунох сагиралар учунгина каффорот бўлади»

Рўзанинг савоби билан алданмаслик

Баъзи кишилар Ошуро ёки Арафа каби кунларнинг рўзаси билан алданиб коладилар, хаттоки баъзилари шундай дейди: Ошуронинг рўзаси бир йиллик гунохларни ювиб юборади, Арафанинг рўзаси бўлса зиёдайи ажр бўлиб (фойдага) колади. Ибнул-Коййим дейдилар: «Мана бу алданган кимса рамазоннинг рўзаси, беш вакт намоз Арафа ва Ошуро рўзаларидан улугрок ва каттарок эканлигини билмайди, холбуки, намоз ва рўза бир-бирларининг ўрталаридаги сагираларга каффорот бўлиши учун катта гунохлардан сакланилган бўлиши шарт. Рамазон келгуси рамазонгача, жума келгуси жумагача ўрталаридаги кичик гунохларни ювиб юборишга кодир бўлиши учун унга катта гунохларни тарк килишнинг кўшилиши зарур. Шу икки иш бирлашгандагина гунох сагираларни ювиб юбора оладилар. Баъзи алданган кишилар килган тоат-ибодатлари гунохларидан кўп деб ўйлайди. Бу бечора килган ёмон амалларини хисоб–китоб килмайди, бирор гунох иш килиб кўйдиммикин деб ўйламайди хам. Бир яхши амал килса, унга махкам ёпишиб олади, бу одам худди тили билан бир кунда юз марта тасбех ёки истигфор айтган сўнгра мусулмонларни гийбат килган ва уларнинг обрўларига путур еткизган, куни бўйи Аллох рози бўлмайдиган гапларни сўзлаган кишига ўхшайди. Бу каби одамлар тасбех ва тахлилларни улкан-улкан ажрларига карайдилар ва лекин, гийбатчи, ёлгончи ва уйдирмачиларнинг жазоларига киё бокмайдилар, бу кип-кизил хом хаёлликдир».
Бидъатлардан сакланиш
Азиз биродарлар, бу улуг ойда хар хил бидъат ишлардан узок бўлинглар! Баъзи одамлар бу кунни байрам килсалар бошкалари уни мотам куни киладилар. Хар икки амал суннатга хилофдир. Бу кунни мотам куни килувчиларнинг даъволарига кўра бу кунда Хусайн ибн Алий розияллоху анхумонинг катл килингандир. Улар рофиза-шийъалардир, уларнинг йўлларига эргашиб ислом кайтарган юзига уриб, кўйлакларини йиртиб, доду фарёд чекиб, баданларига занжирлар билан уриб, конатиб аза тутишдан эхтиёт бўлинг! Бу ислом динига ёт бўлган бидъат ишдир. Ислом уларнинг бу амалларидан покдир, Аллох бандаларига мехрибондир, уларни бу каби ўзини ўзи азоблайдиган амалларга буюрмайди.
Келинг азиз ака-укалар ва опа-сингиллар бу улуг айёмларда Аллохнинг ибодатига тиришайлик, Аллох рози бўладиган ишларни килиб, у суймайдиган амаллардан четланайлик!
Аллох таоло барчаларимизни ўзи суйиб рози бўладиган амалларга муваффак айласин, тўгри йўлидан адаштирмасин!
Аллох пайгамбаримизга, унинг оиласи ва сахобаларига салавот ва саломлар йўлласин!

Тайёрловчи: Абу Закариё ал Маданий 07/03/2003

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
Меҳмон   12-18-2010, 10:44 AM
Ошуро куни қандай ва нима учун?

Шамсиддин Дарғомий

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Алҳамдулиллаҳ вассолату вассаламу ала ман ла набийя баъдаҳ
Оллоҳ таолонинг фазли ва карами ҳамда биз мўминларга бўлган раҳмати туфайли ҳозирда кўпчиликка Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари равшан бўлиб келмоқда. Ушбу суннатлардан бири Ошуро кунида рўза тутиш суннатидир. Оллоҳга ҳамдлар бўлсинки Ошуро кунининг суннатлиги ва унинг аҳамияти ҳамда бу кунда рўза тутиш ўтган бир йилга каффорот бўлиши кўпчилигимизга энди сир эмас. Бу суннатнинг муҳимлиги билингач, уни қандай йўл билан комил суратда амалга ошириш кераклигини билиш лозим бўлиб қолди.
Шундай экан ушбу сатрларда ошуро кунини қандай қилиб суннатга мувофиқ равишда бажариш ҳақида сўз юритсак.
Ошуро куни рўза тутишнинг ҳукми.
Ошуро кунида рўза тутиш барча олимлар назарида бир овоздан мустаҳаб амалдур. Баъзи олимлар қатъий суннат ҳам дейишган. Имом Бухорий ўзларининг саҳиҳларининг "Ошуро кунининг рўзаси" деб номланган бобида Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг мана бу ҳадисларини келтирадилар. Унда Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам "Ушбу Ошуро куни сизларга бу кунда рўза фарз қилинмади, мен эса бу кунда рўза тутдим, ким рўза тутишни ҳоҳласа тутсин, ҳоҳламаганлар тутмасин" деб марҳамат қиладилар. Бу ҳадисни имом Муслим ҳам ривоят қилганлар.
Шайхулислом ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ айтадилар. "Ошуро кунида рўза тутган киши унга қўшиб тўққизинчи кунида ҳам рўза тутиши суннат бўлади. Чунки Росулуллоҳнинг бу борада энг охирги амаллари шу тарзда бўлган"
Бу кунларда рўза тутишнинг ҳикмати.
Тўққизинчи кунда рўза тутишнинг ҳикмати: Ушбу кунда рўза тутиш Ошуро кунида рўза тутишга боғлиқ бўлиб, асосан бу амал яҳудларнинг амалига тўғри келиб қолмаслик учун қилинади. Яҳудлар фақат Ошуро кунида рўза тутадилар. Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам Ошуро кунини рўзасига буюрган кўп ҳадисларда "холифу ал-яҳуд" яҳудларга хилоф қилинглар деб буюрадилар. Яҳуд ва насронийларга қолаверса бошқа динда эгаларига мансуб бўлган амалларга мос амал қилишдан нафақат Ошуро кунида, балки бошқа амалларда ҳам бундан қайтарилганмиз.
Ўнинчи кунда рўза тутишнинг ҳикмати: Бу кунда буюк ҳодиса ва Оллоҳнинг энг катта мўжизаларидан бири денгиздан йўл очилиши содир бўлган экан. Ушбу кун Оллоҳнинг мўмин бандалари ва унинг буюк пайғамбарларидан бири Мусо алайҳиссалом ва унинг қовми нажот топиб, Оллоҳнинг душмани энг катта тоғут бўлмиш Фиръавн ва унинг қовми сувга чўкиб ҳалок бўлган кун. Биз бундай буюк тарихий ҳодисага хурсандчлик изҳор қилиб, Оллоҳ таолога шукр юзасидан, Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам бу куннинг рўзасини ўзлари бошлаб берганлари учун рўза тутамиз.
Ошуро куни рўзасининг мартабалари.
Ошуро кунини олимларнинг гаплари ва ҳолатни хулоса қилиб уч поғонага ёки мартабага бўлишимиз мумкин.
Биринчи мартаба: Мана шу уч мартабанинг энг афзали бўлиб, у ошуро кунинг олдидан бир кун ва оақасидан бир кун, яъни тўққизинчи, ўнинчи ҳамда ўн биринчи кунлари рўза тутишдур. Бу ихтиёрнинг афзаллиги шундаки, унда суннат ва унинг устига ортиқча нафл қўшилиб бир нечта фойдани қўлга киритилади. Чунки Ошуронинг суннати икки кун бўлганлиги саҳиҳ манбаларда собит бўлиб, учунчи кунда рўза тутиш Ошуро суннатиданми ёки ундан эмасми деган ихтилоф мавжуд. Бунга сабаб учинчи кун рўза тутиш кераклиги ҳақида ворид бўлган ҳадисни заифлиги бўлади. Имом Ибн Боз раҳматуллоҳи алайҳининг бу масалада қилган хулосаларини бунга жўр қилишимиз мумкин. Бунга қўшимча равишда ушбу сабабларни келтириш фойдадан холий эмас.
1- Унга бир ой рўзанинг ажри ёзилади. Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам Амр ибн Осдан ривоят қилинган муттафақун алайҳи ҳадисда "ҳар ойдан уч кун рўза тутиш бир умр тўлиқ рўза тутишга тенг" деб марҳамат қиладилар. Бунинг баёни ҳадисларда келшича Оллоҳ таоло битта савобга ўн баробар ажр марҳамат қилади. Демак бир ойда уч кун тутилган рўзанинг ажри ўша ойни тўлиқ тутганга ўхшайди. Банда шу тарзда ҳар ой уч кун рўза тутиб умрини охиригача давом этса, у бир умр рўза тутгандек бўлади.
2- Умумий равишда Муҳаррам ойида рўза тутишлик Рамазон ойидан кейин тутиладиган рўзаларнинг афзали ҳисобланади. Бу бобда жуда кўплаб ҳадислар келган бўлиб улардан бири. Абу Ҳурайра розиёллоҳудан ривоят қилинади. Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам "Рамазон рўзасидан кейин энг афзал рўза Оллоҳнинг муҳаррам ойидаги рўза, фарз намозлардан кейнги энга афзал намоз тунги (таҳжжуд) намоз " деб марҳамат қиладилар.
Иккинчи мартаба: тўққизинчи ва ўнинчи кунлардагина рўза тутиш. Ибн Аббос розиёллоҳу анҳудан имом Муслим ривоят қиладилар, Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам "Агар келаси йилгача тирик бўлсам тўққизинчи кунни ҳам тутаман" дедилар.
Яна иб Аббосдан ривоят қилинади. Айтадиларки "Тўққизинчи ва ўнинчи кунини тутинглар, яҳудларга хилоф қилинглар" .
Учинчи мартаба: Ошуро кунини фақат ўзидагина рўза тутиш. Ибн Аббос ва бошқа саҳобалардан ривят қилинади, айтадиларки "Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам бизларини ошуро куни рўза тутишга буюрдилар". Ҳадисда бошқа Ошуро кунидан бошқа кунларнинг зикри келмагани учун фақат ошуро кунида рўза тутиб қўйса бўлди дейишади.
Ошуро кунида бошқа фазилатли ишлар зикр қилинмаган бўлиб, бу кунда бола-чақага кўпроқ нафақа қилиш керак, ҳайит кунига ўхшатиш керак ёки ундан бошқа нималардур қилинади деган гап келмаган.
Оллоҳ таоло барчамизни мана шу кунни рўзасини тутиб, Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг "ўтган бир йилга каффорот бўлади" деган башоратларига мушарраф бўлишга муваффақ қилсин.


Ошуро қандай кун?

Ҳижрий тақвим бўйича Муҳаррам ойининг ҳилоли осмонда пайдо бўлиши билан мусулмон оламида янги йил бошланган бўлади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳижратларини ҳамда даъват йўли кенг очилиб, илк Ислом давлати қад ростлаган даврни эсга соладиган мазкур ойда бир кун борки, у кунда Аллоҳнинг яна бир пайғамбари - Мусо алайҳиссалом Ислом душманлари устидан ғалабага эришган эдилар. Бу улуғ воқеа содир бўлган кунни Ошуро, яъни Муҳаррамнинг ўнинчи куни дейилади. Аллоҳ таоло бу кунга зиёда фазилатлар ато этиб, унга рўза ажрини ҳам қўшимча қилган. Мусо алайҳиссаломдан кейин замонлар ўтиши билан инсонлар бу куннинг фазилатини, ажру мукофотини унутдилар, боз устига ушбу кунда қилинадиган амаллар ичига турли-туман бидъат-фасодларни киритдилар. Фақат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам даврларига келгандагина бу муборак кун яна ўзининг аввалги қадру қиммати ва иззату ҳурматига қайтадан сазовор бўлди. Бугун биз ҳам ана шу Ошуро кунида қилинадиган амаллар ва ибодатлар ҳақида муҳтарам ўқувчиларимиз билан суҳбатлашамиз.

Ошуро кунининг хусусияти ва у кунда тутиладиган рўзанинг фазилати

عَنْ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا قَالَ مَا رَأَيْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَتَحَرَّى صِيَامَ يَوْمٍ فَضَّلَهُ عَلَى غَيْرِهِ إِلَّا هَذَا الْيَوْمَ يَوْمَ عَاشُورَاءَ وَهَذَا الشَّهْرَ يَعْنِي شَهْرَ رَمَضَانَ
Ибн Аббос разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У киши дедилар: "Мен Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳеч бир кунни ушбу Ошуро кунидек ва мана бу Рамазон ойидек афзал санаганларини ва бошқа бирор куннинг рўзасига бу кунларнинг рўзаси каби жиддий аҳамият берганларини кўрмадим". (Бухорий ривоятлари).
Бу ҳадиснинг шарҳида Ибн Ҳажар бундай ёзадилар: "Бу сўзлар рўза тутмоқчи бўлган одам учун Ошуро куни Рамазондан кейинги энг афзал кун бўлишини тақозо қилади. Лекин Ибн Аббос бу сўзларни ўзларининг билганларига биноан айтганлар. Бу жумлаларда у кишидан бошқанинг сўзини рад этадиган маъно йўқ. Муслим ривоятида келган Абу Қатоданинг марфуъ ҳадисида: "Ошуронинг рўзаси бир йиллик гуноҳларга каффорат, Арафа кунининг рўзаси эса икки йиллик гуноҳларга каффоратдир", дейилган. Бундан Арафанинг рўзаси Ошуронинг рўзасидан афзал экани маълум бўлади. Бунинг ҳикмати ҳақида айтиладики, Ошуро куни Мусо алайҳиссаломга нисбат берилади, Арафа куни эса Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга нисбат берилади. Шундан хам Арафа афзал кун бўлди". (Фатҳул-Борий).
Бухорий ривоят қилган ҳадисда келишича, Аллоҳ таоло Муҳаррам ойининг ўнинчи кунида Мусо алайҳиссалом ва у кишининг ёнларидаги мўминларга нажот бериб, Фиръавн ва унинг қўшинини сувга ғарқ қилган. Шунда Мусо алайҳиссалом шукрона тариқасида рўза тутганлар.
عن ابن عباس قال لما قدم النبي صلى الله عليه وسلم المدينة وجد اليهود يصومون عاشوراء فسئلوا عن ذلك فقالوا هذا اليوم الذي أظهر الله فيه موسى على فرعون ونحن نصومه تعظيما له فقال رسول الله صلى الله عليه وسلم نحن أولى بموسى منكم وأمر بصيامه. وأخرجه البخاري ومسلم.
Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинага келганларида яҳудийларнинг Ошуро кунида рўза тутаётганларини кўрдилар. Яҳудийлардан бу ҳақда сўрашганда улар дедилар: "Бу - Аллоҳ Мусони Фиръавннинг устидан ғолиб қилган кун. Биз бу кунни улуғлаб рўза тутамиз". Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
- Биз Мусога сизларга қараганда яқинроқмиз, - дедилар ва бу кунда рўза тутишга буюрдилар". (Бухорий ва Муслим ривоятлари).
Яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дейдилар:
"Аллоҳдан умид этаманки, У Ошуро кунининг рўзасини ўтган бир йиллик гуноҳларга каффорат қилади". (Ибн Можа ва Муслим ривоятлари).
Имом Байҳақий айтадилар: "Каффорат қилинадиган гуноҳлари бор кишига юқоридаги ҳадис айнан мос тушади. Агар Ошуро кунида рўза тутган кишининг гуноҳлари бошқа бир сабаб туфайли каффорат қилинган бўлса, рўза тутгани учун мукофот тарзида унинг даражотлари зиёда қилинади. Тавфиқ Аллоҳдандир".
Шу ўринда қўшимча қилиш жоизки, агар инсоннинг елкасида кечирилмаган ёки каффорат қилинмаган гуноҳлари бўла туриб, бу кунни бекор ўтказиб юборса, бу ниҳоятда ачинарлидир.
Демак, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ошуро кунининг рўзасига қаттиқ эътибор берган эканлар, бу куннинг фазилатини яхши билган салафи солиҳлар хам Ошуро кунининг рўзасини ўтказиб юбормасликка қаттиқ тиришганлар. Ибн Ражаб Абдуллоҳ ибн Аббос, Абу Исҳоқ Сабиий ва Зуҳрийлардан ривоят қилишларича, улар ҳатто сафарда ҳам Ошуро кунининг рўзасини тутишган: "Рамазон рўзасини бошқа кунларда тутиб бериш мумкин. Ошуро кунининг рўзасини бошқа кунда тутиб бериб бўлмайди".
Имом Аҳмад Ошуро кунининг рўзасини сафарда ҳам тутишни яхши иш деб таъкидлаганлар.

Ошуро рўзасининг ҳолатлари

Ошуро куни рўзаси тўрт ҳолатдан иборат:
1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ошуро куни рўзасини Маккада ҳам тутардилар, бироқ бошқаларни бу нарсага буюрмасдилар.
2. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинага келиб яҳудийларнинг шу куни рўза тутаётганларини кўргач, рўза тутдилар ва бошқаларни ҳам рўза тутишга буюрдилар. Албатта бу ҳижратнинг иккинчи йилида бўлди. Чунки Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинага Рабиул-аввал ойида келганлар.
Набий алайҳиссалом ҳатто Ошуро куни бирон нарса еб олган кишиларга куннинг қолган қисмида рўза тутишга буюрган эдилар.
3. Ҳижратнинг иккинчи йили Рамазон рўзаси фарз қилингач, Ошуро кунининг рўзаси вожибликдан мустаҳаб амалга ўтди. Ошуро куни рўза тутиш ҳақидаги буйруқ фақат бир йил бўлди. Мазкур ҳолатларга қуйидаги ҳадислар ҳам далил бўлади:
عن عائشة رضي الله عنها قالت كان يوم عاشوراء يوما تصومه قريش في الجاهلية وكان رسول الله صلى الله عليه وسلم يصومه في الجاهلية فلما قدم رسول الله صلى الله عليه وسلم المدينة صامه وأمر بصيامه فلما فرض رمضان كان هو الفريضة وترك عاشوراء فمن شاء صامه ومن شاء تركه. أخرجه البخاري ومسلم.
Оиша разияллоҳу анҳо айтадилар: "Жоҳилият замонида Ошуро Қурайш рўза тутадиган кун эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам жоҳилият пайтида ўша куни рўза тутардилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинага келганларида бу куннинг рўзасини тутдилар ва бошқаларни ҳам шу кунда рўза тутишга буюрдилар. Рамазон рўзаси фарз қилингандан сўнг эса тутиш лозим бўлган рўза шу бўлди ва Ошуро тарк қилинди. Яъни хоҳлаган тутадиган, хоҳлаган тарк этадиган бўлди". (Бухорий ва Муслим ривоятлари).
Рабиъ бинти Муаввиздан ривоят: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ошуро куни тонгда Мадина атрофидаги ансорлар қишлоқларига одам жўнатиб, қуйидаги хабарни тарқатдилар:
- Ким рўза тутган бўлса, рўзасини давом эттирсин. Рўза тутмаганлар куннинг қолган қисмида рўза тутсинлар.
Шундан кейин биз рўза тутардик. Кичкина болаларимизни ҳам рўза туттирардик. Уларни масжидга олиб борардик ва жундан ўйинчоқлар ясаб берардик. Ўйинчоқларни ўзимиз билан олиб юрардик. Агар кичкинтойларимиз овқат сўраб йиғласа, уларни чалғитиш учун ўша ўйинчоқларни берардик. Шундай қилиб кун ботгунча болаларимиз ҳам рўза тутарди". (Бухорий ва Муслим ривоятлари).
Айримлар Ошуро рўзаси ҳеч қачон фарз бўлмаган дейишади. Бироқ бу заиф гап. Юқорида таъкидланганидек, Ошуро кунининг рўзаси Рамазон рўзаси фарз қилингандан кейин мустаҳаб мақомига туширилган. Олимлар бу куннинг рўзасини алоҳида таъкидланган мустаҳаб амал дейишади. Ибн Ҳажар Асқалоний Ошуро куни рўзаси таъкидланган мустаҳаб амаллардан эканига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг вафот этган йилларида айтган сўзларини ҳужжат қилиб келтирадилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Келгуси йилда тўққизинчи кунида рўза тутаман".
4. Биз Ошуро кунининг рўзасида яҳудийларга ўхшамасликка буюрилганмиз. Аввалда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ томонидан буюрилмаган ишларда аҳли китобга мувофиқ юришни хуш кўрар эдилар. Сўнг у зот аҳли китобга ўхшамасликка буюрилдилар. Шунинг учун Пайғамбаримиз Ошуронинг ўзини ажратиб олиб алоҳида рўза тутмасликка қарор қилдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ошуронинг ёнига бир кун қўшиш билан аҳли китобларга хилоф бўлдилар. Қуйидаги ҳадислар бунга мисолдир:
Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳудан: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ошуро куни рўза тутиб, асҳобларни ҳам шунга буюрганларида улар бундай дейишди:
- Бу кунни яҳудий ва насронийлар улуғлашади-ку?!
- Унда келаси йил Аллоҳ хоҳласа, тўққизинчи куни рўза тутамиз, - дедилар Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам. Аммо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам келаси йилга етмасдан вафот топдилар".
Имом Нававий бу ҳадиснинг шарҳида айтадиларки, уламолар тўққизинчи ва ўнинчи куни кетма-кет рўза тутишни мустаҳаб санашади. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўнинчи куни рўза тутган ва тўққизинчисида ҳам тутишни ният қилган эдилар. Нававийнинг ёзишларича, бунинг сабаби аҳли китобларга ўхшаб қолмаслик учун эди.
Уламолар агар инсон тўққизинчи куни рўза тута олмаса, ўнинчи ва ўн биринчи кунлари тутади, дейишади. Шу тариқа Ошуронинг ёнига бир кунни қўшиб яҳудийларга хилоф иш тутган бўлади. Аммо Ошуродан бир кун аввал ҳам ва бир кун кейин ҳам рўза тутинглар деган ривоят заифдир.
Абу Мусо Ашъарий разияллоҳу анҳудан ривоят: "Ошуро кунини яҳудийлар улуғ деб билиб, уни байрам қилишарди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Сизлар шу куни рўза тутинглар"".
Ибн Ражаб айтадилар: "Мазкур ҳадис Ошуро кунини байрам қилишдан қайтаришга далилдир. Бинобарин, мушрикларнинг байрам кунларида рўза тутиш мустаҳаб. Чунки рўза ўша кунни байрам қилиб олишга зиддир. Мусулмонлар Ошуронинг ёнига бир кун қўшиб рўза тутиш билан яҳудийларга бутунлай хилоф бўладилар".

Хулоса

Юқоридаги ҳадислардан англашилишича, Ошуро рўзаси борасидаги энг афзал йўл Муҳаррамнинг тўққизинчи ва ўнинчи кунларида рўза тутмоқликдир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам худди шу нарсани таъкидлаган эдилар. "Ошуродан бир кун олдин ёки бир кун кейин рўза тутинглар", ҳадисига биноан, тўққизинчи куни рўза тутолмаган киши ўн биринчи куни рўза тутиб, яҳудийларга ўхшаб қолишдан сақланади. Аҳли илмларнинг баъзилари фақат Ошуро кунининг ўзидагина рўза тутишни макруҳ санаганлар. Негаки, унда яҳудийларга ўхшашлик бор. Бунинг устига фақат ўнинчи куни рўза тутаман деб ўйлаган киши ўнинчи кунни ўтказиб юбориши ҳам мумкин.
Айримлар уч кун - тўққизинчи, ўнинчи ва ўн биринчи кунларда рўза тутишни афзал билишган. Улар ана шунда Ошуронинг ўнинчи куни ўтказиб юборилмайди ва яҳудийларга тўлиқ хилоф қилинади деб, "Ундан бир кун олдин ёки кейин тутинглар", деган ҳадисни ҳужжат қилиб келтиришган.
Амаллар қабул бўлмоғи учун улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам суннатларига тўла мувофиқ бажарилиши шарт. Ошуро кунида айрим кишилар қиладиган турли-туман ишлар, одатлар ва тутиладиган мотамлар суннатга ёт бўлгани боис, бидъатдир. Бидъат кишини Аллоҳ таолога яқин эмас, билъакс узоқ қилади.
Ошуро кечасида қиёмул-лайл қилиш, ўша куни қабрларни зиёрат этиш, садақа қилиш, закотни Ошуро куни бериш учун олдинга ёки кейинга суриш ва Ошуро тонгида Мусо алайҳиссалом зикр қилинган сураларни ўқиш каби амаллар аслида шариатда буюрилмаган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айнан Ошуро куни шу амалларни бажаришга тавсия қилмаганлар. Агар ушбу амаллар Ошуро куни қилиниши шарт бўлганида, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам буни албатта айтган бўлардилар. Шунингдек, Ошуро куни тўрт ракаат намоз ўқиш, у кунни байрам деб билиб ғусл килиш, кўзларга сурма қўйиш ва махсус тадориклар кўриб, хос таомлар тайёрлаш ҳам суннатда йўқ амаллардандир. Бундай хурсандчилик тадбирлари аслида Ҳусайн разияллоҳу анҳу ўлдирилгани учун Ошуро куни мотам тутувчи рофизийларга қаршилик сифатида бир замонлар пайдо бўлиб қолган. Бироқ уларнинг ҳар иккиси ҳам cуннатга номувофиқдир.
Ошуро кунида рўза тутишдан ўзга амаллар хусусида шариатда ҳеч нарса дейилмаган.
Ошуро фазли ҳақидаги ривоятларга жавобан шайхулислом Ибн Таймия шундай деганлар: "Бу ривоятларнинг барчаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам номларидан айтилган бўҳтондир. Ошуро хусусида фақат ўша куни рўза тутишнинг фазли айтилган, холос. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг соф суннатларига эргашмоқчи бўлганлар Ошуро куни фақат рўза тутиш билан кифояланмоқлари лозим".
"Cизлар учун, Аллоҳ ва Охират кунидан умидвор бўлган ва Аллоҳни кўп ёд этган кишилар учун Аллоҳнинг пайғамбарида гўзал намуна бордир". (Аҳзоб сураси, 21-оят).
Шиаларнинг Ҳусайн разияллоҳу анҳу ўлдирилгани учун мотам тутиб, ўзларини ҳар кўйга солишлари салаф уламолари томонидан қаттиқ танқид қилинган. Мусибат етган маҳалда мўминлар Ислом ҳукмига мувофиқ Аллоҳнинг тақдирига рози бўлиб, сабр қиладилар. Жоҳил кимсалар каби дод-вой кўтариб, ўзларини тилиб-тимдалаб ташламайдилар. Ахир ҳеч бир мўмин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва Абу Бакр разияллоҳу анҳу вафот этган кунни ёки Умар, Али, Усмон разияллоҳу анҳумлар ўлдирилган кунни мотам қилиб олмаган-ку?!
Бу хусусда ибн Ражаб - Аллоҳ у кишидан рози бўлсин - жуда чиройли сўзларни айтганлар: "Ошуро куни Ҳусайн ибн Али разияллоҳу анҳу ўлдирилгани учун рофизийлар каби мотам тутмоқ ўзича яхши иш қилаяпман деб ўйлаб, умрини беҳуда ўтказган кимсанинг амалидандир. Ҳатто пайғамбарлар мусибат чеккан, вафот топган кун мотам қилинмайди. Яъни Аллоҳ ҳам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам бунга буюрмаган. Хўш, қандай қилиб улардан қуйида турувчи инсонларга мотам тутилади?!"
Жоҳилият ботқоғига ботиб яшовчи Қурайш ҳам, яҳудийлар ҳам Ошуро куни рўза тутишарди. Бироқ, уларнинг бу амаллари ёмон ҳолларини ўзгартириб қўймасди. Чунки дин ҳеч қандай бўлакларга бўлинмасдан, тўла-тўкис олиниши керак. Унинг бир қисмига иймон келтириб, бир қисмини инкор этувчилар охир-оқибат хасрат-надомат ичра қолиб кетадилар. Фақат қалбдан иймон келтириб, Аллоҳ ва расули буйруқларига тўлиқ бўйсуниб, амал қилиб яшаган мўминларгина ҳақ йўлни топган саналадилар.
"Мушриклар ўзларининг кофир эканликларига гувоҳ бўлган ҳолларида Аллоҳнинг масжидларини обод қилишлари жоиз эмас. Уларнинг қилган амаллари беҳуда кетар, ўзлари эса дўзахда абадий қолгувчилардир. Аллоҳнинг масжидларини фақат Аллоҳга ва Охират кунига иймон келтирган, намозни тўкис адо этган, закотни берган ва ёлғиз Аллоҳдангина қўрқадиган зотлар обод қилурлар. Шояд, ана ўшалар ҳидоят топгувчи инсонлардан бўлсалар". (Тавба сураси, 17-18-оятлар).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
mastura   08-03-2011, 11:36 AM
Замона охиридаги фитналар ва назр

Хатиб: Аллома Муҳаммад Солиҳ Усаймийн
Мутаржим: Абу Жаъфар ал –Бухорий

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Биринчи хутба
Пайғамбарини ҳидоят, ҳақ дин, фойдали илм ва солиҳ амал билан барча динлар устидан ғолиб бўлиши учун юборган, Унга ўзига ўхшаган инсонлар иймон келтиришлари учун мўъжизаларни садоқатига гувоҳ ўлароқ берган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин. Мен илоҳлиги, мулки ва ҳукмида шериги бўлмаган Аллоҳдан бошқа тангри йўқлигига, Муҳаммад ибн Абдуллоҳ эса ўзига Роббиси томонидан нозил қилинган ваҳийни тўкис ўлароқ етказган бандаси ва расули эканига гувоҳлик бераман. Аллоҳ таоло Унга, Унинг оиласи, саҳобалари ва издошларига кўпдан– кўп салавоту саломлар йўлласин.
Сўнг ...
Аллоҳнинг бандалари, Аллоҳдан тақво қилингиз ва унинг ғазаби ва жазосига сабаб бўладиган нарсалардан эҳтиёт бўлингиз! Гуноҳлардан итоатига қайтиш, ғазабининг сабабларидан розилигига етиш учун Роббингизга тавба қилингиз! Пайғамбарингиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам огоҳлантирган нарсалардан эҳтиёт бўлингиз! Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам – очиқ огоҳлантирувчи, омонатдор Зотдир. Ҳолбуки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эргашсангиз ҳалокатга етаклайдиган нарсалардан огоҳлантирди. Улардан огоҳ бўлишингиз учун огоҳлантирди, билишингиз учун баён қилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам огоҳлантирган нарсалар ичида сизлар бугунги кунда қилаётган ва ундан кўра кўпроқ нарсалар бор.
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу айтди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ўлжа (одамлар ўртасида) айланиб юрса, омонат ўлжага, закот жаримага айланса, (шариат билимлари) диндан бошқа мақсадларда ўрганилса, эркак киши хотинига итоат этиб онасига осийлик қилса, дўстини ўзига яқин тутиб отасини узоқ қилса, масжидларда товушлар кўтарилса, қабилага фосиқлари сардор бўлса, халқларнинг раҳбарлари разил инсонлар бўлса, бировга шарридан қўрқилгани учун яхшилик қилинса, хонанда хотин– қизлар ва чолғу асбоблари пайдо бўлса, ароқлар ичилса, умматнинг охиргилари аввалгиларини лаънат қилса – ўша пайтда қизил довулни, зилзилани, (Ер) ютишини, бошқа махлуқларга айланишни, (самодан тошлар) ёғишини ва ипи узилган шодалар тўкилганидек фитналарнинг кетма– кет келишини кутинг!»» (Термизий 221).
Ушбу ҳадиснинг санади заиф бўлса ҳам, ҳадислар ичида ҳам, воқеъда ҳам унинг шоҳидлари бор. Чунки ҳадисда тилга олинган хислатларнинг кўпи, ҳозирги кунимизда очиқ намоён бўлмоқда.
Келинг, биринчи хислатни айтиб ўтайлик: «Ўлжанинг (одамлар ўртасида) айланиб юриши». Ўлжа, Аллоҳ таоло мўъминларга ато этган нарсадир. Агар уни лойиқ бўлган одамларга берилмай, шарафли ва обрўли, бадавлат ва кучли одамларга берилгудек бўлса, ўлжани одамлар ўртасида айлантириш амалга ошган бўлади. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай деган:

مَا أَفَاءَ اللَّهُ عَلَى رَسُولِهِ مِنْ أَهْلِ الْقُرَى فَلِلَّهِ وَلِلرَّسُولِ وَلِذِي الْقُرْبَى وَالْيَتَامَى وَالْمَسَاكِينِ وَابْنِ السَّبِيلِ كَيْ لا يَكُونَ دُولَةً بَيْنَ الْأَغْنِيَاءِ مِنْكُمْ

«Аллоҳ қишлоқ-шаҳарларнинг (кофир) аҳолисидан Ўз пайғамбарига ўлжа қилиб берган нарсалар — токи сизлардан бой-бадавлат кишилар ўртасидагина айланиб юраверадиган нарса бўлиб қолмасин учун — Аллоҳники, пайғамбарники ва (у зотнинг) қариндош-уруғлари, етимлар, бечора-мискинлар ва йўловчи-мусофирларникидир» (Ҳашр: 7).
Иккинчи хислат: «омонатни ўлжа қилиб олиш». Яъни, бировга омонат қўйилса уни ўзиники қилиб олади –да, омонат берганни алдайди. Бу, шу жумланиниг маъноларидан биридир. Ҳа, у ўзига қўйилган омонатни ўлжа қилиб олади. Бунинг изоҳи шуки, биров бировга бирон нарсасини омонат қилиб қўяди ва омонат қўйилган одам уни ўзининг қўлига тушган ўлжа қилиб олади ва (эгаси сўраб келганида) олганини инкор этади. Бундай қабоҳат савдода, ижарада, гаровда ва бошқа муомалаларда бўлиши мумкин. Омонат олган одам омонат олганини инкор этиб, хиёнат қилиши мумкин. Булар, мазкур жумла ичига киради.
Учинчи хислат: «закотни жарима деб тушуниш». Яъни, мол, сабзавот ва мевалар эгаси чиқараётган закотини гўё ўзига зиён келтирадиган жаримадек тушунади. Уни ихлос билан, Аллоҳга ибодат, Ислом фарзларидан бирини адо этиш деб ўйламайди. Шунинг учун сиз бундай одамнинг закотида қурумсоқлик қилаётгани, қийналиб ёки миқдорини озайтириб ёхуд нолойиқ жойга бераётганини кўрасиз. Мен шу муносабат билан Аллоҳ таоло меваларни мўл қилиш билан марҳамат қилган ва у меваларни сотиб катта даромадларни қўлга киритган миришкор боғбон ва сабзавоткорларга шундай демоқчиман: Сизлар ўзингизни сарҳисоб қилингиз! Сизлар шу мевалар орқасидан кўплаб даромадларни қўлга киритишингизга қарамай даромаднинг тўртдан бирига ҳам тенг келмайдиган хурмони закот қилиб чиқармоқдасиз. Бу ишингиз закот олишга лойиқ бўлган одамларгагина эмас, балки ўзингиз учун ҳам зулм ва ҳасратдир! Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай дейди:

وَمَنْ يَبْخَلْ فَإِنَّمَا يَبْخَلُ عَنْ نَفْسِهِ وَاللَّهُ الْغَنِيُّ وَأَنْتُمُ الْفُقَرَاءُ

«Ким бахиллик қилса, бас, албатта у фақат ўз зиёнига бахиллик қилур. (Чунки у ажр-савобдан маҳрум бўлур). Аллоҳ (сизларнинг ҳайр-эҳсонларингиздан) бой-беҳожат, сизлар эса (У зотнинг ажр-савобига) фақир-муҳтождирсизлар»(Муҳаммад: 38).
Ҳой сабзавоткор ва боғбонлар, наҳотки, Пайғамбарингиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам лалми ерлардан олинган ҳосилнинг ушри (ўндан бир фойизи), суғориладиган ерлардан олинган ҳосилнинг йигирмадан бир фойизини садақа қилиб чиқаришни фарз қилганини билмасангиз?! Мўл ҳосилдан катта даромад қилган одамларнинг чириган хурмоларни садақа ўлароқ чиқарганларининг ушр ёки йигирмадан бир фойизни садақа қилиб чиқарган эканликларига ишониб бўлмайди! Улар катта нарсаларни умид қилишдан илгари, ўзларини сарҳисоб қилсинлар! Кеч қолсалар, тарвузлари қўлтиқларидан тушиб қолмасин!
Тўртинчи хислат: «шаръий билимларни диний бўлмаган мақсадлар учун ўрганиш». Одам диний билимларни Аллоҳга яқин бўлиш, Аллоҳнинг шариатини ҳимоя қилиш, ўзи ва Аллоҳнинг бошқа бандаларидаги жаҳолат асоратларини йўқотиш учун эмас, балки, бойлик орттириш, гувоҳнома олиш, обрўсини ошириш ва раҳбар бўлиш учун ўрганади.
Мен шу муносабат билан (исломий) дорулфунунларда ўқиётган талабалар ўртасида кенг ёйилган бир саволга ҳам жавоб бериб ўтмоқчиман. Талайгина одамлар дорулфунунларга кириб билим олаётган толибларнинг диний бўлмаган мақсадлар учун таълим олаётганларини тушунадилар. Мен эса уларга шундай демоқчиман: «Сизлар хотиржам бўлинглар! Толиб дорулфунунларда таълим олар экан, нийяти Умматни таълим– тарбия ва бошқарувига бош бўлиш ва бошқа манфаатли ишлар бўлса, бу нийят шаръан тўғри нийят бўлиб, унга жазо ва азоб берилмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Амаллар нийят билан ва ҳар бир кишига нийят қилган нарсаси бўлади»– деганлар».
Бешинчи ва олтинчи хислат: «эркакнинг ўз хотинига итоат этиб, онасига оқ бўлиши». Хотини бирон ишга буюрса «Лаббай!»– деб бажаради. Аммо онаси бирон нарсага буюрса ундан юз ўгиради ёхуд онаси тайинлаган ишни қилишдан эринади ёки тўкис қилмайди.
Еттинчи ва саккизинчи хислат: «дўстини яқин тутиб, отасини ўзидан узоқлаштириш». Ўғил ўз дўсти билан апоқ –чапоқ бўлиб, уни барча сиру асрорларидан воқиф қилиб, ишларида ундан маслаҳат сўрайди. Аммо отасини ўзидан йироқ бўлишини хоҳлайди, отасининг олдида ўтиришдан нафратланади ва отаси билан кўнгилдан гаплашмайди.
Тўққизинчи хислат: «масжидларда товушлар кўтарилади ва масжидларнинг қадри ва ҳурмати қолмайди». Одамлар масжидларда товушларини кўтарадилар, Аллоҳнинг зикри ва Аллоҳга ибодат қилиниши учун қурилган Аллоҳнинг уйларига эътибор бермай, хонадонлари ва бозорларида бақириб –чақирадилар.
Ўнинчи хислат: «қабилага фосиқларидан бири сардорлик қилади». Яъни, ичларида фисқу фужур кенг тарқалгани учун, Аллоҳ ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламга қаттиқ осий бўлган фосиқлардан бири қабилага сардорлик қилади. Зеро айрим тоифалар ичида муайян гуноҳга бўлган мойиллик мавжуд бўлади. Агар улардан бири шу гуноҳ соҳасида номи чиққан бўлса, ўша уларнинг мурожаат қилишадиган сардорига айланади. Унинг сардорлиги ва раҳбарлигида Ислом динининг асари ҳам бўлмайди. Эътибор – бойлик ва обрўга бориб тақалади. Шунинг учун бойлик ва обрў эгаси, гарчи фосиқ бўлсада, сардор бўлиб қолаверади. Биз Аллоҳдан шу икки ҳолатдан паноҳ сўраймиз! Аллоҳ таолодан Уммат ичидаги одил ва тақволи инсонларни сардор қилишини тилаймиз! Ҳолбуки, Алллоҳ Жўмард ва Саховатпеша зотдир!
Ҳой мусулмонлар! Ушбу ҳадис – буюк ҳадисдир. Биз ундан ўнта хислатни олдик ва унга чекланамиз. Аллоҳ таолодан бу умматга тоат и–бодатли кимсалар иззатли ва Аллоҳга осий бўлганлар хор бўладиган, яхшиликка буюрилиб, гуноҳлардан қайтариладиган тўғри йўлни насиб этишини сўраймиз!
Аллоҳим, биз Сендан гўзал исмларинг ва олий сифатларинг билан халқларимиз ва раҳбарларимизни ислоҳ қилишингни сўраймиз. Аллоҳим, бизни аҳлоқ ва амалларнинг энг гўзалига ҳидоят қил! Чунки, уларнинг яхшироғига Сенгина ҳидоят қиласан! Эй буюклик ва улуғлик эгаси бўлган Зот, биздан ёмон аҳлоқ ва қабиҳ амалларни йироқ қил! Улардан Сенгина йироқ қила оласан!
Аллоҳим, банданг ва расулинг бўлган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга, Унинг оиласи, саҳобалари ва Қиёмат кунигача яшайдиган Унинг барча издошларига салавоту ва саломлар йўлла.


mastura   08-05-2011, 10:00 AM
Иккинчи хутба

Аллоҳ таолога муборакли, ширин ва пок ҳамдлар бўлсин. Мен шериксиз ва ягона Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Унинг бандаси ва Расули бўлиб, Аллоҳ Уни ҳидоят ва ҳақ дин билан юборган эканига, Муҳаммад ибн Абдуллоҳ пайғомни етказган, омонатни адо этган, Умматга насиҳат қилган ва Аллоҳ йўлида лойиқ бўлганидек жиҳод қилганига гувоҳлик бераман. Аллоҳ Унга, Унинг оиласи, саҳобалари ва Қиёмат кунигача яшайдиган издошларига салавоту саломлар йўлласин.
Сўнг ...
Мусулмон биродарлар! Сизлар ҳар ҳафта Аллоҳнинг савоби ва ибодатларини адо этиш ҳамда хатибларнинг хутбаларидан истифода этиш умидида бу масжидларга ташриф қиласизлар ва масжидлар минбаридан берилган дарслардан билимга бўлган чанқоғингизни қондирасизлар. Мен сизларга шуни айтмоқчиманки, бу ердан олаётган билимларингиз ё сизларнинг фойдангиз ёки зарарингиз учун ҳужжатдир. Агар олаётган билимингиз Аллоҳнинг Китоби ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатидан бўлиб, унга амал қилаётган бўлсангиз, бу билим сизларнинг фойдангиз учун ҳужжатдир. Агар ундан юз ўгирсангиз, бу билимлар сизларнинг зиёнингизга ҳужжатдир. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қуръон – сизнинг фойдангиз ёки зиёнингизга ҳужжатдир!»– деганлар ва учинчи нарсани тилга олмаганлар. Демак, одамлар Аллоҳнинг Каломи ёки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларидаги Аллоҳнинг зикрларини эшитиб амал қилсалар ва уни қабул этсалар, бу уларнинг фойдаларига ёхуд зарарларига ҳужжат бўлади. Мен Аллоҳ таолодан мени ва сизларни гапларнинг энг яхшиларини эшитиб, манфаатларига ҳужжат бўладиган ва энг яхши гапларга эргашадиган кимсалар қаторида қилишини тилайман!
Ҳой одамлар, бугунги кунга келиб одамлар ўртасида назр қилиш одати кенг тарқалди! Биров бирон нарсадан ноумид бўлиб қолса уни қўлга киритиши биланоқ, фалон нарса ёки фалон ибодат қилишни назр қилмоқда. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса назр қилишни таъқиқлаган ва унинг бирон яхшиликни олиб келмаслигини, балки қурумсоқдан бирон нарсанигина чиқаришини таъкидлаган эдилар. Чунки қурумсоқ – назр қилсагина садақа қиладиган ва назрини садақа қилишга восита қилган одамдир. Шундай бўлишига қарамай назр, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек, инсоннинг пешонасига ёзилган яхшиликнинг биронтасини олиб кела олмайди. У яхшилик назр қилса ҳам, қилмаса ҳам инсоннинг бошига келаверади. Бироқ назр қилгудек бўлса, ўзини Аллоҳ масъул қилмаган нарсага боғлаб олади ва қилган назридан пушаймон бўлиб, ҳасрат чекади– да, ундан қутилиш йўлларини излаб олимлар дарвозасини қоқа бошлайди. Масалан, айрим одамлар: «Агар Аллоҳ менинг касалимга шифо берса, ҳар душанба ва пайшанба кунлари рўза тутаман»– деб назр қилади. Соғайгач эса ўзига оғир келадиган бир ишга назр қилганини ҳис этади да, бундан қутилиш учун олимлар олдида чора излай бошлайди. Бироқ чорани топа олмайди. Чунки душанба ва пайшанба кунлари рўза тутиш Аллоҳга қилинадиган ибодатлардан бири бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким Аллоҳга итоат этишни назр қилган бўлса, Аллоҳга итоат этсин!»– деганлар. Шунинг учун бундай назр қилган одам то вафот этгунича душанба ва чоршанба кунлари рўза тутиши керак. Айрим одамлар: «Агар Аллоҳ касалимга шифо берса, икки ой рўза тутиб бераман!»– дея назр қилади. Касали тузалгач эса, шу икки ойлик рўзани «соқит» қилиб беришлари учун уламолар ортидан югуриб, елади. Бироқ, унга рухсат топа олмайди. У энди бу назрни амалга оширишда, дангасалик қилмаслиги керак.
Бундан кўриниб турибдики, назр – инсоннинг Аллоҳ тарафидан юкланмаган масъулиятни ўз зиммасига олишидир. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам назр қилишни таъқиқлаган эдилар. Сиз бирон нарса қилмоқчи бўлсангиз, Аллоҳнинг ўзидан бу ишда қулайлик беришини сўраб қўя қолинг. Масалан, олдингизда бирон бемор бўлса, назр қилмай Аллоҳнинг Ўзидан унга шифо беришини тиланг. Бирон нарсангизни йўқотган бўлсангиз, назр қилмай Аллоҳнинг Ўзидан уни сизга қайтаришини сўранг! Агар бирон нарсага эришмоқчи бўлсангиз, назр қилмай Аллоҳдан бунга осон қилишини сўранг. Чунки бундай қилишда Аллоҳга илтижо ва дуо қилиш бордир. Аллоҳга дуо қилиш эса, ибодатдир. Бундай қилиш билан ўзингизни мажбурлайдиган назрингиздан қутиласиз ва уни адо этиш масъулияти бўлмайди.
Дўстлар, мен сизларнинг шу мавзуга тааллуқли икки нарсани яхши билишингизни хоҳлайман. Биринчиси, назр – макруҳ нарсадир. Яъни, назр қилиш макруҳдир. Ҳатто айрим уламолар назр қилиш ҳаром эканини айтиб ўтганлар. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам назр қилишни таъқиқладилар ва:«У (назр) бирон яхшиликни олиб келмайди» деб айтган ҳадислари билан назр қилишдан огоҳлантирганлар.
Иккинчи нарса эса, бирон ибодатни бирон нарсага боғлаб назр қилган бўлса ҳам, ёки мутлақ назр қилган бўлса ҳам, уни, албатта, қилиши керак. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким Аллоҳга итоат (ибодат)ни назр қилган бўлса, Унга итоат этсин!»– деганлар.
Мўъминлар, билингларки, гапларнинг яхшироғи – Аллоҳнинг Китоби, ҳидоятларнинг яхшироғи – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳидояти, ишларнинг ёмонроғи – (дин ниқоби остида) янги пайдо бўлган нарсалар, (дин ниқоби остида) янги пайдо бўлган барча нарса – бидъат, барча бидъат – залолат ва барча залолат жаҳаннамга олиб боргувчидир! Шунинг учун жамоатдан айрилмангиз! Чунки Аллоҳнинг қўли жамоат узрадир. Жамоатдан айрилган жаҳаннамда ёлғиз қолади.
Унутмангларки, Аллоҳ таоло сизларни бир ишга буюриб, у буйруғини ўзидан бошлади:

إِنَّ اللَّهَ وَمَلائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيماً

«Дарҳақиқат, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га салавот айтадилар. Эй мўъминлар, сизлар ҳам Унга салавоту саломлар йўлланглар!» (Аҳзоб: 56).
Аллоҳим, банданг ва расулинг бўлган Муҳаммад ибн Абдуллоҳга дуруду салавотлар йўлла ва бизга Уни суюб, Унга ташқи ва ички дунёмизда издош бўлишни насиб айла! Аллоҳим, бизни Унинг миллатида вафот эттир ва Қиёмат куни Унинг гуруҳи қаторида жамла! Аллоҳим, бизни Унинг ҳавзидан суғор ва Унинг шафоатидан маҳрум этма!
Аллоҳим, бизни жаннатингда Ўзинг инъомлар ато этган пайғамбарлар, шаҳидлар ва солиҳлар билан бирга қил!
Аллоҳим, эй оламлар Робби, Ер юзида Сенинг йўлингда курашаётган барча мусулмонларга зафар ато эт!
Аллоҳим, эй оламлар Робби, Ер юзида Сенинг йўлингда курашаётган барча мусулмонларга зафар ато эт!
Аллоҳим, эй оламлар Робби, Ер юзида Сенинг йўлингда курашаётган барча мусулмонларга зафар ато эт!
Аллоҳим, ширк ва мушрикларни хор айла! Уларнинг мусибатларини ўз ўрталарига ташла! Уларнинг лашкарларини Ўзинг мағлуб эт! Эй оламлар Робби бўлган Аллоҳим, уларнинг лашкарларини Ўзинг мағлуб эт!
Аллоҳим, эй оламлар Робби, мусулмонларга қарши ёмонликларни хоҳлаган кишиларнинг ҳийлаларини уларнинг ўз кўксиларига қайтар, ишларини барбод, иттифоқларини тарқоқ, лашкарларини мағлуб айла ва режаларини ўзларининг ҳалокатларига сабаб қил! Дарҳақиқат, Сен барча нарсага қодирсан.

رَبَّنَا اغْفِرْ لَنَا وَلِإِخْوَانِنَا الَّذِينَ سَبَقُونَا بِالْإِيمَانِ وَلا تَجْعَلْ فِي قُلُوبِنَا غِلّاً لِلَّذِينَ آمَنُوا رَبَّنَا إِنَّكَ رَؤُوفٌ رَحِيمٌ

«Парвардигоро, Ўзинг бизларни ва бизлардан илгари иймон билан ўтган зотларни мағфират қилгин ва қалбларимизда иймон келтирган зотлар учун бирон ғилли-ғаш қилмагин. Парвардигоро, албатта Сен меҳрибон ва раҳмлидирсан»(Ҳашр: 10).

رَبَّنَا هَبْ لَنَا مِنْ لَدُنْكَ رَحْمَةً إِنَّكَ أَنْتَ الْوَهَّابُ

«... бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат ато эт! Албатта Сенгина барча яхшиликларни ато этгувчисан!» (Оли Имрон: 8).

رَبَّنَا اغْفِرْ لَنَا ذُنُوبَنَا وَإِسْرَافَنَا فِي أَمْرِنَا وَثَبِّتْ أَقْدَامَنَا وَانْصُرْنَا عَلَى الْقَوْمِ الْكَافِرِينَ

«Парвардигоро, гуноҳларимизни ва ишларимиздаги хатоларимизни мағфират айла, қадамларимизни (жанг майдонида) собит қил ва бу кофир қавм устига Ўзинг бизни ғолиб қил!» (Оли Имрон: 147).

Барча оламлар Робби бўлган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин. Мен пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва барча саҳобаларига салавоту саломлар йўллайман.

Манба Admin томонидан ўчирилди
This post was last modified: 10-07-2011, 09:18 AM by mastura.
abu Huzayfa   08-06-2011, 01:48 PM
Quote:Аллоҳим, банданг ва расулинг бўлган Муҳаммад ибн Абдуллоҳга дуруду салавотлар йўлла ва бизга Уни суюб, Унга ташқи ва ички дунёмизда издош бўлишни насиб айла! Аллоҳим, бизни Унинг миллатида вафот эттир ва Қиёмат куни Унинг гуруҳи қаторида жамла! Аллоҳим, бизни Унинг ҳавзидан суғор ва Унинг шафоатидан маҳрум этма!
Аллоҳим, бизни жаннатингда Ўзинг инъомлар ато этган пайғамбарлар, шаҳидлар ва солиҳлар билан бирга қил!
Аллоҳим, эй оламлар Робби, Ер юзида Сенинг йўлингда курашаётган барча мусулмонларга зафар ато эт!
Аллоҳим, эй оламлар Робби, Ер юзида Сенинг йўлингда курашаётган барча мусулмонларга зафар ато эт!
Аллоҳим, эй оламлар Робби, Ер юзида Сенинг йўлингда курашаётган барча мусулмонларга зафар ато эт!
Аллоҳим, ширк ва мушрикларни хор айла! Уларнинг мусибатларини ўз ўрталарига ташла! Уларнинг лашкарларини Ўзинг мағлуб эт! Эй оламлар Робби бўлган Аллоҳим, уларнинг лашкарларини Ўзинг мағлуб эт!
Аллоҳим, эй оламлар Робби, мусулмонларга қарши ёмонликларни хоҳлаган кишиларнинг ҳийлаларини уларнинг ўз кўксиларига қайтар, ишларини барбод, иттифоқларини тарқоқ, лашкарларини мағлуб айла ва режаларини ўзларининг ҳалокатларига сабаб қил! Дарҳақиқат, Сен барча нарсага қодирсан.

assalamu alaykum ua rohmatulloh! hurmatli hojar! agar imkon bo'lsa mana duoning arab matnini yozib qoldirsangiz!? jazak Allohu hoyrin ua barak Allohu fik!

Ибн Атийя раҳимаҳуллоҳ деди: “Кишилар динларида қанча бидъат пайдо қилсалар, шунча суннат улардан тортиб олинади”.
mastura   08-09-2011, 06:34 PM
va alaykumussalam va rohmatullohi va barokatuh.
Man arab tilini bilmiman, biladigalla tarjima qip qo'ya qolishsin.
abu Huzayfa   08-10-2011, 01:08 AM
assalamu alaykum ua rohmatulloh! bu duoni manbaasini bersangiz ham kifoya bo'lar edi, in sha Alloh! yani qaysi to'plamda kelgan? jazak Allohu hoyron!

Ибн Атийя раҳимаҳуллоҳ деди: “Кишилар динларида қанча бидъат пайдо қилсалар, шунча суннат улардан тортиб олинади”.
Abu Solih   08-10-2011, 02:10 PM

Ассалам алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Шайх Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин роҳимаҳуллоҳнинг хутбиларини арабчасини мана ердан юклаб олиш мумкин (овозли ва матн кўринишида):
http://www.ibnothaimeen.com/all/khotab/a..._523.shtml

Мана бу эса дуонинг арабча матни:


اللهم صلي وسلم على عبدك ورسولك محمد
اللهم ارزقنا محبته واتباعه ظاهرا وباطنا
اللهم توفنا على ملته
اللهم احشرنا في زمرته
اللهم اسقنا من حوضه
اللهم أدخلنا في شفاعته
اللهم أجمعنا به في جنات النعيم مع الذين أنعمت عليهم من النبيين والصديقين والشهداء والصالحين
اللهم أنصر المسلمين الذين يجاهدون في سبيلك في كل مكان
اللهم أنصر المسلمين الذين يجاهدون في سبيلك في كل مكان
اللهم أنصر المسلمين الذين يجاهدون في سبيلك في كل مكان يا رب العالمين
اللهم أذل الشرك والمشركين
اللهم أذل الشرك والمشركين
اللهم اجعل بأسهم بينهم
اللهم أهزم جنودهم
اللهم فرق كلماتهم يا رب العالمين
اللهم من أراد بالمسلمين سوءا فاجعل كيده في نحره وأفسد عليه أمره وشتت شمله وأهزم جنده واجعل تدبيره تدميرا عليه يا رب العالمين إنك على كل شيء قدير
(رَبَّنَا اغْفِرْ لَنَا وَلِإِخْوَانِنَا الَّذِينَ سَبَقُونَا بِالْإِيمَانِ وَلا تَجْعَلْ فِي قُلُوبِنَا غِلّاً لِلَّذِينَ آمَنُوا رَبَّنَا إِنَّكَ رَؤُوفٌ رَحِيمٌ)(الحشر: من الآية10)
ربنا (َهَبْ لَنَا مِنْ لَدُنْكَ رَحْمَةً إِنَّكَ أَنْتَ الْوَهَّابُ)(آل عمران: من الآية 8)
( رَبَّنَا اغْفِرْ لَنَا ذُنُوبَنَا وَإِسْرَافَنَا فِي أَمْرِنَا وَثَبِّتْ أَقْدَامَنَا وَانْصُرْنَا عَلَى الْقَوْمِ الْكَافِرِينَ)(آل عمران: من الآية147)
والحمد لله رب العالمين وأصلي وأسلم على نبينا محمد وعلى آله وصحبه أجمعين

Меҳмон   08-18-2011, 04:46 PM
Ҳой, Умматнинг ёшлари! Мусулмон Авлод!
Аллоҳдан юракдан тақво қилингиз, Роббингизга итоат қилишда устувор бўлингиз! Аллоҳнинг сизга берган неъматларига шукроналар келтирингиз! Бошингизга тушган ҳар бир муаммони Аллоҳнинг Қуръони ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннати ёғдусида ҳал қилишга интилингиз! Душманларнинг тузоқларидан эҳтиёт бўлингиз! Чунки улар, сизларни қайси тузоқларига бўлмасин, тушуришни хоҳлайдилар! Улар ўзларини ислоҳотчи, ..., ..., қилиб кўрсатадилар. Бироқ, Аллоҳ уларнинг ёлғончи эканликларини жуда яхши билади:

﴿وَمِنَ النَّاسِ مَنْ يُعْجِبُكَ قَوْلُهُ فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا وَيُشْهِدُ اللَّهَ عَلَى مَا فِي قَلْبِهِ وَهُوَ أَلَدُّ الْخِصَامِ • وَإِذَا تَوَلَّى سَعَى فِي الْأَرْضِ لِيُفْسِدَ فِيهَا وَيُهْلِكَ الْحَرْثَ وَالنَّسْلَ وَاللَّهُ لَا يُحِبُّ الْفَسَادَ﴾

«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам) одамлар орасида шундай кимсалар борки, унинг гапирган гапи, ҳаёти дунёда Сизга қизиқ туюлади. Ва ўзи (Исломга) ашаддий хусуматчи бўлган ҳолида дилидаги «иймонига» Аллоҳни гувоҳ келтиради. (Олдингиздан) кетганида эса ерда бузғунчилик, экин ва наслларни ҳалок қилиш учун югуриб-елиб юради. Аллоҳ эса бузғунчилик-фасодни севмайди» (Бақара: 204, 205).
Душманларимиз мусулмон жамиятларда бошбошдоқлик, бузғунчилик ва тарқоқликни ривожлантирмоқдалар. Бироқ, ҳақиқий мусулмон ўз дини ва Исломига қатъий ишонади ва душманларнинг макрларига алданмайди. Душманларининг, гарчи насиҳатгўй ва дўстона кўринсаларда, самимий эмасликлари, ботил нарсалар билан шуғулланиб, Исломга ва мусулмонларга душманлик ҳиссиётларини яшираётганларини сезиб туради. Шундай экан, келинглар, Исломимиз – динимизни маҳкам ушлайлик! Аҳволимиз, ишларимиз ва ахлоқимизни ўзаро насиҳатлар, Уммат яхлитлигини сақлаш ва тарқоқлигига барҳам бериш учун тақво ва эзгулик асосида ҳамкор бўлиш йўли билан тузатиш учун, бор кучимизни сафарбар этайлик!
Ислом Олами бугунги кунда турли жараёнларни бошидан кечирмоқда. Афсуски, яхши туйғуларни Уммат яхлитлигини парчалаш учун суиистеъмол қилинмоқда. Бу туйғуларни Умматга эътибор бермаган кимсалар суиистеъмол қилмоқдалар. Улар бу туйғуларни алоқалари бўлмаган нарсалар учун жўштириб, исломий бўлмаган нарсаларга буюрмоқдалар.
Бу одамлар ушбу фурсатларни Уммат яхлитлигини парчалаш, уларни бир-бирига душман қилиш, мусулмонлар Ислом Оламида чексиз ва асоссиз, бирон муаммони ҳал қила олмайдиган, бирон мақсад йўлида таъсир кўрсата олмайдиган бошбошдоқлик ичида яшаши учун суиистеъмол қилмоқдалар. Аслида, бу ишлар Ислом душманларининг манфаатларигагина ярайди, холос.
Шундай экан, мусулмонлар душманларининг тузоғига тушиб, уларнинг манфаатлари йўлида билмай ҳаракат қилмаслик учун Роббиларидан қўрқсинлар ва яшаётган воқеъларини англаб, фикрлаб тушунсинлар.
Аллоҳ таоло барчани Ислом дини билан ҳимоя қилсин ва бизни ва сизларни ошкора ва хуфёна фитналардан сақласин! Дарҳақиқат, У – барча нарсага қодир зотдир.
Мен шу гапларимни айтиб ўзимнинг, сизларнинг ва бутун мусулмонларнинг гуноҳини мағфират қилишини Аллоҳдан сўрайман. Бас, сизлар ҳам Аллоҳга тавба қилиб, мағфират сўранглар! Дарҳақиқат, Аллоҳ – мағфират қилгувчи ва меҳрибон Зотдир.
 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунёда ғариб-нотаниш ёки йўловчидек бўл!» (Бухорий 6416).
Pages (13):    1 9 10 11 12 13   
  
Users browsing this thread: 22 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.